Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 118.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Макроиқтисодий кўрсаткичлар тизими

Купить
11. Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) ва унинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари. 2. ЯИМ ва уни ҳисоблаш методлари 3. ЯИМ ва ЯМД 4. Инфляция 5. БандликМавзу: Макроиқтисодий кўрсаткичлар тизими 2Миллий ҳисоблар тизими Миллий ҳисоблар тизими - яхлит жамлама иқтисодий-статистик кўрсаткичлар тўплами бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, натижада ялпи миллий даромадни яратиш, уларни тақсимлаш, қайта тақсимлаш ва истеъмол жараён-ларини ўзида мужассамлаштирган ҳисобот ва статистика тизимидир. Ушбу тизимда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, истеъмол, инвестиция, жамғариш жараёнлари кетма-кет «Т» кўринишидаги ҳисобларда тасвирланади. МҲТ баланс статистикасининг ривожланиши, миллий даромад, миллий бойлик, жамғарма каби макроиқтисодий кўрсаткичларни аниқлаш ишлари эволюциясининг натижасидир. 3Ишлаб чиқариш ва унинг чегараси Ишлаб чиқариш деганда ишлаб чиқарувчи бирлик томонидан меҳнат, маблағ, товар ва хизматлар сарфлари натижасида бошқа турдаги товар ёки хизматни яратиб, истеъмолчига (пул ёки товар эвазига, ёки бепул) етказиб бериш жараёни тушунилади. Товарлар - эгалик хуқуқи тарқатилиши мумкин бўлган физик предметлардир, хизматлар эса - истеъмолчи талаби асосида бажариладиган хар хил ишлардир. Иқтисодий фаолият деганда товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, истеъмол ва жамғариш жараёнлари тушунилади. Бозор ва нобозор ишлаб чиқариш Айрим товар ва хизматлар (кексалар ёки болалар уйларида яшаётганлар учун кийим-кечак ва озиқ-овқатлар; давлат бошқарув идоралари, милиция хизмати, мудофа ва шу кабиларнинг хизматлари) бозорда сотилмайди. Товар ёки хизматларни истеъмолчига етка 4Резидентлик Миллий иқтисодиёт ва ташқи дунё тушунчалари жўғрофий худуд, миллий валюта ва миллатга эмас, балки резидентлик критериясига қараб аниқланади. Резидент деб, иқтисодий манфаати (қизиқиши) шу мамлакатнинг иқтисодий худудига қаратилган (ёки жойлашган) институционал бирликларга айтилади. Бошқа мамлакатнинг резидент бирликлари биз учун норезидент бирликлар бўлиб ҳисобланади. Мамлакатда жойлашган чет эл элчихоналари, халқаро ва дипломатик ташкилотлар, қисқа муддатга (одатда 1 йилдан кам) келган мавсумий ишчилар, артистлар, спортчилар, туристлар ва х.к.лар резидент ҳисобланмайди. Иқтисодий қизиқиш қуйидаги белгилар мавжудлигида содир бўлади: - доимий яшаш учун турар жойи бўлса; - узоқ муддат давомида (одатда бир йил ва ундан ортиқ) иқтисодий фаолиятини олиб бориши учун ишлаб чиқариш жо 5Резидентликни аниқлаш критерияси * Давлат бошқарув идоралари * Товар ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар * Оила хўжаликлари * Якка тартибда иқтисодий фаолият юритувчилар Резидент ва норезидентликни аниқлашдаги муаммолар * Чет эл ишчилари * Офшор банклари ва бошқа корхоналар * Тақдим қилувчининг қимматбаҳо қоғозлари * Ҳалқаро ташкилотлар * Кўпмиллатли дастурлар 6Иқтисодий ҳудуд Иқтисодий худуд - жўғрофий худуддан бирмунча фарқ қилади. Иқтисодий худуд деганда, резидент бирликларнинг шу мамлакат жўғрофий худудида ва мамлакат ташқарисида иқтисодий фаолият кўрсатиш хуқуқига эга бўлган худудлари мажмуаси тушунилади. Одатда иқтисодий худудда шахслар, товарлар ва капитал эркин харакатда бўлади ва бу жўғрофий худуд ушбу мамлакатнинг бошқарув идоралари юрисдикциясида бўлади. Унга қуйидагилар киради: - ҳаво бўшлиғи, худудий сувлар, қитъа шельфлари; - бошқа давлатлар худудларидаги худудий анклавалар (элчихоналар, консулликлар, ҳарбий зоналар); - эркин зоналар, оффшор фаолият. 7Миллий ҳисоблар тизимидаги ҳисоблар таркиби 0. Товарлар ва хизматлар ҳисоби Бу ҳисобда мамлакат иқтисодиётида йил давомида ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар ресурслари ҳажми ва улардан фойдаланиш йўналишларини характерловчи операциялар акс эттирилади. 1. Ишлаб чиқариш ҳисоби Бу ҳисоб ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган жараёнларни ифодаловчи кўрсаткичлар (ялпи ишлаб чиқариш, оралиқ истъемол, қўшилган қиймат)нинг ҳосил бўлишини ифодалайди. 2. Даромадларни ҳосил бўлиши ҳисоби Бу ҳисоб ишлаб чиқаришда банд бўлган институционал бирликларнинг бирламчи даромадларини ҳосил бўлиш жараёнини ифодалайди. 3. Даромадларни бирламчи тақсимоти ҳисоби Бу ҳисобда резидент институционал бирликларнинг ишлаб чиқаришдан ва мулкдан олган бирламчи даромадларини секторлар ўртасидаги тақсимоти ифодаланади 8давоми 5. Даромадлардан фойдаланиш ҳисоби Бу ҳисобда мавжуд даромадларни провард истеъмол ва жамғаришга тақсимлаш операциялари акс эттирилади. 6. Капитал сарфлар ҳисоби Бу ҳисобда резидент институцион бирликларнинг йил давомида сотиб олган номолиявий активлари (асосий фондлари) ва мавжуд асосий фондларни жамғариш ва трансфертлар ҳисобига ўзгариши жараёнлари акс эттирилади. 7. Молия ҳисоби Бу ҳисобда секторлараро молия-кредит муносабатларидаги ўзгаришлар акс эттирилади. 8. Ташқи дунё секторининг ҳисоблари: - жорий операциялар ҳисоби; - капитал сарфлар ҳисоби; - молия ҳисоби. Бу сектор ҳисобларида норезидентларнинг резидентлар билан бўлган операцияларнинг ҳолати акс эттирилади. 9Ялпи ишлаб чиқариш ва ялпи ички маҳсулот Ялпи ишлаб чиқариш (ЯИЧ) – кузатилаётган даврда барча резидент бирликларининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари ва кўрсатган хизматлари йиғиндисига тенг. ЯИЧ кўрсаткичини ҳисоблашда такрорий ҳисоблар мавжуд бўлиб, улар одатда оралиқ истеъмоли тушунчасига тенглаштирилади. Оралиқ истеъмол (ОИ) деб, ҳисобот даври мобайнида ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган (ишлатилган) товарлар ва хизматлар қийматига айтилади. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) - ялпи ишлаб чиқаришдан оралиқ истеъмол кўрсаткичини чегириб ташлаш натижасида аниқланади. 10Номинал ЯИМ ЯИМ жорий даврдаги нархларда ўлчанади Реал ЯИМ ЯИМ базис даврдаги нархларда ўлчанади ЯИМ дефлятори - мамлакат миқёсида барча ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар ўртача нархининг базис даврга нисбатан ўзгариш динамикасини ифодаловчи индексдир. ЯИМ дефлятор кўрсаткичидан фойдаланиб, ўзаро боғлиқликка асосланиб номинал ЯИМ ёки реал ЯИМни аниқлаш мумкин. Реал ЯИМнинг аҳамиятли жиҳати унда кўрсаткичлар пул кўринишида эмас, балки ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар олдинги йилга нисбатан қанча фоизга ўзгарганлигини аниқлаш мумкин.ЯИМ дефлятори - мамлакат миқёсида барча ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар ўртача нархининг базис даврга нисбатан ўзгариш динамикасини ифодаловчи индексдир. ЯИМ дефлятор кўрсаткичидан фойдаланиб, ўзаро боғлиқликка асосланиб номинал ЯИМ ёки реал ЯИМни а 11ЯИМ ва ЯМД нинг фарқланиши Резидентлар-нинг чет мамлакатлар- даги манбалардан олган даромади Норезидентлар- нинг мавжуд мамлакатдаги манбалардан олган даромади Ялпи миллий даромад (GNI) – мамлакат резидентлари томонидан ишлаб чиқилган пировард товар ва хизматлар ялпи қийматиЯлпи миллий даромад (GNI) – мамлакат резидентлари томонидан ишлаб чиқилган пировард товар ва хизматлар ялпи қийматиGNI GDP - = + Хориждан олинган соф омил даромад (Yf)Хориждан олинган соф омил даромад (Yf) Ялпи миллий ихтиёрдаги даромад (GNDI) – мавжуд давлат иқтисодий агентлари томонидан ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ва хизматлар ялпи қиймати ҳамда хорижий давлатлардан олинган соф жорий трансфертлар (TRf) йиғиндисига тенг: GNDI=GNI + TRfЯлпи миллий ихтиёрдаги даромад (GNDI) – мавжуд давлат иқтисодий агентлари то 12ЯИМ ни ҳисоблаш методлари Тармоқларда яратилган қўшилган қиймат (VA)Тармоқларда яратилган қўшилган қиймат (VA) Қўшилган қиймат = Ялпи ишлаб чи қ ариш – Оралиқ истеъмол (моддий ва номоддий харажатлар)Қўшилган қиймат = Ялпи ишлаб чи қ ариш – Оралиқ истеъмол (моддий ва номоддий харажатлар) Соф эгри соли қ лар (TSP) = Қ ўшилган қ иймат соли ғ и ( ҚҚ С) + Акциз соли қ лари + Экспорт- импорт операцияларидан ундириладиган соли қ лар (божхона божи) - Ма ҳ сулотлар учун белгиланган субсидия Соф эгри соли қ лар (TSP) = Қ ўшилган қ иймат соли ғ и ( ҚҚ С) + Акциз соли қ лари + Экспорт- импорт операцияларидан ундириладиган соли қ лар (божхона божи) - Ма ҳ сулотлар учун белгиланган субсидия Тармоқлар: Бир хил турдаги фаолият кўрсатувчи корхоналар гуруҳи Тармоқлар: Бир хил турдаги фаолият кўрсатувчи ко 13110+10=12060+35+15+10=120Қўшилган қийматга мисол: 60 60+35=95 95+15=110 142. Даромадлар бўйича 3. Харажатлар бўйича (якуний истеъмол) Соф эгри солиқлар (ТSP) Уй хўжаликлар истеъмоли (Cp) (соф истеъмол) + давлат жорий истеъмол харажатлари (Cg)Меҳнат ҳақи (W) Ялпи фойда (OS) a) ижара ва рента тўловлари b) амортизация c) дивиденд, процент d) даромад солиғи e) тақсимланмаган фойда Ялпи жамғарма (I): a) ялпи инвестициялар амортизация (капитал истеъмоли) соф инвестицилар b) захиралар ўзгариши Соф экспорт (NХ) (экспорт (E) минус импорт (M))GDP = + GDP = + ++ 15Ялпи миллий жамғарма миқдори Ялпи миллий жамғарма миқдори (S) эга бўлинган ялпи миллий даромад ва якуний истеъмол ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади S = GNDI – C 16Инфляция ЯИМ дефлятори ва ИНИ ўртасидаги тафовут: • қамраб олинадиган товар ва хизматларнинг турли-туманлиги: ЯИМ фақат мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларни ўз ичига олса, ИНИ импорт маҳсулотларини ҳам қамраб олади • ИНИ истеъмол савати товар ва хизматларининг қатъий ўрнатилган таркиби асосида ҳисобланади ( Ласпейрес нарх индекси) • ЯИМ структураси ўзгариши билан унга кирувчи товарлар ҳам ўзгаради (Пааше нархлар индекси) Инфляция - нархларнинг ўсиши, миллий валютанинг қадрсизланиши. ЯИМ дефлятори, ИНИ. Истеъмол нархлари индекси (ИНИ) – оддий истеъмолчи томонидан истеъмол этиладиган истеъмол савати маҳсулот ва товарлари нархининг ўсишини белгилайди . 17Баҳолар индексини ҳисоблаш формулалари Базис даври вазнларидаги индекс (Ласпейрес) Истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш учун қўлланилади. Мамлакатда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган маҳсулотлар ички истеъмол нархини ифодалайди. Истеъмол структурасини ўзгармас ҳолда олади. Базис даври вазнларидаги индекс (Ласпейрес) Истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш учун қўлланилади. Мамлакатда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган маҳсулотлар ички истеъмол нархини ифодалайди. Истеъмол структурасини ўзгармас ҳолда олади. Жорий давр вазнларидаги индекс (Пааше) ЯИМ дефляторини ҳисоблаш учун қўлланилади. Мамлакатда жорий даврда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нархини эътиборга олади. Ишлаб чиқариш структураси ўзгаришини эътиборга олади.Жорий давр вазнларидаги индекс (Пааше) ЯИМ дефляторини ҳисоблаш учун қўл 18Фишер индекси Ласпейрес ва Пааше нарх индексларидаги камчиликларга барҳам беради Фишер индексиp P l P f P *  19Даромад ва бандлик Реал иш ҳақи = Номинал иш ҳақи / баҳолар индекси Номинал иш ҳақининг ҳақиқатда сотиб олиш қувватини ифодаловчи кўрсаткич Реал даромад = Номинал даромад / баҳолар индекси Номинал даромаднинг ҳақиқатда сотиб олиш қувватини ифодаловчи кўрсаткич Даромад турлари:  иш ҳ а қ и  индивидуал ме ҳ нат фаолиятидан олинган даромад  трансфертлар  молиявий тизимдан олинган даромадлар 20Ишчи кучи – меҳнатга қобилиятли ёшдаги шахслар Ишсизлик – иқтисодиётда ишчи ўринларига бўлган талабнинг таклифдан ошиб кетиши натижасида содир бўлади . Ишчи кучи Бозор иқтисодиёти шароитида 100% бандликка эришиб бўлмайди. «Тўлиқ бандлик» тушунчаси нисбий бўлиб, маълум ишсизлик даражаси мавжудлигини (нормал) тан оладиБозор иқтисодиёти шароитида 100% бандликка эришиб бўлмайди. «Тўлиқ бандлик» тушунчаси нисбий бўлиб, маълум ишсизлик даражаси мавжудлигини (нормал) тан олади Бандлар Ишсизлар меҳнат фаолиятига яроқли банд аҳоли меҳнат фаолиятига яроқли, ишламайдиган, аммо иш излаётган аҳолиИшчи кучи ва ишсизлик 21Тўлиқ бандлик – иқтисодиётда бандликнинг оптимал даражаси Бандлик даражаси = бандлар сони / ишчи кучи сони Ишсизлик даражаси = Ишсизлар сони / ишчи кучи сониБандлик ва ишсизлик даражалари 22Ишсизлик даражаси Фрикцион ишсизлик Ишсизликнинг бу тури иш излаш ёки меҳнат қилиш даврини кутиш билан боғлиқ бўлиб, унинг даражаси меҳнат бозори самарасини ифодалайди. Структуравий ишсизлик Ишсизликнинг мавжуд тури ишчиларнинг малкасини ошириш, мутахассислиги ўзгартириш билан боғлиқ даврни ўз ичига олиб, технологик ўзгаришлар ва маълум ихтисосликка эга бўлган ишчи кучига бўлган талабдан келиб чиқади. Циклик ишсизлик Иқтисодий фаолият ёмонлашиши ва ишчи кучига бўлган талабнинг қисқариши билан боғлиқ. Ишсизликнинг табиий даражаси (ЯММ потенциал даражасига мос келади). Иқтисодий ва ноиқтисодий харажат ошишига олиб келувчи ишсизлик.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha