Вояга етмаган шахсни мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарлик ёки жазодан озод қилиш хусусиятлари

la ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА
ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ 
ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЮРИДИКА ФАКУЛЬТЕТИ
« ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ, ПРОЦЕССИ ВА КРИМИНАЛИСТИКА » 
КАФЕДРАСИ
Вояга етмаган шахсни мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда
жавобгарлик ёки жазодан озод қилиш хусусиятлари
Мавзусида ёзилган
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
Бажарган :   С.Х.Ғаппарова
Юриспруденция таълим йўналиши
4-курс талабаси
Илмий раҳбар : С.Ш.Утемуратова
« Жиноят ҳуқуқи, процесси ва 
криминалистика »  кафедраси 
доценти, ю.ф.н.
Битирув   малакавий   иши   кафедрада   дастлабки
ҳимоядан ўтди
(2024  йил  ____________-  сонли баённомаси)
Кафедра мудири  _____________  M . Нажимов
Факултет декани  __ _ __________  Ф.Қутлимуратов
Нукус  – 2024 М у н д а р и ж а
КИРИШ.........................................................................................................3
1-БОБ.   ВОЯГА   ЕТМАГАН   ШАХСНИ   МАЖБУРЛОВ
ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАГАН ҲОЛДА ЖАВОБГАРЛИК ЁКИ ЖАЗОДАН
ОЗОД ҚИЛИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ............................................10
1.1.   Вояга   етмаган   шахсни   мажбурлов   чораларини   қўлланаган   ҳолда
жавобгарлик   ёки  жазодан   озод   қилиш   қонун   ҳужжатларини   шаклланиши   ва
ривожланиши.........................................................................................................10
1.2.   Вояга   етмаган   шахсни   мажбурлов   чораларини   қўлланаган   ҳолда
жавобгарлик   ёки   жазодан   озод   қилиш:   мазмун-моҳияти   ва   жавобгарлик   ёки
жазодан озод қилишнинг бошқа турларидан фарқи..........................................18
1.3.   Вояга   етмаган   шахсни   мажбурлов   чораларини   қўллаган   ҳолда
жавобгарлик ёки жазодан озод қилишни қўллаш тушунчаси ва шартлари....37
2-БОБ.   ВОЯГА   ЕТМАГАН   ШАХСНИ   МАЖБУРЛОВ
ЧОРАЛАРИНИ   ҚЎЛЛАГАН   ҲОЛДА   ЖАВОБГАРЛИК   ВА   ЖАЗОДАН
ОЗОД   ҚИЛИШГА   ОИД   НОРМАЛАРНИ   ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ИСТИҚБОЛЛАРИ..............................................................................................46
2.1.   Чет   эл   давлатларида   вояга   етмаган   шахсни   мажбурлов   чораларини
қўлланаган ҳолда жавобгарлик ёки жазодан озод қилиш хусусиятлари.........46
2.2.  Вояга етмаганлар жиноий жавобгарлигини либераллаштиришнинг айрим
масалалари..............................................................................................................54
ХУЛОСА...............................................................................................................61
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ........................................64
2 Кириш
Мавзунинг   долзарблиги.   Мустақиллигимизнинг   дастлабки
йилларидан   бошлаб   соғлом,   баркамол   ва   ҳар   томонлама   етук   ёшларни
тарбиялаш   асосий   вазифалардан   бири   ҳисобланди.   Мамлакатимизда   вояга
етмаган   шахсларнинг   ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва   қонуний   манфаатларини
ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб вояга етишлари
учун   барча   шарт-шароитларни   яратиш   давлат   сиёсатининг   устувор
йўналишларидан   ҳисобланади   ҳамда   олиб   бориладиган   ислоҳотлардаги
асосий   ўринни   келажагимизнинг   пойдевори   бўлмиш   ёшлар   эгаллади   ва
асосий эътибор уларга қаратилди.
Бундан   ташқари   амалга   оширилаётган   суд-ҳуқуқ   ислоҳотлари
замирида вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш,   айниқса   уларнинг   жиноий   жавобгарлигига   оид   нормаларни   янада
либераллаштириш   асосий   вазифалардан   бири   сифатида   белгиланган.
Юртбошимиз   Шавкат   Мирзиёев   ҳам   “бугунги   кунда   биз   демократик
ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Қанчалик қийин бўлмасин,
фақат   олдинга   –   янги,   юксак   марралар   сари   бораверамиз”   деб   ўз   сўзида
таъкидлаб ўтган еди 1
.
Айниқса,   Президентимиз   Ш.М.Мирзиёевнинг   хозирги   давир
глобализация шароитида вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва
уларнинг   қонуний   манфаатларини   таъминлашга   қаратилган   норматив-
ҳуқуқий   хужжатлар   базасини   янада   такомиллаштиришга,   йилдан-йилга
халқаро   ҳамжамиятга   тобора   кўпроқ   интеграция   қилишга,   вояга   етмаганлар
соҳасидаги   халқаро   стандартларни   миллий   қонунчиликка   имплементация
қилиш масалаларига катта этибор қаратмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-
60-сон   Фармони 2
  билан   тасдиқланган   «Янги   Ўзбекистон   тараққиёт
1
  Мирзи ё ев   Ш.М.   Нияти   улуғ   халқнинг   иши   ҳам   улуғ,   ҳа ё ти   ё руғ   ва   келажаги   фаровон   бўлади.   3-   жилд,
Т.:Ўзбекистон, 2019.-Б.-56
2
  2022   —   2026   йилларга   мўлжалланган   «Янги   Ўзбекистоннинг   тараққиёт   стратегияси   тўғрисида»   ги
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   Фармони,28.01.2022   йилдаги   ПФ-60-сон
https://lex.uz/docs/5841063 10.02.2023 й., 06/23/21/0085-сон)
3 стратегияси»   нинг   70-мақсадида:   ёшларнинг   ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва
қонуний манфаатларини таъминлаш; ёшларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш,
улар   учун   малакали   тиббий   хизматдан   фойдаланиш   шарт-шароитларини
яхшилаш, ёшлар ўртасида тиббий саводхонликни ошириш ва соғлом турмуш
тарзини   мустаҳкамлаш;   ёшларнинг   маънавий,   интеллектуал,   жисмоний   ва
ахлоқий   жиҳатдан   камол   топишига   кўмаклашиш;   ёшлар   учун   очиқ   ва
сифатли   таълимни   таъминлаш,   таълимнинг   барча   босқичларида   ёшларнинг
мукаммал   таълим   олишини   таъминлаш,   ҳудудларда   инклюзив   таълим
ривожланиши   учун   шарт-шароит   яратиш;   ёшларни   ишга   жойлаштириш   ва
уларнинг  бандлиги   учун  шарт-шароитлар   яратиш;   ёшларни  ватанпарварлик,
фуқаролик   туйғуси,   бағрикенглик,   қонунларга,   миллий   ва   умуминсоний
қадриятларга   ҳурмат   руҳида,   зарарли   таъсирлар   ва   оқимларга   қарши   тура
оладиган,   ҳаётга   бўлган   қатъий   ишонч   ва   қарашларга   эга   шахс   сифатида
тарбиялаш;   ёшларни   ахлоқий   негизларни   бузишга   олиб   келадиган   хатти-
ҳаракатлардан,   терроризм   ва   диний   экстремизм,   сепаратизм,
фундаментализм,   зўравонлик   ва   шафқатсизлик   ғояларидан   ҳимоя   қилиш;
ёшларнинг   ҳуқуқий   онги   ва   ҳуқуқий   маданияти   даражасини   юксалтириш;
иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш;
ёшлар   тадбиркорлигини   ривожлантириш   учун   шарт-шароитлар   яратиш;
ёшларда   соғлом   турмуш   тарзига   интилишни   шакллантириш,   шунингдек,
ёшларнинг   бўш   вақтларини   мазмунли   ташкил   этиш   ва   ёшлар   спортини
оммавий   ривожлантириш   учун   шарт-шароитлар   яратиш;   ёш   оилаларни
маънавий   ва   моддий   жиҳатдан   қўллаб-қувватлаш,   ёшларнинг   ҳуқуқлари   ва
эркинликларини   рўёбга   чиқариш   соҳасида   фаолият   олиб   борувчи   халқаро
ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш каби бир қатор  вазифалар
белгилаб олинди.
Шунингдек, олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида қабул килинган
Ўзбекистон   Республикасининг   2010   йил   29   сентябрдаги   ”Вояга   етмаганлар
ўртасида   назоратсизлик   ва   ҳуқуқбузарликнинг   профилактикаси   тўғрисида”
4 ги 3
,   2016   йил   14   сентябрдаги   ЎРҚ   406-сонли   “Ёшларга   оид   давлат   сиёсати
тўғрисида”ги   Қонуни 4
  ва   бошқа   қонунларда   ёшларга   оид   сиёсатни   янада
жадаллаштириш, улар томонидан жиноятлар содир этилишини олдини олиш
хамда   ёшларга   оид   давлат   сиёсати   соҳасидаги   муносабатларни   тартибга
солишга қаратилган. 
Булардан келиб чиқиб ушбу тадқиқот ишини қуйидаги асосларга кўра,
бугунги кун учун долзарб бўлган масала деб ҳисоблашимиз мумкин.
Биринчидан,   2010   йил   29   сентябрдаги   “Вояга   етмаганлар   ўртасида
назоратсизлик   ва   ҳуқуқбузарликнинг   профилактикаси   тўғрисида”ги 5
,   2016
йил   14   сентябрдаги   ЎРҚ-406-сонли   “Ёшларга   оид   давлат   сиёсати
тўғрисидаги”   Қонуни 6
  ва   бошқа   конунларда   ёшларга   оид   сиёсатни   янада
жадаллаштириш, улар томонидан жиноятлар содир этилишини олдини олиш,
келажак   авлодга   замин   яратиш   кўзда   тутилган.   Бироқ   шуни   ҳам   тан   олиб
айтиш   керакки,   шу   каби   қонунлар   қабул   қилинса-да,   вояга   етмаганлар
томонидан содир этилаётган жиноятлар республика бўйича салмоқли улушни
ташкил   этмоқда.   Хусусан,   сўнгги   2023   йилнинг   8   ойида   республикамизда
2121 нафар вояга етмаганлар томонидан 2024 та жиноят содир этилган. 
ИИВ   Жамоат   хавфсизлигини   департаментининг   маълум   қилишича,   бу
жиноятларни   1424   нафар   мактаб,   291   нафар   академик   лицей   ва   касб-хунар
таълим   муассасалари   ўқувчилари   томонидан   содир   этилган   турли
кўринишдаги   жиноятлар   ташкил   қилади.   Шундан,   142   нафар   ишсиз   ёшлар
(мактабни   тамомлаган)   бўлса,   264   нафар   иш   билан   банд   бўлган   вояга
етмаганлар томонидан содир этилганлиги аниқланган  7
.
3
  “Вояга   етмаганлар   ўртасида   назоратсизлик   ва   ҳуқуқбузарликнинг   профилактикаси   тўғрисида”ги
Ўзбекистон   Республикасининг   Қонуни,   29.09.2010   https://lex.uz/docs/1685726?
ONDATE2=26.01.2022&action=compare  12.04.2023 03/23/829/0208-сон)
4
  2016   йил   14   сентябрдаги   «Ёшларга   оид   давлат   сиеlсати   тўғрисида»ги   ЎРҚ-406-сон   Қонуни
https://lex.uz/acts/3026246   26.01.2022 й., 03/22/747/0064-сон)
5
 Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-
сон.
6
 Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-
сон .
7
  8 oyda 2 mingdan ortiq voyaga yetmaganlar tomonidan jinoyat sodir etilgan_ https://kun.uz//
5   Шу муносабат билан, 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030»
стратегияси   туғрисида   ПФ-158-сон   Фармони   имзоланди.   Мазкур
стратегиянинг   32-мақсадига   кўра,   400   минг   нафар   ёшларнинг   бандлигини
таъминлаш   ва   муаммоларини   ҳал   этишга   эришиш   вазифаси   ёритилган.
Бундай   вазифани   ижро   этиш   учун   давлат   ва   жамоат   ташкилотлари
ҳамкорлигида   мухим   ишлар   амалга   оширилиши   белгиланган.   Шунингдек,
ёшларнинг   ишсизлик   даражасини   14   фоиздан   11   фоизга   камайтиришга
эришиш устувор вазифа қилиб белгиланди 8
. 
Иккинчидан,   2016   йил   21   октябрда   Ўзбекистон   Республикаси
Президенти   Ш.М.Мирзиёевнинг   “Суд-ҳуқуқ   тизимини   янада   ислоҳ   қилиш,
фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   ишончли   ҳимоя   қилиш
кафолатларини   кучайтириш   чора-тадбирлари   тўғрисида”ги   ПФ-4850-сонли
Фармони   қабул   қилинганлиги   жиноий   жазоларни   либераллаштиришнинг
яққол   кўриниши   бўлди.   Мазкур   фармондаги   Комплекс   режанинг   6-бўлими
“Жиноят   ва   жиноят-процессуал   қонунчилигини   янада   такомиллаштириш”га
бағишланган   бўлиб,   унда   вояга   етмаганлар   учун   назарда   тутилган   жиноий
жазоларни либераллаштириш, процессуал ҳаракатларни ўтказишда уларнинг
ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш каби долзарб вазифалар белгиланди 9
. Бироқ
ушбу  вазифалар   ижроси   юзасидан   амалга   оширилиши  лозим   бўлган   амалий
ишларга етарли эътибор қаратилмаяпти.
  Учинчидан,   Жиноят   кодекси   кўпгина   қоидаларининг   тартибга
солиниши,   яъни   вояга   етмаганларга   тайинланиши   мумкин   бўлган   жазо
тизими   ва   турлари,   уларга   нисбатан   қўлланадиган   жазо   турларини,
жавобгарлик   ва   жазодан   озод   қилиш   масалалари   ва   уларни
такомиллаштириш,   жазо   қўллашда   енгилроқ   жазо   турлари   билан
алмаштириш,   вояга   етмаганлар   жавобгарлигини   либераллаштириш
чораларини   таҳлил   қилиш   ва   бунга   оид   қонунчиликни   янада
8
  «Ўзбекистон—2030»   Стратегияси   тўғрисида   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   Фармони,
11.09.2023   йилдаги   ПФ-158-сон   https://lex.uz/uz/docs/6600413 29.12.2023 й.,06/23/214/0984-сон)
9
 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 497-модда
6 такомиллаштириш   бўйича   таклифларни   ишлаб   чиқиш   ва   илмий   асослаш
муҳим аҳамият касб этади
Тўртинчидан,   вояга   етмаган   шахсларга   жазо   тайинлаш,
жавобгарлик ва жазодан озод қилишда судлар томонидан ишнинг
ҳолатлари   тўлиқ,   ҳар   6   томонлама   ўрганилмаётганлиги,
далилларга   юзаки   баҳо   берилаётганлиги   каби   муаммолар
амалиётда   учраб   турганлиги,   халқаро   ташкилотларнинг   вояга
етмаганларнинг   жиноят   ишларини   ҳал   этадиган   ювенал   адлия
тизимини   ташкил   этиш   бўйича   кўрсатмаларини   амалга   ошириш
бўйича концепция ишлаб чиқиш лозимлиги ва бошқалар.
  Юқорида   келтириб   ўтилган   муаммолар   айнан   вояга
етмаганлар   содир  қилган  жиноятлари  учун   жавобгарликни  тадқиқ
этиш долзарблигини кўрсатади.
Тадқиқотнинг   мақсади   ва   вазифалари.   Вояга   етмаган   шахсни
мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарлик ёки жазодан озод қилиш
хусусиятларини   таҳлил   қилиш,   назарий   ва   жиноий-ҳуқуқий   асосларини
аниқлаш,  хорижий  давлатлар   тажрибаларини  ўрганиш  ва  таҳлиллар  асосида
таклифлар ишлаб чиқиш тадқиқотнинг мақсади ҳисобланади. 
Ушбу мақсадларга   еришиш учун  тадқиқот  олдига  қуйидаги  вазифалар
қўйилди:
- вояга   етмаган   шахсни   мажбурлов   чораларини   қўлланаган   ҳолда
жавобгарлик   ёки   жазодан   озод   қилиш   қонун   ҳужжатларини   шакилланиши
ҳамда унинг ривожланиши ўрганиш;
- вояга   етмаган   шахсни   мажбурлов   чораларини   қўлланаган   ҳолда
жавобгарлик   ёки   жазодан   озод   қилиш:   мазмун-моҳияти   ва   жавобгарлик   ёки
жазодан озод қилишнинг бошқа турларидан фарқи ўрганиш;
7   -       чет эл давлатларида  вояга етмаган шахсни мажбурлов чораларини
қўлланаган   ҳолда   жавобгарлик   ёки   жазодан   озод   қилиш   хусусиятлари ни
таҳлил қилиш;
- Ўзбекистон   Республикасининг   жиноят   қонунчилигида   вояга
етмаган   шахсни   мажбурлов   чораларини   қўллаган   ҳолда   жавобгарлик   ёки
жазодан   озод   қилишни   қўллаш   тушунчаси   ва   шартлари нинг   ҳуқуқий
асосларини ўрганиш ва аналитик таҳлил қилиш;
- мазкур соҳага доир камчиликларни аниқлаш ва  таклифлар ишлаб
чиқиш.
Тадқиқотнинг   предмети.   Вояга   етмаган   шахсни   мажбурлов
чораларини   қўлланаган   ҳолда   жавобгарлик   ёки   жазодан   озод   қилишни
тартибга   солувчи   қонунчилик   нормалари,   жиноят-ҳуқуқий   соҳага   доир
хорижий   тажриба,   халқаро   конвенсиялар,   шартномалар,   шунингдек,   ушбу
мавзу   бўйича   қилинган   илмий   ишларни   таҳлил   қилиш   тадқиқотнинг
предмети ҳисобланади.   
Тадқиқотнинг   обекти .  Вояга   етмаган   шахсни   мажбурлов   чораларини
қўлланаган   ҳолда   жавобгарлик   ёки   жазодан   озод   қилишни   жиноий-ҳуқуқий
тартибга солишга оид ҳуқуқий муносабатлар.
Тадқиқотнинг   илмий   янгилиги.   Тадқиқотнинг   илмий   янгилиги
шунда   намоён   бўладики,   вояга   етмаган   шахсни   мажбурлов   чораларини
қўлланаган ҳолда жавобгарлик ёки жазодан озод қилиш қонун ҳужжатларини
шакилланиши ва ривожланиш ига боғлиқ масалаларни магистрлик тадқиқоти
шаклида монографик тарзда тадқиқ етилди.
Мавзунинг   ўрганилганлик   даражаси:   Миллий   ҳуқуқшунос
олимлардан   М.Х.Рустамбаев, 10
  М.Усмоналиев 11
,   У.Ш.Холиқулов 12
  ва
бошқалар   томонидан   вояга   етмаганлар   томонидан   содир   этилган   жиноятлар
10
 Рустамбоев М.Ҳ. Жиноят ҳуқуқи(умумий қисм). Олий Ўқув юртлари учун дарслик.Т. : «ИЛМ ЗИЁ»2005. -
477   бет.,   М.Ҳ.   Рустамбоев   Ўзбекистон   Республикаси   жиноят   ҳуқуқи   курси.   I   том.   Умумий   қисм.   Жиноят
тўғрисида таълимот. ОТМ учун дарслик. — Т.: «ILM ZIYO», 2010. — 400 б.
11
 Усмоналиев М. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм. Олий ўқув юртлари учун дарслик.—Т., «Янги аср авлоди»,
2010й. Б-146.
12
 У.Ш.Холикулов. Вояга етмаганларга жазо тайинлашнинг ўзига хос хусусиятлари. ТДЮИ. Т.: 2006.
8 учун жавобгарлик билан боғлиқ масалалар ҳамда вояга етмаганларни жиноий
жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш масалалари алоҳида-алоҳида ҳолда
муайян даражада ўрганилган.  
Шунингдек,   М.Д.Шаргородский 13
  ,   Х.Д.Аликперов 14
,   А.В.Наумов 15
,
М.А.Любавина 16
,   Р.В.Новиков 17
  ва   бошқа   хорижлик   олимлар   ҳам   ушбу
мавзунинг турли жиҳатларини ёритганлар.
Тадқиқот   методлари.   Мазкур   тадқиқот   йўналишига   кўра   қиёсий-
ҳуқуқий   тадқиқот   шаклида   амалга   оширилган.   Ҳуқуқ   соҳасига   доир
манбаларда ушбу метод шаклига нисбатан турли хил қарашлар мавжуд.
Дастлабки,   ёндашув   уни   соф   процесс   сифатида   талқин   қилиниб,
ҳуқуқий муаммоларга ечим топиш методи ҳисобланади. Шунингдек, яна бир
ёндашув мавжуд бўлиб, унга асосий мақсади турли давлатлар қонунчилигини
тизимли   ўрганиш   ва   таҳлил   қилишдир.   Мазкур   тадқиқот   ишида   ҳам   айнан
иккинчи   ёндашувдаги   тамойил   асосида   хорижий   ва   миллий   қонунчиликни
ўзаро солиштириш ҳамда қонунчиликдаги камчиликларни бартараф етиш ва
соҳага доир таклифлар ишлаб чиқиш мақсад қилинган. 
Қиёсий-ҳуқуқий   тадқиқотни   амалга   оширишда   асосан   умумий
методлардан   индуксия   ва   дедуксия   ва   аналогия   каби   методлар   қўлланилган
бўлса,   махсус-юридик   методлардан   еса   қиёсий-ҳуқуқий   таҳлил   методи
фойдаланилган. 
Битирув   малакавий   ишининг   тузилиши   ва   ҳажми:   Ушбу   битирув
малакавий   иши   кириш,   5   параграфни   ўз   ичига   олган   2   та   боб,   хулоса,
фойдаланилган   адабиётлар   ройхатидан   ташкил   топган.   Битирув   малакавий
ишининг ҳажми 70 бетдан иборат.
13
 Шаргородский М.Д. Назакания. Его сели и эффективность. – Л. Ст.  
14
 Аликперов Х.Д. Освобождение от уголовной ответственности. –М.: 2002
15
 Наумов А.В. Российское уголовное право. Общая часть. Курс лекций. –М.: Бек, 2006,
16
  Любавина   М.А.   Особенности   уголовной   ответственности   и   наказания   несовершеннолетних:   учебное
пособие / М.А.Любавина. – Санкт-Петербургиский юридический институт (филиал) Академии Генеральной
прокуратуры Российской Федерации, 2015. –104 с
17
  Р.В.Новиков   Назначение   наказания   несовершеннолетним   в   современных   условиях.   -   диссертацияна
соискание ученой степени кандидата юридических наук
9 1-БОБ. ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСНИ МАЖБУРЛОВ
ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАГАН ҲОЛДА ЖАВОБГАРЛИК ЁКИ ЖАЗОДАН
ОЗОД ҚИЛИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1. Вояга етмаган шахсни мажбурлов чораларини қўлланаган
ҳолда жавобгарлик ёки жазодан озод қилиш қонун
ҳужжатларини шаклланиши ва ривожланиши
Демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлини
танлаган   мамлакатимизда   инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   ҳимоя   қилиш
масаласи   миллий   қонунчилигимизда   мустаҳкамлаб   қўйилган.   Қонун
устуворлигини   таъминлаш,   аҳолининг   ҳуқуқий   маданиятини   юксалтириш,
ёш   авлод   ҳуқуқ   ва   манфаатларини   ҳимоя   қилиш   соҳасида   амалга
оширилаётган кенг кўламли ишлар ана шу эзгу мақсадга хизмат қилади.
 Бу борада ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний, ақлий ва маънавий
жиҳатдан   баркамол   ривожланиши   учун   қулай   шарт-шароитлар   яратилиши,
мамлакатимизда амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг ўзига хос
хусусиятларидан   бири   ҳисобланади.   Вояга   етмаганлар   томонидан   содир
этиладиган   жиноятларнинг   олдини   олиш   ва   унга   қарши   кураш
мамлакатимизда   амалга   оширилаётган   кучли   ижтимоий   сиёсатнинг   асосий
йўналишларидан бирини ташкил қилади. 
Бу  борада  Ўзбекистон  Республикасининг   Жиноят  қонуни  ҳам   алоҳида
аҳамият   касб   этади.   Гарчи   амалдаги   Жиноят   кодексида,   вояга
етмаганларнинг   жиноий   жавобгарлиги   борасида   муайян   қоидалар
мустаҳкамланган   бўлса-да,   у   энг   аввало,   жиноят   содир   этган   вояга
етмаганларни   қонун   томонидан   инсонпарварлик,   одиллик,   қонуний
тамойиллари орқали муҳофаза қилинишини назарда тутади. Келажак авлодни
10 жиноий   хуружлардан   ҳимоя   этишда,   вояга   етмаганлар   жиноятчилигининг
олдини олишда бу борада жиноят қонунининг аҳамияти шубҳасиздир. 
Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   конунчилигига   кўра   вояга
етмаганларнинг жавобгарлиги ўзига хос хусусиятларга эга. Жиноят Кодекси
Умумий   қисми   олтинчи   бўлим   85-90-моддаларида   вояга   етмаганлар
жавобгарлиги   мустаҳкамланган.   Кодекснинг   олтинчи   боби   «Вояга
етмаганлар   жавобгарлигининг   хусусиятлари»   деб   номланиб,   «Жазо   ва   уни
тайинлаш»,   «Жавобгарликдан   ва   жазодан   озод   қилиш»   деб   номланувчи
боблардан иборат. Шунинг билан бирга, вояга етмаганларнинг жавобгарлиги
борасида,  уларга нисбатан  жазо тайинлаш, жавобгарликдан  ва жазодан  озод
этиш   борасидаги   қоидаларни   қўллашда,   юқоридагилар   билан   биргаликда,
Жиноят кодекси умумий қисм қоидаларига амал қилинади.
  Шу   ўринда   таъкидлаш   керакки,   вояга   етмаганлар   жавобгарлининг
либераллаштиришнинг   дастлабки   босқичи,   аввало,   1994   йил   22   сентябрда
қабул   қилинган   Жиноят   кодексида   биринчи   марта   алоҳида   бўлимларда
мустаҳкамланганлиги билан боғлиқдир.
  Мустақилликдан   аввалги   вояга   етмаганларга   нисбатан
жавобгарликнинг   шаклланишига   доир   аниқ   маълумотлар   мавжуд   эмас.   Шу
сабабли   уларнинг   тарихий   ривожланишини   аниқлашда   вояга   етмаганлар
жавобгарлигини   назарда   тутган   дастлабки   Жиноят   кодексларига   мурожаат
қиламиз.   Шундай   кодекслардан   бири,   1959   йил   21   майда   Ўзбекистон   ССР
Олий   Советининг   бешинчи   чақириқ   II   сессиясида   қабул   қилинган
Ўзбекистон ССР Жиноят кодекси бўлиб, у 1960 йил 1 январдан кучга кирган.
Ушбу   жиноят   кодексига   ҳам   бир   неча   марта   ўзгартириш   ва   қўшимчалар
киритилган.   1971   йилда   бундай   ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритилган   энг
сўнги   Жиноят   кодексларидан   Ўзбекистон   ССР   Жиноят   кодекси   билан
танишиб чиқамиз 18
. 
18
  Ўзбекистон ССРнинг Жиноят кодекси. (1971 йил 1 январгача  бўлган ўзгариш ва қўшимчалэр билан). Т.,
Ўзбекистон, 1971, 10 бет
11 Ўзбекистон   ССР   Жиноят   кодексининг   II   бўлими   10-моддаси   “Вояга
етмаганлар   жавобгарлиги”   деб   номланиб,   у   Ўзбекистон   Олий   Советининг
1961 йил 30 май Конунига ва 1966 йил 23 август, 1967 йил 23 октябрь, 1969
йил 29 май ва 1970 йил 29 январь Фармонларига биноан ўзгартишлар билан
берилган нормалардан иборат. Маскур Жиноят кодекси хозирги Ўзбекистон
Республикаси   Жиноят   кодесидан   тубдан   фарқ   қилмасада,   бироқ   ўша   даврга
хос бўлган хусусиятларга эга. Бу хусусиятларга қуйидагиларни мисол қилиб
келтириш мумкин.
Унга   кўра   жиноят   содир   қилингунга   қадар   16   ёшга   тўлган   шахслар
жиноий   жавобгарликка   тортилганлар.   Бироқ   14   ёшдан   16   ёшгача   булган
шахслар   фақат   одам   ўлдириш,   баданга   қасддан   шикаст   келтириш,   киши
соғлиғига зарар келтириш, номусига тегиш, босқинчилик, уғирлик, ашаддий
хулиганлик,  давлат,  жамоат  мулки  ёки  гражданларнинг   шахсий  мулкларини
қасддан   нобуд   қилиш   ёки   ўк-отар   қуроллар,   ук-дорилар   ёки   портловчи
моддаларни   талоп-тарож   қилиш   ёки   зарарлантириш   натижасида   оғир
оқибатлар   келиб   чиқса,   шунингдек   поездларни   ҳалокатга   олиб   келиши
мумкин   бўладиган   ҳаракатларни   қасддан   содир   этиш   учунгина   жиноий
жавобгарликка тортиладилар” деб белгиланган.
Ҳамда   бизнинг   тадқиқот   мавзумизга   мос   ягона   қисми   ҳам   ушбу
моддада   бирга   кўрсатиб   ўтилган   бўлиб,   унга   кўра   агар   суд   18   ёшга   қадар
жамоат   учун   унча   хавфли   бўлмаган   жиноятни   қилган   шахсларни,   жиноий
жазони қўлламасдан ҳам тузатиш мумкин деб топса, у бундай шахсга жиноий
жазо ҳисобланмаган,  тарбиявий характердаги  мажбурий чораларни қўллаши
мумкин. Тарбиявий  характердаги   мажбурий  чораларнинг  турлари  ва  уларни
қўлланиш   шарти   ўша   вақтдаги   иттифоқдош   республикаларнинг   қонунлари
билан белгиланган.
Ушбу   модданинг   учинчи   қисмида   кўрсатилган   шароитлар   мавжуд
бўлганда,   вояга   етмаган   шахс   жиноий   жавобгарликдан   ва   жазодан   озод
қилиниб,   унга   нисбатан   тарбиявий   характердаги   мажбурий   чораларни
12 қўлланиш масаласини қараб чиқиш учун вояга етмаганларнинг ишлари билан
шуғулланувчи комиссияга юборилиши мумкинлиги кўрсатилган. 
Тарбиявий   характердаги   мажбурий   чоралар   қуйидагилардан   иборат
бўлиб, улар:
  1)   вояга   етмаганларни   ота-оналари,   васийлари.   халқ   маорифи
органлари ва болаликка олган кишилар назоратига топшириш, вояга етмаган
шахснинг   ишлаб   турган   жойидаги   жамоат   ташкилотлари   ёки   ишчи,
хизматчи, колхозчилар коллективининг илтимослари билан шу ташкилот ёки
коллективнинг   назоратига   топшириб,   уларга   вояга   етмаган   шахсни
тарбиялаш мажбуриятини юклаш; 
2) ёпиқ типдаги болалар менат-тарбия муассасаларида caқлаш.
Юқоридаги   модданинг   мазмунидан   шуни   тушуниш   мумкинки,
амалдаги   ЖК   да   назарда   тутилган   вояга   етмаганлар   жавобгарлиги
масалалари тубдан фарқ қилади ва анча такомиллаштирилган.
Маълумки,   ЖКда   вояга   етмаганлар   жавобгарлигини   алоҳида   бўлимга
ажратилишининг бир қатор ижобий томонлари мавжуд бўлиб, бу энг аввало,
жиноят   қонунининг   дифференциация   ва   индивидуаллаштириш   принципига
асосланганлигини   яна   бир   бор   тасдиқлайди.   Вояга   етмаганлар
жавобгарлигини   алоҳида   ажратмасдан,   уни   батафсил   ўрганишнинг   иложи
бўлмайди.
  Жиноят   ҳуқуқида   вояга   етмаганларнинг   жавобгарлигини   алоҳида
белгилаш   зарурлиги   тўғрисида   кўп   йиллардан   бери   олимлар   ва   амалиёт
ходимлари   ўртасида   фикрлар   мавжуд.   Бу   таклифлар   амалдаги   Жиноят
кодексида   ўзининг   аксини   топган   бўлиб,   бугунги   кунда   вояга   етмаганлар
жавобгарлигининг   кўпгина   қирралари   юридик   адабиётларда   етарлича
ўрганилган.
Вояга   етмаганларнинг   жиноий   жавобгарлигига   алоҳида   эътибор
қаратилиши   тўғрисида   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди   Пленуми
қарорида   ҳам,   мавжуд   бўлиб   унда   «вояга   етмаганларнинг   жиноятлари
ҳақидаги   ишларни   кўришда,   иш   бўйича   исботланиши   лозим   бўлган
13 ҳолатларни   синчковлик   билан,   ҳар   томонлама   тўла   ва   холисона   текшириб
чиқиб,   қилмишнинг   ижтимоий   хавфлилик   даражасини   ва   судланувчининг
шахсини   эътиборга   олган   ҳолда   аниқланган   ҳақиқий   ҳолатлар   ва   далиллар
мажмуасига тўғри баҳо берилиб, одиллик ва инсонпарварлик тамойилларига
амал   қилган   ҳолда   қонунда   кўрсатилган   хусусият   ва   имтиёзлардан   тўла
фойдаланишга   эътибор   қаратилиши   лозим»   лиги   таъкидланади 19
.   Жиноят
кодексининг   81-моддасига   кўра,   ўн   саккиз   ёшга   тўлмасдан   жиноят   содир
этган шахсларга қуйидаги асосий жазолар қўлланилиши мумкин: А) жарима;
Б) ахлоқ тузатиш ишлари; В) қамоқ; Г) озодликдан маҳрум қилиш. 
Вояга етмаганларга нисбатан қўшимча жазолар тайинлаш мумкин эмас.
Яъни   вояга   етмаганлар   учун   жазо   тизими   фақат   асосий   жазоларни,   яъни
давлат   томонидан   белгиланган   мажбурловнинг   асосини   ташкил   этиб,
қилмиш   ва   жиноятни   содир   этган   шахснинг   салбий   баҳоланиш   даражасини
ифодалайди. Улар давлатнинг бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари билан
бирга   жазо   мақсадига   эришиш   учун   ёрдам   бериши   лозим.   Асосий   жазо
чораларини   жазонинг   бошқа   турларига   қўшимча   равишда   қўллаш   мумкин
эмас. 
Вояга   етмаган   маҳкумга   нисбатан   муайян   ҳуқуқлар   ва   озодликдан
маҳрум   этишни   қўллаш   хусусиятига   кўра   кўрсатилган   тизимга   кирадиган
жазо   турлари   икки   гуруҳга   бўлинади.   1)   моддий   тарздаги   манфаатлардан
маҳрум   қилишдан   иборат   элементларга   эга   асосий   жазо   турлари:   жарима,
ахлоқ   тузатиш   ишлари.   2)   маҳкумнинг   эркинлигини   чеклашдан   иборат
бўлган   асосий   жазо   турлари:   қамоқ,   озодликдан   маҳрум   этиш.   Жиноят
кодексининг   81-моддасида   назарда   тутилган   жазо   турлари   ўз   номи   ва
моҳияти   билан   вояга   етганларга   қўлланиладиган   жазоларга   ўхшаб   кетса-да,
бироқ   ўз   мазмунига   ва   ҳуқуқий   оқибатларига   кўра,   улардан   фарқ   қилади.
Вояга   етмаганларнинг   жавобгарлиги   борасида   уларни   ёши   жиҳатидан
дифференциациялаш энг муҳим масалалардан биридир. 
19
  Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Суди   Пленумининг   «Судлар   томонидан   жиноят   учун   жазо   тайинлаш
амалиёти тўғрисида» 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли қарори.// Қарорлар тўплами.-Тошкент, 2006, 12- банди.
14 Жиноят   кодексининг   85-моддасида   айнан   ушбу   қоидалар   ўз   аксини
топган бўлиб, 14-16 ёшгача ва 16 дан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг
жавобгарлиги   индивидуаллаштирилган.   Жумладан,   озодликдан   маҳрум
қилиш   жиноят   содир   этиш   пайтида   ўн   тўрт   ёшдан   ўн   олти   ёшгача   бўлган
шахсларга нисбатан: А) оғир жиноят учун – олти йилгача; Б) ўта оғир жиноят
учун – ўн йилгача муддатга тайинланади. Озодликдан маҳрум қилиш жиноят
содир   этиш   пайтида   ўн   олти   ёшдан   ўн   саккиз   ёшгача   бўлган   шахсларга
нисбатан А) оғир жиноят учун – етти йилгача;  В) ўта оғир жиноят учун   ўн
йилгача тайинланади. 
Ушбу моддага кўра, озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган
маҳкумлар   жазони:   А)   озодликдан   маҳрум   қилишга   биринчи   марта   ҳукм
қилинган   бўлса,   умумий   тартибли   колонияларда;   Б)   илгари   озодликдан
маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан бўлса, жазони кучайтирилган тартибли
колонияларда ўташи назарда тутилган эди. Ўз навбатида, озодликдан маҳрум
қилишга ҳукм этилган вояга  етмаган аёлларга нисбатан  эса, жазони умумий
тартибли тарбия колонияларда ўташ назарда тутилган эди. 
Ўзбекистон   Республикасининг   2003   йил   12   декабрдаги   жиноят
қонунига   ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритиш   тўғрисидаги   Қонунига   кўра,
бу борада муҳим ўзгартириш киритилиб, «Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз
ёшга   тўлмаган   шахсларга   нисбатан   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини
тарбия   колонияларида   ўташ   тайинланади».   Яъни   вояга   етмаганлар
жавобгарлигини   либераллаштириш   билан   биргаликда,   улар   томонидан
озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   ижро   этиш   тартибини
либераллаштириш   борасида   ҳам   тубдан   ўзгаришлар   рўй   берди.   Қонун
мазмунига   кўра,   вояга   етмаганлар   фақат   бир   тартибдаги   жазони   ижро   этиш
муассасаларида,   яъни   тарбия   колонияларида   жазони   ўтайдилар.   Жиноят
қонунига киритилган ушбу ўзгартириш, албатта, илмий ва амалий жиҳатдан
катта   аҳамиятга   эга   бўлиб,   бу,   энг   аввало,   вояга   етмаганларни   озодликдан
маҳрум   қилиш   жазосини   ижро   этиш   тизимини   либераллаштириб,   уларнинг
маҳкум   сифатида   ҳуқуқий   ҳолатида   енгилликларнинг   юзага   келиши   билан
15 боғлиқ.   Тарбия   колониялардаги   кучайтирилган   ва   умумий   тартибларнинг
бекор қилиниши, ўз навбатида, муқаддам жиноят содир этганларни биринчи
марта жиноят  содир этганлардан  алоҳида жазони ўташига таъсир қилмайди.
Зеро,  тарбия  колонияларда   ўн  олти  ёшгача   бўлган  вояга  етмаган   маҳкумлар
каттароқ   ёшдаги   маҳкумлардан;   биринчи   марта   озодликдан   маҳрум   этишга
ҳукм   қилинган   маҳкумлар   илгари   озодликдан   маҳрум   этиш   тариқасидаги
жазони ўтаган маҳкумлардан алоҳида сақланадилар.
  Жиноят   қонунини   либераллаштириш   борасида   вояга   етмаганлар,
аёллар,  кексалар  жавобгарлиги  марказий  масалалардан   бири  бўлиб,  алоҳида
диққат-эътиборни   талаб   этади.   Жиноят   қонунини   либераллаштиришнинг
кейинги   босқичларида   вояга   етмаганлар   томонидан   ижтимоий   хавфи   катта
бўлмаган   ёки   эҳтиётсизлик   оқибатида   жиноят   содир   этилса,   уларга
озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланмаслик белгилаб қўйилди. 
2008   йилнинг   24   сентябрида   қабул   қилинган   Ўзбекистон
Республикасининг   Қонуни   билан   Жиноят   кодексининг   вояга   етмаганларга
нисбатан   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   тайинлаш   масалаларини
тартибга   солувчи   нормаларидаги   қарама-қаршиликлар   бартараф   қилинди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг олтинчи
бўлими вояга етмаганларнинг алоҳида ижтимоий мавқеи ҳамда жисмоний ва
руҳий   ривожланиши   даражасини   ҳисобга   олган   ҳолда,   фақат   уларнинг
жиноий жавобгарлиги масалаларига бағишланган.
  Қонунда   вояга   етмаганларга   нисбатан   жазони   индивидуаллаштириш
бўйича   қатъий   талаблар   белгиланган,   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини
тайинлаш   ҳоллари   чегараланган.   Хусусан,   Жиноят   кодексининг   85-моддаси
тўртинчи   қисмига   мувофиқ,   вояга   етмаганларга   нисбатан   ижтимоий   хавфи
катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятлар учун озодликдан маҳрум
қилиш   жазоси   тайинланиши   мумкин   эмаслиги   тўғрисидаги   қоидалар   билан
тўлдирилди. 
Айни   вақтда,   мазкур   моддада   уларга   нисбатан   унча   оғир   бўлмаган
жиноятлар   учун   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   тайинлашга   йўл
16 қўядиган   нормалар   ҳам   бор   эди   ва   бу   ягона   суд   амалиёти   шаклланишига
салбий   таъсир   кўрсатар   эди.   Бу   каби   ҳуқуқий   нуқсонларнинг   мавжудлиги,
айрим ҳолларда, вояга етмаганларнинг унча оғир бўлмаган жиноятлари учун
ҳам озодликдан маҳрум қилинишларига олиб келган.
  Киритилган   ушбу   ўзгартиришлар   қарама-қаршиликларни   бартараф
қилди   ва   келгусида   жиноят   қонунининг   тўғри   қўлланилишини   ва   вояга
етмаганларга   нисбатан   ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   ва   унча   оғир
бўлмаган   жиноятлар   учун   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси
тайинланмасилиги кафолатларини таъминлайди. 
Ушбу   жараённинг   давоми   сифатида   Ўзбекистон   Республикасининг
«Вояга   етмаган   шахсларнинг   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш   тўғрисидаги   қонун
ҳужжатлари   такомиллаштирилиши   муносабати   билан   Ўзбекистон
Республикасининг   айрим   қонунларига   ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритиш
ҳақида» 2008 йил 10 январдаги қонуни муҳим воқеа бўлди. 
Унга   кўра,   бир   қатор   қонунлар   билан   бирга   Жиноят   кодексига   ҳам
ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритилди.   Қонунга   кўра,   Жиноят   кодекси   122-
моддасига,   яъни   вояга   етмаган   ёки   меҳнатга   лаёқатсиз   шахсларни   моддий
таъминлашдан   бўйин   товлаганлик   учун   белгиланган   уч   йилгача   ахлоқ
тузатиш   ишлари   жазоси   бир   йилга   камайтирилди,   аммо   ушбу   ҳолат
юқоридаги   жиноят   учун   жавобгарликнинг   енгиллашганидан   далолат
бермайди,   аксинча,   жиноят   учун   жавобгарлик   кучайтирилиб,   модда   янги
иккинчи   қисм   билан   тўлдирилди   ва   вояга   етмаган   ёки   меҳнатга   лаёқатсиз
шахсларни   моддий   таъминлашдан   бўйин   товлаш   жинояти   хавфли
рецидивист   томонидан   содир   этилса,   жавобгарликни   оғирлаштирувчи   ҳолат
сифатида белгиланиб, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч
йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилди. 
Худди   шунингдек,   Жиноят   кодексининг   127-моддаси,   яъни   вояга
етмаган   шахсни   ғайриижтимоий   ҳатти-ҳаракатларга   жалб   қилганлик   учун
эндиликда   бошқа   муқобил   жазолар   билан   биргаликда   энг   кам   ойлик   иш
ҳақининг   юз   бараваридан   икки   юз   бараваригача   миқдорда   жарима   жазоси
17 киритилди.   Қабул   қилинган   ушбу   қонунлар,   албатта,   вояга   етмаганларнинг
ижтимоий,   ҳуқуқий   жиҳатдан   ҳимоя   қилинишини   таъминлашга   хизмат
қилмоқда.   Маълумки,   вояга   етмаганлар   томонидан   содир   этиладиган
жиноятларнинг   олдини   олиш   ва   унга   қарши   курашиш   бугунги   кунда   энг
долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 
Бу   борада   Республикамизда   ёшларга   оид   қабул   қилинган   барча
ҳужжтлар   муҳим   аҳамият   касб   этади.   Вояга   етмаганлар   ҳуқуқларини   ҳимоя
қилиш ва тарбиялаш масалалари «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция»да,
Парламентимиз   томонидан   қабул   қилинган   «Ёшларга   доир   давлат   сиёсати
асослари   тўғрисида»,   «Таълим   тўғрисида»,   «Бола   100   ҳуқуқларининг
кафолатлари   тўғрисида»ги   қонунлар,   «Жамиятда   ҳуқуқий   маданиятни
юксалтириш милллий дастури», Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, «Ёшлар
йили давлат дастурлари»да ўз аксини топганлиги фикримизнинг далилидир.
1.2. Вояга етмаган шахсни мажбурлов чораларини қўлланаган
ҳолда жавобгарлик ёки жазодан озод қилиш: мазмун-моҳияти
ва жавобгарлик ёки жазодан озод қилишнинг бошқа
турларидан фарқи
Вояга   етмаганларга   нисбатан   содир   этган   жиноятлари   учун   жиноий
жазоларни   қўллашдан   ташқари,   уларни   жавобгарликдан   ёки   жазодан   озод
қилиш,   мажбурлов   чораларини   қўллаш,   шартли   ҳукм   қилиш   кабилар
тайинланиши мумкин. ЖКнинг 16–боби “Жавобгарликдан  ёки жазодан озод
қилиш”   деб   номланиб,   у   ўз   ичига   87-90   моддаларни   қамраб   олади.   Мазкур
Кодекснинг 87-модда 1-қисмида, вояга етмаганларга  мажбурлов чораларини
қўллаган   ҳолда   жавобгарликдан   озод   қилиш,   2-қисмида   эса   жазодан   озод
қилиш масалалари белгиланган.
Шу ўринда, “Жиноий жавобгарлик” ва “Жиноий жазо” тушунчаларига
таъриф   бериб   ўтиш   лозим.   Д.А.Султанова   фикрича,   “Жиноий   жавобгарлик”
18 тушунчаси   “Жиноий   жазо”   тушунчасидан   кенгроқ   бўлиб,   жазо   ва
судланганликни   қамраб   олади.   Жиноий   жавобгарликдан   озод   қилиш   учун
судда   жиддийроқ   асослар   мавжуд   бўлиши,   айбдор   шахснинг   ижтимоий
хавфлилиги   эса,   енгилроқ   таъсир   чоралари   билан   бартараф   қилинадиган
даражада анча кичик бўлиши лозим, чунки жавобгарликдан озод бўлган шахс
нафақат   жазодан,   балки   унинг   ҳуқуқий   оқибати   бўлмиш,   судланганликдан
ҳам   “озод”   бўлади.   Дарҳақиқат,   жиноий   жавобгарлик   тушунчаси   жиноий
жазо   тушунчасидан   анча   кенгроқ   бўлиб,   жиноий   жазо   эса   жиноий
жавобгарликнинг   бир   кўринишидир.   Кодекснинг   87-моддаси   1-қисмида
вояга   етмаганларга   мажбурлов   чорасини   қўллаган   ҳолда   жавобгарликдан
озод   қилишга   оид   коидалар   белгиланган.   Ушбу   нормада   белгиланишича,
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган вояга
етмаган   шахс,   агар   содир   этган   қилмишининг   хусусиятлари,   айбдорнинг
шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини эътиборга олиб, уни жазо қўлламасдан
туриб   ҳам   тузатиш   мумкин   деган   хулосага   келинса,   жавобгарликдан   озод
қилиниб,   иш   вояга   етмаганлар   ишлари   билан   шуғулланувчи   комиссияда
кўришга   топширилиши   мумкин.   Бунда   гап   вояга   етмаган   шахс   содир   этган
жиноятнинг ижтимоий хавфи катта бўлмаслиги, шунингдек у биринчи марта
содир   этган   бўлиши,   қилмишнинг   хусусияти,   вояга   етмаган   айбдорнинг
шахси   ва   бошқа   шу   каби   ҳолатларни   эътиборга   олиб,   жиноий   жазо
қўлламасдан   туриб   ҳам   тузатиш   мумкин   деган   хулосага   келгандагина
жавобгарликдан озод қилиш ҳақида боради. 
Яъни   жиноий   жавобгарликдан   озод   қилиш   деганда,   жиноят   содир
қилган шахсга нисбатан қонунда кўрсатилган жиноят-ҳуқуқий жазо чорасини
қўлламай, аксинча, уни бундай жавобгарликдан озод қилиш тушунилади. Бу
каби қоидалар жиноий жавобгарликдан озод қилиш турлари учун, жумладан,
ярашганлиги   муносабати   билан,   шунингдек,   вояга   етмаганларга   нисбатан
мажбурлов   чораларини   қўллаган   ҳолда   жиноий   жавобгарликдан   озод
қилишга ҳам тааллуқлидир.
19  Айрим олимлар жиноий жавобгарликдан озод қилишни тугатиш лозим
деб ҳисоблайди. Ш.Бердиев жиноий жавобгарликдан озод қилишни тугатиш
лозимлиги   тўғрисидаги   фикр   –   мулоҳазаларни   рад   этиб,   қуйидагиларни:
биринчидан,   ЖКдаги   жиноий   жавобгарликдан   озод   этиш   турлари
ривожланган   давлатлар   жиноят   қонунларидаги   нормаларга   ҳамоҳанг   бўлиб,
мамлакатимиз   қонунида   унинг   турлари   айрим   давлатларга   нисбатан   кўпроқ
эканлиги,   иккинчидан,   бу   институтлар   халқаро   ҳуқуқнинг   умумэътироф
этилган   нормалари,   принциплари   ва   андозаларига   тўлиқ   мос   келиши,
учинчидан,   жиноят   қонунларида   инсонпарварлик   принципининг
мустаҳкамланишига   кўмаклашиш,   тўртинчидан,   энг   муҳими,   мазкур
институт   суд-тергов   амалиётида   самарали   қўлланилиши   билан   боғлиқ   деб
фикр билдирган.
 Жиноий жавобгарликдан озод этишнинг хусусияти шундаки, у шахсда,
хусусан   вояга   етмаган   шахсда   жиноий   –ҳуқуқий   мажбурлов   чоралари,   яъни
уни   жазолаш   мумкинлигини   англашилишига,   жавобгарликнинг
муқаррарлигини нафақат ҳис этиш, балки ундан қўрқиш, ҳайиқишга ундайди,
натижада  унинг жиноят  содир  этишдан  ўзини тийиб  туришга  сабаб   бўлиши
мумкин. 
Жиноий   жавобгарлик   давлатнинг   мажбурлов   чоралари   билан
тенглаштирилади.   Шунингдек,   А.В.Кладкова 20
,   Ю.М.Ткачевский 21
  ва   бошқа
олимларнинг фикрига кўра, жиноий жавобгарлик - жиноят қилган шахсларга
суднинг   айблаш   ҳақидаги   ҳукмига   мувофиқ   давлатнинг   мажбурлов
чораларини   қўллаш   демакдир 22
.   Ушбу   фикрларни   амалдаги   тасдиғи
Кодекснинг   9-10   моддаларида   белгиланган   “айб   учун   жавобгарлик”   ҳамда
“жавобгарликнинг   муқаррарлиги”   каби   принципларда   ҳам   кўринади,   яъни
содир этилган жиноят учун, албатта, жавобгарлик мавжуд ва бу жавобгарлик
20
 Уголовное право Российское Федерации. Общая часть/Под ред, Б.В.Здравомыслова. –М.: 2007. С.65
21
  Ю.М.Ткачевский,   Крылова   Н.Е.   Понятие   и   виды   освобождения   от   уголовной   ответственности//   Курс
уголовного   права:   Вып.   5   том.   Под   ред.   Н.Ф.   Кузнецовой   и   И.М.   Тяжковой.   Т.   2.   Общая   часть:   Учение   о
наказании. – М.: 2002. С.163.
22
  Курс уголовного право.  Общая часть. Т.I. Учения о преступлении. –М.: 2008. С.191.
20 муқаррардир. Фикримизча ҳам, жиноий жавобгарлик давлатнинг мажбурлов
чораларини қўллаш орқали амалга оширилади.
  Жиноий жавобгарликдан озод этиш, ўзининг юридик мазмунига кўра,
айбдорнинг   содир   қилган   жиноятининг   барча   ҳуқуқий   оқибатларидан,
жазодан   ва   судланганлик   чекловларидан   озод   қилиниши,   хуллас,   давлат
номидан   суднинг   айблов   хукмида   фуқарони   жиноятчи   деб   эълон   қилишдан
воз кечишни билдиради 23
. Яъни агар шахс жиноят содир этса ва белгиланган
қоидалар асосида жиноий жавобгарликдан озод қилинса, жиноят содир этган
шахс   жиноятининг   ҳуқуқий   оқибатларидан,   унга   нисбатан   тайинланадиган
жиноий   жазодан   озод   этилади,   шунингдек   судланганлик   ҳолати   келиб
чиқмайди   ҳамда   суднинг   давлат   номидан   чикарадиган   айблов   ҳукмида
жиноятчи деб эълон қилинмаслигини англатади. 
Жиноят   кодексининг   87-модда   1-қисмида   вояга   етмаган   шахсларни
жавобгарликдан   озод   қилишнинг   махсус   тури   мажбурлов   чораларини
қўллаган   ҳолда   жавобгарликдан   озод   қилишга   оид   норма   белгиланган.
Айтиш   керакки,   жиноят   ҳуқуқи   назариясида   жиноий   жавобгарликдан,
хусусан   вояга   етмаганларни   жиноий   жавобгарликдан   озод   қилиш   асослари
ҳамда   шартлари   тўғрисидаги   якдил   фикр   мавжуд   эмас.   А.В.Наумов   бу
масалага   алоҳида   эътибор   қаратиб,   жиноят   содир   қилган   шахс   фақат
ижтимоий хавфли бўлмаган тақдирдагина уни жиноий жавобгарликдан озод
қилишга   йўл   қўйилиши,   шахснинг   бундай   тавсифланиши   озод   этишнинг
ажралмас   шарти   сифатида   зарур   эканлигини   таъкидлайди 24
.   Бизнингча   ҳам,
А.В.Наумовнинг фикрлари асосли, яъни жиноят содир этган шахс ижтимоий
хавфли   бўлмаган   ҳолдагина   уни   жиноий   жавобгарликдан   озод   қилишга   йўл
қўйилиши мумкин. 
Жиноят   кодекси   Умумий   қисмининг   5   бўлими   “жавобгарлик   ва
жазодан   озод   қилиш”   деб   номланиб,   жавобгарлик   ва   жазодан   озод
қилишнинг   турлари   64-68-моддаларда   акс   эттирилган.   Жиноят   кодексининг
23
 Уголовное право РФ (Общая часть).-М.: Юрист, 2008. С. 430 .
24
 Наумов А.В. Российское уголовное право. Общая часть. Курс лекций. –М.: Бек, 2006, С.440-441.
21 66-моддасига   кўра,   айбдор   ўз   қилмишига   амалда   пушаймон   бўлганлиги
муносабати   билан   жавобгарликдан   озод   этишнинг   қонун   ҳужжатида
белгиланган шартларига қуйидагилар, яъни айбини бўйнига олиш ҳақида арз
қилиш, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам
бериш, шунингдек, етказилган зарарни бартараф этиш ҳамда шахс томонидан
маълум   тоифадаги   жиноятларни   биринчи   марта   содир   этилганлиги   киради.
Таъкидлаш   лозимки,   шахс   ўз   айбини   бўйнига   олмас   экан,   чин   кўнгилдан
пушаймон   бўлиш   ҳолати   ҳам   содир   бўлмайди 25
.   Демак,   жиноят   содир   этган
шахсни   жиноий   жавобгарликдан   озод   этиш   асослари   ва   шартлари   мавжуд
бўлган   ҳолатларгина   Жиноят   ва   Жиноят-процессуал   кодекси   талаблари
асосида амалга оширилиши лозим.
  Бу   масалага   М.Ҳ.Рустамбаев   эътибор   қаратиб,   жиноий
жавобгарликдан   озод   этиш   –   бу   жиноятчиликка   қарши   курашни   амалга
оширувчи   органлар   тимсолида   давлат   жиноят   содир   қилган   шахсни   ЖКда
кўрсатилган   барча   ҳолатлар   юзасидан   ўзининг   илгариги   ижтимоий
хавфлилик   даражасини   йўқотганлиги   оқибатида   шахсни   маҳкум   қилишдан
воз   кечиши,   деб   таъкидлайди 26
.   М.Ҳ.Рустамбаев   ўз   фикрини   давом   эттириб,
қуйидагиларни   таъкидлайди,   шахсни   жиноий   жавобгарликдан   озод   қилиш
шахсга   нисбатан   айблов   ҳукмини   чиқаришдан   воз   кечиш   бўлиб,   лекин   бу
давлатнинг   умуман   жиноий   хатти-ҳаракатни   маъқуллашини   англатмайди.
Шунинг учун  шахсни жиноий жавобгарликдан  озод қилиш учун асос  бўлиб
ҳисобланган   ҳолатларни,   шахсни   оқлашдан   ёки   жиноий   хатти-ҳаракатларни
истисно   қилувчи   ҳолатлардан   фарқлаш   лозим.   Фиримизча,   юқоридаги
фикрлар асослидир, шунингдек шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш
дегани давлат ушбу фаолиятга қарши эмас, уни қўллаб-қувватлайди деганини
билдирмайди. 
25
 Аликперов Х.Д. Освобождение от уголовной ответственности. –М.: 2002. Б-20-23.
26
 Рустамбаев М.Ҳ. Курс уголовного права Республики Узбекистан в пяти томах. Том II. Ташкент ТГЮИ, 
2008. С.187.
22 Вояга   етмаганларни   жавобгарликдан   озод   қилиш   эса   мажбурлов
чораларини   қўллаган   ҳолда   амалга   оширилади.   Г.А.Султанова 27
  фикрича,
мажбурлов   чоралари   фақат   вояга   етмаганларга   нисбатан   қўлланилади   ва
ўзида   тарбиявийлик   мазмунини   кўпроқ   ифодалайди,   шунингдек   уларнинг
қўлланилиши   жиноят   содир   этган   вояга   етмаганларнинг   жиноий
фаолиятларини   давом   эттирмасликлари   ва   ижтимоий   ҳаётга   тезроқ
қайтишлари   учун   муҳим   аҳамият   касб   этади.   Фикримизча,   мажбурлов
чоралари   вояга   етмаганларга   нисбатан   қўлланилганидагина   тарбиявий
аҳамиятга эга бўлади, бундай чораларни вояга етганларга тайинлаш мақсадли
бўлмайди.   Буни   шу   билан   изоҳлаш   мумкинки,   мажбурлов   чораларини
қўллашнинг асосий шарти сифатида шахс вояга етмаган бўлиши лозим. 
Юқорида   айтиб   ўтилганидек,   Жиноят   кодексининг   87-моддаси
биринчи қисмига кўра, “ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи
марта   содир   этган   вояга   етмаган   шахс,   агар   содир   этган   қилмишининг
хусусиятлари,   айбдорнинг   шахси   ва   ишнинг   бошқа   ҳолатларини   эътиборга
олиб,   уни   жазо   қўлламасдан   туриб   ҳам   тузатиш   мумкин   деган   хулосага
келинса, жавобгарликдан  озод қилиниб, иш вояга  етмаганлар  ишлари билан
шуғулланувчи   комиссияда   кўришга   топширилиши   мумкин.”   Бу   мажбурлов
чоралари   вояга   етмаганни   жиноий   жазо   қўлламасдан   ҳам   тарбиялаш
мақсадида қўлланади 28
. 
Жиноят   кодексининг   88-моддасида   вояга   етмаганларга   нисбатан
қўлланиладиган   мажбурлов   чоралари   белгиланган,   улар   қуйидагилар:   суд
белгилайдиган шаклда жабрланувчидан узр сўраш мажбуриятини юклаш; ўн
олти ёшга тўлган шахс зиммасига етказилган зарарни ўз маблағи ҳисобидан
ёки меҳнати билан тўлаш ёки бартараф  қилиш мажбуриятини юклаш (ушбу
мажбурий   чора   агар   етказилган   зарар   белгиланган   базавий   ҳисоблаш
миқдорининг   ўн   бараваридан   ошиб   кетмаган   тақдирдагина   қўлланилади,
27
 Султанова Г.А. Вояга етмаганлар учун жазо тайинлашнинг ўзига хос хусусиятлари ва амалиёти. 
Магистрлик диссертасияси. Тошкент 2017 йил. Б 62. 
28
 Усмоналиев М. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм.  Олий ўқув юртлари учун дарслик.—Т., «Янги аср авлоди», 
2010й. Б-146.
23 бошқа   ҳолларда   етказилган   зарар   фуқаровий   суд   ишларини   юритиш
тартибида   ундирилади)   ҳамда   вояга   етмаганни   махсус   ўқув-тарбия
муассасасига жойлаштиришдан иборат. 
Вояга   етмаган   шахсни   жавобгарликдан   озод   қилиш   тўғрисидаги
тегишли ҳужжатлар шахснинг яшаш жойи бўйича  вояга  етмаганлар ишлари
туман   (шаҳар)   идоралараро   комиссиясига   жўнатилади.   Шу   ўринда   вояга
етмаганлар   ишлари   бўйича   идоралараро   комиссия   ҳақида   қисқача
тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14
мартдаги   “Ҳуқуқбузарликлар   профилактикаси   ва   жиноятчиликка   қарши
курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги
ПҚ-2833-сонли   қарори   қабул   қилинди 29
.   Ушбу   қарор   билан   “Вояга
етмаганлар   ишлари   бўйича   идораларо   комиссиянинг”   Низоми   тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро
комиссия,   Қорақалпоғистон   Республикаси,   вилоятлар   ва   Тошкент   шаҳар
минтақавий комиссиялари, туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари ташкил
этилди.   Вояга   етмаганлар   ўртасида   назоратсизлик,   қаровсизлик,
ҳуқуқбузарликлар   ва   бошқа   ғайриижтимоий   хатти-ҳаракатларнинг   олдини
олиш,   уларга   имкон   туғдирувчи   сабаблар   ва   шароитларни   аниқлаш   ҳамда
бартараф   этиш,   вояга   етмаганларнинг   ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва   қонуний
манфаатлари   ҳимоя   қилинишини   таъминлаш,   ижтимоий   жиҳатдан   хавфли
аҳволда   бўлган   вояга   етмаганларни   ижтимоий-педагогик   реабилитация
қилиш   ушбу   комиссияларнинг   асосий   мақсади   ҳисобланади.   Ҳудудий
комиссиялар   ўз   фаолияти   бўйича   юқори   турувчи   комиссияларга   ҳисобдор
ҳисобланиб,   фаолияти   тўғрисида   ҳар   чорак   якунлари   бўйича   уларни
хабардор қилиб турадилар ва ҳисобот бериб борадилар. 
Республика комиссиясининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси
Президенти   томонидан   тасдиқланади.   Ўзбекистон   Республикаси   Бош
прокуратураси   Республика   комиссиясининг   ишчи   органи   ҳисобланади.
Ҳудудий   комиссиялар   раис   (туман   (шаҳар),   вилоят   ва   Тошкент   шаҳар
29
  Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон
24 ҳокими,   Қорақалпоғистон   Республикаси   Вазирлар   Кенгаши   Раиси),   раис
ўринбосари   ва   10   —   18   нафар   аъзосидан   иборат   таркибда   тузилади.
Республика,   минтақавий   идоралараро   комиссия   асосан   қуйи   турувчи
идоралараро   комиссия   фаолиятини   назорат   қилиб,   мувофиқлаштириш
борганлагидан келиб чиқиб, туман (шаҳар) идорлараро комиссия фаолиятига
асосий эътибор қаратишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик.
  Юқорида   таъкидланган   Низомга   мувофиқ,   туман   (шаҳар)   идорлараро
комиссиялар   вояга   етмаганларнинг   ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва   қонуний
манфаатларини   ҳимоя   қилиш   ва   тиклаш,   вояга   етмаганлар   ўртасида
назоратсизлик,   қаровсизлик,   ҳуқуқбузарликлар   ва   бошқа   ғайриижтимоий
хатти-ҳаракатларга   имкон   туғдирувчи   сабаблар   ва   шароитларни   аниқлаш
ҳамда   бартараф   этиш   чора-тадбирларини   амалга   ошириш,   вояга
етмаганларни   тарбиялаш,   ўқитиш,   сақлаш   (парваришлаш)   шароитлари,
шунингдек  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими
вазирлиги,   Олий   ва   ўрта   махсус   таълим   вазирлиги   муассасаларида   вояга
етмаганлар билан муомалада бўлиш юзасидан назоратни ташкил этишдавлат
органлари,   фуқароларнинг   ўзини-ўзи   бошқариш   органлари   ва
ташкилотларнинг   вояга   етмаганлар   ўртасида   назоратсизлик   ва
ҳуқуқбузарликлар   профилактикаси,   уларнинг   ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва
қонуний   манфаатларини   ҳимоя   қилиш   масалалари   бўйича   фаолиятини
мувофиқлаштириш,   вояга   етмаганлар   ўртасида   назоратсизлик   ва
ҳуқуқбузарликлар   профилактикаси,   уларнинг   ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва
қонуний   манфаатларини   ҳимоя   қилиш   борасида   кўрилаётган   чораларни
баҳолаш,   мониторинг   қилиш   ва   самарадорлигини   ошириш,   тизимли
камчиликларнинг   сабаб   ва   шарт-шароитларини   аниқлаш,   таҳлил   қилиш   ва
бартараф   этиш,   ҳуқуқбузарликларнинг   олдини   олиш   ва   уларни   бартараф
этишда,   шунингдек   ҳуқуқбузарликлар   содир   этиш   сабаблари   ва   бунга
имконият   яратаётган   шарт-шароитларни   аниқлашда   давлат   органлари   ва
ташкилотларнинг   ҳамкорлигини   яхшилаш   бўйича   чора-тадбирларни   ишлаб
чиқиш   ва   амалга   ошириш,   вояга   етмаганлар   ўртасида   назоратсизлик   ва
25 ҳуқуқбузарликлар   профилактикасига   оид   ахборотни   тўплаш,   сақлаш,   қайта
ишлаш,   таҳлил   қилиш   ҳамда   тегишли   органлар   ва   ташкилотлар   фаолияти
самарадорлигини   ошириш   мақсадида   улардан   фойдаланиш,   жазони   ижро
этиш   муассасаларидан   озод   этилган   ёхуд   ихтисослаштирилган   ўқув-тарбия
муассасаларидан   қайтиб   келган   вояга   етмаганларни   ишга   жойлаштириш   ва
уларнинг   маиший   яшаш   шароитини   яхшилашда   ёрдам   кўрсатиш,   давлат
ёрдамига   муҳтож   бўлган   бошқа   вояга   етмаганларни   жойлаштириш
шаклларини   аниқлашда   кўмаклашиш,   шунингдек   вояга   етмаганларни
ижтимоий   реабилитация   қилишга   доир   қонун   ҳужжатларида   назарда
тутилган   бошқа   ишларни   амалга   ошириш   орқали   қуйидаги   функциларни
бажаради: 
-  халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат, маданият, спорт, ички ишлар
органлари,   фуқароларнинг   ўзини-ўзи   бошқариш   органлари,   нодавлат
нотижорат   ташкилотлари,   корхоналар,   муассасалар   ва   ташкилотларнинг
болаларни тарбиялаш, уларни жойлаштириш, саломатлигини мустаҳкамлаш,
вояга   етмаганлар   ўртасида   назоратсизлик   ва   ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикаси,   уларнинг   ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва   қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради; 
-   туманлар   (шаҳарлар)   ҳудудидаги   вояга   етмаганлар   ўртасида
назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг келтириб
чиқарувчи   сабаблари   ва   шароитларини   бартараф   этиш,   болаларни
жойлаштириш,   шунингдек   уларнинг   ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва   қонуний
манфаатларини   ҳимоя   қилиш   бўйича   тадбирларни   ишлаб   чиқади   ва   амалга
оширади; 
-   вояга   етмаганлар   ўртасидаги   назоратсизлик   ва   ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси,   уларнинг   ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва   қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
-   давлат   ва   жамоат   ёрдамига   муҳтож   бўлган   вояга   етмаганларни
аниқлаш ва ҳисобга олиш тадбирларини амалга оширади; 
26 -   вояга   етмаганлар,   педагогик   жамоалар   ва   жамоатчилик   ўртасида
ҳуқуқий тарғиботни амалга оширади; 
- вояга етмаганларнинг, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини
босувчи шахсларнинг, шунингдек бошқа шахсларнинг вояга етмаганларнинг
ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва   қонуний   манфаатлари   бузилиши   билан   боғлиқ
шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқади; 
-   жазони   ижро   этиш   муассасаларидан   озод   этилган   ёки
ихтисослаштирилган   ўқув-тарбия   муассасаларидан   қайтиб   келган   вояга
етмаганларни   ишга   жойлаштиришга   ва   уларнинг   маиший   яшаш
шароитларини   яхшилашга,   давлат   томонидан   ижтимоий   ёрдамга   муҳтож
бўлган   вояга   етмаганларни   жойлаштириш   шаклларини   аниқлашга   ёрдам
беради; 
-   Ўзбекистон   Республикасининг   Маъмурий   жавобгарлик   тўғрисидаги
кодексига   мувофиқ   комиссиялар   ваколатига   киритилган   маъмурий
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади; 
-   вояга   етмаганларга   нисбатан   таъсир   кўрсатиш   чораларини
кўради; 
-   туманлар   (шаҳарлар)   комиссиялари   қонун   ҳужжатларига   мувофиқ
бошқа   функцияларни   ҳам   амалга   ошириши   мумкин.   Биз   учун   аҳамияти
юқорироқ   бўлган   функцияси   ҳам   айнан   вояга   етмаган   шахсларга   нисбатан
таъсир чораларини қўллашдир. 
Умуман   олганда,   туман   (шаҳар)   комиссиялари   зиммасига   қуйидаги
вояга етмаганлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш юкланади: 
1)  ўн  тўрт   ёшга  тўлмасдан  ижтимоий  хавфли  қилмишлар  содир   этган,
ўн   уч   ёшга   тўлгандан   кейин   оғирлаштирувчи   ҳолатларда   қасддан   одам
ўлдирган вояга етмаганлар бундан мустасно; 
2)   ўн   тўрт   ёшдан   ўн   олти   ёшгача   бўлган   даврда   жиноий   жавобгарлик
назарда тутилмаган ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган;  
27 3)   ўн   тўрт   ёшдан   ўн   саккиз   ёшгача   бўлган   даврда   жиноят   аломатлари
бўлган   қилмишлар   содир   этиб,   уларга   нисбатан   жиноий   иш   қўзғатиш   рад
қилинган ёки жиноий иш тугатилган;
 4) ўн олти ёшгача бўлган даврда йўл ҳаракати қоидаларини бузган;
 5) бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этган;
  6)   умумий   ўрта,   ўрта   махсус   ва   касб-ҳунар   таълим   муассасаларида
(умумтаълим   мактаблари,   академик   лицейлар   ва   касб-ҳунар   коллежларида)
ўқишдан бош тортган;
  7)   ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   жиноятни   биринчи   марта
содир   этганлиги   учун   қонунчиликка   асосан   жавобгарликдан   озод
қилинган; 
8)   Ўзбекистон   Республикасининг   Маъмурий   жавобгарлик   тўғрисидаги
кодексида   назарда   тутилган   тартибда   маъмурий   ҳуқуқбузарликлар   содир
этган.
  Бевосита   таъсир   чоралари   ҳақида   сўз   юриттадиган   бўлсак,   туман
(шаҳар)   комиссиялари   ушбу   Низомнинг   20-бандида   назарда   тутилган,   яъни
юқорида   санаб   ўтилган   ҳолларда   вояга   етмаганларга   нисбатан   таъсир
кўрсатиш чоралари сифатида қуйидагиларга ҳақли:
  Биринчидан,   вояга   етмаганга   жабрланувчидан   узр   сўраш
мажбуриятини юклаш тўғрисида туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиш;
Иккинчидан,  огоҳлантириш чиқариш; 
Учинчидан,   ўн   беш   ёшга   тўлган   вояга   етмаган   зиммасига,   агар   у
мустақил   иш   ҳақига   эга   бўлса   ва   зарар   миқдори   белгиланган   базавий
ҳисоблаш   миқдоридан   ортиқ   бўлмаса   етказилган   моддий   зарарнинг   ўрнини
қоплаш   ёки   уни   бартараф   этиш   мажбуриятини   юклаш   ёки   белгиланган
базавий   ҳисоблаш   миқдоридан   ортиқ   бўлмаган   моддий   зарарни   ўз   меҳнати
билан   қоплаш   мажбуриятини   юклаш   тўғрисида   туман   (шаҳар)   судига
тақдимнома киритиш;
  Тўртинчидан,   ўн олти ёшга тўлган ва мустақил иш ҳақига эга бўлган
вояга   етмаганга   Ўзбекистон   Республикасининг   Маъмурий   жавобгарлик   31
28 тўғрисидаги   кодексида   назарда   тутилган   ҳолларда   ва   миқдорларда   жарима
солиш; 
Бешинчидан,   вояга   етмаганни   ўз   ота-онаси   ёки   уларнинг   ўрнини
босувчи шахслар ёхуд жамоат тарбиячилари назоратига, шунингдек уларнинг
розилиги   билан   меҳнат   жамоаси   ёки   нодавлат   нотижорат   ташкилоти
кузатувига топшириш; 
Олтинчидан,   вояга   етмаганни   қонун   ҳужжатларида   назарда   тутилган
ҳолларда   ва   тартибда   ихтисослаштирилган   ўқув-тарбия   муассасасига
жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома юбориш 30
.
Бироқ   шуни   ҳам   таъкидлаш   лозимки,   мажбурлов   чоралари
қўлланилишига   кўра,   жазо   чораси   ҳисобланмайди,   лекин   мажбурлов
чорасини   қўллаш   билан   жазо   чорасини   қўллашнинг   мақсади   билан   бир   хил
ҳисобланади,   сабаби   вояга   етмаган   айбдор   шахсга   мажбурлов   чораларини
қўллашда   ишонтириш,   қайта   жиноят   содир   этмаслиги   учун   харакат   қилиш
орқали   амалга   оширилади.   Шунингдек,   ушбу   чораларни   қўллаш   орқали
бошқа   жиноят   содир   этмаслиги   унинг   онг-у   шуурига   етказишга   харакат
қилинади. 
Бу   ўринда,   “...   миллий   анъаналаримиз   руҳида   тарбияланган   кўпгина
фуқароларимизга   содир   этган   жинояти   учун   сўроқ   ёки   тергов
бошланишининг   ўзиёқ   тегишли   хулоса   чиқариб   олиш   ва   қонунни   бошқа
бузмаслик   учун   кўп   ҳолларда   кифоя   бўлади” 31
  деб   таъкидлаб   ўтган   эди
мамалакатимиз   биринчи   Президенти   И.А.Каримов.   Дарҳақиқат,   айрим
шахслар содир этган жиноятлари юзасидан терговга  қадар текширув, тергов
ҳаракатлари,   сўроқ   қилиш   бошланганидаёқ   ўз   ишидан   пушаймон   бўлиши,
қайтиб   бу   йўлга   кирмаслиги   тўғрисида   хулоса   чиқариб   олишлари   табиий.
Яъни   жиноят   содир   этган   шахсларга   тарбиявий   таъсир   ўтказиш   турлича
30
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва
жиноятчиликка   қарши   курашиш   тизимини   янада   такомиллаштириш   чора-тадбирлари   тўғрисида”   ги   ПҚ-
2833-сонли   қарори   билан   тасдиқланган   ““Вояга   етмаганлар   ишлари   бўйича   идораларо   комиссия   Низоми”,
21-банди. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон
31
 И.А.Каримов “Адолат қонун устуворлигида” Т-“Ўзбекистон”-2002 й. Б-36.
29 бўлиши   билан   биргаликда,   уларга   таъсир   қилиши,   қилган   ишининг
хатолигини тушуниб етиши ҳам ҳар хилдир. 
Вояга   етмаганларга   87-модданинг   биринчи   қисмини   қўллашда   ушбу
норма талабидан  келиб чиқиб,  қуйидаги  хусусиятларга  эътибор  қаратилиши
лозим.   Биринчидан,  ушбу модда қўлланиш вақтида жиноят содир этган шахс
ўн   саккиз   ёшга   тўлмаган   бўлиши,   иккинчидан,   содир   этилган   қилмиш
ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   қилмиш   бўлиши,   учинчидан,   жиноят
биринчи   марта   содир   этилган   бўлиши   керак.   Мажбурлов   чораларини
қўллашда   суд   ишнинг   барча   ҳолатларини,   айбдорнинг   шахсини   ҳисобга
олади   ҳамда   мазкур   шахсни   жиноий   жазо   қўлламасдан   туриб   ҳам   тузатиш
мумкин   деган   хулосага   келгандагина   жавобгарликдан   озод   қилиб,   иш   вояга
етмаганлар   ишлари   бўйича   комиссияда   кўришга   топширилиши   мумкинлиги
ва ушбу комиссиянинг вазифа ҳамда функциялари юқорида айтиб ўтилди. 
Жиноят   ҳуқуқидаги   “жиноят   –   жиноий   жавобгарлик   –жиноий
жавобгарликдан   озод   қилиш   –   жазо   каби   ўзаро   боғлиқ   бўлган   тўртта
институтнинг   жиноят   ва   жазо   ҳақидаги   таълимотнинг   моҳиятини   ташкил
этишидан   келиб   чиқиб,   уларнинг   назарий   ва   амалий   жиҳатларини   чуқур
таҳлил қилиш жиноятчиликка қарши курашишда, айниқса, жиноятчиликнинг
олдини олишда, содир этилган жиноятни тўғри тавсифлаш ва адолатли жазо
тайинлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини исботлаб берди.”
  «Жиноий   жавобгарлик»   тушунчаси   «Жиноий   жазо»   тушунчасидан
кенгроқ   ҳисобланади.   Жиноий   жавобгарликдан   озод   қилиш   учун   судда
жиддийроқ асослар мавжуд бўлиши, айбдор шахснинг ижтимоий хавфлилиги
эса,   енгилроқ   таъсир   чоралари   билан   бартараф   қилинадиган   даражада   анча
кичик   бўлиши   лозим,   чунки   жавобгарликдан   озод   бўлган   шахс   нафақат
жазодан, балки унинг ҳуқуқий оқибати бўлмиш, судланганликдан ҳам «озод»
бўлади.   Жиноий   жазо   эса   жиноий   жавобгарликнинг   бир   ифодаси
ҳисобланади. 
Жазодан   озод   қилиш   жавобгарликдан   озод   қилишнинг   бир   тури
ҳисобланади.   ЖКнинг   87-модда   2-қисмида   беш   йилдан   кўп   бўлмаган
30 муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш назарда тутилган унча
оғир   бўлмаган   жиноятни   биринчи   марта   содир   этган   ёки   ижтимоий   хавфи
катта   бўлмаган   жиноятни   такроран   содир   этган   вояга   етмаган   шахсни,   агар
содир   этилган   қилмишнинг   хусусиятлари,   айбдорнинг   шахси   ва   ишнинг
бошқа   ҳолатларини   эътиборга   олиб,   уни   жазо   қўлламасдан   ҳам   тузатиш
мумкин   деган   хулосага   келинса,   суд   жазодан   озод   қилиш   ва   унга   нисбатан
мажбурлов   чораларини   қўллаш   масаласини   кўриб   чиқиш   шартлиги
белгиланган. 
Вояга   етмаган   шахсларни   жазодан   озод   қилишнинг   махсус   турлари
ЖКда   кўрсатиб   ўтилган.   Яъни   улар   қуйидагилар:   мажбурлов   чораларини
қўллаган   ҳолда   жазодан   озод   қилиш   (ЖК   87-модда),   жазони   ўташдан
муддатидан   илгари   шартли   озод   қилиш   (ЖК   89-модда)   ҳамда   жазони
енгилроғи билан алмаштириш (ЖК 90-модда)лардир. 
Вояга   етмаган   шахсни   жиноий   жавобгарликдан   озод   қилишда   суд,
жиноят   содир   этишда   айбдор   бўлган   шахсга   нисбатан   айблов   ҳукмини   ва   у
билан   боғлиқ   бўлган   жиноий   жазоларни   қўллашдан   воз   кечади.   Амалда
бунинг   ифодасини   суд   томонидан   (айрим   ҳолларда   тергов   органлари
томонидан   ҳам)   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексининг
84-моддаси   асосида   жиноят   ишини   тугатиш   тўғрисида   қарор   қабул
қилинишида   кўришимиз   мумкин,   шунингдек   бунда   давлат   ва   шахс
ўртасидаги   жиноят   ҳуқуқий   муносабатлар   тугатилишига   олиб   келиши
назарда тутилади. 
У.Ш.Холикулов 32
  фикрича,   жазодан   озод   қилиш   маҳкумнинг   ёки
қилмишнинг   ижтимоий   хавфлилиги   жиддий   равишда   камлиги   муносабати
билан, айбдорни ахлоқан тузатиш ёки жимиятни ундан мухофаза қилиш учун
унга   жазо   тайинламаса   ҳам   бўлади   деган   қирорга   келинса,   жазони   умуман
ёхуд   унинг   бир   қисмини   ижро   этишдан   воз   кечишда   намоён   бўлади.
Фикримизча,   юқоридаги   фикрлар   тўғри,   шунингдек   жазодан   озод   қилиш
32
  Холиқулов У.Ш. Вояга етмаганларга  жазо тайинлашнинг ўзига хос  хусусиятлари. Тошкент. 2006 йил. Б
47.
31 фақат   суд   томонидан   қонунда   белгиланган   тартибда   ва   ҳолларда   амалга
оширилади. 
Таъкидлаш   керакки,   жиноий   жавобгарликдан   озод   қилиш   жиноят
ҳуқуқий   муносабатларнинг   тугалланишини   англатади,   жазодан   озод   қилиш
эса   жиноят   содир   этган   шахсга   жиноий   жазони   амалда   қўлламасликни
билдиради.   Мазкур   институтни   қўллаш   жиноят   қонунчилигимиздаги
инсонпарварлик   принципидан   мақсадли   фойдаланишда   ўз   аксини   топади.
Мажбурлов   чораларини   қўллаган   ҳолда   вояга   етмаган   шахсларни
жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш шулар жумласига киради. 
Муайян   вазиятларда   маҳкумни   ахлоқан   тузатиш,   тарбиялаш   ва
жиноятларни олдини олиш мақсадларига жазони амалда ўзгартирмасдан ҳам
эришиш   мумкин.   Ҳукмни   ижросини   давом   эттириш   эса   ҳуқуқбузарни   тезда
жамиятга   қайтариш   вазифаси   билан   (ижтимоийлаштирув   вазифаси   билан)
зиддиятга   киришиши   мумкин.   Жиноий   жазодан   озод   қилиш   институтининг
мавжудлиги   маҳкумларни   ахлоқан   тузалишини   рағбатлантиради.   Айтиш
керакки,   вояга   етмаганларни   жазодан   озод   қилиш   алоҳида   эътибор   талаб
қиладиган айрим хусусиятларга эга. 
Ўзбекистон   Республикасининг   30   сентабрь   2005   йилдаги   №   ЎРҚ-10-
сон   Қонунига   мувофиқ   амалдаги   ЖК   87-моддаси   2-қисмига   ўзгартириш
киритилган.   Унга   мувофиқ   ЖК   87-моддаси   2-қисмидаги   “уч”   деган   сўзи
“беш”   деган   сўз   билан   алмаштирилган.   Ушбу   ўзгартиришнинг   моҳияти   ЖК
87-моддасида   кўрсатилган   унча   оғир   бўлмаган   жиноятларни   ЖК   15
моддасига   мувофиқлаштириш   ҳисобланади,   чунки   амалдаги   қонунга   кўра
унча   оғир   бўлмаган   жиноятларга   қасддан   содир   этилиб,   қонунда   уч   йилдан
ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга  озодликдан маҳрум  қилиш
жазоси   назарда   тутилган,   шунингдек   эҳтиётсизлик   орқасидан   содир   этилиб,
қонунда   беш   йилдан   ортиқ   муддатга   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси
назарда тутилган жиноятлар киради. 
Қонунга   киритилган   ўзгартиришга   кўра,   беш   йилдан   ортиқ   бўлмаган
муддатга   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   тайинлаш   назарда   тутилган
32 унча   оғир   бўлмаган   жиноятни   биринчи   марта   содир   этган   ёки   ижтимоий
хавфи катта бўлмаган жиноятни такроран содир этган вояга етмаган шахсни,
агар содир этилган қилмишнинг хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг
бошқа   ҳолатларини   эътиборга   олиб,   уни   жазо   қўлламасдан   ҳам   тузатиш
мумкин   деган   хулосага   келинса,   суд   жазодан   озод   қилиш   ва   унга   нисбатан
мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиши шарт. 
Жиноят   қонунини   шархлаш   қоидаларига   асосланган   ҳолда,   ижтимоий
хавфи катта бўлмаган жиноятни содир этган вояга етмаган шахс илгари ҳам
бундай   жиноятни   содир   этган   тақдирда   жазодан   озод   қилиниши   мумкин.
Эътиборли   жиҳати   шундаки,   бунда   қонун   чиқарувчи   бу   жиноят   фақат
такроран   содир   этилган   бўлишини   талаб   қилади.   Агарда   содир   этилган
жиноятлар   ЖК   Махсус   қисмининг   бошқа   моддасидаги   ёки   айни   бир
модданинг   турли   қисмида   назарда   тутилган   жиноятлар   билан   жиноятлар
мажмуини   ташкил   қилган   тақдирда,   жазодан   озод   қилишнинг   бу   турини
қўллаб   бўлмайди.   Вояга   етмаган   шахс   унча   оғир   бўлмаган   жиноятни   фақат
қасддан   содир   этган   бўлсагина,   унга   нисбатан   мажбурлов   чораларини
қўллаган   ҳолда   жазодан   озод   қилиш   мумкин.   Агар   унча   оғир   бўлмаган
жиноят   эҳтиётсизлик   оқибатида   содир   этилган   бўлса,   жазодан   озод
қилишнинг   бу   турини   қўллаб   бўлмайди,   чунки   ушбу   норманинг   шарҳидан
юқоридаги фикр тушунилади.
  Таъкидлаш   жоизки,   ЖК   87-моддаси   2-қисмига   киритилган
ўзгартиришнинг  моҳияти  аниқ берилмаган.  Бунга   сабаб  сифатида  унча  оғир
бўлмаган   жиноятларга,   юқорида   кўрсатилганидек,   қасддан   содир   этилиб,
қонунда   уч   йилдан   ортиқ,   лекин   беш   йилдан   кўп   бўлмаган   муддатга
озодликдан   маҳрум   қилиш   тарзидаги   жазо   назарда   тутилган   жиноятлар,
шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ
муддатга   озодликдан   маҳрум   қилиш   тарзидаги   жазо   назарда   тутилган
жиноятлар   киришини   айтиш   мумкин.   Беш   йилдан   кўп   бўлмаган   муддатга
озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   тайинлаш   назарда   тутилган   унча   оғир
бўлмаган   жиноятлар   фақат   қасддан   содир   этилган   бўлиши   лозим,   бироқ,
33 киритилган ўзгартиришда айб шакли бўйича аниқ бир маълумот берилмаган.
Ваҳоланки,   эҳтиётсизлик   оқибатида   содир   этилган   унча   оғир   бўлмаган
жиноят учун қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланиши назарда тутилган ҳамда уларнинг ижтимоий хавфлилик
даражаси ва хусусияти қасддан содир этилиб қонунда уч йилдан ортиқ, аммо
беш   йилдан   кўп   бўлмаган   муддатга   озодликдан   маҳрум   қилиш   тарзидаги
жазо назарда тутилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги билан бир хилдир. 
Вояга   етмаганларни   мажбурлов   чораларини   қўллаган   ҳолда   жазодан
озод   қилишнинг   ҳуқуқий   жиҳати   қўлланиладиган   мажбурлов   чораларининг
хусусиятида   бўлиб,   вояга   етмаганлар   жиноий   жавобгарлигини   амалга
оширишнинг   алоҳида   шакли   сифатида   акс   этади.   Мажбурлов   чораларини
қўллашнинг   формал   асослари   қуйидагилардан   иборат   бўлиб:   биринчидан,
вояга   етмаган   шахс   томонидан   ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   жиноятни
такроран содир этиш ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир
этганлиги   учун   беш   йилдан   кўп   бўлмаган   муддатга   озодликдан   маҳрум
қилиш   жазосини   тайинлаш,   иккинчидан,   мазкур   жиноят   учун   ҳукм
қилиниши, шунингдек бу вояга етмаган шахсга жазо қўлламасдан туриб ҳам
унинг   тузалиши   мумкинлигига   ҳам   урғу   берилган.   Мажбурлов   чораларини
қўллаган   ҳолда   жазодан   озод   қилинган   вояга   етмаган   шахсга   нисбатан,
жавобгарликдан   озод   қилишдан   фарқли   ўлароқ,   давлат   номидан   ҳукм
чиқарилади,   судланганлик   ҳолатини   вужудга   келтиради,   лекин   агар   улар
томонидан янги жиноят содир этилса, мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда
жазодан   озод   қилинган   жинояти   учун   жазога   тортилиши   мумкин   эмас,   суд
вояга   етмаган   шахсни   жазодан   озод   қилиши   ва   унга   нисбатан   мажбурлов
чораларини қўллаши мумкин. 
Таъкидлаш   жоизки,   ЖК   жиноий   жавобгарликдан   ёки   жазодан   озод
қилишда   бир   хилдаги   мажбурлов   чораларини   назарда   тутар   экан,   улар
ахлоқан   тузатиш   таъсирининг   даражасига   кўра,   турлича   бўлиши   керак.
Бунинг сабабини қуйидаги билан изоҳлаш мумкин.
34   Мажбурлов   чораларининг   тизими   жазо   тизимидан   жиддий   фарқ
қилади,   яъни   бунда   кўпроқ   тарбиявий   воситаларга   эътибор   қаратилади.
Мажбурлов   чоралари   ўз   мазмунига   кўра   тарбиявий   аҳамиятга   эга   бўлиб,
ижро   этилиши   хусусиятига   кўра   мажбурийдир,   чунки   айбдорга   мажбурлов
чоралари   билан   таъсир   қилишда   ишонтириш   йўли   билан   ҳаракат   қилади,
жиноят   содир   қилиш   мумкин   эмаслигини   унинг   онгига   етказишга   ҳаракат
қилади.   Бундан   ташқари,   мажбурлов   чораларини   тайинлаш   вояга
етмаганнинг   ихтиёри   ёки   розилигидан   қатъий   назар   амалга   оширилади.
Уларнинг   ижроси   эса   давлат   ҳокимиятининг   мажбурлов   кучи   билан
таъминланиши   лозим,   шу   билан   бирга,   қонунда   мажбурлов   механизми
белгиланмаган.
  ЖКнинг   88-моддасидаги   мажбурлов   чораларининг   қўлланилиши
мазкур   кодекснинг   87-модда   2-қисмига   мувофиқ   вояга   етмаганни   жазодан
озод қилишнинг муҳим шарти бўлиши мумкин (суд белгилаган тартибда узр
сўраш   мажбурияти,   етказилган   зарарни   тўлаш   ёки   бартараф   қилиш,   махсус
ўқув-тарбия муассасига жойлаштириш).
  ЖКда   белгиланган   дастлабки   мажбурлов   чораси   узр   сўраш
ҳисобланади,   шунингдек   ушбу   мажбурлов   чоралари   қолганларига   нисбатан
энг   енгили   ҳисобланади.   Мазкур   мажбурлов   чораси   жабрланувчидан   узр
сўрашдан   иборат,   шунингдек   унинг   тартибини   суд   белгилаб   беради.   Ушбу
мажбурлов   чораси   жабрланувчи   олдида   суд   белгилаган   тартибда   суд
мажлисида,   иш   жойида,   ўқув   муассасасида,   жабрланувчи   ёхуд   айбдорнинг
яшаш   жойида   манфаатдор   шахслар   олдида   амалга   оширилади.
У.Ш.Холиқулов   фикрича,   узр   сўраш   мажбуриятини   ижтимоий   хавфи   катта
бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахсни жавобгарликдан озод
қилиш   тариқасида   14-16   ёшли   ўсмирларга   қўллаш   мақсадга   мувофиқдир.
Юқоридаги фикрлар асослидир, чунки мазкур мажбурий чорани 14-16 ёшли
шахсларга   нисбатан   қўлланилса,   унинг   тарбиявий   аҳамияти   янада   ошади,
яъни   мақсадли   бўлади.   Шунингдек,   ушбу   чорани   қўллашда   эҳтиёткорликка
35 риоя   қилиш   керак,   акс   ҳолда   айбдор   формал   равишда   узр   сўрасада,   унинг
тарбиявий аҳамиятига эришиб бўлмаслик мумкин. 
Мажбурлов   чораларини   иккинчи   тури   ўн   олти   ёшга   тўлган   шахс
зиммасига   етказилган   зарарни   ўз   маблағи   ҳисобидан   ёки   меҳнати   билан
тўлаш   ёҳуд   бартараф   қилиш   мажбуриятини   юклаш   ҳисобланади.   Ўн   олти
ёшга   тўлган   шахс   зиммасига   етказилган   зарарни   бартараф   қилиш
мажбурияти   юклатилиши,   бунда   унга   ўз   маблағи   ҳисобидан   тўлаш   ёки
меҳнати билан бартараф қилиш шарти билан юклатилиши мумкин. 
Мазкур мажбурлов чоранинг  аҳамияти етказилган зарар вояга  етмаган
шахс   томонидан   бевосита   бартараф   қилиниши   ёки   моддий   зарарни   ўз
маблағи ҳисобидан бартараф қилинишида кўринади. Жиноят қонунчилигида
ушбу   мажбурлов   чорани   қўллаш   айбдорнинг   ёши,   яъни   ўн   олти   ёшга
тўлганлиги  билан  ҳамда   етказилган   зарарнинг   энг  кўп  миқдори   билан,  яъни
энг   кам   ойлик   иш   ҳақининг   10   бараваридан   ошиб   кетмаган   тақдирдагина
қўлланилиши   билан   чекланган.   Бундан   шу   хулоса   келиб   чиқадики,   ушбу
мажбурлов   чорани   белгилашда   қуйидагиларни:   вояга   етмаган   шахснинг
меҳнат   қобилияти   (меҳнат   тўғрисидаги   қонунчиликнинг   18   ёшга   тўлмаган
шахсларнинг   меҳнатини   назарда   тутувчи   нормаларни   ҳисобга   олган   ҳолда),
мулкий аҳволи ва мустақил даромадини инобатга олиш керак. 
Айтиш   мумкинки,   вояга   етмаган   шахс   томонидан   мол-мулкка   карши
жиноятлар содир этилганда жазо чорасига муқобил равишда тайинланадиган
чора   сифатида   қўлланилади.   Вояга   етмаган   шахс   содир   этган   жиноий
қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини ҳисобга олиб, у томонидан ижтимоий
хавфи   катта   бўлмаган   ёки   унча   оғир   бўлмаган   жиноятлар   содир   этилганда
ҳам индивидуаллаштирилиши лозим. 
Учинчи   мажбурлов   чораси   вояга   етмаган   шахсни   махсус   ўқув-тарбия
муассасасига   жойлаштириш   ҳисобланади.   Мазкур   мажбурлов   чораси   ўз
хусусиятига кўра мажбурлов чораларининг анча оғир туридир. Махсус ўқув-
тарбия муассасаси тарбияси оғир, ҳулк-атвори, ўзини тутиши яхши бўлмаган
вояга   етмаган   шахсларни   тарбиялаш   ҳулк-атворини   тузатиш,   жамиятга
36 мослаштириш,   тиббий   ва   ижтимоий   реабилитациясини   таъминлаш,
шунингдек ўсмирлар томонидан таълим олиши учун шароит яратиб беришга
мўлжалланган. 
Айтиш   керакки,   ЖК   88-моддаси   2-қисмида   вояга   етмаган   шахсларни
махсус ўқув тарбия муассасаларида бўлиш муддати ва шартлари Ўзбекистон
Республикаси қонунлари билан белгиланади, деб кўрсатилган холос. 
Биз   фақат   ЖКга   асосланиб   мажбурлов   чорасининг   бу   турини
қўллайдиган   бўлсак,   уни   кандай   тоифадаги   вояга   етмаган   жиноятчи
шахсларга   қўллашда   кийинчиликларга   дуч   келишимиз   мумкин.   Мазкур
масалага юқорида таъкидлаб ўтилган қарордан келиб чиқиб ечим беришимиз
мумкин.   Махсус   ўқув-тарбия   муассасаларига   жойлаштириш   тариқасидаги
мажбурлов чора, биринчидан - нисбатан салбий тавсифланадиган ўсмирларга
тайинланиши   керак,   иккинчидан   –  вояга   етмаган   шахсларнинг   махсус   ўқув-
тарбия   муассасаларида   бўлиш   тартиби   ва   шароити,   ўқув   жараёни   ва
тарбиявий   таъсирига   оид   ишни   ташкил   қилиш   Ўзбекистон   Республикаси
Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади, учинчидан – ўн тўрт ёшдан
ўн   саккиз   ёшгача   бўлган   вояга   етмаган   шахс   махсус   касб-ҳунар   коллежига
юборилиши мумкин. 
Бундан   ташқари,   ЖКда   мажбурлов   чорасининг   бу   турини   минимал   ва
максимал   муддатлари   белгиланмаган,   Вазирлар   Махкамасининг   юқоридаги
қарорида   бунга   оид   қоида   белгиланган,   яъни   вояга   етмаган   шахслар   махсус
ўқув-тарбия   муассасаларида   то   ахлоқан   тузалгунларига   қадар   сақланадилар.
Демак,   жиноят   содир   этган   вояга   етмаган   шахсга   мазкур   мажбурлов   чораси
қўлланса,   у   ахлоқан   тузалгунига   қадар   маҳсус   ўқув-тарбия   муассасаларида
бўлади. 
1.3. Вояга етмаган шахсни мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда
жавобгарлик ёки жазодан озод қилишни қўллаш тушунчаси ва
шартлари
37 Вояга етмаганларнинг содир этган жиноятлари ҳақидаги ишлар судлар
томонидан   кўриб   чиқилади.   Судлар   томонидан   шу   тоифадаги   ишларни
кўришда   жиноят   ва   жиноят-процессуал   қонун   нормаларига   риоя   этади.
Шунингдек, вояга етмаганларнинг жиноят содир этишига имкон берган сабаб
ва   шарт-шароитларни   лозим   даражада   аниқлаш   ва   уларни   бартараф   қилиш
чоралари   кўрадилар.   Хусусан,   суд   Жиноят   кодексининг   87-
моддасида   кўрсатилган   асослар   мавжуд   бўлганда   вояга   етмаганларга
нисбатан мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда уларни жавобгарликдан ёки
жазодан озод қилиш масаласига ҳам етарли эътибор қаратилмоқда.
Хозир   қуйида   судлар   томонидан   суд   процессида   нафақат   вояга
етмаганларни   жиноий   жавобгарлик   ва   жазодан   озод   қилиш,   балки   уларга
жазоларни   қўллашда   нималарга   эътибор   берилиши   ҳақидада   муҳокама
қилсак. 
Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноят-процессуал   кодексининг   406-
моддасига   ва   ушбу   кодекснинг   548-564   моддалари   кўра   вояга
етмаганларнинг   жиноятлари   ҳақидаги   ишларни   бўйича   суд   муҳокамаси
жиноят-процессуал   қонунчилигининг   барча   тамойилларига   амал   қилган
ҳолда   умумий   шартлар   асосида   ўтказилади.   Шунингдек,   ушбу   қоидалар
вояга   етмаган   судланувчининг   ҳуқуқ   ва   қонуий   манфаатларининг   қўшимча
кафолатловчи   алоҳида   процессуал   қоидалар   билан   тўлдирилган   бўлиб,   суд
муҳокамасининг ҳар бир босқичида қўлланилиши назарда тутилган 33
.
  Шунга   кўра,  процессуал   қўшимча   кафолатларни   суд   муҳокамасининг
барча босқичларида қўллаш масаласи муҳим аҳамиятга эга. 
Суд   мажлиси   унинг   тайёрлов   қисми   билан   бошланади   ва   ЖПКнинг
428-438-моддаларида   назарда   тутилган   тартибда   амалга   оширилади.   Суд
мажлисининг тайёрлов қисмида раислик қилувчи уни ўтказиш учун тегишли
шарт-шароитлар мавжудлигини текширади. Жумладан, раислик қилувчи суд
мажлисида   иштироки   шарт   бўлган   шахсларнинг   келган-келмаганлигини
33
С.Сахаддинов.   “Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноят-процессуал   кодексига   шарҳлар”.   Мухсус
қисм.“Янги аср авлоди”, 2014 й. 186 Б.
38 аниқлай   ҳамда   процессуал   муносабатлар   билан   боғлиқ   бўлган
илтимосномаларни ҳал қилади, шунингдек одил судловни ўтказиш учун суд
мажлисини ташкил қилиш чораларини кўради. 
Чунки,   жиноят   процессининг   кейинги   кечиши   ва   унинг   асосий
мақсадларига   эришилиши   суд   муҳокамасининг   ушбу   қисмида   амалга
ошириладиган   хатти-ҳаракатларнинг   сифат   ва   мазмунига   кўп   жиҳатдан
боғлиқдир. 
Суд   муҳокамаси   тайёрлов   қисмининг   жиноят   ишини   мазмунан   тўғри
ҳал   қилиш   учун   зарур   бўлган   шарт-шароитларни   яратиш   мақсадига
эришишда   раислик   қилувчи   мавжуд   суд   таркиби   билан   ишни   муҳокама
қилиш   имкони   борлиги   масаласини   ҳал   қилади   ва   процесс
иштирокчилари(тарафлар,   гувоҳлар,   эксперт,   мутахассис   ва   бошқалар)нинг
судга   келган-келмаганлигини   текширади.   Судга   чақирилган   процесс
иштирокчиларидан   бирортаси   келмаган   тақдирда   суд   жиноят   ишини
муҳокама қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисида масалани ҳал
қилади.  Ҳар  бир  процесс   иштирокчисига  уларнинг   ҳуқуқ  ва  мажбуриятлари
тушунтирилади улар томонидан келтирилган илтимосномалар мазмунан ҳал
этилади. 
Шунга   кўра,   айтиш   мумкинки,   суд   мажлисининг   тайёрлов   босқичида
ҳал   этилиши   лозим   бўлган   процессуал   ҳаракатларни   кетма-кетликда
бажармасдан   ва   тегишли   масалаларни   ҳал   қилмасдан   туриб,   суд   терговини
қонун   талабларига   (ЖПК   52-боб)   қатъий   риоя   қилган   ҳолда   ўтказиш   учун
шарт-шароит яратиб бўлмайди. 
Суд   муҳокамасидаги   ҳар   бир   процессуал   ҳаракатлар   (ЖПК   428-438-
моддалар)   қатъий   тартибда   бажарилади   ва   суд   мажлисининг   баённомасида
қайд қилиниб борилади. 
ЖПКнинг   428-моддасига   асосан   раислик   қилувчининг   тайинланган
вақтда   суд   мажлисини   очиш   қандай   жиноят   иши   кўрилишини   эълон   қилиш
билан   бошланади.   Бунда   раислик   қилувчи   иш   кўрилаётган   суднинг   тўлиқ
номини,   судланувчининг   исм,   шарифи   ва   отасининг   исмини,   унга   нисбатан
39 эълон   қилинган   ЖК   моддасини   ва   жиноят   иши   рақамини   қайд   этиб   ўтади.
Шундан сўнг, суд мажлисига чақирилган процесс иштирокчиларининг судга
келган-келмаганлигини текширади. 
Суд   муҳокамасининг   ушбу   босқичида   вояга   етмаган   судланувчининг
қўшимча   процессуал   кафолатлари   ҳам   ўз   аксини   топган.   Бу   тоифадаги
ишларни   кўришда   иштирокчиларнинг   келган-келмаганлигини   аниқланиши
уларнинг  жиноят   процессида   вояга   етмаган   судланувчининг   манфаатларини
қўшимча   равишда   ҳимоя   қиладиган   шахслар   (ҳимоячи,   қонуний   вакиллар)
билан белгиланади. 
Жиноят-процессуал   қонунчилигида   вояга   етмаган   судланувчига
нисбатан   белгиланган   қўшимча   кафолатлардан   бири   ҳисобланган   бу
тоифадаги ишларни юритишда ҳимоячи иштирокининг шартлилиги (ЖПК 51
ва   550-моддалар)   билан   бирга   қонуний   вакил   (549-модда)   ва
педагог(психолог)   (121,   554-моддалар)нинг   эштирок   этиши   аниқланади.
Ҳимоячи   иштирок   этиши   шартлилиги   қоидаси   ЖПК   52-моддаси   талабига
кўра, вояга етмаган шахс ҳимоячидан воз кечганда ҳам татбиқ етилади. Ушбу
процессуал   қонун   талабларига   риоя   қилмаслик   ЖПК     419,   487-моддаларига
асосан,   ҳукмнинг   бекор   қилинишига   асос   бўладиган   жиноят   процессуал
Қонуннинг   жиддий   бузилиши   деб   баҳоланади.   Ҳимоячи   иштирок   етиши
шарт   бўлган   ҳолларда   унинг   иштирокисиз   аниқланган   ҳар   қандай   далил
юридик кучга эга емасдир.
Судлар   олдига   вояга   етмаганнинг   турмуш   ва   тарбияланиш
шароитларини   исботлаш   мажбурияти   юклатилганлигини   инобатга   олиб,
ЖПК 551-моддасига асосан вояга етмаганлар ўқиган ёки ишлаган корхонани,
муассасани,   ташкилотни,   вояга   етмаганлар   ишлари   бўйича   идоралараро
комиссияни, вакилларини, суд мажлисига чақиришга ҳақли. 
Раислик   қилувчи   суд   муҳокамасига   таржимон   иштирокини   ҳал
қилганидан (ЖПК 430-модда) сўнг гувоҳларни суд мажлиси залидан чиқариб
туриш масаласига ўтади (ЖПК 432-модда). 
40 Судлар   ЖПК   548-моддасига   кўра,   вояга   етмаганларнинг   жиноятлари
ҳақидаги ишлар бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатлар каторига ёшини
ва   шахсини   аниқлашлик   ҳам   киришини   назарда   тутишлари   зарур.   Айни
вақтда, шу нарсани еътиборда тутиш керакки, шахс туғилган кунидан бошлаб
емас, балки туғилган куни ўтганидан сўнг, яъни ертаси куннинг нол соатидан
бошлаб   жиноят   учун   жавобгарлик   бошланадиган   ёшга   тўлган   деб
ҳисобланади.
Судлар   ишда   албатта   вояга   етмаганларнинг   туғилиш   гувоҳномаси   ёки
паспортидан   фотонусха   мавжудлигига   аҳамият   беришлари   керак.   Ишда
бундай   ҳужжатлар   ёқлиги   аниқланган   тақдирда   суднинг   ўзи   бундай
камчиликни бартараф қилиши зарур.
Судланувчининг   ёши   суд-тиббиёт   експертизаси   томонидан
аниқланаётганда,   унинг   туғилган   куни   деб,   експертлар   аниқлаган   йилнинг
охирги   куни   ҳисобланади.   Ёш   енг   кам   ва   енг   кўп   йиллар   миқдори   билан
аниқланганда,   суд   експертлар   томонидан   белгиланган   енг   кам   ёшдан   келиб
чиқиши лозим.
Шуни   назарда   тутиш   лозимки,   ЖК   87-моддасининг   3-қисмига   кўра,
вояга   етмаган   шахс   ривожланишда   ўз   ёшига   нисбатан   анча   орқада   қолган
бўлса ва содир етган қилмишининг аҳамиятини тўла равишда англаб етмаса,
суд   жазо   ўрнига   мажбурлов   чораси   қўллаш   мақсадга   мувофиқлиги
масаласини кўриб чиқиши шарт.
Судларга   ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   ёки   унча   оғир   бўлмаган
жиноятни   биринчи   марта   содир   етган   вояга   етмаган   шахсларга   ҳамда
ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   жиноятни   такроран   содир   етган   вояга
етмаган   шахсларга   нисбатан   ЖКнинг   88-моддасида   кўрсатиб   ўтилган
мажбурлов чораларини кенгроқ қўлланиши кўрсатилган.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир етган
вояга етмаган шахс, агар содир етилган қилмишининг хусусияти, айбдорнинг
шахси   ва   ишнинг   бошқа   ҳолатларини   еътиборга   олиб,   суд   уни   жазо
қўлламасдан   туриб   ҳам   тузатиш   мумкин  деган   хулосага   келса,   ишни   кўриш
41 учун   тайинлаш   босқичида   ишни   тугатиш   ва   уни   вояга   етмаганлар   ишлари
билан шуғулланувчи комиссияда кўришга юбориш ҳақида ажрим чиқаради.
Жиноят кодекси 87-моддасининг 2 қисмида кўрсатилган асослар билан
вояга   етмаган   шахсни   жазодан   озод   етиш   ва   унга   нисбатан   шу   кодекснинг
88-моддасида кўрсатилган мажбурлов чораларини қўллаш юзасидан суд жазо
тайинламасдан туриб жазодан озод етиш ҳақида ҳукм чиқаради.
Юқорида   қайд   этиб   ўтилганидек,   вояга   етмаганларнинг   жиноятлари
ҳақидаги ишларни кўришда, суд ЖПКнинг 562-моддаси талабига кўра вояга
етмаганнинг   яшаш   ва   тарбиялаш   шароитларини   ўрганиш   мақсадида   вояга
етмаганлар   ишлари   бўйича   идоралараро   комиссия   вакилини   жалб   қилади.
Бироқ, жиноят-процессуал қонунчилиги ва уни қўллаш амалиётида комиссия
вакили   қайси   тоифадаги   иштирокчи   сифатида   жалб   қилиниши,   ЖПКнинг
432-моддаси   талабига   кўра   уни   суд   мажлисидан   чиқариб   туриш   мақсадга
мувофиқлиги   масаласи   баҳcлидир.   Ушбу   Қарорнинг   4-бандида   Суд   бу
ташкилотнинг   вакилини   гувоҳ   сифатида   сўроқ   қилиш   учун   суд   мажлисига
чақиришга ҳақли эканлиги баён қилинган. 
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Суди   Пленумининг   2000   йил   15
сентябрдаги   Вояга   етмаганларнинг   жиноятлари   ҳақидаги   ишлар   бўйича   суд
амалиёти   тўғрисидаги   Қарори   13-бандига   кўра   судлардан   вояга   етмаганлар
ишлари   бўйича   идоралараро   комиссиялар   ўз   фаолиятини   жамоатчилик
асосида   амалга   оширувчи,   вояга   етмаганлар   ўртасида   ҳуқуқбузарлик   содир
этилиши ва уларни назоратсиз қолдириш ҳолларининг олдини олувчи ҳамда
улар   ўртасида   содир   этилаётган   ҳуқуқбузарлик   ва   жиноятларнинг   келиб
чиқиши   сабаблари,   шарт-шароитларини   аниқлаш   ва   бартараф   этиш
чораларини   амалга   оширувчи   орган   ҳисобланишига   эътибор   қаратилиши
талаб этилган. 
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Суди   Пленумининг   “Вояга
етмаганларнинг   жиноятлари   ҳақидаги   ишлар   бўйича   суд   амалиёти
тўғрисида”ги   Қарорининг   4-бандига   асосан   судлар   вояга   етмаганлар
томонидан   содир   қилинган   жиноятларни   кўришда   вояга   етмаганлар   ишлари
42 бўйича   идоралараро   комиссиянинг   (комиссия)   вакилини   гувоҳ   сифатида
сўроқ қилиш учун суд мажлисига чақиради. 
Бироқ   суд   амалиётини   ўрганиш   натижаларига   кўра   комиссия   вакили
суд   мажлиси   залидан   чиқарилмайди,   аксинча   бутун   суд   муҳокамаси
давомида   ундан   вояга   етмаган   судланувчининг   тавсифи   (характеристикаси)
ҳақида   сўраб   борилади   ҳамда   судланувчига   нисбатан   жазо-тарбия
чораларини қўллаш ҳақида фикр билдириш имкони берилади.
  Шу   ўринда,   бу   тоифадаги   жиноят   ишларини   кўришда   комиссия
вакилини   суд   залидан   чиқариш   лозимлиги   ҳақида   ҳуқуқни   қўллаш
амалиётида   ва   назария   ўртасида   баҳсли   савол   туғилади.   1959   йилда   қабул
қилинган   Ўзбекистон   СССР   ЖПКда   комиссия   вакилининг   суд   мажлисида
иштирок этиш тартиби кўрсатилган. Ушбу тарихий-ҳуқуқий ҳужжатда вояга
етмаганларга   нисбатан   жиноят   ишларини   кўришда   судларга   комиссия
вакилини   гувоҳ   сифатида   чақириш   ва   сўроқ   қилиш   ваколатли   эканлиги   шу
билан   бирга,   комиссия   вакилининг   эса   бу   тоифадаги   ишларни   кўриш
давомида   далилларни   текширишда   иштирок   этишга   ҳақли   эканлиги
кўрсатилган. 
ССР   Олий   Суди   Пленумининг   03.12.1976   йилдаги   16-сонли   “Вояга
етмаганларнинг жиноятлари ва уларни бошқа ижтимоий хавфли қилмишлар
содир   қилишга   жалб   қилиш   ҳақида   қонун   нормаларинингсудлар   томонидан
қўллаш   амалиёти   тўғрисида”ги   Қарорида   вояга   етмаганлар   ишлари   бўйича
комиссия   вакилини   вояга   етмаган   судланувчига   нисбатан   суд   мажлисининг
тарбиявий   таъсирини   ошириши,   ўсмирнинг   шахси,   унинг   хатти-ҳаракатини
тавсифловчи   маълумотларни,   судланувчининг   ўқиш,   тарбиялаш
шароитларини   тўла   ва   ҳар   томонлама   аниқлаш,   судланувчи   ҳамда   ота-
онасининг фикрини судга етказиш, жиноят содир қилиш шарт-шароитларини
бартарф   қилиш   мақсадида   суд   муҳокамасига   жалб   қилиниши   ҳақида
тушунтиришлар   берилган 34
.   Унга   кўра   суд   муҳокамасининг   бу   тоифадаги
34
  ССР   Олий   Суди   Пленумининг   “Вояга   етмаганларнинг   жиноятлари   ва   уларни   бошқа   ижтимоий   хавфли
қилмишлар   содир   қилишга   жалб   қилиш   ҳақида   қонун   нормаларинингсудлар   томонидан   қўллаш   амалиёти
тўғрисида”ги Қарори.  03.12.1976 йил. 16-сон//https://base.garant.ru.
43 иштирокчисини   сўроқ   қилиш   суд   қарорини   чиқаришнинг   асосларидан   бири
ҳисобланган. 
Шу тарзда комиссия вакилининг процессуал мақоми ва ўрни гувоҳнинг
процессуал мақомидан фарқ қилган. Ҳозирги суд амалиётига кўра, комиссия
вакили   суд   мажлиси   давомида   иштирок   этиб,   вояга   етмаган   судланувчини
кенгроқ тавсифлаши, шу сабабли унга нисбатан жазо белгилашда ўз фикрини
билдириши лозим. Чунки, комиссия вакили судланувчининг ғайриижтимоий
хатти-ҳаракатлари  ҳақида  нисбатан  эртароқ  хабардор  бўлади,  унга  нисбатан
якка   тартибдаги   профилактик   ишлар   олиб   борилганлигини   кузатиб   боради,
судланувчи ҳамда унинг атрофидаги шахсларни анча вақт давомида ўрганган
бўлади,   шунга   кўра   комиссия   вакили   танланган   жазо   турини   қўллаш-
қўлламаслик   билан   вояга   етмаган   судланувчини   тарбиявий   тузатишга
эришиш мумкинлиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўлади. 
Шунингдек,   суд   муҳокамасида   комиссия   вакилининг   иштирок   этиши,
унинг   ишга   оид   фикрини   инобатга   олиниши,   судга   судланувчига   нисбатан
жазо   турини   тўғри   танлаш,   процессини   максимал   тарзда
индивидуаллаштиришга, шу орқали суднинг вояга етмаганни ресоциализация
қилишдан иборат бўлган асосий мақсадига эришиш имконини беради. 
Ўзбекстон   Републикаси   Президентининг   14.03.2017  йилдаги   ПҚ   2833-
сонли   Қарорига   илова   қилинган   “Ҳуқуқбузарликлар   профилактикаси   ва
жиноятчиликка  қарши  курашиши  бўйича  республика   идоралараро  комиссия
тўғрисида”ги   Низомга   кўра   вояга   етмаганлар   ишлари   бўйича   идоралараро
комиссияларга   давлат   органлари,   фуқароларнинг   ўзини-ўзи   бошқариш
органлари   ва   ташкилотларнинг   вояга   етмаганлар   ўртасида   назоратсизлик   ва
ҳуқуқбузарликлар   профилактикаси,   уларнинг   ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва
қонуний   манфаатларини   ҳимоя   қилиш   масалалари   бўйича   фаолиятини
мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган (9-банд).
  Ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   жиноятни   биринчи   марта   содир
этганлиги   учун   қонунчиликка   асосан   жавобгарликдан   озод   қилинган   вояга
44 етмаганларга   нисбатан   ишларни   кўриб   чиқишга   ваколатли   эканлиги
кўрсатилган   (20-банд).   Суднинг   бу   ҳақидаги   қарори   вояга   етмаган   шахсга
нисбатан   якка   тартибдаги   профилактик   ишларни   ташкил   қилиш   учун   асос
ҳисобланади.
  Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Суди   Пленумининг   “Вояга
етмаганларнинг   жиноятлари   ҳақидаги   ишлар   бўйича   суд   амалиёти
тўғрисида”ги   Қарорининг   13-бандида   комиссиялар   ўз   фаолиятини
жамоатчилик   асосида   амалга   оширувчи,   вояга   етмаганлар   ўртасида
ҳуқуқбузарлик содир  этилиши ва  уларни назоратсиз  қолдириш ҳолларининг
олдини   олувчи   ҳамда   улар   ўртасида   содир   этилаётган   ҳуқуқбузарлик   ва
жиноятларнинг   келиб   чиқиши   сабаблари,   шарт-шароитларини   аниқлаш   ва
бартараф   этиш   чораларини   амалга   оширувчи   орган   ҳисобланиши   эътироф
этилган. 
Демак,   комиссия   вакилининг   процесснинг   иштирокчиси   сифатида   суд
муҳокамасида тўлиқ иштирок этиши, вояга етмаган судланувчининг шахсини
тўлиқ   ўрганиши   ва   унга   нисбатан   якка   тартибдаги   профилактик   ишларни
эртароқ бошлаш имконини беради. 
Шу   ўринда,   процессуалист   А.Б.Антонованинг   ҳам   “комиссия   вакили
вояга   етмаган   судланувчига   нисбатан   жазо   тайинлаш   масаласини   ҳал
қилишнинг профессионал субъекти бўлмасада, у судланувчини махсус ўқув-
тарбия муассасига жойлаштириш (ЖКнинг 88-моддасига асосан)”масаласини
ҳал   қилишда   бола   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилишни   мувофиқлаштирувчи   шахс
сифатида   иштирок   этиши   лозим”   лиги   ҳақида   билдирган   фикрлари   билан
қўшилиш   мумкин. 35
  Бу   каби   фикрлар   ҳуқушунос   Н.А.Николаеванинг   бир
қатор илмий ишларида ўз аксини топган.  36
35
  Антонова.Л.Б.Комиссия   по   делам   несовершеннолетних   и   защите   их   прав:   проблемы   в   реализации
полномичий.Вестник Воронежского института МВД России №4/2021.6 С
36
 Николаева.Н.А.Взаимодействие следователя с комиссией по делам несовершеннолетних: новые технологи
сбора сведений об обвиняемом.Криминалистика:вчера, сегодня, завтра.2021.№1/17.3 С
45 ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСНИ МАЖБУРЛОВ ЧОРАЛАРИНИ
ҚЎЛЛАГАН ҲОЛДА ЖАВОБГАРЛИК ВА ЖАЗОДАН ОЗОД
ҚИЛИШГА ОИД НОРМАЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ИСТИҚБОЛЛАРИ
2.1. Чет эл давлатларида вояга етмаган шахсни мажбурлов
чораларини қўлланаган ҳолда жавобгарлик ёки жазодан озод
қилиш хусусиятлари
Вояга   етмаганлар   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш   борасида   нафақат
юртимизда,   балки   дунёнинг   барча   мамлакатларида   кенг   кўламли   ишлар
амалга   оширилмоқда.   Вояга   етмаганларнинг   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилувчи
ҳуқуқий   асослар   яратилиши   билан   бирга,   махсус   тизимлар   ҳам   ташкил
этилган. Шундай тизимлардан бири ювенал юстициядир.
Ювинал   юстиция   нима   деган   саволга   бир   қатор   тадқиқотчилар
тушунтиришлар   бериб   ўтишган.   Хусусан,   М.А.Хамидова   шундай   таъриф
46 беради:   “ювенал юстиция  халкаро  атама булиб,  вояга   етмаганлар  учун  одил
суддов ёки вояга етмаганлар суди маъносини англатади.” 37
В.   Артыкова   берган   таъриф   эса   нисбатан   умумийроқ,   яъни   унга   кўра
эса   ювенал   юстиция   вояга   етмаганларнинг   хукукбузарликларига   харакат
билан   жавоб   берувчи   тизимдир 38
  Бизнинг   фикримизча,   ювенал   юстиция
деганда,   қонунга   зиддиятда   бўлган   болалар   билан   муомала   қилиш
тушунилади.   Янада   соддароқ   айтадиган   бўлсак,   жиноий   жазо   назарда
тутилган   қилмишни   содир   этган   ва   жиноий   жавобгарлик   ёшига   етган   вояга
етмаганларнинг хукукбузарликларига оид ишлар буйича судловнинг алохида
тизими.
Айнан   XIX   асрнинг   охири   вояга   етмаганлар   ҳуқуқбузарлигига   қарши
курашиш   ҳақидаги   баҳс-мунозараларнинг   кескинлашуви   билан
характерланади.   Илк   маротаба   1899   йилнинг   июль   ойида   АҚШнинг
Иллинойс штатида болалар жинояти илк бор умумий суд тамойилларига кўра
эмас, балки “Ота-она қарамоғидаги ва қаровсиз, жиноятчи болаларни назорат
қилиш ва улар билан муомала қилиш тўғрисида”ги қонун асосида ёш болалар
ишлари   бўйича   суд   томонидан   кўриб   чиқилди 39
.   Шундан   сўнг   АҚШнинг
кўпгина   штатлари   ювенал   юстиция   тўғрисидаги   қонунчиликка   эга   бўлди.
1925   йилга   келиб,   икки   штатдан   ташқари   барча   штатларда   ювенал   судлар
ташкил қилинди. 
Кейинчалик   бу   амалиёт   бутун   мамлакат   бўйлаб   кенг   тарқалди.
Жумладан,   Буюк   Британияда   1908   йил,   Франция   ва   Белгияда   1921   йил,
Испанияда   1918   йил,   Голландияда   1921   йил,   Германияда   1922   йил   ҳамда
Австрияда  1923 йил қўлланила бошлади. Ушбу мамлакатларда судлар вояга
етмаганлар   ишларини   ҳар   доим   бошқача   шароитларда   (масалан,   ёпиқ
37
Хамидова М.А. Ювенал юстиция: у кандай булиши керак?/Масъул му-харрир ю.ф.д. Х.Бобоев.Т.:- ТДЮИ.
2006.  40-6.
38
Артыкова   В.   Приоритетные   направления   развития   ювенальной   юстиции   в   Узбекистане   /   /   Вояга
етмаганлар   ва   ёшларнинг   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш   тизими:   муаммолар   ва   ечимлар.   Ўкув-услубий   ва
илмий-амалий мақолалар тўплами. -Т.: “KONSAUDITINFORM-NASHR”, 2008.-С.400
39
  Б.Исмаилов. Уголовная ответственность несовершеннолетних: законодательство Узбекистана и Германии:
Центр повышения квалификации юристов при Министерстве юстиции РУз; Под общ. ред. А.Гафурова; - Т.:
«Адолат», 2011. - 120 с 49
47 мажлисларда)   кўриб   чиқади   ва   болаларга   катталарга   нисбатан   енгилроқ
жазолар қўллайди. 
Мамлакатимизда   ҳам   илғор   хорижий   тажриба   асосида   миллий
қонунчиликни   такомиллаштириш   мақсадида   ювенал   адлия   тизимини   жорий
этиш   бўйича   концепция   лойиҳасини   ишлаб   чиқиш   масаласи   Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрель куни қабул қилинган ПҚ-
4296-сон   Қарорининг   16-бандида   белгилаб   қўйилганлиги   бугунги   кунда
вояга   етмаганларга   ҳукумат   томонидан   берилаётган   алоҳида   эътибор
намунаси деб ҳисоблаш мумкин. 
Бундан   ташқари,   олиб   борилаётган   ЖК   ва   ЖПК   нормаларини
ривожлантиришга   қаратилган   ислоҳотлардаги   асосий   ўринни   аҳолининг
ижтимоий  муҳофаза   муҳтож   қатлами,  хусусан,   вояга   етмаганларга   нисбатан
тайинланадиган   жиноий   жазолар   тизимини   либераллаштириш,   шунингдек
такомиллаштириш,   озодликдан   маҳрум   қилиш   билан   боғлиқ   бўлмаган
жиноий жазоларни қўллаш, жавобгарлик ва жазодан озод қилиш масалалари
ва конунчиликни ривожлантириш эгаллайди. 
Мазкур   масалаларни   инобатга   олиб   давлатнинг   олий   ҳокимият
органлари   қонунчиликни   тақомиллаштириш,   унинг   самарадорлигини
оширишга   алоҳида   эътибор   қаратмоқдалар.   Вояга   етмаганларга   нисбатан
тайинланадиган   жиноий   жазолар   тизимини   либераллаштириш   уларни
такомиллаштириш,   озодликдан   маҳрум   қилиш   билан   боғлиқ   бўлмаган
жазоларни   тайинлаш,   жавобгарлик   ва   жазодан   озод   қилиш   масалаларини
ривожлантириш   мақсади   бугунги   кунда   хорижий   давлатлар   жиноят
қонунчилигини   ўрганиш,   таҳлил   қилиш   ва   қонунчилигимизга   тадбиқ
қилинишини тақозо этади.
Хар бир мамлакатда шахснинг вояга етганлик ёши белгилаб қўйилган,
бу   ёшни   ҳар   бир   давлат   оҳолисининг   ривожланганлиги   ва   бошқа
ҳолатларини   ҳисобга   олиб   белгилайди.   Шу   каби,   мамлакатлар   жиноят
қонунчилигида   жиноий   жавобгарликка   тортиш   ёши   белгиланган   бўлиб,
48 шунингдек вояга етмай туриб жиноят содир этган шахсларни жавобгарликка
тортиш ёки ижтимоий ҳимоя қилиш ҳам кўрсатиб ўтилган. 
Айрим   хорижий   давлатларнинг   жиноят   қонунчилигини   ўрганиш   ва
таҳлил   қилиш,   жиноий   жазо   тизими,   жазо   тайинлашнинг   ижобий
жиҳатларини   ўрганиб,   бизнинг   жиноят   қонунчилигимизга   тадбиқ   қилиш
ҳозирги кунда мақсадга мувофиқдир.
Хусусан,   Россия   Федерацияси   Жиноят   кодексининг   5-бўлим,   14-
бобида   вояга   етмаган   шахсларнинг   жиноий   жавобгарлигига   оид   нормалар 40
белгиланган   бўлиб,   унинг   87-моддасига   кўра,   жиноят   содир   этилган   вақтга
келиб   ўн   тўрт   ёшга   тўлган,   лекин   ўн   етти   ёшга   тўлмаган   шахслар   вояга
этмаганлар   деб   эътироф   этилиши   кўрсатилган.   Унинг   90-моддасида   эса,
мажбурлов таъсир чораларини қўллаш назарда тутилган бўлиб, унга кўра:
1.   Ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   ва   унча   оғир   бўлмаган   жиноятни
содир этган вояга етмаган шахс, агар уни тузатишга мажбурлов жораларини
қўллаш   орқали   эришиш   мумкинлиги   эътироф   этилган   бўлса,   жиноий
жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.
2.   Вояга   етмаган   шахсга   қуйидаги   мажбурлов   чоралари   белгиланиши
мумкин:
a) огоҳлантириш;
б)   ота-оналар   ёки   уларнинг   ўрнини   босувчи   шахслар   ёota-onalar   yoki
ularniки ихтисослаштирилган давлат органи назоратига ўтказиш;
в) етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклаш;
д)   бўш   вақтини   чеклаш   ва   вояга   етмаганнинг   хулқ-атворига   алоҳида
талабларни белгилаш.
3.   Вояга   етмаган   шахсга   бир   вақтнинг   ўзида   бир   нечта   мажбурлов
чоралари белгиланиши мумкин. Ушбу модданинг  иккинчи қисми “б” вa “д”
бандларида   назарда   тутилган   мажбурлов   чораларини   қўллаш   муддати
ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   жиноят   содир   этилганда   бир   ойдан   икки
йилгача ва унча оғир бўлмаган олти ойдан уч йилгача муддатга белгиланади.
40
http://pravo.gov.ru/proxy/ips/?docbody&nd=102041891   
49 4. Вояга етмаган шахс томонидан мажбурлов чораси мунтазам равишда
бажарилмаган мажбурлов чораси мунтазам равишда бажарилмаган тақдирда,
ушбу   чора   ихтисослаштирилган   давлат   органинг   тақдимига   биноан   бекор
қилинади   ва   материаллар   вояга   етмаган   шахсни   жиноий   жавобгарликка
тортиш учун юборилади.
Бундан  ташқари,   Россия  Федерацияси   Жиноят   кодекси  91-моддасида
Мажбурлов чораларининг мазмуни изоҳланган бўлиб, улар: 
1.  Огоҳлантириш   вояга   етмаганга   унинг   қилмиши  туфайли   етказилган
зарарни   ва   ушбу   Кодексда   назарда   назарда   тутилган   жиноятларни   такроран
содир этиш оқибатларини тушунтиришдан иборат.
2.   Назоратга   ўтказиш   вояга   етмаганга   тарбиявий   таъсир   кўрсатиш   ва
унинг   ҳулқ-атворини   назорат   қилиш   учун   жавобгарликни   ота-оналарга   ёки
уларнинг   ўрнини   босувчи   шахсларга   ёки   ихтисослаштирилган   давлат
органига юклашдан иборат.
3. Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбурияти вояга етмаганнинг
аҳволи ва  тегишли  меҳнат  кўникмалари мавжудлигини  ҳисобга   олган  ҳолда
белгиланади.
4.   Вояга   етмаганнинг   бўш   вақтини   чеклаш   ва   ҳулқ-атворига   алоҳида
талабларини   белгилаш   муайян   жойларга   боришни,   бўш   вақтнинг   муайян
шаклларидан   фойдаланишни,   шу   жумладан   автотранспорт   бошқариш   билан
боғлиқ   бўлганларни,   ихтисослаштирилган   давлат   органининг   рухсатисиз
бошқа ҳудудларга саёҳат қилиш ва сутканинг маълум вақтидан кейин уйдан
ташқарида қолишни чеклашни ўз ичига олиши мумкин. 
Шунингдек,   вояга   етмагандан   таълим   ташкилотига   қайтиши   ёки
ихтисослаштирилган   давлат   органи   ёрдамида   ишга   жойлашиши   талаб
қилиниши мумкин. 
Россия   Федерациясининг   жиноят   қонунчилида   ҳам   махсус   тарбия   ёки
даволаш-тарбия   муассасасида   бўлишга   оид   норма   Россия   Федерацияси
Жиноят кодексининг 92-моддаси иккинчи қисмида белгиланган бўлиб, унинг
муддати   унча   оғир   бўлмаган   жиноят   учун   тайинланиши   мумкин   бўлган
50 озодликдан   махрум   қилиш   жазосининг   максимал   муддатидан   ошиб   кетиши
мумкин   эмас,   яъни   беш   йил   билан   чегараланган,   лекин   минимал   муддати
тўғрисида   бирорта   қоида   мавжуд   эмас,   бундан   ташқари,   ушбу   Кодексда
айбдорни махсус муассасада бўлиш муддатини қисқартириш ёки узайтириш
ҳам назарда тутилган 41
. 
Арманистон   Республикаси   Жиноят   кодекси   (ЖК)   14   бобида   вояга
етмаганлар   жиноий   жавобгарлигига   оид   нормалар   белгиланган.   Вояга
етмаган   шахсларга   нисбатан   жазо   тайинлаш   Арманистон   (ЖК   90-модда)   ва
Тожикистон   жиноят   қонунчилиги   (Тожикистон   Республикаси   Жиноят
кодекси   86-модда)да   нисбатан   ўхшашдир.   Ушбу   давлатларда   суд   вояга
етмаганларга   нисбатан   жазо   тайинлашда   жазо   тайинлашнинг   умумий
қоидаларига   риоя   қилиши,   шунингдек   вояга   етмаганнинг   ривожланганлик
даражаси,  турмуш  шароити  ва  тарбиясини,  соғлиғини,   катта  ёшдагиларнинг
ва бошқа ҳолатларнинг унинг шахсига таъсирини ҳисобга олиши лозим. 
Арманистон   ЖК   86-моддасида   жазо   турлари   келтирилган   бўлиб,
уларга:   жарима,   жамоат   ишлари,   қамоқ,   озодликдан   маҳрум   қилиш   киради.
91-моддасида,   ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   ва   унча   оғир   бўлмаган
жиноятларни   содир   этган   вояга   етмаган   шахсларга   мажбурий   чоралар
қўлланилади деб белгиланган. Вояга етмаганларга қўлланиладиган мажбурий
чоралар:   огохлантириш,   олти   ойдан   ошмаган   муддатга   ота-она   ёки   уларни
ўрнини босувчи шахслар ёки ўзини ўзи бошқариш органлари назорати остига
бериш, етказилган зарарни суд томонидан белгиланган муддатда  қоплашдан
иборат бўлаб олти ойгача белгиланади.
Швеция   Жиноят   кодексида   вояга   етмаганларнинг   жиноий
жавобгарлигига оид масалалар алоҳида бобда акс эттирилмаган. Ўн беш ёшга
тўлмаган  шахсга   нисбатан  жиноят   содир  этганлиги   учун  ушбу  давлатда  ҳеч
қандай жазо қўлланилмайди 42
.
41
  http://pravo.gov.ru/proxy/ips/?docbody&nd=102041891
42
  http://www.sweden4rus.nu/rus/info/juridisk/ugolovnyj_kodeks_shvecii
51 Украина   Жиноят   кодексининг   15-боби   вояга   етмаганлар   жиноий
жавобгарлиги   деб   номланган 43
.   98-моддада   уларга   нисбатан   қўлланиладиган
жазо   турлари:   жарима,   мажбурий   жамоат   ишлари,   ахлоқ   тузатиш   ишлари,
қамоқ, озодликдан маҳрум қилиш белгиланган. Вояга етмаганларни жазодан
озод қилиш ҳақида 104-  ва 105-моддаларида  тўхталиб  ўтилади. 104-моддага
кўра, шартли равишда жазодан озод қилиш ҳолатлари сифатида қуйидагилар
келтирилади:
1.   Вояга   етмаганларга   нисбатан   75-моддага   мувофиқ   шартли   равишда
жазодан озод қилиш қўлланилади.
2.   Шартли   равишда   озод   қилиш   фақат   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазосига хукм қилинган вояга етмаганларга нисбатан қўлланилиши мумкин.
3. Синов муддати бир йилдан икки йилгача муддатга белгиланади.
4.   Вояга   етмаганни   шартли   равишда   озод   қилишда   суд   ушбу   вояга
етмаганни   ўз   қарамоғига   бериши   мумкин   бўлган   шахснинг   бундай
мажбуриятни   ўз   зиммасига   олишга   розилиги   билан   назорат   қилиши
лозимлиги белгиланади.
Бизнинг   “Мажбурлов   чораларини   қўллаган   ҳолда   жавобгарлик   ва
жазодан   озод   қилиш”   моддасидан   фврқли   равишда   Украина   жиноят
кодексининг   105-моддасини   “Мажбурий   аҳлоқ   тузатиш   чора-тадбирларини
қўллаган ҳолда жазодан озод қилиш” деб номланади ва унда:
1.   Ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   ёки   унча   оғир   бўлмаган   жиноят
содир   этган   вояга   етмаган   шахс,   агар   вояга   етмаганнинг   чин   дилдан
пушаймон   бўлгалиги   ва   бундан   кейин   ҳам   айбсиз   хатти-ҳаракати   туфайли
жазо   тўхтатилиши   мумкинлиги   аниқланса,   суд   томонидан   жазодан   озод
қилиниши мумкин.
2.   Бунда   суд   вояга   етмаганга   нисбатан   қуйидаги   ахлоқ   тузатиш   сора-
тадбирларини тайинлади:
- огоҳлантириш;
43
  https://meget.kiev.ua/kodeks/ugolovniy-kodeks/razdel-15/
52 -   бўш   вақтини   чеклаш   ва   вояга   етмаганларнинг   хатти-ҳаракатларига
қўйиладиган махсус талаблар;
- вояга етмаганни ота-онаси ёки унинг васий ёки ҳомийси ёки уларнинг
розилиги   билан   мактаб   ўқитувчилари   ёки   ҳамкасблари   ёки   уларнинг
илтимосига биноан шахсларнинг назорати остига қўйиш;
-   15   ёшга   ёшга   тўлган   ва   ҳар   қандай   мол-мулки,   пули   ёки   даромади
бўлган   вояга   етмаган   шахсгни   ҳар   қандай   моддий   зарарни   қоплашга
мажбурлаш;
-   вояга   етмаганни   тўлиқ   тузатилгунга   қадар,   лекин   уч   йилдан   ортиқ
бўлмаган   муддатга   болалар   ва   ўсмирлар   учун   махсус   тарбия   муассаларига
жойлаштириш.   Ушбу   муассаларда   бўлиш   шартлари   ва   улардан   бўшатиш
тартиби қонун билан белгиланади.
3.   Вояга   етмаганга   ушбу   модданинг   2-бандида   назарда   тутилган   бир
қанча   аҳлоқ   тузатиш   чоралари   қўлланилиши   мумкин.   Ушбу   модданинг   2-
бандининг   2   ва   3-бандларида   назарда   тутилган   ахлоқ   тузатиш   чора-
тадбирларининг муддати хукм чиқарган суд томонидан белгиланади.
4. Суд қонунда назарда тутилган тартибда вояга етмаган шахсга васий
тайинлашни ҳам зарур деб топиши мумкин.
Бундан ташқари жавобгалик ва жазодан озод қилишда Украина жиноят
қонунчилигида   яъни   Украина   жиноят   кодексининг   106-моддаси   Даъво
муддати   ўтганлиги   муносабати   билан   жавобгарлик   ва   жазодан   озод   қилиш
ҳолатининг   мавжудлигидир.   Бизнинг   жиноят   кодексимизда   бу   ҳолат   фақат
вояга етганларга нисбатан қўлланилади.
Қирғизистон   Республикаси   жиноят   қонунчилигида   вояга
етмаганларга   нисбатан   қўлланиладиган   мажбурлов   чораларининг   қуйидаги
турлари   мавжуд,   яъни:   огоҳлантирув,   ота-   она   ёки   уларни   босувчи   шахслар
ёхуд давлат органи ходими назоратига қўйиш. Шунингдек, вояга етмаганлар
учун бир нечта мажбурий чоралар қўлланилиши мумкин, унинг амал қилиш
муддати эса бир ойдан уч ойгача бўлиши мумкин.
53 Хорижий   мамлакатлардан   яна   бирида   ҳам   ушбу   мажбурлов   чорасини
қўлланилишини   кўришимиз   мумкин.   Жумладан,   Франция   жиноят
қонунчилигида   вояга   етмаганларга   нисбатан   ахлоқ   тузатиш   тариқасидаги
хавфсизлик   чоралари   қўлланилади 44
.   Шунингдек,   ушбу   чоралар   махсус
мўлжалланган   тарбия   уйларида   амалга   оширилади.   Айтиш   керакки,   ушбу
хавфсизлик   чорасини   қўллаш   муддати   мазкур   давлат   қонунчилигида   аниқ
белгилаб   қўйилган.   Жиноят   содир   этган   вояга   етмаган   шахсларга   нисбатан
хавфсизлик   чораси   қўлланилганда,   бу   муассасада   бўлиш   муддати   суд
томонидан   аввалдан   белгиланади   ва   ахлоқан   тузалиш   натижаларига   қараб
кейинчалик ўзгариши мумкин. 
Юқорида   қайд   этилганларни   эътиборга   олган   ҳолда   ва   қонунни   бир
хилда   қўлланишини   таъминлаш   мақсадида   бизнинг   қонунчилигимизда   ҳам
бу   чоранинг   максимал   муддатини   мустаҳкамлаб   қўйиш   мақсадга   мувофиқ
бўларди 45
.
2.2. Вояга етмаганлар жиноий жавобгарлигини
либераллаштиришнинг айрим масалалари
Жиноят   содир   этган   шахсларга,   хусусан,   вояга   етмаган   шахсларга
шахсларга   жиноий   жазоларнинг   репрессив   чораларни   қўллаш   ҳар   қандай
ҳолатда   ҳам   тўғри   бўлавермайди,   ўсмирларнинг   психофизиологиясидан,
катта ёшдаги жиноятчилар таъсири остида жиноят содир этиш ҳолатлари кўп
учрашини   инобатга   олиб,   уларга   мажбурлов   чораларини   қўллаган   ҳолда
жазодан озод қилиш институтини ривожлантириш керак. 
44
 
https://www.legislationline.org/download/id/3316/file/France_Criminal_20Code_20updated_20on_2
012-10-2005.pdf  
45
 У.Ш.Холикулов. Вояга етмаганларга жазо тайинлашнинг ўзига хос хусусиятлари. ТДЮИ. Т.: 
2006.
54 ВВ   Богданов,   ФВ   Габдрахманов,   ОВ   Корневалар   вояга   етмаганлар
содир   этган   жиноятларнинг   ўзига   хос   хусусиятларини   таҳлил   қилиб,   уларга
нисбатан тайинланадиган жиноий жазо турларини халқаро миқёсда ўрганиб,
жиноий   одил   судловни   инсонийлаштириш   тўғрисидаги   қонунчиликни
такомиллаштиришни   ҳисобга   олиб,   бундай   жазоларни   камайтириш
керак 46
лигини таъкидлаб ўтган. 
Вояга   етмаган   шахслар   жиноятчилиги   билан   курашишда   ижтимоий-
иқтисодий   чоралар   биринчи   ўринда   туришини   инобатга   олган   ҳолда,
ижтимоий  хавфи  катта   бўлмаган   ва  унча   оғир  бўлмаган  жиноятларни  содир
этган   вояга   етмаган   шахсларнинг   шахси,   турмуш   шароити,   тарбияси,
қилмишининг хусусияти ва бошқа ҳолатларини эътиборга олиб, жавобгарлик
ёки   жазодан   озод   қилган   қилиш   ва   бу   борада   жамоатчиликни   кенг   миқёсда
жалб қилиш, тарбиявий таъсир чораларини қўллаш катта аҳамиятга эга. 
ЖК 87-моддасининг иккинчи қисмида мажбурлов чораларини қўллаган
ҳолда жазодан озод қилишга оид норма белгиланган. 
Жазодан   озод   қилиш   маҳкумнинг   ёки   у   содир   қилган   қилмишнинг
хусусиятидан келиб чиқиб, у ижтимоий хавфлилиги камлиги учун, айбдорни
ахлоқан   тузатиш   ёки   жимиятни   ундан   муҳофаза   қилиш   учун   унга   жазо
тайинламаса   ҳам   бўлади   деган   қирорга   келинса,   жазони   умуман   ёхуд   унинг
бир қисмини ижро этишдан воз кечишда намоён бўлади. Таъкидлаш керакки,
жазодан озод қилиш фақат суд томонидан белгиланган тартибда ва ҳолларда
амалга оширилади. 
Жиноий   жавобгарликдан   озод   қилиш   жиноят   ҳуқуқий
муносабатларнинг   тугалланишини   англатади,   жазодан   озод   қилиш   эса
жиноят   содир   этган   шахсга   жиноий   жазони   амалда   қўлламасликни
ифодалайди.   Жазодан   ёки   жавобгарликдан   озод   қилиш   институтида   жиноят
қонунчилигимиздаги   инсонпарварлик   принципи,   жиноят   ҳуқуқий
46
  Любавина   М.А.   Особенности   уголовной   ответственности   и   наказания   несовершеннолетних:   учебное
пособие / М.А.Любавина. – Санкт-Петербургиский юридический институт (филиал) Академии Генеральной
прокуратуры Российской Федерации, 2015. –104 с
55 репрессияни   тежаш   ва   ундан   мақсадли   фойдаланиш   ғоялари   ўз   аксини
топган 47
.   Мажбурлов   чораларини   қўллаган   ҳолда   вояга   етмаганларни
жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш шулар сарасига киради. 
Муайян   вазиятларда   маҳкумни   ахлоқан   тузатиш   ва   жиноятларни
олдини   олиш   мақсадларига   жазони   амалда   ўзгартирмасдан   ҳам   эришиш
мумкин. Ҳукмни ижросини давом эттириш эса ҳуқуқбузарни тезда жамиятга
қайтариш   вазифаси   билан   (ижтимоийлаштирув   вазифаси   билан)   зиддиятга
киришиши   мумкин.   Жиноий   жазодан   озод   қилиш   институтининг
мавжудлиги,   маълум   даражада,   маҳкумларни   ахлоқан   тузалишини
рағбатлантиради.   Вояга   етмаганларни   жазодан   озод   қилиш   алоҳида   эътибор
талаб қиладиган айрим хусусиятларга эга. 
ЎзР   ЖК   87-модда   2-қисмида   уч   йилдан   кўп   бўлмаган   муддатга
озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   тайинлаш   назарда   тутилган   унча   оғир
бўлмаган   жиноятни   биринчи   марта   содир   этган   ёки   ижтимоий   хавфи   катта
бўлмаган  жиноятни  такроран   содир  этган   вояга   етмаган  шахсни,  агар  содир
этилган   қилмишнинг   хусусиятлари,   айбдорнинг   шахси   ва   ишнинг   бошқа
ҳолатларини   эътиборга   олиб,   уни   жазо   қўлламасдан   ҳам   тузатиш   мумкин
деган хулосага келинса, суд жазодан озод қилиш ва унга нисбатан мажбурлов
чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш шартлиги белгиланган эди. 
Ўзбекистон   Республикасининг   30.09.2005   йилдаги   №ЎРҚ-10   қонунига
мувофиқ   ЖК   87-моддаси   2-қисмига   ўзгартириш   киритилган.   Унга   мувофиқ
ЖК   87-моддаси   2-қисмидаги   “уч”   деган   сўзи   “беш”   деган   сўз   билан
алмаштирилган.   Ушбу   ўзгартиришнинг   моҳияти   ЖК   87-моддасида
кўрсатилган   унча   оғир   бўлмаган   жиноятларни   ЖК   15-моддасига
мувофиқлаштиришдир. 
ЖК   87-моддаси   2-қисмида   вояга   етмаган   шахс   унча   оғир   бўлмаган
жиноятни биринчи марта содир этса ва бунинг учун қонунда беш йилдан кам
бўлмаган   муддатга   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   тайинлаш   назарда
47
  61 Холиқулов У.Ш. Вояга етмаганларга жазо тайинлашнинг ўзига хос хусусиятлари. Тошкент. 2006 й. 47-
б.
56 тутилган   бўлса,   шунингдек   ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   жиноятни
такроран   содир   этган   вояга   етмаган   шахсни   содир   қилган   қилмишининг
хусусиятлари,   айбдорнинг   шахси   ва   ишнинг   бошқа   ҳолатларини   хисобга
олиб,   суд   мажбурлов   чораларини   қўллаган   ҳолда   жазодан   озод   қилиш
масаласини кўриб чиқиши шарт. 
Юқоридаги   модданинг   шарҳлаганда   қуйидаги   маъно   келиб   чиқади,
яъни   ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   жиноятни   содир   этган   вояга   етмаган
шахс   илгари   ҳам   бундай   жиноятни   содир   этган   тақдирда   жазодан   озод
қилиниши   мумкин,   бунда   қонун   чиқарувчи   бу   жиноят   вояга   етмаган   шахс
тоонидан фақат такроран содир этилган бўлишини талаб қилади. Агар вояга
етмаган   шахс   содир   этган   жинояти   жиноятлар   мажмуини   ташкил   қилса,
жазодан   озод   қилишнинг   бу   турини   қўллаб   бўлмайди.   Унча   оғир   бўлмаган
жиноят учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга  озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлаш қоидасидан келиб чиқиб шуни айтиш керакки, бу жиноят
фақат   қасддан   содир   этилган   бўлсагина   вояга   етмаган   жиноятчини
мажбурлов   чораларини   қўллаган   ҳолда   жазодан   озод   қилиш   мумкин,   бироқ
унча   оғир   бўлмаган   жиноят   эҳтиётсизлик   оқибатида   содир   этилган   бўлса,
жазодан   озод   қилишнинг   бу   турини   қўллаб   бўлмайди.   Таъкидлаш   керакки,
киритилган   ўзгартиришда   айб   шакли   ҳақида   тўлиқ   маълумот   берилмаган.
Ваҳоланки,   унча   оғир   булмаган   жиноят   учун   тайинланадиган   озодликдан
маҳрум   қилиш   жазосининг   муддати   ҳар   хил   бўлса-да,   лекин   уларнинг
ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусияти бир хилдир.
  У.Ш.Холиқулов 48
  фикрича,   мажбурлов   чораларини   қўллашнинг
формал асослари қуйидагилар: 
1)   вояга   етмаган   шахс   томонидан   ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган
жиноятни   такроран   содир   этиш   ёки   беш   йилдан   кўп   бўлмаган   муддатга
озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   тайинлаш   назарда   тутилган   унча   оғир
бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этиши; 
48
  Холиқулов У.Ш. Вояга етмаганларга  жазо тайинлашнинг ўзига хос  хусусиятлари.   Тошкент. 2006 йил. Б
47 .
57 2) мазкур жиноят учун ҳукм қилиниши.
  Бундан   ташқари,   ушбу   моддада   вояга   етмаган   шахсни   жазо
қўлламасдан ҳам тузатиш мумкин деган  хулосага келинсагина жазодан  озод
қилиш   талаби   қўйилган.   Мажбурлов   чораларини   қўллаган   ҳолда   жазодан
озод қилиш жавобгарликдан  озод қилишдан фарқли равишда, вояга  етмаган
шахсга нисбатан ҳукм чиқарилади ва жазодан озод қилинади.
  ЖКнинг   88-моддасига   мувофиқ,   вояга   етмаган   шахсни
жавобгарликдан   ёки   жазодан   озод   қилишда   бир   хилдаги   мажбурлов
чораларини   қўлланади.   Мажбурлов   чораларининг   тизими   жазо   тизимидан
жиддий   фарқ   қилади.   Мажбурлов   чораларини   қўллашда   кўпроқ   тарбиявий
воситаларга,   яна   жиноят   содир   қилиши   мумкин   эмаслиги   унинг   онг-у
шуурига   етказилишига   эътибор   берилади   ҳамда   бу   чораларнинг   ижро
этилиши   мажбурийдир.   Шунингдек,   мажбурлов   чораларини   вояга   етмаган
шахсларга нисбатан қўллашда уларнинг бунга ихтиёри ёки розилиги сўралса-
да, ундан қатъий назар амалга оширилади. Бу чоралар давлатнинг мажбурлов
воситалари   билан   таъминланади,   бироқ   қонунчилигимизда   мажбурлов
механизми аниқ белгиланмаган. 
ЖКнинг  88-моддасида  узр сўраш  мажбурияти,  етказилган  зарарни суд
белгилайдиган   тартибда   тўлаш   ёки   бартараф   қилиш,   махсус   ўқув-тарбия
муассасига жойлаштириш каби мажбурлов чоралари кўрсатилган. 
Айтиш   керакки,   ЖКда   вояга   етмаган   шахсларга   қўлланиладиган
мажбурлов   чораларининг   муддатлари   белгилаб   қўйилмаган.
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда ва қонунни бир хилда қўлланишини
таъминлаш мақсадида бизнинг қонунчилигимизда ҳам бу чоранинг максимал
муддатини мустаҳкамлаб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. 
Хорижий   давлатларнинг   қонунчилигидан   бу   масалага   оид   қоидалар
ўрганилганда   бизнинг   қонунчилигимиздан   бирмунча   фарқ   қилишининг
гувоҳи   бўлдик.   Юқорида   айтиб   ўтилган,   Қирғизистон   Республикаси   жиноят
қонунчилигида   вояга   етмаганларга   нисбатан   қўлланиладиган   мажбурлов
чораларининг   қуйидаги   турлари   мавжуд,   яъни:   огоҳлантирув,   ота-   она   ёки
58 уларни   босувчи   шахслар   ёхуд   давлат   органи   ходими   назоратига   қўйиш.
Шунингдек,   вояга   етмаганлар   учун   бир   нечта   мажбурий   чоралар
қўлланилиши   мумкин,   унинг   амал   қилиш   муддати   эса   бир   ойдан   уч   ойгача
бўлиши мумкин. Бизнинг қонунчилигимиздан фарқли равишда мазкур давлат
жиноят   қонунчилигида   вояга   етмаган   шахсларга   нисбатан   қўлланиладиган
мажбурий чораларнинг муддати кўрсатиб ўтилган. 
Арманистон   Републикаси   ЖКнинг   91-моддасида,   ижтимоий   хавфи
катта   бўлмаган   ва   унча   оғир   бўлмаган   жиноятларни   содир   этган   вояга
етмаган   шахсларга   мажбурий   чоралар   қўлланилади   деб   белгиланган   бўлиб,
улар:   огохлантириш,   олти   ойдан   ошмаган   муддатга   ота-она   ёки   уларни
ўрнини босувчи шахслар ёки ўзини ўзи бошқариш органлари назорати остига
бериш, етказилган зарарни суд томонидан белгиланган муддатда  қоплашдан
иборат бўлиб, ушбу мажбурлов чоралари олти ойгача белгиланади. 
Мажбурлов чораларининг бошқаларига нисбатан энг енгили узр сўраш
ҳисобланади. Вояга етмаган шахс жабрланувчидан оғзаки ёки ёзма равишда,
кўпчиликнинг олдида ёки якка тартибда узр сўрайди. Узр сўраш жойи, вақти
ва   тартибини   суд   белгилайди.   Узр   сўраш   мажбуриятини   юклаш   тариқасида
мажбурлов   чораси   ижро   этилганлиги   тўғрисида   тегишли   ҳужжат
расмийлаштирилади 49
. Умумий қоидага кўра, ушбу мажбурлов чораси содир
этилган   қилмиш   маънавий   зарар   етказиш,   жамоат   тартибини   бузишга
қаратилган   бўлсагина   қўлланади,   бироқ   қилмиш   натижасида
жабрланувчининг   ҳаёти   ёки   соғлиғига,   ўзгаларнинг   мулкига   зарар
етказиладиган бўлса, бундай чора қўлланмайди. 
Шунингдек,   суд   томонидан   етказилган   зарарни   бартараф   қилиш
мажбурияти ўн олти ёшга тўлган шахс зиммасига ўз маблағи ҳисобидан ёки
меҳнати билан тўлаш орқали бартараф қилиш мажбурияти юклаши мумкин,
лекин ушбу мажбурлов чораси келтирилган зарар белгиланган энг кам ойлик
иш   ҳақининг   ўн   бараваридан   ошиб   кетмаган   тақдирдагина   қўлланиши
қонунчилигимизда   белгилаб   қўйилган.   Суд   ушбу   жазо   турини   тайинлаган
49
 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2017 й., 13-сон, 194-модда
59 вақтида   вояга   етмаган   шахснинг   меҳнат   қобилиятини,   турмуш   шароитини,
мулкий аҳволини ва мустақил даромадини инобатга олиши керак.
 Вояга етмаган шахсни махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш
мажбурлов   чорасининг   анча   оғир   тури   бўлиб,   ушбу   тарбия   муассасаси
ўсмирлар   хулқ-атворини   тузатиш   ва   жамиятга   мослашишни   қамраб   олган
руҳий,   тиббий   ва   ижтимоий   реабилитациясини   таъминлашга   ҳамда   таълим
олиши   учун   шароит   яратиб   беришга   мўлжалланган 50
.   Вояга   етмаганлар
ихтисослаштирилган   ўқув-тарбия   муассасаларида   ахлоқан   тузалгунларигача
сақланадилар, лекин бу муддат уч йилдан ортиқ бўлмаслиги керак. 
Ихтисослаштирилган   ўқув-тарбия   муассасалари   жойлашган   жойдаги
туман  (шаҳар)   комиссияси  ўқувчига  кўрсатиб   ўтилган  муассасаларда  жорий
ўқув йилида ўрта умумтаълим мактаби ёки касб-ҳунар коллежининг тегишли
синфини тугаллагунгача  уч  йил муддат  ўтгандан  кейин ҳам  қолишга  рухсат
бериши мумкин. 
Таъкидлаш   лозимки,   ЖК   88-моддасининг   2-қисмида   куйидаги   қоида
белгиланган,   яъни   вояга   етмаган   шахсларни   махсус   ўқув-тарбия
муассасаларида   бўлиш   муддати   ва   шартлари   Ўзбекистон   Республикаси
қонунлари   билан   белгиланади.   Вояга   етмаганларнинг   махсус   ўқув-тарбия
муассасаларида   бўлиши   тартиби   ва   шароити,   ўқув   жараёни   ва   тарбиявий
таъсирга   оид   ишни   ташкил   этиш   Ўзбекистон   Республикаси   Халқ   таълими
вазирлиги томонидан белгиланиши қайд этилган 51
.
 Юқоридаги муаммоли ҳолатга ечим бериш мақсадида таҳлил қилинган
қонунчилик   нормаларини   бир   хил   тарзда   қўлланилишини   таъминлаш   учун
ушбу   мажбурлов   чорасини   қўлланилишида   минимал   ва   максимал   муддатни
белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқдир.
50
  Султанова   Г.А.   Вояга   етмаганлар   учун   жазо   тайинлашнинг   ўзига   хос   хусусиятлари   ва   амалиёти.
Магистрлик диссертасияси. Тошкент 2017 йил. Б 62
51
 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2017 й., 13-сон, 194-модда
60 ХУЛОСА
Илмий  адабиётлар,  хoрижий мамлакатлар  қoнунчилиги  таҳлили ҳамда
амалиёт   статистик   маълумoтларни   ўрганиш   ва   таҳлил   қилиш   натижалари
асoсида   қуйидаги   вояга   етмаганлар   жавобгарлигига   оид   умумин   назарий
тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқилди: 
Илмий-назарий   таклифлар:   Биринчидан,   жиноят   ҳуқуқи   бўйича
адабиётлар   ва   нoрматив-ҳуқуқий   ҳужатларни   таҳлил   қилиш   натижасида
ушбу   тушунчага   қуйидагича   муаллифлик   тушунчаси   ишлаб   чиқилди:
Жиноий   жавобгарликка   тортилувчи   вояга   етмаган   шахс   бу   –   жиноят   содир
61 этгунга қадар 14 ёшга тўлган, бироқ 18 ёшдан кичик бўлган ақли расо, ақлан
ва   жисмоний   жиҳатдан   ривожланишда   белгиланган   ёшдан   орқада   қолмаган
шахслардир. 
Иккинчидан,   қонунчилигимизда   мавжуд   бола,   вояга   етмаган   шахс
ҳамда ёшлар каби тушунчаларини унификация қилиш лозим. 
Амалий таклифлар: Биринчидан, жиноят кодексидаги вояга етмаганлар
учун   тайинланадиган   жазо   тизимини   оптималлаштириш,   амалиётда   кам
қўлланадиган,   жазодан   кўзланган   мақсадга   эришилишига   акс   таъсир
кўрсатадиган   жазо   турларини   чиқариб   ташлаш,   шунингдек   озодликдан
маҳрум   қилиш   билан   боғлиқ   бўлмаган   жазоларни   қўллашни   кенгайтириш
мақсадида   Жиноят   кодекси   81-моддаси   1-қисмининг   а   1   ,   б,   в1   бандларини
чиқариб   ташлаш   ҳамда   қуйидаги   таҳрирда   қайта   қўриб   чиқиш   лозим   деб
ҳисоблаймиз.   “Ўн   саккиз   ёшга   тўлмасдан   жиноят   содир   этган   шахсларга
қуйидаги   асосий   жазолар   қўлланилиши   мумкин:   1)   жарима;   2)   жамоат
ишлари 3) озодликни чеклаш 4) озодликдан маҳрум қилиш”. Киритиладиган
ушбу ўзгариш,  ўз навбатида,  кодекснинг 82 1
  -моддаси,  83-моддалари ҳам ўз
кучини йўқотишига сабаб бўлади. 
Иккинчидан,   вояга   етмаган   шахсларни   жиноий   жавобгарликдан   озод
қилишда қўлланиладиган мажбурлов чораларини тарбиявий аҳамияти юқори
бўлган   мажбурлов   чоралари   билан   ислоҳ   қилиш   лозим.   Хусусан,   ўқув
муассасасига   мунтазам   қатнаш   мажбурияти,   муайян   реабилитация   ва
психологик   маслаҳат   дастурларига   қатнаш,   мажбурий   китоб   мутола
қилдириш   (ижтимоий   сўровдан   олинди)   кабиларни   қўллаш   амалиётини
кенгайтириш лозим.
Учинчидан,   Жиноят   кодекси   85-моддаси   1-қисмидаги   вояга
етмаганларга   нисбатан   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   олти   ойдан   ўн
йилгача   муддатга   тайинланади,   ушбу   Кодекс   86-моддасининг   иккинчи,
учинчи   ва   тўртинчи   қисмларида   назарда   тутилган   ҳоллар   бундан   мустасно
деган   жумлани   “вояга   етмаганларга   нисбатан   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазоси   бир   ойдан   ўн   йилгача   муддатга   тайинланади,   ушбу   Кодекс   86-
62 моддасининг   иккинчи,   учинчи   ва   тўртинчи   қисмларида   назарда   тутилган
ҳоллар бундан мустасно” деган жумла билан алмаштириш лозим. Ваҳоланки,
одиллик   ва   инсонпарварлик   принциплари   асосига   қурилган   Жиноят
кодексимизда   вояга   етган   шахслар   учун   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазосининг минимал муддати бир ой, вояга етмаган шахслар учун эса ушбу
муддатнинг олти ой бўлиши адолат принципларига зид ҳисобланади. 
Тўртинчидан,   жазодан   кўзланган   асосий   мақсад   ҳисобланган
маҳкумнинг ахлоқан тузалиши ва қайта тарбияланиши учун Жиноят кодекси
82-моддаси   1-қисмини   қуйидаги   таҳрирда   баён   этиш   таклиф   этилади:
“Жарима   мустақил   даромад   манбайи   бўлган   вояга   етмаган   шахсга   базавий
ҳисоблаш   миқдорининг   икки   бараваридан   йигирма   бараваригача   миқдорда
тайинланади”.   Интернет   орқали   ўтказилган   ижтимоий   сўровда   иштирок
этганларнинг   катта   қисми   ҳам   ушбу   фикрни   билдирган,   яъни   мустақил
даромади   мавжуд   булган   вояга   етмаган   шахсгагина   жарима   жазоси
тайинланиши   лозимлиги   таъкидланган.   Ҳақиқатдан   ҳам   жарима   жазоси
мустақил даромади мавжуд бўлмаган вояга етмганга тайинланганда, аксарият
ҳолларда   жарима   миқдори   уларнинг   ота-оналари,   васий   ёки   ҳомийлари
томонидан тўланади ҳамда ўзининг тарбиявий аҳамиятини йўқотади. Бундан
ташқари, жаримани тўлаган шахсларнинг вояга етмаган шахсга шунча зарар
келтирганлик   ҳақидаги   тана-дашномлари   уларни   ушбу   жарима   миқдорини
яна   жиноят   содир   этиш,   ўғирлик,   талон-торож   қилиш   каби   жиноятларни
содир этишига сабаб бўлиши мумкин. 
Бешинчидан,   вояга   етмаган   вақтда   содир   этилган   жиноят   учун
судланганлик   ҳолатини   жазони   ўтаб   бўлган   кундан   бошлаб   тугатиш   лозим.
Яъни   Жиноят   кодексининг   78-моддасида   белгилаб   қўйилган   судланганлик
ҳолатининг   тугалланиши   асосларига   вояга   етмаган   шахслар   жазони   ўтаб
бўлган   кундан   бошлаб   судланганлик   ҳолати   тугалланади   мазмундаги
қўшимча   киритиш   лозим.   Судланганлик   ҳолати   сақланиб   қолиши   вояга
етмаганнинг   келажакда   ўз   йўлини   топиб   кетишига   тўсиқ   бўлиши,   бошқа
63 жиноят йўлига кирмаслиги, ижобий турмуш тарзига  ўтишига  салбий таъсир
қилиши мумкин. 
Олтинчидан,   Жиноят   кодексига   вояга   етмаган   шахсга   нисбатан
тайинланадиган   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   тўғрисидаги   нормага,
яъни   85-моддага   суд   вояга   етмаган   шахсга   нисбатан   озодликдан   маҳрум
қилиш   жазосини   тайинлашда,   бошқа   жазо   тайинлаш   имкони   йўқлигини
асослаши шартлиги тўғрисидаги қоидани киритиш лозим. 
Шундан   келиб   чиқиб,   вояга   етмаганларнинг   манфаатлари   нуқтаъи
назаридан   уларга   нисбатан   тайинланадиган   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазоларинг муддатларига ўзгартириш киритилиш, уларни либераллаштириш
лозим бўлади. 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
I. Раҳбарий адабиётлар:
1.1.   Ш.М.Мирзиёев.   Қонун   устуворлиги   ва   инсон   манфаатларини
таъминлаш   –   юрт   тараққиёти   ва   халқ   фаровонлигининг   гарови   //   Халқ   сўзи
2016 йил 8 декабрь. 
1.2.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ш.М.Мирзиёевнинг
Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   қабул   қилинганлигининг   25
йиллигига   бағишланган   тантанали   маросимидаги   “Конституция   –   эркин   ва
64 фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам
пойдеворидир” номли маърузаси. 
1.3.   Мирзиёев Ш.М. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва
келажаги фаровон бўлади. 3- жилд, Т.:Ўзбекистон, 2019.-Б.  
II. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро-ҳуқуқий
ҳужжатлар:
2.1.   Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси.   –Тошкент:
Ўзбекистон, 2023. -40 б.
  2.2.   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодекси   //   Қонун   ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 23.01.202 3  й., 03/20/603/0071-сон. 
2.3.   Ўзбекистон   Республикасининг   Маъмурий   жавобгарлик
тўғрисидаги   кодекси   //   Ўзбекистон   Республикаси   Қонун   ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон.
  2.4.   Ўзбекистон   Республикасининг   “Вояга   етмаганлар   ўртасида
назоратсизлик   ва   ҳуқуқбузарликнинг   профилактикаси   тўғрисида”ги
Қонуни   //   Ўзбекистон   Республикаси   Қонун   ҳужжатлари   маълумотлари
миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон. 
  2.5.   Ўзбекистон   Республикасининг   “Ёшларга   оид   давлат   сиёсати
тўғрисидаги”   Қонуни   //   Ўзбекистон   Республикаси   қонун   ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон.
  2.6.   Ўзбекистон   Республикасининг   “Ўзбекистон   Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
ЎРҚ-   389-сон   Қонуни   //   Ўзбекистон   Республикаси   қонун   ҳужжатлари
тўплами, 2015 й., 32-сон, 425-модда. 
2.7.   Ўзбекистон   Республикасининг   “Фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва
эркинликларини   ишончли   ҳимоя   қилиш   кафолатларини   таъминлашга   доир
қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг   айрим   қонун   ҳужжатларига   ўзгартиш   ва   қўшимчалар
киритиш   тўғрисида”ги   ЎРҚ-421-сонли   Қонуни   //   Ўзбекистон   Республикаси
65 қонун   ҳужжатлари   маълумотлари   миллий   базаси,   30.01.2018   й.,
03/18/463/0634-сон 
2.8.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ш.М.Мирзиёевнинг   “Суд-
ҳуқуқ   тизимини   янада   ислоҳ   қилиш,   фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва
эркинликларини   ишончли   ҳимоя   қилиш   кафолатларини   кучайтириш   чора-
тадбирлари   тўғрисида”ги   ПФ-4850-сонли   Фармони   //   Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 497-модда. 
2.9.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ш.М.Мирзиёевнинг
“Ўзбекистон   Республикасини   янада   ривожлантириш   бўйича   ҳаракатлар
стратегияси   тўғрисида”   ги   ПФ-4947-сон   Фармони   //   Ўзбекистон
Республикаси   Қонун   ҳужжатлари   маълумотлари   миллий   базаси,   11.12.2019
й., 06/19/5892/4134-сон.  
2.10.   2022   —   2026   йилларга   мўлжалланган   «Янги   Ўзбекистоннинг
тараққиёт   стратегияси   тўғрисида»ги   Ўзбекистон   Республикаси
Президентининг   Фармони,   28.01.2022   йилдаги   ПФ-60-сон
https://lex.uz/docs/5841063 10.02.2023 й., 06/23/21/0085-сон)
  2.11.   «Ўзбекистон—2030»   Стратегияси   тўғрисида   Ўзбекистон
Республикаси   Президентининг   Фармони,   11.09.2023   йилдаги   ПФ-158-сон
https://lex.uz/uz/docs/6600413 29.12.2023 й.,06/23/214/0984-сон)  
2.12.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ш.М.Мирзиёевнинг
“Ҳуқуқбузарликлар   профилактикаси   ва   жиноятчиликка   қарши   курашиш
тизимини   янада   такомиллаштириш   чора-тадбирлари   тўғрисида”ги   ПҚ-2833-
сон   Қарори   //   Ўзбекистон   Республикаси   Қонун   ҳужжатлари   маълумотлари
миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон. 
2.13.   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди   Пленумининг   2000   йил   15
сентябрдаги “Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд
амалиёти тўғрисида” ги 21-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг   2002   йил   14   июндаги   10-сонли   ва   2006   йил   3   февралдаги   5-
сонли   қарорларига   асосан   киритилган   ўзгартириш   ва   қўшимчалар   билан)   //
https://lex.uz/docs/-1449720 .
66 2.14.   “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликнинг
профилактикаси   тўғрисида”ги   Ўзбекистон   Республикасининг   Қонуни,
29.09.2010https://lex.uz/docs/1685726?
ONDATE226.01.2022&action=compare12.04.2023 03/23/829/0208-сон)
2.15.   Бирлашган   Миллатлар   Ташкилотининг   “Балоғатга   етмаган
болаларга   нисбатан   одил   судлов   юритишга   доир   минимал   стандарт
қоидалари” // United Nations Standard Minimum Rules for the Administration of
Juvenile Justice (“The Beijing Rules”). 
https://resourcecenter.savethechildren.net/library/
unitednation_standard_minimum-rules-administration-juvenile-justice-beijing-
rules
  2.16.   Бирлашган   Миллатлар   Ташкилотининг   “Вояга   етмаганлар
ўртасида   жиноятларнинг   олдини   олиш   учун   бош   тамойиллар”   (ар-Риёд
тамойиллари)   //   United   Nations   Guidelines   for   the   prevention   of   juvenile
Deliquency (The Riyadh Guidlines).
https://www.ohchr.org/EN/ProfessionalInterest/Pages/
PreventionofJuvenileDeliqu ency.aspx
  2.1 7 . Уголовный кодекс Российской Федерации II Там же. - 1996. - №
25, ст. 2954 ; То же : в ред. от 7 апр. 2010 г. // Там же. - 2010. - № 15, ст. 1744.
2.1 8 .   Тожикистон   Жиноят   кодекси   //
http://continent-online.com/Document/?doc_id=30397325#pos=742;-56
  2.1 9 .   Арманистон   Республикаси   Жиноят   кодекси   //
http://www.parliament.am/legislation.php?sel=show&ID=1349&lang=rus#5a
  2. 20 .   Латвия   жиноят   кодекси   //   http://law.edu.ru/norm/norm.asp?
normID=1243424&subID=100106935,100106942,100106954,100107262#text
  2. 21 .   Швеция   Жиноят   кодекси   //
http://www.sweden4rus-nu/rus/info/juridisk/ugolovnyj_kodeks_shvecii
2.2 2 . Украина Жиноят кодекси //   https://meget.kiev.ua/kodeks/ugolovniy-
kodeks/razdel-15/
67 III. Илмий адабиётлар ва дарсликлар:
3.1.   М.Ҳ.   Рустамбоев   Жиноят   ҳуқуқи   (умумий   қисм).   Олий   Ўқув
юртлари учун дарслик. – Т. : «ИЛМ ЗИЁ» 2005. - 477 бет.
  3.2.   М.   Усмоналиев.   Жиноят   ҳуқуқи   (умумий   қисм).   –   Т.:   «Янги   аср
авлоди», 2010, - 662 бет. 
3.3. М.Ҳ. Рустамбоев Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. I
том.   Умумий   қисм.   Жиноят   тўғрисида   таълимот.   ОТМ   учун   дарслик.   —   Т.:
«ILM ZIYO», 2010. — 400 б. 
3.4. М.Ҳ. Рустамбоев Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. I
I том. Умумий қисм. Жиноят тўғрисида таълимот. ОТМ учун дарслик. — Т.:
«ILM ZIYO», 2010. — 304 б. 
3.5.   Г.С.   Гаверов   Уголовно-правовые   меры,   не   связанные   с   лишением
свободы, и их применение к несовершеннолетним правонарушителям : учеб.
пособие / Г.С. Гаверов. - Иркутск, 1981.
  3.6.   Н.И.Матузов   Теория   государства   и   права   :   учебник.   -   2-е   изд.,
перераб. и доп. / Н.И. Матузов, А.В. Малько. - М. : Юристъ, 2005.
  3.7.   Г.С.   Гаверов   Угаловное   прово   РФ.   Общая   часть.   Учебник.   –
Иркутск, 1994 г. 
3.8.   Уголовное   право   Российское   Федерации.   Общая   часть/Под   ред,
Б.В.Здравомыслова. –М.: 2007. 
  3.9. Ю.М.Ткачевский, Крылова Н.Е. Понятие и виды освобождения от
уголовной   ответственности//   Курс   уголовного   права:   Вып.   5   том.   Под   ред.
Н.Ф. Кузнецовой и И.М. Тяжковой. Т. 2. Общая часть: Учение о наказании. –
М.: 2002.
  3.10.   А.В.   Наумов   Российское   уголовное   право.   Общая   часть.   Курс
лекций. –М.: Бек, 2006. 
3.11.   М.А   Любавина.   Особенности   уголовной   ответственности   и
наказания  несовершеннолетних:  учебное  пособие  /   М.А.Любавина.  – Санкт-
Петербургиский   юридический   институт   (филиал)   Академии   Генеральной
прокуратуры Российской Федерации, 2015. 
68 3.12.   Л.В.   Веселова,   Ответственность   несовершеннолетних,
страдающих   психическими   отклонениями:   уголовно-правовые   и
криминологические   аспекты:   учеб.   пособие/   Л.В.   Веселова,   Л.А.   Прохоров-
Краснодар, 2005.
  3.13. Р.И Панкратов,. Дети, лишенные свободы / Р.И. Панкратов, Е.Г.
Тарло, В.Д. Ермаков. - М., 2003. 
3.14.   П.Г.   Пивоваров,   Психологическая   характеристика   преступлений
несовершеннолетних,   их   профилактика   :   учеб.   пособие   /   П.Г.   Пивоваров,
В.Н. Соловьев. - Домодедово, 2002. 
IV. Илмий мақолалар, диссертация ва монографиялар:
4.1. У.Ш.Холикулов. Вояга етмаганларга жазо тайинлашнинг ўзига хос
хусусиятлари. ТДЮИ. Т.: 2006. 
4.2.   Ф.Ҳамдамова   Бола   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилишнинг   ҳуқуқий
асослари: халқаро андозалар ва миллий қонунчилик. –Тошкент: Ўзбекистон,
2010. 
4.3. М.А. Хамидова Ювенал юстиция: у кандай булиши керак?/М асъул
му-харрир ю.ф.д. Х.Бобоев.Т.:-ТДЮИ. 2006.
  4.4.   В.Артыкова   Приоритетные   направления   развития   ювенальной
юстиции   в   Узбекистане   /   /   Вояга   етмаганлар   ва   ёшларнинг   ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш тизими: муаммолар ва ечимлар. Ўкув-услубий ва илмий-амалий
мақолалар тўплами. -Т.: “KONSAUDITINFORM-NASHR”, 2008.
  4.5.   Б.Исмаилов.   Уголовная   ответственность   несовершеннолетних:
законодательство Узбекистана и Германии: Центр повышения квалификации
юристов   при   Министерстве   юстиции   РУз;   Под   общ.   ред.   А.Гафурова;   -   Т.:
«Адолат», 2011 
4.6.   Г.А.Султанова   Вояга   етмаганлар   учун   жазо   тайинлашнинг   ўзига
хос хусусиятлари ва амалиёти. Магистрлик диссертасияси. Тошкент 2017 
4.7.   Ю.Е.   Пудовочкин   Ответственность   несовершеннолетних   в
уголовном праве : история и современность : монография. Ставрополь, 2002. 
69 4.8. И.В. Шаповаленко Возрастная психология (Психология развития и
возрастная психология). — М.: Гардарики, 2005.
  4.9.   Р.В.Новиков   Назначение   наказания   несовершеннолетним   в
современных условиях. - диссертацияна соискание ученой степени кандидата
юридических наук 
4.10.   И.Исмоилов   Вояга   етмаганлар   жиноятчилигига   қарши   кураш
чоралари   ҳақида   //   Мустақил   Ўзбекистонда   фалсафа   ва   ҳуқуқ   фанларининг
долзарб   муаммолари:   Илмий   ишлар   тўплами.   –Тошкент:   Ўзбекистон
Республикаси ФА И.Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ институти, 1994.
V. Интернет ресурслари:
5.1.   www.lex.uz   -   Ўзбекистон   Республикаси   Қонун   ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси. 
5.2.   www.stat.uz   –   Ўзбекистон   Республикаси   Давлат   статистика
қўмитаси расмий саҳифаси. 
5.3.  https://stat.sud.uz  – Олий суд саҳифаси.
 5.4.  https://prokuratura.uz  – Бош прокуратура расмий саҳифаси. 
5.5.   https    ://    yoshlarittifoqi    .   uz      –   Ўзбекистон   Ёшлар   Иттифоқи   расмий
саҳифаси 
5.6.   http    ://    japan    .   kantei    .   go    .   jp    /   judiciary    /0620    system    .   html      -   Япония   Олий
суди расмий саҳифаси.
70

Битирув малакавий ишининг тузилиши ва ҳажми: Ушбу битирув малакавий иши кириш, 5 параграфни ўз ичига олган 2 та боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ройхатидан ташкил топган. Битирув малакавий ишининг ҳажми 70 бетдан иборат.