Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 705.1KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 23 Sentyabr 2019
Kengaytma ppt
Bo'lim Slaydlar
Fan Iqtisodiyot

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Корхонада энергетика хўжалигини рационал ташкил этиш

Sotib olish
К орхонада энергетика хўжалигини рационал ташкил этиш Режа: • 1. Энергетика хўжалигини ташкил этиш ва уни ривожлантириш йўналишлари. • 2. Энергетика хўжалигини ташкил этишда электр энергиясини ҳисоблаш ва меъёрлаш • 3. Энергетика хўжалиги структураси: Энергетика хўжалигини ташкил қилиш ва уни ривожлантириш йўналишлари. • Корхонада энергетика хўжалигининг асосий мақсади бўлиб техника хавфсизлигини таъминлаш бўйича корхонада барча турдаги энергоресурслардан фойдаланиб уларни самарали ишлаб чиқаришга етказишдан иборат Энергиянинг асосий турлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: • Электроэнергия • Қаттиқ, суюк ва газ ҳолатидаги иссиқлик • Энергия: иссиқлик сув ва буғ иссиқлик энергияси Энерго-ресурсларга қуйидагилар киради: • электр токи • турли босимдаги сиқилган хаво • табиий газ • иссиқ сув ва буғ • Корхонада истеъмол қилинадиган энергоресурслар ташқаридан сотиб олиниши ёки корхонада ишлаб чиқилиши мумкин. Корхонада электро энергия корхона электростанциясида, буғ ва иссиқ сув буғхоналарда, газ эса газ генераторларида ишлаб чиқарилиши мумкин. Аммо доимий равишда энергия билан таъминлашишнинг такомиллашган усули марказий пунктлардан фойдаланишдир. • Корхонада энергетика хўжалигини рационал ташкил қилишнинг негизи бўлган баланс методларини қўллаш орқали энерго-ресурслар истеъмоли ва ишлаб чиқаришни тўғри режалаштириш мақсадга мувофиқдир. Улар ишлаб чиқариш ҳажми асосида энергиянинг ҳар қандай турига бўлган эхтиёжни прогрессив меъёрлар орқали ҳисоблашни тақозо қилади. Балансларни тузиш унинг харажат қисмидан бошланади. Аввал корхона асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришда ҳамма турдаги энергия ва ёкилги эхтиёжи ҳамда иситиш, вентиляция, ёритиш хўжалик маиший ва бошқалар учун энергия, ёкилги харажати ҳисобланиб чиқилади. Кейин эса энергиянинг ҳамма йўқотувчилари ҳамма турдаги ресурслар учун эхтиёжлар ҳисоблаб чиқилади. Баланс даромад қисми қуйидагиларни ўз ичига олади: • - ўз таъминловчи генератор жиҳозларни ишлаб чиқариш ресурсларини ва ташкаридан ёкилги энергияни олиш имкониятларни аниқлаш; • - ўз генератор жиҳозлари иш режимини лойиҳалаш ва уларни юклатиш графикларини аниқлаш; • - ташқарига узатилиши мумкин бўлган энергия миқдорини аниқлаш; • - шу тарзда ёкилги барча турлари учун ҳам алоҳида-алоҳида баланс тузилади. • Энергетика хўжалигини ташкил этишда электр энергиясини ҳисоблаш ва меъёрлаш катта аҳамиятга эга. Четдан энергия олувчи корхоналарда электроэнергиянинг ҳисобли ва техник сарфи аниқланади. Биринчиси электр энергия билан таъминловчи ташкилотлар билан ҳисоб- китоб қилиш мақсадида ва энергия сарфининг умумий сарфи нормасини аниқлаш учун қўлланилади. У счётчиклар ёрдамида бажарилади. • Техник ҳисоб эса корхона ичидаги алоҳида цехлар ёки ускуна гуруҳлари томонидан энергия сарфини назорат қилиш учун амалга оширилади. У энергия сарфини камайтириш, унинг истеъмолининг прогрессив нормаларини аниқлаш бўйича ташкилий – техник чораларни ишлаб чиқишда катта аҳамиятга эга. • Озиқ-овқат саноати корхоналарида энергия сарфи нормалари бир бирлик маҳсулот(бир тонна, бир дал ва бошқ. )га ўрнатилади. Электроэнергия сарфи нормалари илмий-тадқиқот институтлари томонидан ишлаб чиқилган махсус усулларга асосан белгиланади. Алоҳида участкалар учун электроэнергиянинг сарфи нормасини тахминан электродвигатель истеъмол қувватини, машинанинг бир соатлик унумдорлигига бўлиш ва олинган катталикларни қўшиш орқали ҳисоблаш мумкин. Энергия сарфини камайтиришнинг асосий йўллари қуйидагилар: • Технологик ва транспорт воситаларининг бекор ишлашини камайтириш. • Воситалардан ишлаб чиқариш мақсадида тўла фойдаланиш. • Машиналарда талаб қилинган қувватга эга бўлган электродвигателларни ўрнатиш. Энергетика хўжалиги структураси: • а) Энергетика цехлари; • б) қайта ишловчи ва генератор жиҳозлар (компрессор хонаси, қозонхона); • в) энергия истеъмолчилари (жиҳозлар, станоклар ва бошқалар). Энергетика хўжалигини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари: • - иқтисод қилинувчи энергоресурслар турларидан фойдаланиш; • - энерго-ресурслар истемоли схемаларини такомиллаштириш; • - технологик жараёнларини такомиллаштириш; • - ишлаб чиқариш жараёнлари, ресурслардан фойдаланиш ҳисоби ва уни назорат қилиш автоматлаштириш; • - ресурсларни меъёрлашда ҳисобни аналитик методларни қўллаш; • - ресурслардан фойдаланишни яхшилашда рағбатлантириш.
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Bank faoliyatida avtomatlashtirilgan axborot tizimlari va texnologiyalari
  • Bozor iqtisodyotning avzalliklari va kamchiliklari
  • Bozor iqtisodiyoti o‘tishning hozirgi zamon modellari, bozor munosabatlariga o‘tish modellarining shakllanishi
  • Firma va uning tashkiliy-iqtisodiy asoslari
  • Iqtisodiy muvozanatlik, xususiy va umumiy muvozanatlik, makroiqtisodiy barqarorlik

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский