Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 451.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Июль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Жаҳон хўжалигида ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти

Купить
Мавзу: Жаҳон хўжалигида ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти 1 Жаҳон иқтисодиётида ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти РЕЖА: 1. Ривожланаётган мамлакатларнинг асосий ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари 2. Ривожланаётган мамлакатларнинг белгилари ва гуруҳланиши 3. Ривожланаётган мамлакатларда саноатлашиш моделлари 4. «Янги индустриал мамлакатлар»нинг жаҳон хўжалигида тутган ўрни 2 1. Ривожланаётган мамлакатларнинг асосий ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимини ривожланишининг аҳамиятли томонларидан бири, собиқ мустамлака ва қарам территорияларнинг роли ва аҳамиятини иқтисодий жиҳатдан кучайиб бораётганлигидир. Ушбу мамлакатлар аввал жаҳон иқтисодиётида ривожланаётган мамлакатлар ёки озод этилган мамлакатлар, “учинчи дунё мамлакатлари”, “жануб” мамлакатлари ёки “периферия” мамлакатлари сифатида тилга олинган бўлса, ҳозирги кунда умумий тарзда ривожланаётган мамлакатлар дея аталади. “ Ривожланаётган мамлакатлар” атамаси иккинчи жаҳон урушидан кейин мустамлака тизимининг парчаланиши ва собиқ мустамлакаларнинг мустақилликка эришишлари натижасида пайдо бўлган. 3 “ Ривожланаётган мамлакатлар” атамаси 1940-йиллар охирида, Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг пайдо бўлган. Бу даврда жаҳон иқтисодиётини тиклаш ва глобал иқтисодий тизимни қайта шакллантириш зарурати туғилган эди. Шунда дунё мамлакатлари иқтисодий ривожланиш даражасига кўра учта асосий гуруҳга бўлина бошлади: ривожланган мамлакатлар, ривожланаётган мамлакатлар, ва кам ривожланган мамлакатлар. Атаманинг пайдо бўлиши сабаблари: Жаҳон сиёсатидаги ўзгаришлар: 1945 йилдаги уруш тугаганидан сўнг, АҚШ ва СССР ўртасидаги “совуқ уруш” даврида айрим мамлакатлар икки қутбга қўшилмасдан, иқтисодий мустақилликка эришишни мақсад қилдилар. Бу жараёнда янги мустақилликка эришган давлатлар иқтисодий ривожланишни устувор вазифа қилиб қўйди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъсири: 1945 йилда ташкил этилган БМТ глобал иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга катта эътибор қаратди. 1950-1960-йилларда БМТ “ривожланаётган мамлакатлар” атамасини илгари сура бошлади ва бу атама расман қўллана бошланди. Жаҳон иқтисодий тизимини классификациялаш: Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) каби халқаро ташкилотлар мамлакатларнинг иқтисодий даражасига қараб “ривожланган” ва “ривожланаётган” деб таснифлай “ Ривожланаётган мамлакатлар” атамасининг оммалашуви 1950-1960-йилларда янги мустақилликка эришган давлатлар сони кескин кўпайган ва уларнинг аксарияти иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлардан анча орқада бўлган. Бу давлатлар ўз иқтисодиётини мустаҳкамлаш учун халқаро ёрдам ва инвестицияларга муҳтож эдилар. Шу сабабли, “ривожланаётган мамлакатлар” атамаси халқаро миқёсда кенг тарқалди ва ривожланган мамлакатлардан ажратиш учун стандарт термин сифатида қўлланила бошланди. 7Миқёси • Жаҳон мамлакатларининг 80%и киради; • Мазкур мамлакатларда дунё аҳолисининг 85,3%и истиқомат қилади; 150 давлат • Осиёдан: Япония, Жанубий Корея, Сингапур ва Исроилдан ташқари бошқа мамлакатлар; • Африка қитъасидан: ЖАРдан ташқари барча мамлакатлар; • Лотин Америкаси мамлакатлари.Ривожланаётган мамлакатлар: Ривожланаётган мамлакатлар учун қуйидаги умумий хусусиятлар хос: 8Иқтисодиётнинг кўп укладлилиги Иқтисодиётда давлатнинг роли Саноат жиҳатдан ривожланган мамлакатларга иқтисодий ва сиёсий ҳаётда боғлиқлиги Жамиятнинг ижтимоий таркиби Ишлаб чиқариш кучларининг паст даражада ривожланганлиги Ривожланаётган мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги хорижий капитал ва ТМКлар мавқеъининг юқорилиги Ривожланаётган мамлакатларнинг хусусиятлари  Иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалигига боғлиқлиги.  Саноатлаштириш жараёнининг сустлиги.  Демографик ўсишнинг юқори суръатлари.  Меҳнат ресурслари кўплиги ва ишсизлик муаммолари.  Камбағаллик ва ижтимоий тенгсизлик. Иқтисодий ривожланиш стратегиялари • Индустриализация ва инновацияларни жорий қилиш. • Инвестициялар жалб этиш ва инфратузилмани яхшилаш. • Ижтимоий ислоҳотлар ва камбағалликни камайтириш. • Рақамли иқтисодиётга ўтиш ва глобаллашув имкониятлари. 10Ривожланаётган мамлакатларни стратегик ривожланишининг вазифалари қуйидагилардан иборат: • Иқтисодий қолоқликни бартараф этиш; • Иқтисодиётни эркинлаштириш; • Ривожланган мамлакатлар бозорига кириб бориш учун кураш. Ривожланаётган мамлакатларнинг таснифланиши: • Географик жойлашиши; • Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ривожланганлиги; • Саноат маҳсулотларининг экспортдаги улуши; • Иқтисодий ривожланиш даражаси. Жаҳон банки ёндашувига мувофиқ ривожланаётган мамлакатлар иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича қуйидаги 3 гуруҳга бўлинади: 11Юқори даромадли мамлакатлар. Бу мамлакатларда аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯМД 12616 доллардан юқори. Саудия Арабистони (18030$), БАА (35040$), Қувайт (44730$), Қатар (78720$) ва бошқалар. Ўрта даромадли мамлакатлар. Бу гуруҳга аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯМД 1036-12615$ бўлган мамлакатлар киради. Паст даромадли мамлакатлар. Аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯМД 1035$ дан паст бўлган давлатлар. Африканинг деярли барча давлатлари, Осиёдан – Афғонистон (570$), Непал (700$), Бангладеш (840$), Тожикистон (850$), Қирғизистон (990$). Лотин Америкасидан – Гаяна (460$). Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ривожланаётган мамлакатлар гуруҳи иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича бир-биридан фарқ қилувчи уч турдаги мамлакатлар гуруҳидан иборат: 12Янги индустриал мамлакатлар; Ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари; Қолоқ мамлакатлар. Ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари (Transition Economies) — бу марказий режалаштирилган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини бошдан кечираётган давлатлардир. Ушбу давлатлар 1980-йиллар охири ва 1990-йилларда социалистик иқтисодиёт моделидан воз кечиб, эркин бозор тамойилларини жорий этишга ҳаракат қилишди. Асосан, Марказий ва Шарқий Европа, МДҲ мамлакатлари ва Хитой шу турдаги иқтисодий ўзгаришларни амалга оширди. Ўтиш иқтисодиёти тушунчаси Ўтиш иқтисодиёти деб, марказлашган (планли) иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини тушунамиз. Бунда давлат иқтисодиётдаги иштирокини камайтиради, хусусий сектор эса кенгайишни бошлайди. Бозор иқтисодиётини жорий қилиш учун бир неча ислоҳотлар талаб этилади:  Деҳқончилик ва саноат соҳаларини хусусийлаштириш.  Нарҳларни эркинлаштириш.  Савдо тўсиқларини камайтириш.  Молия бозорларини шакллантириш ва пул тизимини стабиллаштириш. Қуйида ўтиш иқтисодиётига кирувчи энг муҳим давлатлар келтирилган: Россия : МДҲ мамлакатлари ичида энг катта ва катта иқтисодий ўзгаришларни бошдан кечирган мамлакат. 1990-йилларда Россия кучли инфляция ва молиявий инқирозга дуч келди. Хитой: Хитой ўтиш жараёнини босқичма-босқич амалга ошириб, бозор ислоҳотларини социалистик сиёсат билан уйғунлаштирди. Бу унинг иқтисодий муваффақиятига асосий омил бўлди. Венгрия ва Чехия: Бу давлатлар Марказий Европадаги ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари сифатида хусусийлаштириш ва иқтисодий либераллаштиришда муваффақият қозонди. Қозоғистон: Қозоғистон иқтисодиёти табиий ресурслар, айниқса нефть ва газга таяниш билан ўсиб борди. Украина: Ўтиш жараёни секин амалга ошди ва турли сиёсий инқирозлар уни қийинлаштирди. Қолоқ мамлакатлар (Least Developed Countries, LDCs) Қолоқ мамлакатлар — иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда қийинчиликларга дуч келаётган, дунёдаги энг заиф иқтисодиётли давлатлар гуруҳи. БМТ (Бош Ассамблея ва Саноат ва Тараққиёт бўйича Конференция — UNCTAD) томонидан бу давлатлар учун махсус мезонлар ишлаб чиқилган. Уларда аҳоли даромади паст, ижтимоий инфратузилма етишмовчилиги мавжуд бўлиб, иқтисодиёт кўп ҳолларда хомашё маҳсулотларга боғлиқ. 17Қолоқ мамлакатларнинг асосий белгилари БМТнинг баҳо бериш тизимига кўра, мамлакат қолоқ ҳисобланиши учун қуйидаги учта мезонга мос келиши керак: 1. Йиллик киши бошига тўғри келадиган даромад : Даромад белгиланган йиллик минимумдан паст бўлиши (2023-йил учун тахминан $1,018 ва ундан кам) . 2. Ижтимоий ривожланишнинг паст даражаси : Бу саводхонлик даражаси, болалар ўлими, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги инфратузилманинг етишмовчилигига боғлиқ. 3. Иқтисодиётнинг заифлиги : Экспорт ҳажми пастлиги, хомашё товарларга боғлиқлик ва иқлим ўзгаришига юқори таъсирчанлик иқтисодиётни барқарор ривожланишдан узоқлаштиради. 18Қолоқ мамлакатларнинг асосий муаммолари 1. Иқтисодий барқарорликнинг етишмаслиги : Экспортнинг асосий қисмини қишлоқ хўжалиги ёки хомашё ташкил қилади, бу эса бозор конъюнктурасига қаттиқ боғлиқ. 2. Инфратузилманинг заифлиги: Соғлиқни сақлаш ва таълим тизимлари етарли даражада ривожланмаган. 3. Қарзларга қарамлик : Халқаро молиявий ёрдам ва кредитлар иқтисодиётнинг асосий манбаи бўлиб қолади. 4. Экологик муаммолар : Иқлим ўзгаришидан жиддий зарар кўрадиган мамлакатлар қаторидан ўрин олади. 19 Қолоқ мамлакатлар рўйхати ва географик тақсимоти 2023-йилда 46 давлат БМТ томонидан қолоқ мамлакатлар сифатида эътироф этилган. Улар асосан қуйидаги минтақаларга мансуб: Африка: Эфиопия, Мали, Чад, Нигер, Мозамбик, Судан ва бошқалар. Осиё ва Океания : Непал, Бангладеш, Йемен, Тимо́р-Ле́шти. Кариб ва Тинч океани минтақаси : Гаити, Соломон ороллари, Тувалу ва бошқалар Ривожланаётган ва ривожланган мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий фарқни бартараф этишнинг стратегик воситаси – бу саноатлаштириш сиёсатидир. Ушбу сиёсатнинг асосини қайта ишлаш саноати ташқил қилади. Дунё амалиётида саноатлаштиришнинг қуйидаги назариялари мавжуд:  эндоген ривожланиш;  "янги иктисодий тартиб";  "ўз кучига таяниш". Ривожланаётган мамалакатлар амалиётида қуйидаги уч хил саноатлаштириш дастурлари қўлланилган: 1. Саноатнинг асос (базис) тармоқларини ривожлантириш ва шу орқали кейинчалик истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш (Жазоир, Эфиопия, Миср, Вьетнам). 2. Импортнинг ўрнини қоплаш сиёсати – оғир саноат тармоқларини ривожлантириш ва хорижий капитални чеклаш орқали миллий иқтисодиётни ривожлантириш (Лотин Америкаси мамлакатлари). 3. Экспортга йўнал Эндоген мамлакатлар атамаси одатда ташқи иқтисодий таъсирлардан мустақил равишда, ўзининг ички ресурслари, имкониятлари ва маҳаллий билимларига асосланиб ривожланадиган мамлакатларни англатади. Ушбу мамлакатлар ташқи ёрдамга ёки глобаллашув жараёнларига камроқ эҳтиёж сезади, чунки улар ўз иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини ички салоҳият ва ресурслар ҳисобига қуради. Эндоген ривожланиш (ингл. endogenous development) — бу муайян ҳудуд ёки жамиятнинг ташқи таъсирсиз, ўзининг ички ресурслари, имкониятлари ва салоҳиятини сафарбар қилган ҳолда ривожланиш жараёнини англатади. Ушбу ривожланиш модели кўпинча иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда қўлланилиб, маҳаллий шароитларга, маданиятга, билимларга ва мавжуд ресурсларга асосланади. 23Эндоген ривожланиш тамойилларига амал қиладиган мамлакатларнинг асосий хусусиятлари: Маҳаллий ресурсларга таяниш — мамлакатлар ўзларида мавжуд табиий, инсон ресурслари, ишлаб чиқариш қобилияти ва маданиятдан самарали фойдаланишга урғу беради. Ички иқтисодий мустаҳкамликка эришиш — эндоген мамлакатлар ташқи қарзлар ва ёрдамларга қарам бўлмасликка интилиб, ўз иқтисодий барқарорлиги ва мустақиллигини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Ижтимоий ва маданий ўзликни сақлаш — эндоген мамлакатлар ўзларининг миллий маданияти ва қадриятларини сақлаб қолишни ва уларни ривожлантиришни муҳим деб ҳисоблайди. Инновацияларнинг маҳаллийлашуви — янги технология ва билимларни ўзлаштиришда маҳаллий аҳолининг эҳтиёжларини инобатга оладиган инновацияларни қўллашга урғу беради. Эндоген ривожланиш тамойилларига амал қилувчи мамлакатлар орасида, масалан: Жанубий Корея ва Япония — ўз вақтида ички саноат ва технологияларни ривожлантиришга катта эътибор қаратган. Бразилия — қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларида эндоген ресурсларни сафарбар қилишга йўналтирилган стратегияларни ишлаб чиққан. Хитой — ўзининг ички бозорини ривожлантириш орқали, ташқи таъсирлардан нисбатан мустақил равишда иқтисодий ўсишга эришган. Ривожланаётган мамлакатларда саноатлашиш даврини тўрт босқичга бўлиш мумкин. Бу босқичлар Жануби- Шарқий Осиё ва Лотин Америкаси янги индустриал мамлакатлари иқтисодий ривожланиши ўртасидаги фарқни кўрсатиб беради:  импорт ўрнини қопловчи тармоқларни ривожлантириш;  экспорт салоҳиятини ва базавий тармоқларни шакллантириш;  илм-фан сиғимкорлиги юқори тармоқларни ривожлантириш;  янги индустриал мамлакатларнинг жаҳон хўжалигига интеграциялашуви. 25 26Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари Осиё қитъасининг жанубий- шарқий қисмида жойлашган давлатлар бўлиб, улар ўзининг бой тарихий, маданий ва иқтисодий хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Бу минтақага 11 та давлат киради ва уларни икки асосий гуруҳга бўлиш мумкин: континентал ва архипелаг мамлакатлар. Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари рўйхати: Индонезия — дунёдаги энг катта архипелаг мамлакат бўлиб, 17,000 дан ортиқ оролдан иборат. Бали ороли ва Жакарта пойтахти унинг машҳур жойларидандир. Малайзия — икки асосий қисмга бўлинган: Яриморол Малайзия ва Шарқий Малайзия (Борнео оролида). Куала-Лумпур унинг пойтахти бўлиб, мамлакат юқори иқтисодий ўсишга эришган. Таиланд — туризм соҳасида дунёда етакчи ҳисобланади, Бангкок унинг пойтахти. Маданияти, пляжлари ва тарихий жойлари машҳур. Вьетнам — Ханой 27Филиппин — 7,000 дан ортиқ оролдан иборат архипелаг. Манила унинг пойтахти, ва мамлакат туризм, қишлоқ хўжалиги ва аутсорсинг соҳасида ривожланган. Мьянма (Бирма) — янги иқтисодий ислоҳотларни амалга ошираётган мамлакат. Пойтахти Нейпьидо бўлиб, буддизм маданияти ва тарихий ёдгорликлари билан машҳур. Камбоджа — Пномпень пойтахти билан танилган, Ангкор Ват маъбади дунё бўйлаб сайёҳлар орасида машҳурдир. Лаос — пойтахти Вьентьян бўлиб, асосан қишлоқ хўжалигига асосланган мамлакат. Унинг табиати ва маданий мероси сайёҳларни жалб қилади. Бруней — кичик ва бой давлат бўлиб, Бандар-Сери-Бегаван пойтахти ҳисобланади. Унинг иқтисодиёти асосан нефть ва газ ишлаб чиқаришга асосланган. Шимолий Корея ва Жанубий Корея — географик жиҳатдан Жануби-Шарқий Осиё ҳудудига кирмаса-да, баъзан сиёсий ва иқтис Жаҳон иқтисодиёти ва ХИМда “Янги индустриал давлатлар” (ЯИД) ривожланаётган давлатларнинг кўпчилигидан иқтисодий параметрларининг барча кўрсаткичлари бўйича ажралиб туради. “ ЯИД”ни ривожланаётган мамлакатлардан фарқланиб турувчи хусусиятларидан бири уларни ривожланган капиталистик мамлакатлардан ҳам ажратиб туришлидир. Яъни, уларнинг ривожланиши “Янги индустриал” ривожланиш модели сифатида мавжудлигидир. Бундай характерли томонлар, Лотин Америкасидаги ва шунингдек Осиёдаги “ЯИД”нинг ривожланиш тажрибасини чуқур таҳлил қилиш жараёнида кўзга ташланади. 284-режа. Янги индустриал давлатлар (ЯИД) – ривожланаётган мамлакатларнинг энг илғор вакиллари ҳисобланишади Янги индустриал давлатлар (Newly Industrialized Countries, NICs) — бу давлатлар иқтисодиётида жадал индустриал ривожланиш ва экспортга йўналтирилган сиёсат туфайли тез суръатларда ўсиш кузатилади. Улар қишлоқ хўжалигига асосланган иқтисодиётдан саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларига ўтаётган бўлиб, ҳали тўлиқ ривожланган мамлакатлар қаторига кирмаса-да, ривожланаётган давлатлардан юқорироқ даражада туришади. ХХ асрнинг 60-80-йилларида ривожланаётган мамлакатлар таркибидан янги индустриал мамлакатлар гуруҳи ажралиб чиқди. Янги индустриал давлатлар саноатлаштириш, илмий ишлаб чиқаришнинг алоҳида турларини яратишда мувоффақиятларга эришган, халқаро меҳнат тақсимоти ва халқаро савдода фаол қатнашувчи саноат тармоқлари ва хизматлар соҳаси экспортга йўналтирилган ривожланаётган мамлакатлар гуруҳидир. Баъзи янги индустриал мамлакатлар ижтимоий- иқтисодий ривожланиш кўрсатгичлари бўйича дунёнинг етакчи ривожланган мамлакатлари даражасига яқинлашиб қолдилар. 31 БМТ услубиятига мувофиқ мамлакатларни янги индустриал мамлакатлар қаторига киритиш мезонлари қуйдагилардан иборат: ЯИМнинг аҳоли жон бошига тўғри келувчи миқдори; ЯИМ ўртача йиллик қўшимча ўсиш суръатлари ; ЯИМда қайта ишлаш саноатинин г улуши, мазкур улуш 20% дан кам бўлмаслиг и керак;Саноат маҳсулотла ри экспортини нг ҳажми ва унинг умумий экспортдаг и улуши; Тўридан тўғри хорижий инвестиция лар ҳажми. 32Янги индустриал мамлакатларда иқтисодиётни модернизациялаш натижалари Мамлакат Аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ миқдори* Меҳнат унумдорлиги (1 ишчига тўғри келувчи ЯИМ миқдори. минг долл.)“ Бошланиш”д а “ Тугалланиш”д а минг долл. минг долл. “ Бошланиш ”да “ Тугалланиш” да Тайвань 4 15 11 26 Малайзия 3 8 10 20 Жанубий Корея 4 13 14 30 Сингапур 7 15 ... 30 Чили 4 7 14 18 * ЯИМ 1990-йил нархларида ҳисобланган 2023-йилда янги индустриал давлатлар (NICs) аҳоли жон бошига тўғри келувчи ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) қуйидагича қайд этилди: Хитой: $12,614 (номинал) ва $24,558 (харид қобилияти паритети, PPP) Индонезия: $4,941 (номинал) ва $15,613 (PPP) Малайзия: $11,649 (номинал) ва $37,248 (PPP) Мексика: $13,926 (номинал) ва $25,602 (PPP) Туркия: $12,986 (номинал) ва $44,151 (PPP) Филиппин: $3,726 (номинал) ва $10,756 (PPP) Жанубий Африка: $6,253 (номинал) ва $15,847 (PPP) 2023-йилда янги индустриал давлатлар учун меҳнат унумдорлиги (яъни, 1 ишчига тўғри келадиган ЯИМ) қуйидаги кўрсаткичларда акс этган: Хитой: $34,164 (PPP асосида) Индонезия: $25,829 Малайзия: $37,248 Мексика: $43,515 Туркия: $44,151 Филиппин: $21,364 Жанубий Африка: $47,201 Янги индустриал давлатларнинг 3 авлоди етишиб чиққан, улар: 35• “ Осиёнинг кичик аждарҳолари” – Жанубий Корея, Тайвань, Гонконг, Сингапур ва Лотин Америкасида - Аргентина, Бразилия, МексикаБиринчи авлод • Малайзия, Тайланд, Ҳиндистон, ЧилиИккинчи авлод • Филиппин, Хитойниг жанубидаги Эркин иқтисодий ҳудудлар (ЭИҲ)Учинчи авлод 36Янги индустриал мамлакатлар ҳудудий жиҳатдан икки гуруҳга бўлинади :  Осиё ( Ж. Корея, Тайвань, Сингапур, Гонконг, Филиппин, Ҳиндистон, Тайланд);  Лотин Америкаси (Бразилия, Аргентина, Мексика, Чили) . Осиёнинг янги индустриал мамлакатлари Лотин Америкасининг янги индустриал мамлакатлари Импорт ўрнини қоплаш ва экспортга йўналтирилган сиёсатнинг биргаликда олиб борилиши Протекционизм сиёсатининг устуворлиги Баъзи мамалакатлар иқтисодиёти учун ташқи бозорга йўналтирилганликнинг устуворлиги ва тўлиқ экспортга йўналтирилган сиёсатнинг олиб борилиши (Гонконг, Сингапур) Импорт ўрнини қоплаш сиёсатининг мамлакатларнинг жахон хўжалигидаги ўрнининг тубдан ўзгаришига олиб келмаслиги Тадбиркорлик капиталининг қайта ишлаш саноати ва хом- ашё тармоқларига йўналтирилганлиги Тадбиркорлик капиталинин 37Эътиборингиз учун раҳмат! 01
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha