Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Октябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш

Купить
Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш Асосий саволлар: 1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг моҳияти. 2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрни ва роли. 3. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишининг тенденциялари. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг моҳияти • Тадбиркорлик фаолияти кишиларнинг таваккал қилиб, мулкий жавобгарлик асосида қонунчилик доирасида ташаббус билан фаолият кўрсатишидир. • Бу фаолият капитал ва ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали кўзда тутилган мақсад - фойда ёки тадбиркорлик даромадини олишга қаратилади. • Аммо тадбиркорлик ҳар қандай йўллар билан эмас, балки яратувчанлик, ташаббускорлик фаолияти орқали даромад олишни билдиради. Шу сабабли ёлланиб ишлаш, пулни банкка қўйиб фоиз олиш, ёки ижарага бериб рента олиш тадбиркорлик эмас. Баҳо ҳам эркин шаклланиб, талаб ва таклиф мувозанати асосида амал қилади.Тадбиркорликда нима ишлаб чиқариш, қанча ишлаб чиқариш, қандай ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни қаерда, кимга ва қайси баҳоларда сотиш эркин ҳолда бозорда шаклланган талаб ва таклиф мутаносиблигига кўра ҳал этилади. Кишилардаги хотиржамлик, уларнинг хавотир ва тайзиқлардан ҳоли бўлиши ишбилармонликнинг янги қирраларини юзага чиқаради. Бозор иқтисодиёти эркин тадбиркорликка, соҳибкорликка асосланган иқтисодиётдир. этилади Эркинлик бор жойда ўз ишига ижодий ёндашув, ташаббускорлик ривож топади. 280C 2002110C 25 0213110C 06 1C 01 06 2810 0220 0D Кичик бизнес ва тадбиркорлик Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик, энг аввало, капитал ҳажмини кам талаб этувчи, қисқа муддатларда фойда келтирувчи тармоқларда кенг ривож топади. Бу эса кичик ва хусусий тадбиркор- ликнинг равнақ топишига олиб келади. Тадбиркорликни кичик, ўрта ва йирик бизнес шаклида тавсифлаш мумкин. Президент фармони билан тадбиркорлик субъектлари қуйидаги мезонлар асосида тоифаларга ажратилади: кичик тадбиркорлик субъектлари: — якка тартибдаги тадбиркорлар; — микрофирмалар – таъсисчилари (иштирокчилари) жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади календар йил давомида 1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари; — кичик корхоналар – жами даромади календар йил давомида 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган ҳамда ушбу кичик банднинг учинчи хатбошисидаги таъсисчилари (иштирокчилари) юридик шахслар бўлган тадбиркорлик субъектлари; ўрта тадбиркорлик субъектлари : — жами даромади календар йил давомида 10 млрд сўмдан 100 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари ; йирик тадбиркорлик субъектлар: — жами даромади календар йил давомида 100 млрд сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлик субъек Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрни ва роли Кичик бизнес жамиятда сиёсий ва иқтисодий барқарор- ликни таъминловчи ўрта синфнинг шаклланишига олиб келади. Ҳар қандай жамиятда ўрта мулкдорлар синфи иқтисодиёт ривожланишида ўзига хос ўрин тутади. Бозор конюнктураси ўзгаришларига, мода ва истеъмолчилар дидининг тез-тез алмашиб туришига, иқтисодиётни таркибий жиҳатидан қайта қуришга, кичик ва ўрта корхоналарнинг катта қисми йирик бизнес билан ҳамкорлик қилишига ёрдам беради. Кам сарф-харажатлар эвазига янги иш ўринларини яратиши ва шу орқали бандлик муаммосини ҳал этишга ҳисса қўшиши ҳисобланади. Кичик бизнес турли ижтимоий гуруҳлар даромадлари ўртасидаги тафовутларни қисқартиришга ёрдам беради. 01 02 01 1102040802050D 04 22 02200D 2810 020A 02200D 04 06 01 1E 1D 02120D Ўзбекистонда 2017-йилдан бошлаб бизнесни рўйхатга олиш осонлаштирилди. Натижада рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари сони 2017-йилда 229,6 мингтани ташкил этган бўлса, 2022-йил сўнгига келганда 555,9 мингтага етди ёки 2017- йилдагига нисбатан 2,4 баробар кўпайди. Сўнгги йилларда республикада тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш ва жадал ривожлантириш борасида муҳим қадамлар қўйилди. Масалан, юридик шахсларниниг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 2017-йилда 5% ни ташкил қилган бўлса, 2022-йилга келганда 1,5% гача пасайтирилди. 2017-йилда солиқ турлари 13 та етди. Улар 9 тагача камайтирилди. 2017-2022 йиллар оралиғида солиқ текшируви турлари 10 тага қисқарди ва 13 тадан 3 тагача камайди. Япон мўъзижаси Япониянинг жаҳонда иқтисодий нуфузининг ошишида ва япон «мўжизаси»да кичик бизнес ҳал қилувчи роль ўйнади. Биргина қайта ишлаш саноатида 6,5 млн. кичик ва ўрта корхона фаолият кўрсатиб, улар ушбу соҳадаги жами корхоналарнинг 99 фоизини ташкил этади. Бу корхоналарда 40 млн. дан ортиқ киши банд. Бу, иш билан банд аҳолининг 81 фоизи кичик бизнес корхоналарида фаолият кўрсатади демакдир . АҚШда кичик ва ўрта бизнес АҚШда кичик ва ўрта бизнес фирмалари жами корхоналарнинг 99 фоизини ташкил этади. Бу фирмаларнинг асосий қисми кичик, митти фирмалар бўлиб, улар оила меҳнатига асосланади. Жами кичик корхоналарнинг 80 фоизида иш билан банд бўлганларининг сони 10 кишидан ошмайди. Кичик ва ўрта фирмалар АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 40 фоизини ишлаб чиқаради. Қайта ишлаш саноатида бу кўрсаткич 21 фоизни, қурилишда - 80, чакана савдода - 86, хизмат кўрсатиш соҳасида - 81 фоизни ташкил этади. АҚШ иқтисодиётида илмий-техника тараққиётига оид барча янгиликларнинг ярми ушбу тадбиркорлик шаклига тўғри келади. Кичик бизнес ва тадбиркорликни афзалликлари Кичик тадбиркорлик бозор талаби ўзгаришига сезувчан бўлади. У янги технология ёки янги маҳсулот ишлаб чиқаришга осонлик билан ўтиши мумкин. Йирик корхоналарда эса бу жараён катта харажатлар ва кўп вақт талаб қилади; Кичик корхоналарда йирик корхоналарга нисбатан бошқариш харажатларининг улуши анча паст бўлади; Кичик корхоналарни ривожлантириш маҳаллий ресурслардан кенг фойдаланиш имкониятини беради. Йирик корхоналарнинг бундай майда ишлар билан шуғулланишга рағбати йўқ. Бу фаолият йирик корхоналарга сезиларли даромад келтирмайди; Кичик бизнес ва тадбиркорликни афзалликлари Кичик бизнес корхоналари йирик сармояни талаб қилмайди ва сарф қилинган капиталнинг қопланиш муддати қисқа бўлади; Кичик бизнес янги-янги ишчи ўринларини барпо этиб, ишсизлик муаммосини ҳал қилишда муҳим рол ўйнайди; Кичик корхоналар жамиятда ўрта мулкдорлар қатламининг шаклланишига олиб келади; Тадбиркорликнинг мазкур шакли ички бозори истеъмол моллари билан тўлдиришнинг асосий омили ҳисобланади. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг турлари Ишлаб чиқариш тадбиркорлиги Тижорат тадбиркорлиги Молиявий тадбиркорлиги Маслаҳат тадбиркорлиги Якка тартибдаги тадбиркорлик Хусусий тадбиркорлик Жамоа тадбиркорлиги Кичик бизнес субъектлари мақомини белгилаб берувчи мезонлар Кичик ва ўрта бизнес - мустақил мулк эгалигига, хўжалик фаолиятини мустақил ташкил этишга асосланган ва ўз тармоғида ҳукмрон мавқе тутмайдиган бизнес. Турли мамлакатларда кичик бизнес субъектлари мақомини белгилаб берувчи мезонлар сифатида корхонада банд бўлган ишловчилар сони, корхонанинг товар айланмаси, активлар, капиталлар, фойда миқдори ва бошқа кўрсаткичлардан фойдаланилади. Масалан, АҚШда кўпгина тармоқларда ишловчилар сони 100 кишидан, ишлов берувчи саноатда 500 кишидан кам ходимлар ишлайдиган корхоналар кичик бизнесга киритилади.1302 16 13 4E2A 192212 0C 06 25 1C 04 0D 1C02 400C 0A 04 06 2022-йил 1-сентабр ҳолатига фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони 507 мингтага етди Амалдаги тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши: - савдо – 34,5%, - саноат – 18,9%, - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 10,1%, - қурилиш – 9%, - турар жой ва озиқ-овқат хизматлари – 7%, - ташиш ва сақлаш – 3,9%, - ахборот ва алоқа – 2,2%, - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар – 1,9%, - бошқа турдаги – 12,5%. Кичик бизнес субъектларининг (2022 январь-август) Ўтган бир йилда 55 мингдан ортиқ бизнес учун мўлжал- ланган бинолар барпо этилди, пул айланмасини 1 миллион доллардан оширган тадбир- корлар сони 5 мингтага кўпайиб, 26 мингтани ташкил этди, экспорт қилувчи корхоналар сони 7,5 мингтага етиб, жами экспорт ҳажми 30 фоизга кўпайди.1302 25 Республикамизда 2022- йил 1-октябр ҳолатига кўра фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) сони 512 637 тани ташкил этиб, 2018- йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,0 баробарга ошган. Уларнинг сўнгги йилларда ўсиш динамикаси қуйидаги кўринишда акс этди:  2018- йилда – 258 736 та  2019- йилда – 327 871 та  2020- йилда – 398 771 та  2021- йилда – 473 705 та  2022- йилда – 512 637 та . . Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни улуши умумий ҳажмига нисбатан % да Кўрсат кичлар 2016 2017 2018 2019 2020 2021 2022 (2 та чорак) ЯИМ 66,8 65,3 62,4 56,0 55,7 54,9 52,8 Саноат 45,3 41,2 37,4 25,8 27,9 27,0 24,2 Қурили ш 66,9 64,8 73,2 75,8 72,5 72,4 74,9 Бандлик 78,2 78,0 76,3 76,2 74,5 74,4 74,8 Экспорт 26,0 22,0 27,2 27,0 20,5 22,3 27,4 Импорт 46,8 53,6 56,2 61,6 51,7 48,7 48,8 Кичик тадбиркорликнинг саноатдаги улуши 2022 йил январ-сентябр ойларида Ўзбекистонда 2022- йил январ- сентябр ойларида кичик тадбир- корлик субъектларининг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши 24,2 % ини ташкил этди. Кичик тадбиркорлик субъектларининг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш умумий ҳажмида- ги улуши ўтган тегишли даврда: 2020- йил январ-сентябр 25,3 % 2021- йил январ-сентябр 25,9 % Маъсулияти чекланган жамият Аъзолари жамият мажбуриятлари бўйича фақат ўзлари қўшган улуш доирасида жавобгар бўладиган жамият. Иккитадан кам бўлмаган жисмоний ёки юридик шахсларнинг келишувига кўра, умумий хўжалик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида уларнинг улушларини қўшиш йўли билан ташкил этилиши мумкин. Бундай жамият юридик шахс ҳисобланади. Жамият таркибида юридик шахс бўлган иштирокчилар ўз мустақиллигини ва ҳуқуқий шахслигини сақлаб қоладилар. Жамият маблағлари қатнашувчиларнинг улуши ҳисобидан шакллантирилади. Муомалага акциялар чиқармайди. Жамият аъзоларига пай гувоҳномалари берилади. Жамият аъзоси ўз улушини бошқа шахсга фақат жамият розилиги билан ўтказиши, сотиши мумкин.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha