Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Лексик моносемия ва полисемия. Лексик синонимия

Купить
Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлиги Филология факультети Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши II “ С ” гурух талаба си Мамажонова Мухтасарнинг “ ҲЎАТ” фанидан тайёрлаган Ўқитувчи: Хасанов А. Қўқон – 2014www.arxiv.uz Мавзу: Лексик моносемия ва полисемия. Лексик синонимия 1. Лексик моносемия ва полисемия 2. Лексик синонимия 3. Контекстуал синонимия www.arxiv.uz Лексик моносемия ва полисемия • Лексик моносемия (юнонча: монос – «бир»+семиа – «белги») – лексеманинг факат битта маънога эга булиши. Масалан, узбек тилидаги гуруч лексемаси «шолидан оклаб олинадиган ошлик дон» маъносини, абадий лексемаси «мангу, доимий» маъносини, тун лексемаси «сутканинг кун ботишдан кун чиккунгача, окшомдан тонг отгунча булган кисми» маъносини ифодалайди. Бу лексемаларнинг бошка маънолари йук. www.arxiv.uz • Моносемия ходисаси узбек тилшунослигида бир маънолилик деб хам юритилади. Бир маънолилик купрок терминларга, янги яратилган ёки бошка тилдан янги узлаштирилган лексемаларнинг бошланғич ишлатилиш даврига хосдир: туртбурчак (матем.термин), гуммахона (янги яратилган лексема), супермаркет (янги узлаштирилган суз) ва б.лар. www.arxiv.uz • Янги яратилган ёки бошка тилдан янги узлаштирилган лексемалар вакт утиши билан турли лисоний ва нолисоний омиллар таъсирида куп маъноли сузларга айланиб колиши мумкин. • Атокли отлар хам шартли равишда моносемантик лексемалар каторига кушилади. • www.arxiv.uz • Лексик полисемия (юнонча: поли-«куп»+семиа-«белги») – лексеманинг бир неча маънога эга булиши. Масалан, туз лексемасининг семантик таркибида куйидаги лексик маънолар бор: 1) «кислота таркибидаги водород урнини бирор металл эгаллаши натижасида хосил буладиган кимёвий бирикмалар» ( асосий тузлар, сульфат кислота тузлари );2) «кимёвий бирикманинг овкат учун ишлатиладиган бир тури» ( ош тузи ); 3) кучма: «кимсанинг бошка одамга берган, едирган-ичирган овкати» ( туз бермок, тузини емок ); 4) кучма: мантик, маъно, мазмун: « Ийи-ийи, бу ойимчанинг гапида туз борми узи ?» (И.Рахим.) www.arxiv.uz • Лексик полисемия, одатда, бир лексеманинг семантик таркибидаги лексик маънолар орасида мазмуний боғланиш борлигига таянади, шу хусусияти билан лексик омонимиядан фарк килади («Лексик омонимия» бахсига каралсин). • Лексик полисемиянинг юзага келиши маъно тараккиёти конунияти билан белгиланади. www.arxiv.uz Лексик синонимия • Лексик синонимия лексемаларнинг бир хил маъно англатишига кура гурухланишидир: елка, кифт, умиз (биринчи гурух); ин, уя, ошён (иккинчи гурух); нур, шуъла, ёғду, зиё (учинчи гурух) ва б.лар. Бундай гурухлар тилшуносликда синонимик каторлар деб номланади. Хар бир синонимик каторда: www.arxiv.uz • а)лексемаларнинг денотатив маъноси бир хил, ифода семалари (маъно кирралари, услубий буёклари, субъектив бахо, кулланиш доираси) хар хил булади. Масалан, озод, эркин, хур, сарбаст лексемалари битта денотатни – "уз эрки, хак-хукукига эгалик"ни атайди, бирок уларда узаро фаркланувчи ифода семалари хам бир: www.arxiv.uz Ў з эрки, ха қ -ху қ у қ ига эгалик“ лексемаси озод эркин хур сарбаст www.arxiv.uz • Хусусан, эркин лексемаси бир кадар бетараф маъноли булса, озод , лексемасида кутаринки рухни ифодалаш, хур лексемасида бадиий услубга хослик сезилиб туради, сарбаст лексемаси эса эскирган, китобийдир. Киёс килинг: Эркин нафас олмок (УТИЛ, 2-том, 451). Токи, биздан олис авлодларга озод ва обод ватан колсин ! (И.Каримов). Яшнаган эл тилларда достон, Кутлуғ номи хур Узбекистон (М.Ш.). Подшохнинг никохида булган хотинлари посбонлар билан унча хисоблашмай, купинча уларни кулга олиб, сарбаст яшайдилар (О.); www.arxiv.uz • б)ифода семалари баъзан даражаланади: юз, бет, афт, башара, турк лексемаларининг барчасида ("юз"дан бошкаларида) салбий буёкли семалар бор, бирок бу семаларда салбий буёкнинг ифодаланиш даражаси хар хил: у "бет"дан "турк"ка томон ортиб, кучайиб боради. www.arxiv.uz • Киёс килинг: У бетлари юмдаланган, оппок сочлари юлинган бу телба хотинни узининг кирк йиллик умр йулдошига ухшата олмади. (М.Исм.), Шербекнинг кузига Хужабековнинг афтидан нахс томаётгандек жирканч булиб куриниб кетди (С.Ан.), У бир кунгли, бориб, муттахам козининг тумшуғига туширгиси ё ифлос башарасига тупургиси келди. (М.Исм.). Девор устида турган ун икки ёшлардаги бир киз девордан кесак кучириб олиб, Мулла Норкузига ухталди : " Ху ул, туркинг курсин !" (А.К.); www.arxiv.uz • в)ифода семалари булмаган, бетараф маъноли лексемалар синонимик каторнинг доминантаси саналади. Чунончи, юз, бет, афт, башара, турк (доминанта - юз ); нур, шуъла, ёғду, зиё (доминанта - нур ); ёлғиз, якка, танхо (доминанта - ёлғиз ) каби. Булардан юз (биринчи каторда), нур (иккинчи каторда) ва ёлғиз (учинчи каторда) бетараф маънолидир; www.arxiv.uz • г)лексемаларнинг туркум семалари бир хил булади, бу хол синонимларнинг бир суз туркумига бирлашишини такозо килади: бахор ва куклам (от), чиройли ва гузал (сифат), сузламок ва гапирмок (феъл) каби. www.arxiv.uz Лексик синонимлар: Маъно синонимлари Услубий синонимлар Нуткий синонимлар www.arxiv.uz Маъно синонимлари • Маъно синонимлари (идеографик синонимлар). Бундай синонимлар маъно кирралари билан фаркланади. Масалан, аччикланмок, ғазабланмок, кахрланмок лексемалари "ғазаби келмок" маъноси билан бир синонимик каторга бирлашади, аммо уларда шу маънони ифодалаш даражаси бир хил эмас, у "аччикланмок"дан "ғазабланмок"ка, "ғазабланмок"дан эса "кахрланмок"ка караб кучайиб боради. www.arxiv.uz Услубий синонимлар • Услубий синонимлар (стилистик синонимлар). Бундай синонимларнинг лексик маъноси ижобий ёки салбий буёклар (услубий семалар) билан копланган булади, айни шу услубий семалар синонимларнинг услубий восита сифатидаги кийматини белгилайди. www.arxiv.uz • Масалан, жилмаймок, илжаймок, иржаймок, тиржаймок, ишшаймок ва иршаймок лексемаларининг барчасида битта лексик маъно – "овоз чикармай мийиғида кулиш" ходисасини номлаш бор, аммо шу маъно жилмаймок лексемасида бир оз ижобий, илжаймок лексемасида эса бир оз салбий буёк билан копланган, бу салбий буёк иржаймок, тиржаймок, ишшаймок ва иршаймок лексемаларида яна-да ортиб боради. Киёс килинг: У хамиша кулиб, ж и л м а й и б турадиган мехрибон чехрани курмади (М.Исм.). Шухрок киз, йигитлар и л ж а й и б, бир- бирига куз кисиб куйишади ("Муштум"). www.arxiv.uz • Фосих афанди булса... кора дулдул устида куйдирган калладай и р ж а й и б утирар эди (И.Исм.). Фазлиддин т и р ж а й и б, эгри-бугри тишларининг окини курсатди (О.) Лекин Мурзин хайрон колиб: "У эмас- ку!" – деган эди, коммендант: "Адашманг, айнан узи", - деди сурбетларча и ш ш а й и б . (Ш.). Ер ютгурлар, нима килиб и р ш а й и б турибсизлар, хув, кузларинг тешилсин! - деди хотинлардан бири (М.Ос.). www.arxiv.uz Нуткий синонимлар • Нуткий синонимлар – нуткнинг у ёки бу турига хосланиши билан узаро фаркланадиган синонимлар. Масалан, озгина, пича, сал, хиёл, жиндай, киттай, жичча каторидаги озгина лексемаси нуткнинг барча куринишларида (адабий нуткда хам, сузлашув нуткида хам) куллана олгани холда, пича, хиёл, жиндай, киттай, жичча лексемалари факат сузлашув нуткига хослангандир. www.arxiv.uz Контекстуал синонимия • Контекстуал синонимия – тил бирлиги сифатида узаро синоним булмаган лексемаларнинг маълум контекст доирасида (демак, нутк ичида) синонимик муносабатга киритилиши. Масалан, чинни ва коса сузларининг лексик маънолари бир хил эмас: чинни «идиш-оёк, изоляцион материаллар ясаш учун ишлатиладиган ок лой»ни, коса эса «пиёладан каттарок идиш»ни атайди. Демак, бири «материал»ни, иккинчиси эса шу материалдан ясалган «идиш»ни англатади, шунга кура улар синоним хисобланмайди, аммо айрим шеваларда чинни лексемаси «коса» маъносида хам кулланади, бинобарин, шу шевага хос контекст ичида у коса лексемасининг синонимига айланади. Масалан, Холжонбика... хитойи ч и н н и д а мой олиб келди (Ж.Ш.) www.arxiv.uz • Контекст доирасида синонимлашиш ходисаси айникса муаллиф лексемасининг нуткдаги куллнишида куп учрайди. Маълумки, муаллиф лексемасининг семемаси таркибида "ёзувчи", "шоир", "хикоянавис", "олим", "ихтирочи" каби катор семалар мужассамланган. Демак, унинг маъно кулами анча кенг. Контекст ичида эса муаллиф семемасининг шу семаларидан бири актуаллашади, колганлари реаллашмайди. Масалан, роман, хикоя каби насрий асарлар хакида гап кетганда муаллиф лексемаси факат "ёзувчи" маъносида кулланади, демак, ёзувчи лексемасининг контекстуал синонимига айланади, контекстдан ташкарида эса бу икки суз синоним була олмайди, чунки уларнинг маъно кулами узаро тенг эмас. www.arxiv.uz • Тилда лексик маънолари узаро тенг булиб, фаркловчи семалари булмаган лексемалар хам учрайди: сурок ва савол , хабар ва дарак , тема ва мавзу, ном ва от каби. Тилшуносликда бу типдаги лексемалар абсолют синонимлар ёки лексик дублетлар деб икки хил номланмокда (12,109-б.). www.arxiv.uz Куйидаги холатларда лексемалар узаро синоним була олмайди: Турли туркум лексемалари: от билан сифат, сифат билан феъл ва б.лар Бир туркум лексемаларида кенг тушунча номлари билан тор тушунча номлари. Бундай холат купрок терминологияга хосдир. Масалан, ботаникада тур ва хил терминларининг тушунча доираси тенг эмас: тур термини уруғдош булган бир неча хил ва навларни уз ичига олган таксон тушунчасини ифодалайди, айни пайтда турлар туркумларга, туркумлар эса оилаларга бирлашади. Шунга кура тур ва хил, тур ва туркум каби синонимик каторлар булиши мумкин эмас. www.arxiv.uz • Ижтимоий мохияти тенг булмаган ходиса-вокеликларнинг номлари: кози ва судья, миршаб ва милиционер кабилар. Булардан кози ва миршаб ленксемалари феодал тузумдаги вокеликни, судья ва милиционер лексемалари эса хозирги демократик тузумга хос вокеликни номлайди. www.arxiv.uz Синонимик муносабатда булган сузлар узбек тили луғат бойлигининг турли лексик катламларига мансубдир. Масалан : англамок (узб.) – тушунмок (узб.); гузал (умумтил) – сулув (диал.); хусн (ар.) – чирой (ф-т.); хат (ар.), - мактуб (ар.) – нома (ф-т.); киши (узб.) – одам (ар.); кук (узб.) – осмон (т-ф.) – фалак (ар.); анализ (р-б.) – тахлил (ар.); тема (р-б.) – мавзу (ар.) www.arxiv.uz Синонимия ва полисемия • Синонимия ва полисемия уртасида маълум боғланиш бор. Хусусан, полисемантик лексема хар бир маъноси билан бошка-бошка синонимик каторларга кириши мумкин: олов ёкмок ва ут ёкмок (синонимлар: олов ва ут ), куёш олови ва куёш харорати (синонимлар: олов ва харорат ), олов йигит ва ғайратли йигит (синонимлар: олов ва ғайратли ) каби. www.arxiv.uz • Синонимлар нуткда мухим услубий восита саналади: улар нуткнинг равон ва таъсирли булишини, фикрнинг аник ва образли чикишини таъминлайди. • И з о х: Синонимия ходисаси фраземалар ва грамматик бирликлар (морфемалар, суз бирикмалари ва гаплар) доирасида, шунингдек, лексема ва фразема муносабатларида хам учрайди. (Бу хакда «Фразеология» ва «Грамматика» булимларига каралсин). www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha