Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 444.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар - асосий кўринишлари ва хусусиятлари

Купить
Жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар: асосий кўринишлари ва хусусиятлари. Халқаро меҳнат тақсимоти. Режа: 1. Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар фанинг предмети 2. Жаҳон хўжалигини ривожланиш босқичлари ва тенденциялари 3. Замонавий халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш хусусиятлари 4. Халқаро меҳнат тақсимоти ва унга таъсир этувчи омиллар 5. Халқаро меҳнат тақсимотини ривожланишининг замонавий ўзига хос томонлари. Халқаро ихтисослашув ва ишлаб чиқариш кооперацияси Жаҳон хўжалигида давлатлар гуруҳлари ва иқтисодий гуруҳлар, алоҳида фирма ва ташкилотлар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тобора кенгайиб, чуқурлашиб бормоқда. Бу жараёнлар халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви ва хўжалик ҳаётининг байналминаллашувида, уларнинг бир-бирига боғлиқлиги ва яқинлашувида, минтақавий халқаро тизимларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишида намоён бўлмоқда. 1. Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар фанинг предмети . Халқаро иқтисодий муносабатлар предмети икки асосий қисмдан, яъни, халқаро иқтисодий муносабатларнинг ўзи ва уни амалга ошириш механизмидан иборатдир. Халқаро иқтисодий муносабатлар ўз ичига алоҳида мамлакатларни, уларнинг минтақавий бирлашмаларини, шунингдек алоҳида корхоналарнинг (трансмиллий, кўпмиллий корпорацияларни) жаҳон хўжалиги тизимидаги бир-бирига қарама-қарши бўлган иқтисодий муносабатларининг мажмуини олади.  Халқаро меҳнат тақсимоти.  Халқаро товар ва хизматлар савдоси.  Халқаро капитал ва хорижий инвестициялар ҳаракати.  Халқаро ишчи кучи миграцияси  Халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлари.  Халқаро иқтисодий интеграция.Халқаро иқтисодий муносабатлар (ХИМ) тизимига қуйидагилар киради: 22 2D22 27 ХХI аср бўсағасидаги жаҳон хўжалиги - ўз миқёсига кўра глобалдир; у тўлиқ равишда бозор иқтисодиётининг тамойиллари, халқаро меҳнат тақсимотининг объектив қонуниятларига, ишлаб чиқаришнинг байналминаллашувига асосланади. Иккинчи жахон урушидан кейинги ўн йилликларда жаҳон хўжалигини ривожланиш етакчи тенденцияларидан бири, бу кўплаб давлатларнинг бирин- кетин ёпиқ миллий хўжаликдан ташқи бозорга юз тутган иқтисодий очиқ типдаги хўжаликка ўтишидир. Айнан ана шу даврда АҚШ олимлари “Очиқ савдо”, “Очиқ иқтисодиёт” деган тезислар билан чиқдилар. Бу аввало жаҳон бозорида ўз ҳукмронлигини ўтказиш билан боғлиқ эди. Иккинчи жаҳон урушидан ғолиб ва янада бойиб чиққан АҚШ ҳукумати томонидан янги иқтисодий тартиб қўлланмалари таклиф этилди. Бундай “эркин савдо” ва “очиқ иқтисодиёт” тезислари ҳукм Очиқ иқтисодиётнинг афзалликлари қуйидагилардир: 1 ишлаб чиқаришни ихтисослашу-ви ва кооперациялашувининг чуқурлашиши; 3 2 халқаро иқтисодий алоқалар тизими орқали жаҳон тажрибасининг тарқалиши; жаҳон бозоридаги рақобат томонидан рағбатлантириладиган миллий ишлаб чиқарувчилар орасида рақобатнинг кучайиши.ресурсларни мулоҳазакорлик билан самарадорлик даража- сига қараб тақсимлаш; 4 38 0C17 01 0B1D 0B12 27 1E 05 0403 12 04 0304 0D 0304 14 14 16 1E 14 14 16 0E 0E 06 Интенсив давлатлараро иқтисодий алоқаларнинг ҳозирги даражаси қуйидагиларни кўрсатади: - жаҳон хўжалигида халқаро меҳнат тақсимоти даражасининг чуқурлигини; - анъанавий халқаро тайёр маҳсулотлар савдоси миқёсларининг кенгайиши ва характерининг ўзгарганлигини (у кўп жиҳатдан миллий ишлаб чиқариш жараёнларига тўғридан-тўғри хизмат қила бошлайди); - капитал миграциясининг интенсивлашган- лигини; 3. Замонавий халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш хусусиятлари - ишчи кучи миграциясининг сезиларли даражада ўсганлигини (халқаро ишчи кучи миграцияси халқаро хўжаликнинг байналминаллашувининг муҳим қисми бўлиб қолмоқда); - давлатлар ва минтақалар ўртасидаги иқтисодий интеграциялашув жараёнларининг тезлашиши ва кенгайишини. - Байналминаллашув алоҳида миллий иқтисодий тизимларнинг ўсиб бораётган ўзаро алоқа ва ўзаро боғлиқлигини характерлайди. Меҳнат тақсимоти – бу тарихан белгиланган ижтимоий меҳнат тизимидир. У жамият ривожланиши жараёнида фаолиятнинг сифат жиҳатдан дифференциацияси натижасида келиб чиқади. Халқаро меҳнат тақсимоти моҳияти ишлаб чиқариш жараёнининг меҳнат фаолиятини турли шаклларининг ихтисослашуви ва уларнинг кооперациялашувида, ўзаро ҳамкорлигида намоён бўлади. Меҳнат тақсимотини фақат ажратиш жараёни сифатида эмас, балки, жаҳон миқёсида меҳнатни бирлаштириш йўли сифатида ҳам кўриш мумкин.4. Халқаро меҳнат тақсимоти ва унга таъсир этувчи омиллар. Ҳар қандай давлатнинг халқаро алмашув жараёнида халқаро меҳнат тақсимотининг устунликларини амалга ошириши – биринчидан, экспорт қилинаётган товар ва хизматларнинг ташқи ва ички бозор нархларидаги фарқни олиш; иккинчидан, арзонроқ бўлган импортдан фойдаланиб, миллий ишлаб чиқаришдан воз кечган ҳолда ички ҳаражатларни камайтириш имконини беради. Халқаро меҳнат тақсимотининг ривожланиши асосий йўналишини биз халқаро ихтисослашув ва ишлаб чиқариш кооперациясининг кенгайишида кўришимиз мумкин. Халқаро кооперация (ХК) ва халқаро ихтисослашув (ХИ) халқаро меҳнат тақсимотининг шакллари бўлиб, унинг моҳиятини намоён қилади. Халқаро меҳнат тақсимотининг бошқа бир шакли - халқаро ишлаб чиқариш кооперациясидир. Унинг объектив асоси бўлиб, ишлаб чиқариш кучларини ривожланишининг ўсиб бораётган даражаси, ҳамда мамлакат ичида ёки ташқарисида рўй беришидан қатъий назар мустақил корхоналар ўртасидаги барқарор ишлаб чиқариш жараёнларини бориши ҳисобланади 5. Халқаро меҳнат тақсимотини ривожланишининг замонавий ўзига хос томонлари. Халқаро ихтисослашув ва ишлаб чиқариш кооперацияси. Жаҳон хўжалиги фаолиятининг ўзига хос тамонларидан бири халқаро иқтисодий мунасабатларнинг интенсив ривожланиб боришидир. Жаҳон хўжалигида давлат гурухлари, шунингдек иқтисодий ва ижтимоий- сиёсий ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар кенгайиб, ривожланиб бормоқда. Ушбу жараёнлар халқаро меҳнат тақсимотини чўқурлашуви ва ҳўжалик хаётнинг байналминаллашувида, уларнинг бир- бирига боғлиқлиги ва яқинлашувида, минтақавий халқаро тизимларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишида намоён бўлмоқда. Хулоса. Замонавий жаҳон хўжалиги вужудга келмасдан олдин ҳам халқаро иқтисодий муносабатлар (асосан савдо кўринишда) мавжуд бўлиб, унинг ривожланиши саноат инқилоби билан чанбарчас боғлиқдир. Ана шу даврда халқаро иқтисодий муносабатлар кенгайди ва чуқурлашиб, глобал характерга эга бўлди. Замонавий жаҳон хўжалиги – бу бозор иқтисодиётининг объектив қонунларига бўйсунувчи, ўзора боғлиқ бўлган миллий иқтисодиётлар бирлашмаси , глобал иқтисодий организмдир. Халқаро меҳнат тақсимотининг ривожланишига таъсир этувчи омиллар ва ривожланишнинг ўзига хос томонлари, халқаро ихтисослашув ва ишлаб чиқариш кооперациясининг ўзига хос тамойилларини ўрганиш катта аҳамиятга эгадир. Эътиборингиз учун рахмат! 01 070E
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha