Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 708.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ислом (Такофул) суғурта тизими

Купить
Мавзу: Ислом (Такофул) суғурта тизими  Ислом дунёсида суғуртага муносабат мунозарали бўлиб келган, чунки исломнинг дастлабки даврларида суғурта йўқ эди. Ибн Обидин (1252/1836) мусулмон ҳуқуқшунослари орасида суғурта ва унинг исломдаги мавқеини ўрганган биринчи олим бўлиб, айнан унинг даврида, яъни ҳижрий ХIII асрда суғурта биринчи марта шарқ мамлакатлари ҳаётига кириб келган. Бу вақтда Европа саноатининг ривожланиши билан бир қаторда Ғарб ва Шарқ ўртасидаги савдо алоқалари мустаҳкамлана бошлаган эди. Ушбу концепция ислом мамлакатларига музокаралар олиб бориш учун келган хорижий компаниялар вакиллари орқали, шунингдек, европадан олиб келинган товарларни суғурталаш орқали кириб келган. Ибн Обидин ўзининг "Радд ал-Мухтор" китобининг "Китоб ал-Жиҳод" бўлимида "Мустаман" ("паспорти бўлган, мусулмон бўлм Ислом суғуртаси турли шаклларда амалга оширилиши мумкин, жумладан такафул, вақф, ўзаро ёрдам жамғармалари ва ўзаро суғурта кўринишида. Мисол учун, “такафул” арабча сўз бўлиб “ўзаро кафолатлаш” маъносини билдиради ва Ўзбекистон қонунчилигида кўзда тутилган, фуқаро ва ташкилотлар томонидан муайян пул маблағларини бирлаштириш йўли билан, амалга оширилиши мумкин бўлган икки томонлама суғуртага мос келади. Ушбу суғурта тури айрим мамлакатларда вақф кўринишида ҳам қўлланиб келинмоқда. Бундан, молиявий маҳсулот ёки тизимнинг нафақат номига балки унинг шакли ва тамойилларига ҳам эътибор қаратиш муҳимлигини англашимиз мумкин Такафул ёрдамида ислом молия институтларининг маблағлари ва хизматларини таклиф этувчилар ва уларнинг истеъмолчилари учун шариат талабларига зид бўлмаган суғурта хизматлари орқали уларнинг шахсий ва мулкий рисклари кафолатланади. Такафул компаниялар ислом капитал бозорида банк омонатлари ва савдони ислом молия инструментларидан фойдаланган ҳолда қўллабқувватлайди. Шу билан бирга, такафул суғуртанинг нисбатан янги суғурта хизмати эканлиги ва ушбу хизматнинг келажагини таъминлаш ҳамда янада оммавийлашувини таъминлаш учун уни ушбу хизмат тўғрисида турли ёлғон маълумотлар чиқиб кетишидан асраш, ушбу хизматнинг ўзига хос афзал жиҳатларини кенг оммага етказиб бориш муҳим ҳисобланади.  Такафул - исломий суғурта тизими бўлиб, шариат меъёрлари асосида иштирокчилар ва такафул операторлари ўртасида фойда ва зарарларни тақсимлаш механизмига асосланган. Исломий суғуртанинг асосий вазифаси турли кутилмаган ҳодисалар натижасида мазкур суғурта жамияти аъзосининг мулки ёки ҳаётига етадиган зарарлардан уни ҳимоя қилиш ва шу билан бирга, тўпланган маблағларни вақтинчалик инвестиция объектларига йўналтириш орқали фойда олиб, уни аъзолар ўртасида тақсимлашдан иборат. Ҳозирги даврда такафул компаниялари томонидан кўрсатилаётган суғурта хизматларини умумий тарзда қуйидаги икки тармоққа ажратиш мумкин:  1) умумий такафул;  2) оилавий такафул .  Умумий такафул мол-мулкни ҳамда учинчи шахслар олдидаги жавобгарликни суғурталаш соҳаларини ўз ичига олади. Умумий такафул доирасида қуйидаги суғурта турларини ажратиш одат тусига кирган:  - уй эгасининг ёки ижарачининг мазкур уй билан боғлиқ таваккалчиликлари натижасида кўриладиган зарарларни қоплашни кўзда тутувчи суғурта тури (уй такафули);  - ёнғин, ўғирлик ёки бахтсиз ҳодиса туфайли транспорт воситасининг шикастланишидан ёки йўқолишидан суғурталашни, шунингдек учинчи шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар ва уларнинг мол-мулкига етказилган зарар учун транспорт воситаларининг мажбурий ва ихтиёрий суғуртасини ўз ичига олган авто такафул, денгиздаги фаолиятлар билан боғлиқ зарарлар суғуртаси ва шу кабилар.  Оилавий такафул оила аъзоларининг саломатлиги, оила режалаштирган и Такафул тўғри амалга оширилиши учун махсус суғурта жамғармаси тузилади. Жамғарма аъзолари олдиндан эълон қилинган тартиб- қоидага кўра суғурта учун бадалларни эҳсон сифатида жамғармага киритишади, жамғарма эса ўз мулкига айланган ушбу маблағлар ҳисобидан аъзоларининг келишилган зарарларини қоплаб туради . Йил якунида суғуртадан ортган маблағларнинг бир қисми жамият низомидаги тартиб- қоидалар асосида кейинги йиллар захирасига олиб қўйилиши ёки аъзолар ўртасида тақсимланиши, вақф шаклида тузилган жамғарманинг қолдиғидан эса муҳтожларга моддий ёрдам ҳам кўрсатилиши мумкин. Жамғарма бошқаруви одатда тижорат ташкилотига топширилади. Бунда бошқарувчи ташкилот жамғармага эгалик қилмайди, балки жамғарма фаолиятини вакил сифатида бошқаради ва ўзининг ҳизматлари эвазига жамғармадан ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда, бошқарувчи ташкилот ва жамғарма аъзолари ўртасида манфаатлар қарама-қаршилиги юзага келмайди, чунки жамғарма ҳисобидан зарарларни тўламасликдан бошқарувчи ташкилот ҳеч қанақасига манфаатдор бўлмайди. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш лозим: жамғарманинг товон тўловидан ортган қисми жамғарма ва унинг аъзолари ихтиёрида қолдирилади, яъни бошқарувчи ташкилот тасарруфига ўтказилмайди. аъзида кўрилган зарар тахмин қилинган кўрсаткичлардан юқори бўлиб қолиши ва шу сабабли жамғарилган бадаллар зарарларни қоплашга етмай қолиши мумкин. Шундай пайтлард Такафул суғурта жамиятлари томонидан инвестицияга йўналтириладиган маблағлар ҳам шариат томонидан таъқиқланмаган соҳаларга жойлаштирилади. Такафул суғуртанинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, ушбу жамиятлар томонидан кўрсатиладиган суғурта хизматлари ҳамда уларнинг инвестиция фаолияти шариат бўйича маслаҳатчилар (Shar’ia advisors) томонидан кузатиб борилади ва шу асосда шариат қоидаларига мос келмайдиган хизматларнинг кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Ислом молияси ва шу жумладан такафул суғурта дунё мамлакатлари иқтисодиётига аста-секин кириб бормоқда. Мазкур хизмат турлари сўнгги йилларда мустақил ҳамдўстлик мамлакатлари иқтисодиётига ҳам кириб кела бошлади, ушбу ҳолат дастлаб Татаристонда ва ундан кейин Қозоғистонда кузатилган бўлса, Ўзбекистонда бу борада 2003 йилда бошланган ҳаракат 2020 йилга келиб сезиларли даражада жонланди. Шу билан бирга, ушбу соҳани илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш ва ўрганиш борасида ҳам ҳаракатлар бошланди. Ўзбекистон ислом тараққиёт банкига 2003 йилда аъзоликка қабул қилинган бўлиб, Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорациясига 2004 йилда, Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорациясига ва Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорациясига 2019 йилда аъзо бўлиб кирган. Ҳозирда ушбу т 2020 йилнинг сўнгги чорагида Ўзбекистонда “APEX INSURANCE” МЧЖ суғурта компанияси “AlHuda Ислом банкчилиги ва Иқтисодиёти маркази” билан хамкорликда такафул-ойна ташкил қилган ҳолда ислом талабларига жавоб берувчи 8 турдаги суғурта маҳсулотларини таклиф эта бошлади. Бунда “APEX INSURANCE” МЧЖ суғурта компанияси такафул-оператор сифатида бошқарувнинг гибрид моделини танлади. Ушбу фаолиятни икки йўналишда – умумий ва оила такафули бўйича амалга ошириш учун “Ислом банки ва иқтисодиёт маркази” дан икки йўналишдаги шариат сертификатлари олинган. Ушбу сертификатларда “Белгиланган муассаса томонидан қўлланиладиган процедуралар шариатга мувофиқ топилганлиги билан тасдиқланган” деган сўзлар келтирилган. Бундан ташқари “APEX INSURANCE” МЧЖ суғурта компанияси томонидан таклиф этилаётган исломий суғур  Юқорида келтирилган 8 та суғурта маҳсулотларидан бири сифатида транспорт воситалари ихтиёрий ислом суғуртаси маҳсулоти ишлаб чиқилиб таклиф этилмоқда.Ушбу суғурта маҳсулоти бўйича суғурта шартномаси шартлари Ўзбекистондаги мавжуд қонунчиликлар талаблари асосида ишлаб чиқилган. “APEX INSURANCE” МЧЖ суғурта компанияси томонидан такафул суғурта хизматларини кўрсатиш такафул ойна ташкил этиш орқали йўлга қўйилган. Савол туғилади, Ўзбекистонда мавжуд қонунчилик алоҳида такафул компания ташкил этишга йўл берадими? Такафул суғуртани ўзаро суғуртанинг модификацияси эканлигини ҳамда ўзаро суғурта тўғрисида фуқаролик кодексидаги мавжуд моддага ўзгартириш киритилганлигини ва янги таҳрирдаги фуқаролик кодекси яқинда кучга киришини эътиборга олганда бу борада муаммо бўлмайди. Амалдаги фуқаролик кодек THANK YOU FOR YOUR ATTENTION!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha