Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 90000UZS
Размер 313.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Март 2026
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Rajabov Yorbek

Дата регистрации 19 Март 2026

0 Продаж

Коррупцияга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий асослари

Купить
Коррупцияга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий
асослари
МУНДАРИЖА
КИРИШ................................................................................................ ..... .... 3
I Боб. КОРРУПЦИЯГА   ҚАРШИ КУРАШНИНГ НАЗАРИЙ 
АСОСЛАРИ............................................................................................ ............ ... 7
1.1.Коррупция тушунчаси ва юридик табиати............................. ..... ........ 7
1.2.  Коррупция сабаблари ва унинг олдини олиш масалалари.............. ..... ....... 15
II Боб.КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ 
АСОСЛАРИ.........................................................................................................22
2.1. БМТ доирасида коррупцияга қарши курашнинг универсал халқаро 
ҳуқуқий асослари..................................................................................................22
2.2.Коррупцияга қарши курашишнинг минтақавий халқаро ҳуқуқий 
асослари.................................................................................................................31
2.3. Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашнинг 
халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари.................................................... ... .......... 42
ХУЛОСА......................................................................................... ..... ....... 50
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати........................................ .. . .... ...... 54 К и р и ш
Мавзунинг   долзарблиги.   Коррупция   қонун   устуворлигига,
демократия   ва   инсон   ҳуқуқларига,   самарали   давлат   бошқарувига   таҳдид
солади,   тенглик   ва   ижтимоий   адолат   принципини   бузади,   демократик
институтлар фаолияти ва жамиятнинг аҳлоқий нормаларини издан чиқаради.
Коррупция   бора-бора   трансмиллий   коррупцияга   айланади   ва   дунё
ҳамжамиятига катта хавф туғдиради.
Коррупцияга қарши курашишдадавлатларнинг БМТ, Европа Иттифоқи,
Европа   Кенгаши,   Африка   иттифоқи,   Иқтисодий   ҳамкорлик   ва   ривожланиш
ташкилоти   (ОЭСР),   МДҲ,   доирасида   бир   қатор   ҳаракатлар   амалга
оширилганини   таъкидлаш   лозим.   Замонавий   халқаро   ҳуқуқда   коррупцияга
қарши   ҳамкорлик   институти   шаклланди.   Бу   институтнинг   нормалари
коррупция   субъектларининг   ҳаракатлари,   ҳуқуқий   ёрдам   ва   ҳамкорлик
чоралари,  юрисдикция масалаларини ўз ичига олади.
Коррупцияга   қарши   кураш   тўғрисидаги   халқаро-ҳуқуқий   нормаларни
самарали   бажаришнинг   муҳим   омили   халқаро   нормаларни   миллий
қонунчиликка   имплементация   қилиш,   ички   давлат   механизмларини   ташкил
қилиш   ҳисобланади.   Кўпгина   давлатлар   халқаро   коррупцияга   қарши   кураш
нормаларини ўз миллий ҳуқуқий тизимларида акс эттирганлар.
Ўзбекистон   ҳам   мустақилликка   эришган   илк   кунларидан   бошлаб
коррупцияга қарши куршиш масаласига  умумдавлат миқиёсида вазифа сифатида
қараб,   унинг   олдини   олиш   ва   давлат   аппаратини   коррупционерлардан     тозалаш
бўйича изчил ва мунтазам ишлар олиб бормақда.
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.А.Каримов   ўзининг   «Ўзбекистон
XXI   аср   бўсағасида:   хавфсизликка   тахдид   барқарорлик   шартлари   ва   тараққиёт
кафолатлари» номли асарида мамлакатимиз   ва   дунё харитасидаги  янги  мустақил
давлатларнинг   барқарорлиги   ва   хавфсизлиги   йўлига   тахдид   солиб   турган
коррупция   ва жиноятчиликнинг илдизлари  ҳамда  уларнинг келиб чиқиш сабаби,
2 шарт-шароитларини чуқур таҳлил этиб,   коррупциянинг   олдини олиш ҳамда унга
қарши кураш стратегиясини белгилаб берганлар. «Коррупция,   ...   энг   аввало
уюшган   жиноий   тузилмаларга   мададкор   бўлиш   ёки   тўғридан-тўғри   ёрдам
бериш   учун   давлат   хизматининг   имкониятларидан   фойдаланади»,   -   деб
таъкидлайди Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 1
. 
Юртбошимизнинг   гоялари   ва   бевосита   ташаббуслари   ҳамда   раҳбарлигида
мамлакатимизда истиқлолнинг илк кунларидаёқ,  «коррупция -  жамият  хавфсизлиги
ва барқарорлигига тўгридан-тўғри таҳдид», деб эътироф этилиб, унга қарши кураш
масаласи   давлатимиз   сиёсатининг   энг   муҳим   устувор   йўналиши   даражасига
кўтарилган.   Бизнинг   дав латимизда   коррупцияга   қарши   тизимли,   мунтазам   ва
узлуксиз кураш олиб  борилмоқда.
Энг   аввало,   мамлакатимизда   истиқлолнинг   илк   кун ларидаёқ,   хукуматимиз
томонидан   иқтисодий   чоралар   кўрил ди,   яъни   иқтисодий   ислоҳотларни   амалга
оширишнинг   энг   муҳим   устувор   вазифалари   қаторига   бозор   ислоҳотларини
чуқурлаштириш  ва  иқтисодиётни  янада эркинлаштириш,  ҳалол  тадбиркорлик учун
чинакам эркинликни таъминлаш масалалари  кўтарилиб,  мазкур вазифалар бугунги
кунда  муваффақиятли  равишда изчил амалга оширилмокда.
Лекин   шунга   қарамасдан   коррупцияга   қарши   кураш   тўғрисидаги
халқаро-ҳуқуқий   нормаларни   самарали   бажариш,   халқаро   нормаларни
миллий   қонунчиликка   имплементация   қилиш,   давлатимиз   ички
механизмларини   такомиллаштириш   масалалари   Ўзбекистон   Республикаси
учун ҳам долзарб ҳисобланади ва комплекс ўрганишни талаб этади.
Юқоридагиларнинг   барчаси   ушбу   мавзуни   битирув   малакавий   ишим
учун танлашга асос бўлди.
Тадқиқотнинг   объекти   ва   предмети.   Мазкур   тадқиқот   ишининг
объектини   к оррупцияга   қарши   курашиш   бўйича   халқаро-ҳуқуқий   асослари
билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар ташкил этади.
Тадқиқот предметини коррупцияга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий
асослари ва бунда БМТ доирасида коррупцияга қарши курашнинг универсал
1
 Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. – Т.: Ўзбекистон. 1998. – Б.484. 
3 халқаро ҳуқуқий асослари, минтақавий халқаро ҳуқуқий асослари ва миллий
қонунчилик   нормалари   ҳолати   ҳамда   уларни   такомиллаштиришга   доир
масалалар ташкил этади. 
Тадқиқот   мақсади   –   к оррупция   жиноятининг   назарий   асосларини   ва
к оррупцияга   қарши   курашиш   бўйича   халқаро-ҳуқуқий   ҳужжатларни   таҳлил
этиш     ва   ушбу   ҳужжатлар   ёрдамида   к оррупцияга   қарши   курашиш   бўйича
халқаро   ташкилотлар   фаолиятини   таҳлил   этиш     ҳамда   шулардан   келиб
чиққан   ҳолда   коррупцияга   қарши   курашнинг   халқаро-ҳуқуқий   асосларини
такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 
Тадқиқот   вазифалари.   Тадқиқот   мақсадларига   эришиш   учун,
қуйидаги вазифалар белгиланди:
- коррупция тушунчасини ва юридик табиатини ўрганиш;
- коррупция сабаблари ва унинг олдини олиш масалалари  кўриб чикиш; 
- БМТ   доирасида   коррупцияга   қарши   курашнинг   универсал     ва
минтақавий халқаро ҳуқуқий асосларини таҳлил этиш;
- Ўзбекистон   Республикасида   коррупцияга   қарши   курашнинг
ҳуқуқий асослари таҳлил этиш ҳамда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.      
Мавзунинг   ўрганилганлик   даражаси. Ушбу   тадқиқот   иши   билан
боғлиқ   муаммоларнинг   халқаро   ҳуқуқ,   жиноят   ҳуқуқи   ва
криминологиянуқтаи   назаридан   хорижий   давлатлар,   МДҲ   мамлакатлари   ва
ўзбекистонлик   олимларидан   К.Р.   Абдурасулова,   Б.В.   Волженкин,   Л.В.
Гевелинга,   И.Я.   Гилинский,   Ю.В.   Голик,   М.А.   Долгов,   A.M.   Иванов,   А.В.
Наумов,   Г.А.   Сатарова,   Л.М.   Тимофеев,     Т.А.   Умаров,   К.   Фридрих,   В.Ф.
Цепелев,   Е.Каленко,   А.В.   Куракин,   М.Х.   Рустамбаев,   Р.А.Зуфаров   ва
Г.Юлдашеваларнинг   илмий   ишларида   коррупцияга   қарши   курашга
бағишланган масалалар тадқиқ қилинган. 
Тадқиқотда   қўлланилган   услублар.   Тадқиқот   иши   мавзусини
ёритишда   етакчи   олимлар   ҳамда   тадқиқотчилар   томонидан   қўлланиб
4 келинган   ва   қўлланилаётган   илмий   тадқиқот   услубларидан,   яънитарихий,
мантиқий, қиёсий-ҳуқуқий таҳлил  каби усуллардан кенг фойдаланилди.
Тадқиқотнинг   назарий   ва   амалий   аҳамияти.   Малакавий   ишда
келтирилган   таклиф   ва   мулоҳазалар   коррупциягақарши   курашнинг   халқаро-
ҳуқуқий   асосларини   ва   Ўзбекистон   Республикаси   қонунчилигини
такомилаштиришда аҳамиятга эга.
Малакавий   ишнинг   материаллари  эса  Халқаро  ҳуқуқ,  Халқаро   жиноят
ҳуқуқи,   Ўзбекистон   Республикаси   жиноят   ҳуқуқи   бўйича   янги   дарсликлар,
қўлланмалар,   ишлар   ёзилишида,   шунингдек   мамлакат   юридик   коллеж   ва
лицейларида   ушбу   масалалар   бўйича   курслар   ўқитилишида   қўланилиши
мумкин.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги.  Тадқиқот ишида коррупцияга қарши
курашнинг   халқаро-ҳуқуқий   ҳужжатларнинг   ўзига   хос   жиҳатлари,   халқаро
ташкилотлар   ва   Ўзбекистон   Республикасининг   қонунчилиги   ва   амалиёти
таҳлил этилган.
Малакавий   ишнинг   тузилиши   тадқиқот   мақсади   ва   предметига
жавоб   беради. Тадқиқот   иши   кириш,   иккита   боб,   бешта   параграф,   хулоса   ва
фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
5 1 БОБ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ НАЗАРИЙ
АСОСЛАРИ
1.1.Коррупция тушунчаси ва юридик табиати
Коррупция   мавзусининг   долзарб   эканлигига   ҳеч   ким   шубха
билдирмайди.   Бу   ҳақда   барча   доираларда:   оммавий   ахборот   воситаларида,
анжуманларда,   мажлисларда   ва   ўзаросуҳбатларда   ҳам   алоҳида   урғу   бериб
гапирилмоқда. Коррупция масаласи нафақат халқаро ҳуқуқ фани доирасида,
балки жиноят ҳуқуқи, криминология, сиёсатшунослик каби фанлар тизимида
ҳам ўрганилиши унинг кўп қиррали, долзарб муаммо эканлигини кўрсатади.
23 йил давомида Ўзбекистон Республикаси  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш борасида улкан ишлар
амалга оширилди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида жиноятчиликнинг
сони  кескин  кўпайган  эди.   Бу  табиий  ҳол,  чунки   муайян   бир  тузумдан  янги
давлатчилик   шаклига   ўтишда   бундай   салбий   ҳолатлар   кўпаяди.   Бироқ,
жиноятларнинг   сонини   камайтириш   борасида   амалга   оширилган   кескин
чоралар натижасида ҳозирда жиноий қилмишларнинг камайишига эришилди.
Бундайжиноятлардан   бири   бу   бевосита   коррупция   жиноятидир.   Ушбу
жиноятга   қарши   курашиш   муаммоси   нафақат   муайян   бир   давлат   балки
давлатлараро  ва халқаро ҳамжамият  миқёсида  ҳам  улкан хавф  туғдирмоқда.
Сабаби, дунё мамлакатларининг аксарияти ҳозирги кунда бозор иқтисодиёти
сиёсатини ёқлаб чиқишмоқда. 
Давлат   аппарати   тизимида,   мансабдорлик   ваколатлари   доирасида,
унинг бошқарув тизимидаги йўналишларида мансаб  суиистеъмолчиликлари,
порахўрлик,   хўжалик   ва   солиқ   тизимидаги   жиноятчиликлар,   уларнинг
уюшган     жиноятчилик  кўринишларининг  ижтимоий хавфлилиги  ўта хавфли
кўринишларни   вужудга   келтириши   мумкин.   Айниқса,уларнинг   уюшган
6 гуруҳ   ёки   жиноий   уюшма   шаклларидаги   кўринишлари   давлат   бошқарувини
ўта   аянчли   аҳволга   олиб   келиши,   уни   бузилиши   ва   емирилиши   каби
оқибатларни   келтириб   чиқариши   мумкинлиги   билан   янада   хавфли   бўлиши
мумкин. Бундай жиноятчиликнинг коррупция даражасида содир этилиши энг
хавфли   тус   олишдан   далолат   беради.   «Коррупция,   ...   энг   аввало   уюшган
жиноий тузилмаларга мададкор бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун
давлат   хизматининг   имкониятларидан   фойдаланади»,   -   деб   таъкидлайди
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 1
 . 
Мамлакатимиз   мустақилликка   эришгач   бозор   иқтисодиётига   ўтиш
борасида   босқичма-босқич   ислоҳотлар   амалга   оширилди.   Энди   эса
фуқароларимизнинг   қобилияти,   билими   ва   тадбиркорлиги   биринчи   ўринга
чиқа бошлади. Чунки авваллари ишбилармон фуқаро билан танбал ва дангаса
бўлган   фуқароларимиз   тенг   кўрилган   бўлса,   энди   эса   ишбилармон   ва
тадбиркор фуқароларимизга кенг имкониятлар очиб берилди. 
Демак,   бозор   иқтисодиёти   мамлакатимиз   ривожи   учун   кенг
имкониятлар   яратиб   берган   бўлса,   бундан   фойдаланган   баъзи   бир   нопок
кимсалар   ўзларига   юклатилган   ваколатларни   суиистъемол   қилган   ҳолда
коррупция   жиноятини   содир   этмоқдалар.   Бунга   қарши   мамлакатимиз
раҳбари   томонидан   бир   қанча   ишлар   амалга   оширилди.   Ҳуқуқни   муҳофаза
қилувчи   органларнинг   ташкилий   тузилмасида   коррупция   жиноятига   қарши
курашувчи   махсус   бошқармаларнинг   ташкил   этилганлиги   буни   яққол
исботлайди.   Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокуратураси,   Ички   ишлар
вазирлиги   ва   Миллий   хавфсизлик   хизмати   ташкилий   тузилмаларида
коррупция қарши курашиш бошқармаларининг шакллантирилганлиги шулар
жумласидандир.
БМТ   Бош   ассамблеясининг   1990   йил   Гаванада   коррупция
муаммоларига   бағишлаб   ўтказилган   минтақалараро   семинарида   мансабдор
шахсларнинг   ахлоқ   кодексида       «коррупция   бу   мансабдор   шахсларнинг
шахсий   ёки   гуруҳ   бўлиб   манфатдор   бўлишларидаги   мансаб
1
 Каримов И.А. Ўжбекистон буюк келажак сари. – Т.: Ўзбекистон.1998. – Б.484. 
7 суиистеъмолчиликларидир,   шунингдек   давлат   хизматчилари   томонидан
ўзлари   эгаллаб   турган   хизмат   мансаблари   юзасидан   ғайриқонуний   манфаат
кўришларидир », дейилади.
Коррупция муаммолари бўйича Европа Кенгаши гуруҳининг 1995 йил
22-24     февраль     кунларида   Страсбургда     ўтказилган     биринчи   сессиясида
«коррупция   давлат   ёки   хусусий   тизим   мансабдор   шахсларини   уларнинг
мансаб ваколатлари доирасида ўзларининг вазифаларини бузиб бажаришлари
учун уларни пора эвазига оғдириб олишдир», деб таъриф берилган. 
Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   2-моддасига   биноан
“Давлат   халқ   иродасини   ифода   этиб,   унинг   манфаатларига   хизмат   қилади.
Давлат   органлари   ва   мансабдор   шахслар   жамият   ва   фуқаролар   олдида
масъулдирлар“ 1
,   дейилади.   Асосий   қонуннинг   бундай   талаблари   давлат
ҳокимяти,   давлат   хизмати   ва   маҳаллий   ўзини-ўзи   бошқариш   органларининг
фаолият   механизмларида   ёки   уларнинг   соҳаларида   мансабдор   шахсларнинг
масъулиятини   оширади,   давлат   аппаратининг   фуқаролар   олдидаги
мажбуриятларини   белгилаб   беради.   Давлат   аппарати   тизимида   мансаб
суиисеъмолчилиги,   порахўрлик,   уюшган   ёки   коррупцион   жиноятчиликнинг
ижтимоий хавфлилиги айнан шу тизим бузилишига ёки зарарланишига сабаб
бўлади.   Давлатнинг   сиёсий,   иқтисодий,   ҳуқуқия   тизимига   путур   етказади.
Коррупция   жиноятчилигини   мансабдор   жиноятларисиз   тасаввур   этиб
бўлмайди. Мансабни суиистеъмол қилиш орқали мулкни талон–талож қилиш
ёки   порахўрлик   жиноятлари   коррупция   жиноятчилигининг   энг   хавфли
кўринишлари бўлиб ҳисобланади. 
Коррупция   жиноятига   тўхталишдан   аввал   бу   жиноят   турига   халқаро
миқёсида   берилган   баҳо   сифатида   Бирлашган   Миллатлар   Ташкилотининг
собиқ   бош   котиби   Кофи   Ананднинг   фикрларини   тақдим
қилмоқчиман.“Коррупция – бу жамиятни халокатли оқибатга олиб келадиган
қўрқинчли вабодир. У демократия ва қонун устуворлигини тубдан кемириб,
инсон   ҳуқуқларининг   бузилишига   олиб   келади,   бозорлар   фаолиятига
1
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –Т.: Ўзбекистон, 2012. Б.4.
8 тўсқинлик   қилади,   шунингдек,   яшаш   шароитини   оғирлаштириб,   уюшган
жиноятчилик,   терроризм   ҳамда   инсон   учун   хавф   туғдирадиган   бошқа
уюшмаларнинг   ривожланиши   ва   тараққий   этиши   учун   кенг   имкониятлар
яратиб беради. 
Ушбу   фавқулодда   халокатли   ҳодиса   йирик   ва   майда   ёки   бой   ва
қашшоқлигидан қатъий назар барча мамлакатларда учрайди ҳамда энг ёмони
мамлакатнинг тараққий этишига салбий таъсир кўрсатади” 1
. 
Кўриб   турганимиздек,   коррупция   жинояти   ҳар   бир   ривожланган
давлатда мавжуд бўлиб, ҳозирда бу жиноят турига глобал муаммо сифатида
жаҳон ҳамжамиятини жалб этилиши бежиз эмас. 
Коррупция   сўзи   адабиётларда   турлича   талқин   қилинади.   Унинг   ягона
тушунчаси йўқ, у бир неча жиноятларни ўзида мужассамлаштириши мумкин.
Шунинг   учун   ҳам   уни   ягона   тушунча   билан   таърифлаб   бўлмайди.   Хатто
халқаро   ташкилотларнинг   тавсияларидан   ҳам   унинг   ягона   тушунчасини
яратиб бўлмайди. 
Профессор   К.Р.Абдурасулованинг   фикрига   кўра   коррупция   (лотин
тилидан   олинган   бўлиб,   “corruptio”   –   “оғдириб   олиш”,   “бузилиш”
“деградация   қилиш”   маъноларини   англатади)   –   бу   масъул   мансабдор
шахслари   ҳамда   муайян   ваколатлар   ва   вазифалар   юклатилган   масъул
шахслар   томонидан   ўзининг   шахсий   манфаатларини   кўзлаган   ҳолда
(аксарият  ҳолларда   моддий   шаклда)  мансаб   ваколатини  суиистъемол  қилиш
жинояти тушунилади 2
. 
Россиялик олим А.В. Куракиннинг фикрича, коррупция давлат хизмати
тизимидаги   ҳодиса   сифатида   давлат   хизматчилари   ёки   уларнинг
воситачилари ёрдамида мулкий бойлик орттиришга қаратилган, ўз мавқеидан
қонунга   ҳилоф   равишда   фойдаланиш,   давлат   хизматчиларини,   жисмоний   ва
юридик шахсларни сотиб олиш каби турли ҳуқуққа зид ҳаракатларни ўз 
1
Пресс-релиз ООН  GA /10199 ( инглиз тил. таржима )
2
  Абдурасулова  К.Р. Понятие коррупции  и актуальные вопросы борьб ы   с ней. Коррупцияга қарши
кураш муаммолари: миллий ва халқаро тажриба. Халқаро илмий-амалий семинар материаллари 2009 йил 20-
21 октябрь. –Т.: “CHASHMA PRINT”, 2010. Б.39.
9 ичига олади 1
.
Коррупция   кенг   маънода   мансабдор   шахсларнинг   шахсий   ва   гуруҳий
манфаатлари   йўлида   ўз   мансаб   ваколатлари   ва   мавқеларини   суиистеъмол
қилиши билан ифодаланган қилмишдир 2
.
БМТнинг   2003   йил   31   октябрдаги   “Коррупцияга   қарши”
конвенциясида,   “коррупция”   тушунчасига   аниқ   таъриф   берилмаган.   Бундай
ҳолатни   бошқа   универсал   халқаро   шартномаларда   ҳам   кўриш   мумкин.
Коррупция атамаси кўп қиррали, ўзида кўп қилмишни жамлаганлиги сабабли
алоҳида халқаро шартномада унинг мазмуни тўлиқ ёритилмаган. 
Жиноятнинг   бу   тури оддий бир ғайриқонуний қилмиш   эмас, балки   ҳеч бир
муболағасиз   айтиш   мумкинки,   давлат   хавфсизлигига   ж ид д ий рахна   солувчи
тахдидлардан ҳисобланади.
БМТ   конвенциясига   биноан,   коррупция   тушунчаси   порахўрлик   билан
биргаликда неопотизм,  яъни шахсий  алоқалар  асосида  кимгадир ҳомийлик қилиш,
шахсан   фойдаланиш   мақсадида   давлатга   ёки   бошқаларга   тааллуқли   бўлган
маблағларни ўзлаштириш, деган маънони ҳам англатади.
Ҳуқуқшунос тадқиқотчилар порахўрликни «ўз  ваколати билан  савдо қилиш»
ёки   «мансабфурушлик»   деб   таърифлайдилар   ва   унинг   оқибатида   давлатнинг
раҳбарлик   тизими   таназзулга   учраб,   ҳокимият   органлари   жиноий   гуруҳлар
назорати остига тушиши  мумкин,  деб ҳисоблайдилар.
Коррупция   жиноятчилигининг   дастлабки   асосларига   илгариги
маъмурий   буйруқбозлик   тизимига   асосланган   шўролар   тузуми  даврида   кенг
имкониятлар   яратилган   эди.   Марказдан   туриб   ёки   коммунистик   партия
номидан   буйруқ   билан   давлатнинг   ички   тизимини   бошқариш   асосида,
маҳаллий   органларнинг   иш   фаолиятларини   ўз   манфаани   йўлига   хизмат
1
Куракин   А.В.   А дминистративно-правовые   средства   предупреждения   и     пресечения   коррупции   в
системе  государственной   службы  Российской  Федерации.   Автореферат.  Диссертации  на  соискание  ученой
степени доктора юридических наук. – Люберцы:  2008. С.9. 
2
  Мелиев Х. Коррупцияга қарши кураш муаммолари: миллий ва халқаро тажриба. Халқаро илмий-
амалий семинар материаллари 2009 йил 20-21 октябрь. –Т.: “ CHASHMAPRINT ”, 2010.  Б.139.
10 қилдиришга   шароит   яратилган   эди.   Бундай   буйруқбозлик   тизими
жамиятнинг асосий мазмунига айланган эди. Ҳаттоки бошқа органлар у ёқда
турсин,   суд   идоралари   ҳам   партияга   бўйсундирилганлиги   коррупция
жиноятчилигининг жамиятни тўлиғича эгаллаб олишига сабаб бўлган эди. Бу
давлат   аппаратини   бир   гуруҳ   шахслар   манфаатига   бўйсиндиришга,   хизмат
қилдиришга имконият яратади. 
К.   Тожибоевнинг   фикрига   кўра   коррупция   жиноятчилиги   натижасида
давлатнинг   иқтисодий   негизига   мансабдорлик   жиноятларининг   киритилиши
бу   жиноятларнинг   давлат   бошқарувининг   имкониятларидан   фойдаланиш,
уни   ўз   манфаатларига   бўйсиндирилган   ҳолда   ташкил   этилиши   асосида
вужудга   келади 1
.   К.Е.Игошев   эса   мансабдорлик   жиноятларининг   келиб
чиқишининг   асосий   сабабларига   барҳам   бериш   жиноят   сиёсати   доирасидан
анча   четга   чиқади,   у   бундай   мураккаб   жараёнда   фақат   ёрдамчи
вазифасинигина бажара оладидеб хисоблайди 2
.
Бу   борада   нафақат   мансабдорлик   жиноятлари   алоҳида   турларининг
асосий  қонуниятларини  ўрганиш,  балки   уларнинг   умумий  жиноятчиликдаги
ўрнини   ўрганиш,   бошқарус   тизига   нисбатан   хусусиятларини,   уларнинг
ривожланиш   йўллари   ва   йўналишларини   ўрганиш   криминология   илмлари
орқалигина   амалга   оширилиши   мумкин.   Бу   фанниниг   ютуқларидан
фойдаланиш   мансабдорлик   жиноятларининг   огоҳлантириш   ва   олдини
олишнинг   самарали   усулларини   аниқлаш   имконини   яратади,   ижтимоий
таъсир чораларини аниқлашга имкон  яратади.
Мансабдорлик жиноятларини ўрганган олимлар бу жиноятларни давлат
аппаратининг   ўзидан   келиб   чиқувчи   ва   унинг   ўзига   жиддий   туғдирувчи
эканлигини   айтиб,   уни   атрофлича   ўрганишни,   кейинги   тарқалиши   ва
кўпайишини   олдини   олиш   чораларини   ишлаб   чиқиш   кераклигини
таъкидлайдилар. 
1
  Тожибоев   К.   Мансаб   мавқеини   суиистеъмол   қилиш   йўли   билан   ўзгалар   мулкини   талон–тарож
қилганлик учун жавобгарлик. – Т.: ТДЮИ.2004. – Б.13.
2
Игошев   К.Е.   М етодология   и   методика   прогнозирования   в   сфере   борьбы   с   преступнос т ью.   –
М.,1989. – С.29–30.
11 Лекин   бундай   фикрларни   ҳам   кўп   учратиб   бўлмайди 1
.     Аксарият
ҳолларда,   мансабдорлик   жиноятлари   ўтмишдан   қолган   деган   фикрларни
қайтариб,   уни   бартараф   этиш   мумкин   эмас   деган   фикрларни   айтадилар 2
.
Бундай   таъкидлашлар   аксарият   ҳолларда   кучли   ва   мустаҳкам   давлат
ҳокимятини   ўрнатиш   ва   бундай   давлат   ҳокимияти   қисқа   вақт   ичида   давлат
аппарати   тизимида   тартиб   ўрната   олади,   мансабдорлик   ёки   коррупция
жиноятларига   барҳам   беради,   деб   уқтирадилар 3
.   Бундай   фикр   тарафдорлари
кучли   ва   мустаҳкам   давлат   ҳокимяти   ўрнатиш   ҳам   айнан   давлат
аппаратининг   айнан   шундай   шахслари   қўлида   эканлигини   унутадилар.
Жиноят   ҳуқуқи   назарияси   бундай   фикрнинг   нотўғри   эканлигини   тарихан
асослаб беради.   Мансабдорлик жиноятлари ўтмишда ҳам бўлган, ҳозир ҳам
мавжуд.   Аввалги   собиқ   шўролар   даврида   ҳам   мансабдорлик   жиноятларига
қарши   қаттиқ   кураш   олиб   борилган.   Лекин   бундай   курашнинг   ўзи   айнан
мансаб   суиистеъмолчилиги   каби   жиноятларни   содир   этиш   билан   амалга
оширилганлиги   курашнинг   аҳамиятини   йўққа   чиқариб   юборган.   Айниқса,
“қатоғон   йиллари”да   мансабдорлик   жиноятларига   қарши   кураш   олиб
борилиб,   асосан   юқори   лавозимли   амалдорларни   ҳохишига   кўра   кимлар
жазолниши   кераклиги   улар   томонидан   ҳал   қилинар   эди   ва   уларнинг   ўзлари
нисбатан   жавобгарлик   масалалари   ҳақида   ҳатто   фикр   юритиш   ҳам   мумкин
эмас эди. Тарихий ривожланишнинг айнан шу босқичида давлат коррупцион
жиноятчиликка   қарши   курашда   умуман   кучсиз,   ожиз   эди.   Агар   бу
жиноятчиликнинг   асосий   келиб   чиқиш   шарт–шароитлари   ўрганилмаса,
бундай   жиноятчиликка   қарши   давлатнинг   кураш   олиб   бориши   умуман
натижа бермайди. 
1
  Яковлев   А.М.   социология   экономической   преступности.   –М.,1988;   Галперин   И.   Организованная
прступность, коррупция и уголовный закон. // Ж.Законность.1989.№4. –С.34–37; Карпец И.И. Преступность:
иллюзия   и   реальность.   –   М.:1992.   –С.410.;   Кирпичников   А.И.   Взятка   и   коррупция   ваРосии.   –М.,1997.   –
С.350;   Байболов   К.,   Сыдыкова   Л.,   Сыдыкова   А.   Коррупция.   Взяточничество.   Отвественность   (вопросы
теории и практики). –Бишкек:КРСУ,1999.–С.120. 
2
  Саркисова Э.А. Обшественное мнение в борьбе с преступностью. –Минск,1975. –С.80.; Заинграев
Г.Г.Борьба с алкоголизмом. – М., 1986. –С.76.
3
Кабанов П.А. Коррупция и в зяточничество  с России. – М., 1995. –С.76.
12 Муҳтарам   Юртбошимиз   ушбу   муаммога   доимо   катта   аҳамият   бериб
келмоқдалар   ва   мамлакатимиз   ҳаётига   таҳлика   солаётган   турли   хавф-хатарлар
ҳақида сўз юритиб,  биринчи  галда, амалдорлар орасидаги  коррупция,  порахўрлик,
тамагирлик   каби   ичидан   емирадиган,   ярамас   иллатларни   йўқ   қилишга   алоҳида
эътибор бериш зарурлигини  бир  неча бор таъкидлаб ўтганлар.
Порахўрлик   хорижий   инвестициялар   оқими   учун   ҳам   кат та   тўсиқдир.
БМТнинг  бутун дунёда ўтказган тадқиқотлари шуни кзфсатадики,  коррупция билан
инвестициялар  оқими ўртасида тескари мутаносиблик бор, яъни қанчалюс  корруп -
ция баланд  бўлса, шунчалик  инвестициялар  оқими паст бўлади.
Шу   ўринда,   савол   туғилиши   табиийки,   масъул   мансабдор   шахс   билан
мансабдор шахс ўртасида қандай фарқ мавжуд.
1994   йил   22   сентябрда   қабул   қилинган   Ўзбекистон   Республикаси
Жиноят   кодексининг   махсус   қисмида   ушбу   тушунчаларга   аниқ   ва   тўғри
таъриф берилган десак адашмаган бўламиз.
Мансабдор   шахс   деганда,   ташкилий-бошқарув   ёки   маъмурий-хўжалик
ваколатлари берилган ва масъул мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган
шахс тушунилади.
Масъул мансабдор шахс тушунчасини эса бир неча турларга бўламиз:
1. Ҳ окимият   вакиллари.
2. Давлат   корхонаси,   муассасаси   ёки   ташкилотларида   сайлаш   ва
тайинлаш бўйича доимий ёҳуд вақтинча ташкилий бошқарув ёхуд маъмурий-
хўжалик вазифаларини бажариш билан боғлиқ лавозимларни эгаллаб турган
ва   юридик   аҳамиятга   эга   ҳаракатларни   содир   этишга   ваколат   берилган
шахслар.
3.   Мулкчиликнинг   бошқа   шаклларидаги   корхоналар,   муассасалар   ва
ташкилотларнинг   раҳбарлари,   давлат   бошқаруви   юзасидан   белгиланган
тартибда ҳокимият ваколати берилган жамоатчилик вакиллари. 
13 4. Иккинчи бандда назарда тутилган вазифаларни фуқароларнинг ўзини
ўзи   бошқариш   органларида   бажариш   билан   боғлиқ   мансабларни   эгалловчи
шахслар.    
Коррупция   жинояти   халқаро   характердаги   жиноятлар   қаторига
кирганлиги   учун   ҳам   уни   олдини   олиш   мақсадида   барча   давлатлар
биргаликдаги   ҳукукий     ва   бошқа   турдаги   ҳамкорлиги   талаб   этилади.   Қабул
қилинган   конвенциялар   давлатлар   томонидан     имплементация   қилиниши
ҳамда   ҳаётга   тадбиқ   қилиниши   устидан   кучли   назорат   шу   жиноятнинг
олдини   олиш   ва   бартараф   этишда   асосий   шартлардан   бири   бўлиб
ҳисобланади.
Шу   сабабли   Бирлашган   Миллатлар   Ташкилотининг   Бош   Ассамблеяси
томонидан   2003   йил   31   октябрь   куни   58/4-сонли   резолюция   билан
Коррупцияга қарши конвенция қабул қилинди.
2003   йил   31   октябрда   Бирлашган   Миллатлар   Ташкилотининг   Бош
Ассамблеяси   томонидан   қабул   қилинган   Коррупцияга   қарши   курашиш
конвенциясига   мувофиқ   2008   йил   7   июлда   “Бирлашган   Миллатлар
Ташкилотининг   Коррупцияга   қарши   конвенциясига(Нью-Йорк,   2003   йил   31
октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни қабул қилинди. 
Шундай   қилиб,   коррупция   -   давлат   хизмати   тизимидаги   ҳодиса
сифатида давлат хизматчилари ёки уларнинг воситачилари ёрдамида мулкий
бойлик   орттиришга   қаратилган,   ўз   мавқеидан   қонунга   ҳилоф   равишда
фойдаланиш, давлат хизматчиларини, жисмоний ва юридик шахсларни сотиб
олишга қаратилган ҳаракатлар.
1.2. Коррупция сабаблари ва унинг олдини олиш
Ҳозирги   вақтда   коррупция   давлат,   жамият   ва   шахс   хавфсизлигига   реал
таҳдид   солмоқда.   шунинг   учун   ҳам,   ишонч   билан   айтиш   керакки,   агар   ушбу
коррупция жиноятига қарши режали ва тизимли кураш олиб борилмаса, давлатнинг
14 инқирозига олиб келади 1
.
Кўпчилик   ҳуқуқшунос   олимлар   коррупциянинг   келиб   чиқиш   сабаблари
ҳақида турлича фикрларни билдиришган.
М.Ш.Усмоновнинг фикрига кўра, коррупциянинг олдини олиш ва йўқ қилиш
учун   унинг   илдизларини   аниқлаш   лозим   ва   у коррупция нинг   асосий   сабаблари
сифатида  қуйидаги — 4  та  омилни кўрсатади.
1. Иқтисодий   илдизлар .   Тарихап   коррупция   иқтисодий   ҳодисадир   ва
товар-пул  муносабатлари  бор жойда мавжуд  бўлиб  келган.  Айниқса,  ижтимоий  ва
иқгисодий ҳаётни бевосита маъмурий йўл билан бошқарипца интилган ҳокимият ва
бюрократиянинг   мавқеи   баланд   бўдган   давлат   шароитида   \у   ривож   топади.
Иқтисодий   фаолиятга   нисбатан   ўрнатилган   турли   хилдаги   чеқлашлар,
амалдорларнинг кенг, назоратдан  холи, чекланмаган  ё рухсат бериш, ё тақиқлаш
ваколати  порахўрликка замин яратади.  Шу  билан боғлиқ ҳолда. йирик
маблағларга   эга   бўлган   айрим   ишбилармонлар   ўз   даромадларини
кўпайтириш мақсадида ва рақобатда алоҳида имтиёзларга эга бўлиш учун ҳукумат
амалдорларини   пора   эвазига сотиб олиб, уларни ўз ихтиёрларига бўйсундиришга
интиладилар.
2. Ҳуқуқий   сабаблар. Коррупциянинг   ривожи   қонунларнинг   сифатига
боғлиқцир.   Номукаммал   қонун   ишламайди   ва   порахўрлар   бундан   усталик   билан
фойдаланадилар.
3. Институционал   сабаблар .   Бу   сабаблар   жумласига,   аввало,   давлат
бошқаруви   тизимидаги   нуқсонлар,   демократик   институтларнинг   кучсизлиги,
шунинг   натижасида,   хукумат   фаолиятининг   ёпиқлиги,   фуқаролик   назоратидан
холилиги ёки бошқа сўз билан айтганда, нотранспарентлиги киради.
4. Ижтимоий   сабаблар   ёки   жамиятдаги   муҳит. Бунга   аҳолининг
хуқуқий   билими   ва   маданият   даражаси,   маънавияти,   уюшқоқлиги   ва   жамоат
1
  Куракин   А.В.   А дминистративно-правовые   средства   предупреждения   и     пресечения   коррупции   в
системе  государственной   службы  Российской  Федерации.   Автореферат.  Диссертации  на  соискание  ученой
степени доктора юридических наук. – Люберцы:  2008. С.17.
15 фаоллиги каби омиллар сабаб бўлади 1
.
Фикримизча,   порахўрликни   йўқ   қилиш   учун   таргибот   тадбирлари   ва
репрессив   чоралар   кифоя   қилмайди.   Шунинг   учун   Ўзбекистонда
коррупциянинг иқтисодий,   ҳуқуқий,   институционал   ва   ижтимоий   илдизларини
бартараф этишга қаратилган ишларни амалга ошириш лозим.
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.А.Каримов   ўзининг   «Узбекистан
XXI   аср   бўсағасида:   хавфсизликка   тахдид   барқарорлик   шартлари   ва   тараққиёт
кафолатлари» номли асарида мамлакатимиз   ва   дунё харитасидаги  янги  мустақил
давлатларнинг   барқарорлиги   ва   хавфсизлиги   йўлига   тахдид   солиб   турган
коррупция   ва жиноятчиликнинг илдизлари  ҳамда  уларнинг келиб чиқиш сабаби,
шарт-шароитларини чуқур таҳлил этиб,   коррупциянинг   олдини олиш ҳамда унга
қарши кураш стратегиясини белгилаб берганлар.
Юртбошимизнинг   гоялари   ва   бевосита   ташаббуслари   ҳамда   раҳбарлигида
мамлакатимизда истиқлолнинг илк кунларидаёқ,  «коррупция -  жамият  хавфсизлиги
ва барқарорлигига тўгридан-тўғри таҳдид», деб эътироф этилиб, унга қарши кураш
масаласи   давлатимиз   сиёсатининг   энг   муҳим   устувор   йўналиши   даражасига
кўтарилган. Бизнинг дав латимизда коррупцияга  қарши  тизимли, мунтазам ва узлук-
сиз кураш олиб  борилмоқда.
Энг   аввало,   мамлакатимизда   истиқлолнинг   илк   кун ларидаёқ,   хукуматимиз
томонидан   иқтисодий   чоралар   кўрил ди,   яъни   иқтисодий   ислоҳотларни   амалга
оширишнинг   энг   муҳим   устувор   вазифалари   қаторига   бозор   ислоҳотларини
чуқурлаштириш  ва  иқтисодиётни  янада эркинлаштириш,  ҳалол  тадбиркорлик учун
чинакам эркинликни таъминлаш масалалари  кўтарилиб,  мазкур вазифалар бугунги
кунда  муваффақиятли  равишда изчил амалга оширилмокда.
Муҳтарам   Юртбошимиз, Иккинчи   чақириқ   Олий Мажлиснинг   тўққизинчи
сессиясидаги   маърузасида   бу   ҳақда   сўз   юритиб:   «Шуни   унутмайликки,   биз
давлатнинг   назорат   функцияларини   қанча   кучайтирсак,   назорат   билан
шугулланувчи   давлат   тузилмалари   ва   органларини   қанча   кўпайтирсак,
1
Усмонов   М.Ш.   Халқаро   ҳуқуқ   нормалари   ва   миллий   қонунчиликда   коррупцияга   қарши   кураш
масалалари. . Коррупцияга қарши кураш муаммолари:  миллий ва халқаро тажриба. Халқаро илмий-амалий
семинар материаллари 2009 йил 20-21 октябрь. –Т.: “CHASHMA PRINT”, 2010.  Б.76-77.
16 амалдорларнинг  зўравонлиги  ва коррупция шунча авж олаверади. Шунинг учун биз
жамоатчилик   назоратини   давлат   фаолияти,   шу   жумладан,   унинг   куч   ишлатувчи
тузилмалари фаолияти устидан  ҳам ҳар  томонлама кучайтиришга  алоҳида  эътибор
беришимиз лозим. Бу масалада бундан  бошқа муқобил йўқ»,  деб таъкидлаган эди.
Кучли   давлатдан,   кучли   фуқаролик   жамиятига   ўтиш   концепцияси   ва
амалиёти, мана шу жараённи  хукуқий,  ташкилий  нуқтаи  назардан таъминлаш айни
шу  мақсадга  эришишга  қаратилган.
Ўзбекистон   Республикасида   коррупцияга   қарши   сиёсат   турли   давлат
дастурлари   ва   қарорларининг   асосий   мақсадларидан   бирига   айланди.
Масалан,   2004   йилдаги   жамиятни   демократлаштириш   ва   янгилаш,
мамалакатни   ислоҳ   қилиш   ва   модернизациялаш   дастурининг   мақсад   ва
вазифаларида   намоён   бўлади.   2008   йил   Ўзбекистон   БМТнинг   Коррупцияга
қарши   конвенциясига   қўшилди   ва   коррупцияга   қарши   чора   тадбирларни
амалга ошириш учун ишчи гуруҳ ташкил қилинди. 
2010   йил   сентябрда   ишчи   гуруҳ   Коррупцияга   қарши   кураш   бўйича
Миллий   режа   лойиҳасини   ишлаб   чиқди.   Бу   ҳужжат   коррупцияга   қарши
кураш бўйича  кенг  қамровли  сиёсий ҳужжат  бўлиб, унда  мақсадлар,  асосий
фаолият йўналишлари белгиланган ва коррупциянинг олдини олиш  ва қарши
курашишда   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи   органлар,   жамоатчиликнинг
иштироки, уларни ўқитиш масалалалари ўз аксини топган. 
2010   йил   март   ойида   Жамоатчилик   фикрини   ўрганиш   маркази
“Ижтимоий фикр” томонидан аҳоли ўртасида коррупция масалалари бўйича
махсус сўров ўтказилди. 
Ўзбекистон   Республикаси   коррупцияга   қарши   сиёсатида   асосий
эътиборни
жамоатчиликнинг   хабардорликни   ошириш   ва   коррупцияга   қарши
курашда   таълимга,     миллий   қонунчиликнинг   қоидаларини   кенг   омма
эътиборига етказишга қаратади 1
. 
1
Обзор   законодательной   и   институциональной   базы   для   борьбы   против   коррупции:   оценка   и
рекомендации. Узбекистоан. Оценка и рекомендации. 2010. С.3. 
17 Мамлакатимизда бу борада, бир томондан,   қонуннинг мутлоқ   устунлиги ва
фуқароларнинг   хуқуқлари   кафолатли   ҳимоя   қилиниши   ва   иккинчи   томондан,
мамлакат  аҳолисини  ва  айниқса,  ёшларни  ҳуқуқий  тарбиялашни сифат  жиҳатидан
янги   босқичга кўтариш   давлат   миқёсида   асосий устувор вазифа этиб белгиланган.
Шунингдек,   асосий   эътибор   корруп цияга   қарши   курашни   ҳуқуқий   жиҳатдан
таъминлаш масаласига  қаратилган.
Узбекистан Республикаси   мустақилликка   эришган дастлабки   кунлариданоқ,
муҳтарам  юртбошимизнинг ташаббуслари ва бевосита  раҳбарликлари  остида янги
қонунлар   қабул   қилиш   борасида   иш   олиб   борилди.   Бунинг   натижасида,   қатор
кодекслар,   жуда   кўп   қонунлар   қабул   қилинди.   Хусусан,   1994   йилги   Ўзбекистон
Республикаси   Жиноят   қонунида   корруп ция   аломатлари   мавжуд   бўлган
қилмишлар; ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш; ҳокимият ёки
ман- саб сохтакорлиги;  пора  олиш;  пора  бериш; хизматчини  пора  эвазига оғдириш;
уюшган   жиноятчилик;   шунингдек,   жиноий   йўл   билаи   топилган   даромадларни
легаллаштиршцга   Жиноят   кодексининг   205-214,   243-моддаларида   20   га   яқин
жиноий қилмишлар учун жавобгарлик  белгиланган 1
.
1994 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ЖКда БМТнинг
2003   йилда   қабул   қилинган   халқаро   конвенциясида   назарда   тутилган   коррупция
жиноятлари   учун   жавобгарлик   белгиланган   эди. Республикамиз   жиноят   қонинида
порахўрликнинг   ижтимоий   хавфлилик   даражаси   юқори   эканлиги   эътиборга
олиниб,  улар учун оғир жазо  на зарда  тутилди.
Ҳозирги   вақтда   жиноий   жазолар   либераллаштирилаётган,   суд-ҳуқуқ
ислоҳотлари   амалга   оширилаётган   бўлсада,   порахўрлик   учун   белгиланган   жазо
чоралари либераллаштирилгани йўқ. Бу ҳам мамлакатимизда коррупцияга қарши
кео кин ва изчйл кураш олйб борилаётганидан далолат беради.
Коррупцияга қарши   курашборасида қатор   институционал   чора-тадбирлар
амалга   оширилган.   Жумладан,   Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокуратураси,
Миллий   хавфсизлик   хизмати   ва   Ички   ишлар   вазирлигида   муҳтарам
Президентимиз» нинг фармонлари билан “Ташқи иқтисодий фаолиятда  кор рупция,
1
Ўзбекистон Республикасининг  Жиноят  кодекси.  www .  lex . uz .
18 талон-тарож   ва   бошқа   суиистемолчиликларга   қарши   кураш   бошқармаси»(1992) 1
,
«Иқтисодий   жиноятчилик   ва   кор рупцияга   қарши   кураш   Бош   бошқармаси»(1998
йил) 2
  жиноятчиликнинг энг хавфли тури ҳисобланган   коррупцияга   қарши кураш
олиб борувчи махсус тузилмалар ташкил этилган ва  улар коррупцияга  қарпш изчил
кураш  олиб бормокдалар.
Бувдан   ташқари,   республикада   илк   бор   Ҳисоб   палатаси   таъсис   қилинди,
Узбекистон   Республикаси   Бош   прокурату раси   ҳузурида   ташкил   этилган   солиқ,
валютага   о   ид   жиноятларга   ва   жиноий   даромадларни   легаллаштиришга   қарши
курашиш   департаменти,   бевосита   Республика   Бош   прокура турам,   Ички   ишлар
вазири,   Давлат   божхона   қўмитаси   раиси,   МХХ   раиси   ҳамда   ДСҚ   раисига
бўйсунувчи   шахсий   таркиб   бўйича   махсус   инспекциялар   ҳамда   бошқа
тузилмаларни келтириш мумкин.
М.Ш.Усманов   таъкидлашича,   бугунги   кунда   коррупциянинг   иқтисодий
илдизларини бартараф  қилиш  учун мунтазам равшида  иқтисодий ислоҳотлар  олиб
борилмоқда   ва   давлат   бошқарувини   такомиллаштириш   дастури   ҳаётга   татбиқ
этилмокда. Кичик ва   ўрта   бизнес, фермерларнинг фаолиятини турли назорат  ор -
ганлари томонидан текширишни камайтириш   бўйича   Президентимиз   раҳбарлиги
остида   тегишли   чоралар   кўрилмоқда.   Бу   чоралар   муайян   натижалар   бермоқда.
Аммо  ҳали  амалга оширилиши лозим  бўлган  ишлар, ечимини кутаётган муаммолар
ҳам кўп 3
.
Ҳозирги   глобаллашув   даврида   ички   порахўрлик   билан   бирга   биргаликда
халқаро   коррупция   ҳам   пайдо   бўлди   ва   ривож   топди.   Йирик   трансмиллий
корпорациялар   ўз   мақ садларига   эришиш   учун   нафақат   алоҳида   ҳукумат
амалдорларини, балки  халқаро  тузилмалар ва молиявий таш килотлар вакилларини
ҳам   сотиб   олмоқцалар.   XX   асрнинг   70-йилларида   содир   бўлган   АҚШнинг
«Локхид» авиасозлик фирмасининг  рақобатда  ютиб  чиқиш  учун Япония ва Европа
1
Ўзбекистон   Республикаси Президентининг “ Ташқи иқтисодий фаолиятда   кор рупция,   талон-тарож ва бошқа
суиистемолчиликларга қарши кураш бошқармаси» тўғрисидаги Фармони. www.lex.uz.
2
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг     “ Иқтисодий   жиноятчилик   ва   кор рупцияга   қарши   кураш   Бош
бошқармаси” тўғрисидаги Фармони. www.lex.uz.
3
Усмонов   М.Ш.   Халқаро   ҳуқуқ   нормалари   ва   миллий   қонунчиликда   коррупцияга   қарши   кураш
масалалари. . Коррупцияга қарши кураш муаммолари:  миллий ва халқаро тажриба. Халқаро илмий-амалий
семинар материаллари 2009 йил 20-21 октябрь. –Т.: “CHASHMA PRINT”, 2010.  79-80 б.
19 давлатлари   масъул   амалдорларини   порага   сотиб   олиш   учун   қилган   ҳаракатлари
билан   боғлиқ   катта   жанжал   ҳаммага   маълум.   Бундан   ташқари,   бугунги   кунда
уюшган   жиноятчилик,   трансмиллий   характерга   эга   бўлмоқца.   БМТнинг   маъ-
лумотларига   кўра,   халқаро   криминал   синдикатлар   йилига   умумий   қиймати   2
триллион   АҚШ   долларидан   ортиқ   бўлган   гиёҳванд   моддалар,   қурол-аслаҳанинг
гайриқонуний оборотини, инсон трафиги жиноятини содир қилишган. Буларнинг
барчаси,   охир-оқибат   коррупция   билан   бевосита   боглиқ,   чун ки   бу   кўламдаги
жиноят   фаолиятини,   айрим   амалдорлар   ва   ҳуқуқни   муҳофаза   этувчи   идоралар
вакилларининг   ғаразли   ҳомийлигисиз   амалга   ошириб   бўлмас   эди.   Демак,
коррупция   нафақат   алоҳида   давлат,   балки   халқаро   хавфсизликка   ҳам   жиддий
тахдид солувчи манбадир.
Ҳозирги   даврда   ҳеч   бир   давлат   алоҳида   ҳолда,   коррупцияни   батамом   йўқ
қила   олмайди.   Бу   кураш   халқаро   ҳамкорликни   талаб   қилади.   Биринчи   навбатда,
мамлакатлар, минтақалар ўртасидаги алоқалар, ўзаро таъсир ва ўзаро ҳамкорликни
кескин   кучайтиришни,   ўз   навбатида,   порахўрликка   қарши   курашнинг   ягона
ҳуқуқий   макони   барпо   этилишини   тақозо   қилади.   Ҳар   бир   давлат   хорижий
ҳамқорлар билан ягона ҳуқуқий тилда, яъни жаҳон ҳамжамияти томонидан умум
эътироф этилган халқаро ҳужжатлар асосида ҳамкорлик қилиши лозим.
20 I I Боб. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ
АСОСЛАРИ
2.1. БМТ доирасида коррупцияга қарши курашнинг универсал
халқаро ҳуқуқий асослари
Коррупциянинг   соғлом   ижтимоий   муносабатларга   тахдиди   тўғрисида   XX
асрнинг   сўнгги   чорагида   аввал   миллий   даражада,   сўнгра   эса   халқаро   миқёсда
кўпроқ   гапира бошланди. Уни   нафақат ҳуқуқий,   балки ижтимоий, психологик ва
сиёсий тушунча сифатида  ўрганила  бошланди.
Коррупциявий   қилмишлар   -   ижтимоий-иқтисодий,   ҳуҳуқий   ва   сиёсий
омиллар   таъсирида   вужудга   келувчи   ва   ривожланувчи   ўзининг   психологик
асосларига эга  бўлган  салбий ижтимоий феномен.
Утган   асрнинг   иккинчи   ярмида   хорижий   мамлакатларнинг   ижтимоий
тараққиётга   интилишида акс этган тарихий жараёнлар шундан далолат берадики,
мамлакатлар   да   амалга   оширилган   ислоҳотларнинг   самарадорлиги   аввало,
ҳокимият   тепасига келган кучларнинг   мақсадларига,   демократии талабларга риоя
этишига,   бошқаришнинг мақбул йўлларини   танлаган   ҳолда,   коррупцияга   қарши
муваффақиятли  кураш олиб бора олганлигига  боглиқ бўлган.
Transparency International (TI)  халқаро ноҳукумат  ташкилоти томонидан 1995
йилдан   буён   амалга   оширилиб   бораётган   давлатларнинг   коррупциялашганлиги
тўғрисидаги   тадқиқотлар,   сўровларда   аниқланган   давлатларнинг   корруп -
циялашганлиги   даражаси   бўйича   рейтинг   кўрсаткичлари   шундан   далолат
берадики,   коррупциялашмаганлиги   жиҳатдан   илгари   ўринда   турган   давлатлар
асосан   ривожланган,   демократик   давлатлар   саналади.   Коррупциялашганлиги
жиҳатдан   олдинги   ўринларда   турган   давлатлар   эса   асосан   собиқ   социалистик
мамлакатлар   ва   давлат   бошқарувида   нодемократик   йўлдан   бораётган   давлатлар
21 бўлиб,   буларга   Африка   ва   Осиёнинг   бошқарувда   диктатура,   авторитар   режим
ўрнатилган   давлатлари Гондурас, Камерун, Нигерия, Кения, Танзания, Парагвай,
Уганда ва  МДҲнинг  айрим давлатлари киради.
Коррупция айрим давлатларнинг  қолоқликда қолиб  кетишига сабаб  бўлиши
билан бирга,   халқаро  муносабатларга   ҳам ўзининг  салбий таъсирини   ўтказмоқца.
Унинг   ижтимоий   хавфлилиги,   ҳар   қандай   муносабатга   бузгунчилик   таъсири
халкаро ташкилотлар фаолиятида  ҳам  кузатилади.
Коррупциянинг   нафақат   миллий   жиноятчилик,   балки   трансмиллий
жиноятчилик эканлиги  тўгрисидаги  фикрлар  ўтган  асрнинг 80-йилларидан бошлаб
айтила   бошланган   эди.   1998-1999   йилларда   Европа   комиссиясидаги   бир   қатор
шахсларнинг   ўз   мансаб   мавқеини   суиистеъмол   қилиши,   молиявий найрангларда
айбланиши   халқаро   жамоатчиликни   янада   ҳушёрроқ   бўлишга   ундади.   1990-
йилларда коррупциявий  қилмишлар халқаро  спорт ташкилотлари фаолиятида  ҳам
юз бергапи  кўпчиликка  маълум  бўлса  керак.
Кейинги   ўн   йилликда   қатор   халқаро   ташкилотлар   коррупцияга   қарши
курашда ташаббускорлик   кўрсатиб, халқаро ҳамжамиятни   бу иллатнинг олдини
олишда  ҳамкорликка  даъват этиб  келмоқца.
Коррупцияга   қарши   курашга   ўз   фаолиятида   алоҳида   эътибор   бериб
келаётган  қуйидаги халқаро  ташкилотларни  кўрсатиб ўтиш  мумкин: БМТ, Европа
Иттифоқи, Жаҳон  банки.
Коррупцияга   қарши   курашда   халқаро   миқёсда   қабул   қилинган   ва   давлат
хизмати   сифатини   кўтариш   ва   давлат   хизматчиларининг   фуқаролар   олдидаги
масъулиятини   ошириш   ва   ахлоқий   маданиятини   ривожлантиришга   қаратилган
халқаро ҳужжатларга қўшилиш, уларга амал қилиш ҳар қандай  давлат  учун муҳим
аҳамиятга   эга.   Ҳозирги   пайтда   БМТ   даражасида   қабул   қилинган   юқоридаража
мазмундаги бир қатор хужжатлар мавжуд.
Бирлашган   Миллатлар   Ташкилоти   коррупциянинг   мам лакатлар   миллий
тараққиёти ва барқарорлигига жиддий  хавф солиши мумкинлигини  ҳисобга  олиб,
унинг   нафақат   миллий,   балки   халқаро   ҳамжамиятни   тобора   хавотирга   солиб
бораётган   халқаро   иллат   деб   эъгироф   этувчи   қатор   ҳужжатларни   қабул   қилган.
22 БМТ доирасида Глобал корруп цияга  қарши  кураш дастури эълон  қилинган.  Ушбу
дастур миллий коррупцияга   қарши   кураш дастурларини амалга оширишга ёрдам
бериш   ва   мамлакатларда   коррупция   таваккалчилигини   кугариш,   давлат
хизматчиларида   сотилмаслик   психологиясини   шакллантириш,   қонунийликни
мустаҳкамлашга қаратилган.  Дастурда давлат  эҳтиёжлари  учун  махсулотлар  сотиб
олишда   ва   халқаро   иқтисодий   битимларда   очиқлик   ва   ҳисобдорлик
бўлишигакатта  эътибор берилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида коррупцияга қарши бир қатор
халқаро ҳужжатлар қабул қилинган:
- БМТнинг   “Трансмиллий   уюшган   жиноятчиликка   қарши   кураш”
конвенцияси;
- БМТнинг “Коррупцияга қарши кураш” конвенцияси;
- БМТнинг   “Халқаро   тижорий   операцияларда   порахўрлик   ва
коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги декларацияси;
- Давлат мансабдор шахслари аҳлоқининг халқаро кодекси;
- Ҳуқуқий   тартиботни   ўрнатиш   бўйича   мансабдор   шахсларнинг
ҳулқи кодекси;
- Судялар одоби Бангалор принциплари ва бошқалар.
Кейин   қабул   қилинган   БМТнинг   1996   йилдаги   «Коррупцияга   қарши
кураш» резолюцияси да давлатларни коррупциянинг   халқаро алоқаларга боғлиқ
бўлган   жиҳатларига,   айниқса,   корпоратив   ташкилотларнинг   халқаро   иқтисодий
фаолиятни   амалга   оширишда   рўй   берадиган   ноқонуний   битимларни   жиддий
ўрганиб чиқишга чақирган. 
Бу   ҳақида   1996   йилда   қабул   қилинган   БМТнинг   «Халқаро   тижорат
операцияларида   порахўрлик   ва   коррупция   қарши   кураш   тўғрисида»ги
Декларацияси   ҳам мавжуд. Ушбу Декларацияда аъзо давлатларнинг халқаро ва
минтақавий   ташкилотлар   доирасида   коррупциянинг   барча   шаклларига   қарши
курашишда   аниқ   ва   самарали   чораларини   кўриши,   амалдаги   қонунларнинг
самарали ижро этилиши, хорижий давлат мансабдор шахсларининг порахўрлиги
23 учун   жиноий   жавобгарликни   белгилашда   самарали   усулларни   қўллаш,
порахўрликнинг асосий белгилари, мансабдор шахсларнинг таъмагирлиги, халқаро
тижорат   операцияларида   мансабдор   шахсларнинг   ўз   вазифасидан   четга   чиқиши,
коррупцияга   қарши   курашда   давлатлар   ҳамкорлигидан   максимал   даражада
ҳамкорлик   қилиш,   ҳамкорлик   қилиш   шакллари,   маълумотларни   алмашиш
масалаларига алоҳида эътибор қаратилган 1
.  
БМТ   доирасида   қабул   қилинган   1996   йилдаги   резолюцияси   билан
тасдиқланган   «Давлат   мансабдор   шахслари   ахлоқининг   халқаро   кодекси» да
давлат   мансбдор   шахслари   фаолиятининг   принциплари   белгилаб   берилган   эди 2
.
Ушбу   кодексда   давлат   мансабдор   шахсларининг   вазифалари,   давлатлар
манфаатлари   коллизияси,   активлар   ҳақида   маълумот   алмашиш,   совғалар   ва
диққатни   жалб   қилувчи   бошқа   белгилар,   маҳфий   маълумотлар   каби   масалалар
келтирилган. 
БМТнинг   юқорида   қайд   этилган   ҳужжатларида   коррупци янинг   халқаро
характеры   ва унга қарши курашнинг воситалари ва методлари ҳакида тавеиявий
қоидалар   ўз   аксини   топган.   БМТ   томонидан   2000   ййлда   қабул   қилинган
«Трансмиллий   уюшган   жиноятчиликка   қарши   кураш»   Конвенциясида кор -
рупциянинг трансмиллий   характердаги   жиноят   эканлиги ва унга қарши курашда
Конвенцияга   қўшилган   мамлакатларнинг   мажбуриятлари   ва   коррупцияга   қарши
курашнинг кенг қамровли чоралари ўз аксини топган 3
.
  БМТ   томонидан   қабул   қилинган   коррупцияга   қарши   курашга
йўналтирилган   ҳужжатлар   ичида   2003   йил   декабр   ойи да   қабул   қилинган
Бирлашган   Миллатлар   Ташкилотининг   коррупцияга   қарши   кураш
Конвенцияси  муҳим ўрин тутади. Мазкур ҳужжатни  коррупцияга  қарши курашга
қаратилган   халқаро   ҳуқуқнинг   универсал   кодификациялашган   акти   сифатида
1
БМТнинг   Халқаро   савдо   операцияларида   коррупция   ва   порахўрликка   қарши   кураш   тўғрисидаги
Декларацияси.   Сборник   международных   договоров   и   законодательства   Республики   Узбекистан   в   сфере   борьб ы     с
коррупцией. –Т.: Центр повышения квалификации юристов, 2013. С.139.
2
Давлат   мансабдор   шахслари   ахлоқининг   халқаро   кодекси.   Сборник   международных   договоров   и
законодательства Республики Узбекистан в сфере борьб ы  с коррупцией. –Т.: Центр повышения квалификации юристов,
2013. С.143-144.
3
БМТнинг   Трансмиллий   уюшган   жиноятчиликка   қарши   кураш   Конвенцияси.   Сборник   международных
договоров   и   законодательства   Республики   Узбекистан   в   сфере   борьб ы     с   коррупцией.   –Т.:   Центр   повышения
квалификации юристов, 2013. С.143-144
24 баҳолаш   мумкин.   Ушбу   Конвенция   8   боб   ва   71   моддадан   иборат.   Конвенцияда
коррупцияга миллий  тараққиёт ва халқаро муносабатлар барқарорлигига тахдид ва
демократик   институтлар   ва   қадриятларни   қўпорувчи   иллат   сифатида   баҳо
берилган.   Конвенциянинг   коррупцияга   қарши   кураш   чоралари   деб   номланган
бобида   коррупциянинг   олдини   олиш ва   унга қарши курашдаги сиёсат ва амалиёт
масалаларида   давлатларнинг   ёндошуви,   коррупция   вужудга   келиши   мумкин
бўлган   соҳаларда   давлат   кўриши   лозим   бўлган   чоралар,   бунда   давлат
органларининг   вазифалари   ва   улар   фаолиятининг   ташкил   этилиши   туғрисидаги
нормалар  мавжуд 1
.  Бундан  ташқари   ушбу  конвенцияда   коррупция   билан  боғлиқ
халқаро   назария   ва   амалиётда   мавжуд   таянч   тушунчалар,     конвенциянинг
қўлланиш   соҳаси,   қайси   муносабатларга   нисбатан   тадбиқ   этилиши,   суверенитет
ҳимояси, коррупциянинг олдини олиш бўйича чоралар ва бу борада органларнинг
фаолияти,   криминализация   ва   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи   органлар   ҳамкорлиги,
оммавий мансабдор шахсларнинг сотиб олиниши ва уларга нисбатан жавобгарлик,
жиноий   процессуал   жараёнларда   иштирокчиларнинг   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш,
етказилган   зарарни   қоплаш,   миллий   органлар   ўртасида   коррупцияга   қарши
курашишда  ҳамкорлиги,   банк   сири,  корруцияга   қарши   курашда   хорижий   давлат
органлари   билан   ҳамкорлик   қилиш   шакллари   ва   тартиби,   активларни   қайтариш
бўйича чоралар, маълумот алмашиш ва техник ёрдам кўрсатиш, коррупция қарши
курашда   Бирлашган   Миллатлар   Ташкилотининг   вазифалари   каби   масалалар
тартибга солинган.
Коррупция   -   ҳуқуқий   асосларнинг   замонавий   талабларига   мувофиқ
бўла   олмаслиги,   айрим   мансабдор   шахсларнинг   сиёсий   ёки   ахлоқий
томондан   носоғломлиги   натижаси.   Замонавий   шароитларда   коррупция
жиноятчилиги   аста-секин   уюшган   жиноятчиликнинг   иқтисодий,   сиёсий,
тадбиркорлик,   пул-товар   муносабатларининг   оммавий,   миллий   ва   ҳатто
минтақалараро хусусиятларига айланиши билан характерланади.
Коррупция   жиноятчиликларига   қарши   курашни   ташкил   этилишида
1
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг   коррупцияга   қарши кураш Конвенцияси. К оррупцияга   қарши кураш
муаммолари: миллий ва халқаро тажриба. Халқаро илмий-амалий семинар материаллари. –Т.: CHASHMA PRINT, 2010.
Б. 299.
25 халқаро   ташкилотлар   вазифаларининг   ташкил   этилганлиги   ва   уларнинг   иш
фаолиятларининг   ҳам   аҳамияти   катта   бўлиб   ҳисобланади.   Бундай
ташкилотларнинг   фаолиятларида   доимий   тарзда   жиноятчиликнинг   хавфли
тус   олган   ва   кенг   доирада   хавфли   хусусиятларни   вужудга   келишига   қарши
кураш   масалаларини   муҳокама   қилиниши   жаҳон   миқёсида   аҳамият   касб
этиши билан характерланади. Жиноятчилик масалалари билан БМТнинг Бош
котиби   ҳам   бевосита   шуғулланади.   У   БМТнинг   Бош   Ассамблеяси
сессияларида жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш чоралари
тўғрисида маърузалар қилади 1
.
БМТ   қошида   жиноятчиликнинг   олдини   олиш   ва   ҳуқуқбузарликлар
билан   муносабатда   бўлиш   масалалари   бўйича   бир   қатор   илмий-тадқиқот
институтлари   тузилган   бўлиб,   улар   қуйидагилардир:   БМТнинг   Римдаги
ижтимоий ҳимоя илмий-тадқиқот Институти (ЮНСДРИ); БМТнинг Осиё ва
Узоқ   Шарқ   мамлакатлари   учун   Токиодаги   жиноятчиликни   олдини   олиш   ва
ҳуқуқбузарликлар билан муносабатда бўлиш бўйича Институти (ЮНАФЕИ);
БМТнинг   Лотин   Америкаси   мамлакатлари   учун   жиноятчиликни   олдини
олиш   ва   ҳуқуқбузарликлар   билан   муносабатда   бўлиш   бўйича   Институти
(ЮНЛАИ),   БМТнинг   Милан   ва   Хелсинкидаги   Европанинг   маркази   ва
шимолида   жиноятчиликни   олдини   олиш   ва   унга   қарши   кураш   бўйича
Институти   (ХЕУНИ);   БМТ   қошидаги   Қоҳира   ижтимоий   ва   криминологик
тадқиқотлар   Маркази.   Бу   институт   ва   марказлар   жиноятчиликка   қарши
курашнинг   самарали   чораларини   ишлаб   чиқишда   ва   ўз   фаолиятларини
халқаро даражада мувофиқлаштиришда муҳим роль ўйнайдилар 2
.
Коррупция   келиб   чиқишининг   бир   қатор   сабаб   ва   омиллари   ҳақида
фикрлар   билдирилган.   Жумладан,   бу   жараён   иқтисодий   инқирозни   яна   ҳам
чуқурлаштиради,   ишлаб   чиқариш   билан   истеъмол   ўртасидаги   зиддиятни
янада   кучайтиради,   аҳолининг   яшаш   шароитини   оғирлаштириб.
жиноятчиликни,   шу   жумладан   уюшган   жиноий   тузилмалар   фаолиятини
1
  Международное право.//Под ред. Н.Т.Блатовой. -М., 1987.-С.334.
2
  Одилқориев   Ҳ.Т.   Очилов   Б.Э.   Ҳозирги   замон   халкаро   қуқуки.   -   Т..   Жахон   иқтисодиёти   ва
дипломатия университети. 2002.    Б.371-372.
26 таъминловчи салбий ҳодиса ва жараёнларни келтириб чиқаради.
Жамиятдаги,   айниқса   иқтисодий-ижтимоий   соҳада   вужудга   келган
инқироз ва унинг сабаблари «қайта қуриш» деб номланган даврда қуйидаги
омиллар таъсирида янада кучайди ва чуқурлашди:
-ислоҳотларни   ижтимоий   ҳаётнинг   барча   соҳаларида,   айниқса
иқтисодий,   сиёсий   ва   маънавий   соҳаларда   юзага   келган   вазиятни   чуқур
таҳлил қилмасдан туриб бошлаш;
-ислоҳотларни   амалга   оширишда   ижтимоий   ҳаётда,   айниқса   иқтисод,
сиёсат   соҳаларида   юзага   келган   вазиятни   ҳисобга   олмаслик;   жамиятни
бошқаришга   демократия   ва   ошкоралик   принципларини   татбиқ   этишда   йўл
қўйилган хато ва камчиликлар;
-ислоҳогларни   амалга   оширишда   аҳолининг   70   йил   давомида
шаклланган дунёқараши, ижтимоий психологиясини ҳисобга олмаслик;
-ислоҳотларни   амалга   оширишда   жойлардаги   маҳаллий   халқнинг
миллий урф-одатини, анъаналарини, ҳаёт тарзини ҳисобга олмаслик;
-кооператив   ва   якка   тартибда   меҳнат   билан   шуғулланишни   тартибга
соладиган   қонунларни   ишлаб   чиқишда,   қабул   қилишда   ҳамда   ижросини
таъминлашда йўл қўйилган хато ва камчиликлар;
-жамиятни,   айниқса   иқтисодни   бошқаришда,   ислоҳотларни   амалга
оширишда тоталитар давлат ролининг сусайиб бориши;
-аҳолининг   ҳаёт   тарзини,   турмуш   даражасини,   яшаш   шароитини
ҳисобга   олмаган   ҳолда   иложи   борича   кўпроқ   фойда   олиш   мақсадида,
иқтисодиётнинг   ўзини   ўзи   эркин   тартибга   солиши   ғояларини   амалга
ошириш;
-ислоҳотларни,   айниқса   иқтисодий   соҳадаги   ислоҳотларни   амалга
оширишда давлат ва жамоатчилик назоратининг йўқлиги; 
-демократия,   ошкораликни   жамият   ҳаётига   татбиқ   этишда   йўл
қўйилган   хатолар   натижасида   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи   органлар
фаолиятинингжамоатчилик,   айрим   манфаатдор   гуруҳлар   томонидан   қаттиқ
27 танқид   остига   олиниши   оқибатида   уларнинг   жиноятчиликка   қарши   кураш
соҳасидаги фаолияти-нинг пасайиши 1
.
БМТ   асосий   органларининг   коррупцияга   қарши   фаолияти.   БМТ   Бош
Ассамблеяси бир неча бор коррупция, ноқонуний олинган активларни ўтказишга
қарши   кураш   ва   бундай   активларни   қайтариш   тўғрисида   ҳужжатларни   қабул
қилди.
1. ЭКОСОС. Бир томондан ЭКОСОС халқаро ҳужжатларни қабул қилувчи
орган   ҳисобланса   (масалан,   “Жиноятларни   олдини   олиш   бўйича   рахбарий
принциплар” 2
,   “Жиноятларни   олдини   олиш,   жиноят   судлов   ва   унинг   ривожи
соҳасида   Бирлашган   Миллатлар   Ташкилоти   норма   ва   стандартлари” 3
  ),   бошқа
томондан ЭКОСОС рахномолигида БМТнинг кўплаб дастур ва лойиҳалари амалга
оширилади   (“Жиноятларни   олдини   олиш   ва   жиноят   судлов   соҳасида   БМТ
дастури”).
2. Жиноятларни олдини олиш ва жиноят судлов соҳасида БМТ дастури.
Дастурга   мувофиқ,   рахбарий   орган   сифатида   Жиноятларни   олдини
олиш ва жиноий судлов Комиссияси ташкил қилинган. 
Дастур   доирасида   Жиноятчилик   ва   судлов   масалалари   бўйича
Минтақавий   институт   (ЮНИКРИ)   фаолият   юритади.   Бу   институт   турли
давлатларнинг   қонун   лойиҳаларини   таҳлил   қилади.   Жумладан,   ЮНИКРИ
ташаббуси   билан   2005   йил   ноябрда   Гвинея   жиноят   ва   жиноят-процессуал
кодексига   универсал   конвенциялар   қоидаларидан   келиб   чиқиб,   ўзгартириш
ва   қўшимчалар   киритилди.   Шунингдек,   институт   Бенинга   ёрдам   кўрсатиб,
унинг   вакили   “Қонунчилик   ва   кодификация   бўйича   Миллий   комиссия”
ишида (2006 йил 6-10 февраль) яъни, парламентда коррупцияга қарши кураш
бўйича қонун лойиҳаси муҳокамасида қатнашди.
3. БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича Бошқармаси (ЮНОДК) –
1
  Исмоилов И. Жиноятчиликда уюшганлик: назария ва амалиёт муаммолари. -Т., 2005. Б.62-63
2
 Резолюция 2002/13 Экономического и Социального Совета, приложение.  www . un . org .
3
 Резолюция 2004/28 Экономического и Социального Совета от 21 июля 2004 года.  www . un . org .
28 халқаро   терроризм,   одам   савдоси,   уюшган   жиноятчилик,   қурол,   наркотик
воситалари ноқонуний айланмаси билан курашувчи БМТ бошқармаси.
Бошқарма   ўз   фаолиятини   150   давлат   вакилларини   ўз   ичига   олувчи
21минтақавий   бўлинмалар   ёрдамида   олиб   боради.   ЮНОДКнинг   штаб-
квартираси   Венада   жойлашган.   Бошқармада   1500   дан  ортиқ   ходим   фаолият
юритади.
ЮНОДК ўз фаолиятини қуйидаги йўналишларда олиб боради:
-   уюшган   жиноятчилик   ва   ноқонуний   савдо.   ЮНОДК   тинчлик   ва
хавфсизликка   таҳдид   солувчи   жиноятлар,   яъни   одам   савдоси,   наркотик
контрабандаси,   ноқонуний   товар   савдоси   каби   жиноятларга   қарши   курашда
давлатларга   ёрдам   кўрсатади   ва   давлатлар   ҳамкорлигини
мувофиқлаштиради;
-   коррупция.   ЮНОДК   давлатлар,   ташкилотлар   билан   коррупциянинг
олдини олиш, унга қарши курашишда ҳамкорлик қилади;
-   жиноятчиликни   тугатиш   ва   жиноий   қонунчиликни   ислоҳ   қилиш.
ЮНОДК   давлатларнинг   жиноят   қонунчилигини   такомиллаштириш,   жиноят
процессида   иштирокчиларнинг   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш,   жавобгарлик
адолатли тайинланиши бўйича таклиф ва тавсиялар беради.
-   наркотик   воситалар   айланмасига   қарши   курашиш.   ЮНОДК   халқаро
даражада   наркотик   воситалар   айланмасига   қарши   курашади,
жабрланганларга   ёрдам   кўрсатишга   раҳбарлик   қилади,   ёшларни   наркотик
воситаларидан фойдаланмаслиги бўйича чора-тадбирларни кўради;
-   терроризмга   қарши   курашиш.   ЮНОДК   терроризмга   қарши   курашда
давлатларга   ёрдам   кўрсатади,   ҳамкорлик   қилади,   давлатлар   фаолиятини
мувофиқлаштиради 1
.
4.   БМТнинг   жиноятларни   олдини   олиш   ва   жиноий   судлов   бўйича
Конгресси.   Конгресс   жуда   катта   халқаро   форум   ҳисобланиб,   тажриба
алмашиш   йўли   билан   миллий   сиёсатга,   кенг   жамоатчиликка   таъсир
кўрсатади.   Конгресс   халқаро   ва   минтақавий   даражада   дастурлар   бўйича
тавсиялар тайёрлайди, бу эса халқаро ҳуқуқ ривожида катта роль ўйнайди.
1
www    .   unodc    .   org    .  БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича Бошқармаси  расмий сайти.
29 Бирлашган миллатлар ташкилоти доирасида коррупцияга қарши кураш
бўйича   халқаро-ҳужжатлар   қабул   қилинган,   бошқармалар   мавжуд.   Шундай
бўлсада,   улар   фаолиятини   замон   талабларидан   келиб   чиқиб   янгилаб   бориш
лозим.
2.2.  Коррупцияга қарши курашишнинг минтақавий халқаро
ҳуқуқий асослари
Коррупцияга қарши курашда минтақавий механизмларнинг ўрни катта.
Европа   иттифоқи,   Европа   Кенгаши   Мустақил   давлатлар   ҳамдўстлиги,
Шанҳай   ҳамкорлик   ташкилоти   доирасида   коррупцияга   қарши   курашга
қаратилган   бир   қатор   халқаро   ҳужжатлар   қабул   қилиниб,   уларни   ижросини
назорат қилиш бўйича бўлимлар ташкил қилинган.
Коррупцияга қарши курашнинг Европа механизми. Коррупцияга қарши
кураш   халқаро   ташкилотларнинг,   айниқса   Европа   иттифоқининг   адлия   ва
ички   ишлар   соҳаларида   асосий   ваколатларидан   бири   ҳисобланади.   Нъю-
Йорк, Мадрид ва Лондонда амалга оширилган терактлар коррупцияга қарши
курашга   бўлган   ҳаракатларни   янада   жадаллаштирди.   Энди   у   фақатгина
алоҳида ҳодиса сифатида эмас, хавфсизлик сиёсатининг муҳим қисмларидан
бири   сифатида   қараладиган   бўлди.   Жумладан,   коррупция   иқтисодий
жиноятчилик,   уюшган   жиноятчилик,   даромадларни   ювиш,   одам   савдоси,
қурол-яроғ   ва   наркотиклар,   терроризм   билан   боғлиқлиги   аён   бўлди.
Терроризм,   уюшган   жиноятчилик   ва   молия   бозори   глобализацияси   шуни
кўрсатмоқдаки, коррупция билан миллий миқёсда қарши курашиш самарасиз
ва   фойдасиз.   Шунинг   учун   коррупцияга   қарши   кураш   халқаро   жиноят
органларининг   ҳамокрлиги   алоҳида   аҳамият   касб   этади,   миллий   миқёсда
эмас,   халқаро   миқёсда   жиноятчилик   қарши   кураш   органларининг   тажриба
алмашинуви талаб этилади.
Агар   халқаро   стандартлар   мавжуд   бўлса,   трансчегеравий   ҳамкорлик
тўғри   йўлга   қўйилади.   Коррупция   билан   қарши   кураш   қаратилган   халқаро
30 ҳуқуқ нормаларига асосланган бундай халқаро стандартлар ҳанузгача етарли
эмас.
Халқаро-ҳуқуқий   ҳужжатлар   турли   халқаро   ташклотлар   томонидан
қабул қилинади. Жумладан, БМТ, Европа Кенгаши, Иқтисодий ҳамкорлик ва
ривожлантириш   ташкилоти   (ОЭСР)   ва   бошқалар.   Бутунжаҳон   савдо
ташкилоти   (ВТО)   доирасида   ҳозиргача   коррупция   масалаларига   алоҳида
эътибор   қаратилади.   Европа   Иттифоқи   нуқтаи   назаридан,   ВТО   доирасида
коррупцияга   қарши   курашиш   нисбатан   самарали   бўлади.   Шунинг   учун
Европа иттифоқи аъзо давлатлари Европа иттифоқининг коррупцияга қарши
курашдаги   ваколатларини   ВТОга   ўтказишни   қўллаб-қувватлашади.   Бундан
кўриниб   турибдики,   ВТО   ва   Европа   иттифоқи   ўртасида   коррупцияга   қарши
курашдаги   ҳамкорлик   етарлича   йўлга   қўйилган.   Ҳозирда   ВТО   системасида
кўпроқ   ривожланаётган   давлатлар   коррупцияга   қарши   курашда   фаол
иштирок қилишмоқда.
ОЭСР доирасида 1997 йилда коррупцияга қарши кураш бўйича алоҳида
ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Гап Хорижий давлат мансабдор шахсларига
бора   беришга   қарши   курашиш   тўғрисидаги   конвенция   ҳақида   кетмоқда.
Корвенция   ўз   ичига   порахўрлик,   пора   берувчиларни   излаб   топиш,   бундай
ҳаракатларга   қарши   курашиш   каби   масалаларни   олган.   У   пассив
порахўрликни тартибга солмайди.
Конвенция   1996   йил   февралда   кучга   кирган   бўлиб,   ҳозирда   38   давлат
ратификация   қилган.   Бу   давлатларнинг   улуши   дунё   бозораида   75   %   ни
ташкил   қилади.   ОЭСР   давлатлари   хорижий   мансабдор   шахсларнинг
порахўрлик   жиноятларини   содир   қилишини   олдини   олиш   ва   унга   қарши
курашишда   сезиларли   таъсир   кўрсатмоқда.   Европа   иттифочининг   барча
давлатлари,   Литвадан   ташқари,   уни   имзолашган   ва   ратификация   қилган.
Конвенция халқаро даражада қабул қилинган коррупцияга қарши курашдаги
дастлабки ҳужжат ҳисобланади.
31 Германия   Федератив   Республикаси   конвенция   қоидаларини   миллий
ҳуқуққа   трансформация   қилиб,   1998   йил   10   сентябрда   Халқаро   даражада
пора беришга қарши кураш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.
Барча   давлатларда   наркотик   савдоси   кучаётган   даврда   Наркотик
моддалар устидан назорат соҳасида ҳудудий ҳамкорлик бўйича ҳамжиҳатлик
тўғрисидаги   Меморандум   (Озарбайжон,   Қозоғистон,   Қирғизистон,   Россия,
Тожикистон   ва   Ўзбекистон)   имзоланди   ва   Наркотик   воситалар,   психотроп
моддалар   айланмаси   ва   уларнинг   прекурсорлари   билан   кураш   бўйича
Марказий   Осиё   минтақавий   ахборот   координацион   Маркази   (ЦАРИКЦ)ни
ташкил   қилиш   бўйича   Наркотик   моддалар   билан   боғлиқ   жиноятлар   бўйича
БМТ Бошқармаси (UNODC/ЮНОДК)нинг ғояси мақулланди. 
ЮНОДКнинг   узоққа   мўлжалланган   мақсадлари   ва   лойиҳалари
доирасида   Марказни   ташкил   қилиш   транснационал   наркотик   жиноятларига
қарши   курашда   иштирокчи   давлатлар   ваколатли   органларининг   таъсири
оширишга қаратилган эди. 1
2011   йил   10   мартда   Бишкек   (Қирғизистон)да   ЦАРИКЦ   иштирокчи
давлатлари   Миллий   координаторлар   кенгашининг   учинчи   йиғилиши   бўлиб
ўтди.   Кенгаш   таркибига   наркотик   воситаларининг   ноқонуний   айланишига
қарши   кураш   соҳасида   ЦАРИКЦ   иштирокчи   давлатлари   (Озарбайжон,
Қозоғистон,   Қирғизистон,   Россия,   Тожикистон   ва   Ўзбекистон)   миллий
координатор органлари рахбари ва Марказ директори кирди. 2
ЦАРИКЦни   тузиш   тўғрисидаги   битимда   ташкилотлга   тўлиқ   аъзолик
институти,   шунингдек   кузатувчилар   мақоми   ҳам   келтирилади.   Ҳозирги
вақтда   ЦАРИКЦда   кузатувчилар   Буюк   Британия,   Германия,   Австрия,
Афғонистон,   Канада,   Италия,   Покистон,   АҚШ,   Туркия,   Финландия,
Франция, Интерпол ва  SECI  Маркази ҳисобланади.
1
www    .   unodc    .   org    .  БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича Бошқармаси  расмий сайти.
2
Caricc.org/index.php/ru/o-tsriks/pravovaya-osnova/23-lawl-ru
32 Интерпол, Европол, Бутунжаҳон Божҳона ташкилоти, МДХ АТЦ, МДХ
БКБОП   ва   бошқа   халқаро,   минтақавий   ташкилотлар   билан   ҳамкорлик
алоқалари мустаҳкамланмоқда.
2009   йил   16   сентябрда   Қозоғистон   Ҳукумати   ва   ЦАРИКЦ     билан
Олмаота шаҳрида бўлиш шартлари тўғрисидаги битим имзоланди. Бу битим
Марказнинг Олмаота шаҳрида ташкил қилиниш шартларини белгилаш билан
бир қаторда,  Марказнинг  ҳуқуқий мақоми, иммунитет ва имтиёзлари, унинг
ҳамкорлариги ва бошқа қоидаларни мустаҳкамлади.
Царикцнинг асосий вазифа ва функциялари қуйидагилар:
Наркотик   моддалар   айланмаси   билан   кураш   бўйича   иштирокчи
давлатларнинг   фаолиятини   бирлаштириш,   иштирокчи   давлатлар   ваколатли
органларнинг   ўзаро   ҳамкорлик   механизмини   шакллантириш,   наркотик
моддалар   ноқонуний   айланмаси   билан   боғлиқ   трансчегаравий   уюшган
жиноятчилик   билан   курашда   иштирокчи   давлатлар   ваколатли   органлари
ўртасида   ҳамкорликни   мустаҳкамлаш,   келишилган   биргаликдаги
операциялар   ва   тезкор   қидирув   операциялари   тадбирларини   ташкил   қилиш
ва ўтказишга кўмаклашиш, наркотик воситалар ноқонуний айланмаси билан
қарши кураш соҳасида ахборот йиғиш, сақлаш, ҳимоя қилиш, таҳлил қилиш
ва алмашиш ва бошқалар.
Марказни   Кенгаш   тавсияси   билан   иштирокчи   давлатлар   раҳбарлари
томонидан тайинланадиган ва озод қилинадиган директор бошқаради.
Биринчи икки йилликда Марказ фаолиятини Марказ жойлашган давлат
раҳбари   директор   вазифасини   бажарди.   Кейинчалик   директор   вазифасига
иштирокчи   давлатлар   вакилларидиан   икки   йил   муддатга   давлатлар
номаланишининг   рус   тили   алфавити   бўйича   тайинланадиган   бўлди.
Директор   вазифасидан   иштирок   давлатлардан   бирининг   кўрсатмаси   ёки   ўз
ихтиёрига кўра озод қилиниши мумкин.
  “Озарбайжон,   Қозоғистон,   Қирғизистон,   Россия,   Тожикистон   ва
Ўзбекистон ўртасида наркотик воситалар, психотроп моддалар айланмаси ва
уларнинг   прекурсорлари   билан   кураш   бўйича   Марказий   Осиё   минтақавий
33 ахборот   координацион   Маркази   (ЦАРИКЦ)ни   ташкил   қилиш   тўғрисидаги
Битим   (2006   йил   24   июль,   Остона)ни   ратификация   қилиш   тўғрисида”   2011
йил   16   июнда   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   Қонунчилик
палатаси   Қонун   қабул   қилди   ва   Сенат   томонидан   2011   йил   27   августда
тасдиқланди.
Ушбу ҳужжатнинг 8 моддаси 1 қисмида шундай дейилади: “Ўзбекистон
Республикаси   наркотиклар   устидан   назоратни   миллий   координатор   орган
сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси ташкил қилинади”.
Ушбу   Битим   доирасида   Ўзбекистон   Республикаси   ваколатли   органлар
сифатида қуйидагилар белгиланган:
Ўзбекистон   Республикаси   Ички   ишлар   вазирлиги,   Ўзбекистон
Республикаси   Миллий   Хавфсизлик   хизмати,   Ўзбекистон   Республикаси
Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ва
Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамаси   қошидаги   наркотиклар
айланмасини назорат қилиш бўйича миллий ахборот таҳлилий Марказ.
Дунёда   тобора   катта   нуфузга   эга   бўлиб   бораётган   Ев ропа   Иттифоқи
ташкилоти ҳам бир неча йилдирки,   корруп цияга   фаол қарши чиқиш билан бирга,
бу борада ҳалқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳам ҳаракат қилмоқда.  У  эришган
муҳим   ютуқлардан   бири   унинг   доирасида   1999   йилда   «Коррупцияга   қарши
жиноий жавобгарлик тўғрисида»ги   ва «Коррупция   учун фуқаролик жавобгарлиги
тўғрисида»ги   Конвенциялар   қабул   қилинди.   Бу   халқаро   ҳужжатлардан   ташқари,
ушбу   ташкилот   доирасида   ҳам   қатор   амалий   чора-   тадбирларни   амалга
оширмоқца.
Коррупцияга   қарши   курашда   нохукумат   халқаро   таш килотлар   ичида
Трансперенси   Интернейшнл   (Transparency   International)   мамлакатлар   ва   халқаро
ташкилотлар фаолия тида  бу иллатга қарши кураш борасида қатор ишларни  амал га
ошириб келмоқда.  У  1993 йилда та шк ил этилган бўлиб, штаб-квартираси Берлинда
жойлашган.   Ташкил отнинг   асос-иси   ва   раиси   собиқ   Жаҳон   банки   раҳбариятида
фаолият   кўрсатган   Петер   Айген   ҳисобланади.   Петер   Айгеннинг   илгари   бундай
34 йирик молиявий ташкилотда фаолият юритгани   Трансперенси   Интернейшнлнинг
дунёдаги   мамлакатларнинг   коррупциялашганлик   даражасини   аниқлашда   ва
коррупция  феноменига қарши чиқишида ўзига хос туртки бўлган, дейиш  мумкин.
Трансперенси   Интернейшнл   ташкилоти   кўпчилик   тадқиқотчилар   ва   халқаро
ташкилотлар   раҳбарларининг   фикрича, коррупция   соҳасида   анча   обрўли   эксперт
ташкилот   саналади.   Ташкилот   бир   неча   йилдирки,   дуиёдаги   мамлакатларнинг
коррупциялашганлигини   мониторинг   қилиб   боради.   Мониторинг   натижаларига
кўра,   Трансперенси   Интернейшнл   ҳар   йили   коррупция   индекси   деб   номланган
мамлакатларнинг   коррупциялашганлиги   даражасини   акс   эттирувчи   ўзига   хос
рейтингни нашр этади. Бундан  ташқари,  Трансперенси Интернейшнл коррупцияга
қарши   кураш   жабҳасидаги   илгор   тажрибаларни   кенг   ёйиш   билан   ҳам
шугулланади.  Кўпчилик  экспертларнинг тан олишича, ушбу ташкилот томонидан
эълон   қилинаётган   коррупция   индекси   у   ёки   бу   жамиятнинг   қанчалик
«ифлосланганлигини» акс эттиради. Ташкилот бирор бир мамлакатнинг коррупция
индексини  аниқлаш  учун, аввало мамлакатдаги коррупциялашганлик   ҳақида   кенг
ва   ишончли   маълумотлар   тўплайди.   Маълумотлар   бир   неча   манбалардан
олингандан  сўнг  тахдил этилади.
Жаҳон  банкини дунёда мамлакатларнинг коррупциялашишига  қарши  йирик
молиявий ташкилот сифатида   баҳолаш   мумкин. Мамлакатлар билан   алоқаларида
уларнинг коррупциялашмаганлигига   жиддий эътибор   беради.  Кредит  олиш учун
унга   мурожаат   этгая   давлатлар   коррупцияга   қарши   муваффақиятли   кураш   олиб
бораётган   бўлсалар   ва   олинган   кредит   пулларини   мақсадга   мувофиқ   равишда
ишлатиш,   мансабдор   шахсларнинг   ўз   манфаатлари   йўлида   ишлатмаслигига
кафолат   бера   олсалар   ва   бунга   банкни   ишонтира   олсаларгина   кредит   олишга
эришадилар.   Шу   билан   бирга,   Жаҳон   банки   бугунги   кунда   ривожланаётган
мамлакатлар   ҳукуматларининг   коррупцияга   қарши   кураш   дастурлари ни   ишлаб
чиқишига  ва бу борада олиб бораётган сиёсатларини  қўллаб-қувватлаш мақсадида
уларга молиявий ёрдам  бермоқда. Ҳозиргача кўпчилик  ривожланаётган давлатлар,
хусусан,   собиқ   социалистик   тузум   остида   бўлган   мамлакатларда   Жаҳон   банки
кўмаги  остида коррупцияга  қарши  кураш дастурлари амалга оширилмокда.
35 .   Жаҳон   банки   раҳбарияти   томонидан   иқтисодиёти   ўтиш   давридаги
мамлакатлар учун комплекс  тараққиёт  Концепцияси ишлаб  чиқилган бўлиб,  унинг
мақсадларидан   бири сифатида коррупцияга   қарши шафқатсиз   кураш белгиланган
эди.   Комплекс   тараққиёт   концепциясининг   мақсадлари   қуйидагилардир:   а)
мансабдор   шахслари   тегишли   тайёргарликка   эга   ва   етарли   даражада   иш   ҳақи
олувчи, яхши ташкил этилган ва тузилган хукумат; б)   аниқ қонунчилик   ва   ҳамма
учун   тушунарли   бўлган   тартибга   солувчи   тизим;   в)   корруп--   цияга   қарши
шафқатсиз  кураш; г) самарали  ҳуқуқий  ва суд тизими; д)  тўғри  ташкил этилган ва
тартибга солиб туриладиган молиявий тизим, шунингдек е)  умуммақбул  ижтимоий
таъминот тизими. (Жеймс Вульфенсон «Трансформация» Июнь 1999, №3).
Коррупцияга   қарши   курашда   юқоридаги   ташкилотлар   ва   бошқа   купгина
халқаро ноҳукумат  ташкилотлар  ҳам  кор рупциянинг салбий  оқибатлари тўгрисида
тадқиқот  ишлари- ни амалга  оширмоқцалар. Халқаро  ташкилотлар  кўмагида МДҲ
давлатларидан   Россия,   Озарбайжон,   Грузия   ва   Арманистон   давлатларида
коррупцияга   қарши йўналтирилган   тур ли   лойиҳалар,   дастурлар ишлаб   чиқилиб,
амалиётда  қўлланилаяпти.
Умуминсоний иллат  ҳисобланган  коррупция миллий хавфсизлик доирасидан
чиқиб,  глобал хавфсизликка  ҳам ўз  тахдидини намоён этаётган  ҳозирги  даврда унга
қарши  ку- рашишга   халқаро  ташкилотларнинг киришиши  ҳам   объ ектив зарурият,
ҳам  глобаллашув жараёнининг  ўзига  хос  кўринишидир.
Европа Кенгаши 1949 йил 05 майда ташкил қилинган бўлиб, 47 давлатни ўз
ичига   олган.   У   умумий   европа   масалаларини   муҳокама   қилиш   бўйича   форум
ҳисобланади.   Унинг   устави   аъзо   давлатлар   ўртасида   иқтисодий   ва   ижтимоий
ривожланишни қўллаб қувватлаш, ҳамкорликни такомиллаштириш масалаларини
қамраб олган.
Европа   Кенгашининг   коррупцияга   қарши   сиёсатини   амалга   оширишда
иккита   конвенция   алоҳида   ўрин   тутади:   Коррупция   учун   фуқаролик-ҳуқуқий
жавобгарлик   тўғрисидаги   конвенция   ва   Коррупция   учун   жиноий   жавобгарлик
тўғрисидаги   конвенция.   Иккала   конвенция   ҳам   1999   йил   қабул   қилинган.
36 Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги конвенция 1999 йил 27 январда,
унга   қўшимача   протокол   1999   йил   15   май   қабул   қилинди.   Бу   конвенция   ОЭСР
конвенциясидан   фарқ   қилган   ҳолда,   хорижий   мансабдор   шахсларнинг   пассив
порахўрлиги  учун   жиноий  таъқиб   қилиш,   хусусий  сектордада   ҳам   порахўрликка
қарши курашиши масалаларини ҳам ўз ичига олган.
Бу   билан   боғлиқ   равишда   яна   қуйидагиларни   келтириш   мумкипн:   агар
халқаро хуқуқ нормалари миллий жиноят ҳуқуқи нормалари принциплари билан
мос келмаса, миллий жиноят ҳуқуқи нормаларини хорижий мансабдор шахсларга
нисбатан тадбиқ қилиш мумкин эмас. Кўриниб турибдики, юқоридаги конвенцияга
мувофиқ,   биринчи   навбатда   халқаро   ҳуқуқ   нормаларини   эътиборга   олган   ҳолда
миллий жиноят ҳуқуқи нормаларини қўллаш мумкин. 
Конвенцияни   ратификация   қилиш   коррупцияга   қарши   курашда   бир   қатор
мажбуриятларни   маъмурий   органларга   юклайди,   хусусий   секторда   ва   миллий
миқёсда бажарилиши лозимлигини кўрсатади.
Коррупция   учун   фуқаролик-ҳуқуқий   жавобгарлик   тўғрисидаги   конвенция
давлат   хизматчисининг   коррупцион   ҳаракати   натижасида   етказилган   зарар   учун
компенсацияси   (давлатларга)   масалаларини   тартибга   солади.   Бу   конвенция
коррупция   қарши   курашда   фуқаролик   муносабатларини   тартибга   солувчи   ягон
ҳужжат   ҳисобланади.   Дарвоқе,   бу   конвенцияни   фақат   Финландия,   Греция   ва
Швеция, шунингдек Европа Иттифоқининг барча аъзолари имзолаган.
Коррупцияга   қарши   курашда   давлатлар   гуруҳлари   (ГРЕКО)     коррупцияга
қарши курашувчи Европа Кенгаши тизими сифатида 1998 йил ташкил қилинган.
Австрия   ва   Италиядан   ташқари   барча   Европа   Иттифоқи   давлатлари   ГРЕКО
фаолиятида иштирок этади. ГРЕКОнинг вазифаларига Европа Кенгашининг иккита
конвенциясини давлатлар томонидан бажарилишини назорат қилиш, коррупцияга
қарши   кураш   бўйича   Европа   Кенгашининг   20   та   принципига   риоя   қилинишини
кузатиб   бориш   киради.   ГРЕКО   аъзо   давлатлари   вакиллари   бир   неча   йиғилиб,
ГРЕКО   доирасида   амалга   ошириладиган   ишларни   муҳокама   қилиб,   мавжуд
муаммоларни ҳал қилиш бўйича чоралар кўриб келмоқдалар.
37 Европа   Иттифоқи  ва   Европа  Кенгаши   ўртасида   коррупцияга   қарши   кураш
бўйича техник ҳамкорлик мавжуд. Европа иттифоқи иқтисодий жиноятлар билан
қарши   кураш   бўйича   қўшма   лойиҳаларини   молиялаш   учун   йирик   маблағлар
ажратиб   келади.   1996   йил   Европа   комиссияси   ва   Европа   кенгаши   ОКТОПЕС
( OCTOPUS )   қўшма   лойиҳасини   бошлашди,   унинг   мақсади   Шарқий   Европа
давлатларида   коррупцияга   қарши   кураш   ҳисобланади.   Европа   Кенгаши   ҳозирги
вақтда   йиллий   конференциялар   шаклида   ўз   лойиҳаларини   давом   қилдирмоқда.
Шунингдек,   Россия,   Украина,   жанубий   Кавказда   қўшма   лойиҳаларни
молиялаштирди.
Коррупцияга   қарши   кураш   Шанҳай   ҳамкорлик   ташкилоти   ва   Мустақил
давлатлар ҳамдўстлиги доирасида ҳам олиб борилади.
2001 йил 14-15 июнь кунлари Шанхайда олтита давлат – Россия, Хитой,
Қозоғистон,   Қирғизистон,   Тожикистон   ва   Ўзбекистон   раҳбарлари
учрашувида   “ Шанхай   ҳамкорлик   ташкилоти ни   тузиш   тўғрисида”ги
Декларация имзоланган пайтдан эътиборан ушбу ташкилот расман   «Шанхай
ҳамкорлик   ташкилоти»   деб   атала   бошланди   ва   Ўзбекистон   муассис
давлатлардан   бири   ҳамда   тенг   ҳуқуқли   аъзо   сифатида   унга   қўшилди.
Ташкилот   тузилганидан   кейинги   дастлабки   кунлардан   бошлабоқ   дунёдаги
нуфузли   давлатларнинг   унга   қизиқиши   юқори   бўлди.   Бу   эса,   халқаро
муносабатларда   янги,   нуфузли   минтақавий   ташкилот   юзага   келганлигининг
далолати бўлди.
Шанхай  саммити  чоғида,  бугунги   кунда  нафақат  минтақамизни,  балки
бутун   ер  юзини  ташвишга   солаётган   халқаро   терроризм,  диний   экстремизм,
сепаратизм, наркотрафик, ноқонуний қурол-яроғ савдоси каби таҳдидларнинг
олдини олиш ва  уларни бартараф  этиш  учун  юқори  самарадор  механизмлар
ишлаб чиқиш ва уларни амалиётда қўллаш ташкилот фаолиятининг устувор
йўналиши сифатида белгилаб олинди. Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги
савдо,   иқтисодий,   ижтимоий,   маданий,   маърифий,   табиат   муҳофазаси   каби
кўплаб соҳалардаги муносабатларни, алоқаларни ривожлантириш масалалари
ҳам эътибордан четда қолмади.
38 Саммит чоғида  “Терроризм, сепаратизм  ва экстремизмга қарши кураш
тўғрисида” конвенция имзоланди.
Терроризм, коррупция, уюшган жиноятчилик хуружига қарши узлуксиз
курашиш   мақсадида   ШҲТга   аъзо   давлатлар   томонидан   Минтақавий
аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) ташкил этилган эди.
ШҲТ   Минтақавий   аксилтеррор   тузилмаси   фаолиятининг
самарадорлигини   таъминлаш   ва   ташкилотга   аъзо   давлатлар   ўртасидаги
ҳамкорликни   мувофиқлаштириш   мақсадида   ШҲТ   Москва   саммитида
ташкилотнинг   ушбу   тузилмаси   Ижроия   қўмитасини   Тошкентда
жойлаштиришга келишиб олинди. Шунга биноан, 2004 йилнинг 1 январидан
бошлаб пойтахтимизда ушбу қўмита фаолият юритиб келмоқда.
МДҲ   доирасида   коррупцияни   олдини   олиш,   унга   қарши   курашиш
бўйича бир қатор халқаро шартномалар тузилган, механизмлар яратилган. Бу
ҳолатда   ҳам   МДҲ   доирасида   кўп   томоналама   ва   икки   томонлама
шартномаларни алоҳида ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Коррупцияга   қарши   курашга   доир   минтақавий   халқаро   шартномалар
ичида   1993   йилги   Ж иноят   ишлари,   оила   ва   фуқаролик   бўйича   ҳуқуқий
муносабатлар   ва   ҳуқуқий   ёрдам   тўғрисидаги   МДҲ   Конвенцияси   алоҳида
аҳамиятга эга.
Конвенцияга   асосан,   ўзаро   юридик   ёрдам   қуйидаги   мақсадларда
сўралиши   мумкин:   коррупция   бўйича   маълумотлар,   далиллар   ва
кўрсатмаларни   йиғиш   учун   судда   кўрилган   ишлар   билан   судда   танишиш
учун, тинтув ва қ идирувлар   ўтказиш учун; буюмлар ва жойларни текшириш
учун;   ашёвий   буюмлар   ва   ахборотларни   бериш   учун;   маълум   ҳужжат   ва
материалларни, жумладан банк, молия, фирма ёки тижорат ҳужжатларининг
тасдиқланган   нусхасини   ёки   аслини   тўплаб   бериш   учун;   даромадларни,
мулкни,   воситаларни   ёки   бошқа   буюмларни   исботлаш   учун   аниқлаш   ёки
белгилаб бериш учун. 
Томонлар бир-бирига сўровчи томонлар қонунчилиги рухсат берадиган
ҳар   қандай   шаклдаги   ўзаро   юридик   ёрдамни   бериши   мумкин.   Томонлар
39 илтимосига   уларнинг   қонунчилига   ва   амалиёти   доирасида   шахсларни,
жумладан, қамоқда сақла наётганларни ҳам суд ишларида иштирок этиши ёки
терговчи   ёрдам   кўрсатишга   рози   бўлган   шахсларни   ишини   енгиллаштиради
ёки   рағбатлантиради.   Томонлар   банк   сирини   баҳона   қилиб,   ҳуқуқий   ёрдам
беришдан бош тортишга ҳақли эмас. 
Конвенция   гувоҳларнинг,   экспертларнинг   ёки   бошқа   шахсларнинг
жиноят   иши   ёки   судда   кўрсатма   бераётган   вақтда   уларнинг   шахсий
хавфсизлиги   кафолатини,   жиноят   иши   материалларини   ўзаро   бериш
имкониятларини,   илтимосларини   амалга   ошириш   бўйича   ҳосил   бўлган
харажатларни  ундириш  тартибини  ва  ўзаро  юридик  ёрдам  кўрсатиш  бўйича
икки   томонлама   ва   кўп   томонлама   битимлар   ёки   шартномалар   тузиш
имкониятини назарда тутади.
1993   йили   24   сентябрда   Мустақил   Давлатлар   Ҳамдўстлиги   ҳудудида
уюшган   жиноятчиликка   ва   жиноятларнинг   хавфли   турлари   ҳамда
коррупцияга қарши кураш Бюроси тузилиб, бу ҳақда   Н изом қабул қилинди 1
.
Низомга мувофиқ, Бюро тузилди. 
Шунингдек,   Мустақил   Давлатлар   Ҳамдўстлиги   доирасида,   уларнинг
ички   ишлар   вазирликлари   билан   қуйидаги   битимлар   тузилди:   ахборот
алмашиш соҳасидаги  ўзаро муносабатлар  тўғрисидаги  1992 йилги   К елишув,
1992   йилги   махсус   техник   буюмлар   ва   моддий   техник   воситалар   билан
таъминлаш   соҳаси   бўйича   ҳамкорлик   тўғрисида,   1992   йилги   гиёҳвандлик
модда лари   ва   психотроп   восита л а рнинг   ноқонуний   айланишига   қарши
курашда   ҳамкорлик   қилиш   тўғрисида,   1993   йилги   оператив   ва   хизмат
фаолиятини   криминалистик   ва   техник   таъминлаш   бўйича   ҳамкорлик
тўғрисида,   1993   йилги   йўл   ҳаракати   хавфсизлигини   таъминлаш   соҳасида
ҳамкорлик   тўғрисида,   вояга   етмаганларни   яшаш   давлатига   қайтариш
масалалари   бўйича   ҳамкорлик   тўғрисида,   1994   йилги   Уюшган
жиноятчиликка   қарши   кураш   соҳасидаги   ҳамкорлик   тўғрисида,   1994   йилги
қамоққа олинган шахсларни ушлаб бериш ва уни ташиш тартиби тўғрисида,
1
 Действующее международное право. В трех томах. Т.3. – М.: МНИМП, 1996. – С. 132-134.
40 1995 йилги Транспортдаги жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорлик
тўғрисидаги ва бошқа битимлар.
Коррупцияга қарши курашда давлатлар ўртасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам
кўрсатиш   буйича   имзоланган   икки   томонланма   шартномаларнинг   ўрни
катта.Таъқидлаш   лозимки,   Ўзбекистон   Республикаси   халқаро   ҳуқуқнинг
мустақил   ва   тенг   ҳуқуқли   субъекти   сифатида   бугунги   кунда   кўплаб   қўшни
давлатлар   билан   мазкур   масалага   таалуқли   икки   томонлама   шартномалар
имзолаган.   Жиноят   ишлари   бўйича   ҳуқуқий   ёрдам   алоҳида   давлатлар
ўртасида   тузиладиган   икки   томонлама   шартномалар   билан   ҳам   тартибга
солинади,   булар   асосан   жиноят,   фуқаровий   ва   оилавий   ишларни   ҳуқуқий
муносабатга   солиб   турадиган   ва   ҳуқуқбузарни   ушлаб   бериш   муаммосига
махсус   бағишланиб   тузиладиган   ҳуқуқий   ёрдам   тўғрисидаги
шартномалардир.
Умуман олганда коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни
изчил олиб бориш, ҳар бир давлат манфаатларига ижобий таъсир кўрсатади.
Коррупция   бир   неча   давлат   ҳудудини   кесиб   ўтишни   инобатга   олиб,
давлатлар   бу   борадаги   ҳаракатларини   бирлаштириши   лозим.   Айниқса.
Коррупция жиноятларини содир қилиб, кейинчалик чет давлат ҳудудига ўтиб
кетган жиноятчиларни топишда, пул маблағларини қайтаришда давлатлараро
ҳамкорлик муҳим ўрин тутади.
2.3.   Ўзбекистон   Республикасида   коррупцияга   қарши   курашнинг
халқаро ва миллий ҳуқуқий асослар и
Коррупция жиноятининг кенг тарқалганлиги бу жиноятга қарши кураш
борасида,  бу жиноят ҳақидаги  қонунларнинг янада  такомиллаилирилишини,
прокуратура,   суд   ва   тергов   органларининг   бу   жиноятга   карши   курашдаги
фаолиятларини   янада   атрофлича   олиб   оорилиши,   бу   жиноятларнинг   келиб
41 чиқиш   сабабларини   аниқлаш   билан   бу   жиноятларга   қарши   кураш
самарадорлигига эришиш имкониятларини яратади.
Ўзбекистон   Республикасида   коррупцияга   қарши   кураш   бўйича   бир
қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган:
- “БМТнинг   коррупцияга   қарши   кураш   конвенциясига
қўшилиш   тўғрисида"ги   Ўзбекистон   Республикаси   қонуни
(2008 йил 07 июль);
- Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси;
- Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал кодекси;
- “Ўзбекистон   Республикаси   Адлия   вазирлиги   фаолиятини
янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ги Ўзбекистон
Республикаси Президенти Фармони (23.08.2011);
- Судяларнинг аҳлоқ-одоб қоидалари (28.02.2013);
- “Савдо   соҳасида   жиноятлар   ва   бошқа   ҳуқуқбузарликлар
ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий суд
Пленуми қарори (15.03.1996).
Жиноят   ҳуқуқи   назариясида   ҳокимият   ёки   мансаб   ваколатини
суиитеъмол   қилиш   жиноятининг   тушунчасини   айнан   коррупция   тушунчаси
билан биргаликда талқин қилинади. Бу жиноятнинг зарурий белгилари айнан
коррупция белгилари билан бир хилдир.
Коррупция   натижасида   давлат   ҳокимияти   органлари   ёки   маҳаллий
ўзини   узи   бошқариш   органларининг   нормал   фаолият   кўрсатишига,
фуқароларнинг   ҳуқуқлари   ва   манфаатларига   жиддий   зарар   етказилади 1
.   Бу
эса,   Ўзбекистон   Республикасида   ҳуқуқий     демократик   давлат     қуриш
жараёнида,   ҳокимият   ва   бошқарув   органлари   тизимини,   колаверса   барча
хўжаликлар   негизи   меҳанизмининг   янгиланганлиги   жараёнида   раҳбар
шахсларнинг   ва   барча   мансабдор   шахсларнинг   масъулиятларининг   янада
оширилганлиини белгилаб беради.
1
  Рустамбоев М. X. Жиноят хукуки. Махсус  қисм.– Т.: Ўқитувчи. 2003.– Б.302.
42 Давлат   миқёсида   коррупция   деярли   кўп   тарқалган   жиноятларни   ўз
ичига   олади.   Бу   ижтимоий   хавфли   жиноят   таркибининг   ижтимоий–
иқтисодий   ва   юридик   анализи   белгилари   умумий   мансабдорлик
жиноятларининг қонунчилик назарий таҳлили микёсида ёритилиши керак.
Коррупция   жиноятларининг   хусусиятларини   билиш   учун   бу
жиноятларнинг   тушунчаси   ва   белгиларини   ўрганиш   мақсадга   мувофиқ.
Коррупция   жиноятларининг   асосий   турлари   ҳозирги   кунда   Ўзбекистон
Республикаси   Жиноят   Кодексининг   ҳокимият,   бошқарув   ва   жамоат
бирлашмалари   органларининг   фаолият   тартибига   қарши   жиноятлар   бобида
назарда тутилган.
Коррупция   жинояти   тушунчасининг   асосий   белгиларидан   бири,   бу
жиноят   давлаг   аппаратининт   нормал   ишлаши   ва   халқ   ҳўжалиги   негизининг
фаолият тартиби билан боғлиқ ижтимоий муносабагларга қаратилган бўлиши
билан белгиланади.
Коррупция   жиноятлари   мансабдорлик   жиноятлари   сифатида   қаралади,
бу жиноятлар белгиларининг биргаликда ифодаланиши билан таърифланади.
Худди шу белгилар асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг
205–моддаси   1–қисми   белгилари   таърифлаб   берилган.   Жумладан,   унда
ҳокимият   ёки   мансаб   ваколатини   суиистеъмол   қилиш,   яъни   мансабдор
шахснинг   ўз   мансаб   ваколатини   қасддан   фойдаланиши,   фуқароларнинг
ҳуқуқлари   ёки   қонун   билан   қўриқланадиган   манфаатларига   давлат   ёки
жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар, жиддий зиён етказилишига сабаб
бўлиш     деб 1
,–   таърифланади.     Мансабдордик   жиноятларига   берилган   бу
таъриф   ўзига   хос   аниқ   ва   атрофлича   хусусиятларга   эга.   У   ўзида   бу
жиноятларнинг барча асосий белгиларини мужассамлаштиради.  Бу белгилар
билан   бошқа   ўхшаш   хуқуқбузарликлардан   фарқлаш   имкониятларини   ярата
олади. Бу   таъриф коррупция ҳақидаги қонунлар тажрибасини таҳлил қилиш
бу жиноятларнинг назарий ўрганиб  чиқиш ва суд амалиёти  хулосаларининг
умумлаштириш натижллари бўлиб хисобланади. 
1
  Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси.  www . lex . uz .
43 Ҳозирги   вақтда,   Ўзбекистон   Республикасида   давлат   бошқаруви
тизимининг   тубдан   ислоҳ   қилиниши   натижасида   бундай   муносабатлар
тубдан ўзгарди. Натижада бу коррупцияни кенг таҳлил қилиниши, уни чуқур
ўрганиш талаб қилинмоқда.
ЖКнинг   205   –   моддасида   "Ҳокимият   ёки   мансаб   ваколатини
суиистеъмол   қилиш,   яъни   мансабдор   шахснинг   ўз   мансаб   ваколатидан
қасддан   фойдаланиши   фуқароларнинг   ҳуқуқлари   ёки   қонун   билан
қўриқланадиган   манфаатларига   кўп   миқдорда   зарар   ёхуд   жиддий   зиён
етказилишига   сабаб   бўлса" 1
,   дейилади.   Бу     жиноятнинг   ҳуқуқий   моҳиятини
мансабдор шахснинг ўз мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиши оқибатида
фуқароларнинг   қонун   билан   қўриқланадиган   ҳуқуқ   ва   манфаатарига   давлаг
ёки жамоат манфаатларига кўп микдорда  зарар ёки жиддий зиён етказилиши
ташкил қилади.
Мансаб суиистеъмолчилиги аксарият ҳолларда бошқа жиноятлар билан
бирга   содир   этилади   ва   кўпинча   бундай   суиистеъмолликлар   ушбу
жиноятларнинг   содир   этиш   усулини   ташкил   қилади.   Бундай   жиноятларга
мансабни   суиистеъмол   қилиш  орқали   ўзгалар   мулкини   талон–торож   қилиш,
порахўрлик, одил судловг а қарши жиноятларнинг айрим турлари ва ҳ .к.лар
киради.
Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеьмол қилиш жинояти умумий
таркибли   жиноят   ҳисобланади.   Умумий   таркибли   жиноят   деганда,   шу
жиноятнинг   алоҳида   турлари   учун   алохида   жавобгарлик   белгиланган
жиноятлар   тушунилади.   Аксарият   манабдорлик   жиноятлари   мансаб
ваколатини   суиистеъмол   қилиш   белгилари   орқали   содир   этилади,   махсус
таркиб деганда, мансабдан фойдаланиб содир қилинадиган бошқа жиноятлар
тушунилади.     Одатда   бу   турдаги   жиноят   қонунларида   мансаб
суиистеъмоллиги  белгилари назарда тутилмайди, лекин шу жиноятлр мансаб
суиистеъмоллиги   натижасида   содир   эгилади.     Масалан,   корхона   директори
томонидан   жиноий   йўл   биллн   қўлга   киритилган   мулкни   ўтказишга
1
  Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси.  www . lex . uz .
44 ёрдамлашиш,   контрабанда   мулкларни   божҳхона   текширувидан   мансабни
суиистеъмол   қилган   ҳолда   ўтказиб   юбориш   ва   ҳ.к.лар.   Бундай   ҳоллларда
одатда жиноятлар мажмуи тариқасида жавобгарлик масалалари ҳал этилади.
Жамиятдаги   иижтимоий   муносабатларнинг   ўзгариши,   Ўзбекисюп
жиноят   қонунчилигининг   такомиллашиши,   айниқса   мансабдорлик   ва
хўжалик   жинояларига   қарши   кураш   борасидаги   қонунларнинг
такомиллашиши   бу   нормаларнинг   ўзаро   алоқадориги   ва   квалификация
қилиш   муаммоларини   ўрганишни     тақазо   этади.     Амалдаги   жиноят
конунчилиги   ҳаракатнинг   ижтимоий     хавфлилигига,   ундан   келиб   чиқадиган
оқибат ларга ,   жиноятчининг   хавфлилик   хусусиятларига   нисбатан   тўғри   бахо
беради, уларни маъмурий ҳуқуқбузарликдан фарқлаш имконига   эга. Бунинг
чегарасини   белгилаш   зарар   етказилаётган     ижтимоий   муносабатларнинг
муҳимлигидан,   мансабдор   шахсниг   ижгимоий   хавфли   қилмишига   руҳий
муносабати билан, шунингдек бошқа обьектив ва субъектив ҳолатлари қараб
белгиланади.
Хокимият   ёки     мансаб   ваколатини   суиистеъмол   қилиш   жиноят
қонунининг   ўрни,   аҳамияти   ҳамда   бошқа   айрим   мансабдорлиқ   ва   хўжалик
жиноятлари   билан   алоқадорлиги   масаласида   биз   қуйидаги   мулоҳазаларга
келдик.   Юқорида   таъкидланганидек   жиноят   қонунчилигида   коррупция
хақида   учумий   тушунча   берилмаган.   Деярли   барча   коррупция
жиноятларининг   умумий   белгилари   айнан   ҳокимияг   ёки   мансаб   ваколатини
суиистеъмол   қилиш   жиноят   конунида   баён   қилинган.   Шунинг   учун   бу
қонунда   тузиб   берилган   жиноят   таркиби   бошқа   мансабдорлик     жиноятлари
учун асос  ролини ўйнайди.  
Шуниндек, жиноят ҳуқуқи назариясида мансабдор шахслар томонидан
содир   этиладиган   ва   давлат   аппаратининг   нормал   фаолиятига     путур
етказадиган     барча   жиноятларни   бирлаштирии   таклифлари   ҳам   бўлган 1
.
Бундай   фикр   Б.В.Здровомыслов   томонидан   ҳам   қувватланади   ва     у   бундаи
1
  Лысов   М.   Д.   Ответственносгь   за   злоупотобления     властью     или   служебным   положением.–
Казань.1972. – С. 95.
45 бирлаштириш,   бундай   тажовузлар   хусусиятларини   туғрироқ   аниқлаш
имкониятини   яратади,   бобнинг   ўзини   эса   янада   салобатлироқ   бўлишига
имконият   яратади 1
,   деган   эди.   Ўзбекистон   Республикасининг   янги   ЖКда
бундай   бирлашгириш   амалга   оширилди.   Жумладан,   Ҳокимият   бошкарув   ва
жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар»
бўлимида « Бошқарув тартибига қарши жиноятлар» боби ташкил этилди. Бу
боб бошқарув, идора этиш муносабатларига  путур етказиши мумкин бўлган
барча   жиноятларни   бирлаштирди.   Лекин   коррупция   жиноятларининг
хусусиятларини   акс   эттира   олди,   дейиш   қийин,   албатта.   Негаки,   пора   олиш
жинояти    (210–м ) билан ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш (225–
м ), хокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жинояти (205–м )
билан   маъмурий   назорат   қоидаларини   бузиш   жинояти   (226–м   )ни
тенглашлириб   бўлмайди.   Тўғри,   янги   жиноят   қонунчилигида   ҳокимият   ёки
мансаб   ваколатини   суиистеъмол   қилиш   жиноятидан   хокимият
ҳаракатсизлиги   ажратилди.   Бу   ва   шунга   ўҳшаш   жиҳатларга   жиноят
конунларини тақсимлаш принципи асосида ёндошилди.
Шуни таъкидлаш керакки, кўраётган масаламиз нафақат назарий балки,
жуда катта   амалий  аҳамиятга  ҳам  эга.   Жумладан,  бу  масалаларни  тўғри  ҳал
этишдан   содир   этиладиган   ижгимоий   хавфли   харакатларнинг
классификацияси   ҳамда   уларга   тайинланиши   мумкин   бўлган   жазоларни
индивидуаллашгириш   масаласи ҳал этилади.
Хокимият   ёки   мансаб   ваколатини   суиистеъмол   қилишни   турли   хил
кўринишларда,   нафақат   бошқарув   тартибига   қарши   жиноятлар   бобидаги
қонунларда,   балки   бошқа   боблардаги   қонунларда   ҳам   учратиш   мумкин.
Масалан,     ЖК   121–модда   (Аёлни   жинсий   алоқа   қилишга   мажбур   этиш);
144–модда   (Фуқароларнинг   мурожаатлари   тўғрисидаги   қонун   ҳужжатларни
бузиш);   148–модда   (Меҳнат   қилиш   ҳуқуқини   бузиш);   167–модданинг
2–   қисми «г банди (Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзгалар
мулкини   ўзлаштириш   ёки   растрата   қилиш);     175–модда   (Ўзбекистон
1
  Здравомыслов Б. В. Должностные  преступления. – М.:   Юрид.лит.1975. – С. 54.
46 Республикасининг   манфлатларига   хилоф   равишда   битимлар   тузиш);
182–модда   (Божхона   тўғрисидаги   қонун   ҳужжатларини   бузиш);   193–модда
(Экология   хавфсизлигига   оид   нормалар   ва   талабларни   бузиш);   194–модда
(Атроф   табиий   муҳитнинг   ифлосланганлиж   тўғрисидаги   маълумотларни
қасддан яшириш ёки бузиб кўрсатиш); 195–модда (Атроф табиий муҳитнинг
ифлосланиши   окибатларини   бартараф   қилиш   чораларини   кўрмаслик);
230–модда   (Айбсиз   кишини   жавобгарликка   тортиш);   231–модда   (Адолатсиз
ҳукм,   ҳал   қилув   қарори,   ажрим   ёки   қарор   чиқариш);   232–модда   (Суд
қарорини бажармаслик);    234–модда (Қонунга  хилоф  равишда  ушлаб  туриш
ёки ҳибсга олиш); 235–модда (Кўрсатув беришга мажбур қилиш); 236–модда,
2–қисм   (Мансабдор   шахс   томонидан   тергов   қилишга   ёки   суд   ишларини   ҳал
эшшга   аралашиш);   24–боб   (Ҳарбий   мансабдорлик   жиноятлари)   кабиларни
кўришимиз   мумкин.   Бу   жиноятларнинг   ҳар   бирида   ҳокимият   ёки   мансаб
ваколатини суиистеъмол қилиш аломатлари мавжуд бўлади, айнан ҳокимият
ёки   мансаб   ваколатини   суиистеъмол   қилиш   жиноятининг   турли   хил
кўринишларини ташкил этади.
Жиноят   қонунчилигининг   «Бошқарув   тартибига   қарши   жиноятлар
бобида»ги   коррупция   жиноятлари   турлари   асосан   ҳокимият   ёки   мансаб
ваколатини   суиистеъмол   қилиш   жиноят   қонунига   хос   белгилар   асосида
тузилган. 
Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодекси,   Маъмурий-жавобгарлик
тўғрисидаги   кодексларида   коррупция   тўғрисида   бир   қатор   нормалар   ўз
аксини   топди.   Жиноят   кодекси   умумий   қисмида   жиноятда   иштирокчилик
тушунчаси,   иштирокчиларининг   ҳуқуқий   ҳолати,   иштирокчиларнинг
турлари,   оғирлаштирувчи   ҳолатларга   доир   нормалари   ўз   аксини   топган
бўлса,     Махсус   қисмида   эса   алоҳида   жиноятларнинг   иккинчи   ва   бошқа
қисмларида   “жиноятнинг   бир   неча   шахслар   томонидан   содир   қилиниши”
каби қоидалар орқали оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баён қилинади.
47 Айрим жиноятлар борки, уларни содир қилишнинг ўзи коррупция содир
қилинганлигини   англатади.   Жумладан,   жиноий   фаолиятдан   олинган
даромадларни легаллаштириш жинояти, терроризм ва бошқалар.
Авваламбор,   Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноят   кодескида
алоҳида   модда   билан   жиноий   фаолиятдан   олинган   даромадларни
легаллаштириш   фаолияти   жиноят   сифатида   там   олинганлигини   ва   уни
амалга  оширганлик   учун жазо қўлланилиши белгиланганлигини эътироф
этиш   лозим.   Хусусан,   Ж и н о я т   к о д е к с и н и н г   2 4 3 - м о д д а с и д а   ж и н о и й
ф а о л и я т д а н   о л и н г а н   даромадларни   ошкорлаштириш,   яъни
легаллаштиришга қуйидагича таъриф  берилган:
«Жиноий   фаолиятдан   олинган   даромадларни   ошкорлаштириш,
яъни   жиноий   фаолият   натижасида   топилган   мулкни   ўтказиш,   мулкка
айлантириш   ёки   алмаштириш,   шунингдеқ   жиноий   фаолият   натижасида
олинган   мулкнинг   асл   хусусиятини,   манбаини,   турган   жойини,   тасарруф
этиш,   ташилиш   усулини,   мулкга   нисбатан   ҳақиқий   эгалик   ҳуқуқининг   ёки
унинг   кимга   қарашлилигини   яшириш   ёки   сир   сақлаш» 1
-тушунилади.
Жиноят   кодексининг   ушбу   моддасига   биноан   ушбу   жиноят   бўйича
жавобгарлик   беш   йилдан   ўнйилгача   озодликдан   маҳрум   қилиш   билан
жазоланиши белгиланган.
Хулоса   тариқасида   таъкидлаш   лозимки,   Ўзбекистон   Республикаси
томонидан коррупцияга қарши кураш борасидаги халқаро шартномаларни ўз
миллий-ҳуқуқий   амалиётга   жорий   этиш   давр   тақозоси   бўлиб   турибди.   Бу
борада,   албатта   миллий   давлатчилик,   жамиятнинг   ижтимоий   хусусиятлари
каби   омилларни   ҳисобга   олган   ҳолда   имплементация   жараёни   амалга
оширилиши   лозим.   Вазият   қилинган   ишлар   билан   қониқмасликни   талаб
этмоқда. Коррупциянинг энг мудҳиш кўринишларига қарши кураш борасида
инсон   ҳуқуқлари,   давлат   ва   жамият   манфаатларини   таъминлаш
устиворлигини   амалда   намоён   этиш,   ушбу   тамойилга   қонун   ҳужжатларини
мос ҳолга келтириш лозим.
1
  Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси .   www . lex . uz .
48 Х У Л О С А
Давлатларнинг   коррупцияга   қарши   курашиш   борасидаги
ҳамкорлигининг   муҳимлиги   шундан   келиб   чиқадики,   бугунги   кунда   айрим
халқаро   қилмишлар   халқаро   хавфсизлик   ва   тинчликка   жуда   катта   хавф
туғдирмоқда.   Коррупцияга   қарши   курашишда   давлатларнинг   ҳамкорлиги
универсал   ва   минтақавий   хавфсизликнинг   таянчларидан   бирини   ташкил
этаркан,   мазкур   механизмларни   таъминламаслик   минтақада   тинчлик   ва
хавфсизликка   таҳдид   солади.   Шундан   келиб   чиқиб,   коррупцияга   қарши
курашишга   доир   халқаро   ва   миллий   ҳуқуқий   асосларни   ўрганиш,   таҳлил
қилиш, янгилиб бориш давр талабидир. 
Мазкур   тадқиқот   давомида   қилинган   илмий   изланиш,   таҳлиллар
асосида бир қатор илмий хулосалар, таклиф ва тавсияларга келинди:
-   “Коррупция”   тушунчаси   ҳақида   турли   фикр-мулоҳалар   олимлар
томонидан берилган. Уларни таҳлил қилган ҳолда “коррупция” тушунчасига
қуйидаги   таърифни   берамиз:   “К оррупция   -   давлат   хизмати   тизимидаги
ҳодиса сифатида давлат хизматчилари ёки уларнинг воситачилари ёрдамида
мулкий   бойлик   орттиришга   қаратилган,   ўз   мавқеидан   қонунга   ҳилоф
равишда   фойдаланиш,   давлат   хизматчиларини,   жисмоний   ва   юридик
шахсларни сотиб олишга қаратилган ҳаракатлар ”;
49 -   “Коррупция”   атамаси   ҳеч   қайси   бир   халқаро   ҳужжат   билан   очиб
берилмаган.   БМТнинг   Коррупцияга   қарши   кураш   тўғрисидаги   конвенцияда
“Коррупция” атамаси ва унинг тўлиқ мазмуни, қайси ҳаракатларни ўз ичига
олиши аниқ акс эттирилиши лозим;
-   К оррупция нинг   пайдо   бўилишига   қуйидагилар   сабаб   бўлади:   Тарихан
коррупция   иқтисодий ҳодисадир   ва товар-пул   муносабатлари   бор жойда мавжуд
бўлиб   келган.   Айниқса,   ижтимоий   ва   иқгисодий   ҳаётни   бевосита   маъмурий   йўл
билан бошқарипца интилган ҳокимият ва бюрократиянинг мавқеи   баланд   бўдган
давлат   шароитида   у   ривож   топади.   Иқтисодий   фаолиятга   нисбатан   ўрнатилган
турли хилдаги  чеқлашлар,  амалдорларнинг  кенг, назоратдан  холи, чекланмаган  ё
рухсат бериш, ё тақиқлаш  ваколати  порахўрликка замин яратади.  Шу  билан боғлиқ
ҳолда,   йирик   маблағларга   эга   бўлган   айрим   ишбилармонлар   ўз   даромадларини
кўпайтириш мақсадида ва рақобатда алоҳида имтиёзларга эга бўлиш учун ҳукумат
амалдорларини   пора   эвазига сотиб олиб, уларни ўз ихтиёрларига бўйсундиришга
интиладилар.   Коррупциянинг   ривожи   қонунларнинг   сифатига   боғлиқдир.
Номукаммал   қонун   ишламайди   ва   порахўрлар   бундан   усталик   билан
фойдаланадилар.   Д авлат   бошқаруви   тизимидаги   нуқсонлар,   демократик
институтларнинг   кучсизлиги,   шунинг   натижасида,   хукумат   фаолиятининг
ёпиқлиги, фуқаролик назоратидан холилиги уни пайдо бўлишига олиб келади.
-   БМТ   доирасида   коррупцияга   қарши   кураш   бўйича   бир   қатор   халқаро
ҳужжатлар   қабул   қилинган.   Жумладан,   1990   йилги   БМТнинг   махсус   «Давлат
бошқаруви   соҳасида   коррупция»   резолюцияси,   БМТнинг   1996   йилдаги
«Коррупцияга   қарши   кураш»   резолюцияси,   БМТнинг   «Халқаро   савдо
операцияларида   коррупция   ва   порахўрликка   қарши   кураш   тўғрисида»ги
Декларацияси,   «Давлат   мансабдор   шахслари   ахлоқининг   халқаро   кодекси»,
«Трансмиллий   уюшган   жиноятчиликка   қарши   кураш»   Конвенцияси.     БМТ
томонидан қабул қилинган  коррупцияга  қарши курашга йўналтирилган ҳужжатлар
ичида   2003   йил   декабр   ойи да   қабул   қилинган   Бирлашган   Миллатлар
Ташкилотининг   коррупцияга   қарши   кураш   Конвенцияси   муҳим   ўрин   тутади.
50 Мазкур   ҳужжатни   коррупцияга   қарши   курашга   қаратилган   халқаро   ҳуқуқнинг
универсал   кодификациялашган   акти   сифатида   баҳолаш   мумкин.   Конвенцияда
коррупцияга миллий  тараққиёт ва халқаро муносабатлар барқарорлигига тахдид ва
демократик институтлар ва қадриятларни қўпорувчи иллат сифатида баҳо берилган.
Конвенциянинг   коррупцияга   қарши кураш   чоралари   деб   номланган   бобида
коррупциянинг   олдини   олиш   ва   унга   қарши   курашдаги   сиёсат   ва   амалиёт
масалаларида давлатларнинг ёндошуви,  коррупция  вужудга келиши мумкин бўлган
соҳаларда   давлат   кўриши   лозим   бўлган   чоралар,   бунда   давлат   органларининг
вазифалари  ва  улар фаолиятининг ташкил этилиши туғрисидаги нормалар мавжуд.
-   Коррупцияга   қарши   курашда   минтақавий   механизмларнинг   ўрни
катта. Европа иттифоқи, Европа Кенгаши Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги,
Шанҳай   ҳамкорлик   ташкилоти   доирасида   коррупцияга   қарши   курашга
қаратилган   бир   қатор   халқаро   ҳужжатлар   қабул   қилиниб,   уларни   ижросини
назорат   қилиш   бўйича   бўлимлар   ташкил   қилинган.   Ев ропа   Иттифоқи
ташкилоти ҳам бир неча йилдирки,   корруп цияга   фаол қарши чиқиш билан бирга,
бу борада ҳалқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳам ҳаракат қилмоқда.  У  эришган
муҳим ютуқлардан бири унинг доирасида 1999 йилда  «Коррупцияга  қарши жиноий
жавобгарлик   тўғрисида»ги   ва   «Коррупция   учун   фуқаролик   жавобгарлиги
тўғрисида»ги   Конвенциялар   қабул   қилинди.   Бу   халқаро   ҳужжатлардан   ташқари,
ушбу ташкилот  доирасида  ҳам қатор амалий чора- тадбирларни  амалга  оширмоқца;
-   Коррупция   натижасида   давлат   ҳокимияти   органлари   ёки   маҳаллий
ўзини   узи   бошқариш   органларининг   нормал   фаолият   кўрсатишига,
фуқароларнинг   ҳуқуқлари   ва   манфаатларига   жиддий   зарар   етказилади.     Бу
эса,   Ўзбекистон   Республикасида   ҳуқуқий     демократик   давлат     қуриш
жараёнида,   ҳокимият   ва   бошқарув   органлари   тизимини,   колаверса   барча
хўжаликлар   негизи   меҳанизмининг   янгиланганлиги   жараёнида   раҳбар
шахсларнинг   ва   барча   мансабдор   шахсларнинг   масъулиятларининг   янада
оширилганлиини   белгилаб   беради.   Давлат   миқёсида   коррупция   деярли   кўп
тарқалган жиноятларни ўз ичига олади;
51 -   Коррупция   жиноятларининг   хусусиятларини   билиш   учун   бу
жиноятларнинг   тушунчаси   ва   белгиларини   ўрганиш   мақсадга   мувофиқ.
Коррупция   жиноятларининг   асосий   турлари   ҳозирги   кунда   Ўзбекистон
Республикаси   Жиноят   Кодексининг   ҳокимият,   бошқарув   ва   жамоат
бирлашмалари   органларининг   фаолият   тартибига   қарши   жиноятлар   бобида
назарда тутилган;
-   Коррупцияга   қарши   курашиш   борасида   давлатлар   ҳамкорлигидаги
марказий   муаммолардан   бири   –   коррупция   жиноятлари   сирасига   кирган
халқаро   ҳуқуқбузарликлар   бўйича   ягона   миллий   амалиётни
шакллантиришдан иборат. Коррупцияга барҳам бериш борасидаги давлатлар
ҳамкорлигининг   механизмларини   такомиллаштиришда,   ушбу
механизмларнинг нафақат муайян бир қиррасига, унинг бутун бир яхлитлиги
такомиллаштирилиш   лозим.   Шу   билан   бир   қаторда,   коррупцияга   қарши
курашиш   борасида   эътиборга   сазоворли   жиҳатларидан   бири   –   халқаро-
ҳуқуқий   асослар   билан   бирга   тегишли   институционал   тузилмалар
фаолиятини янада такомиллаштиришдир. 
    -   Ўзбекистон   Республикасида   коррупцияга   қарши   курашишни   янада
ривожлантириш   учун   халқаро   ҳуқуқий   нормаларни   миллий   қонунчиликка
имплементация жараёнини такомиллаштириш лозим;
                -   Ўзбекистон   Республикасида   коррупцияга   қарши   курашишни
механизмларини янада кучайтириши керак.
-   Энг   муҳими,   ҳуқуқий   ёрдам   кўрсатишга   доир   икки   томонлама
халқаро шартномаларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш,
бу   борадаги   Ўзбекистон   Республикасининг   халқаро   шартномалари
рўйхатини янада кенгайтириш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистон   томонидан   ўз   давлат   мустақилигини   қўлга   киритиши
давлатимиз   учун   халқаро  муноабатларда,   шу   жумладан,   коррупцияга   қарши
курашиш   соҳасида   давлатлар   ҳамкорлигида   иштирок   этиш   имкониятини
берди.   Мамлакатимизда   коррупцияга   қарши   кураш   борасида   миллий
қонунчилик   асослари   яратилиб,   мазкур   қонунчилик   давр   талаби   ва
52 Ўзбекистон Республикаси халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларидан келиб чиққан
ҳолда   янада   такомиллаштирилиш   зарур   ва   у   халқаро   ҳамкорлигини   янада
кучайтиришга хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1. Раҳбарий адабиётлар:
1.1.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.А.Каримовнинг   БМТ   Бош
Асссамблеясининг 48-ссесиясдаги маърузаси.-Т.: Ўзбекистон,1993. 5-бет.
1.2.   Каримов   И.А.Ўзбекистон :   миллий   истиқлол,иқтисод,   сиёсат,
мафкура.Тошкент. :Ўзбекистон,1996. 159-160 бетлар.
1.3.   КаримовИ.А .   Ўзбекистон   XXI   бўса ғ асида:   хавфсизликка   таҳдид,
барқарорлк шартлари ва тара қ қиёт кафолатлари. Тошкент. Ўзбекистон.1997.
95 - бет .
1.4.   Каримов   И.А.   Янгича   фикрлаш   ва   ишлаш   давр   талабидир.   –Т.:
Ўзбекистон,1997. 250 - бет.
1.5.   Каримов   И.А.   Ўзбекистон   ХХI   аср   бўсағасида:   хавфсизликка   таҳдид,
барқарорлик   шартлари   ва   тараққиёт   кафолатлари. - Т.:   Ўзбекистон,   1997.
298 - бет.
1.6.   Каримов   И.А.   Озод   ва   обод   Ватан,   эркин   ва   фаровон   ҳаёт   –   пировард
мақсадимиз.Т.8.-Т.: Ўзбекистон,2000. 83-86-бет.
1.7.   Каримов   И.А.Ватан   равнақи   учун   ҳар   биримиз   мас ъ улмиз.Т9.-
Тошкент .: Ўзбекистон, 2001. 106-109 бет.
53 1.8.   Каримов   И.А.     Янги   ҳаётни   эскича   қараш   ва   ёндашувлар   билан   қуриб
бўлмайди./Халқ сўзи./17 феврал 2005. 
1.9.   Каримов   И. А.   Империя   даврида   бизни   иккинчи   д аражали   одамлар   деб
ҳ ис о блашар эди. –Т.: Ўзбекистон,2005.32-бет.
1.10. Каримов И.А.   Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократлаштириш
ва   янгилаш,   мамлакатни   модернизация   ва   ислоҳ   қилишдир. - Т.:   Ўзбекистон,
2005. 57 - 58 - бет.
1.11. Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. Т.14.
– Тошкент: Ўзбекистон, 2006. –280 б.
1.12.   Каримов   И.А.   Жамиятимизни   эркинлаштириш,   ислоҳотларни
чуқурлаштириш,   маънавиятимизни   юксалтириш   ва   халқимизнинг   ҳаёт
даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. Т.15. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2007. – 320 б.
1.13.   Каримов   И.А.   Мамлакатни   модернизация   қилиш   ва   иқтисодиётимизни
барқарор ривожлантириш йўлида. Т.16. – Тошкент:  Ўзбекистон, 2008. – 368
б.
1.14. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият,
2008. – 174 б.
1.15.   Каримов   И.А.   Энг   асосий   мезон   –   ҳаёт   хақиқатини   акс   эттириш.   –Т.:
“Ўзбекистон”, 2009. – 24 б.
1.16.   Каримов   И.А.   Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози,   Ўзбекистон
шароитида   уни   бартараф   этишнинг   йўллари   ва   чоралари.-Т.:   Ўзбекистон,
2009.-56 б.
1.17.   Каримов   И.А.Ўзбекистон   Конституцияси   –   биз   учун   демократик
тараққиёт   йўлида   ва   фуқаролик   жамиятини   барпо   этишда   мустаҳкам
пойдевордир. -Т.: Ўзбекистон, 2009.-32 б.
54 1.18.   Каримов   И.А.   Асосий   вазифамиз-ватанимиз   тараққиёти   ва   халқимиз
фаровонлигини янада юксалтиришдир.-Т.: Ўзбекистон, 2010.-56 б.
1.19.   Каримов   И.А.   мамлактимизда   демократик   ислоҳотларни   янада
чуқурлаштириш   ва   фуқаролик   жамиятини   ривожлантириш   концепцияси.   –
Т.: Ўзбекистон, 2010. 15–16б.
1.20. Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз тараққиётини юксалтириш,
ҳалқимиз   фаровонлигини     оширишга   хиэмат   қилади.-Т.:   Ўзбекистон,   2011.-
48 б.
2. Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар
2.1. Ўзбекистон Республ и каси Конституцияси. –Т.: Ўзбекистон, 2012.
2.2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. – Т.: Адолат, 2008.
2.3.Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодекси.   –   Т.:   Адолат,
2008. 
2.4.  Ўзбекистон  Республикаси Президентининг “ Ташқи иқтисодий фаолиятда  кор -
рупция,   талон-тарож ва бошқа суиистемолчиликларга қарши кураш бошқармаси»
тўғрисидаги Фармони.  www.lex.uz .
2.5. Ўзбекистон   Республикаси Президентининг   “ Иқтисодий   жиноятчилик ва кор -
рупцияга  қарши кураш Бош бошқармаси” тўғрисидаги Фармони.  www.lex.uz .
2.6. БМТнинг Халқаро савдо операцияларида   коррупция   ва порахўрликка қарши
кураш   тўғрисидаги   Декларацияси.   Сборник   международных   договоров   и
законодательства Республики Узбекистан в сфере борьб ы  с коррупцией. –Т.: Центр
повышения квалификации юристов, 2013. С.139.
2.7.   Давлат   мансабдор   шахслари   ахлоқининг   халқаро   кодекси.   Сборник
международных   договоров   и   законодательства   Республики   Узбекистан   в   сфере
55 борьб ы  с коррупцией. –Т.: Центр повышения квалификации юристов, 2013. С.143-
144.
2.8.  БМТнинг   Трансмиллий   уюшган   жиноятчиликка   қарши   кураш   Конвенцияси.
Сборник международных договоров и законодательства Республики Узбекистан в
сфере борьб ы  с коррупцией. –Т.: Центр повышения квалификации юристов, 2013.
С.143-144
2.9.   Бирлашган   Миллатлар   Ташкилотининг   коррупцияга   қарши   кураш
Конвенцияси. К оррупцияга  қарши кураш муаммолари: миллий ва халқаро тажриба.
Халқаро   илмий-амалий   семинар   материаллари.   –Т.:   CHASHMA   PRINT,   2010.   Б.
299.
2.10.   Резолюция   2002/13   Экономического   и   Социального   Совета,
приложение.  www    .   un    .   org    .
2.11.   Резолюция 2004/28 Экономического и Социального Совета от 21 июля
2004
3. Илмий адабиётлар:
3.1. Абдурасулова К.Р. Понятие коррупции и актуальные вопросы борьб ы  с
ней.   Коррупцияга   қарши   кураш   муаммолари:   миллий   ва   халқаро   тажриба.
Халқаро   илмий-амалий   семинар   материаллари   2009   йил   20-21   октябрь.   –Т.:
“CHASHMA PRINT”, 2010. Б.39.
3.2. Куракин   А.В.   А дминистративно-правовые   средства   предупреждения   и
пресечения   коррупции   в   системе   государственной   службы   Российской
Федерации.  Автореферат. Диссертации на соискание ученой степени доктора
юридических наук. – Люберцы:  2008. С.9. 
3.3. Мелиев Х. Коррупцияга қарши кураш муаммолари: миллий ва халқаро
тажриба.   Халқаро   илмий-амалий   семинар   материаллари   2009   йил   20-21
октябрь. –Т.: “ CHASHMAPRINT ”, 2010.  Б.139.
3.4. Тожибоев К. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзгалар
мулкини   талон–тарож   қилганлик   учун   жавобгарлик.   –   Т.:   ТДЮИ.2004.   –
Б.13.
56 3.5. Игошев К.Е.  М етодология и методика прогнозирования в сфере борьбы
с преступнос т ью. – М.,1989. – С.29–30.
3.6. Яковлев А.М. социология экономической преступности. –М.,1988; 
3.7. Галперин   И.   Организованная   прступность,   коррупция   и   уголовный
закон. // Ж.Законность.1989.№4. –С.34–37;
3.8.  Карпец И.И. Преступность: иллюзия и реальность. – М.:1992. –С.410.; 
3.9. Кирпичников А.И. Взятка и коррупция ваРосии. –М.,1997. –С.350; 
3.10. Байболов   К.,   Сыдыкова   Л.,   Сыдыкова   А.   Коррупция.   Взяточничество.
Отвественность (вопросы теории и практики). –Бишкек:КРСУ,1999.–С.120. 
3.11. Саркисова   Э.А.   Обшественное   мнение   в   борьбе   с   преступностью.   –
Минск,1975. –С.80.; 
3.12. Заинграев Г.Г.Борьба с алкоголизмом. – М., 1986. –С.76.
3.13. Кабанов П.А. Коррупция и в зяточничество  в России. – М., 1995. –С.76.
3.14. Куракин   А.В.   А дминистративно-правовые   средства   предупреждения   и
пресечения   коррупции   в   системе   государственной   службы   Российской
Федерации.  Автореферат. Диссертации на соискание ученой степени доктора
юридических наук. – Люберцы:  2008. С.17
3.15. Усмонов   М.Ш.   Халқаро   ҳуқуқ   нормалари   ва   миллий   қонунчиликда
коррупцияга   қарши   кураш   масалалари.   .   Коррупцияга   қарши   кураш
муаммолари:   миллий   ва   халқаро   тажриба.   Халқаро   илмий-амалий   семинар
материаллари 2009 йил 20-21 октябрь. –Т.: “CHASHMA PRINT”, 2010.  Б.76-
77.
3.16. Обзор законодательной и институциональной базы для борьбы против
коррупции:   оценка   и   рекомендации.   Узбекистоан.   Оценка   и   рекомендации.
2010. С.3.
3.17. Пресс-релиз ООН  GA /10199 ( инглиз тил. таржима )  
3.18. Усмонов   М.Ш.   Халқаро   ҳуқуқ   нормалари   ва   миллий   қонунчиликда
коррупцияга   қарши   кураш   масалалари.   .   Коррупцияга   қарши   кураш
муаммолари:   миллий   ва   халқаро   тажриба.   Халқаро   илмий-амалий   семинар
57 материаллари 2009 йил 20-21 октябрь. –Т.: “CHASHMA PRINT”, 2010.  79-80
б.
3.19. Международное право.//Под ред. Н.Т.Блатовой. -М., 1987.-С.334
3.20. Одилқориев   Ҳ.Т.   Очилов   Б.Э.   Ҳозирги   замон   халкаро   қуқуки.   -   Т..
Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университети. 2002.    Б.371-372.
3.21. Исмоилов   И.   Жиноятчиликда   уюшганлик:   назария   ва   амалиёт
муаммолари. -Т., 2005. Б.62-63
3.22. Рустамбоев М. X. Жиноят хукуки. Махсус  қисм.– Т.: Ўқитувчи. 2003.–
Б.302.
3.23. Лысов   М.   Д.   Ответственносгь   за   злоупотобления     властью     или
служебным положением.– Казань.1972. – С. 95.
3.24. Здравомыслов Б. В. Должностные преступления. –М.:  Юрид.лит. 1975.
– С. 54.
3.25. Юлдашева   Г.   Международно-правовые   аспекты   борьбы   с   коррупцией   в
Республике Узбекистан. –Т.: ТДЮИ Ахборотномаси. №1 2012.  140-142с.
3.26. Зуфаров   Р.А.   Тенденция   гуманизации   уголовного   законодательства
Республики   Узбекистан.   Ўзбекистон   Республикасида   суд-ҳуқуқ   тизимини
либераллаштиришнинг   асосий   йўналишлари:   Халқаро   илмий -амалий
конференция   материаллари   ( 2007   йил   12   декабрь ) .   –Т. :   Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2007.  –С. 22-29.
3.27. Зуфаров Р.А. Международно-правовые проблемы борьбы с коррупцией.
// Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокуратурасининг   Олий   ўқув   курслари
Ахборотномаси.   2010.   №1,   - С.29 - 332.   25.   Проблемы   борьбы   с   коррупцией:
национальный   и   международный   опыт.   Материалы   международного   научно-
практического семинара 20-21 октября 2009года.  –Т.:  CHASHMA   PRINT , 2010.
4. Интернет сайтлари.
4.1. www    .   un    .   org   
4.2. www.lex.uz    .
58 4.3. www . wikipedia . com .
59
Купить
  • Похожие документы

  • Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти
  • О`zbekistonda demokratik islohatlarni chuqurlashtirishning ustuvor yо`nalishlari
  • Юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари
  • Shaxsga qarshi jinoyatlarni yuridik jihatdan baholash
  • Олий ҳарбий билим юртлари курсантларининг офицерлар билан муносабатининг психологик асослари

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha