Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 5.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Корхона стратегиясини шакллантириш

Купить
МАВЗУ : КОРХОНА СТРАТЕГИЯСИ НИ ШАКЛЛАНТИР ИШ * Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир ишлаб чиқарувчи бозорга ўз маҳсулоти билан мустақил чиқади. Ўз маҳсулотини бозорда сотиш шароитларни яхшироқ яратган корхона бошқа шунга ўхшаш товарни ишлаб чиқарувчиларга нисбатан яхшироқ ҳолатда бўлади. Бу холисона талабига кўра, ҳар бир корхона ўз тараққиёт йўлини бозор талабига мувофиқ тузиш ва ишлаши керак. Ҳар бир корхонада ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги айни шунда ўз ифодасини топади. * Стратегия мақсадларни шакллантириш тамойилларидан ва уларга эришишнинг мувофиқ сиёсатидан иборат бўлади. Стратегияни амалга ошириш корхонанинг иқтисодий қуввати доимий кучайишини, ишлаб чиқарилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар рақобатбардошлигини таъминлаши керак. Корхона ресурсларига ва имкониятлари Фирмани дастурини, стратегик мақсадларини ва унинг ривожланиш масалаларини тузишдан олдин, фирма шаклланган бозор тизимида ишлашини назарга олиш керак, шунинг учун корхона ўз фаолиятига таъсир қиладиган омилларни баҳолаши лозим. Корхона фаолиятининг самарадорлиги ташқи муҳитни тўғри баҳолаш билан боғланган, фирма унга дарҳол таъсир этади. Ташқи омилларга жуда кўп сонли ва қуйидаги омиллар киради: давлатда бизнес ривожланишининг умумий сиёсий ва иқтисодий шароитлари, қонунлар, аҳоли даромадларининг даражаси, унинг демографик тузилиши, қарздор корхоналарнинг молиявий аҳволи, фан ва техника тараққиёти, молия, кредит ва солиқ сиёсати, инфляция ва бошқалар. Рақобатчиларнинг имкониятлари уларнинг кучли ва бўш томонларини аниқлаш нуқтаи назардан қаралади. Ҳар бир йўл янги имкониятларни яратади.Қиқартириш стратегиясини фирмалар камдан- кам ҳолатларда танлашади. Бунда мақсадлар аввалгидан пастроқ даражада белгиланади. Қисқартириш стратегияси агар ёмонлашишга кучли интилиш пайдо бўлиб, ҳеч қайси чоралар уни ўзгартира олмаган ҳолларда ишлатилади. Мураккаб стратегия – бу барча айтилган стратегиялар бирикмасидир. Бундай стратегияга, одатда, бир неча соҳаларда фаолият кўрсатаётган йирик корхоналар риоя қилади. Булардан ташқари барқарорлик ва соғломлаштириш стратегиялари ҳам мавжуд. Ҳар бир стратегия зарур ҳисобланади. Ўз навбатида, улар хар хил муқобил вариантларга эга. Корхонанинг харажатларининг таҳлили. Ўзи ва рақобатчилар ҳаражатларининг таркибини солиштириш ўз ҳаражатларини мувофиқлаштиришнинг зарур босқичларини аниқлаш ва уларни корхонанинг стратегиясига киритишга имкон беради. Корхонанинг рақобатбардошлигини аниқлаш. Корхонани умумий баҳолаш ҳар бир рақобатчини рейтинг баҳолаш билан қўшиб олиб борилади. Рақобатчиларни устунлиги белгиланган вазиятларда шу устунликлардан фойдаланишга тўсқинлик қиладиган холатларга барҳам берувчи тадбир-чораларни ишлаб чиқиш. Корхонанинг стратегик муаммоларини аниқлаш. Бугунги стратегияни жузъий ўзгаришлар билан амалга ошириш ёки уни қайта қуриб чиқиш корхона томонидан таҳлил асосида ҳал қилинади. Олдиндан ўтказилган таҳлил натижалари асосида аниқ бир стратегияни танлаш муайян тизимда шаклланиши лозим: ҳамма тадбирлар узоқ муддатли мақсад учун ишлаши ва функционал бўлинмалар нуқтаи назаридан бир-бири билан боғланиб, тўлдирилиб туриши керак. Ҳар бир стратегия муваффақияти асосида рақобат усулларини яратиш ва улардан фойдаланиш туриши лозим.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha