Конституцияда мулк билан боғлиқ бўлган муносабатлар

Конституцияда мулк билан боғлиқ бўлган
муносабатлар
Режа 
 
1. Ўзбекистон  Республикаси  Конституцияси  – 
иқтисодиётни  
ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси 
2. Конституцияда мулкчилик муносабатларининг акс эттирилиши 
3. Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида хусусий мулк 
дахлсизлигининг таъминлаш ва кафолатлашга қаратилган 
нормаларнинг мазмуни 
 
 
 
 
 
 
 
 
  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – иқтисодиётни
ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси
1992   йилги   Конституция   Ўзбекистон   тарихида   биринчи   марта
демократияни   жамият   ва   давлат   фаолиятининг   бузилмас,   доимий   тамойили
сифатида   мустаҳкамлаб   қўйди.   Инсон   ҳуқуқлари   ва   эркинликлари,   давлат
мустақиллиги,   бугунги   ва   келгуси   авлодлар   олдидаги   масъулият   туйғуси,
тарихий   тажриба,   демократик   ва   ижтимоий   адолат   ғоялари,   халқаро
ҳуқуқнинг умум эътироф этган нормалари, инсонпарвар демократик ҳуқуқий
давлат   бунёд   этиш,   республика   фуқароларига   муносиб   турмуш   тарзини
таъминлаш,   фуқаролар   тинчлиги   ва   миллий   тотувлик   –   булар   бари   давлат
фаолиятининг бош йўналиши бўлиб қолди. 
Ўзбекистон   Республикасининг   Конституциясининг   12-боби   жамиятнинг
иқтисодий   негизларига   бағишланган.   Бу   ўринда   нафақат   давлатнинг,
жамиятнинг   иқтисодий   негизлари   белгиланганлиги   чуқур   маъно   касб   этади
ва ўз ичига хусусий мулкка асосланган нодавлат секторни ҳам қамраб олади.
Ушбу   бобни   ишлаб   чиқишда   бошқа   бобларга   нисбатан   қонун   чиқарувчи
олдида   мураккаброқ   вазифалар   турган.   Энг   авввало,   мамлакатимизнинг
иқтисодиётни   ривожлантириш   стратегияси   ва   унинг   иқтиқбол   йўналишлари
аниқ   равшан   бўлиши   лозим   эди.   Конституция   қабул   қилиниши   арафасида
мамлакатимиз   Президенти   томонидан   ишлаб   чиқилган   Ўзбекистонда   бозор
муносабатларини   шакллантириш   концепцияси   юқоридаги   вазифани
бажаришда   муҳим   дастурил   амал   бўлди.   Бироқ   иқтисодиёт   қонунларини
англаб етиш ва уларни қўллаш юридик қонунлар орқали амалга оширилганда
муайян   заргарона   моҳирлик   талаб   этилади.   Бунда,   биринчидан,   юридик
қонунлар   иқтисодий   қонунларнинг   моҳиятига   зид   бўлмаслиги,   иккинчидан,
улар   жамиятдаги   ҳуқуқ-тартибот   ва   қонунийликни   таъминлаши,   учинчидан,
тараққиётнинг   кейинги   босқичларида   уларни   тез-тез   ўзгартиришга   зарурият
бўлмаслиги лозим. 
Республикамизда  амалга   оширилаётган  ижтимоий-иқтисодий  ислоҳотлар
шароитида Асосий Қонунимиз қуйидаги вазифаларни бажармоқда:   биринчидан,   Конституциямиз   ўз   мазмун-моҳиятига   кўра   юридик
табиатга   эга   бўлган   ҳужжат   бўлса-да,   у   иқтисодий   қонунларни   инобатга
олган   ҳолда   қабул   қилинган   ҳамда   ўзида   бу   турдаги   қонунларнинг
мазмунини   ҳам   ифодалайди.   Конституциямиз   юридик   ҳужжат   сифатида
ўзининг   тартибга   солиш   вазифасини   аъло   даражада   бажармоқда.
Конституциямизда   белгиланган   қоидалар   стратегик   аҳамиятга   эга   бўлиб,
мамлакатимизда   бозор   иқтисодиётини   барпо   этишнинг   барча   босқичларига,
умуман   олганда   эса,   ижтимоий   муносабатлар   ривожланишининг   барча
босқичларига мос келади.  
Иккинчидан,   Асосий   Қонунимиз   эркин   бозор   иқтисодиётини   барпо
этишнинг   умумий   тамойилларини   белгилаб   беради   ва   шу   асосда   иқтисодий
ҳаётни   тартибга   солувчи   қонунларни   ишлаб   чиқиш   ва   такомиллаштириш
учун муҳим ҳуқуқий манба ҳисобланади. 
Учинчидан,   жаҳонда   иқтисодий   инқироз   авж   олган   ҳозирги   шароитда
ҳам   Конституциямизнинг   жамиятнинг   иқтисодий   асосларини   белгилаб
берувчи  қоидалари ва унинг асосида  қабул қонунлар ўзининг  ҳаётийлиги ва
узоқ муддатга мўлжалланганлиги амалда намоён этди. 
Шу   ўринда,   Конституциямизда   эркин   бозор   иқтисодиётини   барпо
этишнинг умумий тамойилларини сифатида белгиланган қоидаларни эслатиб
ўтсак: 
 хилма-хил мулк шаклларининг тан олиниши; 
 истеъмолчилар   ҳуқуқлари   устунлигининг
белгиланиши; 
 иқтисодий   фаолият   ва   тадбиркорлик   эркинлигининг
кафолатланиши; 
 барча   мулк   шаклларининг   тенг   ҳуқуқлилиги   ва
ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар ҳимоя қилиниши; 
 хусусий   мулкнинг   бошқа   мулк   шакллари   каби
дахлсизлиги ва давлат ҳимоясида эканлиги.  Маълумки,   Ўзбекистон   Республикасининг   қонунлари   энг   муҳим   ва
барқарор   ижтимоий   муносабатларни   тартибга   солади   ҳамда   Ўзбекистон
Республикаси   Олий   Мажлиси   томонидан   ёки   референдум   ўтказиш   орқали
қабул   қилинади.   Истиқлол   йиллари   давомида   мамлакатимизда   иқтисодий
соҳадаги   энг   муҳим   ва   барқарор   муносабатларни   тартибга   солувчи   100   дан
ортиқ   қонунлар   қабул   қилинди.   Ҳозирда   тадбиркорлик   фаолиятига   доир
қонунларнинг учинчи авлоди (бу қонунлар 1991 йил 15 февраль, 1999 йил 14
апрел   ва   амалдагиси   2000   йил   25   майда   қабул   қилинган),   банкротлик
тўғрисидаги қонунларнинг иккинчи авлоди амал қилмоқда.  Конституцияда мулкчилик муносабатларининг акс
эттирилиши
Конституциямиз   амалга   киритилганидан   кейин   унда   белгиланган
қоидаларга   зид   келувчи   бир   қатор   ҳуқуқий   ҳужжатлар   бекор   қилинди.
Хусусан, маъмурий буйруқбозлик тузуми шароитида амал қилган ва хусусий
мулкни   чеклайдиган   “бир   инсонга   битта   уй   (турар   жой)”   қоидаси,   собиқ
иттифоқ   даврида   чайқовчилик   сифатида   баҳоланган   тадбиркорлик
фаолиятини   чекловчи   қоидалар   ҳам   бекор   қилинди.   Бу   эса   Асосий
Қонунимизнинг ҳаётийлигини таъминлашга хизмат қилди. 
Хулоса ўрнида Конституциямиз, биринчидан, қонунлар ва бошқа қонун
ости   ҳужжатларини   ишлаб   чиқиш   учун   асос   ҳисобланадиган
нормативҳуқуқий   ҳужжат,   иккинчидан,   миллий   қонунчигимизни
озиқлантирадиган   ва   унинг   ривожланиш   йўл-йўриқларини,   усул   ва
услубларини   кўрсатиб   берувчи   ўзига   хос   методология,   учинчидан,
ижтимоий-иқтисодий   тараққиётимизнинг   ҳуқуқий   асосларини   ишлаб   чиқиш
ва такомиллаштиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган ва стратегик дастури
эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим.  
2.  Конституцияда мулкчилик муносабатларининг акс эттирилиши 
Суверен,   мустақил   Ўзбекистон   Республикаси   адолатли   демократик
жамият   қуришга   аҳд   қилган   ҳамда   ҳуқуқий   қоидаларига   таяниб   фаолият
кўрсатадиган   демократик давлат   сифатида   вужудга   келди. Демократия,   халқ
ҳокимияти   давлатнинг   моҳиятини   тавсифлаб   берадиган   асосий   белгилар
ҳисобланади 1
.   Дарҳақиқат,   Конституция   мамлакатимиз   мустақилликка
эришгандан   кейин   юзага   келган   ҳуқуқий   воқеликни   концептуал,
тизимлаштирган ҳолда акс эттирадиган ва баҳолайдиган ҳуқуқий тамойил ва
қоидалар   йиғиндиси   сифатида   намоён   бўлди.   Бу   қоида   ва   нормалар   асосий
эътибор   янги   қурилаётган   иқтисодий   ҳаётни   тартибга   солишга
қаратилганлиги муҳим аҳамиятга эга. 
1  Қаранг: Таджиханов У. Истиқлолимизнинг ҳуқуқий негизи. – Т., 1994. – Б. 23.  Бозор   иқтисодиётига   ўтишнинг   энг   асосий   шарт-шароитларидан   бири
бу турли мулк шаклларининг амал қилишидир. Шунинг учун ҳам   Ўзбекистон
Республикаси   Конституциясининг   XII   боб,   53-моддасида   "Бозор
муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг
негизини   хилма-хил   шакллардаги   мулк   ташкил   этади",   -   деб   ёзиб   қуйилган.
Шуларни   ҳисобга   олган   ҳолда   "Ўзбекистон   Республикасининг   мулкчилик
тўғрисидаги"   қонунига   асосан   Ўзбекистонда   ҳозирги   вақтда   қуйидаги   мулк
шакллари амал қилади: 
1. Давлат мулки 
2. Жамоа мулки 
3. Хусусий мулк 
4. Шахсий мулк 
5. Аралаш мулк 
Давлат   бу   мулк   шаклларининг   тенг   ҳуқуқлилигини   ва   ҳукукий
жиҳатдан баб-баробар муҳофаза этилишини кафолатлайди. 
Истиқлол   туфайли   миллий   мулкчилик   қарор   топтирилиши   билан   янги
иқтисодиётга   асос   солинди.   Ўзбекистондаги   мавжуд   миллий   бойликлар   шу
ерда яшовчи барча халқлар, миллат ва элатларга тегишли мулкка айланди. 
Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ичида биринчи бўлиб, хусусий мулкни
қонун   йўли   билан   эьтироф   этди,   унинг   дахилсизлиги   ва   давлат   томонидан
ҳимоя қилиниши Ўзбекистон Конституциясида белгилаб қўйилди. 
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.Каримов   Ўзбекистон
Республикаси   Олий   Мажлиси,   Вазирлар   Маҳкамаси   ва   Президент
Девонининг Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган қўшма
мажлисидаги   “Ўзбекистоннинг   16   йиллик   мустақил   тараққиёт   йўли”   номли
маърузасида   бозор   иқтисодиёти   шароитида   мулкчилик   муносабатларига
эътибор   қаратиб   қуйидагиларни   таъкидлаб   ўтди:   “Мамлкатимизда   хусусий
мулкчилик   тикланиб,   унинг   ривожи   устувор   аҳамият   касб   этди.   Хусусий
мулк конституциявий асосда ишончли кафолатга эга бўлди.  Иқтисодиётнинг асосий тармоқлари, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси 
корхоналарнинг бутунлай давлат тасарруфидан чиқарилиши ва 
хусусийлаштирилиши натижасида мамлакатимизда амалда кўп укладли 
иқтисодиёт шаклланди, мулкдорлар ва тадбиркорларнинг янги синфи пайдо 
бўлди ва бу синф йилдан-йилга юртимиз ҳаётида тобора салмоқли роль 
ўйнамоқда».  2
 
Хусусий мулкнинг нафақат якка тартибдаги шаклига балки корпоратив
шаклига хам йўл берилди. 
Бозор   иқтисодиёти   шароитида   хусусий   мулк   устувор   бўлсада,   у   танҳо
эмас.   У   билан   бир   қаторда   жамоа   мулки   ҳам   борки,   бу   кооперативлар   ва
ширкатлардаги   умумий   мулклардан   иборат.   Пайчилик   мулкини   эса   айнан
Ўзбекистонга   хос   мулк   шакли   деб   айтиш   мумкин.   Мустақиллик   йилларида
аралаш мулк ва  хориж  мулки ҳам  шаклландики, буларни қўшма корхоналар
фаолиятида   кўриш   мумкин.   Давлат   мулки   монополиясининг   барҳам
топтирилиши  унинг  батамом   йўқ қилиниши дегани  эмас.  У  албатта,  маьлум
бир   тармоқларда,   соҳаларда   сақланиб   қолади,   чунки   бу   соҳаларга   хусусий
тадбиркорлар   баьзи   сабабларга   кўра,   жумладан   катта   миқдордаги   капитал
маблағларини талаб  этилиши ёки тез вақтда  ўзини оқламаслиги сабабли қўл
ура олмайдилар. 
Энг   муҳими,   давлат   мулкининг   борлигида   эмас,   балки   давлат
корхоналарининг   ҳам,   бозор   қоидаларига   биноан   ишлаб,   эркин   рақобатда
иштирок этишидадир. 
Ҳозирги   вақтда   давлат   мулки   ҳиссасига   иқтисодиётнинг   1/4   қисми
тўғри келади холос. 
Кўп   укладли   иқтисодиётнинг   давлат   ва   нодавлат   секторларида
яратилаётган   ялпи   ички   маҳсулотнинг   ҳиссасини   қуйидаги   рақамлар   орқали
аниқлаш мумкин. 
( % ҳисобида ) 
Йиллар  Давлат сектори  Нодавлат сектори 
2  .Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. –Т.: “Ўзбекистон”, 2007 йил, 18-бет.   1993  61,8  38,2 
1994  47,0  53,0 
1995  33,0  67,0 
1996  31,1  68,9 
1997  36,5  63,5 
1998  35,5  64,5 
1999  34,4  65,6 
2000  29,8  70,2 
2001  25,9  74,1 
2002  21,0  79,0 
Агар жами ялпи ички маҳсулотни 100 фоиз деб олсак, йил сайин давлат
секторининг хиссаси камайиб, ва ўз навбатида нодавлат секторининг хиссаси
ортиб бораётганлигини кўрамиз. 
  Мулк давлатники бўлиши учун мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва
уни   тасарруф   этиш   давлат   ихтиёрида   бўлиши   керак.   Давлат   мулки   давлат
пайдо бўлиши билан вужудга келади. Лекин унинг ҳажми ва мақсади давлат
ривожланиб борган сари ўзгариб туради. 
Давлат мулки асосан қуйидаги йўллар билан ҳосил қилинади: 
1.Хусусий   мулкни   миллийлаштириб   (национализация),   давлат   қўлига
олиш; 
2.Давлат маблағлари ҳисобидан корхоналар қуриш; 
3. Ҳар хил солиқлар ундириш орқали давлат бюджетини тўлдириш. 
Давлат   мулки   объектлари   ҳар   бир   мамлакатда   ҳар   хил   бўлади.
Кўпчилик   мамлакатларда   ер   хусусий   мулк   объектига   киради.   Ўзбекистонда
мулк   тўғрисидаги   қонунга   кўра   ер,   сув,   қазилмалар,   ўсимлик   ва   ҳайвонот
дунёси давлат мулки деб эълон қилинган. 
Мулкни   давлат   тасарруфидан   чиқариш   хусусийлаштиришга   қараганда
анча кенг тушунча.  Мулкни   хусусийлаштириш   деганда   давлат   мулкига   эгалик   қилиш
ҳуқуқини бошқа шахсларга ўтиши тушунилади. 
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш хусусийлаштиришдан ташқари,
бу   мулкни   бошқа   нодавлат   мулк   шаклларига   айлантиришни   ҳам   ўз   ичига
олади.   Масалан,   давлат   мулкини   жамоа   мулкига,   хусусий   мулкка   ва   шунга
ўхшаш бошқа нодавлат мулк шаклларига айлантиришдир. 
Бу қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: 
- давлат корхоналарини ҳиссадорлик жамиятларига   айлантириш; 
- давлат корхонасини сотиб, уни жамоа мулкига айлантириш; 
- мулкни фуқароларга бепул бериш; 
Ўзбекистонда   мулкни   давлат   тасарруфидан   чиқариш   ва
хусусийлаштиришга ёндашувнинг муҳим хусусияти - уни дастурлар ассосида
босқичма-босқич амалга оширишдан иборат. У уч босқичдан иборат бўлиб,  
I-босқич   1992   -   1993   йилларни   ўз   ичига   олиб,   бу   босқичда   аҳолини
давлатга   қарашли   бўлган   уй-жойлари,   савдо,   маҳаллий   саноат,   хизмат
кўрсатиш корхоналари хусусийлаштирилди. Бу босқичнинг асосий хусусияти
шундаки,   бунда   асосан   қиймати   паст   даражада   бўлган   мулк   обеъктлари
хусусийлаштирилди. 
II-босқич 1994 - 1995 йилларга тўғри келди. Бу босқичда кўплаб ўрта ва
йирик корхоналар хиссадорлик жамиятларига айлантирилди. 
III-босқич 1996 йилдан бошланди. Бу босқич якунловчи характерга эга
бўлиб,   бу   даврда   хусусийлаштирилмайдиган   объектлар   рўйхатига   кирмаган
барча объект ва корхоналар давлат тасарруфидан чикарилди.  
2000-2005   йиллар   давомида   жами   4660   та   корхона   ва   объект   хусусий
мулкдорларга   сотилди.   Масалан,   Самарқанд   чой   қадоқлаш   фабрикаси,
"Оҳонгарон   цемент",   "Бухоро   гипс",   "Паркент   сув   қурилиш"   акциядорлик
жамиятлари тўлиғича хусусий мулкдорларга сотилди. 
Бугунги   кунда   мамлакатимизда   ишлаб   чиқарилаётган   ЯММни   қарийб
76   фоизи   нодавлат   секторига   тўғри   келади.   Нодавлат   секторда   ишга   яроқли
аҳолининг 77 фоизи фаолият юритмокда.  Хулоса   қилиб   шуни   айтиш   мумкинки,   мулкни   давлат   тасарруфидан
чиқариш   ва   хусусийлаштириш   мулкчиликнинг   ривожланишига   тўсқинлик
қилаётган   монополизмга   чек   қўйиб,   жамиятда   фаоллик   кўрсатаётган   эркин
тадбиркорлик   ташаббусига   кенг   йўл   ва   имкониятлар   очиб   бермоқда.
Хусусийлаштириш   давлат   мулкини   маълум   даражада   ҳақиқий   эгалари   –
фуқароларга бериш демакдир.  
 
3.  Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси хусусий мулк
дахлсизлигининг таъминлаш ва кафолатлашга қаратилган
нормаларнинг мазмуни  
Мулк   ҳар   қандай   жамиятда   мамлакатнинг   иқтисодий   қудратини
белгиловчи   асосий   восита   ҳисобланган.   Зеро,   жамият   билан   ундаги   мулкий
муносабатлар   ўртасидаги   алоқалар   қандай   йўлга   қўйилганига   қараб,
истиқболни   белгилаш   мумкиндир.   Мулк   ҳуқуқи,   мутлоқ   ҳуқуқ   бўлиб,   уни
бузадиган   ҳар   қандай   хатти-ҳаракатларнинг   тақиқланишини   тақозо   этади.
Жамиятда   мулк   ҳуқуқини   эъзозлаш   вазияти   вужудга   келтирилиши,   унга
нисбатан   содир   этиладиган   ҳар   қандай   тажовуз   муқаррар   жавобгарлик   ва
жазога   сазоворликни   келтириб   чиқариш   лозим.   Жиноят   кодексининг
2моддаси  мазмунига кўра, мулкни жиноий тажовузлардан  қўриқлаш жиноят
қонуни   вазифаларидан   ҳисобланади.   Ўзгалар   мулкини   талон-торож   қилиш
жиноятлари   мулкка   қарши   қаратилган   жиноятларнинг   энг   хавфлиси
ҳисобланади 3
. 
Халқимизнинг   жамиятни   янгилаш,   модернизация   қилиш,   бозор
муносабатларига   босқичма-босқич   ўтиш   даврида   эришган   барча   ютуқлари
Конститутциямизда   белгилаб   қўйилган   қатор   ҳуқуқий   асосларга   боғлиқлиги
ҳар   бир   фуқарода   келажакка   умид   билан   қараш,   демократик   давлат   ва
фуқаролик   жамияти   томон   босиб   ўтаётган   йўлимизга   тўла   ишонч   ҳиссини
шакллантиради.   Айниқса   Конститутциянинг   53-моддаси   жамият   ва   шахс
манфаатларининг ўзаро муштараклигини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлайди. 
3  Муаллифлар жамоаси. Ўзбекитон Республикаси Конституциявий ҳуқуқи. –Тошкент: ТДЮИ, 2005. 243-б. 
  Сир   эмас,   собиқ   шўро   тузуми   шароитида   якка   тартибда   тадбиркорлик
хусусий   ишлаб   чиқариш   тақиқланган   эди.   Ҳатто   халқимизнинг   миллий
либоси   бўлмиш   ўзбек   дўпписини   аёлларимиз   қўрқа-писа   тикишар,   бозорда
ҳадиксираб   харидорга   сотар   эди.   Уйида   махси   тиккан   ҳунармандни   ёки
заргарни   эса   ҳатто   қаматишгача   олиб   боришар,   ҳар   қандай   хусусий
тадбирорлик   фаолиятини   таъқиб   остига   олишар   эди.   Ўзбекистон
Конститутцияси ушбу 53-модда билан «Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқини
устунлигини   ҳисобга   олиб,   иқтисодий   фаолият,   тадбиркорлик   ва   меҳнат
қилиш   эркинлиги,   барча   мулк   шаклларининг   тенг   ҳуқуқлигини   ва   ҳуқуқий
жиҳатдан   баб-баравар   муҳофаза   этилишини   кафолатлайди»,   деб   ҳуқуқий
жиҳатдан   кафолатлайди.   Ушбу   ҳуқуқий   модданинг   ҳаётий   аҳамияти   шунда
иборатки,   энди   юрагида   ўти   бор,   озгина   бўлса   ҳам   ўз   қобилиятини   намоё
қила   оладиган   киши   бемалол   табиат   ёхуд   Аллоҳ   ато   этган   истеъдодидан,
эгаллаган ёки ота-онасидан мерос бўлиб қолган ҳунаридан фойдалана олади.
Бу жамият равнақи учун бениҳоят муҳимдир. Чунки давлат ишлаб чиқариши
барчани   ялпи   қониқтира   олмайди.   Хусусий   ишлаб   чиқариш   ҳисобига   қатор
мамлакатлар   ривожланиб   кетганлиги   маълум.   Мисол   қилиб   қўшни   Хитойни
олайлик.   Сиёсий   тартибини,   сиёсий   тизимини   ўзгартириб   туриб,   Хитой
ҳукумати   премъери   Дэн   Сяао   Пинь   олға   сурган   тўрт   модернизация
принципини қўллаб, хусусий мулкчиликка, хусусий тадбиркорликка кенг йўл
очди. Натижада, қисқа давр мобайнида Хитойда ижтимоий ишлаб чиқаришда
давлат улушига нисбатан хусусий сектор ишлаб чиқариши салмоғи бениҳоят
ўсиб   кетди,   экспортда   Хитой   ижобий   сальдога   эришди.   Жаҳон   истеъмол
бозорида   Хитой   товарлари   тобора   дунёнинг   етакчи   давлатлари   товарларини
сиқиб   қўйилишига   олиб  келди.   Бугунга   келиб   ҳатто   ривожланган   Европа  ва
Америка   давлатлари   ҳам   Хитой   товарлари   сиқувидан   ташвишга
тушишмоқда.   Бундай   холатни   юзага   келишида   Хитойда   жамият   ва   шахс
манфаатларини   хусусийлаштириш   сиёсати   оқибатида   ўзаро   уйғунлашуви
катта рол ўйнади, десак асло муболаға бўлмайди. Мамлакатимизда ҳам ҳудди
шундай   вазият   Конститутциямизнинг   тилга   олинган   53-моддаси   ва   бошқа ҳуқуқий   кафолатлар   асосида   юзага   келмоқда,   ишлаб   чиқаришнинг   қатор
турлари   монополиядан   чиқарилмоқда,   хусусий   ишлаб   чиқаришга,   ҳатто
касаначилик ҳаракатига катта эътибор берилмоқда. Конститутциямиз жамият
ва   шахс   манфаатларини   ўзаро   уйғунлашувига   ҳуқуқий   кафолатлар   бериш
билан бирга шахсга, унинг тадбиркорлик фаолиятига юксак маъсулиятни ҳам
юклайди.   Шахс   ўз   манфаатлари   йўлида   давлат   мафаатларига   зид
ҳаттиҳаракатлар   қилишига,   умумхалқ   мулкига   зарар   етказмаслиги   ҳам
ҳуқуқий   жиҳатдан   мустаҳкамлаб   қўйилган.   Масалан,   Конститутциямизнинг
55моддасида   «Ер,   ер   ости   бойликлари,   сув,   ўсимлик   ва   ҳайвонот   дунёси
ҳамда   бошқа   табиий   заҳиралар   умуммиллий   бойликдир,   улардан   оқилона
фойдаланиш   зарур   ва   улар   давлат   муҳофазасидадир»   деб   белгилаб
қўйилгандир.   Ушбу   моддага   биноан   фуқаролар   шахсий   мафаатлари   йўлида
халқ   мулки   ҳисобланмиш   ер   ости   ва   ер   усти   бойликларидан   оқилона
фойдаланиши,   атроф-муҳитни   ифлосланишига   йўл   қўймаслиги,
халқимизнинг   умумий   мулкини   талон-тарож   қилмасликлари   лозим.
Мустақиллигимизнинг   дастлабки   йилларида   айрим   фуқаролар
Конститутциямизда   белгилаб   қўйилган   ҳуқуқлардан   нотўғри,   фақат   ўз
шахсий манфаатларини кўзлаган  ҳамда, бирёқлама фойдаланганликлари ҳам
кузатилди.   Масалан   асори-атиқалар   ҳисобланмиш   халқ   тарихий
ёдгорликларини,   ноёб   буюм   ва   нарсаларни   четга,   хорижга   чиқиб   кетиши,
арзимаган   пулга   хорижий   коллекционерларнинг   шахсий   бойликларини
кўпайишига  хизмат қилган айрим «учар» ишбилармонлар ҳам бўлганлигини
эслаш   кифоя.   Шу   ўринда   халқимизнинг   ноёб   тарихий   мулки   ҳисобланган,
халифа   Усмон   томонидан   ёзилган   муқаддас   Қуръони   Каримни   бир   неча
сахифасини   мунофиқларча   қирқиб   олиб,   хорижда   ким   ошар   савдосига
чиқарган   иймонсиз   юртдошларимизни   эслаш   мумкин.   Бундай   қабиҳ   иш
нафақат   жиноят,   балки   ғайриинсоний,   ғайриаҳлоқий   қилмиш   ҳисобланади.
Ёҳуд   араб   шайхлари   шайдо   бўлган   қуш-халқаро   қизил   китобга   киритилган
ўзбек лочинларини овлаб, хорижга, нафс балосига учиб, олиб чиқиб кетишга
бел   боғлаган   муттаҳам   тадбиркорларни   божхона   хизматининг   ҳушёр   ва зийрак   ходимлари   томонидан   тўхтатиб   қолинганлиги   ҳам
Конститутциямизни   бир   вақтнинг   ўзида   ҳам   ҳимоя   воситаси   ва   ҳам
тадбиркорлик эркинлигининг ҳуқуқий кафолати эканлигини кўрсатади. 
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ислом   Каримов   Ўзбекис–тон
Республикаси   Олий   Мажлиси,   Вазирлар   Маҳкамаси   ва   Президент
девонининг   Ўзбекистон   мустақиллигининг   16   йиллигига   бағишлан–ган
қўшма мажлисида «бизнинг иқтисодиёт, сиёсат, давлат-ҳуқуқ ва суд соҳасида
амалга   ошираётган   барча   ўзгариш   ва   ислоҳотларимиз   пировард   мақсадига-
халқимиз учун муносиб турмуш шароити яратиш, одамларнинг даромади ва
фаровонлигини изчил ошириб бориш, ҳар бир инсонга ўзининг интеллектуал
касб   ва   маънавий   салоҳиятини   рўёбга   чиқариш   учун   зарур   имкониятлар
яратиб   беришга   қаратилиши   даркор» 1
  деб   таъкидлайди.   Ўзбекистон
Республикаси Конститутцияси ушбу сиёсатни изчиллигини, бундан буён ҳам
мунтазам олиб борилишининг ҳуқуқий кафолати эканлиги бугун барчага аён.
Конститутциямиз   шу   боис   халқимизнинг   бунёдкорлик,   яратувчанлик
шижоатига   туртки   беради,   келажакда   демократик,   ҳуқуқий   давлат   ва
фуқаролик   жамиятини   шаклланишига   мустаҳкам   асос   бўлиб   хизмат   қилади.
Конститутциямиз қабул қилинган ва жорий этилаётган  16 йиллик давр буни
рўй-рост   исботлаб   турибди.   Шу   боис   Ўзбекистон   Республикаси
Конститутцияси   жамият   ва   шахс   манфаатларининг   ўзаро   уйғунлигини
таъминлашнинг   асосий   омили   ва   ҳуқуқий   кафолати   эканлиги
шакшубҳасиздир. 
  Foydalanilgan adabiyotlar :
Prezident asarlari:
1. Mirziyoyev, Sh. M. Buyuk kelajagimizni mard va olijanob xalqimiz bilan birga
quramiz... – Toshkent: “O’zbekiston”, 2017. – 488 b.
2. Mirziyoyev,   Sh.   M.   Milliy   taraqqiyot   yo’limizni   qat’iyat   bilan   davom   ettirib,
yangi bosqichga ko’taramiz – Toshkent: O’zbekiston, 2017. -592 b.
3. Mirziyoyev, Sh. M. Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib-intizom va shaxsiy javobgarlik
– har  bir  rahbar  faoliyatining kundalik qoidasi  bo’lishi  kerak. 2017 yil  14 yanvar
G’. – Toshkent: O’zbekiston, 2017. – 104 b.