Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 334.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Август 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон

Купить
Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Республика Маънавият ва маърифат маркази Мустақиллик, энг аввало, ўз тақдирини ўзи белгилаш, ўзлигини англаш, миллий қадриятларни, урф-одатларни тиклаш, ҳар бир хонадонда тинчлик, осойишталик, баркамолликни сақлашдир. Ватанимизда адолат, инсоф, дину диёнат, меҳру оқибатни қарор топтириш ҳамда мустақиллик яратган томонидан эл-юртимизга инъом этган табиий бойликларга эгалик қилиш, халқимиз қудрати, салоҳияти, ақли заковатига таяниб, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила учун муносиб ҳаёт кечириш, келажак авлодлар учун озод ва обод Ватан қолдиришдан иборат. Демак Ватан деганда, бизнинг тасаввуримизда дастлаб инсон туғилиб, кўз очиб кўрган она ва макони, нсоннинг киндик қони тўкилган тупроқ, уни камол топтирадиган, ҳаётига маъно-мазмун бахш этадиган маскан кўз олдимизда гавдаланади. Ватанни – она юрт деб таъриф берар эканмиз, беихтиёр кўз олдимизга бизни дунёга келтирган онамиз келади. Бу билан биз Ватанни онамизни хурмат қилгандек хурмат қилишимиз, унинг учун жонимизни фидо қилишимиз керак демакдир. Ватанимизнинг қадрига етиш ҳам фарз, ҳам қарз эканини унутмасликка даъват этмоғимиз даркор. Ватан – бу ота макон, она тупроқ, оналар алласи, боболар дуоси, момолар насиҳати ва юракдаги ишқ-муҳаббатдир. Ватан таърифларини яна узоқ давом эттириш мумкин. Ҳар қанча чиройли таърифлар берсак, шунча кам. Ватанни севиш ибодат даражасига кўтарилган соф ва асл исломий қадрият ҳамдир. Бундай сифатга эга бўлиш мўминниг асосий хусусиятларидан бири ҳисобланади. Дарҳақиқат, энг қадрли неъматлардан бири тинчлик ва хотиржамликдир. Мана шу осудаликни ҳеч иккиланмай бепоён Ватанимиз сарҳадларини мардона қўриқлаб турган юрт посбонларининг хизмати деб айта оламиз. Мустақиллик туфайли узоқ асрлардан бери руҳлари рўшноликка зор бўлган боболаримиз Баҳоуддин Нақшбанд, Нажмиддин Кубро, Хожа Аҳмад Яссавий, Мотурудий, Марғилоний, Аҳмад Фарғоний, Ҳаким Термизий, Хожа Аҳрор Валий каби кўплаб азиз инсонларимизнинг номи тикланди. Инсон эҳтиёжлари кўп. Улардан, айтиш жоиз бўлса, энг муҳими ВАТАНдир. Ватанлар кўп. Унинг аталиши ҳам турлича: уй, маҳалла, туман, мамлакат, ер юзи. Ҳатто фарзандини уйлантираётган ота: “Боламни ватанли қилдим”, – дейди. Бу ибора кенг маънони англатиб, оила, турмуш ўртоғи, фарзандлар, уйнинг ватан эканини билдиради. Демак, юртга хизмат оиладан, яқинларидан бошланади. Пайғамбаримиздан ривоят қилинган бир ҳадисда “бешикдан қабргача илм излаш” кераклиги уқтирилади. Шунга кўра айтиш мумкинки, илк ватан бешик бўлса, ҳар бир инсоннинг охирги манзили – ватани унинг қабридир. Халқимизда оламдан кўз юмган инсонга нисбатан “уни сўнгги манзилга кузатдик”, дейилади. Ўтганларни ёдга олар эканмиз: “Қабрингда тинч ёт”, – деймиз. Демак, ҳар бир уй, ҳар бир маҳалла... ҳар бир қалбга керак бўлганидек қабрга ҳам тинчлик зарур. Бу ўринда тинчликдан мурод жаннатдир. Жаннатга интилувчи, уни истовчи одам унгача бўлган ватанларда муносиб яшашга интилади. Савоб ишлари билан. Илму ирфонию бунёдкор ғоялари билан. Дуога қўл очар эканмиз Ватанга тинчлик сўрашдан бошлаймиз. Тинчликка интиламиз, уни яқинларимизу ватанимизга илинамиз. Назаримизда, бошқага тинчликни тилаган одам унга жаннатни илингандек бўлади, гўё. Яна бир гап. Уйда ҳам, ватанда ҳам томон, осмон, ер бор. Муҳими, булар қабрда ҳам бор. Мана шу ҳудуд унинг соҳибиники. Унинг тинчлиги ҳам, безовталиги ҳам шу ерда. Инсон учун азиз (бешикдан қабргача яшайдиган) манзил – ватан борки, унга кўпроқ меҳр қўйилади. Чунки инсон ақли билан онгли равишда таниган ватан – бу. Тарихга назар солайлик, қанчадан-қанча инсонлар шу ватанини дея молини, ширин жонини тиккан. Энг муҳими, бешикда алла воситасида берилган тарбия ҳаётий амаллар сифатини белгиласа, шу – ўртадаги ватанда истиқомат қилишимиз асносида қилган амалларимиз охирги “ватан”имиздаги ҳаётимиз қай тахлит бўлишини белгилайди. Бу ўринда муносиблик муҳим. Буни халқимизга кенг тушунтиришимиз ҳам уларни эзгу ғоялар асосида бирлаштиришимиз зарурдир. Бу эса маънавий- маърифий тарғибот ишларимизда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Зеро, барча юртдошларимиз ўтган даврда Ватанимиз қўлга киритган ютуқлар, эришган марралар моҳияти билан яқиндан танишиб, Ўзбекистондай гўзал ва бетакрор юртда яшаётганидан фахрланиб юриши, шу муқаддас Ватанимизга севги ва садоқатини бахшида айлаши, эришаётган ютуқ ва муваффақиятларимизда ўз ҳиссаси борлигини англаши, бағрикенглик ва юксак ирода, сабр-тоқат ва фидойилик каби эзгу хислатларни янада уйғунлаштириб, бундан-да улуғвор ишларга қодирлик ишончи билан яшаш зарур. Хулоса қиладиган бўлсак, бутун Ўзбекистонимиз ҳудуди доирасида Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! шиори остида ўтказиладиган байрам тадбирлари доирасида Мустақилликнинг туб моҳияти ва аҳамиятини очиб бериш, истиқлол йилларида эришган улкан марра ва ютуқларимиздан қувониш ҳиссини, юртдошларимиз қалбидаги Ватанга бўлган севги ва садоқат туйғуларини янада оширишга эришмоғимиз даркор. Шундай экан, Ватанни севиш, унга эътиқодли ва садоқатли бўлиш, мустақил республикамиз конститутцияси ва қонунларини, давлатимиз рамзларини, умуминсоний қадриятлар ва миллий урф-одатларни ҳурмат қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ривожланишларга ҳамда уларнинг натижаларига қизиқиш ва эътиборли бўлиш, тинчлик, мустақиллик, эркинлик ва бағрикенгликнинг аҳамиятини тушуниб етиш, тарихни билиш ва вазиятларга кўра ўтмишни ва бугунги кундаги барча ҳавас билан қараётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, унинг авайлаб-асраш, келажак авлодга янада чиройли етказишимиз шартдир. Эътиборингиз учун раҳмат! Тарғибот ишларини методик таъминлаш бўлими
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha