Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Май 2026
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Кредит фоизи ва унга таъсир этувчи омиллар

Купить
Кредит фоизи ва унга таъсир этувчи омиллар Кредит фоиз ставкаси ва унга таъсир этувчи омиллар • Кредитнинг фоиз ставкаси тушунчаси ва унинг хуқуқий асослари. • Номинал фоиз ставкаси. Реал фоиз ставкаси. • Оддий ва мураккаб фоизлар ва уларнинг ҳисоблаш тартиби Кредитнинг фоиз ставкаси тушунчаси. Номинал фоиз ставкаси. Реал фоиз ставкаси. Кредит фоизи корхоналар фойдаланилган қарз маблағлари учун кредиторга фоиз шаклида тўловни ўтказадилар. Кредитни тўлаш уни тўлиқ суммада ва шу билан бирга кредит учун фоиз шаклидаги тўлов билан қайтарилишини ифодалайди. Кредит учун ҳақ тўлашнинг иқтисодий моҳияти қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги қўшимча олинган фойданинг тақсимланишини қайд қилишда намоён бўлади. Банк фоизининг турли хил формалари мавжуд бўлиб улар: депозит фоизи кўринишида, ссуда фоизи бўйича, шу билан бирликда банклараро кредитлар, қимматли қоғозлар бўйича инвестиция фоизлари ва бошқалар. Ўртача тортилган фоиз ставка Банкнинг трансакцион депозитлари учун ўртача тортилган фоиз ставка Банкнинг муддатли омонатлари учун ўртача тортилган фоиз ставка Номинал ва Реал фоиз ставкалари • Номинал фоиз ставкаси деганда эълон қилинган фоиз ставкаси тушунилади. • Реал фоиз ставкаси деганда номинал фоиз ставкасини пулнинг қадрсизланиш (инфлятция) даражасига мувофиқлаштирилган даражаси тушинилади. Фоизнинг НОМИНАЛ ставкаси (i) ва РЕАЛ ставкаси (r) деб белгиланса: r = i + x Бу ерда, х – инфлятциянинг кутилётган даражаси. Кредит фоиз моделлари(Хориж тажрибаси) • Хорижий мамлакатлар банк амалиётида фоиз сиёсатини белгилашда бир қанча моделлар қўлланилади. Бу моделлар банк фаолиятининг хусусиятлари, кредитлаш усуллари, мижозларни тоифаларга ажратиш ва бошқа жиҳатлари асосида амалга оширилади. АҚШ тижорат банклари амалиётида фоиз сиёсатини белгилашда фойдаланиладиган методлар ва моделларга тўхталиб ўтамиз. Кредит тизими ривожланган мамлакатларда фоиз сиёсатини белгилашда қуйидаги моделлардан кенг фойдаланилади: • – «Қиймат плюс» модели; • – «Баҳо етакчилиги» модели; • – «Қиймат – фойда» модели; Кредит фоиз моделлари(Хориж тажрибаси) «Қиймат плюс» модели. Тижорат банкларида фоиз сиёсати шаклланишининг оддий модели «Қиймат плюс» бўлиб, бунда банк томонидан жалб қилинадиган маблағлар ва кредит амалиёти бўйича банкнинг операцион харажатлари ҳисобга олинган ҳолда фоиз сиёсати шакллантирилади. Мазкур модел бўйича фоиз сиёсатининг шаклланишида қуйидаги компонентлар ҳисобга олинади ва уларнинг йиғиндиси сифатида умумий қиймат аниқланади: – банк учун қарз олувчини кредитлаш мақсадида жалб қилинган маблағлар қиймати; – банк операцион харажатлари, шу жумладан кредит бошқармаси ходимларининг ойлик иш ҳақлари, кредитни расмийлаштириш, ҳисобварақ очиш, кредит мониторинги ва кредитни сўндирилиши билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар; – бажарилмаслиги мумкин бўлган мажбуриятлар риски даражасига т Кредит фоиз моделлари(Хориж тажрибаси) «Баҳо етакчилиги» модели . «Қиймат плюс» моделида келтирилган камчиликлар фоиз сиёсатини шаклланишининг бошқа бир моделини, яъни «Баҳо етакчилиги» (баҳо лидерлиги) моделининг пайдо бўлишига олиб келди. 1930 йиллардаги буюк депрессия даврида АҚШ нинг энг йирик банклари «Прайм-райт» (гоҳида у базавий ёки маълумот ставкаси деб аталади) номи билан машҳур бўлган кредитлар бўйича унификациялашган фоиз ставкасини ҳамда қисқа муддатли кредитлар бўйича кредитга лаёқатлилиги юқори ишончли мижозларга таклиф қилинадиган энг паст ставкани ўрнатиш тартибини жорий этдилар. Ҳозирги вақтда АҚШ да «прайм-райт» ставкаси тижорат банклари амалиётида етакчи ставка бўлиб, кредит бўйича ўз ставкаларини доимий равишда эълон қилиб борадиган йирик банкларнинг, яъни «пул марказл Кредит фоиз моделлари(Хориж тажрибаси) . «Қиймат–фойда» модели асосида кредит ставкасини ўрнатиш. Бу моделга мувофиқ, банк зарур молиявий ресурсларни жалб қилиши, кредитлаш амалиёти харажатларини қоплаши ва натижада етарли фойдага эришиши кўзда тутилади. «Қиймат–фойда» модели нуқтаи назаридан кредит фоиз ставкаларини ўрнатишга ёндашув «мижознинг даромадлилиги таҳлили» номи билан машҳур бўлган концепциянинг бир йўналиши ҳисобланади. Кредит баҳоси қарз олувчи мижозларнинг даромадларини таҳлили асосида шакллантирилади. Оддий ва мураккаб фоизлар ва уларнинг хисоблаш тартиби Банк амалиётида фоизларни ҳисоблашнинг турли хил метод ва усуллари мавжуд. Банк амалиётида оддий ва мураккаб фоиз ставкалар кўлланади. Оддий фоизлар биринчи навбатда қисқа муддатли кредитлаш-да фойдаланилади. Унда шартнома бўйича аниқланган ҳар чорак ёки бошқа муддатда фоизларни ҳисоблаш ва кредиторга тўлаш амалга оширилади. Ҳозирги кунда кўпинча юқорида кўрсатилган усулдан фойда-ланилади. Бунда қарзнинг асосий суммасини ҳисобга олган ҳолда қарздорнинг жами тўловлари ҳажми қуйидагича бўлади: S=P(1+ni) Бунда: S – кредит б ў йича т ў лов суммаси P – кредитдан фойдаланиш даври (кунларда) i – фоиз ставкаси n – фоиз ҳ исоблаш даврлар умумий сони. S=P(1+mi) n Бунда: i – фоиз ставкаси m - бир йилда фоизларни ҳ исоблаш сони n – фоизларни ҳ исо Оддий ва мураккаб фоизлар ва уларнинг хисоблаш тартиби Банк амалиётида муракккаб фоизлар ҳам қўлланиши мумкин. Улар, одатда, узоқ муддатли кредитлашда ишлатилиб, ҳисобланган процент суммалари шартнома тугалланмагунча кредиторга тўланмайди, балки қарзнинг асосий суммасини кўпайтиради. Биз-нинг банк амалиётимизда мураккаб процент ҳисоблаш методи асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг депозит ва омонат ҳисоблари бўйича қўлланади. Бу методдан фойдаланганда ҳисобланган маблағлар ҳажми қарзга қўшилади ва уларга нисбатан фоиз ҳисобланиб бораверади. Мураккаб процентларни ҳисоблаш ва қарзнинг жами суммасини қуйидаги формулада ҳисоблаш мумкин. • А = Р (1 + r /100) n А = Р (1 + r /100 m ) nm Бунда: • P – асосий қ арз • n – давр(вақт) • m – n –давр ичидаги т ўловларнинг сони • r – фоиз ставкаси • A – и Банк ф оиз ставкасига таъсир этувчи омиллар № Омиллар Изоҳ 1 Пул бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбати Яъни бозорда қандай миқдорда қарз пулига талаб бор ва унга нисбатан қандай миқдорда қарзга бериладиган пул чиқарилган. Талаб ошса, фоиз ортади, таклиф ошса, у камаяди. 2 Қарзга олинадиган пулни ишлатишдан кутиладиган наф даражаси Аниқроғи шу пулнинг истеъмол қиймати. Қарз пули тадбиркор учун кўп фойда келтирса, ёки истеъмолчи эҳтиёжини тўлароқ қондирса, фоиз юқори бўлади, акс ҳолда у пасайиб кетади. Бунда пулни ҳозир ишлатишдан тегадиган наф таққосланади. 3 Қарзни тўлаш муддати ва шарти Агар қарз узоқ муддатга берилиб, уни секин-аста кичик-кичик қисмларга бўлиб, бемалол қайтариш мумкин бўлса, қарздор паст фоизни маъқул кўради. Гап шундаки, қарз қанчалик узоқ муддатга берилса, шунчалик ун Банк ф оиз ставкасига таъсир этувчи омиллар № Омиллар Изоҳ 5 Инфляция даражаси Инфляция юз берса, қарзга бериладиган пул эгасига қайтиб келгунча ўз қадрини қисман йўқотади. Бунда пул эгаси ютказади. Шу сабабли фоиз инфляцияни ҳисобга олиб ўрнатилади. Фоиз инфляция шиддатига нисбатан тўғри мутаносибликда ўзгаради. 6 Пулни қарзга беришдан кўра бошқа йўсинда ишлатишдан тушадиган даромад Бунда пул эгасининг афзал кўриш тамойили амал қилади. Агар акция дивиденди юқори бўлса, фоиз пасаяди ва аксинча. Агар акцияга 15 % дивиденд берилса, фоиз ундан юқори бўлиши шарт. Акс ҳолда пул эгаси уни қарзга бермай, акция сотиб олишни афзал кўради. 7 Қарз беришнинг риск даражаси Агар қарзнинг қайтиб келиши кафолатланса, фоиз паст, агар бу хатарли бўлиб, қарз қайтиши шубҳали бўлса, фоиз юқори бўлади. Одатда м
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha