Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Июль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Жаҳон иқтисодиётида эркин иқтисодий ҳудудларнинг шаклланиши ва ривожланиши

Купить
Жаҳон иқтисодиётида эркин иқтисодий ҳудудларнинг шаклланиши ва ривожланиши Режа: 1. Эркин иқтисодий худудларнинг моҳияти ва кўринишлари 2. Эркин иқтисодий худудларни яратишда жаҳон тажрибалари 3. Хитой ЭИҲ модели хусусиятлари 4. Ўзбекистонда ЭИҲ яратишнинг ўзига хос хусусиятлари 07/19/20 25 1 07/19/20 252 1-режа. Эркин иқтисодий худудларнинг моҳияти ва кўринишлари Эркин иқтисодий худуд хўжалик юритишнинг янги шаклларидан бири бўлиб, халқаро майдонда 1950 - 60 – йилларда пайдо бўлган. 1970 - йилларнинг ўрталарига келиб эса жаҳон майдонида кенг оммалаша бошлади. Бундай худудлар дастлаб саноат ишлаб чиқариши ривожланган мамлакатлар ҳисобланган – АҚШ, Япония, Германия ва Буюк Британияда кейинчалик эса Польша, Венгрия, Болгария каби мамлакатларда ташкил этилди. Жахон тажрибасидан маълумки эркин иқтисодий худудлар даставвал дарё ва денгиз портларида, халқаро аэропортларда, темир ва автомобил йўлларига яқин жойларда, сайёхлик ва алоҳида олинган саноат марказларида ташкил этилган. Чунки товар моддий бойликларни чет эл бозорларига олиб чиқишда ва чет эл инвестицияларини иқтисодиётга жал Эркин иқтисодий худуд хақида тушунча биринчи марта 1973 йил 18 майдаги Киото конвенциясида берилган. Унга кўра эркин иқтисодий ҳудуд деб – мамлакатдаги товарларнинг бир қисмини яъни товарлар импорти ва экспортини, божхона ва солиқ чекловларисиз олиб кириш мумкин бўлган ҳудудга айтилади. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган “Эркин иқтисодий ҳудуд тўғрисида”ги қонуннинг 1- моддасида эса қуйдагича таъриф берилган: “ Эркин иқтисодий ҳудудлар деб – минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ички ва ташқи капитални, истиқболли технологиялар ва бошқарувга оид тажрибаларни жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралар ва алоҳида хуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудудга айтилади”. 07/19/20 25 3 07/19/20254 Умуман олганда эркин иқтисодий ҳудудларнинг 30 га яқин тури бўлади. Улардан кенг тарқалганлари: эркин савдо ҳудудлари, эркин божхона ҳудудлари, эркин ишлаб чиқариш ҳудудлари, эркин илмий – техник ҳудудлардир . Буларнинг ҳар бири эркин иқтисодий ҳудуд тоифасига киргани билан ўз функциясига кўра бир биридан фарқ қилади. Эркин савдо ҳудудлари – консигнасия (яъни товарларни сотиш учун бериш) омборларини, эркин божхона зоналарини, шунингдек товарларга ишлов бериш, уларни ўраш – жойлаш, саралаш, сақлаш ҳудудларини ўз ичига олади. Асосан йирик транспорт логистика марказларига яқин ҳудудларда жойлашган ривожланган ва ривожланаётган давлатларда ташкил этилади (масалан, Нидерландия, Латвия, Италия ва б.). Эркин божхона ҳудудлари – чет элда ишлаб чиқарилган ва мамлакатга кириб келаётган м 07/19/20 255 Эркин ишлаб чиқариш (саноат ёки саноат ишлаб чиқариш) ҳудудлари – мақсадли ижтимоий-иқтисодий дастур бўлиб, янги ишлаб чиқариш муносабатлари асосида алоҳида ҳудудда тадбиркорликни рағбатлантириш, иқтисодиётнинг устивор тармоқларига чет эл инвестицияларини жалб этиш, истиқболли технологияларни эркин рақобат, маъмурий-иқтисодий мустақиллик ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тамойиллари асосида жорий этилишидир. Бу мақсад учун ижара, кооператив, қўшма ва чет эл корхоналарини қуриш ва уларни эксплуатация қилиш эвазига эришилади (Жанубий Корея, Бразилия, Мексика ва б.). 07/19/20 256 Эркин илмий-техник ҳудудлар (техник-жорий этиш ёки технополислар, технопарклар) – илмий ишлаб чиқариш ва ўқув марказлари жамланган хозирги кунда ишлаётган ва ривожланган инфраструктурага, чет эл илмий- техникавий ва технологиясига, ишлаб чиқариш ва молиявий жихатдан салоҳиятга эга бўлган ва махсус ҳуқуқий тартибот ўрнатиладиган алоҳида ажратилган ҳудудлардан иборат бўлади (Япония, АҚШ, Ғарбий Европанинг кўплаб мамлакатлари, Ҳиндистон, Жануби-Шарқий Осиё давлатлари). Эркин илмий техник зоналар юксак технополислар, технопарклар, минтақавий инновация марказлари – технополислар ишлайдиган зоналар шаклида ташкил этилади. Бундай ҳудудларни ташкил этишда мақсад фан ва техника ривожланишида муҳим йўналишларни олиб бориш ва уни халқаро майдондаги нуфузини оширишдан иборатдир. 07/19/20 257 Сервис ёки хизмат кўрсатиш ҳудудлари – табиий-иқлимий, географик қулай жойлашув, туристик объектларга бой, хизматларнинг алоҳида турлари бўйича етарлича тажрибага ва имкониятларга эга бўлган мамлакатнинг алоҳида ҳудудларида ташкил этилади (Ғарбий Европа давлатлари, Жануби-Шарқий Осиё давлатлари, Кариб ҳавзаси ва Кипр каби давлатлар). Эркин иқтисодий оффшор ҳудудлари (off shore – ингл. қирғоқдан ташқари) деб махсус солиқ тизими ўрнатилган ҳудудга айтилади ёки бу ҳудудни чет эл инвестицияси учун солиқ имтиёзлари қўлланиладиган ҳудуд деб ҳам аташ мумкин. Маълумки халқаро хамжамиятдаги давлатларда солиқ тизими бир-биридан анчагина фарқ қилади. Масалан: Швецияда компания фойдасининг 63 фоизи солиққа тортилса, АҚШнинг Делавар штатида эса бу салмоқ олинадиган фойда миқдоридан қатий н 07/19/20 258 Биринчи оффшор ҳудудлар 1960 йилларда ташкил этилган бўлиб, бунинг асосий сабаби мустақилликка эришган мамлакатлар чет эл инвестицияларини жалб этиш учун солиқ имтиёзларини жорий эта бошлади. АҚШ ва бошқа мамлакатлардаги қаттиқ банк назоратидан азият чеккан йирик корпорациялар бу ҳудудларда ўзларининг филиалларини ташкил этишга киришдилар. Бу билан оффшор тадбиркорларнинг структураси ҳам ривожлана бошлади. Бундай компаниялар бир қанча имтиёзларга эга бўлиб, улар биринчидан: - солиқ ставкаларининг минимал миқдори; иккинчидан: - маъмурий назоратнинг юмшоқлиги ва ҳисобларни топшириш муддатларининг узоқлиги; учинчидан: - оффшор компаниялар фаолиятининг конфиденциаллиги ёки сир сақлаш муҳимлиги бўлиб ҳисобланади. Хозирги кунда халқаро ҳамжамиятда катта мавқега эга бўлган оффшор зон 07/19/20 259 Компаниялар статуси Хўжалик фаолияти Муассислар Даромад манбалари Солиқ ставкалари Оддий мамлакат ҳудудида ва ташқи иқтисодий алоқаларида иштирок этиши мумкин фуқаролиги бўлган ва чет эллик фуқаролар мамлакат ҳудудида ва чет элларда ҳам бўлиши мумкин солиқ кодексида белгиланган тартибда Оффшор норезидентлар шуғулланиши мумкин бўлган хўжалик фаолияти билан мамлакат ташқарисида асосий филиал рўйхатдан ўтган мамлакатда мамлакатда ташқарисида чунки оффшор компаниялари учун маҳаллий ресурслар (табий, молиявий)дан фойдаланиш тақиқланади имтиёзли солиқ ставкалари ёки фиксацияланга н тўловларОддий ва Оффшор компаниялар орасидаги фарқлар 07/19/20 2510 Оффшор тадбиркорлиги ўзининг хусусиятлари жихатдан бир қанча турга бўлинади: 1. Банк – оффшор марказлари. 2. Савдо – оффшор компаниялари. 3. Суғурта – оффшор компаниялари. 4. Инвестиция – оффшор компаниялари. 5. Туристик – рекреацион худудларга бўлинади. 2-режа. Эркин иқтисодий ҳудудларни яратишда жаҳон тажрибалари. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб 5,400 дан ортиқ эркин иқтисодий ҳудудлар (ЭИҲ) мавжуд. Бу ҳудудлар 147 мамлакатда ташкил этилган бўлиб, уларнинг сони йил сайин ортиб бормоқда. Эркин иқтисодий ҳудудлар турли хил номлар билан аталиши мумкин: эркин савдо зоналари, саноат ҳудудлари, эркин портлар, технопарклар ёки махсус иқтисодий зоналар . Биринчи эркин иқтисодий ҳудудлар АҚШда 1934 йили эркин савдо ҳудуди кўринишида ташкил этилган. Уларнинг асосий йўналиши ташқи савдони фаоллаштириш бўлган. Бунга эса божхона божларининг пасайтирилиши ва эркинлаштирилиши сабаб бўлган. Бу ҳудудларнинг энг қизиқарли жойи шундаки, импорт қилинга ярим тайёр махсулотлар – агар тайёр махсулот сифатида экспорт қилинса божхона тозалашларидан ўтмаган ва агар имп 07/19/20 2512 Бугунги кунда АҚШнинг 48 та штатида 220 дан ортиқ ЭИҲлар (асосан Эркин савдо ҳудудлари) мавжуд бўлиб, уларда чакана савдо билан шуғулланиш таъқиқланган. ЭСҲ нинг ҳудуди бир неча гектарни ташкил этади, хусусан, улардан энг каттаси Брэдфорд шаҳрида (Флорида штати) жойлашган бўлиб, унинг ҳудуди 1000 га дан ортиқ майдонни ташкил этади. Бундан ташқари махсус ишлаб чиқариш ҳудудлари кўплаб ташкил этилган бўлиб, асосан эркин савдо ҳудудлари учун ишлаб чиқаришга ихтисослашган, лекин савдо ҳудудидан ташқарида жойлашган. АҚШ экспорти ва импортининг 2-3 %ни ташкил этади, АҚШ ҳудудидан кириб келадиган товарлар ҳажми 80 %ни ташкил этади. 07/19/20 2513 АҚШда ЭСҲда мавжуд имтиёзлар: Товар олиб чиқилаётганда: 1) божхона божлари ва АҚШ ички солиқ тўловлари товар АҚШ ичида истеъмол учун олиб кирилганда тўланади; 2) ЭСҲда учинчи мамлакатларга экспорт қилинганда божхона божларидан, ички солиқлардан озод этилади ва квоталанмайди; 3) ЭСҲдан экспорт қилинаётган товарлар, ҳудуд яхши қўриқланиш инфратузилмасига эга эканлиги сабабли, нисбатан паст қийматга суғурта қилинади; 4) ЭСҲдан товарлар экспорт қилинаётганда божхона расмийлаштириш жараёнлари минимумга келтирилган; 07/19/20 2514 АҚШда ЭСҲда мавжуд имтиёзлар: Товар олиб кирилаётганда: 1) АҚШга импорт қилиниши таъқиқланган товарлар ЭСҲга киритилмайди. Лекин, улар кейинчалик қайта ишланса ва қиймат яратишда иштирок этса импорт қилиниши мумкин ; 2) ЭСҲга товар олиб қиритилаётганда импортёр танлаш ҳуқуқига эга: товар учун тўлайдими ёки унинг хорижий бутловчи қисмлари учунми 3) саноат тармоқлари, хусусан, кемасозлик, автомобилсозлик, идора ашёлари ва саноат ускуналари, нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари каби товарларни импорт қилувчи тадбиркорлар, агарда ушбу товарлар ЭСҲда ишлаб чиқарилса ёки йиғилса, АҚШга импорт қилиниш вақтида инверсион ёки тескари тарифдан озод этилади. Яъни ушбу механизм, тайёр маҳсулотга нисбатан алоҳида бутловчи қисмлар ва блокларга юқори божларни назарда тутади; 07/19/20 2515 АҚШ да Эркин тадбиркорлик ҳудудлари одатда йирик шаҳарларда, нисбатан ишсизлик юқори бўлган ҳудудларда ташкил этилади. Майдони 2.5-5.0 кв. км. ни ташкил этади. Айрим ҳолларда 13 кв. км гача етиши мумкин. ЭТҲ ташкил этилишига талаблар: 1) ушбу ҳудудда яшовчи аҳолининг камида 70%ининг даромадлари ушбу шаҳар ёки мамлакатдаги аҳолининг ўртача даромадларини 80%дан кам миқдорни ташкил этиши; 2) ишсизлик даражаси ушбу шаҳар ёки мамлакатдаги ўртача ишсизлик даражасидан етарлича юқори бўлиши керак; Фаолият юритишнинг шартлари: 1) фаолият юритиш муддатининг чекланганлиги: 10-20 йил. Федерал ЭТҲ 20 йилгача муддатга ташкил этилади, кейинчалик узайтириш шарти билан; 2) солиқ имтиёзлари, расмиятчилик талабларининг юмшатилиши. 07/19/202516 3- режа. Хитой ЭИҲ модели хусусиятлари Эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш Хитой Халқ Республикасида Хитой Коммунистик партияси томонидан 1979 йилнинг ўрталарида кўриб чиқилган. Ташкилотчиларнинг фикрига кўра эркин иқтисодий ҳудудлар “ташқи дунёга ойна” бўлиши керак эди. Ҳозирги кунда Хитой Халқ Республикасида ташкил этилган эркин иқтисодий ҳудудлар дунёдаги энг омадлиларидан бири бўлиб ҳисобланади. Эркин иқтисодий ҳудудлар орқали мамлакатга: капитал, юқори технологиялар, билим, бошқариш усуллари кириб келиши ва ўзлаштирилгандан кейин мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ишлатилиши кўзда тутилган эди. Бундан ташқари: эркин иқтисодий ҳудудлар бозор иқтисодиёти механизмини синашга, чет эл фирмалари билан янги алоқалар ўрнатишга ва мулкчиликнинг хар хил шаклларини аниқлашда полигон 07/19/20 2517 Хозирги кунда Хитой Халқ Республикасида 5 та махсус эркин иқтисодий ҳудудлар фаолият кўрсатмоқда. Шулардан учтаси: Шэнчжен, Чжухай ва Шантоу Бутун Хитой Халқ вакиллари йиғилишининг Доимий комиссияси қарори билан 1980 йилда ташкил этилган бўлиб, Гуандун провинциясида фаолият кўрсатмоқда. Ўша йилнинг октябр ойида Фуцзян провинциясида Сямен эркин иқтисодий ҳудуди ташкил этилди. Бешинчи иқтисодий ҳудуд бўлиб ҳисобланган Хайнань провинцияси – Бутун Хитой Халқ Вакиллари йиғилишининг 7 -чақириқ 1- сессияси қарорига асосан 1988 йилнинг апрел ойида ташкил этилган. Шу билан бир қаторда 1984-93 йиллар давомида ХХРнинг хукумат қарорига асосан 32 та техник–иқтисодий ривожлантириш ҳудудлари ташкил этилган бўлиб, моҳияти жиҳатдан эркин иқтисодий ҳудудларга яқин туради. 07/19/20 2518 Бу 5 та эркин иқтисодий ҳудудлар Хитой Халқ Республикаси иқтисодиёти учун муҳим аҳамият касб этмоқда. 2007 йилда бу ҳудудларда 480 млрд. АҚШ долларлик операциялар ўтказилди . Бу миқдор Хитой Халқ Республикаси ташқи савдо оборотининг 20 фоиздан юқорироқ қисмини ташкил этади. Бу Эркин иқтисодий ҳудудларда 100 мингдан ортиқ чет эл инвестицияси билан корхоналар ташкил этилиб, шулардан фақат 15 фоизи Хитой Халқ Республикаси компаниялари ҳисобланади. Жалб қилинган инвестициялар миқдори 40 млрд. АҚШ долларига яқин бўлиб Хитой Халқ Республикасига киритилган инвестицияларнинг 12 фоизини ташкил этади. 07/19/20 2519 4-режа. Ўзбекистонда ЭИҲ яратишнинг ўзига хос хусусиятлари Эркин иқтисодий ҳудудларини ташкил этишда мамлакатимизда ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Энг асосийлари сифатида 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган “Эркин иқтисодий ҳудудлар тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони (02.12.2008 й. Н ПФ-4059) кабиларни келтириш мумкин. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Навоий шаҳри халқаро аэропорти ҳудудида МДҲ мамлакатларида биринчи бўлган “Навоий” эркин индустриал- иқтисодий зона ташкил этилди. Эркин индустриал-иқтисодий зонанинг муваффақиятини белгиловчи энг муҳим жиҳатлардан бири – бу унинг ёнида жойлашган трансконтинентал интермодал хаб б 07/19/20 2520 07/19/20 2521 07/19/20 2522 "Навоий" эркин индустриал- иқтисодий зона ҳудудида хўжалик юритувчи субектлар фаолиятининг асосий йўналиши - замонавий хорижий юқори унумли асбоб- ускуналар ва техника, технологик линиялар ва модуллар, инновация технологияларини жорий этиш ҳисобига юқори технологияли, жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотларни кенг кўламда ишлаб чиқаришдан иборат этиб белгиланган. 07/19/20 2523 “ Навоий” ЭИИҲ учун қуйидаги талаблар ҳукумат томонидан асосий устуворликлар сифатида белгилаб олинди: -"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади, ва бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин; -ЭИИЗ фаолияти давомида унинг ҳудудида алоҳида божхона, валюта ва солиқ режимлари, Ўзбекистон Республикаси норезидент фуқароларининг унинг ҳудудига кириш, ҳудудда бўлиш ва чиқиб кетишнинг, шунингдек улар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади; -алоҳида ҳуқуқий тартиб, шу жумладан, солиқ, валюта ва божхона тартиби фақат ЭИИЗ ҳудудида фаолият кўрсатаётган ва ЭИИЗ дирексияси томонидан рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субектлар учун амал қилади; 07/19/20 2524 -"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона фаолиятини мувофиқлаштириш ва тезкор бошқариш тегишли равишда давлат органлари вакилларидан ташкил этилган Маъмурий кенгаш ва ЭИИЗ дирекцияси томонидан амалга оширилади. Маъмурий кенгашнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади; -"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этилган барча ҳудуд ЭИИЗ фаолият кўрсатадиган бутун давр мобайнида фойдаланиш ва бошқариш учун Маъмурий кенгашга берилади; -"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона дирекцияси хўжалик юритувчи субектларга ЭИИЗ ҳудудида ер участкаларини субижарага топшириш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ижара шартномаси бўйича бошқа шахсга бериш, ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш, уларни улуш сифатида устав капиталига қўшиш ҳуқуқисиз ижарага бе 07/19/20 2525 Ўз навбатида "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субектларга бир қатор имтиёзлар тақдим этилган , хусусан - уларга киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлган тақдирда ер солиғи, мулк солиғи, даромад солиғи, ободончилик ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови (кичик корхоналар учун), Республика йўл жамғармаси ва Республика мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилган:  3 миллион евродан 10 миллион еврогача - 7 йилга;  10 миллион евродан 30 миллион еврогача - 10 йилга. Кейинги 5 йил давомида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан 50 фоиз миқдорида белгиланади;  30 миллион евродан ортиқ бўлганда - 15 йилга. Кейинги 10 йил давом E’tiboringiz uchun raxmat! 07/19/20 2526
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha