Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 165.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Максимал имкониятли иш вакти фонди структураси

Купить
Максимал имкониятли иш Максимал имкониятли иш вакти фонди структураси вакти фонди структураси Максимал имкониятли иш Максимал имкониятли иш вакти фонди структураси вакти фонди структураси Ишчи кучи ҳаракатини вақт бўйича, корхоналар бўйича интенсивлигини ўрганиш мақсадида қуйидаги нисбий кўрсаткичлар аниқланади: Иш вақти ва ундан фойдаланиш кўрсаткичлари • Иш кучи сони ва унинг таркиби бу соҳадаги масаланинг миқдор томони ҳисобланади, иш вақти ва ундан фойдаланиш даражаси эса унинг сифат тарафини белгилайди. Иш вақтидан фойдаланишни таҳлил қилиш учун иш вақти фондларини таркибини ўрганишни, иш куни ва иш даври узунлигини, ишлаган иш вақти хажмига хар ҳил омиллар таьсирини ўрганишни тақозо этади. Иш вақти статистикаси – мехнат статистикасининг бир бўлими ҳисобланади. Иш вақтини йўқотишни ўрганиш • Иш вақтини йўқотишни ўрганиш мехнат муаммолари билан шуғулланувчи давлат органлари, ижтимоий таьминот бўлимлари, касаба уюшмалари, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарининг доимий эьтиборида туради. • Иш вақти сарфланган мехнат меёрини ифодалайди ва у амалиётда икки кўрсаткич ёрдамида ўлчанади: 1) ишлаган киши – куни ходимнинг корхона рўйхатида турган ва ишга келган кунларини билдириб, унга иш вақти давомида хақиқий ишланган ва ишланмаган соатлар кираверади. Ишланган киши- кунларига шу корхонада ўз ходимлари томонидан амалда ишланган киши кунлари, бу корхона йўлланмаси билан бошқа корхонада ишланган киши-кунлари, шунингдек хизмат сафарида бўлган ходимларнинг ишлаган кунлари киритилади. Ишланган киши-соати иш вақтининг аниқ ўлчов бирлиги Ишланган киши-соати иш вақтининг аниқ ўлчов бирлиги ҳисобланади, чунки унинг таркибига танаффус вақтлари, кечикиб келиш ва вақтли кетиб қолиш вақтлари киритилмайди. • Иш вақтидан фойдаланиш даражасини билиш учун статистика қуйидаги кўрсаткичлар тизимидан фойдаланади: • Бир ишчи томонидан ишланган кунлардан, яьни иш ойи узунлигидан фойдаланиш коэффициенти; • Иш куни узунлигидан фойдаланиш коэффициенти; • Иш вақтидан тўлиқ фойдаланиш коэффициенти; Иш кунининг амалдаги узунлигини аниқлаш • Иш кунининг амалдаги узунлигини аниқлаш учун ишланган барча киши- соатлар сони, ишланган киши-кунлар сонига бўлинади. Бунда икки ҳил кўрсаткич аниқланади: а) иш кунининг тўлиқ узунлиги (бунда одатдаги ва одатдан ташқари соатлар эьтиборга олинади) ва б) иш кунининг одатдаги узунлиги (бунда фақат одатдаги соатлар эьтиборга олинади). Бу кўрсаткичнинг амалдаги базис даврдагиси билан солиштирилиб иккинчи коэффициент аниқланади. Биринчи коэффициентни иккинчисига кўпайтириб учинчи яьни иш вақтидан тўлиқ фойдаланиш коэффициенти аниқланади. Масалан, корхонада базис ва жорий даврда қуйидаги маьлумотлар берилган: № Кўрсаткичлар Базис давр Жорий давр 1 Ўртача рўйхатдаги ишчилар сони 900 1000 2 Амалда ишланган барча киши-кунлар сони 18000 21000 3 Амалда ишланган барча киши-соатлар сони 126000 140000 4 Бир ишчи томонидан амалда ишланган кунлар сони (2:1) 20 21 5 Иш кунининг амалдаги узунлиги, соат (3:2) 7,0 6,7 Амалиётда қуйидаги иш вақти фондларини бир-биридан ажратиш лозим: • 1. Календар иш вақти фонди – корхона барча ходимларига тўғри келган календар кунлар сонини ифодалайди ва у қуйидагича ҳисобланиши мумкин: • - ўртача рўйҳатдаги ходимлар сонини шу даврдаги календар кунлар сонига кўпайтирилади; ёки • - ишга келган ва келмаган киши-кунлар сони қўшилади. Табел вақт фонди ва э нг кўп имкониятли иш вақт фондини аниқлаш • 2. Табел вақт фонди – ни аниқлаш учун календар вақт фондидан байрам ва дам олиш кунлари айрилади; • 3. э нг кўп имкониятли иш вақт фонди – ни аниқлаш учун табел иш вақти фондидан навбатдаги мехнат татили кунлари айрилади. Бу фонд «Мехнат хақида»ги қонунга асосан фойдаланиш мумкин бўлган энг катта иш вақти салоҳиятини билдиради. Ишланган иш вақти фонди • Ишланган иш вақти фонди. Ишланган киши/соатлар сонига ходимларнинг ишлаган барча соатлари киритилади (байрам ва дам олиш кунлари, ҳамда одатдан ташқари ишланган соатлар ҳам қўшилади). Аммо бунга сменалар ичидаги тўхтаб туришлар, бетоблиги сабабли ишга келмаслик, мехнат таьтиллари ва шунга ўхшашлар қўшилмайди. • Одатдан ташқари ишланган вақтлар – қонунда белгилангандан ташқари вақтлардаги иш соатлари киритилади (байрам ва дам олиш кунлари, сменадан ташқари ишланган вақтлар ва ҳ.к.). • Тўланган киши-соатлар сони – бу ходимлар томонидан ишланган киши-соатлар ва ишланмаган бўлса ҳам, аммо ҳаққи тўланган соатлардан ташкил топади. Кўрсаткичда йиллик мехнат татили вақти, қўшимча ва ўқув татиллари вақти, раҳбарият қарори билан берилган таьтиллар вақти, малака ошириш тизимида ўтказилган вақт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларга жалб қилинган вақт, 18 ёшга этмаган ўсмирлар учун қисқартирилган иш вақти киритилади, аммо бетоб бўлган вақт учун тўловлар ижтимоий фондлардан тўланган учун тўланган соатлар киритилмайди. Иш вақти балансини тузамиз (киши-кунларида) . Иш вақти ресурслари Иш вақтидан фойдаланиш 1. Календар фонди - 9100 2. Байрам ва дам олиш кунлари – 2400 3. Табел фонди – 6700 4. Навбатдаги меҳнат таьтиллари – 4800 5. Максимал имкониятли иш вақти фонди – 6220 1. Амалда ишланган вақт – 5868 2. Узурли сабаблар билан иш вақтини йўқотиш – 136 шу жумладан: бетоблиги с абабли – 56 ўқиш вақти сабабли – 20 қонун бўйича – 60 3. Иш вақтини йўқотиш – 216 шу жумладан: кун бўйи тўхтаб туришлар – 200 прогуллар – 4 раҳбарият рухсати билан – 12 4. М аксимал имкониятли иш вақти фонди – 6220 (5868+136+216) Жами: 6220 Жами: 6220
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha