Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 59.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Июль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Классик иқтисодий мактабнинг якунланиши

Купить
Классик иқтисодий мактабнинг якунланиши Режа: 1. Д. Рикардонинг иқтисодий таълимотлари: 1. Томас Роберт Мальтуснинг иқтисодий қарашлари 2. Жан Батист Сэйнинг иқтисодий таълимоти 3. Жон Стюарт Миллнинг ижтимоий-иқтисодий назариялари. 4. К.Маркс иқтисодий таълимотининг умумий тавсифи 2Классик иқтисодий назариянинг Давид Рикардо таълимотида ривожлантирилиши • Давид Рикардо (1772–1823) классик иқтисодий мактабининг атоқли вакилларидан бири ҳисобланади. У Лондонда бадавлат биржа маклери яҳудий Авраам Рикардо оиласида туғилган. Оиладаги ўн етти фарзанднинг учинчиси бўлган Давид ёшлигида мунтазам таълим олган емас ва у ҳеч қачон коллеж ва университетларда ҳам ўқимаган. Лекин у отаси ёрдамида тижорат сирларини яхши ўрганган ва 16 ёшидаёқ контора ва биржада отасига ёрдамчи бўлиб ишлаган. • Д.Рикардо 21 ёшида отаси билан алоқани узишга мажбур бўлди. Чунки отаси унинг христиан динидаги қиз билан бўладиган никоҳига қарши еди. Орадан 5–6 йил ўтгач, Д.Рикардо биржада ўйнаб йирик бойлик орттирди. (бу даврга келиб унинг оиласида учинчи фарзанд туғилади, кейинчалик бу оила яна бешта 3Д. Рикардонинг асосий сиёсий – иқтисодий ғоялари қуйидаги концептуал қоидаларда акс эттирилади. қиймат назарияси • Д.Рикардо, енг аввало, қиймат назариясига алоҳида еътибор қаратди. Бу муаммони кўриб чиқишда у А.Смит хулосаларига асосланди ва уларни танқидий ривожлантиришга ҳаракат қилди. • Қийматни сарфли тамойил асосида тадқиқ қилиш, классик иқтисодий мактабининг бошқа вакилларига ҳам хос. Лекин Д.Рикардода еътиборга молик жиҳат шундаки, у айрим ҳолларда товар қиймати нафақат унга сарфланган жонли меҳнат билан, балки капитал ва хом ашёни ишлаб чиқариш учун кетган олдинги меҳнат сарфлари билан ҳам аниқланишини қайд қилиб ўтади. Еркин такрор ишлаб чиқарилмайдиган товарлар қиймати еса нафақат меҳнат сарфларига, балки ноёбликка ҳам боғлиқ бўлади. 1 • Д.Рикардо томонидан ишлаб чиқилган қийматнинг меҳнат назарияси сарфли тамойилларга асосланган. Унинг бу назариясини биринчи бўлиб танқид қилган ўзининг дўсти Т.Малтус ҳисобланади. У, биринчидан, савол қўяди: агар қийматнинг меҳнат назариясини тўғри деб фараз қилсак, унда меҳнатга ҳақ тўлаш қандай бўлади: қиймат бўйичами ёки қийматдан паст баҳо бўйичами? Агар баҳо қийматдан паст бўлса, унда еквивалентли айирбошлаш тамойили бузилади (фойдалилиги ҳар ҳил, лекин бир хил қийматга ега бўлган товарлар айирбошланади) - бу классик иқтисодий назариянинг ва Д.Рикардонинг асосий тамойили. Иккинчидан, Т.Малтус қийматнинг меҳнат назарияси реал амалиёт билан мос тушмаслигини кўрсатиб беради: агар қийматнинг ягона манбаи ҳақиқатдан ҳам меҳнат бўлса, унда меҳнат кўп сарфланадиган тармоқлардаги тадбирко Рента назарияси. • . Ердан фойдаланилганлик учун ҳамиша рента тўланади, бунда унинг манбаи, Д.Рикардонинг тасдиқлашича, ерга сарфланган меҳнат ҳисобланади. • Ер ресурслари чекланганлиги сабабли, хўжалик амалиётида унумдорлиги ва жойлашиши бўйича ҳар хил бўлган ер участкаларидан фойдаланилади. Бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қиймати, Д.Рикардо бўйича, енг ёмон участкада ишлатиладиган меҳнат сарфлари билан аниқланади. Рента назарияси. • Фараз қилайлик, унумдорлиги яхши муайян ер участкасида ишлашга 10 соат кетади ва бозорда маҳсулот баҳоси 10 пул бирлигига тенг. Аҳолининг ўсиши озиқ-овқат товарлари баҳосининг ошишига олиб келади. Бу еса ишлаб чиқарувчиларни ёмон ерларда ҳам ишлашга мажбур қилади. Бу ерлардан кўрсатилган миқдордаги ҳосилни олиш учун 10 соат емас, балки 15 соат иш вақти кетади. Шунга мувофиқ, маҳсулотнинг баҳоси ҳам 15 пул бирлигига ошади. Бозор баҳоси бу суммадан кам бўлмаслиги керак, акс ҳолда, ёмон ер участкалари ишлатилмасдан қолиб кетади. Яхши участкада ишловчи фермерлар ишлаб чиқариш учун 10 пул бирлигига тенг меҳнат сарфлайдилар, ўз маҳсулотларини еса 15 пул бирликка сотадилар. ўртадаги 5 бирлик фарқ ер егасига тегади. Ана шу, Д.Рикардо назарияси бўйича, рента ҳисобланади. Рента қи 7Иш ҳақи назарияси • Д.Рикардонинг иш ҳақи назарияси “меҳнатнинг табиий баҳоси” ва “меҳнатнинг бозор баҳоси” Т.Малтуснинг назарий қоидаларига асосланади. “Меҳнатнинг табиий баҳоси” бу ишчининг яшаши ва ўз наслини давом еттириши учун зарур бўлган баҳо ҳисобланади. У олинадиган пул миқдорига емас, балки унга сотиб олиниши мумкин бўлган зарурий воситалар миқдорига боғлиқ. “Меҳнатнинг бозор баҳоси” меҳнатга бўлган талаб ва таклифнинг реал нисбати асосида шаклланадиган ҳақ сифатида тавсифланади. Д.Рикардо бўйича, иш ҳақи динамикаси ишловчи аҳолининг сонига боғлиқ, негаки ишловчи аҳолининг сони ишчи кучи таклифига таъсир кўрсатади. Ишловчи аҳолининг табиий ўсишига боғлиқ ҳолда меҳнатга бўлган талаб ва таклиф шаклланади, демак иш ҳақи ҳам тебраниб туради. Аҳолининг ўсиш суръатидан келиб чиққан ҳо Фойда назарияси • Д.Рикардода фойда ишчининг ҳақ тўланмаган меҳнати натижаси сифатида тавсифланади. Еркин рақобат шароитида фойда, худди иш ҳақига ўхшаб, пасайиш мойиллигига ега, чунки жамиятнинг ривожланиб ва бойиб бориши билан қўшимча талаб қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга кетадиган меҳнат сарфлари кўпайиб боради. Лекин шу ерда у ҳақли равишда, фойданинг пасайиш мойиллиги муайян вақт ўтгандан кейин ишлаб чиқаришда фойдаланаётган машиналарни такомиллаштириш, агрономия ютуқларидан фойдаланиш туфайли тўхтатилади, деб қайд қилиб ўтади. 9Капитал назарияси. Д.Рикардо бўйича, капитал ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган мамлакат бойлигининг бир қисми бўлиб, у озиқ-овқат, кийим-кечак, асбоб-ускуналар, хом ашё, машиналар ва б. иборат. Унинг капитал тўғрисидаги қарашлари бу муаммо билан шуғулланган классик иқтисодий мактабнинг бошқа вакилларининг иқтисодий қарашлари билан ҳам оҳанг бўлсада, улардан фарқли равишда, бир хил капитал қўйилмасидан келадиган даромаднинг ҳар хиллиги сабабли капитал бир касб туридан бошқасига ўтиб туришини кўрсатиб берди. Ҳар бир киши кўпроқ фойда олишга интилади, шунинг учун у кам фойдали иш жойини ташлаб кўп фойда келадиган жойга ўтишга ҳаракат қилади. Бунинг учун фабрикачи ўз касбини ўзгартириши шарт емас; у капитал қўйилмасини камайтирса бас. Бундан капиталнинг юқори фойдали тармоққа оқиб ўтишининг ку 10“ Қиёсий устунлик”назарияси • Д.Рикардо биринчилардан бўлиб айрим товарларни ишлаб чиқаришдагина емас, балки мамлакатлар ўртасида ҳам халқаро меҳнат тақсимоти ва ихтисослашувнинг фойдалилигини исботлаб берди. Халқаро меҳнат тақсимотига асосланган ҳолда, у қиёсий устунлик назариясини яратди. Бу назариянинг асосий қоидаси шундан иборатки, ҳар бир мамлакат ўзининг муайян товарни ишлаб чиқаришга кетадиган харажатлари билан уни сотиб олишга кетадиган харажатлари ўртасидаги фарқни ҳисобга олган ҳолда ташқи савдодан фойда кўради. Муайян товарни ишлаб чиқариш бир мамлакат учун бошқа мамлакатларга нисбатан қулайроқ бўлиши мумкин. Шу боис, қиёсий устунлик назариясига биноан, мамлакатлар харажатларни ҳисобга олган ҳолда у ёки бу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашиши керак. “ Қиёсий устунлик”назарияси • Д.Рикардо шундай мисол келтиради. Португалияда муайян миқдордаги винони тайёрлаш учун 80 кишилик меҳнат, газлама ишлаб чиқариш учун еса 90 кишилик меҳнат талаб қилинади (бир йилга). Англияда шу миқдордаги винони ишлаб чиқариш учун 120 кишилик меҳнат, газламани ишлаб чиқариш учун 100 кишилик меҳнат сарфлаш зарур. Гарчи олиб келинган газлама Португалиянинг ўзида Англияга нисбатан кам харажат евазига ишлаб чиқарилиши мумкин бўлса ҳам, бу шароитда Португалия учун винони газламага айирбошлаш фойдали. Гап шундаки, ресурсларни газлама ишлаб чиқаришдан, Англияга нисбатан катта қиёсий устунликка ега бўлган, вино тайёрлаш тармоғига ўтказиб, Португалия винони айирбошлаш йўли билан 80 кишилик меҳнат сарфлари ҳисобига, яъни 10 кишилик меҳнатни тежаш евазига, газлама олиши 12Томас Роберт Мальтуснинг иқтисодий қарашлари Томас Роберт Мальтус (1786-1834й.) асосий асарлари • «Нуфуз қонуни тўғрисида тажриба» (1798) • «Рентанинг табиати ва ривожланиши тўғрисида тадқиқот» (1815) • «Сиёсий иқтисод принциплари» (1820 13Т.Мальтуснинг иқтисодий қарашлари иккита асосий концептуал қоидаларда мужассамлашган: 1.Нуфуз назарияси. 2. Маҳсулот реализацияси назарияси 14Нуфуc назариясининг моҳияти қуйидагилардан иборат: • Т.Мальтус аҳолининг кўпайиши унинг учун зарур бўлган яшаш воситаларидан кўра тез кўпайиб боради деб ҳисоблайди; • Т.Мальтус аҳоли сони ҳар 25 йилда икки баробар кўпаяди ва геометрик прогрессияда ўсади (1,2,4,8,16,64,128,256), унинг (аҳолининг) яшаш воситалари эса арифметик прогрессияда ўсади (1,2,3,4,5,6,7,8) деб ҳисоблайди; • аҳоли ўсишини чекловчи муайян чора-тадбирлар бўлмаса, инсоният очарчиликка дуч келади деб хулоса чиқаради ва ундан чиқишнинг икки йўлини таклиф қилади: • - аҳолининг прогрессив камайиши (эпидемиялар, урушлар, ёмон касалликлар натижасида, шунингдек, табиий равишда) кишилар билан уларнинг яшаш воситалари ўртасида нормал нисбатнинг ўрнатилишига қисман ёрдам беради. • - репрессив жиловлаш (никоҳдан воз кечиш ёки кеч 15Маҳсулотлар реализацияси назариясининг моҳияти: • товар қиймати харидор учун ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан аниқланади, яъни меҳнат сарфлари, капитал сарфлари, авансланган капиталга олинган фойда билан аниқланади; • бу қийматларнинг реализацияси харидорларнинг зарур ялпи талаби орқали таъминланиши мумкин; • реализация жараёни ортиқча ишлаб чиқариш кризислари туфайли узилиши мумкин, чунки ишчилар ва тадбиркорлар баъзан истеъмол товарларига ҳам, ишлаб чиқариш учун мўлжалланган товарларга ҳам зарур талабни келтириб чиқара олмайди; • реализация муаммосини ечиш ва инқирозларни бартараф этишга мулкдор ҳам, ишчи ҳам ҳисобланмайдиган синфлар ва қатламларнинг қурби етади, улар Мальтус бўйича, ер мулки бўлган оқсуяклар, зобитлар, дин хизматчилари ва бошқ. 16Жан Батист Сэйнинг иқтисодий таълимоти 1 Ж.Б.Сэй (1767-1832й) «Сиёсий иқтисод трактати» (1803), «Сиёсий иқтисод катехизиси» (1817), «Амалий сиёсий иқтисоднинг тўла курси» (1828-1830), 6 та том 17• Сарфланган меҳнат натижаси сифатидаги қиймат тушунчасига фойдалилик назариясини қарши қўяди, бу назарияга кўра, ишлаб чиқариш фойдалилик яратади, фойдалилик эса товар қимматини аниқлаб беради. • Истеъмол қийматни яратишда меҳнат билан бирга табиат ҳам иштирок этади деб ҳисоблади ва шу асосда қиймат яратувчи омил нафақат меҳнат, балки капитал ва ер ҳам бўлишини аниқлаб берди. • Ҳар бир ишлаб чиқариш омили (меҳнат, капитал, ер) қиммат манбаи ҳисобланади, шу боис ҳар бир омил товар қийматида мужассамлашган даромаднинг муайян қисмини яратади, яъни меҳнат – иш ҳақини, капитал – фойдани, ер –рентани. • Пулнинг моҳиятини таҳлил қилгач, унинг муомала функциясига алоҳида эътиборни қаратди ва пулни айирбошлаш қуроли деб қаради, негаки одамларга пулнинг ўзи эмас, балки унга сотиб олган нарсалар к 18Жон Стюарт Миллнинг ижтимоий-иқтисодий назариялари. Жон Стюарт Милл (1806-1873й.) асосий асарлари -«Мантиқ тизими» (1843), -«Сиёсий иқтисоднинг баъзи масалалари тўғрисида тажриба» (1844), -«Сиёсий иқтисод асослари» (1848) 19Асосий иқтисодий назариялари • -Қиймат ишлаб чиқариш соҳасига эмас, балки муомала соҳасига хос ҳодиса ҳисобланади ва бир товарни бошқа товарга, шу жумладан, пулга айирбошлаш учун характерли бўлган ўртадаги нисбат ҳисобланади; бундай нисбат бозорда ўрнатилади. • -Қиймат тушунчаси нисбий бўлганлиги сабабли, у барча товарлар бўйича бирданига ошиши мумкин эмас. • -Товар қийматининг пулдаги ифодаси баҳо ҳисобланади, баҳо бевосита рақобат асосида ўрнатилади. • -Пул вақтни ва меҳнатни тежашга хизмат қилувчи восита хисобланади. • -Пулнинг қиймати пул миқдорига тескари мутонасибликда ўзгаради; пулнинг ҳар қандай кўпайиши унинг қийматини пасайтиради, пулнинг хар қандай камайиши эса унинг қийматини бир хил мутаносибликда оширади, бу пулнинг махсус хусусиятидир. 20Унумли меҳнат ва капитал назариялари • Жон Стюарт Милл ҳудди А.Смитга ўхшаб «моддий бойлик» яратадиган меҳнатни унумли меҳнат ҳисоблайди. Ж.С. Милл назариясидаги янгилик шундан иборатки, мулкни муҳофаза қилувчи меҳнатни ва жамғармани кўпайтиришга имкон берувчи малакага эга бўлиш учун сарфланадиган меҳнатни ҳам унумли деб ҳисоблайди. • Ж.С. Милл жамғариш натижасида вужудга келадиган меҳнат маҳсулотлари захирасини капитал деб атаган. • Унумли меҳнатдан келадиган даромад жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларини кўпайтиришга хизмат қилса унумли истеъмолга киради. • Ж.С.Милл бўйича, ишлаб чиқариш фаолияти капитал билан чегараланади; агар «бойларнинг унумсиз харажатлари» ҳисобга олинмаса. капитал бандлик кўламини кенгайтириши, ишсизликни бартараф этиши мумкин. 21Ж.С. Миллнинг ижтимоий ислоҳотлар назарияси Ж.С. Миллнинг ижтимоий ислоҳотлари қуйидагиларни ўз ичига олади: • - ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш йўли билан ёлланма меҳнатни тугатиш. • - ер рентасини ер солиғи ёрдамида умумлаштириш. Рента ёлланма меҳнат каби иқтисодий эркинлик принципларига зид. Рента ер эгасига эмас, балки жамоага (қишлоқ кооперативларига) ёки барча жамиятга тегишли бўлиши керак. • - майда ер эгаларини қўллаб-қувватла ш Миллнинг фикрича, ўз ерида ишловчи кўпчилик деҳқонлар рента тўлашдан озод, улар мустақил ва ташаббускор бўлади. 22Карл Маркснинг иқтисодий таълимоти Карл Маркс (1818-1883й.) асосий асари • «Капитал» I том (1867) • «Капитал» II том (1885) ўлимидан кейин нашр этилди. • «Капитал» III том (1894) ўлимидан кейин нашр этилди. 23Капитал ва қўшимчақиймат тўғрисидаги таълимотнинг ўзига хослиги • Капитални ишлаб чиқариш воситалари билан бир хиллаштирган А.Смит ва Д.Рикардодан фарқли равишда, К.Маркс капитални ишлаб чиқариш муносабатлари билан бир хиллаштиради. • А.Смит ва Д.Рикардо капитални икки турга – асосий ва айланма капиталга ажратиб кўрсатиб берган бўлса, К.Маркс капитални иккита мезон асосида қуйидаги турларга бўлиб кўрсатади: • - қўшимча қиймат ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиш нуқтаи назаридан капитални доимий ва ўзгарувчи капитал турларига бўлади; • - айланиш нуқтаи назаридан капитални асосий ва айланма капиталга бўлади. • К.Маркс қўшимча қиймат деганда, ишчи кучи қийматидан ортиқча қийматни, капиталист ҳақ тўламасдан ўзлаштириб олган қийматни тушунади. • К.Маркс қўшимча қийматнинг икки турини ажратиб 24Даромадлар назарияси 1 А.Смит ва Д.Рикардо иш ҳақини меҳнатга тўланадиган ҳақ деб қараган бўлса, К.Маркс эса иш ҳақини ишчи кучи қийматининг ўзгарган шакли деб ҳисоблаган. 2 А.Смит ва Д.Рикардо иш ҳақи миқдорини ишчининг ва унинг оиласининг яшаши учун зарур бўлган воситалар минимуми билан аниқлаган. К.Маркс эса иш ҳақи миқдорини ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш учун зарур бўлган воситалар қиймати билан боғлаб тушунтиради. А. Иш ҳақи 1 К.Маркс фойдани қўшимча қийматдан келтириб чиқаради ва уни қўшимча қийматнинг ¤згарган шакли деб к¤рсатиб беради .2.Савдо фойдаси, ссуда фоизи К.Маркс б¤йича, муомалада эмас, балки ишлаб чиқаришда вужудга келади ва қўшимча қийматнинг бир қисми ҳисобланади. 3 К.Маркс фойдани барча авансланган капитал натижасида яратилади деб қарайди. Фойда нормаси ¢уйидаги ф
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha