Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 70000UZS
Размер 314.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Март 2026
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Rajabov Yorbek

Дата регистрации 19 Март 2026

0 Продаж

Қийнаш учун жавобгарлик

Купить
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ ВА КРИМИНОЛОГИЯ
КАФЕДРАСИ
Қийнаш  учун жавобгарлик
Б И Т И Р У В   М А Л А К А В И Й   И Ш И
Бажарди:  4-курс “Жиноий-ҳуқуқий фаолият” 
йўналиши талабаси  Н.Б.Шукурова
Илмий раҳбар, “ Жиноят ҳуқуқи ва 
криминология кафедраси ”  профессори,
 ю.ф.д.  Б.Д.Ахраров 
Тошкент – 2014 М У Н Д А Р И Ж А
К И Р И Ш ................................................................................................ ....... 3
1-БОБ. СОҒЛИҚҚА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР ТУШУНЧАСИ, 
ЮРИДИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ТУРЛАРИ 
1.1. Соғлиққа қарши жиноятларнинг умумий тушунчалари 
ва бу жиноятлар ҳақидаги қонунларнинг ривожланиши ...........................9
1.2. Соғлиққа қарши жиноятларнинг умумий юридик хусусиятлари ….14
2-БОБ.   ҚИЙНАШ   ЖИНОЯТИНИНГ   ТУШУНЧАСИ,   ҚИЙНОҚЛАР
ҲАҚИДАГИ   ХАЛҚАРО   ҲУЖЖАТЛАР,   ЮРИДИК   ХУСУСИЯТЛАРИ
ВА КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ 
2.1. Қийнаш жиноятининг тушунчаси ва юридик хусусиятлари................ 25
2.2. Қийнаш жиноятининг жавобгарликнинг оғирлаштирувчи 
ҳолатларида квалификация қилиш масалалари ................................................ . 42
2.3. Қийнаш жиноят қонунининг ўрни ва соғлиққа қарши 
бошқа жиноятлардан фарқи ...........................................................................47
2.4. Қийноқ жинояти масалаларида хорижий тажриба ва қонунлари ......55
Хулоса .............................................................................................................. 60
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ........................................................ 62
2 КИРИШ
Малакавий   битирув   ишининг   долзарблиги.   Ўзбекистон
Республикасида   ижтимоий   ва   сиёсий   соҳада   амалга   оширилаётган   барча
ислоҳотлар   ўз   моҳиятига   кўра   инсон   манфаатларини   химоя   қилишга
қаратилгандир. Жиноятчиликка қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган
давлат   сиёсати   ҳам   шахс   манфаатларини   ҳимоя   қилишни   ўз   олдига   мақсад
қилиб қўйган. 
Ўзбeкистoн   Рeспубликaси   Прeзидeнти   Ислoм   Кaримoвнинг
“Мaмлaкaтимиздa   дeмoкрaтик   ислoҳoтлaрни   янaдa   чуқурлaштириш   вa
фуқaрoлик   жaмиятини   ривoжлaнтириш   кoнцeпцияси”да   мaмлaкaтимизни
дeмoкрaтик   янгилaшнинг   бугунги   бoсқичдaги   муҳим   йўнaлишлaридaн   бири
бўлган   қoнун   устувoрлиги   вa   қoнунийликни   мустaҳкaмлaш,   шaxс   ҳуқуқи   вa
мaнфaaтлaрини   ишoнчли   ҳимoя   қилишгa   қaрaтилгaн   суд-ҳуқуқ   тизимини
изчил   дeмoкрaтлaштириш   ва   либeрaллaштириш,   юртимиздa   ҳуқуқий   дaвлaт
aсoслaрини   янaдa   тaкoмиллaштириш   вa   aҳoлининг   ҳуқуқий   oнги   вa
мaдaниятини   юксaлтиришнинг   ҳaл   қилувчи   вaзифaси   бўлиб   келаётганлиги
хусусида   тўхтаб   ўтилди 1
.   Бу   борада   шахс   хаёти   ва   саломатлиги   давлат
сиёсатининг   доимий   эътиборида   бўлиб   келади.   Шахснинг   ҳаёти   ёки
саломатлигига   қаратилган   жиноятлар   хавфли   жиноятлар   туркумига
киритилиб,   бундай   жиноятлар   учун   оғир   жазолар   назарда   тутилганлигини
ҳам кўриш мумкин.
Қийноқ   ҳаракатлари   ҳам   жиноий   жавобгарликни   келтириб   чиқарувчи
жиноий   қилмиш   ҳисобланади.   Қийноққа   солиш   фактининг   ўзи   халқаро
ҳамжамият   томонидан   халқаро   ҳуқуқнинг   асосий   принциплари   ва
нормаларини  бузувчи  оғир   ҳуқуқбузарлик,  инсонга   қарши  жиноят   сифатида
тан олинди 2
. 
1
 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини 
ривожлантириш концепцияси. Т., “Ўзбекистон”, 2010. Б.16.
2
 1998 йил 17 июлдаги Халқаро жиноят судининг Рим Статути, 7-модда, 1-қисм, “а” банди.
3 Бугунги кунда дунёнинг кўпчилик давлатларида бу тусдаги қилмишлар
учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган. 
Хусусан,   Австралия,   Озарбайжон,   Алжир,   Англия,   Греция,   Испания,
Қозоғистон, Камерун, Қирғизистон, Люксембург, Македония, Мальта, Тунис,
Украина,   Ўзбекистон   Франция,   Черногория,   Чили,   шунингдек,   Лотин
Америкасининг аксарият мамлакатлари жиноят қонунларида қийнаш жиноят
сифатида қайд этилган 1
. 
Кўпчилик   давлатларда   қийнаш   қўлланганлиги   (унинг   оқибатларидан
қатъий назар) узоқ вақт озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади: 
 Канадада 14 йил;
 Францияда 15 йил;
 АҚШда 20 йил (Марказий қидирув бошқармаси ходимларига татбиқ
этилмайди); 
 Аргентинада 25 йил; 
 Гватемалада 30 йил; 
 Буюк   Британия   жиноят   қонуни   бўйича   қийнашни   қўллаш   умрбод
озодликдан маҳрум этишгача жазоланади. 
1984   йил   10   декабрдаги   “Қийноқ   ҳамда   муомала   ва   жазолашнинг
қаттиқ   шафқатсиз,   инсонийликка   зид   ёки   қадр-қимматни   камситувчи
турларига   қарши”   конвенциянинг   1-моддасига   асосан   қандайдир   шахсга
ундан ёки учинчи шахсдан маълумотлар ёки эътироф олиш, уни у ёки учинчи
шахс   содир   этган   ёки   содир   этишда   у   гумон   қилинадиган   ҳаракат   учун
жазолаш,   шунингдек   уни   ёки   учинчи   шахсни   қўрқитиш   ёки   зўрлаш
мақсадида,   ёки   бундай   оғриқ   ёки   азоб   давлатнинг   мансабдор   шахси   ёки
расмий   сифатдаги   бошқа   шахс,   ёки   уларнинг   гиж-гижлаши   билан,   ёки
уларнинг   хабардорлигида   ёки   индамай   розилиги   билан   ҳар   қандай   тусдаги
камситиш   асосланган   исталган   сабаб   бўйича   атайлаб   кучли   оғриқ   ва   азоб
бериш каби ҳаракатларга қийноқ деб таъриф берилган 2
.
1
 Додонов В.Н., Малиновский А.А. Основные тенденции развития зарубежного уголовного права // Журнал
зарубежного законодательства и сравнительного правоведения, 2006, №1. 
2
 Саидов А.Х. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ . Konsauditinform-Nashr, Т:–2006.–318-бет.
4 Жисмоний ва руҳий дахлсизлик инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири
бўлиб, қийнаш – унинг қўпол бузилишидир. Бундай қилмишлар учун жиноий
жавобгарлик белгиланиши ҳар жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. 
Мамлакатимиз   Жиноят   кодекси   қийноқ   сифатида   тан   олинган
ҳаракатни   амалга   оширгани   учун   жавобгарликни   аввалбошданоқ   халқаро
ҳуқуқ талабларига асосан белгилаган.
Муаммонинг   ўрганилганлик   даражаси.   Ўзбекистон   Республикасида
Қийнаш жинояти мустақил тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган.   Лекин
шахснинг   соғлиғига   қарши   жиноятларни   тадқиқ   этиш   ишларида,   жиноят
ҳуқуқи   дарсликларида   ушбу   жиноятнинг   айрим   жихатларига   тўхталиб
ўтилган.     Шахснинг  соғлиғига   қарши жиноятлар  ва  унинг  айрим  жиҳатлари
аввалдан   кўпчилик   олимларни   қизиқтириб   келган.   Лекин   ўтказилган
тадқиқотлар   бугунги   кунда   қийнаш   жинояти   билан   боғлиқ   бўлган   ва   ўз
ечимини кутаётган масалаларни ҳал қилиш учун етарли эмас, ундан ташқари
илгари соғлиққа қарши жиноятларининг умумий турлари тариқасида таҳлил
қилинганлиги қийнаш жиноятининг тўлиқ тадқиқ қилинган деб бўлмайди. 
Соғлиққа   қарши   жиноятларни   тадқиқ   қилишнинг   айрим   жихатларига,
шу   жумладан   қийнаш   жиноятининг   айрим   жиҳатларига   оид   умумий
муаммоларга   Қ.Р.Абдурасулова,   Б.Ж.Ахраров,   Б.А.Блиндер,   С.Г.Закутский,
Ф.Тохиров,   М.Ҳ.Рустамбоев   ва   бошқаларнинг   илмий   ишларида   эътибор
берилган.
Собиқ   шўролар   тузуми   даврида   Ф.Тохиров   томонидан   “Баданга   оғир
шикаст етказиж  жиноятларига  қарши жиноият-ҳуқуқий кураш муаммолари”
мавзусида   номзодлик   диссертацияси   (1989   йил)   ва   М.Х.Рустамбоев
томонидан   “Шахсга   қарши   жиноятлар   учун   жиноий   жавобгарлик
муаммолари”   мавзусида   ҳимоя   қилинган   докторлик   диссертациясида   ушбу
жиноятнинг айрим жихатлари таҳлил қилинган. 
Ф.   Тохировнинг   тадқиқот   иши   аввалги   1959   йил   21   майда   қабул
қилинган ЖК асосида қилинганлиги ҳам хозирги амалдаги жиноят қонунига
тўғри   келиаслигини,   М.Х.Рустамбоевнинг   тадқиқот   ишида   шахсга   қарши
5 жиноятлар   умумий   тадқиқ   этилгани   бизнинг   муаммонинг   тўлиқ   тадқиқ
этилмаганлигидан далолат беради.
Малакавий   битирув   ишининг   мақсади.   Қийнаш   жиноятини   содир
этиш   механизмига   таъсир   кўрсатувчи   ҳолатларни;   ёши,   жинси,   салбий
доираси   ва   жиноий   ҳулқни   келтириб   чиқарувчи   бошқа   омилларни   ҳисобга
олган   ҳолда   жиноятларни   содир   этган   шахслар   ҳаракатларидаги   ўзига   хос
қонуниятларни   аниқлашдан   иборат.   Қийнаш нинг   жиноят-ҳуқуқий
хусусиятларини,   жиноятчи   шахсини   ўрганиш,   қонунчиликни
такомиллаштириш,   қонунларни   қўллаш   амалиёти,   содир   этилиши   мумкин
бўлган   тажовузларнинг   олдини   олишдаги   самарали   йўлларини   аниқлаш
юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради.
Малакавий   битирув   ишининг   методологик   асоси   ва   усуллари.
Қийнаш   жиноятини илмий ва амалий тадқиқ этилган. Муаммони ўрганишда
ижтимоий-ҳуқуқий   ҳодисалар   ва   уларнинг   ҳуқуқий   оқибатлари   ўртасидаги
алоқаларни   билиш   жараёнига   нисбатан   диалектик-материалистик   ёндашув,
шунингдек, давлат бошқарув тараққиёти ва иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқ
тармоқлари   (жиноят   ҳуқуқи,   криминология)   шаклланиши   жараёнларига
таъсирини диалектик жиҳатдан билиш ташкил этди. 
Тадқиқотнинг   методологик   базасини   умумий,   илмий   ва   қиёсий
ҳуқуқшунослик,   тарихий,   аниқ   социологик,   статистик   ва   қиёсий-ҳуқуқий
усуллар ташкил этади.
Ўзбекистон   Республикасида   олиб   борилаётган   жиноятчиликка   қарши
кураш,   суд-ҳуқуқ   ислоҳотлари,   жиноят   қонунларини   либераллаштириш   ва
ушбу   жиноят   билан   боғлиқ   жиноят   ишлари   таҳлиллари   тадқиқот   ишининг
методологик асосини ташкил этади.
Малакавий   битирув   ишининг   илмий   янгилиги.   Ўзбекистон
Республикасининг   амалдаги   ЖКда   қийнаш   жиноятини   тадқиқ   қилишдан
иборат   бўлиб,   бу   иш   мамлакатимиз   тергов-суд   амалиётини   ўрганиш   ва
умумлаштириш,   шунингдек   ушбу   жиноят   учун   маҳкум   этилган   шахсларни
криминологик тадқиқ   этиш асосида  ўтказилган   қийнаш га қарши курашнинг
6 жиноий-ҳуқуқий   ва   криминологик   чораларини   махсус   ўрганишга
бағишланади.   Тадқиқот   ишида   жазолар   қўллаш   амалиётининг   мунозарали
масалаларига   тўхтаб   ўтилди,   жазоларни   тартибга   солишга   доир   қонун
ҳужжатларини   такомиллаштириш   мақсадига   эга   муайян   тавсиялар
шакллантирилди.
Малакавий битирув иши тадқиқотидаги янгилик шундаки, тадқиқотчи
Ўзбекистон   Республикасига   оид   аниқ   материал   ёрдамида   жиноятлар
механизмига   таъсир   кўрсатувчи   барча   ўзаро   боғлиқ   омиллар,   алоқалар   ва
жараёнларга   тизимли   ёндашганлиги   ва   муаммони   тадқиқ   этишга   уларни
комплекс   кўриб   чиқишга   ҳаракат   қилганлигидадир.   Тадқиқот   натижалари,
муайян   даражада,   кўрсатилган   муаммоларни   назарий   жиҳатдан   ишлаб
чиқишда мавжуд  бўлган нуқсонларни бартараф этади.
Малакавий   битирув   ишининг   назарий   ва   амалий   аҳамияти.
Малакавий битирув иши нинг назарий ва амалий аҳамияти шундан иборатки,
унинг   натижалари   жиноятларни   квалификация   қилиш   ва   жазо   тайинлаш
муаммоларини ўрганишда, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари тайёрланишида,
маърузалар ўқиш ва амалий машғулотлар ўтказилишида олимлар томонидан
фойдаланилиши   мумкин.   Қонунчиликни   ва   уни   қўллаш   амалиётини
такомиллаштиришга   тааллуқли   таклифлар   ҳамда   тавсиялардан   тегишли
қонун   лойиҳалари,   Олий   суд   Пленумларининг   қарорлари   тайёрланишида,
шунингдек   судларнинг   фаолиятида   жиноят   ишларини   квалификация
қилишда бевосита фойдаланилиши мумкин.
Тадқиқотчи   қийнаш нинг   жиноят-ҳуқуқий   ва   криминологик   таҳлили
натижаларидан   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи   органларнинг   амалий   ишларида
(жиноятни квалификация қилиш ва олдини олишда тадбирлар ишлаб чиқиш
ҳамда уларни амалга ошириш ва шу кабиларда), шунингдек ушбу муаммога
доир кейинги илмий тадқиқотларда фойдаланилиши мумкин.
Тадқиқот ишининг аҳамияти шундан иборатки, ўтказилган тадқиқотлар
жазо тайинлаш бўйича судлар фаолиятини такомиллаштиришда ва шу орқали
уларнинг жазо амалиётини мақбуллаштиришда муайян роль ўйнаши мумкин.
7 Қийнашни ижтимоий объектларни жиноий-ҳуқуқий муҳофаза   қилишга
нисбатан   илмий   ёндашувнинг   умумий   принциплари   билан
мувофиқлаштиришга хисса қўша олади.
Тадқиқот натижаларининг синовдан ўтганлиги.  Малакавий битирув
ишининг   асосий   натижа   ва   хулосалари   ва   унда   баён   этилган   амалий
тавсиялар ТДЮУ "Жиноят ҳуқуқи ва   криминология" кафедрасида муҳокама
қилинган.
Ишнинг   тузилиши.   Малакавий   битирув   иши   кириш,   олтита
параграфни ўз ичига олган иккита боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар
рўйхатидан иборат.
1-БОБ. СОҒЛИҚҚА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР ТУШУНЧАСИ,
ЮРИДИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ТУРЛАРИ
8 1.1. Соғлиққа қарши жиноятларнинг умумий тушунчалари ва бу
жиноятлар ҳақидаги қонунларнинг ривожланиши
Ҳар   қандай   давлат   ўзининг   мавжудлигини   таъминлаш   ва   мустаҳкамлаш
учун   ўз   фуқароларини   муҳофаза   қилиши   йўлида   тегишли   чораларни
таъминлаши   талаб   этилади.   Фуқароларини   ҳимоя   қила   олмаган   давлат   охир
оқибатда   барбод   бўлишига   олиб   келиши   муқаррардир.   Ўзининг
хавфсизлигини таъминлаган  давлатдан  фуқаролар воз кечмайди,  уни қўллаб
қувватлайди,   шахс   ва   давлат   ўртасида   мутаносиблик   келиб   чиқади.
Шахснинг хавфсизлигини, унинг дахлсизлигини таъминлашда давлат аввало
қонун билан дахлсизликни мустаҳкамлайди, қонуннинг бажарилишини, унга
риоя қилинишини таъминлаб беради.
Шахс   дахилсизлиги   дейилганда   унинг   ҳаёти,   соғлиғи,   қадр-қиммати,
шаъни, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатлари тушунилади.  
Шахснинг   соғлиғи   ва   жисмоний   дахлсизлигини   жиноий   тажовузлардан
муҳофаза   қилиш   Ўзбекистон   Рес публикаси   жиноят   ҳуқуқининг   долзарб
вазифасидир.   Давлат   нафақат   ўз   фуқароларини,   фуқаролари   қаторида
фуқаролиги   бўлмаган   ёки   хорижий   фуқароларнинг   ҳам   дахлсизлигини
муҳофаза   қилади.   Бу   ҳар   қандай   давлатнинг   ўзгармас   вазифасидир.   Инсон
соғлиғи   ва   унинг   дахлсизлиги   тўғрисида   ғамхўрлик   қилиш,   унинг   барча
имкониятларини ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган
шарт-шароитни   яратиш   давлатнинг,   унинг   ҳуқуқий   институтларининг,   суд-
тергов   органларининг   диққат   марказида   бўлиб,   Ўзбекистон   Республикаси
қонунларининг   асосини   ташкил   этади.   Ўзбекистон   Республикаси
Конституциясининг   26-моддасида:   “Ҳеч   ким   қийноққа   солиниши,
зўравонликка,   шафқатсиз   ёки   инсон   қадр-қимматини   камситувчи   бошқа
тарздаги   тазйиққа   дучор   этилиши   мумкин   эмас” 1
,   -деб   мустаҳкамлаб
қўйилган.   Конс титуциянинг   ушбу   26-моддаси   1948   йилда   қабул   қилинган
1
  Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси:   Ўн   иккинчи   чақириқ   Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган (2002 йил 27 январда ўтказилган
умумхалқ   референдуми   натижаларига   кўра   ҳамда   унинг   асосида   қабул   қилинган   2003   йил   24   апрелдаги
Ўзбекистон   Республикасининг   Қонунига   мувофиқ   Конституциянинг   XVIII,   XIX,   XX,   XXIII-   бобларига
тузатиш ва қўшимчалар киритилган). – 7-б.
9 умумжаҳон   Инсон   ҳуқуқлари   ва   эркинликлари   Декларациясининг   5-модда -
сига тўла мос келади. 
Ўзбекистон   Республикаси   томонидан   ратификация   қи линган   умумжаҳон
Инсон   ҳуқуқлари   Декларацияси нинг   13-моддасида   давлат   фуқароларни
уларнинг   ҳаёти,   соғлиғи,   шахсий   эркинлиги   ва   хавфсизлигига   бўладиган
ғайриқонуний тажовузлардан муҳофаза қилади, деб белги лаб қўйилган.
Фуқароларнинг   соғлиғи   ёки   жисмоний   дахлсизлиги   ҳуқуқнинг   турли
соҳалари нормалари орқали, унинг ўзига хос воситалари билан, шу жумладан
жиноят   қонуни  томонида   фуқаролар   соғлиғига   турли  хилдаги  тажовузларни
содир   этганлик   учун   жавобгарлик   белгиланган   нормалар   орқали   қонунга
хилоф ҳаракатлардан муҳофаза қилади.
Ана   шу   тажовузларнинг   моҳиятини   очиб   бериш   учун   уларнинг
объектини,   жабрланувчига   хос   хусусиятларни   кўрсатиб   берувчи   барча
маълумотларни аниқлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу маълумотлар соғлиққа
қарши жиноят ларни тўғри квалификация қилишда, уни ўхшаш жиноят лардан
фарқлашга,   қилмишнинг   хусусияти   ва   соғлиққа   етказилган   шикастга
мувофиқ жазони тўғри тайинлашга кўмаклашади.
Юридик   адабиётларда   баданга   шикаст   етказишнинг   ягона   тушунчаси
ишланмаган.   Баданга   шикаст   етказишнинг   тушунчасини   ёритиб   беришдаги
фарқлар,   биринчидан,   баданга   шикаст   етказишларнинг   объектини   турлича
таърифлашда,   баъзилар   бундай   объект   сифатида   соғлиқни   белгилаган
бўлсалар,   бошқалар   жисмоний   дахл сизликни   белгилаганлар,   иккинчидан,
уриш,   дўппослаш,   қийнашларни   баданга   шикаст   етказишлар   жумласига
кири тиш   мумкинлигидан   иборат   бўлган,   учинчидан,   булар   жумласига
жисмоний оғриқ берувчи, аммо бошқа оқибатларни келтириб чиқармайдиган
зўрлик   ишлатиб   қилинган   бошқа   ҳаракатларни   киритиш   мумкинлигидан
иборат бўлган.
Шу   муносабат   билан   баданга   шикаст   етказиш   деб   топилиши   мумкин
бўлган   соғлиққа   зарар   етказилишининг   чегараларини   аниқ   белгилаш   ва   уни
бошқа   зўравонлик   ва   тажовузлардан   фарқлаш   имконини   берадиган   иккита
10 объектив   мезон   асос   қилиб   олинган   таъриф,   бизнингча   аниқроқдир.   Бу
мезонлар қуйидагилардир:
1) одам танаси аъзолари ва тўқималарининг анатомик бус-бутунлиги ёки
бир меъёрда ишлаб туришининг бузилганлиги;
2)   одам   соғлиғига,   суд   тиббий   экспертизаси   ёрдамида   етказилган
зарарнинг   оғирлиги   ва   даражасини   аниқлаш   имконини   берадиган   зарарнинг
етказилганлиги.
Баданга шикаст етказишни ўзга кишининг соғлиғига унинг хоҳишига зид
равишда, ташқи муҳит омиллари таъсири остида тўқималар ёки аъзоларнинг
анатомик   бус-бутунлиги   ёки   физиологик   функциялари   бузилишига   сабаб
бўлган бўлса ғайриқонуний зарар етказиш, деб таъриф лаш мумкин.
Бундан   уриш,   дўппослаш,   жисмоний   оғриқ   берувчи   бошқа   зўравонлик
ҳаракатлари   содир   этилишини   баданга   шикаст   етказишлар   жумласига
киритиш   мумкин   эмас,   деган   фикр   туғилади.   Шубҳасиз,   бундай   ҳаракатлар
натижасида   одамда   жисмоний   оғриқ,   нохуш   туйғулар   пайдо   бўлади,   лекин
улар одатда, суд-тиббий экспертизасини (баданга етказилган шикастларнинг
оғирлик   даражасини   суд-тиббий   аниқлаш   қоидалари   асосида)   ўтказиш
жараёнида   объектив   мезонлар   асосида   тасдиқланиши   мумкин   бўлган
даражада соғлиқни ишдан чиқармайди.
Шу   муносабат   билан   уриш,   дўппослаш   ва   бошқа   зўра вонлик
ҳаракатларини   баданга   шикаст   етказишлар   тоифа сига   киритилиши   мумкин
бўлмаган мустақил жиноятлар, деб ҳисоблаш керак бўлади.
Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг   Махсус   қисм   1-бўлим   2-бобида
“Соғлиққа   қарши   жиноятлар”   алоҳида   ажратилган   бўлиб,   ўз   ичига   саккизта
жиноят таркибини олган. Ушбу жиноятлар учун жавобгарликни белгилашда
қонуншунос жиноий тажовузларнинг ижтимоий хавфлилигини ҳисобга олган
ҳолда   қонунларни   бир   биридан   фарқлаган.   Соғлиққа   жиддий   зарар   етказиш
(ЖКнинг   104-,   105-м.лари)   жиноятларидан   тортиб   енгилроғи,   қилмишни
енгиллаштирувчи   ҳолатлари   (ЖКнинг   106-,   107-,   108-м.лари),   енгил
оқибатлар   билан   тугайдиганлари   (ЖКнинг   109-м.),   эҳтиётсизликдан   содир
11 этиладиган   тури   (ЖКнинг   111-м.)   ва   ҳатто   оқибатсиз   содир   этиладиган
ҳолатларини (ЖКнинг 110-м.) ҳам назарда тутган. 
Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг   бошқа   бобларида   ҳам   соғлиқнинг
бузилиши билан содир этиладиган жиноятлар кўп учрайди (масалан, 3-бобда
113-м.   Таносил   ёки   ОИВ   касаллиги   /ОИТСни   тарқатиш,   114-м.   Жиноий
равшда   ҳомила   тушириш,   115-м.   Аёлни   ўз   ҳомиласини   сунъий   равишда
туширишга   мажбурлаш,   116-м.   Касб   юзасидан   ўз   вазифаларини   лозим
даражада   бажармаслик   ва   яна   бир   қанча   моддалар),   лекин   соғлиққа   қарши
жиноятлар   бошқа   ижтимоий   муносабатлар   ёки   субъектив   қилмишлардан
ҳоли  жиноятлар учунгина жавобгарликни назарда тутган.
Соғлиққа   қарши   жиноятларнинг   аксарияти   моддий   таркибли
жиноятларни   ташкил   этиб   қонунда   назарда   тутилган   оқибатларнинг   келиб
чиқишига сабаб бўлган қилмиш учунгина жиноий жавобгарлик белгиланган.
Ушбу жиноятлардан фақат ЖКнинг 110-моддасида назарда тутилган жиноят,
қийнаш   жинояти   формал   таркибли   жиноятни   ташкил   этиб,   қилмишни
жиноят деб ҳисоблаш учун жиноий оқибат келиб чиқиши талаб этилмайди.
Соғлиққа   қарши   жиноятлар   учун   баданга   шикаст   етказишнинг
даражаларига   қараб   уч   тури   назарда   тутилган.   Жумладан,   баданга   оғир
шикаст   етказиш,   баданга   ўртача   оғирликдаги   шикастни   етказиш   ва   баданга
енгил шикаст етказиш турларига ажратилади. Табиийки ушбу шикастларнинг
бир-биридан   ажратилиши   жавобгарликни   ҳам   мувофиқлаштиришга   имкон
яратади.   Бу   мезонларнинг   бир-биридан   фарқлари   ЖКнинг   тегишли
нормаларида   ва   Ўзбекистон   Респуб ликаси   Соғлиқни   сақлаш   вазирлиги
томонидан   тасдиқлан ган   “Баданга   етказилган   шикастларнинг   оғирлик
даража сини   суд-тиббий   йўл   билан   аниқлаш   қоидалари”да   ўз   ифодасини
топган.   Ушбу   қоидаларда   шахс   баданига   етказилган   шикастнинг   бир   қатор
тушунчалари   баён   қилинган   бўлиб,   суд   ушбу   қоидаларни   қилмишни
квалификация  қилишда  асос  қилиб  олиши лозим. Ушбу  қоидаларда  баданга
етказилган   шикастнинг   меҳнат   қобилиятини   йўқотиш,   даволаниш
муддатининг   узайиш   даври,   шикастнинг   ҳаёт   учун   хавфлилиги,   тана
12 аъзоларининг   ўз   хусусиятини   йўқотиши   каби   ҳолатларига   тушунчалар   баён
қилиб берилган.
Баданга   етказилган   шикаст   ҳаёт   учун   хавфли   шикаст   дейиш   учун   содир
этилаётган   вақтида   жиноятчи   томонидан   ҳаёт   учун   хавф   туғдирувчи
шикастни   етказиш   тушунилади.   Бундай   шикастга   тиббий   ёрдам
кўрсатилмаса,   жабрланувчининг   ўлимига   сабаб   бўлиши   мумкин   бўлган
шикаст киради.
Қасддан   баданга   оғир   шикаст   етказиш   шахснинг   соғлиғига   турлича
шикаст   етказиш   ёки   соғлиқнинг   муайян   муддатга   издан   чиқишида
ифодаланади.
Меҳнат   қобилиятини   йўқотиш   даражаси   фоизларда   аниқланади   ва
ўтказилган   шикаст   меҳнат   қобилиятининг   қисман   ёки   бутунлай
йўқотилишига сабаб бўлади. 
Баданни   тузалмайдиган   қилиб   хунуклаштириб   юбориш   эстетик   мезони
ўзига хос хусусиятга эга. Бунда етказилган шикаст натижасида жабрланувчи
баданининг   хунуклашган лиги   унинг   руҳан   эзилишига   олиб   келади.
Шикастнинг оғирлиги оқибат-натижада, аввало, жабрланувчига унинг бадани
хунуклашгани сабаб бўладиган руҳан эзилишлар билан боғлиқдир.
Баданга   етказиладиган   шикастнинг   оғирлиги   даражасини   аниқлаш   учун
«Қоидалар»да   иккита   асосий   мезон:   тиббий   (анатомик)   ва   иқтисодий
мезонлар қўлланилган.
Тиббий   мезон   баданга   етказиладиган   барча   турдаги   шикастни   унинг
содир   этилиш   вақтида   жабрланувчининг   ҳаёти   учун   хавфлилиги   нуқтаи
назаридан  тавсифлайди, тўқималар ёки аъзолар  функцияларининг  бузилиши
дара жаси ва хусусиятини, етказилган шикастнинг давомлилиги ва организмга
таъсирини аниқлайди.
Иқтисодий   мезон   жабрланувчи   томонидан   меҳнат   қоби лиятини
йўқотишнинг   фоизларда   ифодаланган   даражасини   ҳисобга   олган   ҳолда
баданга етказилган шикастни тавсиф лайди.
    
13 1.2.   Соғлиққа қарши жиноятларнинг умумий юридик 
хусусиятлари
Ҳар   қандай   жиноят   учун   жиноий   жавобгарликнинг   асосини   жиноят
таркибининг   мавжудлиги   ташкил   этади.   Жиноят   таркиби   ўз   ичига
жиноятнинг   объектини,   жиноятнинг   объектив   томонини,   жиноятнинг
субъектини   ва   жиноятнинг   субъектив   томонларини   олади.   Жиноят
таркибининг   ушбу   элементларидан   бирортасининг   бўлмаслиги   қилмишнинг
жиноийлигини инкор этади.
Соғлиққа   қарши   жиноятларнинг   объекти   унинг   ҳолати   ва   хусусий
фазилатларидан   қатъий   назар,   ўзга   кишининг   соғлиғидир.   Жисмоний
дахлсизлик   шахс   соғлиғига   зарар   етказиш   билан   боғлиқ   бўлмаган   бошқа
зўравонлик ҳара катларининг объекти бўла олмайди.
Соғлиққа   зарар   етказилганлигини   аниқлашда,   унинг   баданга   шикаст
етказилган пайтдаги ҳолатига, яъни гап соғлиқнинг ёмонлашувига асосланиш
керак бўлади. Суд тиббиёти ва суд амалиёти содир этилган қилмиш натижа -
сида   соғлиқ   аввалгига   нисбатан   ёмонлашган   бўлса,   жабр ланувчи   соғлиғига
зарар етказилганлигини қайд этишга амал қилади.
Фақат   ўзга   кишининг   соғлиғига   ёки   баданига   шикаст   етка зиш   ушбу
жиноятларнинг объекти   бўлиши мумкин.
Ўз соғлиғига зарар етказган шахс (ўз аъзосини майиб қилиш) фақат бошқа
жиноят, масалан, ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш (Ўзбекистон
Республикаси   ЖК   225-модда),   ўзининг   бирон   аъзосини   майиб   қилиш   йўли
билан   ёки   бошқа   усулда   ҳарбий   хизматдан   бўйин   товлаш   (Ўзбекистон
Республикаси   ЖК   290-моддаси)   содир   этилган   ҳоллардагина   жиноий
жавобгарликка тортилиши мумкин.
Бундай ҳолларда  ўз соғлиғига  зарар  етказиш  ана шу моддаларда  назарда
тутилган   жиноятни   содир   этиш   усули   сифатида   намоён   бўлади   ва   шу   боис
бундай   шахсларнинг   ҳаракати   қўшимча   квалификацияни   талаб   қилмайди.
Агар   ижтимоий   хавфли   мақсадда   шахс   розилиги   билан   бошқа   шахс
томонидан унинг соғлиғига зарар етказилса, етказган зарар даражасига қараб
14 баданга шикаст етказиш ва ўз соғлиғига зарар етказилишига розилик берган
шахс   эса   жиноятда   иштирокчи   сифатида   жиноятлар   жами   бўйича   жавобгар
бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми II бобидан
бошқа бобларда ҳам шахс соғлиғига за рар етказадиган бир қанча жиноятлар
учун ҳам жавобгарлик белгиланган. 
Бу   жиноятларнинг   жиноят   қонуни   билан   қўриқланадиган   бошқа
ижтимоий муносабатларга зарар етказиши туфайли қонун чиқарувчи уларни
«Соғлиққа   қарши   жиноятлар»   жумласига   киритмайди.   Бундай   жиноятларни
юридик   ада биётларда   икки   объектли   жиноятлар   деб   айтадилар   (маса лан:
босқинчилик   –   Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   164-мод даси,   талончилик   –
Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   166-мод даси   ва   ҳоказо).   Баданга   шикаст
етказишда тажовуз фақат шахс соғлиғигагина қаратилган бўлади. “Соғлиққа
қарши   жиноятлар”   бобида   назарда   тутилган   баданга   шикаст   етка зиш   ва
содир   этилиши   жараёнида   баданга   шикаст   етказила диган   жиноятлар
ўртасидаги асосий фарқ айнан шундан иборатдир.
Соғлиққа   қарши   жиноятлар   туркумида   қасддан   баданга   оғир   шикаст
етказишнинг   жабрланувчининг   ўлишига   сабаб   бўлишини     (ЖКнинг   104-
моддаси, 3-қисм “д” банди)  икки объектли жиноят, дейиш мумкин. ЖКнинг
ушбу моддаси шахснинг ҳам соғлиғига ҳам хаётига қарши жиноят сифатида
намоён   бўлади.   Бу   масалада   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Суди
Пленумининг   2007 йил 27 июндаги “Б аданга қасддан шикаст етказишга оид
ишлар   бўйича   суд   амалиёти   тўғрисида”ги   қарори да   тегишлича   тавсиялар
баён   қилинган.   Жумладан   ушбу   қарорнинг   19-бандида   “Судлар   шуни
инобатга   олишлари   керакки,   жабрланувчи   баданига   унинг   ўлишига   сабаб
бўлган   оғир   шикаст   етказилиши,   фақат   айбдорда   оғир   шикаст   етказишга
нисбатан   қасд   ва   ўлим   келиб   чиқиши   тариқасидаги   оқибатга   нисбатан
эҳтиётсизлик   кўринишидаги   айб   мавжуд   бўлгандагина   ЖК   104-моддаси
учинчи   қисмининг   “д”   банди   билан   квалификация   қилинади.   Бунда,
қилмишни   шу   тақлид   квалификация   қилиш   учун   баданга   етказилган   оғир
15 шикаст   билан   келиб   чиққан   ўлим   ўртасида   сабабий   боғланиш   борлиги
аниқланиши   шарт”,   дейилган.   Шу   қарорнинг   20-бандида   “Судлар   баданга
қасддан   етказилган   ва   жабрланувчининг   ўлишига   сабаб   бўлган   оғир
шикастни   эҳтиётсизлик   орқасида   одам   ўлдиришдан   фарқлашлари   лозим.
Бунда   шуни   эътиборга   олиш   лозимки,   эҳтиётсизлик   орқасида   одам
ўлдиришда айбдорда жабрланувчи баданига оғир шикаст етказишга нисбатан
ҳам,   уни   ўлдириб   қўйишга   нисбатан   ҳам   қасд   бўлмаслиги   тақозо   этилса,
жабрланувчи   баданига   унинг   ўлишига   сабаб   бўлган   оғир   шикаст
етказилганда  эса, шахснинг қасди жабрланувчига  шундай шикаст етказишга
қаратилган   бўлади” 1
,   дейилади.   Бу   ушбу   ҳолда   қасддан   баданга   шикаст
етказишнинг икки объектга путур етказиши мумкинлигини англатади.
Шахснинг   соғлиғига   ва   жисмоний   дахлсизлигига   қарши   тажовуз
объектив   жиҳатининг   элементларини   аниқ лаб   олиш   уларни   тўғри
квалификация   қилиш   ва   бу   жиноят ларнинг   моҳиятини   тушуниш   учун   ҳал
қилувчи аҳамиятга эга. 
Маълумки, соғлиққа ва жисмоний дахлсизликка қарши жиноятлар моддий
таркибли   бўлиб,   ижтимоий   хавфли   оқи батлар   юз   берган   пайтдан   эътиборан
тамом бўлган жиноят деб топилади. 
Баданга   шикаст   етказилганда,   айбдорнинг   ғайриқонуний   ҳаракати
туфайли   жабрланувчининг   соғлиғига   зарар   етка зиш   оқибат   тариқасида
намоён бўлади. 
Аксарият   ҳолларда   баданга   шикаст   фаол   ҳаракатни   содир   этиш   йўли
билан  етказилади,   бироқ  назарий   жиҳатдан   бундай   шикастни   ҳаракатсизлик
йўли   билан   ҳам   етказиш   мумкин.   Жиноят   ҳуқуқи   назариясида   шахснинг
соғлиғига   зарар   етказишининг   олдини   олишга   қаратилган   бирон-бир
ҳаракатни бажариши шарт бўлган  ва уни қилиши мумкин бўлган, аммо уни
бажармаган   ҳолдагина   ҳаракатсизлик   йўли   билан   соғлиққа   зарар   етказиши
мумкин   деб   ҳисоб ланади.   Бундай   мажбурият   қонун   ёки   қонун   ости   ҳужжа-
1
  Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Суди   Пленумининг   2007   йил   27   июндаги   “ Баданга   қасддан   шикаст
етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги  қарори.
16 ти нинг   бирон-бир   кўрсатмасидан   ёхуд   шахснинг   хизмат   ёки   касбий
мажбуриятидан   ёхуд   жабрланувчининг   соғлиғи   учун   хавф   туғдирган
шахснинг   бундан   олдинги   хулқ-атворидан   ёки   бошқа   асослардан   келиб
чиқади.   Бироқ   бундай   қилмиш ни   содир   этган   айбдор   баданга   шикаст
етказганлик   учун   жавобгарликни   назарда   тутувчи   модда   билан   эмас,   балки
Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   нинг   бошқа   нормалари:   ЖК   117-моддасига
биноан   –   хавф   остида   қолдирганлик,   116-моддаси   билан   –   ўз   хизмат
вазифасини лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар бўлади. 
Баданга   жиноий   шикаст   етказишнинг   зарурий   белги ларидан   бири   унинг
ғайриқонунийлигидир.
Соғлиққа   қасддан   ёки   эҳтиётсизликдан   шикаст   етказиш   мумкин.
Шубҳасиз,   шахс   зарурий   мудофаа   ҳолатида   унинг   чегарасидан   четга
чиқмасдан ёхуд охирги зарурат, касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли
таваккалчилик   ҳолатида   соғлиққа   ҳар   қандай   даражада   зарар   етказса,   у
жиноий   жавобгарликка   тортилиши   мумкин   эмас.   Негаки   бундай   ҳаракат
ижтимоий хавфли ва ғайриқонуний ҳисобланмайди.
Жиноят   қонунида   зарурий   мудофаа   чегарасидан   четга   чиқиб,   қасддан
баданга   оғир   шикаст   етказганлик   учун   жавобгарлик   назарда   тутилади   ва
зарурий   мудофаа   чегара сидан   четга   чиқиб   енгил   ёки   ўртача   оғир   шикаст
етказ ганлик   учун   алоҳида   нормада   жавобгарлик   назарда   тутил майди.
Қонуншуноснинг   бундай   қарори,   бизнингча,   тўғридир.   Ижтимоий   хавфли
тажовуздан   ҳимояланиш   ҳужум   қилаётган   шахсга   муайян   зарар   етказишни
тақозо этади, акс ҳолда бирон-бир манфаатни ҳимоя қилишнинг асло иложи
бўлмайди.
Соғлиқни   сақлаш   ҳуқуқи   инсоннинг   ана   шу   бойликдан   фойдаланишда
муайян   ҳуқуқларга   эга   эканлигини   назарда   тутади.   Шу   муносабат   билан
инсон   томонидан   ўзининг   соғлом   бўлишдек   субъектив   ҳуқуқини   амалга
ошириш   чегарасини   жиноят   ҳуқуқи   томонидан   муҳофаза   қилиниши
масаласининг қизиқарли эканлиги шубҳасиздир.
17 Шахснинг  соғлиғига  унинг розилиги билан ижтимоий фойдали мақсадда
зарар   етказилгани   жиноий   жавобгарлик ка   тортиш   учун   асос   бўлмайди.
Масалан,   беморнинг   ҳаёти ни   сақлаб   қолиш   учун   унинг   жароҳатланган
аъзосини кесиб ташлаш ёки тиббий аралашув оқибатида киши аъзоси шак лан
ўзгаради.   У   ёки   бу   аъзони   ёки   тўқималарнинг   бир   қисмини   муҳтож   кишига
донорнинг   розилиги   билан   кўчириб   ўтказиш   учун   кесиб   олиш   ҳоллари   ҳам
шулар жумласига киради.
Бундай   ҳолда   шифокорнинг   ҳаракати   ижтимоий   фойдали   ҳаракат
ҳисобланади.   Агар   бундай   ҳаракат   шахснинг   рози лиги   билан   содир   этилса,
бу   розилик   касаллик   варақасида   тегишли   ёзув   билан   қайд   этиб   қўйилиши
керак.
Ижтимоий   индеферент,   яъни   нуқсонни   йўқотиш,   масалан,   косме тик
операция   ўтказиш   ва   ҳоказо,   мақсадида   соғлиққа   шикаст   етказиш,   агар   у
эҳтимол   тутилган   оқибат   ҳақида   хабардор   қилинган   шахснинг   розилиги
билан ўтказилган бўлса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлмайди.
Фақат   ижтимоий   жиҳатдан   хавфли   мақсадда   шахснинг   розилиги   билан
зарар   етказганлик   учун   жиноий   жавобгар лик   юзага   келади.   Бунга   ҳарбий
хизматдан бўйин товлаган бошқа шахснинг соғлиғига шикаст етказиш мисол
бўла олади.
Шифокорлик   фаолиятида   соғлиққа   муайян   шикаст   етка зиш   баъзи
ҳолларда анча йирик жароҳат пайдо бўлишининг ёки ўлимнинг олдини олиш
учун зарурий шарт ҳисобла нади. Бундай ҳолда Ўзбекистон Республикаси ЖК
41-мод даси   (касб   ёки   хўжалик   фаолиятига   боғлиқ   асосли   тавак калчилик)
инобатга олиниш лозим.
Бокс, кураш, футбол, хоккей, шарқ яккама-якка олишув каби турли спорт
тадбирларини   ўтказиш   чоғида   ҳам   баданга   шикаст   етказилиши   мумкин.
Юридик адабиётларда бу масаланинг ечими бир хилда ҳал этилмаган.
Шу   муносабат   билан   спорт   мусобақасини   ўтказиш   жараёнида   мусобақа
қатнашчисига   шикаст   етказилиши   мумкин   бўлган   тўртта   вазиятни   кўриб
чиқиш мақсадга мувофиқдир:
18 биринчи вазият – спорт беллашуви вақтида ўйин қоидалари бузилмагани
ҳолда   соғлиққа   шикаст   етказилиши.   Гарчи   бундай   ҳаракат   натижасида
зарарли   оқибат   юз   берса   ҳам,   спортчи   спорт   қоидасини   бузиш   ва   шикаст
етказишга қасд қилмайди. Шу боис унинг ҳаракатлари ижтимоий хавфли ва
ғайриқонуний деб топилиши мумкин эмас;
иккинчи  вазият   –  спортчининг   эҳтиётсизлик  орқасида  ўйин  қоидаларини
бузганлиги   натижасида   соғлиққа   шикаст   етказилиши.   Бундай   ҳолда   ҳам
спортчининг   ҳаракатида   жиноят   таркиби   бўлмайди   ва   унга   нисбатан
мусобақа қоидаларида назарда тутилган жазоларгина қўлланилиши мумкин;
учинчи   вазият   ўйин   қоидасини   қасддан   бузиш   натижа сида   соғлиққа
шикаст   етказилишини   қамраб   олади.   Бундай   ҳолда   масала   юз   берган
оқибатга   қараб   ҳал   этилади.   Агар   баданга   енгил   шикаст   етказиш   тарзидаги
оқибат   юз   берган   бўлса,   айбдор   жиноий   жавобгарликка   тортилмаслиги
лозим.   Жабрланувчига   ўртача   оғир   ёки   оғир   шикаст   етказилган   бўлса,
айбдорнинг   қилмиши   Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   111-моддаси
(эҳтиётсизлик   орқасида   баданга   ўртача   оғир   ёки   оғир   шикаст   етказганлик
учун) билан квалификация қилинади;
тўртинчи   вазият   –   рақибнинг   соғлиғига   спорт   белла шувига   боғлиқ
бўлмаган   ҳолда   шикаст   етказилишидир.   Бундай   ҳолда   баданга   у   ёки   бу
оғирликда   қасддан   шикаст   етказганлик   учун   айбдор   жиноий   жавобгарликка
тортилади.
Баданга   шикаст   етказадиган   ҳаракат   жуда   хилма-хил   бўлиб,   уларни
қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
1)   жисмоний   (механиқ,   термик,   электрик   ва   ҳоказо)   таъсир   кўрсатиб
баданга етказиладиган шикаст;
2)   баданга   кимёвий   ёки   биологик   воситалар   билан   таъсир   кўрсатиш
(турли кислоталар, заҳарли моддалар, газлар ва ҳоказодан фойдаланиш) йўли
билан баданга етказиладиган шикаст;
3) руҳий таъсир кўрсатиш йўли билан баданга еткази ладиган шикаст.
19 Жисмоний   таъсир   кўрсатиш   йўли   билан   баданга   еткази ладиган   шикаст
одамнинг   мускул   кучидан   фойдаланган   ҳолда   етказилиши   мумкин:   уриш,
тепиш, калла қўйиш. Аксарият ҳолларда айбдор бунинг учун турли асбоблар,
хўжалик-рўзғор   ашёлари,   ўқотар   ёки   совуқ   қуроллардан   фойдаланадилар.
Фуқароларнинг   соғлиғига   термик   ёки   электрик   таъсир   кўрсатиш   (баданни
дазмол, қиздирилган ашёлар билан куйдириш ва ҳоказо) орқали шикаст етка -
зишлар ҳам ҳаётда тез-тез учрайди.
Баданга   шикаст   етказганликни   квалификация   қилиш   учун   на   уларни
етказиш   усули,   на   у   ёки   бу   асбобдан   фойдаланганлик   аҳамиятга   эга   эмас.
Бироқ   жазо   тайинлаш   вақтида   соғлиққа   шикаст   етказиш   усули   инобатга
олиниши   мумкин.   Негаки,   бу   ҳолат   айбдор   шахснинг   ва   у   содир   этган
жиноятнинг   у   ёки   бу   даражада   ижтимоий   хавфлилигидан   далолат   беради.
Одамнинг   соғлиғи   ёки   жисмоний   дахлсиз лигига   турли   хилдаги   ҳаракатлар,
турлича   усуллар   орқали   хилма-хил   асбоблар   ва   жиноят   воситалари   билан
зарар   етказилиши   мумкинлиги   сабабли   баданга   шикаст   етказиш   турли
даражада бўлиши мумкин.
Бу оқибатлар қонунда:
1) ҳаёт учун хавфнинг мавжудлиги ёки йўқлигини;
2) соғлиққа етказилган зарарнинг оғирлиги даражасини;
3)   умумий   меҳнат   қобилиятини   йўқотиш   даражасини   ҳисобга   олиб
таснифланади.
Жиноят   кодексида   юз   берган   оқибатга   қараб   баданга   оғир   (Ўзбекистон
Республикаси ЖК 104-моддаси), ўртача оғир (Ўзбекистон Республикаси ЖК
105-моддаси)   ва   енгил   (Ўз бекистон   Республикаси   ЖК   109-моддаси)   шикаст
етказган лик учун алоҳида-алоҳида жавобгарлик назарда тутилган.
Алоҳида  нормада  дўппослаганлик  (калтаклаганлик)  ва  қийнаганлик  учун
(Ўзбекистон Республикаси ЖК 110-мод даси) жавобгарлик назарда тутилган.
Қонунда кўрсатилган муайян оқибатнинг юз бериши (меҳнат қобилиятининг
йўқотилиши,   инсон   организми   аъзоси   ёки   иш   фаолиятининг   йўқотилиши,
ҳомиланинг   тушиши   ва   ҳоказо)   баданга   оғир,   ўртача   оғир,   енгил   шикаст
20 етказишни тамом бўлган жиноят деб топиш учун зарурий белги ҳисобланади.
Бунда  содир этилган ижтимоий хавфли ғайриқонуний қилмиш ва  юз берган
оқибат   ўртасидаги   сабабий   боғланиш   мавжуд   бўлиши   керак.   Бундай
боғланиш   бўлмаган   тақдирда,   рўй   берган   оқибатда   шахсни   айбдор,   деб
топиш мумкин эмас. 
Кўпинча   оқибат   нафақат   содир   этилган   жиноий   ҳаракат нинг,   балки
учинчи   шахснинг   айби   билан   ёхуд   бошқа   ҳолатлар   туфайли   юзага   келган
ўзга омилларнинг натижаси бўлади.
Шу   муносабат   билан,   агар   шахснинг   қасди   билан   рўй   берган   оқибат
ўртасида   сабабий   боғланиш   мавжуд   бўлса,   юз   берган   оқибатлар   «тўғридан-
тўғри»   ёки   «тасодифий»   бўл ганлигидан   қатъий   назар,   жавобгар   бўлади.
Масалан,   В.   нинг   жиноят   ишини   кўриб   чиқсак.   У   талабалар   ётоқхонасида
бўлганида   О.   ни  жинсий  яқинлик   қилишга   ундаган.   Рад  жавобини   олгач,   В.
унинг   номусига   тегишга   уринган.   О.   дераза   токчасига   чиқиб   олиб,   агар   В.
унга   яқинлашса,   ўзини   деразадан   ташқарига   ташлаб   юбориши   ҳақида   уни
огоҳ лантирган. В. таҳдидга парво қилмай унга яқинлашган, О. эса деразадан
сакраган   ва   учинчи   қаватдан   йиқилиб   тушиб,   оғир   шикастланган.   Бу   ҳолда,
бизнингча,   гарчи   О.нинг   соғлиғига   ўзининг   ҳаракати   натижасида   шикаст
етказилган   бўлса   ҳам,   В.нинг   ҳаракати   ва   юз   берган   оқибат   ўртасидаги
сабабий   боғланиш   муқаррар   эмас,   балки   тасодифий   хусусиятга   эга   бўлган
бўлса-да,   юз   берган   оқибатда   В.   айбдор   деб   ҳисобланиши   керак,   чунки
етказил ган шикаст ва В. қилмиши ўртасида сабабий боғланиш мавжуд.
Юқорида   айтилган   фикрлардан   юз   берган   оқибатлар   учун   жавобгарлик
ҳам   муқаррар,   ҳам   тасодифий   сабабий   боғла ниш   мавжуд   бўлгани   тақдирда,
агар   унинг   ривожланиши   айбдорнинг   қасди   билан   қамраб   олинган   бўлса,
юзага келади, деган хулоса қилиш мумкин.
Соғлиққа ва жисмоний дахлсизликка қарши жиноятлар ҳам  қасддан,  ҳам
эҳтиётсизлик орқасида  содир этилиши мумкин. Соғлиққа  қарши жиноятлар,
хусусан   баданга   ши каст   етказишнинг   аксарияти   эгри   қасд   билан   содир
этилади. 
21 Фуқароларнинг соғлиғи ва жисмоний дахлсизлигига  қарши жиноятларни
содир   этишда   тўғри   қасд   шундай   хусу сиятга   эга   бўладики,   шикаст   етказган
шахс   ўз   қилмишининг   ижтимоий   хавфли   хусусиятини   англайди,
жабрланувчининг   соғлиғига   муайян   зарар   етказилиши   муқаррарлиги   ёки
эҳтимоли   борлигига   кўзи   етади   ва   айнан   шундай   шикаст   юз   беришини
хоҳлайди.
Масалан,   Қ.нинг   жиноят   ишини   ўрганиш   қуйида гиларни   кўрсатади:   у
маст   ҳолда   бундан   олдинроқ   ўзи   ҳақорат   қилгани   учун   қайнонасиникига
кетиб   қолган   хотинини   уйига   олиб   келишга   қарор   қилган.   Хотини   уйга
қайтишни истамаганида, Қ. унинг ҳомиладорлигини била туриб, «Сен ҳозир
туғасан» деган сўзлар билан унинг қорнига бир неча марта тепади. Зарбалар
натижасида   хотинининг   ҳомиласи   тушган.   Иш   материалидан   кўриниб
турибдики,   Қ.   ўз   ҳаракатининг   ижтимоий   хавфлилик   хусусиятини   нафақат
тушунган,   балки   жабрланувчи   ҳоми ласининг   тушиши   эҳтимоли   борлигига
кўзи етган ва унга шундай шикаст етказишни хоҳлаган. 
Буларнинг   ҳаммаси   Қ.   жиноятни   тўғри   қасд   билан   содир   этганлигидан
далолат беради. 
Эгри қасдда эса юз берадиган оқибатга гарчи айбдорнинг кўзи етган бўлса
ҳам,   у   етказиладиган   зарарнинг   ҳақиқий   кўламини   тасаввур   қилмайди   ва
жабрланувчининг соғлиғи га ҳар қандай шикаст етишига йўл қўяди. 
Масалан,   айбдор   жабрланувчининг   бошига   аямасдан   урар   экан   ёки   унга
тош   отар   экан,   бунинг   натижасида   жабр ланувчига   ҳар   қандай   оғирликдаги:
оғир, ўртача оғир ёки енгил шикаст етказилиши мумкинлигига кўзи етади ва
шундай оқибатлар юз беришига онгли равишда йўл қўяди.
Бундай ҳолларда жавобгарлик амалда етказилган шикаст нинг даражасига
қараб белгиланади, негаки айбдор улар нинг юз беришини бир хил даражада
англаган бўлади.
Шахснинг   баданига   шикаст   етказишда   қасддан   шикаст   етказишга
нисбатан эҳтиётсизлик орқасида шикаст етказишнинг ижтимоий хавфлилиги
камроқдир. 
22 Соғлиққа   қарши   жиноятлар   эҳтиётсизликнинг   жиноий   ўз-ўзига   ишониш
шакли   билан   ҳам   содир   этилиши   мумкин.   Бунда   шахс   муайян   ижтимоий
хавфли оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигига кўзи етади ва шунга қарамай,
онгли   равишда   эҳтиёт   чораларига   риоя   этмайди,   бундай   оқибат   келиб
чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилади. 
Қасддан жиноят қилиш ва жиноий ўз-ўзига ишонишдан фарқли равишда,
жиноий   бепарволик   шахс   ўз   ҳаракати   ёки   ҳаракатсизлигидан   қандай
ижтимоий хавфли оқибат юз бериши мумкинлигига кўзи етмайди, лекин кўзи
етиши мумкин ва лозим бўлади. 
Шахснинг   у   ёки   бу   оқибат   юз   беришига   кўзи   етиши   лозим   бўлгани   ва
муайян вазиятда унга кўзи етиши мумкин бўлганлиги аниқлангандагина уни
эҳтиётсизликдан баданга шикаст етказишда айблаш тўғри бўлади.
Соғлиққа   қарши   жиноятларни   тўғри   квалификация   қи лиш   учун   жиноят
субъектида   айбнинг   қасди   ёки   эҳтиётсиз лик   шакли   мавжудлигини
аниқлашнинг ўзи кифоя қил майди.
Фуқароларнинг   соғлиғига   қасддан   шикаст   етказилган   барча   ҳолларда
жиноятнинг мотив ва мақсадини аниқлаш зарурдир.
Аксарият   ҳолларда   соғлиққа   ва   жисмоний   дахлсизликка   қарши
жиноятларни   содир   этиш   мотив   ва   мақсади   айбдор   шахснинг
жавобгарлигини   оғирлаштирувчи   ҳолатлар   ҳисоб ланади   (масалан,
тамагирлик   нияти,   безорилик   туйғуси,   диний   таассублар   замирида,
трансплантат мақсадида бадан га шикаст етказиш ва ҳоказо).
Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг   17-моддасида   баданга   шикаст
етказганлик   учун   жиноий   жавобгар   бўлиши   мумкин   бўлган   шахснинг   энг
кичик ёши белгиланган. Қасддан баданга оғир шикаст етказганлик учун (ЖК
104-моддаси),   қасддан   баданга   ўртача   оғир   шикаст   етказганлик   учун   (ЖК
105-моддаси), кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки
ўртача   оғир   шикаст   етказганлик   учун   (ЖК   106-моддаси)   жиноятни   содир
этгунга қадар ўн тўрт ёшга тўлган шахслар жавобгар бўладилар.
23 Соғлиққа   ва   жисмоний   дахлсизликка   қарши   бошқа   жиноятларнинг
субъекти ўн олти ёшга тўлган шахслар ҳисобланади.
24 2-БОБ. ҚИЙНАШ ЖИНОЯТИНИНГ ТУШУНЧАСИ, ҚИЙНОҚЛАР
ҲАҚИДАГИ ХАЛҚАРО ҲУЖЖАТЛАР, ЮРИДИК ХУСУСИЯТЛАРИ
ВА КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ
2.1. Қийнаш жиноятининг тушунчаси ва юридик 
хусусиятлари
Маълумки,   давлатнинг   бош   вазифаларидан   бири   инсон   ҳақида
ғамхўрлик   қилишдир.   Шахсни   қийноққа   солиш   ва   унга   нисбатан   бошқа
шафқатсиз   ғайриқонуний   ҳатти-ҳаракатлар   ёки   қадр-қимматини
камситишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясида:   “Ҳеч   ким   қийноққа
солиниши, зўравонликка,  шафқатсиз  ёки инсон қадр-қимматини камситувчи
бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас” 1
, – деб мустаҳкамлаб
қўйилган.   ЖКнинг   110-моддасида   назарда   тутилган   жиноят   таркиби   ҳам
ушбу конституциявий қонуннинг кафолати дейилса нотўғри бўлмайди.  
Жумладан, Конституцияда  қийноққа солиш, шафқатсиз, ғайриинсоний
ёки қадр-қимматни камситувчи ҳисобланган муомала ҳамда жазо турларини
қўллашни   таъқиқлашни   талаб   қилувчи   халқаро   ҳуқуқнинг   умумэътироф
этилган   принциплари   ва   нормалари   Ўзбекистон   Республикаси
қонунчилигида амалга оширилишига замин яратади. Қийноққа солиш, бошқа
шафқатсиз,   ғайриинсоний   ёки   қадр-қимматни   камситувчи   муомала   ҳамда
жазо   турлари   халқаро   ҳамжамият   томонидан   ғайриинсоний   ва   йўл   қўйиб
бўлмайдиган ҳолат сифатида тан олинади. Амалда қийноққа солиш, масалан,
1949   йил   12   августдаги   “Ҳарбий   асирлар   билан   қилинадиган   муомала
тўғрисидаги   Конвенция” 2
,   1966   йил   19   декабрдаги   “Фуқаролик   ва   сиёсий
ҳуқуқлар   тўғрисидаги   халқаро   Пакт” 3
,   1995   йил   26   майдаги   “Инсоннинг
1
 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 26-модда.
2
  Қаранг:   1949   йил   12   августдаги   “Ҳарбий   асирлар   билан   муомала   тўғрисида”ги   Женева   Конвенцияси,   3-
моддаси   1-қисми   1-бандининг   “а”   банди,   17-моддаси   4-қисми   (Ўзбекистон   Республикаси   мазкур
Конвенцияга 1993 йил 3 сентябрда қўшилган).
3
 1966 йил 19 декабрдаги “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пакт, 7-модда (Ўзбекистон
Республикаси мазкур Пактга 1995 йил 31 августда қўшилган).
25 асосий ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги МДҲ Конвенцияси” 1
, 1984 йил 10
декабрдаги   “Қийноқ   ҳамда   муомала   ва   жазолашнинг   қаттиқ   шафқатсиз,
инсонийликка   зид   ёки   қадр-қимматни   камситувчи   турларига   қарши
Конвенция” ва бошқа қатор ҳужжатларда таъқиқланган. 
Қийноқ   ҳамда   муомала   ва   жазолашнинг   қаттиқ,   шафқатсиз,
инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларини қўллаш жиноий
жавобгарликни   келтириб   чиқарувчи   ҳаракат   ҳисобланади.   Қийноққа   солиш
фактининг   ўзи   халқаро   ҳамжамият   томонидан   халқаро   ҳуқуқнинг   асосий
принциплари   ва   нормаларини   бузувчи   оғир   ҳуқуқбузарлик,   инсонга   қарши
жиноят сифатида тан олинади 2
. 
Шуни   алоҳида   таъкидлаш   лозимки,   Бирлашган   миллатлар
ташкилотининг 1984 йил 10 декабрда қабул қилинган “Қийноқларга солишга
ва   муомалада   бўлиш   ва   жазолашнинг   бошқа   шафқатсиз,   ғайриинсоний   ёки
қадр-қимматни   таҳқирловчи   турларига   қарши   Конвенция”да   ҳам   бундай
ғайриқонуний ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги ҳақида таъкидлаб ўтилган.
БМТнинг “Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг
бошқа   шафқатсиз,   ғайринсоний   ёки   қадр-қимматни,   таҳқирловчи   турларига
қарши Конвенцияси”га кўра “қийноқ” ҳар қандай тусдаги шундай ҳаракатни
англатадики, у билан қандайдир шахсга оғриқ ёки азоб давлатнинг мансабдор
шахси   ёки   расмий   кўринишдаги   бошқа   шахс   ёки   уларнинг   гижгижлаши
билан,   ёки   уларнинг   хабардорлигида,   ёки   индамай   розилиги   билан   ҳар
қандай   тусдаги   камситишга   асосланган   ҳар   қандай   сабаб   бўйича   қасддан
кучли оғриқ ёки жисмоний ёхуд маънавий азоб берилиши” 3
 тушунилади.
  Қийнаш   сифатида   жабрланувчи   шахсга   нисбатан   қасддан   етказилган
кучли   оғриқ,   жисмоний   ёки   маънавий   азоб   бериш   тарзидаги   ҳар   қандай
ҳаракат   тушунилади 4
.   Бунда   шуни   инобатга   олиш   керакки,   “шафқатсиз,
1
 Қаранг: 1995 йил 26 майдаги “Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисида”ги МДҲ Конвенцияси,
3-модда. 
2
 1998 йил 17 июлдаги Халқаро жиноят судининг Рим Статути, 7-модда, 1-қисм, “а” банди.
3
  1984 йил 10 декабрдаги Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ёки
қадр-қимматни  камситувчи  турларига  қарши  Конвенция, 1-модда, 1-қисм (Ўзбекистон  Республикаси  ушбу
Конвенцияга 1995 йил 31 декабрда қўшилган). 
4
  1984 йил 10 декабрдаги Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ёки
қадр-қимматни  камситувчи  турларига  қарши  Конвенция, 1-модда, 1-қисм (Ўзбекистон  Республикаси  ушбу
26 инсонийликка   зид   муомала   ва   жазо”дан   фарқли   ҳолда,   қийноқ   анчагина
кучли   ва   шафқатсиз   азоб   бериш   билан   тавсифланади 1
.   “Қийноқ”   тушунчаси
билан   “инсонийликка   зид   ёки   қадр-қимматни   камситувчи   муомала”
тушунчаси   ўртасидаги   фарқ   азоб   бериш   интенсивлиги   ҳар   хиллигида
ифодаланади 2
.   Қийноқ   шафқатсиз   муомаланинг   нисбатан   оғир   тури
ҳисобланади.   Бундан   ташқари,   қийноқ  ҳар   доим   қадр-қимматни   камситувчи
муомала бўлган 3
. 
Муттасил   тарзда   инсонийликка   зид   ёки   шафқатсиз   муомаланинг
қўлланилиши,   у   оддий   қийноқдагига   хос   бўлган   жиддий   оқибатларни
келтириб чиқармаса ҳам, қийноқ сифатида тан олиниши керак. Муттасиллик
тушунчасини икки хилда тушуниш мумкин, қийнаш усулининг давомийлиги
билан   ёки   вақт   нуқтаи   назарида   бир   неча   кун   мобайнида   бўлиши   билан
англанади.
  Шафқатсизлик   билан   азобловчи   муомола   ёки   қийнаш   деганда,
интенсивлик   нуқтаи   назаридан   қийноқ   пайтида   етказиладиган   азобга
нисбатан   заиф   бўлган   кучли   жисмоний   ёхуд   руҳий   азоб   беришни   тушуниш
керак. 4
  Шафқатсиз   ёки   ғайриинсоний   муомала   турлари   жабрланувчининг
узлуксиз вақт мобайнида ёмон санитария шароитида бўлиши ва унга тиббий
ёрдам зарур бўлган шароитда тиббий ёрдамсиз қолиши, узоқ вақт мобайнида
озиқ-овқат, сув ва бошқалардан маҳрум этиш орқали жиддий маънавий азоб
беришдан иборат бўлиши мумкин.
Қадр-қимматни   камситувчи   муомала   ва   жазо   –   бу   жабрланувчини
ҳақоратлаш,   камситиш   ёки   жисмоний   ва   маънавий   қаршилигини   синдириш
учун   қўрқув,   тушкунлик   ва   номукаммаллик   ҳиссини   уйғотишга   қаратилган
муомала.   Қадр-қимматни   камситувчи   муомала   ва   жазо   турларига   мисол
тариқасида   жабрланувчининг   қонуний   ҳаракатини   таъминлаш   учун   зарур
Конвенцияга 1995 йил 31 декабрда қўшилган). 
1
  Қаранг:   Инсон   ҳуқуқлари   бўйича   Европа   судининг   1978   йил   18   январдаги   Irland   gegen   Vereinigtes
Kunikgreich  иши бўйича Қарори. // Berger V. Op. cit. S. 84-85.
2
 Ўша жойда.
3
 Қаранг:  Frowein J., Peukert W.  Kommentar zur EMRK. 2.  A. Kehl, Strassburg, Arlington, 1996. S. 41. 
4
 Қаранг: Қаранг: Инсон   ҳуқуқлари   бўйича   Европа   судининг  1978   йил  18   январдаги   Irland gegen Vereinigtes
Kunikgreich   иши   бўйича   Қарори.  //   Berger V.   Op.   cit.  S. 84-85.
27 ҳисобланмаган   жисмоний   куч   ёки   руҳий   таъсир   ўтказишни   кўрсатиш
мумкин.
  Муомала   ва   қийноқ   ҳамда   инсонийликка   зид,   шафқатсиз   ёхуд   қадр-
қимматни   камситувчи   турлари   ҳам   жисмоний,   ҳам   руҳий   таъсир   ўтказиш
орқали   амалга   оширилиши   мумкин.   Масалан,   Тошкент   шаҳар   Миробод
тумани   жиноий   ишлар   бўйича   судининг   2014   йил   15   майдаги   ҳукмида   Х.
исмли   шахснинг   собиқ   хотини   Т.   ни   маст   ҳолда   ҳеч   бир   сабабсиз   уятсиз
сўзлар билан ҳақорат қилган, кейин қийнаш усулларини қўллаб, бўғган, ерга
йиқитиб   олиб   устига   миниб   олиб   юзига,   бошига   ва   танасининг   бошқа
аъзоларига   бир   неча   марта   шапалоқ   ва   мушти   билан   урган.   Суд   руҳий
зўрликни ҳам, жисмоний зўрликни ҳам ЖКнинг 110-моддаси 1-қисми билан
квалификация қилган 1
. 
Мазкур   ҳолатда  таъсир  этиш  деганда,   жабрланувчига   унинг   хоҳишига
қарши   амалга   ошириладиган   ва   унга   аниқ   жисмоний   ёхуд   руҳий   азоб
берадиган, яъни зўравонлик ҳисобланадиган таъсир этишни тушуниш керак.
Жисмоний   ёки   руҳий   зўрликни   амалга   ошириш   усуллари   эса
қуйидагилардан иборат :  қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш ва
бошқалар.   Мазкур   рўйхат   қатьий   ҳисобланмайди   ва   бошқа   ҳаракатлар   ҳам
жисмоний   ёхуд   руҳий   таъсирлар   тушунчасига   мос   тушиши   мумкин,
уларнинг   ноқонуний   характерда   эканлиги   белгиларидан   аниқланади.
Масалан,   ушбу   моддага   асосан   таъқиқланадиган   ҳатти-ҳаракат   деб,
шунингдек,   озиқ-овқат   ва   сувдан   маҳрум   қилиш,   шовқин   орқали   таъсир
ўтказиш,   уйқудан   маҳрум   қилиш,   девор   олдида   туриш   ва   бошқалар
ҳисобланади 2
. 
Шуни назарда  тутиш лозимки, жабрланувчига  фақат қонуний санкция
орқали   юзага   келувчи,   ушбу   санкциялардан   ажратиб   бўлмайдиган   ёки   улар
1
 Тошкент шаҳар Миробод тумани жиноий ишлар бўйича судининг 2014 йил 15 майдаги ҳукми. //Тошкент 
шаҳар Миробод тумани жиноий ишлар бўйича судининг 2014 йил архивидан. 
2
  Ўзбекистон   Республикаси   Олий   судининг   2003   йил   19   декабрдаги   “Гумон   қилинувчи   ва   айбланувчини
ҳимоя   ҳуқуқи   билан   таъминлашга   оид   қонунларни   қўллаш   бўйича   суд   амалиёти   тўғрисида”ги   қарори.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари тўплами.1991- 2006. 2- жилд. Т.: 2006. “Адолат”.
144 бет.
28 орқали   тасодифан   етказилган   оғриқ   ва   азоблар   қийноқ,   ғайриинсоний,
шафқатсиз ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳисобланмайди 1
.
Шахснинг   ҳатти-ҳаракатларини   қийноқ   сифатида,   шунингдек,
ғайриинсоний,   шафқатсиз   ёки   қадр-қимматни   камситувчи   муомала   ва   жазо
турлари   деб   тан   олиш   учун,   жисмоний   ёки   руҳий   таъсирнинг
йўналтирилганлигини аниқлаш лозим. 
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди   Пленумининг   2003   йил   19
декабрдаги   “Гумон   қилинувчи   ва   айбланувчини   ҳимоя   ҳуқуқи   билан
таъминлашга   оид   қонунларни   қўллаш   бўйича   суд   амалиёти   тўғрисида”ги
қарорининг   19-бандининг   1-қисмида   таъкидланишича   “қийноққа   солиш,
зўрлик   ишлатиш,   қўрқитиш,   алдаш   ҳамда   инсонга   нисбатан   бошқача
шафқатсиз   ёки   унинг   шаъни   ва   қадр-қимматини   камситувчи   муносабатда
бўлиш,   шунингдек   қонунга   хилоф   бошқа   чоралар   қўллаш,   шу   жумладан,
гумон   қилинувчининг,   айбланувчининг   ҳимоя   ҳуқуқини   бузиш   натижасида
олинган далиллар айблов асосига қўйилиши мумкин эмас” 2
  деб берилган. Бу
қийноқнинг   жиноят   процессуал   ҳаракатларда   ҳам   таъқиқланганлигини
англатади.
Дарҳақиқат,   шахсни   айбдор   деб   топиш   учун   қийноққа   солиш,   зўрлик
ишлатиш, қўрқитиш, алдаш ҳамда инсонга нисбатан бошқача шафқатсиз ёки
унинг   шаъни,   қадр-қимматини   камситувчи   муносабатда   бўлиш   ҳаракатлари
орқали олинган далиллар, далил сифатида қаралмайди ва жиноят-процессуал
қонун   нормаларининг   қўпол   тарзда   бузилган   деб   топилишига   асос   бўла
олади. 
Соғлиққа   қарши   жиноятлар   туркумида   қийнаш   жинояти   бошқа
турларидан   алоҳида   хусусиятларига   эга   бўлиб,   фақат   ушбу   жиноят   формал
таркибли жиноят сифатида қонунда назарда тутилган. Қийнаш жиноятининг
1
  1984 йил 10 декабрдаги Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ёки
қадр-қимматни  камситувчи  турларига  қарши  Конвенция, 1-модда, 1-қисм (Ўзбекистон  Республикаси  ушбу
Конвенцияга 1995 йил 31 декабрда қўшилган).
2
  Ўзбекистон   Республикаси   Олий   судининг   2003   йил   19   декабрдаги   “Гумон   қилинувчи   ва   айбланувчини
ҳимоя   ҳуқуқи   билан   таъминлашга   оид   қонунларни   қўллаш   бўйича   суд   амалиёти   тўғрисида”ги   қарори.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари тўплами.1991- 2006. 2- жилд. Т.: 2006. “Адолат”.
144 бет.
29 моддий   таркибли   жиноят   сифатида   назарда   тутишнинг   имконияти   ҳам   йўқ,
негаки   қийнаш   натижасида   ижтимоий   хавфли   оқибатнинг   келиб   чиқиши
ушбу   қилмишнинг   бошқа   турини   ташкил   этишига   сабаб   бўлади.   Масалан,
қийнаш   ҳаракатлари   натижасида   жабрланувчининг   баданига   шикаст
етказиладиган   тақдирда   жиноий   жавобгарлик   ЖКнинг   110-моддаси   билан
эмас,   балки   бошқа   моддалари   (104-,   105-   ёки   109-моддаси)   билан
квалификация   қилишга   сабаб   бўлади.   Қийнаш   жиноятининг   ўзига   хос
хусусияти   ҳам   айнан   оқибатсиз   қийнаш   ҳаракатлари   учун   жавобгарликни
назарда   тутилганлиги   билан   характерланади.   Лекин   суд   амалиётида   енгил
тан   жароҳати   билан   содир   этилган   қийнаш   ҳаракатларини   ҳам   тан
жароҳатини   инобатга   олмай   ЖКнинг   110-моддаси   билан   квалификация
қилинган   ҳолатлар   учрайди.   Жумладан,   Тошкент   шаҳар   Олмазор   туман
судининг   2014   йил   11   январдаги   ҳукмида   Х.   исмли   шахс   собиқ   турмуш
ўртоғи   Қ.   ни   ўз   уйида   эрталабки   вақт   тахминан   9ларда   уйидаги   мебелини
сотиб   юборганлиги   учун   бир   неча   марта   ҳақоратлаб,   жанжал   кучайиб
кетганида   бир   неча   марта   мушти   билан   уриб   енгил   тан   жароҳати   етказган
бўлишига   қарамай,   суд   ЖКнинг   110-моддасининг   1-қисми   билан   ҳукм
қилган 1
.   Суднинг   ушбу   ҳукмини   тўғри   квалификация   қилинган   деб
бўлмайди,   негаки   қийнаш   жиноятида   моддий   оқибатнинг   келиб   чиқиши
жиноятни   квалификация   қилишнинг   ўзгаришига   сабаб   бўлиши   лозим.   Агар
ҳукмда   қайд   этилган   Қнинг   баданига   енгил   эмас,   ўртача   оғирликдаги   ёки
оғир   шикаст   етказилганида   ЖКнинг   110-моддаси   билан   квалификация
қилинган   бўлар   эдими,   йўқ.   Шундай   экан   енгил   тан   жароҳати   оқибатлари
ЖКнинг   109-моддасининг   белгиси   бўлиши   лозим.   Суд   айибланувчининг
ҳолатини   енгиллаштиришга   қарор   қилган   тақдирда   ЖКнинг   Умумий
қисмида   қонунда   кўрсатилганидан   енгилроқ   жазо   тайинлаш   (ЖКнинг   57-
моддаси),   ёки   бутунлай   жавобгарликдан   озод   қилиш   имкониятлари   ҳам
киритиб қўйилган. 
1
 Тошкент шаҳар Олмазор туман судининг 2014 йил 11 январдаги ҳукми. //Тошкент шаҳар Олмазор туман 
судининг 2014 йил архивидан.
30 Қийнаш   жиноятини   баданга   шикаст   етказиш   жиноятларининг   бошқа
турларининг бошланғич тури деб айтиш ҳам мумкин бўлади. Жиноят ҳуқуқи
назариясида   қийнаш   жиноятининг   объекти   масаласида   асосан   бир   хилдаги
фикрларни   кўриш   мумкин.   Жумладан,   жиноят   ҳуқуқи   назарияларида
қийнашнинг   бевосита   объекти     сифатида   жабрланувчининг   соғли ғи   ёки
жисмоний   дахлсизлиги   ҳисобланишлиги   таъкидланади.   Гарчанд,   қийнаш
жинояти   натижасида   жабрланувчининг   баданига   ёки   соғлиғига   шикаст
етказилмасада,   лекин   шундай   оқибат   келиб   чиқиши   хавфи   остида
қолдирилиши   ҳам   ушбу   қилмишнинг   объектини   шахснинг   соғли ғи   ёки
жисмоний   дахлсизлиги   ҳисобланиши   лозимдир.   Шахснинг   соғлиғи   ёки
жисмоний дахлсизлик тушунчалари тиббий меъзон билан белгиланади.
Қийнаш   жиноятида   жиноятнинг   жабрланувчиси   ЖКнинг   235-моддасида
назарда   тутилган   жабрланувчилардан   бошқа   шахслар   бўлиши   назарда
тутилади.   ЖКнинг   235-моддасида   назарда   тутилган   жабрланувчилар
ўзларининг   ҳуқуқий   ҳолатларидан   ташқари   ҳолда   жиноятнинг
жабрланувчиси   бўлишлари   мумкин   бўлади.   Бундай   шахсларга   хусусан,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига асосан шахс: 
гумон   қилинувчи   –   жиноят   содир   этгани   тўғрисида   маъ лумотлар   бор
бўлса-да, бу маълумотлар уни ишда айбла нувчи тариқасида иштирок этишга
жалб   қилиш   учун   етарли   бўлмаган   шахсдир.   Шахсни   гумон   қилинувчи
тариқасида   эътироф   этиш   тўғрисида   суриштирувчи,   терговчи   ёки   прокурор
қарор чиқаради (ЖПК 47-моддаси);
айбланувчи   – ЖПКда белгиланган тартибда айбланувчи тариқасида ишда
иштирок   этишга   жалб   қилиниши   ҳақида   қарор   чиқарилган   шахсдир.
Айбланувчи судда  судланувчи деб, ҳукм  чиқарилганидан  кейин эса, маҳкум
ёки оқланган деб аталади (ЖПК 45-моддаси);
гувоҳ   –   жиноят   иши   бўйича   аниқланиши   лозим   бўлган   бирор   ҳолатни
билиши   мумкин   бўлган   ҳар   қандай   шахс   гувоҳ   сифатида   кўрсатув   бериш
учун   чақирилиши   мумкин   (ЖПК   65-моддаси).   Гувоҳлик   кўрсатмалари
беришга жалб қилинмаган шахслар гувоҳ бўла олмайди (ЖПК 115-модда си).
31 Гумон   қилинувчи   ва   айбланувчининг   яқин   қариндош лари   гувоҳ   тариқасида
фақат ўзларининг розиликлари билан сўроқ қилиниши мумкин;
жабрланувчи   –   жиноят   натижасида   маънавий,   жисмоний   ёки   мулкий
зарар етказилган деб ҳисоблаш учун далиллар бўлган шахс. Жабрланувчи деб
эътироф   этиш   ҳақида   суриштирувчи,   терговчи,   прокурор   қарор,   суд   эса
ажрим чиқаради (ЖПК 54-модда);
жиноят   процессида   иштирок   этувчи   бошқа   шахслар   –   ЖПК   6-бобида
кўрсатилган   шахслардан   бири:   эксперт   мутахассис,   таржимон,   холислар.
Бошқа   шахслар   жиноят   ишига   алоқадорликларидан   қатъий   назар   жиноят
процессии нинг бошқа иштирокчилари деб тан олинмайди;
маҳкум   –   суд   муҳокамасидан   сўнг   унга   нисбатан   айблов   ҳукми
чиқарилган   ва   шу   асосда   муайян   жазо   тури   ва   миқ дори   белгиланган   шахс.
Ҳукм ижроси бошланган пайтдан шахс жазо ўтаётган ҳисобланади, бу ҳақида
ҳукм   чиқарган   суднинг   тегишли   фармойиши   чиқарилади.   Шахсни   жазони
ўтаётган   деб   тан   олиш   унга   тайинланган   жазонинг   тури   ва   миқдори   билан
боғлиқ   эмас,   бу   шу   каби   тоифадаги   жиноий   ишларни   кўриб   чиқишда   суд-
тергов органлари томонидан ҳисобга олиниши керак. 
Қийнаш   натижасида   шахснинг   баданига   ёки   жисмоний   дахлсизлигига
путур   етказилмасада,   шахснинг   азобланишига,   қийналишига,   турли   хилдаги
оғриқларнинг бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Қийнаш жинояти   “Қийноққа
солиш   ва   бошқа   шафқатсиз,   ғайриинсоний   ёки   қадр-қимматни   камситувчи
муомала   ҳамда   жазо   турларини   қўллаш   (ЖК   235-моддаси) ”   жинояти   билан
ўхшаш   жиноятдир,   ҳар   икки   жиноятда   ҳам   жабрланувчининг   азобланишига
сабаб бўлади. Жиноятнинг объекти деярли бир хил, дейиш мумкин. Гарчанд,
“Қийноққа   солиш   ва   бошқа   шафқатсиз,   ғайриинсоний   ёки   қадр-қимматни
камситувчи   муомала   ҳамда   жазо   турларини   қўллаш   (ЖК   235-моддаси) ”
жинояти   ЖКнинг   “Одил   судловга   қарши   жиноятлар”   бобида   назарда
тутилган бўлсада, у жиноятда ҳам жабрланучининг қийналиши, азобланиши
жиноятнинг   объектини   ташкил   этади.   Тўғри,   у   жиноятда   жиноятнинг
объектини   одил   судловнинг   нормал   ҳолатлари   ташкил   этиши   айнан
32 шахснинг   қийналиши,   азобланиши   натижасида   одил   судловнинг   нормал
таъминланиш   муносабатларининг   бузилишига   сабаб   бўлади.   Қийнаш
жиноятини   “Қийноққа   солиш   ва   бошқа   шафқатсиз,   ғайриинсоний   ёки   қадр-
қимматни   камситувчи   муомала   ҳамда   жазо   турларини   қўллаш   (ЖК   235-
моддаси) ”   жиноятининг   бир   кўриниши   деб   аташ   мумкиндир.   Шундай   экан,
қийнаш жиноятини кенгроқ маънода таҳлил этиш ҳар икки жиноятларни бир-
биридан фарқланишини ҳам белгилаб олиш имконини бера олади.
  Қийнаш жиноятининг объектив томони айрим ўзига хос хусусиятларига
эга.   Объектив   томондан   ушбу   жиноят   муттасил   равишда   дўппос лашда   ёки
бошқача   ҳаракатлар   билан   қийнашда   ифодала нади,   бунда   Жиноят   кодекси
104,   105-моддаларида   назарда   тутилган   оқибатлар   келиб   чиқмаган   бўлиши
керак.   Ушбу   жиноятнинг   ўзига   хос   белгиси   ижтимоий   хавфли   қилмишнинг
муттасил   содир   этилиши   билан   бошқа   соғлиққа   қарши   жиноятлардан
фарқлаш мумкиндир. Қийнаш – кўп маротаба ёки узоқ вақт давомида оғриқ
етказиш   билан   боғлиқ   ҳаракатлар,   чимчилаш,   савалаш,   тўмтоқ   ёки   ўткир
учли нарсалар билан кўплаб, аммо унча катта  бўлмаган шикастлар етказиш,
қиздирилган   буюмлар   билан   таъсир   кўрсатиш   ёки   бошқа   шунга   ўхшаш
ҳаракат ларда ифодаланиши мумкин. Қийнаш жабрланувчига оғир жисмоний
ва руҳий азоб, оғриқ беради.
Шахсни   жиноий   жавобгарликка   тортиш   учун   айбдор   ҳаракатида   ва
жабрланувчига   етказилган   жисмоний   ва   руҳий   азоб   ўртасидаги   сабабий
боғланиш аниқланиши лозим. 
Дўппослаш   жабрланувчи   баданига   кўп   маротаба   зарбалар   бериш,   уни
уриш   билан   характерланади.   Қийнаш   сифатида   баҳоланадиган   бошқа
ҳаракатларга   санаб   ўтилганлардан   ташқари   уйқудан,   овқатдан,   сувдан
маҳрум   қилиш,   совуқ   жойда   сақлаш,   боғлаш,   тишлаш   ва   бошқаларни
тушуниш лозим.
Қийнашда муттасиллик жиноят ҳуқуқи ва жиноят процессуал ҳуқуқи каби
жиноятни   уч   карра   ва   бундан   ортиқ   марта   содир   этишдан   иборат   бўлиб,   бу
ҳаракатнинг   доимий лигидан,   такрорийлигидан   далолат   беради.   Шуни
33 таъкид лаш   керакки,   муттасиллик   шунчаки   айни   битта   жиноий   қилмиш
такрорланишинигина эмас, балки унинг ҳаракат ларида муайян умумий режа
намоён   бўлишини   ёки   айб дорнинг   муайян   жиноий   кўникмалари
мустаҳкамланиб   бо ришини   кузатиш   мумкин   бўлган   бир   қатор
ҳаракатларнинг   мавжуд   бўлишини   назарда   тутади   –   унинг   бир   неча   бор
такрорланган жиноий қилмишлари бир-бири билан боғлиқ бўлиши керак.
“Айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 110-моддаси билан квалификация қилиш
учун   дўппослаш   ёки   қийнаш   хусу сиятига   эга   бўлган   бошқа   ҳаракатлар
қасддан,   муттасил,   яъни   жабрланувчига   жисмоний   ёки   руҳий   азоб   бериш
мақсадида   ягона   қасд   билан   қамраб   олинган   ва   камида   уч   марта   содир
этилганлиги аниқланиши лозим.” 1
Бошқача   қилиб   айтганда   қийнашда   қийнашни   ўзида   ифодаловчи
дўппослаш   ва   бошқа   ҳаракатлар   айбдорнинг   ягона   қасди   билан   қамраб
олинган   ва   жабрланувчига   мутта сил   жисмоний   ёки   руҳий,   психологик   азоб
бериш   мақ садида   содир   этилган   бўлиши   лозим.   Акс   ҳолда   жабрланувчига
етказилган   зарар   агар   бошқа   жиноят   таркибини   ташкил   этмаса,   алоҳида
модда бўйича квалификация қилинади. 
Шу   тариқа,   қасддан   баданга   енгил   шикаст   етказиш,   мут ассил   равишда
дўппослаш,   бошқа   зўравонлик   ҳаракатлари ни   қилиш   қийнаш   усулининг
мавжудлиги   таҳлил   қили наётган   жиноят   объектив   томонининг   таркибий
қисми сифатида намоён бўлади.
Қийнашни   содир   этишда   айбдор   айнан   шундай   усулни   онгли   равишда
танлайдики, бунда у ўзи хоҳлаган оқибат ларга – жабрланувчига жуда қаттиқ
оғриқ   етказишга   ёки   уни   азоб-уқубатга   солишга   эришади.   Дўппослаш   ва
шикаст етказишларнинг усули, воситаси муайян доирадан четга чиқмаслиги,
уларнинг   хусусияти   –   буларнинг   барчаси   айбдорнинг   нияти   ўз   қурбонига
ўзига   хос   жисмоний   оғриқ   етказишга   ёки   уни   азоб-уқубатга   солишга
қаратилганлиги дан   далолат   беради.   Юқоридаги   айтилган   фикрлар   қийнаш
1
  Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суд   Пленумининг   2007-йил   27-июндаги   “Баданга   қасддан   шикаст
етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти” тўғрисидаги 6-сонли Қарори. 27 б.
34 муттасил равишда ҳам, бир марталик ҳам содир этилиши мумкин деб хулоса
қилиш имконини беради. 
Шу тариқа «қийнаш» тушунчаси муттасил дўппослаш лар, жабрланувчига
қаттиқ қийноқ, жисмоний оғриқ ва азоб берадиган бир неча марталик ёки бир
марталик   ҳаракат лардан   иборатдир.   Қийнаш   натижасида   баданга   енгил
шикаст   етказилиши   ёки   етказилмаслиги   мумкин.   Агар   бундай   шикастлар
етказилган   бўлса,   қилмиш   ЖК   110-моддаси   билан   қамраб   олинади   ва
қўшимча квалификацияни талаб қилмайди. Агар қийнаш натижасида баданга
ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилган бўлса, жиноят ЖК 104-моддаси ёки
105-моддасининг тегишли банди билан квалификация қилиниши керак. 1
Жиноят   дўппослаш   ёки   бошқача   ҳаракатлар   билан   қий наш   муттасил
равишда содир этилган пайтдан эътиборан тамом бўлган деб топилади.
Қийнаш   жинояти   қийноққа   солиш,   бошқа   шаф қатсиз,   ғайриинсоний   ёки
қадр-қимматни   камситувчи   муомала   ҳамда   жазо   турларини   қўллаш   билан
содир этилганида ҳуқуқий баҳо бериш учун халқаро нормаларга ҳам эътибор
қаратилиши   керакдир.   Жумладан,   қийноққа   солиш,   бошқа   шаф қатсиз,
ғайриинсоний   ёки   қадр-қимматни   камситувчи   муомала   ҳамда   жазо
турларини   қўллашни   халқаро   ҳамжамият   томонидан   ғайриинсоний   ва   йўл
қўйиб   бўлмайдиган   ҳолат   сифатида   тан   олинади.   Амалда   қийноққа   солиш,
масалан, 1949 йил 12 августдаги Ҳарбий асирлар билан қилинадиган муомала
тўғрисидаги   Конвенция 2
,   1966   йил   19   декабрдаги   Фуқаро лик   ва   сиёсий
ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт 3
, 1995 йил 26 майдаги Инсоннинг асосий
ҳуқуқ   ва   эркинликлари   тўғрисидаги   МДҲ   Конвенцияси 4
,   1984   йил   10
декабрдаги   Қийноқ   ҳамда   муомала   ва   жазолашнинг   қаттиқ   шафқатсиз,
инсонийликка   зид   ёки   қадр-қимматни   камситувчи   турларига   қарши
Конвенция   ва   бошқа   қатор   ҳужжатларда   таъқиқлан ган.   Қийноқ   ҳамда
1
 Ўша жойда.
2
 1949 йил 12 августдаги “Ҳарбий асирлар билан муомала тўғрисида”ги Женева Конвенцияси, 3-моддаси 1-
қисми 1-бандининг “а” банди, 17-моддаси 4-қисми (Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга 1993 йил
3 сентябрда қўшилган).
3
 1966 йил 19 декабрдаги “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пакт, 7-модда (Ўзбекистон
Республикаси мазкур Пактга 1995 йил 31 августда қўшилган).
4
 1995 йил 26 майдаги “Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисида”ги МДҲ Конвенцияси, 3-модда.
35 муомала   ва   жазолашнинг   қаттиқ,   шаф қатсиз,   инсонийликка   зид   ёки   қадр-
қимматни   камситувчи   турларини   қўллашни   ҳеч   бир   мансабдор   шахснинг
буйруғи, ҳеч қандай фавқулодда ҳолат, уруш ҳолати ёки уруш хавфи, миллий
хавфсизликка   таҳдиди,   ички   сиёсий   беқарорлик   ёки   бошқа   ҳар   қандай
тасодиф билан оқлаб бўлмайди 1
.
Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шаф қатсиз, инсонийликка
зид   ёки   қадр-қимматни   камситувчи   турларини   қўллаш   жиноий
жавобгарликни   келтириб   чиқа рувчи   ҳаракат   ҳисобланади.   Қийноққа   солиш
фактининг   ўзи   халқаро   ҳамжамият   томонидан   халқаро   ҳуқуқнинг   асосий
принциплари   ва   нормаларини   бузувчи   оғир   ҳуқуқбузарлик,   инсонга   қарши
жиноят   сифатида   тан   олинади 2
.   Гарчанд,   қийнаш   жинояти   билан   шахсни
айиблашда   юқоридаги   ҳужжатларга   мурожаат   қилиш   талаб   этилмасада,
лекин  жиноятнинг   объектив   томонини  таҳлил   этишда   ушбуҳхужжатлар   ҳам
ёрдамчи   манба   сифатида   инобатга   олиниши   фойдадан   ҳоли   бўлмайди.
Қийноқ   ҳамда   муомала   ва   жазолашнинг   қаттиқ,   шаф қатсиз,   инсонийликка
зид   ёки   қадр-қимматни   камситувчи   турларини   қўллаш   жиноятининг   асосий
бевосита   объекти   шахснинг   қадр-қимматини   таъминловчи   ижтимоий
муносабатлар,   ҳар   бир   шахснинг   ўзига   нисбатан   инсоний   муносабатда
бўлишни   талаб   қилиш   ҳуқуқи,   шунингдек,   суриштирув   ва   дастлабки
терговнинг  қонунда белгиланган  ўтказилиш тартиби  ҳисоб ланади. Қўшимча
бевосита   объект   қийноққа   солинган   шахснинг   ҳаёти   ёки   соғлиғи,   унинг
шаъни ва қадр-қимматидир бўлиши мумкин.
Қийноқ   жинояти   объектив   томондан   бевосита   қийноққа   солиш,
шафқатсиз,   ғайриинсоний   муомала   ва   жазо   турларини   қўллаш,   шахснинг
қадр-қимматини   камситувчи   муомала   ва   жазо   турларини   қўллаш
ҳаракатлардан бирини содир этиш орқали амалга оширилади.
1
  1979   йил   17   декабрдаги   Ҳуқуқ-тартиботни   сақлашга   оид   мансабдор   шахсларнинг   ҳаракати   Кодекси
(Ўзбекистон   Республикаси   мазкур   Кодексга   1997   йил   30   августда   қўшилган);   1984   йил   10   декабрдаги
Қийноқ   ҳамда   муомала   ва   жазолашнинг   қаттиқ   шафқатсиз,   инсонийликка   зид   ёки   қадр-қимматни
камситувчи турларига қарши Конвенция (Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга 1995 йил 31 август
куни қўшилган).
2
 1998 йил 17 июлдаги Халқаро жиноят судининг Рим Статути, 7-модда, 1-қисм, “а” банди.
36 Қийнаш   жиноятида   таҳдид   жисмони   ёки   руҳий   ҳам   бўлиши   мумкин.
Аксарият   ҳолларда   фақат   жисмоний   зўрлик   билан   содир   этилса,   айрим
ҳолларда   руҳий   зўрлик   билан   ҳам   содир   этилиши   учраши   мумкин.   Қийнаш
жиноятида жисмоний зўрлик аниқ ҳаракат билан ва жабрланувчига аниқ азоб
бергандагина   содир   этилган   бўлиши   мумкин.   Зўрлик   билан   содир   этилган
жиноятларнинг бошқа турларида номуайян таҳдид ҳам жабрланувчига зарар
етказиши   мумкин,   жабрланувчи   номуайян   таҳдидни   зўрлик   сифатида   қабул
қилиб,   жабр   кўриши   реал   бўла   олади.   Таҳдиднинг   бундай   турини
Л.Д.Гаухман   вазият   таҳдиди   деб   атаган 1
.   Шак-шубҳасиз,   квалификация
қилиш   учун   мураккаб   бўлган   ушбу   вазиятга   баҳо   беришда   айбдорнинг   асл
ниятини   ва   унинг   бу   нияти   жабрланувчи   томонидан   қандай   қабул
қилинганлигини аниқлаш ва шунга қараб, айбдорнинг хатти-ҳаракатларида у
ёки   бу   жиноят   таркибининг   аломатлари   бор-йўқлиги   масаласини   ҳал   этиш
лозим.
Таҳдидга   ва   унинг   жабрланувчи   томонидан   қандай   қабул
қилинганлигига баҳо бериш вақтида нафақат таҳдидни ифода этиш усуллари
(хусусан,   таҳдидни   амалга   оширишда   фойдаланиш   мўлжалланган   қуролни
намойиш   қилиш,   жиноят   содир   этиш   ҳолати   ва   шу   кабилар),   балки
жабрланувчига   айбдор   тўғрисида   маълум   бўлган   маълумотлар,   яъни   унинг
аввалги   хулқ-атворига,   муқаддам   судланганлиги,   салбий   ва   маънавий
сифатларига   доир   далиллар   ва   бошқа   шу   кабилар   ҳам   эътиборга   олиниши
мумкин.   Буларнинг   ҳаммаси   субъектнинг   одам   ҳаёти   ва   соғлиғига   хавфли
зўрлик   ишлатиш   нияти   бор-йўқлиги   тўғрисида   маълум   даражада   гувоҳлик
беради.   Ниҳоят,   таҳдиднинг   субъектив   сифатлари,   яъни   жабрланувчининг
ёши,   жинси,   соғлиғининг   аҳволи   ҳам   ҳисобга   олиниши   керак.   Бу   омиллар
ҳам таҳдиднинг реаллигига, унинг қабул қилиниш даражасига таъсир қилади
ва  ҳужум  қилувчи   томонидан  ҳисобга  олинади.  Фақат  ана   шу  ҳолатларнинг
барчаси   ҳисобга   олингандагина   номуайян   зўрликка   тўғри   баҳо   берилиши,
мумкин.   Қийнаш   жиноятида   бундай   таҳдид   бўлиши   мумкин   эмас,   негаки
1
 Гаухман Л.Д. Борьба с насильственными посягательствами. М., 1969, 37-бет.
37 қийнашда   ишлатилиши   мумкин   бўлган   таҳдид   юқорида   таҳлил   қилинган
таҳдидга   нисбатан   анча   енгил   ва   аниқ   таҳдид   бўлганидагина   жиноятнинг
объектив томонини ташкил эта олиши мумкин.
Қийнаш   жиноятида   ҳам   руҳий   зўрлик   ишлатилиши   мумкин,   лекин
руҳий   зўрлик   жабрланувчига   азоб   берадиган,   унинг   соғлиғи   хавф   остида
қоладиган   тақдирдагина   қийнашнинг   объектив   томонини   ташкил   этиши
мумкин.   Зўрлик   билан   содир   этиладиган   бошқа   жиноятларда   руҳий
зўрликнинг оқибатлари аниқ ва жиддий бўлиши мумкин. Қийнаш жиноятида
руҳий   зўрликнинг   хавфлилик   хусусияти   доим   ҳам   жиддий   бўлавермайди   ва
қийнаш   деб   топишда   қийинчиликларга   сабаб   бўлиши   мумкин.   Бундай
ҳолатлар қийнаш ҳаракатини инкор этишга сабаб бўлади.
Г.Костров тўғри таъкидлаб ўтганидек, руҳий зўрлик ишлатишнинг тури
сифатида   таҳдиднинг   реаллиги   ҳақида   гап   борганида   ички,   объектив
ҳиссиётни   тушунмоқ   керак.   Бундай   ҳиссиёт   муайян   жабрланувчида
таҳдиднинг амалга оширилишига ишонч ҳосил қилишдан иборатдир.
Қийнаш   ҳаракатида   руҳий   зўрлик   муттасил   равишда   жисмоний   азоб
бериш   билан   таҳдид   қилиш   билан   қўрқитиб   содир   этилишида   учраши
мумкин,   лекин   ЖКнинг   112-моддасидаги   жиноят:   Ўлдириш   ёки   зўрлик
ишлатиш   билан   қўрқитиш   жинояти   аломатларисиз   бўлганидагина   110-
модданинг объектив томонини ташкил эта олиши мумкин.
Қийноқ   сифатида   жабрланувчи   шахсга   нисбатан   қасддан   етказилган
кучли   оғриқ,   жисмоний   ёки   маънавий   азоб   бериш   тарзидаги   ҳар   қандай
ҳаракат   тушунилади 1
.   Бунда   шуни   инобатга   олиш   керакки,   “шафқатсиз,
инсонийликка   зид   муомала”дан   фарқли,   қийноқ   анчагина   кучли   ва
шафқатсиз   азоб   бериш   билан   тавсифланади 2
.   “Қийноқ”   тушунчаси   билан
“инсонийликка   зид   ёки   қадр-қимматни   камситувчи   муомала”   тушунчаси
ўртасидаги   фарқ   азоб   бериш   интенсив лиги   ҳар   хиллигида   ифодаланади 3
.
1
  1984 йил 10 декабрдаги Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ёки
қадр-қимматни  камситувчи  турларига  қарши  Конвенция, 1-модда, 1-қисм (Ўзбекистон  Республикаси  ушбу
Конвенцияга 1995 йил 31 декабрда қўшилган). 
2
 Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг 1978 йил 18 январдаги   Irland gegen Vereinigtes Kunikgreich  иши
бўйича Қарори. // Berger V. Op. cit. S. 84-85.
3
 Ўша жойда.
38 Қийноқ   шафқатсиз   муо маланинг   нисбатан   оғир   тури   ҳисобланади.   Бундан
ташқари, қийноқ ҳар доим қадр-қимматни камситувчи муомала бўлган 1
. 
Мунтазам   равишда   инсонийликка   зид   ёки   шафқатсиз   муомаланинг
қўлланилиши,   у   оддий   қийноқдагига   хос   бўл ган   жиддий   оқибатларни
келтириб чиқармаса ҳам, қийноқ сифатида тан олиниши керак.
Ғайриинсоний   муомала   деганда,   муттасиллик   нуқтаи   назаридан   қийноқ
пайтида етказилган азобга нисба тан заиф бўлган кучли жисмоний ёхуд руҳий
азоб   беришни   тушуниш   керак 2
.   Шафқатсиз   ёки   ғайриинсоний   муомала
турлари   жабрланувчининг   узлуксиз   вақт   мобайнида   ёмон   санитария
шароитида   бўлиши   ва   унга   тиббий   ёрдам   зарур   бўлган   шароитда   тиббий
ёрдамсиз   қолиши,   узоқ   вақт   мобайнида   озиқ-овқат,   сув   ва   бошқалардан
маҳрум   этиш   орқали   жиддий   маънавий   азоб   беришдан   иборат   бўлиши
мумкин.
Қадр-қимматни   камситувчи   муомала   –   бу   жабрланувчини   ҳақоратлаш,
камситиш ёки  жисмоний ва  маънавий  қаршилигини  синдириш учун  қўрқув,
тушкунлик ва номукаммаллик ҳиссини уйғотишга қаратилган муомала. Қадр-
қимматни   камситувчи   муомала   ва   жазо   турларига   мисол   тариқасида
жабрланувчининг қонуний ҳаракатини таъминлаш учун зарур ҳисобланмаган
жисмоний куч ёки руҳий таъсир ўтказишни кўрсатиш мумкин.
Қийноқ   ҳамда   инсонийликка   зид,   шафқатсиз   ёхуд   қадр-қимматни
камситувчи турлари ҳам жисмоний, ҳам руҳий таъсир ўтказиш орқали амалга
оширилиши мумкин.
Мазкур   ҳолатда   таъсир   этиш   деганда,   жабрланувчига   унинг   хоҳишига
қарши   амалга   ошириладиган   ва   унга   аниқ   жисмоний   ёхуд   руҳий   азоб
берадиган, яъни зўравонлик ҳисобланадиган таъсир этишни тушуниш керак.
Жиноят   кодексининг   шарҳларида   тахми нан   жисмоний   ёки   руҳий
зўрликни   амалга   ошириш   усулларини   кўрсатилган:   қўрқитиш,   уриш,
дўппослаш,   қийнаш,   азоб   бериш   ва   бошқалар.   Мазкур   рўйхат   мукаммал
1
 Frowein J., Peukert W .  Kommentar zur EMRK. 2.  A. Kehl, Strassburg, Arlington, 1996. S. 41. 
2
 Қаранг: Қаранг: Инсон   ҳуқуқлари   бўйича   Европа   судининг  1978   йил  18   январдаги   Irland gegen Vereinigtes
Kunikgreich   иши   бўйича   Қарори.  //   Berger V.   Op.   cit.  S. 84-85.
39 ҳисобланмайди   ва   бошқа   ҳаракатлар   ҳам   жисмоний   ёхуд   руҳий   таъсирлар
тушунчасига мос тушиши мумкин, улар нинг ноқонуний характерда эканлиги
белгиларидан   аниқ ланади.   Масалан,   таъқиб   қилинадиган   хатти-ҳаракат   деб,
шунингдек,   озиқ-овқат   ва   сувдан   маҳрум   қилиш,   шовқин   орқали   таъсир
ўтказиш,   уйқудан   маҳрум   қилиш,   девор   олдида   туришдан   тортиб   ва   тергов
ҳаракатини   олиб   бориш   тартиби   ҳамда   шартларини   бузиш   ва   бошқалар
ҳисобланади. 
  Қийнаш   жинояти   субъектив   томондан   қасддан   содир   этилади.
Қилмишнинг мотиви ва мақсади жиноятни квалификация қилиш учун таъсир
кўрсатмайди.   Қийнашда   аксарият   ҳолларда   жиноят   мотиви   қийнашдан   кўра
кўпроқ бошқа мотивларда ва бошқа мақсадларда содир этилиши кузатилади.
Камдан   кам   ҳолларда   фақат   азоб   бериш,   қийнаш   мақсадларида   содир
этилади.   Қийнаш   мотиви   сифатида   кўпроқ   жабрланувчи   билан   шахсий   ёки
бошқа   муайян   муносабатлар   бўлиши   мумкин.   Кўпинча   эр-хотин,   ака-ука,
ака-сингил,   ота-она   ва   фарзанд   каби   муносабатлар   замирида   кўпроқ   содир
этилади.  
Узоқ   1990   йилларда   Тошкент   шаҳрининг   С.Рахимов   туман   судида   ота-
онани   қийнаб   келган   ўғилнинг   иши   кўрилган.   Ота   касалманд,   оёқлари   юра
олмай   қолган,   аёли   қари,   унга   қараш   билан   банд.   Ўғил   ҳеч   қаерда
ишламайди,   ота-онага   қарамайди,   уларнинг   пенсия   пулларини   тортиб   олиб
сурункали   ичкиликбозлик   қилади.   Муттасил   равишда   онани   қийнаб,
сочларини бошига ўраб олиб судраш, отасини “… сизлар қачон ўласизлар ва
мен   уй-жойга   эга   бўламан”   деб,   ётган   краватини   ағдариб   юбориш,
краватидан   тушириб   азоблаш   ҳаракатларини   содир   этиб   келган.   Бу
ҳаракатларда   ғараз   мотивларда   мулкка   эга   бўлиш   мақсади   намоён
бўлганлигини кўриш мумкин.   
Ушбу   жиноятнинг   субъекти   16   ёшга   тўлган,   ақли   расо,   (ЖКнинг   235-
моддасида   назарда   тутилган  шахслардан   ташқари)  ҳар   қандай  шахс  бўлиши
мумкиндир.   ЖКнинг   235-моддасида   назарда   тутилган   шахслар   махсус
субъект   сифатида   бу   жиноят   субъектидан   фарқ   қилади.   Жиноят
40 субъектининг   кимлигига   қараб   квалификация   ўзгариши   ҳам   мумкин.   Агар
қийнаш ҳаракатларини содир этган шахс суриштирувчи, терговчи, прокурор
ёки   ҳуқуқни   муҳофаза   қилиш   органининг   ёхуд   жазоларни   ижро   этиш
муассасаларининг   бошқа   ходимлари   томонидан   хизмат   вазифалари   нуқтаи
назарида содир этилганида “Одил судловга қарши жиноятлар” (ЖКнинг 235-
м.) билан жиноят субъекти сифатида квалификация қилинадилар.
Мустақил Ўзбекистоннинг Жиноят кодекси қийноқ сифатида тан олинган
ҳаракатни   амалга   оширгани   учун   жавобгарликни   аввалбошданоқ   халқаро
ҳуқуқ   талабларига   асосан   белгилаган.   Лекин   халқаро   ҳуқуқнинг   амалда
қийноқни   таъқиқлаш   ва   айбдор   шахсни   жиноий   жавобгарликка   тортишни
талаб   қилувчи   нормаларининг   имплементацияси   тарқоқ   бўлиб,   тизимга
солинмаган   эди.   Хусусан,   “Қийноқ   ҳамда   муомала   ва   жазолашнинг   қаттиқ,
шафқатсиз,   инсонийликка   зид   ёки   қадр-қимматни   камситувчи   турлари”
тушунчаси бўлмаган. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги
“Ўзбекистон   Республикасининг   айрим   қонун   ҳужжатларига   ўзгартиришлар
ва   қўшимчалар   киритиш   тўғрисида”ги   қонуни 1
  жиноят   қонунчилигидаги
мазкур кам чиликни бартараф этди ҳамда унга изчиллик ва тизимлилик бахш
этди.
Мазкур жиноят содир этиш натижасида жабрланувчи сифатида фақатгина
гумон қилинувчи, айбланувчи, гувоҳ, жабрланувчи ёки жиноят процессининг
бошқа   иштирокчи лари   ёхуд   маҳкум   сифатида   жазо   ўтаётган   шахслар,
шунингдек уларнинг яқин қариндошлари бўлиши мумкин.
Суд   амалиётида   қийнаш   жинояти   аксарият   ҳолатларда   томонларнинг
ярашганлик   ҳолатларида   жиноий   жавобгарликдан   озод   қилиниб,   ЖКнинг
66 1
-моддага   кўра   жиноий   иш   тугатилган   ҳолатлар   кўп   учрайди.   Жумладан,
Тошкент   шаҳар   Бектемир   туман   судининг   2013   йил   15   майдаги   ажримига
кўра   М.   турмуш   ўртоғи   Н.ни   ўзининг   атомашинасида   жанжал   чиқиши
натижасида мушти билан бир неча марта уриб, енгил тан жароҳати етказган.
1
  Ўзбекистон   Республикасининг   2003   йил   30   августдаги   “Ўзбекистон   Республикасининг   айрим   қонун
ҳужжатларига   ўзгаришлар   ва   қўшимчалар   киритиш   тўғрисида”ги   535–II-сон   Қонуни   //   Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 533-модда.
41 Тергов материалларига кўра, М.га нисбатан ЖКнинг 109- ва 110-моддаси 1-
қисми   билан   айб   эълон   қилинган.   М.   содир   қилган   қилмишидан
пушаймонлиги, турмуш ўртоғи билан ярашганлигини  ва етказилган  зарарни
тўлиқ   қоплаганлигини   инобатга   олиб,   суд   ЖКнинг   66 1
-моддасига   асосан
жиноий   ишни   ҳаракатдан   тўхтатиш   ҳақида   ажрим   чиқарган 1
.   Бундай
мосолларни   кўп   келтириш   мумкин,   ушбу   жиноятнинг   енгил   жиноятлар
тоифасига   кириши   учун   ҳам   жиноят   қонунининг   инсонпарварлик
принципига   кўра   томонларнинг   ярашувига   эришиш   мақсадга   мувофиқ
бўлиши лозим.
2.2. Қийнаш жиноятининг жавобгарликнинг оғирлаштирувчи
ҳолатларида квалификация қилиш масалалари
Қийнаш   жиноятининг   жавобгарликни   оғирлаштирувчи   ҳолатларида
(ЖКнинг   110-моддаси   2-қисмида)   вояга   етмаган   шахсга   нисбатан,
ҳомиладорлиги   айбдорга   аён   бўлган   аёлга   нисбатан   ва   ожиз   аҳволдаги
айбдорга   аён   бўлган   шахсга   нисбатан   содир   этилган   қийнаш   учун
жавобгарлик назарда тутилган.
ЖК   110-моддаси   2-қисми   “а”   бандида   –   вояга   етмаган   шахсга   нисбатан,
дейилган.
Мазкур жиноятнинг бевосита объекти вояга етмаган шахсларнинг соғлиғи
ёки   жисмоний   дахлсизлиги   ҳисобланади.   Бу   қийнаш   жиноятида
жабрланучининг ёши ўн саккиз ёшдан кичик бўлиши ва кичик ёши неча ёшда
бўлганлигининг   аҳамияти   йўқ.   Лекин   айрим   бошқа   жиноятларда
жабрланувчининг   ўн   тўрт   ёшга   тўлмаганлиги   жиноятни   квалификация
қилишда   аҳамиятга   эга   эканлигини   кўриш   мумкин.   Масалан,   ЖК   118-
моддаси   3-қисми   “а”   бандида   ўн   саккиз   ёшга   тўлмаган   шахсга   нисбатан
номусга   тегиш   учун   жавобгарлик   назарда   тутилган   бўлса,   шу   модданинг   4-
қисмида   номусга   тегиш   жиноятининг   ўн   тўрт   ёшга   тўлмаган   шахснинг
1
 Тошкент шаҳар Бектемир туман судининг 2013 йил 15 майдаги ажрими. //Тошкент шаҳар Бектемир туман 
судининг 2013 йил архивидан.
42 номусига   текканлик   учун   алоҳида   жавобгарлик   назарда   тутилган.   Бу
жабрланувчининг   ўн   тўрт   ёшга   тўлмаганлик   жавобгарликни   янада   оғир
эканлигини   англатади.   Ушбу   қоидани   биз   ўрганаётган   қийнаш   жиноятига
ҳам татбиқ этиш ўринли бўлади, деб ҳисоблаймиз.
Қийнаш   ҳаракатини   ушбу   банд   билан   квалификация   қилиш   учун
жабрланувчининг   вояга   етмаганлигини   айбдор   билган   бўлиши   лозим,   акс
ҳолда ушбу банд билан квалификация қилиш мумкин эмас. Гарчанд қонунда
айбдор   жабрланувчининг   вояга   етмаганлигини   билган   бўлиши   лозимлиги
ҳақида   гапирилмаган   бўлса   ҳам,   жиноят   субъектининг   субъектив
хусусиятларидан   келиб   чиқиш   лозим.   Айбланувчи   жабрланувчининг   вояга
етмаганлигини   билиб   туриб   унга   нисбатан   қийнаш   ҳаракатининг   содир
этганлиги   унинг   ижтимоий   хавфлилиги   юқори   эканлигини   англатади.
Жабрланувчининг   маълум   ёшга   етмаганлиги   айбдорнинг   жавобгарлигини
оғирлаштириши   бошқа   қонунларда   билган   бўлиши   аниқ   айтилган.   Шунинг
учун ҳам ушбу талаблар биз ўрганаётган жиноят учун ҳам таалуқлидир, деб
ҳисоблаймиз.  
Қийнаш жиноятининг ижтимоий хавфлилиги ортишининг яна бир шарти
шундаки,   бунда   айбдор   нафа қат   ҳомиладор   аёлнинг   соғлиғига,   балки   ҳали
туғилмаган норасиданинг ҳаётини хавф остида  қолдиради, ҳомиладор аёлни
қийнаш натижасида норасида ҳомиласига азоб беради. Туғилмаган норасида
ҳомила   ҳам   азобланиши   натижасида   унинг   муддатидан   аввал   туғилиш   ёки
тушиб   қолиш   хавфи   вужудга   келади.   Қийнашнинг   мазкур   тури   субъектив
томондан   тўғри   қасд   билан   содир   этилади.   Жиноятни   ЖК   110-моддаси   2-
қисми   «б»   банди   билан   квалификация   қилиш   учун   аёлнинг   ҳомиладорлиги
айбдор га аввалдан маълум бўлганлигини аниқлаш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми қарорида: «Қасддан  одам
ўлдириш   жиноятини   ЖК   97-моддаси   иккинчи   қисмининг   “б”   банди   билан
квалифика ция   қилиш   учун   айбдор   жабрланувчининг   ҳомиладорлигини
(ташқи   белгилар   ва   бошқа   фактик   маълумотлар   мавжуд лиги)   билганлиги
аниқланган   бўлиши   керак.   Ҳомиладорлик   муддати,   шунингдек   ҳомиладор
43 аёл   ўлдирилиши   натижа сида   унинг   ҳомиласи   нобуд   бўлган-бўлмаганлиги
қилмиш ни квалификация қилиш учун аҳамиятга эга эмас.
Агар   айбдор   янглиш   тахмин   асосида,   аслида   ҳомиладор   бўлмаган   аёлни
ҳомиладор,   деб   қасддан   ўлдирган   бўлса,   башарти   унинг   ҳаракатларида   ЖК
97-моддасининг   иккинчи   қисми   кўрсатиб   ўтилган   жавобгарликни
оғирлаштирувчи  бошқа   ҳолатлар  мавжуд   бўлмаса,   қилмиш  ЖК   97-моддаси -
нинг   биринчи   қисми   бўйича   квалификация   қилинади», 1
  дейилган.   Бу   қоида
биз   ўрганаётган   қийнаш   жинояти   (ЖК   110-моддаси   2-қ.   “б”   банди)га   ҳам
таалуқлидир.
Аввалдан   аён   бўлиш,   айбдор   аёлнинг   ҳомиладорлигини   аниқ   билишини
тақозо этади. Бундай маълумотларни айбдор жабрланувчининг ўзидан, худди
шунингдек бошқа манбалардан олиши мумкин.
Айбдор   ҳомиладорликнинг   охирги   ойларида   аёлнинг   гавда   тузилишига
қараб,   унинг   ҳомиладорлигини   тўла   аниқлаши   мумкин.   Ҳомиладорликнинг
дастлабки   ойларида   уни   билиш   мураккаб,   бироқ   бу   ҳақида   айбдор
жабрланув чининг   ўзи,   ота-онаси,   дугоналари   ва   ҳоказолардан   эшитган
бўлиши мумкин.
Қилмишни ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми «б» банди билан квалификация
қилишнинг зарурий шарти айбдор томонидан аёлнинг ҳомиладорлигини била
туриб қийнаганлиги ҳисобланади.
Жиноятни ЖКнинг  110-моддаси 2-қисми «б» банди билан квалификация
қилишда ҳомиладорлик муддати аҳамиятга эга эмас.
Агар   қийнаш   таъмагирлик   ниятида,   безорилик   оқибатида   ёки   бошқа
мотивлар   билан   содир   этилган   бўлса,   айбдор   фақат   ЖК   110-модда   2-қисми
«б»   банди   билан   эмас,   балки   тегишлича   бошқа   моддалар   билан
квалификация   қилиниши   лозим.   Масалан,   Таъмагирлик   қилиш   мақсадида
ҳомиладор   аёлни   тутқинликка   олиб,   унга   қийнаш   усулларини   қўллаши   ёки
жамоат   жойида   безорилик  ҳаракатларини  содир   этиш  жараёнида  ҳомиладор
1
 Ўша жойда – 194. Б.
44 аёлга   нисбатан   ишлатилган   қийнаш   ҳаракатларининг   содир   этилганлиги,   ва
бошқалар. 
Ожиз   аҳволдаги     шахсга   нисбатан   қийнаш   жиноятининг   содир   этилиши
(ЖК   110-м.   2-қ.   “в”   б.)   ҳам   жавобгарликни   оғирлаштирадиган   ҳолда
квалификация қилинишига сабаб бўлади. Айбдор ожизлиги ўзига аён бўлган
шахсни   қасддан   қийнаса,   унинг   қилмиши   ЖК   110-модда   2-қисм   «в»   банди
билан квалификация қилиниши лозим.
Ожизлик   деганда   –   жабрланувчининг   руҳий   ёки   жисмо ний   ночорлиги
туфайли,   айбдор   томонидан   ўзининг   ҳаётига   қилинаётган   тажовуздан
ҳимоялана олмаслиги тушунилади.
«Айбдорнинг ҳаракатларини ожиз ахволдаги шахсга нисбатан содир этиш
деб   квалификация   қилишда,   ожиз   аҳвол   жабрланувчининг   физиологик
жисмоний   ёки   руҳий   жиҳат дан   (жисмоний   нуқсонлари,   руҳияти
бузилганлиги, жуда ёш ёки кексалиги, қаттиқ оғриқ ёки беҳуш ҳолатда ёхуд
уйқуда   бўлганлиги,   алкогол,   гиёҳвандлик   воситаси   ёки   психотроп   модда
таъсирида оғир даражада  мастлик туфайли)  ўзини ҳимоя қилишга, айбдорга
фаол   қаршилик   кўрсатишга   қодир   эмаслик   ёки   ўзига   нисбатан   содир
этилаётган ҳаракатлар нинг хусусияти ва моҳиятини тушуна олмаслик ёхуд ўз
ҳаракатларини   бошқара   олмаслик   ҳолати   тушунилиши   керак.   Бунда   айбдор
жабрланувчи ожиз аҳволда эканлигини англаган бўлиши шарт.
Жабрланувчининг спиртли ичимлик, гиёҳвандлик во ситаси ёки психотроп
модда таъсирида атрофдаги вазиятни англай олмайдиган даражада мастлиги,
унинг ожиз аҳволда бўлган, деб тан олинишига асос бўлиши мумкин. Бунда
жабрланувчини ким бу аҳволга солганлиги аҳамиятга эга эмас 1
. 
Ожиз аҳвол – жабирланувчининг шундай жисмоний ёки руҳий ҳолатини,
бунда у айбдорнинг  унга қилган тажовузига  қаршилик кўрсата олмайди ёки
унга   нисбатан   содир   қилинаётган   ҳаракатларнинг   хусусияти   ва   мазмунини
тушунишга ёхуд ўз ҳаракатларини бошқаришга қодир бўлмайди.
1
 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги “Қасддан одам ўлдиришга оид
ишлар   бўйича   суд   амалиёти   тўғрисида”ги   13   -   сонли   қарори.   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди
Пленумини қарорлари тўплами 1991-2006, .2 Ж. – Т.: “Адолат”, 2006. – 192. Б. 
45 Ўзига   бўлган   тажовузни   бартараф   эта   олмаслигини   эътиборга   олиб,   ёш
боланинг,   кекса   кишининг   қийналганлигини   ЖК   110-модда   2-қисми   «в»
банди билан квали фикация қилиниши лозим.
Қийнаш жиноятининг мазкур тури субъектив томондан тўғри қасд билан
содир этилади.
Жабрланувчининг   ожизлигидан   фойдаланиб   содир   этил ган   қийнаш
жиноятини   квалификация   қилишда   жиноятнинг   мотиви   ахамиятга   олиниши
лозим. Шахснинг ожизлигини била туриб, уни қийнаш, яъни тамагирлик ёки
безорилик   оқибатида,   ўта   шафқатсизлик   билан   ва   ҳоказо   мотивлар   билан
содир   этилган   бўлса,   айбдорнинг   қилмиши   бу   мотив лар   кўрсатилган   бошқа
жиноятлар билан ҳам квалификация қилинади. 
Жабрланувчининг   ожиз   аҳволдалиги   нима   билан   боғлиқ   бўлишидан
қатъий   назар   у   суд   томонидан   баҳоланади.   Масалан,   жабрланувчининг   ёши
(ёш   бола,   кекса   шахс)   туфайли   ожизлиги   ҳар   бир   ҳолатда   алоҳида
баҳоланиши   лозим.   Бир   хил   ёшдаги   шахсларнинг   соғлиги,   жисмоний   кучи,
чаққонлиги   ва   бошқа   турлига   бўлиши   мумкин.   Айбдор   томонидан   ЖКнинг
97-109-моддаларида   назарда   тутилган   жиноятлар   содир   этилганида   қийнаш
ҳаракатлари билан ҳам содир этилса ЖКнинг 110-моддаси 2 қисми “в” банди
билан   жавобгарликка   тортилиши   шарт   эмас.   Ушбу   жиноятларда   қийнаш
ҳаракатлари   у   жиноятлар   билан   қопланиб   қўшимча   квалификацияни   талаб
этмайди. 
Ожиз   аҳволдаги   шахсни   қийнаган   шахсни   жавобгар   деб   топиш   учун
айбдор   жабр ланувчининг   ожиз   аҳволдалигини   аниқ   билган   ёки
билмаганлигини   аниқлаш   лозимдир.   Жабрланувчининг   ожиз   аҳволдалигини
билмаслик унга нисбатан қийнашнинг жавобгарликни оғирлаштирувчи тури
(ЖКнинг   110-м.   2-қ.   “в”   б.)   билан   квалификация   қилишни   инкор   этади.
Айбланувчи жабрланувчининг ожиз аҳволдалигини билган бўлиши лозим.
Суд   амалиётида   қийнаш   жиноятининг   жавобгарликни   оғирлаштирувчи
ҳолатларида   квалификация   қилинган   ҳолатлар   учрамади.   Жавобгарликнинг
оғирлаштирувчи   ҳолатларида   квалификация   қилишнинг   учрамаганлигининг
46 ўзига хос сабаблари бўлиши мумкин деб ўйлаймиз. Жумладан, ЖКнинг 110-
моддаси  2-қисмида назарда тутилган ҳолатларда жиноий ҳаракатлар муайян
оқибатлар   билан   содир   бўлишига   сабаб   бўлиши   ушбу   ҳолатларни   бошқа
жиноятлар билан квалификация бўлишига сабаб бўлади ва бунда жиноятлар
қийнаш   жиноятининг   бошқа   оғирроқ   жиноятга   айланиши   деб   хисоблаш
мумкиндир. 
2.3. Қийнаш жиноят қонунининг ўрни ва соғлиққа қарши 
бошқа жиноятлардан фарқи
Қийнаш  жиноят қонуни (ЖКнинг 110-м) ЖКнинг Махсус қисми “Шахсга
қарши   жиноятлар   бўлими”нинг   “Соғлиққа   қарши   жиноятлар”   бобига
киритилган   (ЖК   Махсус   қисм   1-бўлими   2-боби).   Қийнаш   жиноятининг
соғлиққа   қарши   жиноятлар   туркумига   киритилиши   унинг   соғлиққа   зарар
етказиши   мумкин   бўлишидан   келиб   чиқилган.   Соғлиққа   қарши
жиноятларнинг   барчаси   десак   нотўғри   бўлмайди,   айнан   қийнаш
жиноятининг   аломатлари   билан   содир   этилиши   мумкин.   Соғлиққа   қарши
жиноятлардан   фақат   эҳтиётсизлик   орқасида   баданга   ўртача   оғир   ёки   оғир
шикаст   етказиш   жиноятда   (ЖКнинг   111-моддаси)   қийнаш   жиноятининг
аломати   бўлмаслиги   мумкин.   Бу   жиноят   эҳтиётсизликдан   бўлиши   қийнаш
қасддан   содир   этилиши   бирининг   аломати   иккинчисининг   аломати   бўлиши
мумкинлигини   инкор   этади.   Баданга   шикаст   етказиш   жиноятларининг
барчасида   ҳам   уриш   дўппослашдан   бошланиши   мумкин.   Қийнаш
жиноятининг   объекти   (Кейинги   бобда   батафсил   тўхталамиз)   шахсни
соғлиғига путур етказиш хавфи билан содир этилиши бу жиноятни соғлиққа
қарши жиноятлар туркумига кириши кераклигидан далолат беради.
Қийнаш   жиноятининг   ижтимоий   хавфлилигига   кўра   соғлиққа   қарши
жиноятларнинг   қасд   билан   содир   этиладиган   жиноятларнинг   энг   сўнгиси
сифатида баданга оғир шикаст етказиш, баданга ўртача оғир шикаст етказиш,
кучли   руҳий   ҳаяжонланиш   ҳолатида   қасддан   баданга   оғир   ёки   ўртача   оғир
47 шикаст етказиш,  зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга
оғир   шикаст   етказиш,   ижтимоий   хавфли   қилмиш   содир   этган   шахсни
ушлашнинг   зарур   чоралари   чегарасидан   четга   чиқиб,   баданга   қасддан   оғир
шикаст   етказиш   ва   қасддан   баданга   енгил   шикаст   етказиш   жиноятларидан
кейинда   жойлаштирилганлиги   ушбу   жиноятнинг   ижтимоий   хавфлилигига
кўра тизимлаштирилганлигидан далолат беради.
Қийнаш жинояти бошқа соғлиққа қарши жиноятлардан жиноят таркибига
кўра   фарқ   қилади.   Ушбу   жиноят   қасддан   баданга   шикаст   етказиш
жиноятларига   ўхшаш   бўлишига   қарамай   қонуншунос   ушбу   жиноятни
мустақил   жиноят   таркиби   сифатида   жиноят   қонунига   алохида   жиноят
таркиби   сифатида   киритган.   Қийнаш   бошқа   соғлиққа   қарши   жиноятлардан
асосан   жиноятнинг   оқибати   масаласига   кўра   фарқланади.   Қасддан   баданга
шикаст  етказиш  жиноятлари  бир  биридан  асосан  етказилган  зарарнинг   оғир
енгиллигига   кўра   бир-биридан   фарқ   қилса,   қийнаш   жиноятида   умуман
оқибат   назарда   тутилмай,   қонуншунос   қасддан   баданга   шикаст   етказиш
жиноятининг шикаст етказилмай содир этиладиган жиноят таркиби сифатида
жиноят қонунига киритган. Қийнаш жинояти бошқа қасддан баданга шикаст
етказиш   жиноятларидан   ижтимоий   хавфли   ҳаракатнингтугалланиши   ҳолати
билан   фарқ   қилиши   керак.   Қийнашда   жабрланувчининг   баданига   тан
жарохати   етказиш   имконияти   бўла   туриб   фақат   қийнаш   ҳаракати   билан
ижтимоий   хавфли   ҳаракат   содир   этилади.   Қасддан   баданга   шикаст   етказиш
жиноятларида   жиноий   оқибат   юз   бериши   билан   тугалланган   бўла   олади.
Агар   жиноий   оқибат   юз   бермаган   бўлса,   айбланувчининг   ҳаракати
тугалланган ёки тугалланмаганлигига эътибор берилиши керак. Агар ҳаракат
айбланувчига   боғлиқ   бўлмаган   ҳолда   жабрланувчининг   баданига   шикаст
етказишга   сабаб   бўла   олмаса   қасддан   баданга   шикаст   етказиш   жиноятига
суиқасд   қилиш   бўлиши   мумкин.   Агар   айибланувчи   имконияти   бўла   туриб
фақат   қийнашнинг   ҳаракати   билан   чегараланган   бўлса,   у   ҳолда   қасддан
баданга шикаст етказиш жинояти белгиси бўлиши мумкин эмас. 
48 Ушбу жиноятларни жиноят содир этишдаги мақсадига ҳам эътибор бериш
лозим.   Қийнаш   жиноятида   баданга   шикаст   етказиш   мақсади   бўлмайди,
қасддан   баданга   шикаст   етказиш   жиноятларида   мақсад   жиноий   оқибатга
қаратилганлиги   билан   содир   этилади.   Жиноят   содир   этаётган   шахснинг
фикрида   тан   жарохати   етказишни   англаши   ва   шуни   истаб   ҳаракат   қилиши
намоён бўлади, қийнашда бундай оқибат етказиш фикри бўлмайди. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунида Қийнаш (ЖКнинг 110-м.) ва
Қийноққа   солиш   ва   бошқа   шафқатсиз,   ғайриинсоний   ёки   қадр-қимматни
камситувчи   муомила   ҳамда   жазо   турларини   қўллаш   (ЖКнинг   235-м.)
жиноятлариҳам   бир-бирига   ўхшаш   жиноятлар   бўлишига   қарамай
қонуншунос   бу   жиноятларни   бир-биридан   ажратган   ҳолда   қийнаш
жиноятини   “Соғлиққа   қарши   жиноятлар”га,   қийноққа   солиш   ва   бошқа
шафқатсиз,   ғайриинсоний   ёки   қадр-қимматни   камситувчи   муомила   ҳамда
жазо   турларини   қўллаш   жиноятини   “Одил   судловга   қарши   жиноятлар”га
киритган.   Ушбу   жиноятларнинг   ҳар   иккисининг   объектив   томонлари   бир-
бирига   жуда   ўхшайди,   шу   ҳаракатлар   иккинчисида   ҳам   содир   этилиши
мумкин. Бу жиноятларни жиноят субъектига кўра фарқлаш мумкин. Қийнаш
жинояти   ҳар   қандай   шахслар   томонидан   содир   этилиши   мумкин   бўлса,
Қийноққа   солиш   ва   бошқа   шафқатсиз,   ғайриинсоний   ёки   қадр-қимматни
камситувчи муомила ҳамда жазо турларини қўллаш жинояти одил судловни
амалга   ошириш   жаоаёнида   одил   судлов   ходимлари   томонидан   сўроқ
қилинаётган   шахсга   нисбатан,   ёки   жазони   ўтаётган   шахсга   нисбатан
қўлланганлиги билан фарқланади.
Қийноққа   солиш   ва   бошқа   шафқатсиз,   ғайриинсоний   ёки   қадр-қимматни
камситувчи муомила ҳамда жазо турларини қўллашда жиноятнинг мотиви ва
мақсади ҳам одил судловни бузиб бажаришга қаратилганлиги, ноқонуний ёки
ғайриқонуний   кўрсатма   олиш,   бўйнига   қўйиш   каби   мақсадлар   билан   содир
этилади.
Қийнаш   жиноятини   умумий   таркибли   жиноят   деб   хисобласак,   Қийноққа
солиш   ва   бошқа   шафқатсиз,   ғайриинсоний   ёки   қадр-қимматни   камситувчи
49 муомила   ҳамда   жазо   турларини   қўллаш   жиноятини   бу   жиноятнинг   махсус
таркиби деб хисоблаш ҳам мумкин.
Қийноққа   солиш   ва   бошқа   шафқатсиз,   ғайриинсоний   ёки   қадр-қимматни
камситувчи   муомила   ҳамда   жазо   турларини   қўллаш   жинояти   жиноят
қонунида бир қанча белгилари билан содир этилиш қонунга киритилган.
Шуни   назарда   тутиш   лозимки,   холқаро   хужжатларда   ушбу   жиноятнинг
белгилари   хақида   кўплаб   тушунчаларни   учратиш   мумкин   ва   уларда
жабрланувчига   фақат   қонуний   санкция   орқали   юзага   келувчи,   ушбу
санкциялар дан ажратиб бўлмайдиган ёки улар орқали тасодифан етказилган
оғриқ   ва   азоблар   қийноқ,   ғайриинсоний,   шафқат сиз   ёки   қадр-қимматни
камситувчи муомала ва жазо ҳисоб ланмайди 1
, деб таъкидланади.
Шахснинг   хатти-ҳаракатларини   қийноқ   сифатида,   шунингдек,
ғайриинсоний,   шафқатсиз   ёки   қадр-қимматни   камситувчи   муомала   ва   жазо
турларини   тан   олиш   учун,   жисмоний   ёки   руҳий   таъсирнинг
йўналтирилишини   аниқ лаш   зарур.   Қонунда   тўғри   кўрсатилганидек,
жисмоний   ёки   руҳий   таъсирни   квалификация   килиш   учун   у   бир   гуруҳ
шахсларга,   яъни,   гумон   қилинувчи,   айбланувчи,   гувоҳ,   жабрланувчи   ёки
жиноят процессининг бошқа иштирокчиси ёхуд жазони ўтаётган маҳкум ёки
уларнинг   яқин   қариндошларига   қарши   қаратилган   бўлиши   лозим.   Мазкур
шахсларнинг   рўйхати   тугал   ва   кенгайтириб   талқин   этиш   мумкин   эмас.
Мазкур   шахслар   барча   жиноят   процесси   фаолиятининг   субъекти
ҳисобланади   ва   уларнинг   қонуний   мақоми   амалдаги   қонунчилик   орқали
тартибга солинган.
Кўрсатилган   шахсларга   нисбатан   жисмоний   ёки   руҳий   таъсир   ўтказиш
ҳам   бевосита,   ҳам   унга   яқин   кишиларга   нисбатан   амалга   оширилиши
мумкин.   Масалан,   суриш тирувчи,   терговчи,   прокурор   ёки   бошқа   ҳуқуқни
муҳофаза   қилувчи   орган   ходимларининг   жабрланувчи,   гумон   қили нувчи
ёхуд айбланувчининг қонуний вакилларига, ҳимоячи га ёки бошқа шахсларга
1
  1984 йил 10 декабрдаги Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ёки
қадр-қимматни  камситувчи  турларига  қарши  Конвенция, 1-модда, 1-қисм (Ўзбекистон  Республикаси  ушбу
Конвенцияга 1995 йил 31 декабрда қўшилган).
50 таъсири   қийноқ   сифатида   тан   олинади.   Бунда   таъсирни   жабрланувчига
нисбатан қийноқ сифатида, таъсирнинг бевосита объекти ҳисобланган бошқа
шахсга   нисбатан   эса   шахсга   нисбатан   тегишли   жиноят   си фатида
квалификация   қилиш   керак.   Масалан,   айбланувчини   ўзига   қарши   кўрсатув
беришга мажбур қилиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими
томонидан унинг ҳомийси соғлиғига зарар етказилган, натижада айбланувчи
ўзига   қарши   кўрсатув   беришга   мажбур   бўлган.   Ходимнинг   ҳаракати
амалдаги   ЖК   235-моддаси   бўйича   айбланувчига   нисбатан   қийноқ   ва
ҳомийнинг соғлиғига қарши жиноят сифатида Жиноят кодексининг тегишли
моддалари бўйича квалификация қилиниши керак.
Субъектив томондан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний
ёки   қадр-қимматни   камситувчи   муомила   ҳамда   жазо   турларини   қўллаш
жинояти   жиноят   тўғри   қасд   ва   субъектив   томонининг   зарурий   белгиси
ҳисобланган   махсус   мақсаднинг   мавжудлигида   ифодаланади.   Бун да   шуни
назарда   тутиш   керакки,   қонун   томонидан   жиноят ни   содир   этиш   мақсади
муқобил   тартибда   аниқланади,   яъни   ҳаракатни   ЖК   235-моддаси   бўйича
жиноят деб тан олиш учун субъект қуйидаги мақсадларга эришишга ҳаракат
қилиши   мумкин:   бирор-бир   ахборот   олиш,   жиноят   содир   этганликка   иқрор
бўлиш,   содир   қилинган   жиноят   учун   ўзбошимчалик   билан   жазолаш,
жабрланувчини муайян ҳаракатларни содир этишга мажбурлаш ва бошқалар
бўлиши мумкин.
Мақсаднинг   аниқ   йўналтирилганлиги   жиноятни   ква лификация   қилишга
таъсир   этмайди,   лекин   суд   томонидан   жазони   индивидуаллаштиришда
инобатга   олиниши   мумкин.   Қилмишнинг   мотиви   ҳам   жиноятни
квалификация   қилишга   таъсир   этмайди,   лекин   жазони
индивидуаллаштиришда   инобатга   олиниши   мумкин.   Қоида   тариқасида
ғаразгўйлик,  моддий манфаатдорлик,  мансабпарастлик,  нотўғри  тушунилган
адолат   ҳисси,   ўзини   намоён   қилишга   интилиш   ва   бошқалар   мотив   бўлиши
мумкин.
51 Жиноят   фақат   махсус   субъект:   суриштирувчи;   тергов чи;   прокурор   ёки
бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган лар, жазони ижро этиш муассасалари
ходимлари томонидан содир этилиши мумкин.
Суриштирувчи   –   суриштирув   органининг   бошлиғи   ёки   шундай
органларнинг   мансабдор   шахсига   суриштирув   орга ни   бошлиғининг
топшириғига   биноан:   жиноятнинг   олдини   олиш   ёки   унга   йўл   қўймаслик;
далилларни   тўплаш   ва   сақлаш;   жиноят   содир   этишда   гумон   қилинганларни
ушлаш   ва   гумон   қилинувчиларни   ҳамда   айбланувчиларни   қидириб   топиш;
жиноят   туфайли   етказилган   моддий   зиён   қопла нишини   таъминлаш   учун
кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини юритувчи шахс. Суриштирув
органларининг   рўйхати   ЖПКнинг   38-моддасида   кўрсатилган   ва   бу   рўйхат
қатъий ҳисобланади. 
Терговчи   –   вазифаси   дастлабки   терговни   олиб   бориш   бўлган,   қонунда
белгиланган   тартибда   прокурор,   ички   иш лар,   Миллий   хавфсизлик   хизмати
органларидан тайинлан ган шахс 1
.
Прокурор   –   бу   прокуратура   органларининг   суриштирув   ва   дастлабки
тергов босқичларида қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан
назоратни амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахс.
Шуни   назарда   тутиш   керакки,   ушбу   жиноят   қонунининг   матнидаги
шахсни   суриштирувчи,   терговчи   ёки   прокурор   сифатида,   фақат   иш   бўйича
шахсларга нисбатан жиноят субъекти томонидан жисмоний ёки руҳий зўрлик
ҳисобланган   қийноқ   ёки   шафқатсиз,   инсонийликка   зид,   унинг   қадр-
қимматини   камситувчи   ҳаракатлар   содир   этилаётган   жиноят   иши   бўйича
масъул   бўлсаларгина,   тан   олиниши   мумкин.   Акс   ҳолда,   шахс   ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатида тан олиниши керак.
Масалан,   қийноққа   солиш   терговчи   томонидан   содир   этилган   деб   –   агар
айбдор мансабдор шахс бўлиб, дастлабки тергов юритилаётгани маълум бир
аниқ   иш   бўйича   масъул   бўлсагина   ёки   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи
органларнинг бошқа шахс лари томонидан содир этилган деб – гарчи у штат
1
 Большой юридический словарь / под ред. А.Я. Сухарева, В.Е. Крутских. – 561-б.
52 жадва лида   терговчи   лавозимида   туриб,   жиноят   ишларини   тергов   қилаётган
бўлсада,   муайян   бир   иш   бўйича   дастлабки   терговни   юритишда   масъул
ҳисобланмаса.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бошқа ходимлари деб, ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органларининг ходими ҳисобланган,  одил судловни амалга
оширишга   кўмаклашувчи,   лекин   юритилаётган   жиноий   иш   учун   масъул
бўлмаган шахслар тушунилиши мумкин. Бундай ходимлар жумласига оддий
милиция ходимлари, солиқ хиз мати, Миллий хавфсизлик хизмати ва техник
функцияларни амалга оширувчи бошқа: гумон қилинувчи ёки айбланув чини
қўриқлаш, назорат қилиш ва бошқа ишларни бажа рувчи шахслар киради.
Жазони   ижро   этиш   муассасасининг   ходими   деб,   мансаб   ваколатидан   қатъи
назар,   мазкур   муассасанинг   штат   жадвали   бўйича   ходим   ҳисобланган
шахсларни, агар улар қийноқдан жабрланганга боғлиқ бўлган жиноий иш бўйича
суриштирувчи   бўлмасаларгина,   ҳисоблаш   лозим.   Акс   ҳолда,   мазкур   шахс
суриштирувчи   ҳисобланиши   керак.   Масалан,   жазони   озодликдан   маҳрум   этиш
тарзида   ўташ   колонияси   раҳбари   жазони   ижро   этиш   муассасаси   ходими
сифатида тан  олиниши лозим, лекин колонияда  жиноят  содир этилса,  у бу иш
билан   боғлиқ   бўлган   шахсга   (жабрланувчи,   гумонланувчи,   гувоҳга)   нисбатан
суриштирувчи мақомига эга бўлади.
Ўзбекистоннинг   амалдаги   қонунчилигига   биноан   қуйидагилар   жазони
ижро этиш бўйича муассасалардир:
– суд ижрочилари – жарима тарзидаги жазога нисбатан;
– ички ишлар органлари – муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш
ишлари,   қамоқ,   озодликдан   маҳрум   қилиш   ва   умрбод   озодликдан   маҳрум
қилиш   каби   жазо ларни   ижро   этиш   бўйича.   Муайян   ҳуқуқдан   маҳрум   этиш
тарзидаги   ҳукм   талаблари   судланганнинг   иш   жойи   маъму рияти   томонидан,
шунингдек,   муайян   иш   фаолияти   билан   шуғулланишга   рухсат   бериш
ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан бажарилади;
–   ҳарбий   қисм   бошлиқлари   –   хизмат   бўйича   чеклаш   тарзидаги   жазони
ижро этиш бўйича ҳарбий хизматчиларга нисбатан;
53 –   гарнизон   гауптвахталари   –   ҳарбий   хизматчиларга   нисбатан   қамоқ
жазосини ижро этиш ҳолатида;
–   махсус   ташкил   этилган   ҳарбий   қисмлар   –   интизомий   қисмга   жўнатиш
тарзидаги жазога нисбатан;
–   унвон   берган   орган   –   ҳарбий   ёки   махсус   унвондан   маҳрум   қилиш
кўринишидаги жазога нисбатан, муассасалар ҳисобланади 1
.
Агар   таҳлил   қилинаётган   жиноят   ҳуқуқни   муҳофаза   қилиш   органи
ходими   бўлмаган   шахс   томонидан,   (масалан,   терговчининг   жамоатчи
ёрдамчиси,   суриштирувчи   ёхуд   унинг   қариндошлари   ва   бошқалар),   лекин
суриштирувчи,   терговчи   ёки   ҳуқуқни   муҳофаза   қилиш   органи   бошқа
ходимининг   фитнаси,   иғвоси,   рухсати   ёки   номига   розилиги   билан   содир
этилган бўлса, унинг ҳаракати ЖК 28-моддаси 5-қисми, 235-моддаси бўйича
жиноят   содир   этишда   восита ларни   етказиб   берганлик   белгисига   кўра
қийноққа   солиш   ва   бошқа   шафқатсиз,   ғайриинсоний   ёки   қадр-қимматни
камси тувчи   муомала   ёки   жазо   турларини   қўллашда   ёрдамчилик   қилиш
сифатида квалификация қилиниши лозим. Суришти рувчини, терговчини ёки
ҳуқуқни муҳофаза қилиш ор ганлари бошқа ходимини, ўз навбатида, жиноят
содир   этишда   бошқа   воситалардан   фойдаланиш   белгисига   кўра,   ЖК   235-
моддаси  бўйича  иштирокчи сифатида жавобгар ликка тортиш керак (ЖК  28-
моддаси 2-қисми).
Қийноққа   солиш   ва   бошқа   шафқатсиз,   ғайриинсоний   ёки   қадр-қимматни
камситувчи   муомила   ҳамда   жазо   турларини   қўллаш   жинояти   формал
таркибли   қилмиш   сифатида   белгиланади,   яъни   уни   тугалланган   жиноят
сифатида   тан   олиш   учун   қонунга   хилоф   бирор-бир   оқибат   келиб   чиқиши
талаб этилмайди.
Жиноят   жисмоний   ёки   руҳий   таъсир   кўрсатилган   пайт дан   бошлаб
тугалланган ҳисобланади.
Қийноқ,   азоб   бериш,   таҳдид,   алдов,   бошқа   шафқатсиз   ёки   инсон   қадр-
қимматини   камситувчи   муомала,   бошқа   ғайри қонуний   чоралар,   шунингдек,
1
  Рустамбоев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. Т., Илм Зиё. 2011. 3-том.
54 гумон қилинувчи, айбланув чининг ҳимояланиш ҳуқуқини бузиш билан қўлга
киритил ган далилларни айбловга асос  қилиб олиб бўлмайди.
2.4. Қийноқ жинояти масалаларида хорижий тажриба 
ва қонунлари
Ҳар   қандай   жиноят   учун   жавобгарлик   масалаларини   белгилашда
қилмишнинг   ижтимоий   хавфлилиги   билан   бир   қаторда   хориж   давлатлари
тажрибаси   ва   қонунларининг   қиёсий   тахлилларини   ўрганиш   катта   ахамият
касб   этади.   Негаки,   хориж   тажрибаси   асосида   қонуннинг   қандай   бўлиши,
жавобгарликнинг   белгиларини   аниқлашда   ижобий   натижалар   баён   қила
олади.   Шунингдек,   Ўзбекистон   Республикаси   қонунчилик   тизимида   яхши
тизим   шакллантирилганки,   содир   этилган   қилмишларни   маъмурий   ёки
жиноий жавобгарликка ажратиш имкониятлари мавжуд. Далат сиёсатида ҳам
жиноий   қилмишларни   либераллаштириш   ва   жиноий   юрисдикцияни
қисқартириш эвазига маъмурий юрисдикцияни кучайтириш хақида мухтарам
Президентимиз  2010 йил 12 ноябрда  эълон қилган  концепцияда  айтиб  катта
вазифа   қўган   эдилар 1
.   Бу   борада   бизнинг   ўрганаётган   жиноятимизни   ҳам
такомиллаштиришда аввало давлат сиёсати йўналишида ва хориж тажрибаси
тахлиллари асосида ўрганиб чиқиш талаб этилади. Қийнаш жиноятининг суд
амалиётида   учрамаслигини   инобатга   олган   ҳолда   қонунга   ўзгартириш   ёки
қўшимчалар киритиш таклифларини ишлаб чиқиш мукин бўлади.
Хориж   давлатлари   қонунларида   ҳам   қийнаш   жиноятининг   ўзига   хос
хусусиятларини кўриш мумкин ва уларнинг диққтга лойиқ томонларини баён
қилишга ҳаракат қиламиз. 
Аксарият   МДХ   давлатлари   жиноят   қонунларида   қийнаш   ва   дўппослаш
учун   жиноий   жавобгарлик   алохида   моддаларда   баён   қилинганини   кўриш
мумкин.   Масалан,   Азарбайджон   ЖК   132   ва   133-моддаларида,   Арманистон
ЖК   118   ва   119-моддаларида,   Қирғизистон   ЖК   110   ва   111-моддаларида,   РФ
1
  Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси. Т., “Ўзбекистон”, 2010. Б.16.
55 ЖК   116   ва   117-моддаларида,   Тожикистон   ЖК   116   ва   117-ммоддаларида,
Туркманистон   ЖК   112   ва   113-моддаларида,   Украини   ЖК   126   ва   127-
моддаларида   дўппослаш   ва   қийнаш   ҳаракатлари   учун   жиноий   жавобгарлик
ажратиб   берилган.   Фақат   Ўзбекистон   (110-м.),   Молдова   (ЖК   154-м.)   ва
Белорус (ЖК 154-м.) Республикаларида бу икки хил қилмишлар бир моддада
бирлаштириб   баён   қилинган.   Бу   икки   хилдаги   қилмишлар   учун
жавобгарликни   ажратиб   баён   қилишда   юқорида   қайд   этилган   давлатлар
қилмишларнинг   ижтимоий   хавфлилиги   бир   хилда   эмас,   дўппослашга
нисбатан   қийнашнинг   ижтимоий   хавфлилиги   юқори,   деган   хулосага
келганликларини   кўриш   мумкин.   Ўша   давлатларнинг   жиноят   қонунлари
санкцияларида   дўппослашга   нисбатан   қийнашнинг   жазолари   бир   мунча
оғирлаштириб берилганлиги маълум бўлди.  
Қийнаш   учун   жазоларнинг   шунчалик   оғирлашиб   кетганлигини     кўриш
мумкинки,   айрим   давлатлар   жиноят   қонунларида   узоқ   муддатларга
озодликдан   махрум   қилиш   жазоси   ҳам   назарда   тутилганлигини   кўрдик.
Масалан,   Озарбайджон   Республикаси   ЖКнинг   133-моддаси   2-қисмида   ва
Украина   Республикаси   ЖКнинг   127-моддаси   2-қисмида   беш   йилдан   ўн
йилгача,   Тожикистон   Республикаси   ЖКнинг   117-моддаси   2-қисмида   беш
йилдан   саккиз   йилгача   озодликдан   махрум   қилиш   жазоси   назарда
тутилганлигини аниқладик. Шу  давлатларнинг  жиноят  қонунларида  қийнаш
жиноятининг   жавобгарликни   оғирлаштирувчи   ҳолатларида   содир
этилганлиги   билан   асослантирилади,   лекин   масаланинг   бошқа   томонидан
қаралганида қийнашдан кўра оғирроқ жиноятлар, масалан, баданга енгил ёки
ўртача   оғир   шикаст   етказиш   жиноятларида   қийнашга   нисбатан   енгилроқ
жазолар   назарда   тутилганини   кўриш   мумкин.   Масалан,   Озарбайджон
Республикаси   ЖК   127-модда   2-қисмида   жавобгарликни   оғирлаштирувчи
ҳолатларда қасддан баданга ўртача оғирликдаги шикаст етказганлик учун бш
йилгача,   Украина   Республикаси   ЖКнинг   127-моддаси   2-қисмида   уч   йилдан
беш йилгача озодликдан махрум қилиш жазоси назарда тутилганлиги маълум
бўлди.   Туркманистон   Республикаси   Жкнинг   114-моддасида   қарамликдаги
56 ёки ёрдамга муҳтож шахсга нисбатан шафқатсиз муомолада бўлганлик учун
ҳам   алоҳида   жиноий   жавобгарлик   киритилганлигини   кўриш   мумкин.
Қарамликдаги ёки ёрдамга мухтож шахсга нисбатан яхши муомилада бўлиш,
эътибор   билан   қараш   керак   албатта,   лекин   бу   дегани   уларга   нисбатан
шафқатсиз   муомилада   бўлиш   оғир   жиноят   дейишга   хали   эрта   бўлса   керак,
негаки, шафқатсиз муомилада бўлишнинг аниқ меъзонлари ҳам белгиланган
эмас,   шафқатсизликка   айрим   вақтларда   қаровсиз   қолдириш   ҳам   кириши
мумкин,   лекин   қаровсизликда   қолдирилиши   хавфли   оқибатларсиз   ҳам
бўлиши   мумкин.   Қолаверса,   бундай   шахсларга   шафқатсиз   муомилада
бўлишни   алохида   модда   сифатида   эмас,   қийнашнинг   жавобгарликни
оғирлаштирувчи ҳолати сифатида  назарда  тутилишининг ўзи кифоя қилиши
ҳам   тўғри   бўлади.   Бундай   қоида   Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг   110-
моддаси   2-қисмида   назарда   тутилган.   Суний   равшда   жиноят   қонуни
моддаларини кўпайтириш жиноятни камайишига ёки барҳам топишига ёрдам
бера олмайди.
Жиноят қонунларида дўппослаш билан қийнашнинг ажратилиши маълум
маънода   халқаро   нормалардаги   тушунчаларга   мос   келмайди.   Бирлашган
Миллатлар   Ташкилотининг   “Қийноқларга   қарши   курашиш   Конвенцияси”да
“Қийноқ”   тушунчасига   “уриш”,   “дўппослаш”ни   ҳам   киритилган.   Бу
қийнашнинг   усулларидан   бири   дўпослаш   эканлигидан   далолат   бера   олади.
Қолаверса   Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг   235-моддаси   диспозициясида
ҳам   қийноқ   масаласида   дўппослашни   ҳам   назарда   тутилган.   Бу   халқаро
нормаларга мос ҳолда эканлигидан далолат беради.
Дўпослаш   билан   қийнаш   ҳаракатларининг   бир   моддада   баён   қилинган
давлатлар   қонунлари   бир   бири   билан   қиёсланса,   дўппослаш   билан   қийнаш
бир   моддада   бирга   жиноий   жавобгарлик   бирлаштирилган   бўлиб,
жавобгарликни   жабрланувчининг   вояга   етмаганлиги,   ҳомиладорлиги,   ожиз
аҳволдалиги   эътиборга   олинган.   Бундай   ёндашиш   назаримизда   тўғридир.
Негаки,   жиноят   субъектининг   хатти-ҳаракатларидан   эмас,  жабрланувчининг
ҳолатларидан   келиб   чиқилган   ҳолда   жавобгарликни   оғирлаштириш   адолат
57 меъзонларига   ҳам   тўғри   келади.   Дўппослаш   ва   қийнашни   бирлаштириб
жиноий   жавобгарликни   назарда   тутган   давлатлар   ичида   (Ўзбекистон,
Белорусь   ва   Молдова   Республикалари)   Ўзбекистон   Республикаси   ЖКда   энг
енгиллаштирилган   жазони   кўриш   мумкин.   Молдова   Республикаси   ЖКнинг
154-моддаси   2-қисмида   энг   оғир   жазо   сифатида   уч   йилдан   олти   йилгача
озодликдан   махрум   қилиш,   Белорус   ЖКнинг   154-моддаси   2-қисмида   бир
йилдан   беш   йилгача   озодликдан   махрум   қилиш   назарда   тутилган.
Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   110-моддаси   иккинчи   қисмида   беш   йилгача
озодликдан махрум қилиш жазоси белгиланган. Агар биз озодликдан махрум
қилишнинг   энг   кам   муддати   олти   ойдан   бошланишини   инобатга   оладиган
бўлсак,   Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   110-моддаси   бўйича   олти   ойдан
бошлаб озодликдан махрум қилиш мумкин эканлигини таъкидлай оламиз. Бу
Ўзбекистон   жиноят   қонунининг   жиноятларнинг   ижтимоий   ҳавфлилигига
кўра ижтимоий адолат меъзонларида тузилганлигидан далолат беради.
МДХ   давлатлари   жиноят   қонунларида   гарчанд   қийнаш   ва   дўппослаш
алохида-алохида   ажратиб   қонунларда   баён   қилинган   бўлсада,   лекин   қонун
талаблари   деярли   бир   хил   талабларда   баён   қилинган.   Бу   жиноятлар   учун
асосий талаб қийнаш ёки дўппослаш билан содир этилганидан қатъий назар
баданга   шикаст   етказиш   аломатларисиз   содир   этилганлиги   бўлиши
лозимлигини   қонун   талабига   киритилган.   Лекин   баданга   шикаст
етказишнинг   даражаси   масаласида   бир   ҳилда   ёндошилмаган.   Жумладан,
Озарбаджон   ЖКнинг   132-моддасида   дўппослаш   учун   жавобгарликда   фақат
енгил   тан   жарохати   етмаган   бўлиши   кераклиги   назарда   тутилиб,   133-
моддасида   қийнаш   бўлиши   учун   баданга   оғир   ёки   ўртача   оғир   шикаст
етмаган   бўлиши   кераклиги   таъкидланади.   Қийнашда   енгил   шикаст   қамраб
олинади,   деган   хулосага   келинганлигини   тушиниш   мумкин.   Худди   шундай
ҳолатни   Арманистон   Республикаси   ЖКнинг   118   ва   119-моддаларида,
Қирғизистон   Республикасининг   110   ва   111-моддаларида,   Молдова   ЖКнинг
154-моддасида,   Россия   Редерацияси   ЖКнинг   116   ва   117-моддаларида,
Тожикистон   Республикаси   ЖКнинг   116   ва   117-моддаларида,   Туркманистон
58 Республикаси   ЖКнинг   112   ва   113-моддалрида   Украина   ЖКнинг   126-
моддасида ҳам кўриш мумкин.
Ўзбекистон   Республикаси   жиноят   қонуни   ва   хориж   давлатлари   жиноят
қонунларини қиёслашда Ўзбекистон Республикаси қонунининг мукаммал ва
ижтимоий   адолат   меъзонларига   мос   ҳолда   тузилганлигига   ишонч   ҳосил
қилинди. Негаки ҳар бир жиноят ўзининг ижтимоий ҳавфлилиги ва зарарига
мувофиқ тарзда жавобгарликни назарда тутиши лозим. Агар жиноят қонуни
ижтимоий   адолат   меъзонларига   риоя   қилинмаган   ҳолда   тузилса
қонунларнинг зиддиятига сабаб бўлиши мумкин. Қийнаш учун жавобгарлик
соғлиққа   қарши   бошқа   жиноятлардан   енгил   жиноят   хисобланади.   Баданга
шикаст   етказиш   жиноятлари   ижтимоий   хавфли   оқибатлар   билан   содир
этиладиган   жиноятлар   туркумига   киради.   Шундай   экан   қийнаш   учун
жавобгарлик у жиноятларга  нисбатан енгил жиноят бўлиши ва жавобгарлик
ҳам шунга мувофиқ бўлиши лозим.   
Х У Л О С А
Бизнинг   фикримизча,   қийноқнинг   олдини   олиш   чоралари   ва   мазкур
тоифа   жиноятларни   содир   қилган   шахслар   ҳақида   оммавий   ахборот
воситалари орқали доимий равишда тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга
ошириш   лозим.   Назаримизда,   қийноқни   зўрлик,   хўрлаш   ва   ғайриинсоний
муомаланинг   бошқа   турларидан   фарқловчи   асосий   белгиси   унинг
шафқатсизлик билан содир этилишидир. 
Мунтазам   равишда   ғайриинсоний   ёки   шафқатсиз   муомаланинг
қўлланилиши,   у   оддий   қийноқдагига   хос   бўлган   жиддий   оқибатларни
келтириб чиқармаса ҳам, қийноқ сифатида тан олиниши лозим.
Қийноқ,   шафқатсиз,   ғайриинсоний   ёки   қадр-қимматни   хўрловчи
муомала   ва   жазо   турларини   таъқиқлашнинг   миллий   ва   халқаро-ҳуқуқий
жиҳатларини ўрганиб, қуйидаги хулосалар қилинди: 
1. Қийнашга   дучор   этилмасликка   бўлган   ҳуқуқ   концепцияси   бутун
жаҳон ҳамжамиятида ҳам, алоҳида мамлакатда ҳам ўзининг тарихий, назарий
59 ва   ҳуқуқий   ривожланиш   асосларига   эга.   Давлатлар   ўзларининг   тарихий
ривожланишнинг   турли   босқичларида   қийнашдан,   бундай   қилмишларни
таъқиқлаш   ва   уларни   содир   этганлик   учун   жавобгарлик   чораларини
белгилашгача   ҳамда   улардан   муҳофаза   қилиш   бўйича   ҳуқуқий   кафолатлар
тизими ва механизмини яратишгача бўлган даврни бошидан кечирган. 
2. Қасддан   қийнаш нинг   ҳуқуқий   тушунчаси   ғайриқонуний
ҳаракатнинг юридик конструкцияси (модели) асосида тузилган бўлиб, унинг
доирасида   ушбу   қилмиш   таркибига   кирувчи   ҳар   бир   элемент   алоҳида   ўзига
хос   белгиларига   эгалиги   билан   характерланади   ҳамда   у   миллий
қонунчиликда инобатга олиниши лозим.
3. Тадқиқ   этилаётган   ҳуқуқнинг   юридик   табиати   унинг   табиийлиги,
умумийлиги,   асосийлиги,   кафолатланганлиги,   бевосита   амал   қилиши   ва
муддатсизлиги,   ажралмаслиги   ва   ҳар   қандай   шароитда   ҳам   ҳеч   қандай
чекловларга йўл қўйилмаслиги билан тавсифланади. 
4. Тадқиқ   этилаётган   ҳуқуқнинг   юридик   мазмунини   қуйидаги
ваколатлар   ташкил   этади:   1)   қийнашдан   ҳимояланиш   шахсий   хавфсизлик
ҳуқуқи бўлиб, давлат унинг олдини олиши ва шахснинг дахлсизлик ҳуқуқини
кафолатлаши   лозим;   2)   қийнашнинг   тақиқланишига   риоя   этишни   талаб
қилиш   ҳуқуқи   яъни,   шахсий   хавфсизликка   ўзбошимчалик   билан
(ғайриқонуний)   аралашувнинг   тақиқланиши;   3)   шахсий   хавфсизликка
нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш ҳуқуқи; 4) тадқиқ
этилаётган   ҳуқуқнинг   халқаро   ва   давлат   мажбурлов   таъсир   чоралари
ёрдамида муҳофазасининг таъминланишини талаб қилиш ҳуқуқи (у ўз ичига
бузилган   ҳуқуқни   муҳофаза   қилиш   ва   юридик   жавобгарлик   чораларини
қўллашни қамраб олади).
5. Ўрганилаётган   ҳуқуқ   шахсий   хавфсизликни   таъминловчи
фуқаролик   (шахсий)   ҳуқуқ   ва   эркинлик   ҳисобланади.   Ушбу   ҳуқуқ   бошқа
ҳуқуқлар   билан   ўзаро   муносабатининг   ўзига   хос   хусусиятларидан   келиб
чиқиб,   асосий   ҳуқуқлар   тизимида   алоҳида   ўрин   тутади.   Ушбу   ҳуқуқнинг
объектив   маъноси   унинг   ўз   ичига   халқаро,   конституциявий,   жиноий,
60 фуқаровий,   маъмурий   ва   бошқа   ҳуқуқ   тармоқлари   нормаларини   қамраб
олувчи     ҳуқуқий   институт   сифатида   баҳоланиши   мумкинлигида
ифодаланади. 
6. Қийнашга   дучор   этилмасликка   бўлган   ҳуқуқнинг   миллий   ва
халқаро-ҳуқуқий   кафолатларини   таҳлил   қилиш   ушбу   ҳуқуқни   таъминлашда
алоҳида   аҳамиятга   эга   бўлган   кафолат-шартлар,   кафолат-воситалар   ва
кафолат-усуллар   тўғрисидаги   қоидаларни   амалда   татбиқ   этиш   зарурлигини
тақозо этади.
7. Тадқиқ  этилган  жиноят  қонунини  такомиллаштириш  ва қийнашга
қарши   курашни   янада   самарали   бўлишини   таъминлаш   учун   ЖККнинг   110-
моддаси 2-қисмига қуйидаги тўлдиришни киритишни таклиф этамиз:
г) гурух шахслар томонидан содир этиш.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1 Раҳбарий адабиётлар:
1. Каримов   И.А.   Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада
чуқурлаштириш   ва   фуқаролик   жамиятини   ривожлантириш   концепцияси.   Т.,
“Ўзбекистон”, 2010. 
2. Каримов   И   А.   Ўзбекистон:   миллий   истиқлол,   иқтисод,   сиёсат,
мафкура. Т.1. – Т.: Ўзбекистон, 1996. 
3. Каримов И А.   Ўзбек халқи ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмайди. –
Т., 2005. 
4. Каримов И. А.  Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. - Т.,
1992. 
2 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2003.
– 40 б.
61 2. Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноят   кодекси.   –   Т.:   Адолат,   2011.   –
388 б.
3. Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пакт, 1966 йил 19
декабрдаги   7-модда   (Ўзбекистон   Республикаси   мазкур   Пактга   1995   йил   31
августда қўшилган).
4. “Ҳарбий   асирлар   билан   муомала   тўғрисида”ги   Женева   Конвенцияси,
1949   йил   12   августдаги   3-моддаси   1-қисми   1-бандининг   “а”   банди,   17-
моддаси 4-қисми (Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга 1993 йил 3
сентябрда қўшилган).
5. “Инсон   ҳуқуқлари   ва   асосий   эркинликлари   тўғрисида”ги   МДҲ
Конвенцияси 1995 йил 26 майдаги, 3-модда. 
a. Халқаро жиноят судининг Рим Статути, 1998 йил 17 июлдаги 7-
модда, 1-қисм, “а” банди.
6. Инсон   ҳуқуқлари   бўйича   Европа   судининг   1978   йил   18   январдаги
Irland gegen Vereinigtes Kunikgreich   иши бўйича  Қарори. //  Berger  V. Op. cit.
S. 84-85.
7. Қийноқ   ҳамда   муомала   ва   жазолашнинг   қаттиқ   шафқатсиз,
инсонийликка   зид   ёки   қадр-қимматни   камситувчи   турларига   қарши
Конвенция,   1984   йил   10   декабрдаги   1-модда,   1-қисм   (Ўзбекистон
Республикаси ушбу Конвенцияга 1995 йил 31 декабрда қўшилган).
8. Тошкент шаҳар Бектемир туман судининг 2013 йил архивидан.
9. Тошкент шаҳар Миробод тумани жиноий ишлар бўйича судининг 2014 
йил архивидан. 
10. Тошкент шаҳар Олмазор туман судининг 2014 йил архивидан.
11. Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суд   Пленумининг   2007-йил   27-
июндаги   “Баданга   қасддан   шикаст   етказишга   оид   ишлар   бўйича   суд
амалиёти” тўғрисидаги 6-сонли Қарори. 
12. Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди   Пленумининг   2004   йил   24
сентябрдаги   “Қасддан   одам   ўлдиришга   оид   ишлар   бўйича   суд   амалиёти
тўғрисида”ги   13   -   сонли   қарори.   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди
Пленумини қарорлари тўплами 1991-2006, .2 Ж. – Т.: “Адолат”, 2006. – 192.
Б. 
13. Ўзбекистон   Республикаси   Олий   судининг   2003   йил   19   декабрдаги
“Гумон   қилинувчи   ва   айбланувчини   ҳимоя   ҳуқуқи   билан   таъминлашга   оид
қонунларни   қўллаш   бўйича   суд   амалиёти   тўғрисида”ги   қарори.   Ўзбекистон
Республикаси  Олий  суди  Пленуми  қарорлари тўплами. 1991-  2006.  2-  жилд.
Т.: 2006. “Адолат”. 
14. Ўзбекистон   Республикасининг   2003   йил   30   августдаги   “Ўзбекистон
Республикасининг   айрим   қонун   ҳужжатларига   ўзгаришлар   ва   қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги  535–II-сон Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг   Ахборотномаси,   2003   й.,   9-10-сон,   149-модда;   Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 533-модда.
62 15. Ҳуқуқ-тартиботни   сақлашга   оид   мансабдор   шахсларнинг   ҳаракати
Кодекси 1979 йил 17 декабрдаги (Ўзбекистон Республикаси мазкур Кодексга
1997   йил   30   августда   қўшилган);   1984   йил   10   декабрдаги   Қийноқ   ҳамда
муомала   ва   жазолашнинг   қаттиқ   шафқатсиз,   инсонийликка   зид   ёки   қадр-
қимматни   камситувчи   турларига   қарши   Конвенция   (Ўзбекистон
Республикаси мазкур Конвенцияга 1995 йил 31 август куни қўшилган).
3 Дарслик ва ўқув қўлланмалар:
1. Абдурасулова Қ.Р. Жиноятнинг махсус субъекти: Ўқув қўлланма. –   Т.:
ТДЮИ, 2005. 
2. Frowein   J.,   Peukert   W.   Kommentar   zur   EMRK.   2.   A.   Kehl,   Strassburg,
Arlington, 1996. S. 41. 
3. Большой   юридический   словарь   /   под   ред.   А.Я.   Сухарева,   В.Е.
Крутских. – 561-б.
4. Гаухман   Л.Д.   Борьба   с   насильственными   посягательствами.   М.,   1969,
37-бет.
5. Жиноят   ҳуқуқи.   Умумий   қисм:   Дасрлик   /А.С.Якубов,   Р.Кабулов   ва
бошқ. –Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси. 2004. – 122-123-б.
6. Жиноят   ҳуқуқи:   Олий   ўқув   юртларининг   хуқуқшунослик
мутахассислиги   бўйича   таълим   олаетган   талабалари   учун   /   Муаллифлар:
М.Х.Рустамбоев,   Ф.Тохиров,   А.К.Эркаходжаев;   Ҳ.Б.Бобоев   тахрири   остида.
Маъсул   муҳаррир:   Й.М.Каракетов.   –   Т.:   «Иқтисодиет   ва   хукук   дунеси»
нашриет уйи, 2000. 
7. Каракетов   Й.,   Усмоналиев   М.   Жиноятчиликка     карши   курашнинг
криминологик чоралари.-Т., Ўзбекистон, 1995 й.
8. Мирзажанов Қ. Криминология. –Т., 2007. 
9. Рустамбоев   М.Х.   Ўзбекистон   Республикаси   жиноят   ҳуқуқи   курси.   Т.,
Илм Зиё. 2011. 5-том.
10. Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар
(Махсус қисм). –Т.: «ILM ZIYO», 2006. – 754, 757, 772, 783, 785-бет.
11. Rustamboev   M.X.   Jinoyat   huquqi.   Darslik.   –Т.,   O’zbekiston   Respublikasi
Adliya vazirligi. «Adolat», 2007. 
12. Саидов А.Х. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ . Konsauditinform-
Nashr, Т:–2006.–318-бет.
4 Илмий адабиётлар ва мақолалар:
1. Исмаилов   И.   Ўзбекистон   республикаси   ИИВ   профилактика
хизматлари   тизимидаги   ислоҳотлар,   унинг   натижалари   ва   истиқболлари   //
Ўзбекистон   Республикасида   суд-ҳуқуқ   тизимини   либераллаштиришнинг
асосий   йўналишлари.   Халқаро   илмий-амалий   конференция   материаллари.   –
Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2007.
63 2. Тахиров   Ф.   Содержание   умысла   при   причинении   тяжких
телесных   повреждений   //   Проблемы   совершенствования   мер   борьбы   с
преступ ностью. -Т., 1986. 
5 Даврий нашр ва журналлар:
1. Додонов В.Н., Малиновский А.А. Основные тенденции развития
зарубежного уголовного права // Журнал зарубежного законодательства и
сравнительного правоведения, 2006, №1.
6. Интернет манбаълари
1. Азарбаджон Жиноят кодекси. 
2. Армения Жиноят кодекси.
3. Белорус Жиноят кодекси.
4. Грузия Жиноят кодекси.  
5. Туркманистон Жиноят кодекси.
6. Тожикистон Жиноят кодекси.
7. Россия Федерацияси Жиноят кодекси.
8. Молдова Жиноят кодекси.
9. Қирғизистон Жиноят кодекси.
64
Купить
  • Похожие документы

  • Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти
  • О`zbekistonda demokratik islohatlarni chuqurlashtirishning ustuvor yо`nalishlari
  • Юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари
  • Shaxsga qarshi jinoyatlarni yuridik jihatdan baholash
  • Олий ҳарбий билим юртлари курсантларининг офицерлар билан муносабатининг психологик асослари

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha