Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 76.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Иззат Султон драматургиясида замон ва қаҳрамон талқини

Купить
1Иззат Султон драматургиясида замон ва қаҳрамон талқини Бакалавр даражасини олиш учун ёзилганБИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ 2МУНДАРИЖА: КИРИШ……………………………………………………………............. 3 I БОБ. ДРАМА, ЗАМОН, ҚАҲРАМОН 1.1. Ижтимоий-сиёсий воқелик ва янги одамлар образи.............................7 1.2. Иззат Султон драмаларида тадбиркор образи ..................................... 23 II БОБ. ДРАМАДА ТАСВИР ВА ТАЛҚИН 2.1. Қаҳрамон ва конфликт......................................................................... ..34 2.2.П сихологик тасвир ва маънавий-ахлоқий муаммолар талқини........45 ХУЛОСА……………………………………………………………............. 53 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………............ 56 3КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда бошланган демократик жараёнлар маънавий-маданий ҳаётни тубдан ўзгартириб юборди. Жамиятимиздаги янгиланиш эпкинлари, аввало, сўз эркинлигида, матбуот эркинлигида зоҳир бўлди. Адибларимиз воқеликда кечаётган ижтимоий- сиёсий, иктисодий, маданий ўзгаришларга, янгиланишларга нисбатан ўз муносабатларини бадиий асарлари, публицистик чиқишлари, мақолалари на суҳбатлари орқали ифодаламоқдалар. Иззат Султоннинг «Янги одамлap», «Ойдин кеча асирлигида», «Қақнус» сингари саҳна асарларида муаллифнинг мавжуд воқеликда шаклланиб бораётган янги тамойилларга нисбатан индивидуал нуқтаи назарини кўришимиз мумкин. Уларда замон ва қ а ҳ рамон концепцияси я ққ ол белгилари билан намоён б ў лади. Драматургия олис антик даврлардан бошлаб буг 4топиш ва бадиий образларда мужассамлаштириш драматург Иззат Султоннинг бош эстетик кредосига айланган эди. О лим ва драматург Иззат Султондан бой илмий ва адабий м е рос қ олди. «Алишер Навоий» (Уй ғ ун билан ҳ амкорликда), «Нома ъ лум киши», «Имон», «К ў рмайин босдим тиканни», «Донишманднинг ёшлиги», «Кумуш ша ҳ ар маликаси», «Абдулла Қодирийнинг ў тган кунлари» сингари саҳна асарлари, XX аср адабиёти, ў збек адабиёти тарихи ва адабиёт назарияси муаммоларига ба ғ ишланган юзлаб илмий-назарий ма қ олалари Иззат С ултоннинг бадиий-эстетик тафаккуримиз тараққиётида алоҳида файзли ў ри н тутганлигидан далолат беради. Иззат Султоннинг XX аср охири - XXI аср бошлари, яъни муста қ иллик даври ў збек адабиёти ривожидаги хизматлари ҳам салмо қ ли. Унинг «Ойдин кеча асирлигида», « Қ а қ нус», «Ян 5белгилашга интилиб келади. Шу маънода, XX асрнинг 60 -йилларидан бугунги кунгача Иззат Султон ижодига бўлган эътибор асло сусайгани йўқ. XX асрнинг 60 - 90 -йилларида драматург ижоди, унинг характер яратиш маҳорати бадиият, сюжет ва композиция сингари масалалар аспектида ўрганилиб, қатор тадқиқот ва мақолалар яратилди. Бу борада адабиётшунослардан Ҳ.Абдусаматов 1 , С.Мамажонов 2 , Т.Собиров 3 , Б.Имомов 4 , Қ.Жўраев 5 , Б.Ғуломов 6 , Б.Жалилов 7 , Ў.Шокиров 8 ва бошқа муаллифларнинг кузатишлари, фикр-мулоҳазалари эътиборлидир. Адабиётшунос Ў.Шокиров Иззат Султоннинг илмий ва бадиий ижодини ўзаро боғлиқликда ўрганиб, номзодлик ҳамда докторлик диссертацияларини ҳимоя қилди. «Иззат Султон - драматург» мавзуидаги номзод лик диссертациясида ижодкорнинг дастлабки саҳна асарларини таҳлилга торти 6қаҳрамон талқини муаммоларини аниқлашдан иборат. Бу, албатта, драматургнинг драматик асарларини таҳлил қилиш орқали аниқланади. Тадқиқотнинг вазифалари. Битирув малакавий ишининг мақсадидан келиб чиққан ҳолда ишда қуйидаги муайян вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилади: – Иззат Султон драмаларида ижтимоий-сиёсий воқеликнинг акс этишини аниқлаш; – адиб драмаларида янги одамлар образини тадқиқ этиш ; – адиб драмаларидаги қаҳрамон ва конфликт масалаларини ўрганиш; – адибнинг образ яратишда тасвирий воситалардан қай даражада фойдаланганини аниқлаш; – драматургнинг бадиий нияти, қарашларини тадқиқ этиш; – Иззат Султон драмаларида сихологик тасвир ва маънавий-ахлоқий муаммолар талқинини тадқиқ этиш. Тадқиқот объекти. Битирув малакавий ишида Иззат Султоннинг «Янги одамлар», «Ойдин кеча асир лиг 7Тадқиқотнинг методологик асослари ва илмий методи. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг миллий қадриятлар, маънавиятни юксалтириш ва тарғиб этишга доир фикр-қарашлари ҳамда ҳозирги адабиётшунослик фани эришган ютуқлардан методологик асос сифатида фойдаланилди. Шунингдек, тадқиқотда кўзда тутилган масалаларни ҳал этишда Ҳ . Абдусаматов , Б . Имомов , Т . Собиров , Ў . Шокиров , Қ . Жўраев , Б . Жа- лилов , С . Мамажонов , Ш . Ризаев , М . Отажонова каби адабиётшунос ла рнинг назарий тадқиқотлари, илмий асарлари, диссертация ва илмий мақолаларига таянилди. Мавзуни ёритиш жараёнида психологик таҳлил, биографик, қиёсий, социологик методлардан фойдаланилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагиларда намоён бўлади: – битирув малакавий ишида Иззат Султон драматургиясида замон ва қаҳ 8фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Битирув малакавий ишининг умумий ҳажми 61 саҳифани ташкил қилади. Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар сони 41 та. 9I БОБ. ДРАМА, ЗАМОН ВА ҚАҲРАМОН 1.1. Ижтимоий-сиёсий воқелик ва янги одамлар образи Маълумки, концепция тушунчаси остида санъаткорнинг табиат, жамият, ижтимоий воқелик, инсоннинг ўтмиши ва бугуни, Олам ва Одам ҳ а қ идаги муайян қ арашлари тизими, фикрларнинг ғ оялар тусини олган силсиласи к ў зда тутилади, англашилади. Бадиий асарларда давр рухи, за мон, пафоси характерлар табиати, психологик жараёнларга, қаҳрамонларнинг феъл- фаолиятига сингдирилган холда намоён б ў либ келаётир. Ижтимоий тараққиётнинг хар бир боскичидаги даврн и нг мураккаблигию, сир- синоатлари бадиий образлар ҳ аракати ор қ али аёнлашади. Нафа қ ат мустақиллик даври драматургиясида, чунончи, Иззат Султон пьесаларида, умуман, бадиий-эстетик тафаккур тараққиётининг барча боскичлари, хусусан, етакчи санъаткорларнинг ижо 10Масаланинг бу тахлит кундаланг қў йилиши бежиз эмас. Негаки, бади ий асарнинг барча компонентлари, ички таркиби инсон концепцияси мехвари атрофида мужассамлашади. Бадиий асарнинг характерлари, кон фликт к ў ринишлари, сюжет ривожи ва композицияси, умуман, образлар тизими, ҳ олатлар, кайфиятлар тасвири ҳамда тал қ инидаги ну қ таи назар, ҳамма- ҳаммаси инсонни бадиий-эстетик, фалсафий идрок этиш, шунингдек, бадиий ифода этиш принципларининг такомилидан, бойиш жараёнидан сув ичади. Табиатда агар офтоб Шар қ дан чи қ иб F арбга ботса, бадиий асарларнинг ёру ғ лик манбаи инсон концепциясидан бошланиб, яна у билан якунланади. Бир с ў з билан айтганда, бадиий асарларнинг барча унсурлари инсон концепциясидан бахра олади. Адабиётшунос В.Шчербина ҳам масаланинг ана шу жи ҳ атларига эъ тиборни қ а 11самарасидир. Асар жанрини адибнинг ў зи «ахлокий-психологик драма», деб белги л айди. Шундан ҳам билиш мумкинки, ҳаёт материалини бадиий- эстетик идрок ва ифода этиш хусусиятлари асар жанрини ҳам белгилаб берар экан. Б у - биринчидан. Иккинчидан, бугунги адабий жараёнда адабий жанрлар ў ртасида диффузияланиш ҳ одисаси ни ҳ оятда кучли. Ушбу ҳ одиса адабий ж анрлар тараққиётининг кейинги йилларга хос бўлган етакчи тамойилларидан бири сифатида к ў зга ташланмо қ да. Шеъриятга хос лирик кечинмалар ва к ў таринкилик, эпосга хос ҳолат ва хатти- ҳ аракатлар вазминлиги драманинг турфа жанр к ў ринишларига сингиб бораётир. Бу билан драма ў зининг адабий тур сифатидаги сало ҳ иятини й ўқ отаётгани й ўқ . Аксинча, ў зига ёндош адабий турлар(лирика, эпос)га хос хусусиятларни ў з табиатига сингдирга 12асарида ҳам ўз ижодий кредосига содиқ қолган. Хусусан, хох тарихий, хох замонавий мавзуда бўлсин, даврнинг муҳим маънавий-ахлокий, ижтимоий- сиёсий масалалари драматургнинг барча асарларида бўй кўрсатиб туради. Иззат Султон «Тарих ва замонавийлик» мавзуига бағишланган сухбатларидан бирида қуйидагиларни ёзади: «Тарих ҳамиша замон учун хизмат қилади. Асар тарихий мавзудами, замонавий мавзудами, бари бир, унда замонага зарур гап айтилиши, замонанинг маънавий эхтиёжларига жавоб бериши керак» 10 . Адибнинг адабиётшунос Н.Рахимжонов билан «Тонглар - ёруғлик энагаси» сарлавхали сухбатида бугунги куннинг уч ўзак масаласига диққат қаратганлигини кузатишимиз мумкин. Ҳамма замонларда ва ҳар кандай жамиятда Инсон, Имон, Мулк - мукаддас, деган ғояни илгари суради адиб. Қаердаки инсон хор бўлган бўлса 13талаб ва эҳтиёжлари нуқтаи назаридан муносабат билдириш, баҳолаш, фикр юритиш Иззат Султон ижодининг бош мезони. «Умуман, яхшими-ёмонми менинг бир одатим, ижодий тамойилим бор: кулоғим ўтмишдан келаётган садодан фақат бугунга керак бўладиган нарсаларнигина эшитади» 12 , - дейди драматург. Адиб ижодий принципларининг бу тахлит шаклланишига сабаб бўлган, таъсир кўрсатган омиллар сирасига нималар киради? Болалик чоғларидан ўзининг ақлий-маънавий тарбиясига таъсир кўрсатган ҳаётий ҳодисалар ва турмуш кечинмалари хусусида тўхталар экан, адиб бундай дейди: «Мен Бешёғочдаги Алмаий номли тажриба-иш мактабида ўрта маълумотни олганман. Мактабимизда Лев Толстойнинг «Если я не за себя, кто же за меня? Если я только за себя, зачем же я?» - «Агар мен ў зимни ў йламасам, ким мени ў йлайди? Агар фа қ ат 14ичади . Адиб ижодий ниятидан бахра олиб адабий ҳаётга й ў лланма олади. Ба д иий шаклда янги умрини бошлайди. Адиб Иззат Султоннинг шахс сифатида шаклланишида унинг болалик йиллари онги-дунё қ арашига таъсир кўрсатган ҳаётий омилларни таъкид л амаслик мумкин эмас. Зеро, жисмоний тарбия сингари руҳий-а қ лий тар биянинг болаликдан бошлангани айрича аҳамиятга эга б ў лди. Хусусан, « Ҳ еч кимдан хафа б ў лма ва ҳ еч кимни хафа қ илма» сингари хал қ ҳи кматини к ў п бора такрорлар эди устоз. Бу нарса, шубхасиз, адибнинг шахс сифатида шаклланишига таъсир кўрсатган маънавий омиллар сираси га киради. К ў нгилни маърифатли қ илиш Иззат Султон пьесаларидан тортиб ил мий тадқиқотларигача бал қ иб турадиган масаладир. Адиб даврнинг маъна в ий- интеллек т уал савиясига, э ҳ тиёжларига жавоб бериш ма 15боисидан ҳам ижтимоий-маънавий ҳаётдаги изи, таъсири, ўрни ва аҳамияти сезиларлидир. Агар эътибор берсак, миллий истиқлол шароитида эрк-озодлик идеалларининг одамлар табиатидаги, фаолиятидаги, миллат маънавиятидаги шаклланиш жараёнлари адабиёт ва санъат ахдининг диққат-эътиборини ўзига кўпроқ жалб этиб бормоқда. Бу нарса, табиийки, миллий истиқлол мафкурасининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш ишига хизмат қилади. Ана шу ҳаётий воқеликнинг талаб ва эхтиёжлари Иззат Султон пьесасида қай тахлитда ўз бадиий ечимини топган? «Янги одамлар» пьесасининг образлар тизимига назар ташлаш орқали хар бир давр ўз қаҳрамонларини яратади, деган аксиоманинг яна бир тасдиғига гувох бўламиз. Иззат Султон пьесаларидаги замон ва қаҳрамон масаласи, аввало, мазкур муаммонинг бадиий талқини орқали ойдинлик касб 16ҳойнаҳой эшик олдини супуриш учун чиққан. Қўлларида сув тўла челак ва супурги. Азамат бу кутилмаган учрашувдан жуда мамнун. Дилбар кўчага сув сепиб, супура бошларкан, Азамат қизга яқин келиб, уни кузатишда давом этади. Дилбарни кузатган сари йигитнинг завқи орта боради. Узоқдан булбулнинг сайраши эшитилади. Азамат унга қулоқ солиб, ўзига- ўзи бахтиёрона илжаяди. Дилбар ўз ишини тугатиб, «Отмагай тонг» қўшиғини аста секин хиргойи қилиб, ичкарига кириб эшикни беркитаркан, Азамат қизинг гўзаллигидан хайратда узоқ жим қолади. Унинг қ увончи ичига сиғ майди» 14 . Пьеса остона тасвири билан бошланиши бежиз эмас. У к ў про қ рамзий мо ҳ ият касб этган. Хусусан, барча эзгу амаллар остонадан бошланади, шу жумладан, Ватан, оила, бахт ҳам. Туй ғ улар остона б ў са ғ асида куртак ёзаяти . Дилбар са 17Йўлдош Комилов боғ-уйининг остонасигина эмас, кўнгил боғининг бўсағаси ҳамдир. Маълумки, муҳаббат эркинлиги масаласи адабиётнинг азалий ва абадий мавзуларидан ҳисобланади. Муҳаббат масаласи қаламга олинмаган асарлар адабиёт тарихида бармоқ билан санарли бўлса ажаб эмас. «Янги одамлар» пьесасидаги муҳаббат талқини икки жиҳатдан эътиборли. Биринчидан, муҳаббат масаласининг бадиий талқини орқали Иззат Султоннинг шахс ва санъаткор сифатидаги гуманистик позицияси, нуқтаи назари аёнлашади. Иккинчидан, адибнинг жамият асосларига нисбатан юксак инсонпарварлик муносабатидан ҳам воқиф бўламиз. Хусусан, муҳаббат бу нафақат икки севишган ёшлар кўнгил майлларининг тантанаси, яна шу билан баробар, яшаб, фаолият кўрсатаётган жамиятнинг нечоғлик маънан соғломлигидан ҳам далолат беради. Муҳаббатнинг тант 18Дархақиқат, Иззат Султон хақли равишда таъкидлаганидек, адабиётдаги янгилик ҳаётдаги янгиликни пайқаб олишдан бошланади. Ҳаётнинг адабиёт тақдирига таъсир йўллари кўп. Масалан, адабиёт боши берк кўчага кириб қолганида ҳаёт ўзи уни қутқаради: ҳаёт ўзи унга янги қаҳрамонларни хадя этади. Ёзувчининг, адабиётнинг вазифаси шу янги қаҳрамонни вақтида кўра билиш ва кўрсата билишдан иборат, дейди адиб. Биргина Иззат Султоннинг сўнгги ижодий изланишлари мисолида кузатадиган бўлсак, кейинги йиллар драматургиясида ҳаётга ҳамнафас бўлиш, халқ орасидан етишиб чиққан илғор дунёқарашли замондошларни адабиёт қаҳрамонига айлантириш тамойили устуворлик қилади. Бунинг реал махсули сифатида «Янги одамлар» пьесасида кўринганидек, мустақиллик шарофати билан меҳнатни янгича яшаш тарзига, ҳаётимиз мазмунига айл 19дейишга асос беради. Азамат, Саиджон образлари ҳозирги ёшларнинг фикри ва онгидаги ўзгаришларни кўп жиҳатдан хаққоний акс эттиради. Бу хилдаги тадбиркор ёшлар образи яратилган асарлар бармоқ билан санарли бўлса-да, ана шундай тиниқ бадиий образлар яратишга мойиллик ўзбек халқи ҳаёти, онги ва тафаккуридаги ўзгаришлар моҳиятини бадиий суратларга кўчиришда устоз Иззат Султон изланишлари, айникса, аҳамиятлидир. Кейинги йиллар драматургиямиз тараққиёти тарихида, хусусан, Иззат Сул тон изланишларида, «Янги одамлар», «Ойдин кеча асирлигида» пьесалари мисолида кузатилганидек, қаҳрамонлар руҳиятидаги ўзгаришларни улар амалий фаолияти билан яхлит уйғунликда акс эттириш етакчи тамойиллардан бири ўлароқ кўзга ташланади. Мустақиллик шарофати билан қўлга киритилган эркин яратувчанлик меҳнати психологи 20ажойиб, барқарор характерга эга бўлган, самимий, доно ва шу билан бирга, хайрон қоларли даражада камтарин одам сифатида кўринади. Ўзига-ўзи совчи бўлиб, Дилбарнинг уйига келган Азаматни довдир, қишлоқи бир йигит сифатида қарши олишса-да, унинг характерини кузатган Озода опа камсухан, камтар йигит сифатида тан олганини кўрамиз. Эътиборлиси шундаки, драматургнинг замон ва қаҳрамон концепциясида “ҳаётдаги ўзгаришлар янги-янги адабий қаҳрамонларни юзага келтиради; психологиясидаги сифат ўзгаришлари ижтимоий воқелик таъсирида асосланади”, деган бош тамойил етакчилик қилади. Шу боисдан “Янги одамлар” драмасида реал ҳаёт бағридан асар саҳифаларига кўчиб ўтган дард-ташвишлари, орзу ва интилишлари, мақсад ва кураш бизга яқин бўлган реал ҳаётий қаҳрамонлар образини яратиш тамойили тасвир марказига 21назаридан ҳамоханглик мавжуд бўлса-да, мавзу-муаммолари характерига кўра анча фарқ қилади. Иззат Султон гарчанд мустақиллик даврининг илк босқичига мурожаат қилган эса-да, «Янги одамлар», «Ойдин кеча асирлигида» асарларида воқеликнинг одамлар психологиясига таъсири ҳамда шахснинг жамиятга, воқеликка муносабати турличадир. Шу боисдан ҳам шахс ва жами ят, шaxc ва ижтимоий муҳит ўртасидаги муносабатлар ўзгачалиги, ўзаро фарқланиши ушбу муаммоларнинг бадиий тадқиқини, драма жанри кўринишларининг ранг-баранглигини таъминлайди. Мустақиллик даври тонгида яратилган «Ойдин кеча асирлигида» ва ундан беш-олти йил кейин яратилган «Янги одамлар» пьесаларида лиро- психологик тахлил усули етакчилик қилади. Бу усул хар икки асарнинг жанр табиатига, сюжет ва композицион қурилишига, қаҳрамонлар образига, 22 1.2. Драмада тадбиркор образи «Янги одамлар» пьесасида тадбиркорлар қатламининг икки вакили - Азамат билан Саиджон характери гавдаланади. Бироқ бу асар ишлаб чиқариш жараёнлари билан боғлиқ, дегани эмас. Асар инсоннинг ташқи тадбиркорлик фаолияти хакида эмас, аксинча, тадбиркорлар (Азамат, Саиджон) фаолиятининг бугунги ҳаётимиздаги ўрни, аҳамиятини кўрсатиш орқали бошқа персонажлар (Музаффар ота, Озода, Муаттар, Акбар)нинг ана шу тадбиркорликка муносабатини ёритиш ва янаям аниқроқ қилиб айтганда, бугунги тадбиркорларимизнинг маънавий-ахлоқий савиясини тасвирлашга бағишланган. «Драматик асарнинг бош қаҳрамони воқеа эмас (эпосда бош қаҳрамон худди воқеа эди) ва муаллиф эмас (лирикада бош қаҳрамон худди муаллиф эди), балки шахсдир. Драматик асарда нимаики ифода этилмоқчи бўлса, бизнинг олд 23боришга ахд қилади. « Муаттар . Раҳмат хола! Ажойиб совчига қандай жавоб бердингиз? Озода . Хеч қандай жавоб бергани м й ўқ . Дилбар . Нега жавобини бериб юбормадингиз? Озода . Совчиларга рад жавобини беравериб, жонимдан т ў йганман, қ и з им. Бу гал жавобини сен бер. ( Сукунат .) Муаттар . Сиз Дилбарингизни жуда ҳам мушкул ахволга солибсиз. \\«ии хеч бир қ из совчига ў зи жавоб берган эмас. Озода . Мен ҳам бир янгилик қ илай, дедим-да, жиян. (Куладилар.) Муаттар . Демак, йигит яна келади. Озода . Ҳа, келади. Бугун қ изимнинг ту ғ илган куни эканлигини айтиб, к е чки дастурхонимизга таклиф этдим. (Кулади .) Ахир, узо қ дан келган м еҳ монга бир нав хурмат к ў рсатиш керак-да! ( Ўйл аниб туриб.) Ростини айт сам, шу йигитга ў зим рад жавоб беришга қ урбим етмади. Муаттар . Етти ёт кишига р 24қаҳрамон (ёки қаҳрамонлар)нинг ў з ма қ садларини амалга о шириш й ў лида учратган т ў си қ ларини енгиши жараёни маъносида, яъни к е нг маънода тушунилиши керак». «Янги одамлар» пьесасида бош қаҳрамон Азамат билан Дилбар олдида турган асосий тўсиқ даставвал, уларнинг ички дунёсига тааллуқлидир. Бугуннинг илғор, пешқадам ёшлари бўлган Азамат, Дилбар ва Саиджонларнинг онги-дунёқарашидаги етакчи фазилат улар ички дунёсининг софлиги билан белгиланади. Акбар сингари кимсалар эса, улардан фарқли ўлароқ, ғайрлиги, бошқаларни кўролмаслиги билан ажралиб туради. Ана шу маънавий етуклик, илғор гуманистик позиция билан руҳий қашшоқлик ўртасидаги ихтилоф, номутаносиблик асар воқеалари тиғизлигини таъминлайди. Т ўғ ри, шу ў ринда бир нарсани таъкидлаш жоиз. Қаҳрамониинг (масалан, Азамат, Саиджон, Дил 25Ижтимоий маъно касб этган холда одамлар фаолиятидаги г ў залликни намоён этувчи амалий ғ оялар тусига киради. Одамлар хат т и-харакати, меҳнати ва фаолиятини миллат, Ватан манфаатлари билан туташ т ирувчи, бирла шт ирувчи маънавий-ахлоқий қ адрият сифатида қ адр топади, эъзозланади. Замон зайлига қ араб иш юритиш, ижод қилиш Иззат Султоннинг бош ижодий кредоси эди. Бу нарса қаҳрамонларнинг феъли-фаолиятида, айни қ са, б ў ртиб к ў зга ташланади. Шахснинг маънавий-ахлоқий даражаси миллатнинг руҳий-интеллектуал савияси билан ў лчанар экан, бунинг учун замон туйғусини хис эта билиш тамойили бош мезон вазифасини ў тайди. Инсон умри ва унинг адо этган юмушлари тарихий давр сахнида, халқнинг маънавий ҳаётида, иктисодий камолида нечо ғ лик аҳамият касб этиши нуқтаи назаридан бахоланади. Шу боис 26юрит ишидан, уларга бахо беришидан, қандай нуқтаи назарларни илгари суришидан во қ иф б ў ламиз. Пьесада қаҳрамонлар (Азамат, Саиджон) кўнглида жўш урган ҳиссиётлар, кечинмалар ўз мушоҳада-ўйлари билан улар фаолиятини, хатти- ҳаракатини бошқаради. Қалбида Дилбарга нисбатан заррача севги бўлмаган, балки «академикнинг невараси» бўлганлиги учун унга уйланмоқчи бўлган Акбарнинг ҳиссий мушоҳадалари шу жиҳатдан характерлидир: « Акбар ( гаранг. Анча жим тургандан кейин). Ана холос. «Такрор ай та р э миш. Ойимни шошилтирманг» эмиш. Ношукур Дилбар, мен сенга шафқ ат қилиб, сени ў зимга тенг к ў риб, жазманлик из ҳ ор этсам-у, сенинг жавоб инг, шуми? (Унинг ғ азаби орта боради.) Ана ғ ypyp ! Ана кибр! Бу ет имчанинг кеккайишини қ аранглар-а! Мендай йигит учун бу жавоб ҳақ орат-ку! Сен ў зинг кимса 27билан ҳам ало ҳ ида ажралиб туради. Ўқ увчи к ў нглида ҳам ҳ урмат-эътибор, майл туйғулари уй ғ отади. Азамат, Дилбар сингари қаҳрамонлар ёнидаги Саиджон, Музаффар ота, Озода, Муаттар каби замондошларимиз феъл- атвори ва табиатидаги характерли хусусиятларнинг намоён этилиши билан нуфузлидир. Иззат Султоннинг ижодий эволюциясига назар ташлагудек б ў лсак, деярли барча са ҳ на асарларида к ў про қ инсон шахси ва табиатидаг и г ў залликни бадиий тадқиқ этиш тамойили етакчилик қилганин и к ў ришимиз, кузатишимиз мумкин. «Алишер Навоий», «Имон» сингари ба диий баркамол асарларидан бошлаб куни кеча сиё ҳ и қ уриган «Янги одам лар» каби пьеса л аригача айнан ана шу тамойил - инсон шахсини нурлантириб турган маънавий-интеллектуал г ў залликни бадиий жозибага айлантириш тамойили б ў ртиб туради. 28сенга хавас, ҳ ат т о ҳ асад қилади. Саиджон . Мен ў зим ҳам касбимдан жуда мамнунман. Аммо, бу касбни эгаллаш бизга осон б ў лмади. Аввалига бизни «чай қ овчилар», деб масхара қилишди к ў п одамлар. Кейин «моккилар» деган анча беозор номга эга б ў лдик. Мана энди биз коммерсантлармиз. Биз, коммерсантлар туфайли юртимиз жахон бозорига чи қ ди. Халқимиз оламдаги ҳамма нарс ал ардан ба ҳ раманд б ў лди. Халқимизга ҳам фойдамиз тегди. Ў зимиз ҳам мулкдор б ў либ олдик. Музаффар . Ҳ а . К ў п жи ҳ атдан олганда халқимиз сизлар туфайли фаровон л ик й ў лига чи қ иб олди. Энди, йилдан-йилга мушкулимиз осон б ў лаверади. Саиджон . Мен шу савоб ишга дахлим борлиги билан фахрланаман» ( 18 - бет) . Кўринадики, пьесада кейинги пайтда замондошларимиз табиатидаги характерли белгилар тадбиркорликнинг 29бадиий-эстетик қарашлари инъикосидир. Қаҳрамонлар (Азамат, Саиджон, Mузаффар ота) ўзларининг фикрлаш тарзи, мушоҳада-мулоҳаза юритиш савиясига кўра замондошларимизнинг маънавий-интеллектуал маданияти даражасини ифодалайди. Бу нарса драматургнинг миллий мустақиллик даврида жамиятимиз эришган маънавий-ахлоқий асосларни акс эттиришга алоҳида аҳамият берганлиги далолатидир. Шуниси характерлики, Азамат, Дилбар каби қаҳрамонлар табиатида намоён бўлган ушбу хусусиятлар халқимизнинг турмуш тарзи билан уйғунликда акс эттирилади. Мустақиллик шарофати билан юзага келган янги воқелик, ижтимоий муносабатлар инсон шахсида тарбияланиб камол топаётган халққа, Ватанга, туғилиб ўсган она тупроққа меҳр-муҳаббат каби қутлуғ тушунчалар авлоддан авлодга ўтадиган боқий маънавий- интеллектуал қадриятлардир, дег 30“ Музаффар. Тақдиринг эшиги бугун очилмадимикин, Саиджон? Сенинг худди шу бугун, худди шу соатда менга дуч келишинг, менимча сира тасодиф эмас. Бу – тақдир аломати. Саиджон. Сўзларингизга сира тушунолмаяпман, отахон. Музаффар. ( Комилов хонадонига ишора қилиб ). Бахтинг эшиги очилган, йигит. Худо ҳаққи, мен буни кўнгил кўзи билан кўриб турибман. Саиджон. ( ажабланиб ). Кўнгил кўзи? Музаффар . Кўнгил кўзи! Дил кўзи! Ҳа, дунёда шундай мўъжизакор ҳодиса бор. Одамлар деярли ҳар куни шу мўъжизага дуч келиб турадилар, аммо бу ҳақиқатни тан олишни истамайдилар, чунки бошқаларга нодон, қолоқ, жоҳил бўлиб кўринишдан қўрқадилар. Кўнгил кўзи, дил кўзи энг ўткир кўз! Саиджон. Дилингиз кўзи билан тақдирим эшигига бир назар ташланг, ота. Нималарни кўрасиз? Музаффар . Худо ҳаққи, аниқ кўриб турибманки, 31«Янги одамлap» пеьсасида тадбиркорлар (Азамат, Саиджон) характерларининг очилиши, ушбу жараёндаги туйғулар инкишофи ҳаёт ҳақиқати билан уйғунликда ўз аксини топади. Шу билан баробар, қаҳрамонлар характерини намоён қилишдаги бадиий воситалар ҳар бир ҳолатда ҳам ўзига хосликларга эга. Хусусан, Азамат руҳиятини очишда эътироф ва талқин йўлидан борилса, Саиджон қалбидаги ҳис-туйғуларни ифодалашда публицистик нутқ воситаларидан фойдаланилади. Мазкур усул қаҳрамонларнинг катта синовдан ўтишида, бир-бирларига нисбатан ишонч, эътибор, самимият маснадларидан ўтиб, муқаддас оила қуришдек қутлуғ бўсағага келишидаги туйғу-кечинмаларини тўлароқ очиш имкониятини берган. Шу боисдан ҳам драматург ўз қаҳрамонларининг қалб дафтарини аста-секин вараклаётгандек, саҳифаларидаги туйғу-кечинмалар зиддияти била 32қўққи c учрашганимизда ҳ аёлимга келгани шу б ў лди. Ў зинг ҳам чайқов чиликда устаси фаранг эдинг-да. Х ў ш , бу томонларга қандай шамол у чирди сени? А зама т (нима дейишни билмай, анча жим тургандан кейин). Шу томо нл ар д ан бир бо ғ харид этиб, обод қилиш ниятим бор. А кбар . Ў - ў . Режаларинг з ў р-ку? А зама т . «Яхши ният ёрти мол», деганларидек... А кбар . Бундан чи қ ди, муваффа қ ия т лар ҳ а қ и қ атдан з ў р! А зама т . Ха. Ишларим ахийри юришиб к е тди. Менинг му ва ффа қ иятларимни сен қ аердан биласан? А кбар . Қ аердан б ў лар эди, газеталардан-да!» ( 19 - 20 -бетлар) . Акбар феълидаги худбинликни, ў згалар муваффа қ иятини кў ро л масликни, ғ айирликни курсдош д ў сти Азаматга бўлган пичинг, мен симас лик о ҳ ангидан пай қ ашимиз мумкин. Акбар аслида ёмон одам эмас. Фа 33гармонияни, уйғунликни ташкил қилади. Қаҳрамонлар фаолияти билан руҳиятини гавдалантиришдаги ички монолог, публицистик ифода уларнинг бурч, масъулият, садоқат ҳақидаги теран ўй-мушоҳадалари билан қўшилиб кетади, яхлит уйғунликни ташкил этади. Иззат Султоннинг ХХ аср охири – ХХI аср бошларидаги ижодий изланишларида – инсонни тушуниш ҳамда тушунтиришда одамлар феъл- фаолияти билан жамиятдаги ўзгаришларни ўзаро боғлиқликда акс эттириш тамойили кучайди. Шахсни бадиий тадқиқ этишда, “Янги одамлар” пьесасида кузатилганидек, тадбиркорлар (Азамат, Саиджон), уларнинг севиклилари (Дилбар, Муаттар), атрофидаги яқинлари (Музаффар ота, Озода опа) руҳиятини, ички днёсида кечаётган ўзгаришларни воқелик жараёнлари билан уйғунликда идрок ва ифода қилинади. Аввало, обьектив воқелик тақозоси ҳамда адабий ж 34ёритишда етакчилик қилганини кузатишимиз мумкин. “Янги одамлар” пьесасида ишқ-муҳаббат эркинлиги шахснинг маънавий эркини белгиловчи асосий омиллардан бири сифатида талқин этилади. Гарчанд асарда ўтмиш ва бугун муқояса этимаса-да, мустақиллик дави яратган афзалликлар замондошларимиз маънавий ҳаёти манзаалари, оилага, ишгқ-муносабатга бўлган муносабатлар орқали акс эттирилади. 35II БОБ. ДРАМАДА ТАСВИР ВА ТАЛҚИН 2.1. Қаҳрамон ва конфликт Иззат Султонинг “Ойдин кеча асирлигида” пъесаси бугунги кунинг муҳим маънавий-ахлоқий масалаларидан бири – оила маънавиятига бағишланган. Пъеса марказида оқила аёл - Баҳринисо оиласининг тақдири туради. Оилавий ҳаёт хотиржам, осуда эмас. Ўғли, пахта заводининг инженери Ҳошимжон мустақиллик шарофати билан озод этилади. У оиласига очиқ юз билан қайтиб келяпти. Лекин хотини Саодат уни ёруғ юз билан қарши олишга ожиз. Боиси-эри Ҳошимжон қамоқдалик пайтида у ҳаммаҳалласи Собир билан топишиб, «дон олишиб» қўйган. Бир томондан, Ҳошимжонинг ўз олиси бағрига қайтиши бахтли вокеа бўлса, иккинчи томондан, уни хиёнат кутарди. Саодат ёлғизлик орқасидан эрига, қизига, оиласига хиёнат қилган. Энг дахшатлиси - бу кечириб бўлмас қилмишидан оила а 36драматизми томошабин кўнглига кўчади. Драматургнинг бош мақсади хиёнатнинг оқибатини - эр билан хотин ўртасидаги тўқнашувларни ёритишдан иборат эмас. Драманинг марказида бошқа нарса - ножўя босилган қадам туфайли юзага келган виждон азоби, қаҳрамонларнинг виждон қийноқлари тасвири туради. (“Оллоҳ ҳеч бир гуноҳни жазосиз қолдирмайди. Аммо гуноҳлар ҳар хил бўлгани каби жазолар ҳам ҳар хил бўлади. Жазоларнинг энг қаттиғи виждон азоби... Виждон азоби – дўзах азоби ” 19 ). Баҳринисо келини Саодатнинг қилмишини асло кечиролмаса-да, ўғли Ҳошимжоннинг муҳаббатига ҳурмати, гулдек неварасини чирқиллатиб етим қилиб қўймаслик истаги, бир сўз билан айтганда, оила олдидаги маъсулият ҳисси устун келади. Баҳринисо маҳалла оқсоқоли Абдураҳим билан биргаликда бўлажак фожеанинг олдини олиш – оилани парчала 37етказмасликка қаратилган интилишлари ҳам («Инсоннинг хатоси фақат парвардигорнигина бенуқсон ва бехато эканидан бошқа хеч нарсани исбот этмайди» (19-бет); «Тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди. Ҳа, Оллоҳ таоло эркагу аёлни бир-бирига муҳтож қилиб яратган» (21-бет); «Қанддек оппоқ мусаффо омонатингни ол, энди» (24-бет); Абдураҳим оқсоқолнинг оқилона йўл-йўриқлари ва маслаҳатлари ҳам («Инсон бугун шафқатга сазовор ва ҳимояга муҳтож» (11-бет); «Бировнинг айби ҳақида айтилган гап – рост бўлса - ғийбат, ёлғон бўлса - бўҳтон. Иккаласи ҳам оила учун офат» (10-бет), Обиджоннинг акаси Ҳошимжонга бор ҳақиқатни айтиш ёки айтмаслик хусусидаги ўртанишлари ва кечинмалари ҳам воқеалар драматизмини ғоят кучайтирган. Иззат Султон одамлардаги мехр-оқибатни, гўзал хислат-фазилатларни, руҳий олам ёлқинларини, о 38 Саодатнинг виждон азоби, руҳий изтироб ва қийноқлари «Ойдин кеча асирлигида» пъесаси воқеаларини ҳаракатга солиб турган, сюжет динамикасини таъминлаган бош омил. Асарнинг биринчи кўринишидаги Саодатнинг дил эътирофи унинг туйғулар оламини, кўнгилнинг сирли, роҳатталаб истакларини тамоман тарк этганини англатмайди. Зероки, у тирик, руҳий олами бут инсон. « Саодат ( овози ). Хайрият! Оллохга минг қатла шукур! Мен енгдим сени, эй ойдин кеча! Ҳа, мен ғолиб чиқдим! Оппоқ ойдин кеча, сирли, сеҳрли ойдин кеча, мен ҳозир сенинг устингдан ғалаба қозондим. ( Хотираларга берилиб. ) Эсимда, яқиндагина сен, ойдин кеча, ғолиб келган эдинг. Мен яқиндагина ёлғизлик дардини тортаётганимда, ғариб эканимда, инсон меҳрига муҳтож эканимда, мен сенинг гувоҳлигингда, эй ойдин кеча, ёт эркак билан учрашдиму, с 39мулоҳаза юритиш мумкин. Қолаверса, биз асар билан танишиш жараёнида ишқни эъзозлаш ёки ишқни оёқ ости қилиш, унга бир эрмак сифатида қараш сингари белгиларга кўра қаҳрамонларнинг феъл-атворини, характер хусусиятларини кашф этиб борамиз. Иззат Султон талқинидаги конфликтнинг ботиний мазмундорлиги, туйғу- кечинмалар коллизияси асардаги психологик таҳлил теранлигини таъминлашга қаратилган. Реал ҳаётий зиддиятларни, бадиий ниятни конфликтнинг ботиний кўринишини - қалб драматизми воситасида ифодалаш Иззат Султоннинг 80-йиллардаги ижодий изланишларида, хусусан, «Кўрмайин босдим тиканни» асарида қўлланилган эди. «Ойдин кеча асирлигида» асарида ҳам драматургнинг айнан шу тасвир усулидан истифода этганлигини кўрамиз. «Кўрмайин босдим тиканни» пъесасида ҳам кенг жамоатчилик диққат этиборида бўлган 40хоҳлайди. Собир билан учрашув унда муҳаббатнинг оловли туйғусини уйғотади. Оила олдидаги бурч эмас, муҳаббат туйғуси ғалаба қилади. У жамиятнинг юксак ахлоқий ғоялари билан яшовчи онгли аъзоси, шу руҳда тарбияланган шахс сифатида ўз бурчини - виждоний поклик бурчини тўла хис этади. Шунинг учун бора-бора саробга айланиши мумкин бўлган муҳаббатсиз турмушдан воз кечади; севган кишиси билан ҳам топишмай, ўзини бахтсизликка маҳкум этади. Ҳолбуки, Гулчеҳра инсон сифатида бахтли бўлишга ҳақли эди. Шокир ҳам буни тушунади, жоҳиллик қилмайди. Шу тариқа муаллиф “бурч билан туйғу ўртасидаги зиддият”да «ижтимоий ҳаёт билан шахсий ҳаёт ўртасидаги узилиш»ни эмас, боғлиқликни мантиқан ман исбот этади. Орадан йиллар ўтиб, ХХI аср тонгидаги бадиий-эстетик изланишларида Иззат Султон ана шу муаммонинг ўзга 41 Иззат Султон ўз қаҳрамонлари - «Имон»даги Азиза, «Кўрмайин босдим тиканни» драмасидаги Гулчеҳра, «Ойдин кеча асирлигида» асаридаги Саодат характерини ички зиддиятлар, руҳий коллизиялар орқали ёритади. Эрининг жинояткорона қилмиши Азиза қалбини руҳий азобга солади; Гулчеҳра муҳаббат туйғуси билан виждоний бурчи олдида ички кечинмалар гирдобида қолади. Драматург «Ойдин кеча асирлигида» драмасида адашган аёлнинг аянчли қисматини кўрсатар экан, унинг ўзини-ўзи ўлдиришга жазм этиши боисини эр ёки қайнонанинг зулми, зуғуми эмас, балки «лаънати замон»даги маънавий парокандаликда кўради. Умуман, Иззат Султон ХХ аср ўрталаридаги «Имон», «Кўрмайин босдим тиканни» драмаларида илгари сурган муҳим ижтимоий-маънавий, ахлоқий муаммоларни умрининг шоми, яъни ХХI аср тонгида яратган асарларида ҳам кузат 42яна шуни айтиш жоизки, “кечинмалар коллизияси”- асар қаҳрамонлари руҳий оламини намоён этувчи, улар рухиятида кечаётган ўзгаришлар ва тўқнашувлар табиатини ифодаловчи туйғулар курашидир. Мазкур манбада яна қуйидагича келтирилади: «Масалан, Шекспирнинг трагедиясида трагик коллизия устун бўлса, Ҳамза, Комил Яшин драмаларида драматик коллизия, Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида эса комик коллизия етакчилик қилади». Мазкур мулохазалар баҳсли. Агар коллизия - ҳис-туйғулар кураши бўлса, у ҳолда комик коллизиялар кулгулар кураши, деб тушуниш лозим бўлади. «Ойдин кеча асирлигида» пъесасида характерлар, шароитлар, ҳолатлар ўртасидаги зиддият кўриниши эмас, балки асар қаҳрамонларининг ички туйғулари ўртасидаги кураш етакчилик қилади. Маълумки, лирикада конфликтнинг ички кечинмалар коллизияси биринчи планд 43қийин шароитлар табиатини зоҳир этишга ; б) қаҳрамонларни ўйлантираётган жумбоқларни, қийнаётган муаммоларни, маънавий дунёсида кечаётган ўзгаришларни юзага келтиришга алоҳида эътибор беради. Кўринадики, конфликтнинг туйғулар коллизияси асар сюжети ривожига ёрдам беришдан ташқари, унинг драматизмини кучайтиришга ҳам хизмат қилади. Чунончи, «Ойдин кеча асирлигида» пъесасининг қаҳрамони Саодатнинг бошидан ўтган савдолар, у тушиб қолган вазият уни сўнгсиз изтиробга солади, қайғуларга ботиради. Инсоннинг ичини кемирадиган давосиз дард, виждон азоби Саодатнинг қалбида кечинмалар зиддиятини юзага чиқаради. Унинг ифода, зоҳир бўлиш шакллари ҳам хилма-хилдир. Саодатнинг феълида, характер табиатида кўрганимиздек, қаҳрамоннинг хаёллар исканжасида қолиши, ўзи билан ўзининг ички олишуви, енгиши, туй 44кечинмалари мисолида кузатилганидек, қаҳрамон руҳиятида туйғулар коллизиясини - конфликтнинг ички, ботиний кўринишини вужудга келтираётир. Бу ҳақда адабиётшунос М. Қўшжонов: «Конфликт шундай мураккаб бўлсинки, натижада китобхон қаҳрамон ўрнига ўзини қўйиб кўрганда, нима қилишини билмай қолсин 22 », деганда кўп бор ҳақ. Хуллас, «Ойдин кеча асирлигида» пъесаси, бир томондан, аёл қалбининг таҳлили асосида чуқур психологик ҳолатларни акс эттирса, иккинчи томондан, миллатнинг ижтимоий ҳаётида рўй бераётган эврилишларни ҳаққоний тасвирлайди. Унинг оқибатларини очиб беради. Муаллиф фойдаланган бу адабий усул миллий драматургиядаги янгича бадиий психологик талқин кўринишидир. Чигал инсоний муносабатлар ҳақида баҳс этувчи мазкур пъеса инсон ҳаёти, қалби нақадар мураккаб, сир-синоатга бой экан, ун 452.2. Психологик тасвир ва маънавий-ахлоқий муаммолар талқини Маълумки, Иззат Султоннинг саҳна асарларида инсон камоли, унинг маънавий-ахлоқий поклиги муҳим муаммо сифатида ўртага қўйилади. «Имон», «Кўрмайин босдим тиканни», «Кумуш шаҳар маликаси», «Донишманднинг ёшлиги», «Абдулла Қодирийнинг ўтган кунлари», «Ойдин кеча асирлигида», «Янги одамлар» каби асарларидаги маънавий-ахлоқий муаммолар рангин қирралари билан адиб истеъдодини намойиш қилади. Мазкур драматик асарларнинг кўпчилиги совет даврида яратилган бўлсада, ижодкор одамлардаги инсонийликни, маънавий-ахлоқий покликни улуғлашга, алқашга, камол топдиришга интилади. Кўп ҳолларда бадиий нияти амалга ошади. Зеро, мазкур драмаларнинг ижтимоий аҳамияти, эстетик қиммати ҳам шундаки, уларда илгари сурилган бадиий ғоялар ҳозирги истиқлол да 46Ўлмас Ўмарбековнинг «Қиёмат қарз», «Комиссия», Машраб Бобоевнинг «Ўттиз ёшлилар», «Гурунг», «Ер томири» каби саҳна асарларида ҳам мазкур муаммо бадиий ифодасини топди. Хусусан, Машраб Бобоев мазкур муаммони асар қаҳрамонларининг ўзаро ҳазил-мутойибаси, ҳажв-кулгу асосида талқин этади ва шу тариқа драмага комиллик бағишлади. Шунингдек, драматург Шароф Бошбеков ижодий услуби ушбу муаммони бадиий ўрганишга жилодорлик, маънодорлик бағишлади. Шароф Бошбековнинг «Тақдир эшиги», «Тикансиз типратиканлар», «Темир хотин», «Эски шаҳар гаврошлари», «Тушов узган тулпорлар» каби бир қатор пъесаларини кузатсак, уларда «кинояли услуб ёки мажозий услуб» етакчилик қилади. Иззат Султон драмаларида эса драматик руҳ тўла сақланади; характер ва конфликт ҳам оғир- босиқ, ўзига хос равишда саловат билан ҳаракат 47бўладиган воқеалар борки, уларни ижтимоий заминдан туриб юксак бадиий ифодалаш учун санъаткордан ўткир кўз, ақл ва кенг мушоҳада талаб этилади. Хўш, драматик асарнинг ўқишли ёки томошабоп бўлишидаги асосий омиллар нималардан иборат? Биринчидан, Иззат Султон ижодий тажрибаси мисолида кузатиладиган бўлсак, пъеса учун танланган маънавий-ахлоқий масала инсонийлик ҳис-туйғуларига йўғрилган бўлиши тақозо этилар экан. Бир қарашда унчалик муҳим бўлиб кўринмпйдиган бу муаммо, яъни инсонда билим, мансаб, бойлик бўлиши билан бирга меҳр-шавқат, одамийлик, имон, виждон, фаросат, ҳамият каби хислатлар ҳам уйғунлашган бўлиши керак экан («Янги одамлар» драмасидаги каби). Бу, нафақат бугунги кунда, шунингдек, барча даврларда ҳам замон ва қаҳрамон концепциясининг ўзак мағзини ташкил этган, ҳамиша долзарб 48йўл қўйган Саодатнинг аҳволи ҳам ҳар қандай китобхонни ўйлантиради. Ҳеч бир ўқувчи уларни жиноятчи ёки ахлоқсиз деб айтолмайди; аксинча, уларнинг бечараҳол аҳволига дилидан ачинади. Демак, Иззат Султон катта ҳаётий муаммоларни содда, кескин тўқнашувларсиз, томошабинларнинг ҳиссиётига кучли таъсир қиладиган бир тарзда, руҳий талқинлар асосида ёритади. Асарнинг асосий фазилати ҳам, бизнингча, ана шундан иборат. Драма персонажларидан бири қайнона образида барча олийжаноб инсоний сифатлар - камтарлик ва ҳалоллик, сезгирлик ва самимият, адолатпарварлик ва бағрикенглик сингари хусусиятлар мужассам. Драма персонажларидан Ўринбойнинг хатти-ҳаракатлари, инсонлар қалбига озор етказишга уринишлари ва бу йўлда ёш, ҳаёт қозонида пишиб улгурмаган Обиджондан фойдаланмоқчи бўлган ҳолатлар асардаги драма 49Драма қатнашчиларининг руҳий ҳолатини ҳаққоний тасвирлаш саҳна асарининг ҳаётийлигини таъминлайди. Насрий асарда муаллиф ҳикоячи нутқи орқали психологик тасвирни истаган ўринда бериши, қаҳрамон руҳий оламини тасвирлаш орқали китобхонга таъсир қилиши, уни шу ҳолатга олиб кириши мумкин. Драма кескин вазиятлар, руҳий кечинмалар курашидир. Шу сабабли драмада қаҳрамон руҳий оламини тасвирлаш асосий масалалардан бири ҳисобланади. Инсон руҳиятининг нозик томонларини таъсирли ва ишонарли ёритиш драматургдан жуда катта маҳорат талаб этади. Саҳна асари ҳам характерларнинг руҳий кечинмалари асосига қурилади. Айниқса, туйғулар коллизиясида драма қаҳрамонлари руҳиятидаги кескин курашлар ўз ифодасини топади. Психологик тасвирнинг бадиий асарларидаги ўрни ва аҳамияти айрича. Насрий асарда қаҳрамоннинг 50портретлпр бир қанча ишларда ўрганиб чиқилган. Психологик тасвирда хатти-ҳаракатлар, сўзлаш йўсини, нутқнинг алоҳида ифодалари, портрет характеристикаси каби унсурлар қаҳрамонларнинг ижтимоий-индивидуал хусусиятларини, яъни ботиний ва зоҳирий оламини очишда етакчи бадиий воситалардир. Буларнинг барчаси муаллифнинг бадиий-эстетик мақсадини ёритишга хизмат қилади. Бадиий психологизм асар қаҳрамонининг руҳий ҳолатини, яъни қийноқлар, азоблар, кувонч ва шодликлар шаклидаги ҳис-туйғуларига, кечинмаларига томошабинни ишонтириш санъатидир. Қачонки, қаҳрамоннинг маънавий-ахлоқий фазилатлари, унинг иродаси, дунёқараши у танлаган йўлга муносиб тушгандагина, томошабин психологик тасвирга, яъни яратилган психологик вазиятга ишониши мумкин. Психологик вазият эса қаҳрамоннинг характер мантиғига мос ту 51 Қаҳрамоннинг бу монологи орқали асар воқеалари бошланмасданоқ қандайдир ташқи ҳаракат рўй бергандек ва ички ҳаракат қаҳрамон дардлари орқали жонлангандай кўринади. Бу ички ҳаракат нималарда кўринади? Адашган, гуноҳга ботган аёлнинг ички кечинмалари, изтироблари, қайғу- аламлари, орзу-ўйлари изҳор этилиши билан унинг кўнгил изҳори очила боради. Ички ҳаракат ана шу руҳий диалектикада намоён бўлади. Драматург қаҳрамоннинг ботиний дунёсини ўрганиш, инсоннинг беқарор руҳияти иқлимларини кашф этиш, инсоннинг дил қатламларига «саёҳат» этиш, хатти- ҳаракатларини бошқариб турувчи қалб азмойишларини - қирраларини очиш орқали типик бадиий характер яратиш йўлидан борган. Инсон юрагига қулоқ тутилса, уни дарҳол тушуниб олиш қийин. Одамни яхши ва ёмонга чиқариш осон иш эмас. Дарҳақиқат, ҳар тўкисда б 52Саодат. Шошма, синглим, сабр қил. Вақти-соати келиб, сен менинг бутун ҳаётим достонини, фожиали саргузаштимни эшитасан... Ҳабиба ( телефонга ишора қилиб ). Собирнинг сизга айтадиган гапи кўп экан. Саодат ( бутун қалбдан ). Собир менинг шарманда-ю шармисор ўтмишим! Собир менинг тупурган тупугим. Мен уни оғзимга олмайман! Ҳеч қачон!» (34-бет). Драма танқидчиларининг фикрига қараганда, «Тажрибали драматург ўз қаҳрамонларини қийин аҳволга солиб қўйишдан чўчимайди. Аксинча, у шундай ҳолатни излайди» 24 . Ҳақиқатдан ҳам, Иззат Султон бош қаҳрамонини шундай қалтис ҳолатга солиб қўйишдан чўчимайди. Саодатнинг чуқур изтиробга тўла сўзларига аҳамият берайлик: «Синглим! Ҳеч қачон биринчи муҳаббатингга хиёнат этма! Ҳа, ҳеч қачон эрингга бевафолик қилма! Ҳеч қачон хиёнат йўлига кирма! На амалда, на ф 53асар» 25 , деганида кўп бора ҳақ. Зеро, конфликт персонажларнинг руҳий коллизияси билан, онги-шууридаги тўқинишлар билан ҳам чамбарчас боғланади. Демак, инсоннинг нозик руҳий изтироблари замирида конфликтларнинг тўфонлари, зилзилалари яширинган бўлади. Инсон психологиясининг таҳлилидан зиддиятлар табиати аёнлаша боради. Драматург Саодатнинг энг оғир психологик кайфиятга тушиш вазиятини ҳар томонлама асослай олган. Ҳаётдаги бир-бирига ўхшамаган воқеаларни олиб, бош қаҳрамон характеридаги нозик томонларни кўрсатиш орқали мураккаб психологик драматизмни яратган. Шу маънода асар том маънодаги психологик драмадир. Зеро, бош қаҳрамон руҳиятидаги кечинмалар драма сюжети асосини ташкил қилади. Бош қаҳрамоннинг руҳий кечинмалари Саодат-Обиджон, Саодат- Баҳринисо, Саодат-Ҳабиба муносабатларида юза 54чатишиб кетади. Улар яхлит бир бутунликда, мужассамлашган ҳолда мустақиллик даври кишисининг тийран қиёфасини англаш ва тушунтиришдаги адиб ижодий принципини белгилаб беради. Бу нарса, миллий мустақиллик даври воқелигининг, жамиятнинг инсоният тарихи ва тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятига бўлган ишонч туйғусидир. Бу нарса, ҳам шахсий, ҳам башарий мазмун-моҳиятга эга бўлиш билан бирга, шахснинг жамият равнақидаги беқиёс ўрнини тайин этади. Шу билан баробар гуманизмнинг ҳаётбахш қудратини, реализм методининг инсонни акс эттиришдаги бадиий имкониятлари бойлигини ҳам намойиш қилади. Драматург Иззат Султоннинг “Янги одамлар” пьесасида романтик бўёқлар кучли бўлса, “Ойдин кеча асирлигида” драмасида эса, реалистик ибтидо инсон туйғулари ифодасига ҳаққонийлик, психологик аниқлик ва конкретлик 55адабиётида алоҳида аҳамиятга эгадир. ХУЛОСА Мустақиллик даври ўзбек адабиёти, хусусан, драматургияси ўзининг илк одимларидан ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳурриятга етишган халқимиз ҳаётини, мустақил мамлакат истиқболини замондошаримиз тақдири билан одамларнинг қалб ҳаёти орқали акс эттиришга катта эътибор бериб келмоқда.демак, воқелигимизда шаклланган, қатъий йўналиш касб этган ҳаётимизнинг барча тармоқ ва шаҳобчаларидаги тадбиркорлик ҳаракати сингари етакчи хусусиятлар жамият тақдири билан шахс психологиясини яхлит бирликда ўрганиш тамойили тобора такомиллашиб бормоқда. Ушбу жараёнда ҳозирги ўзбек драматургияси касб этган муҳим фазилатлар, драма жанрлари ҳамда жанр кўринишлари биргина Иззат Султон ижодий изланишлари мисолида кузатилганидек, саҳна асари табиатидаги ички сифат ва структура 56Иззат Султон драматургиясидаги инсон концепциясининг динамикасини замон билан, ижтимоий воқелик билан боғлиқликда қуйидагича умумлаштириб, илмий-назарий хулосаларга келинди. Биринчидан , ХХ асрнинг охирлари – 90-йилларининг бошлари. Бу даврда Иззат Султон пьесаларида (“Ойдин кеча асирлигида”) ошкоралик фаслидан ўтиб, мустақилликнинг илк самаралари куртак ёзаётган дамлар қаламга олинган. Шахснинг оилага, севги-муҳаббатга, жаиятга уносабати орқали оилавий-шахсий бахт, маънавий гўзаллик, ахлоқий поклик, виждон ҳалоллиги сингари қаоашлари, тасаввур-тушунчалари муайян маъно касб этган, шахсияти шаклланган одалар (Баҳринисо, абдураҳим ота, Ҳошимжон, Саодат, Обиджон) руҳияти акс эттирилган. Иккинчидан, ХХ асрнинг 90-йиллари ўрталари ва аср адоғи йиллари. Бу - адибнинг замон, жамият, шахс муноса 57тадбиркор ва бунёдкор шахс сифатидаги фаолиятини, тадбиркорликнинг ижтимоий моҳиятини тушунтириш майли кучайди (“Янг одамлар” пьесасидаги Азамат, Саиджон образлари). Изза Султоннинг мустақиллик даври драматургиясидаги замон ва инсон концепциясининг динамикаси ҳеч бир схемаларга, даврлаштириш қолипларига сиғмайди. Зеро, туйғу-кечинмалар, онг-шуур. Тафаккур ҳеч қачон қолипларга тушгн эас. Улар ҳар қандай андозалар доирасидан чиқиб кетади. Тўртинчидан , Иззат Султон драмаларида халқимизнинг юксак маънавий маданияти катта меҳр-муҳаббат билан тасвирланади. Хоҳ иқтисодий бўҳронлар даврида бўлсин, хоҳ бозор иқтисодига ўтиш аснолари бўлсин, миллатнинг маънавий-интеллектуал маданияти боқий қадрият сифатида талқин этилади. У ҳамиша жамиятнинг руҳий соғломлигини таъминлаш билан бирга, унинг келгуси 58кўрсатади. Улар фақат ҳаётимизнинг, воқеликнинг ижтимоий руҳини ифодалабгина қолишаётгани йўқ. Яна давр нафасини, замона зайлини, аиший эврилишлар ва тўқинишларни акс эттиришга сафабарлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Ана шу ижтимоий-эстетик йўналишга кўра Иззат Султон пьесалаи истиқлол дави ўзбек драатургиясининг ғоявий-бадиий салоҳиятини оширади, имконият даражасини кўтаришга ёрдам беради. Мустақиллик даври ўзбек драмаси амлакат ва халқ ҳаётидаги ижтимоий, маънавий-ахлоқий масалаларга, воқеликдаги, инсон қалби ва тафакуридаги ўзгаришларга ҳозиржавоб турганлигини кўрамиз. Янги-янги авзуларга мурожаат қилиш асносида драматургиямизга ўз феъл-атвори, характерига эга бўлган қаҳрамонлар кириб келмоқда. Улар эса санъаткорларни, Иззат Султон пьесалари мисолида кузатганимиз сингари, янги-янги адабий 59ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: I 1. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. 2. Каримов И.А. Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. 3. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. - Тошкент: Ўзбекистон, 2012. II 4. Султон И . Янги одамлар. Драма // “Ёшлик” журнали. 2003. 2-3-сон. 5. Султон И . Ойдин кеча асирлигида. Пьеса // “Гулистон” журнали. 2000. 2-3-сон. 6. Султон И. Имон. – Т.: Ўздабийнашр, 1961. III 7. Адабиётшуносликка кириш. – Т.: Ўқитувчи, 1984. 8. Адабий турлар ва жанрлар. 1-жилд. – Т.: Фан, 1991. 9. Адабиёт назарияси. II жилд. – Т.: Фан, 1971. 10. Арасту. Поэтика. Ахлоқи Кабир. Риторика. – Т.: Янги аср авлоди, 2011. 11. Абдусаматов Ҳ. Тарих ва бадиий талқин. – Т.: Адабиёт ва санъат, 1995 6018. Имомов Б., Жўраев Қ., Ҳакимова Ҳ. Ўзбек драматургияси тарихи. Тошкент: Ўқитувчи, 1995. 19. Имомов Б. Ҳаёт ва драматик конфликт. Тошкент, 1962. 20. Йўлдошев Қ. Ёниқ сўз. – Т.: Янги аср авлоди, 2006. 21. Норматов У. Нафосат гурунглари. – Т.: Муҳаррир, 2010. 22. Расулов А. Ба диийлик – базавол янгилик. – Т.: Шарқ, 2007. 23. Рустамов А. Сўз хусусида сўз. – Т.: Extremum –Press, 2010. 24. Рустамова И. Ўзбек драматургиясида қаҳрамон муаммоси. Тошкент, 1994. 25. Султон И. Адабиёт назарияси. – Т.: Ўқитувчи, 1980. 26. Собиров Т. Давр ва драма. Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1975. 27. Умуров Ҳ. Адабиёт назарияси (дарслик) – Т.: Абдулла Қодирий номидаги Халқ мероси нашриёти, 2004. 28. Улуғов А. Адабиётшуносликка кириш (ўқув қўлланма). – Т.: Ўзбекистон Миллий университети, 2005. 29. Худойберганов Э. 6137. Имомов Б. Драматургиямиз нега оқсамоқда? // “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, 1983, 21 январь. 38. Раҳимжонов Н. Бугуннинг қаҳрамони ким? // “Ўзбек тили ва адабиёти” журнали, 2001, 6-сон. 39. Султон И. Тарих ва замонавийлик // “Гулистон”, 1981, 1-сон. 40. Султон И. Тонглар – ёруғлик энагаси // “Гулистон”, 1999, 5-сон. 41. Султон И. Дам бу дамдир, дам бу дамдир, дам бу дам // “Соғлом авлод”, 1996, 1-сон. V Error: Reference source not found . www . ziyonet . uz . www . nuu . uz
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha