Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Конфуцийчиликдаги диний фалсафий ғоялар

Купить
Конфуцийчиликдаги диний фалсафий ғоялар • Конфуцийчилик фалсафий ғоя сифатида майдонга келган. Унинг асосчиси Конфуций (Кун Цзи) мил. ав. 551 йилда туғилиб, мил. ав. 479 йилда вафот этган. www.arxiv.uz • Конфуций отасидан эрта ажраб, онаси қўлида тарбияланади. Онаси ҳам кўп ўтмай дунёдан ўтади. Конфуций илм таҳсилини олгач, 19 ёшида уйланади. Биринчи марта у омборчи вазифасига ишга тайинланади. У бир неча йиллар давомида турли подшоҳлар қўл остида ишлагандан кейин ёшларга таълим беришга киришади. Янги устознинг онг ҳақидаги фикрлари, чуқур маъноли сўзлари мамлакат бўйлаб кенг тарқалади. Шундан сўнг Конфуций ҳузурига мамлакатнинг турли минтақаларидан илмга чанқоқ ёшлар оқиб кела бошлайдилар. У илм истаб келувчиларга ҳеч қачон рад жавобини бермас эди. Конфуцийнинг 3000 га яқин шогирдлари орасида 72 энг кўзга кўринган издошлари орасида мамлакатнинг обрўли хонадонларидан бўлган кишилар билан бир қаторда камбағал, оддий кишилар ҳам бўлган. Конфуций мактаби қадимги Хитойда аста-секин катта таъ • Гарчи Конфуций ўзининг иш фаолиятида подшоҳлар хизматида бўлган пайтларида баъзи ислоҳотларни амалга оширишга ҳаракат қилган бўлса- да, аммо унинг кўпчилик таклифлари амалдорлар ва ҳукмдорлар томонидан қўллаб-қувватланмади. Конфуцийнинг асосий эътиборини тортган нарса ўз замонасининг камчиликлари ва айбу нуқсонлари эди. www.arxiv.uz • Оддий халқнинг ночорлиги, амалдорларнинг золимлиги, ҳукмдорлар ўртасидаги ўзаро зиддиятлар, қадимги маънавий анъана ва қадриятлардан узоқлашиш – буларнинг ҳаммаси Конфуцийнинг кескин танқидий қарашларининг юзага келишига туртки бўлди. У мавжуд муаммони ҳал қилишда янгича қарашларга таяниш лозимлигини англаб етди. Бироқ у ўз фикрларининг жамоатчилик томонидан қабул қилиниши учун ҳамма эътироф қилган обрўга эга бўлиш керак эди. Конфуций худди ана шу обрўни узоқ ўтмишнинг ярим афсонавий образларидан топди. Конфуций вафотидан бир неча аср ўтгач, унинг таълимоти халқ ҳаётининг ажралмас бир қисмига айланди. www.arxiv.uz Конфуцийнинг фалсафий қарашлари • Конфуций комил инсон ( цзюнь - цзи ) ҳақидаги ғояни яратди. Цзюнь-цзи, яъни юксак маънавиятли инсон икки асосий хусусиятга эга бўлиши керак: инсонийлик ва масъулият (аждодлар олдидаги қарз)ни ҳис қилиш. Комил инсон, энг аввало, ишончли ва фидоий бўлиши лозим. У бунинг учун тинимсиз, ўзини аямасдан ўз ишончи, ҳукмдори, ўз отаси ва ўзидан катта барчага бирдай хизмат қилиши ва доимо камолот сари интилиши зарур. www.arxiv.uz • Конфуцийчиликнинг илк кўринишида ахлоқ масаласи биринчи ўринга қўйилган, диний эътиқод эса иккинчи даражали саналган. Диний масалалар, ақидаларга конфуцийчилик анча совуққон муносабатда бўлган, баъзи ўринларда уларни инкор қилган. Конфуций ҳам ўз вақтида қадимги Хитойда кенг тарқалган руҳларга эътиқод масаласига шубҳали муносабатда бўлган. «Луньюй» (Конфуцийнинг фалсафий фикрлари ва суҳбатлари мажмуаси, конфуцийчиликнинг асосий манбаси)да келтирилишича, Конфуций ғайритабиий нарсалар ва руҳлар тўғрисида гапиришни ёқтирмаган. Шунингдек, у тақдир, инсон умри, ўлим ҳақида сўз юритишдан қочган. Ундан: «Ўлим нима?» – деб сўраганларида, у: «Биз тириклик нима эканлигини билмаймиз-у, ўлим нима эканлигини қаердан била олар эдик», - деб жавоб берган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Бироқ, қадимдан давом этиб келаётган диний қадриятлар, урф-одатларга Конфуций ҳурмат билан муносабатда бўлган. • Конфуцийнинг яна бир таълимоти – «Сяо» бўлиб, у инсон ўз ота-онасига муносиб бўлиши ҳақидаги ғояни ўзида мужассам қилган. Конфуций фикрича, инсон учун Сяо дан муҳимроқ нарса йўқ. У: « Сяо ва Ди (уканинг акага, кичикларнинг катталарга ҳурмати) инсонийликнинг асосидир» деган. Сяо нинг асосий маъноси нима, фарзандлик хизмати қандай бўлиши керак, деган саволга Конфуций шундай жавоб берган: «Ақлли ва ота-онангни боқишга яроқли бўлишингдир. Чунончи, одамлар уйларида итлар ва отларини ҳам боқадилар-ку? Агар ота-оналарига ортиқ эҳтиром кўрсатмасалар, ҳайвонларни боқишларидан нима фарқи қолади?». www.arxiv.uz • Сяо таълимотининг «Ли қонунлари»га кўра, фарзанд ота-она ҳаётлик чоғида мутлақо уларнинг ихтиёридадир. То улар дунёдан ўтгунича ўзига-ўзи эгалик қилишга ҳақли эмас. Агар ота-она вафот этса, фарзанд қандай иш билан машғул бўлишидан қатъи назар, барча ишни ташлаб уч йил аза тутиши шарт. Конфуцийчиликнинг Сяо таълимоти асрлар мобайнида Хитой маданияти, ахлоқий нормаларига катта таъсир ўтказиб келди. www.arxiv.uz Оила ва никоҳ тушунчаси. • Конфуцийчилик Хитойда оила масалаларига ҳал қилувчи таъсир ўтказди. Конфуцийчилик таълимотига кўра, оила никоҳдан, ёшларнинг келишуви билан бошланмайди. Балки, оила эҳтиёжлари учун никоҳ амалга оширилади. Конфуцийчилар урф-одатларига кўра, авлодлар ўз аждодлари руҳи олдида қилишлари керак бўлган барча маросимларни ўз ўрнида, мунтазам равишда бажаришлари лозим. www.arxiv.uz • Хитойда илк Чжоу ва Инь даврларида ўтганлар руҳлари тириклар учун мадад бўлиши керак деб эътиқод қилинса, Конфуций таълимоти бунинг аксини, яъни тириклар ўтганлар олдида қарздордирлар деган ғояни илгари сурди. Конфуций ўзидан олдин жамиятда мавжуд бўлган ўтганлар руҳлари ҳақидаги ақидаларни тамоман ўзгартириб юборди. www.arxiv.uz • Модомики, тирикларнинг асосий вазифаси ўтганларни рози қилиш, уларга хизмат қилиш экан, бутун оила мана шу асосий ғояга хизмат қилувчи бир жиҳозни ташкил қилади. Мана шунинг учун ҳам ҳар бир оила бошлиқлари ўз аждодлари олдидаги қарзларини адо этишлари учун оила наслини давом эттиришлари керак. www.arxiv.uz Конфуцийчиликнинг Хитойда тарқалиши. • Конфуций фикрича, дунёдан бефарзанд ўтиш ва ўзидан насл қолдирмаслик нафақат шу инсоннинг ёки шу хонадоннинг, балки бутун жамиятнинг фожиасидир. • Конфуцийчиликнинг ёйилиши секин кечди. Конфуцийнинг ўзи эса замондошлари томонидан тан олинмай вафот этди. Унинг шогирдларига ҳам осон бўлмади. www.arxiv.uz • Гарчи конфуцийчилар ўз таълимотларини қадимги Чжоу ақидаларига боғлиқ урф-одатлар, маросимлар, ахлоқий меъёрлар асосига қурган бўлсалар-да, улар мазкур ақидалар орасида ўз муносабатлари, қолаверса, ҳар бир масала юзасидан ўз хулосаларини ҳам бериб баён қилар эдилар. Мана шу нарса конфуцийчиликнинг муваффақиятга эришишига сабаб бўлди. Ундан ташқари унинг муваффақиятига сабаб бўлган омиллардан яна бири конфуцийчиларнинг ўзлари фойдаланган қадимги китоблар, шеърлар, рисолаларни йиғиб ўқувчиларига ўргатганликларидир. Бу ишнинг асосий қисми Конфуцийнинг ўзи томонидан бажарилган эди. У турли подшоҳликларда мавжуд бўлган уч мингдан ортиқ қадимий қўшиқлар, ёзувларни жамлаб, уларни қайта таҳрир қилган эди. Конфуций ва унинг шогирдлари томонидан таҳрир қилинган асарлар кейинчалик конфуцийчиликнинг • Мил. ав. IV-III асрларга келиб Конфуций таълимоти анча кенг тарқалди ва катта таъсир доирасига эга бўлди. Хань сулоласи даврига келиб (мил. ав. III-II асрлар) конфуцийчилик давлат мафкураси даражасига кўтарилди. Хань подшоҳлари Конфуций таълимотларини тўлиқ қабул қилмаган бўлсалар-да, унинг кучини, жамиятда эгаллаб улгурган мавқеини эътироф қилган ҳолда ундан давлат бошқарувида фойдаландилар www.arxiv.uz Конфуций номининг илоҳийлаштирилиши • Конфуций ўзи яшаб ижод этган жой – Цуйфуда вафот этгандан кейин унинг қабри яқинида бир ибодатхона қурдилар. Ибодатхонага Конфуцийнинг шогирдлари ва яқинлари томонидан унинг барча табаррук нарсалари ва унга тааллуқли ашёлар: ёзган асарлари, мусиқа асбоблари, рўзғор анжомлари, араваси ва бошқа нарсалари келтириб қўйилди. Вақт ўтиши билан файласуфнинг обрўси ошиб, таълимоти кенг тарқалгани сари ушбу ибодатхона ҳам зиёратгоҳга айланиб борди. Цуйфу яқинида Конфуций шогирдлари ва издошлари макон тутган каттагина қишлоқ барпо бўлди. Лу подшоҳлиги ҳукмдорининг ўзи Цуйфуга келиб Конфуций ибодатхонасида унинг хотирасига қурбонлик қилди. Ибодатхонанинг аҳамияти ошгани сайин унинг ер мулклари билан бойиди. Бу жой оддий маҳаллий ибодатхона шаклидан Хань сулоласи д • Мана шу асрдан бошлаб Конфуций номи Хитойда илоҳийлаштирилди ва унга атаб мунтазам қоидалар асосида қурбонликлар қилинадиган бўлди. • Хань сулоласи даврида Конфуцийга князлик унвони берилди. X-XIII асрларга келиб, Сун сулоласи даврида унга императорлик унвони, отасига эса князлик унвони берилди. Кейинроқ Юань ва Мин сулолалари (XIII-XIV асрлар) даврида унга яна ҳам юксакроқ даража – «Ҳақиқий донишманд», «Миллатларнинг буюк устози» унвонлари берилди. www.arxiv.uz • Хитойнинг деярли барча шаҳарларида Конфуцийга атаб қурилган ибодатхоналар пайдо бўлди. Бундай ибодатхоналар сони мингга яқин эди. Дастлабки пайтда ибодатхонанинг қурбонлик қилинадиган жойида оддийгина Конфуций номи ёзилган лавҳа осилган эди. Хитойга буддизм кириб келгач, лавҳа ўрнини энди Конфуцийнинг ҳайкали эгаллади. Цуйфудаги ибодатхонадан бошқа ҳаммаси бир хил шаклга эга эди. Унда Конфуций ҳайкали ёнига 86 шогирдининг номи битилган лавҳа ёки ҳайкаллар қўйилган. Цуйфудаги ибодатхонада уларнинг сони кўпроқ. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Файласуфга атаб қилинадиган қурбонликлар ва бошқа муҳим маросимлар тартибга солинган. Ҳар ойнинг биринчи ва 15-кунларида икки марта Конфуций ҳайкали олдида одатий қурбонликлар, йилда – баҳорда ва кузда икки марта алоҳида тантанали маросимлар ўтказилар эди. Тантанага келган император ва уларнинг мулозимлари донишманд тимсоли олдида туриб, унга: «Сен буюксан, эй мутлақ донишманд, сенинг фазилатларинг кўп, таълимотинг беқиёс, ўтганлар орасида сенга тенги йўқ!» – каби ҳамду санолар билан мурожаат қилганлар. www.arxiv.uz • Конфуций номи ўрта асрларга келиб Хитойда илоҳийлаштирилди. Унинг тимсоли подшоҳлар бошидаги тожлардан ўрин олди. www.arxiv.uz Адабиётлар • Конфуций. Изречения. М ., 1994. • Thompson Laurence G. Chinese Religion. An Introduction. 4th ed. Belmont, 1989. • Young G. Confucianism and Christianity. The first encounter. Hong Kong, 1983. • Васильев Л.C. Культы, религии, традиции в Китае. М., 1970. • Васильев Л.С. История религий Востока. М., 1997. • Древнекитайская философия. В 2 томах. М., 1972-1973. • Конфуцианство в Китае. Проблемы теории и практики. М., 1982. • Крывелев И.А. История религии. Очерки в двух томах. Издание второе доработанное. М., 1988. • Лукьянов А.Е. Начало древнекитайской философии. М., 1994. • Овермайер Д.Л. Религии Китая. Мир как живая система // Религиозные традиции мира. Т . II. М ., 1996, Б . 395-490. • Основы религиоведения. Учебное пособие для студентов высших учебных заведений. Под общ. ред.
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha