Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 48.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 18 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Корхоналар иқтисодий ночорлиги (банкротлиги)ни баҳолаш ва таҳлил қилиш

Купить
“ Аудит ва иқтисодий таҳлил” кафедраси Корхоналар иқтисодий ночорлиги (банкротлиги)ни баҳолаш ва таҳлил қилиш Маъруза режаси • Иқтисодий ночорлик (банкротлик)ни баҳолашнинг объектив зарурлиги, уни таҳлил қилиш мақсади ва вазифалари. • Банкротлик институти ва унинг ривожланиш истиқболлари. Иқтисодий ночорликни тартибга солишнинг ҳуқуқий нормалари. • Иқтисодий ночорлик таҳлилининг ахборот манбалари • Банкротликни аниқлашда қўлланиладиган кўрсаткичлар тизими ва уларнинг қиёсий таҳлили. • Иқтисодий ночорликни баҳолашнинг миллий ва халқаро тажрибалари. • Иқтисодий ночорлик хавф-хатарларини аниқлашда молиявий ҳолат таҳлили. Банкротликни аниқлашнинг турли моделлари. • Банкротлик таомиллари: кузатув, ташқи бошқарув, санация, тугатишда молиявий ҳолат таҳлили. • Корхонани молиявий соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш. • Иқти • Қарздорнинг ўз мажбуриятларини тўлиқ қоплаш лаёқатига эга эмаслигидан келиб чиқадиган иқтисодий, молиявий қийинчиликни банкротлик (иқтисодий ночорлик) деб номлаш жуда тўғри белгиланган. • Банкротлик тушунчаси италянча «banco- rotto» деган сўздан олинган бўлиб, аслида курси (ўриндиқ)нинг синишини англатсада, бу сўз аслида қарздорнинг тўлов мажбуриятларини тўла қоплашга қодир эмаслигини изоҳлайди. • Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунида банкротлик аломатлари юридик шахслар учун алоҳида, жисмоний шахслар учун алоҳида тартиблари белгиланган. • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА ( 1998 йил 28 август ) • (янги таҳрирда) 2003 йил 24 апрел • 9 та боб ва 133 та моддадан иборат • банкротлик (иқтисодий ночорлик) — хўжалик суди томонидан эътироф этилган ёки қарздор ихтиёрий равишда тугатилаётганида унинг ўзи эълон қилган қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга қодир эмаслиги, шу жумладан бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни таъминлашга қодир эмаслиги • қарздор — пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловларни ушбу Қонунда белгиланган муддат ичида тўлаш бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир бўлмаган юридик шахс ёки тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошираётган жисмоний шахс • пул мажбуриятлари — қарздорнинг фуқаролик- ҳуқуқий шартнома бўйича ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра кредиторга муайян пул суммасини тўлаш мажбуриятлари; • мажбурий тўловлар — бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари фондларга тўланадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар; • судгача санация қилиш — қарздорнинг мол-мулки эгалари, қарздор-юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари), қарздорнинг кредиторлари ва бошқа шахслар томонидан банкротликнинг олдини олиш мақсадида, қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар; • ташқи бошқарув — хўжалик суди томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш чоғида тайинланадиган ҳамда қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қўлланиладиган банкротлик таомили; • мораторий — қарздор томонидан пул мажбуриятлари ижросини ҳамда мажбурий тўловлар тўланишини тўхтатиб қўйиш; • ташқи бошқарувчи — ташқи бошқарувни ҳамда ушбу Қонунда белгиланган бошқа ваколатларни амалга ошириш мақсадида хўжалик суди томонидан тайинланадиган шахс; • тугатишга доир иш юритиш — кредиторларнинг талабларини мутаносиб равишда қондириш ҳамда қарздорни қарзлардан қутулган деб эълон қилиш, тарафларни бир-бирига муносабатда ғайриқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоялаш мақсадида банкрот деб топилган қарздорга нисбата • Юридик шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбурияти юзага келган кундан эътиборан олти ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломати деб эътироф этилади. • Қарздор пул мажбуриятларини бажариш ва (ёки) мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини белгиланган муддатда бажаришга қодир бўлмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли. • Қарздор ўзининг мол-мулки суд харажатларини қоплашга етарли даражада бўлган тақдирда, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида хўжалик судига ариза бериши мумкин. • Банкротликка олиб келувчи омилларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: • Ички омиллар қаторига: айланма маблағларнинг етишмаслиги; ресурслардан фойдаланиш самарасининг пастлиги; нормадан ортиқ активларнинг сақланиши; техника-технологияларнинг эскирганлиги; ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг эскилиги; мижозлар молиявий ҳолатининг ёмонлиги; маркетингнинг эскилиги; ортиқча қарз мажбуриятларининг мавжудлиги; ишлаб чиқаришнинг асоссиз кенгайтирилиши; ташқи факторларни ҳисобга олмасдан бошқариш стратегисини белгиланиши ва ҳ.к. киради. • Ташқи омилларга: иқтисодий (давлатдаги кризис, инфляция); сиёсий омиллар; илмий техникавий омиллар; демографик омиллар ва ҳ.к. омиллар киради. • Иқтисодий ночорликни аниқлаш ва унга қарши турли чораларни кўришни таҳлилсиз имкони йўқ. Иқтисодий таҳлил этиш орқали юзага келган ва юзага келиши кутилаётган ҳолатларни олдиндан башорат қилиш мумкин. Бу башорат аниқлиги албатта биринчи навбатда молиявий ахборотларнинг аниқлиги, асослиги ва ишончлигига боғлиқдир. • Иқтисодий ночорлик (банкрот)лик таҳлилининг мақсади корхона молия-хўжалик фаолиятининг “оғриқли нуқталари”ни аниқлаш, уларнинг юзага келиши ва ривожланишини баҳолаш, сабабларини ўрганиш орқали иқтисодий ночорлик рискларни камайтиришга ёрдам берувчи бошқарув қарорларини қабул қилишдан иборат. • Таҳлил мазмунини хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) юзасидан таҳлилий амалларни бажариш ва уларнинг молия-хўжалик фаолиятининг жорий ва истиқболдаги иқтисодий, молиявий аҳволини рақобатдошлик таомиллари асосида барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган тизимли аналитик жараёнларни ўтказиш ташкил этади. Қўйилган мақсад ва таҳлил мазмунидан келиб чиққан ҳолда таҳлил вазифалари сифатида қуйидагиларни таркиблаш мумкин: • хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ночорлиги (банкротлиги)нинг жорий ва истиқболдаги ҳолатини баҳолаш; • хўжалик юритувчи субъектларда иқтисодий ночорлик (банкротлик)нинг юзага келиш сабабларини ўрганиш, таҳлил этиш; • хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ночорлиги (банкротлиги)ни таҳлил этишнинг моделларини тузиб чиқиш ва унинг ўзгаришларини баҳолаш; • хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) рискларини баҳолаш ва уларни минималлаштириш; • хўжалик юритувчи субъект иқтисодий ночорлиги (банкротлиги)ни олдини олиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаш; • иқтисодий ночорлик (банкротлик)ни олдини олиш ва унга қарши курашиш юзасидан бошқарур қарорларини т • Иқтисодий ночорликка олиб келувчи асосий сабаблардан бири корхонадаги иқтисодий ва молиявий салоҳиятнинг пастлиги билан изоҳланади. • Иқтисодий ночорлик (банкротлик)нинг иқтисодий салоҳиятга нисбатан баҳоланадиган кўрсаткичлар тизимига қуйидагиларни киритиш мумкин: • - жорий активлар билан боғлиқ бўлган кўрсаткичлари; • - узоқ муддатли активлар билан боғлиқ бўлган кўрсаткичлари; • Иқтисодий ночорлик (банкротлик)нинг молиявий салоҳиятга нисбатан баҳоланадиган кўрсаткичлар тизимига қуйидагиларни киритиш мумкин: • - ўз маблағлари манбаси билан боғлиқ бўлган кўрсаткичлари; • - мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган кўрсаткичлар. Хўжалик юритувчи субъектларни иқтисодий ва молиявий салоҳиятини ошириш юзасидан қуйидаги чора-тадбирларни кўриш талаб этилади: • - хусусий капитални ҳажмини ошириш. Бунинг учун хўжалик юритувчи субъектлар таъсисчиларини қўшимча бадалларини жалб қилиш шунингдек, фаолиятнинг кейинги давралари бўйича фойда суммасини ошириш талаб қилинади; • - кўп харажат талаб қиладиган асосий воситалар, техника ва технологиялар ўрнига янгиларини олиб кириш; • - банк кредитларини аниқ бизнес режа ва фойдали лойиҳалар ҳисобига жалб этиш ҳамда уларни умумий маблағлар таркибидаги ҳиссасини камайтириб бориш, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий қарам бўлиб қолмаслигига ҳаракат қилиш; • - хўжалик юритувчи субъектларда тўлов интизомига, шартномавий шартларга тўла амал этган ҳолда дебитор ва кредитор қарзларинин Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатдошлик кўрсаткичлари таҳлили шуни кўрсатадики, корхоналар рақобатда синмаслиги учун қуйидагиларга амал қилишлари лозим: • - мавжуд маблағларини тўғри жойлаштириш ва бошқариш; • - ижобий фаолият натижавийлигига эриша бориш; • - дебитор қарзларни кўпайтирмаслик йўлларини топиш, мавжуд дебитор қарзларни муддатида қайтариш чора-тадбирларини кўриш; • - кредитор қарз мажбуриятларини тўлов муддати бўйича назоратини олиб бориш. Хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ночорлигини белгилашда қуйидаги кўрсаткичлар тизимига таяниш лозим: • - хўжалик юритувчи субъектлар тўлов лаёқати, қоплов коэффициентини ўрганиш; • - хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий мустақиллик ва қарамлик даражасини ўрганиш; • - узоқ муддатли ва жорий активларни манбалашнинг ҳолатини ўрганиш; • - ўз ва қарз маблағлари ўртасидаги нисбатни ўрганиш; • - активлар, капитал ва мажбуриятлар рентабеллигини ўрганиш • - ишлаб чиқариш қувватларидан ҳақиқий фойдаланиш даражасини ўрганиш; • - асосий ва номоддий активлардан фойдаланиш даражасини ўрганиш; • - муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолатини ўрганиш.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha