Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг аҳамияти

Купить
Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг аҳамияти Ўзбекистоннинг ривожланишидаги муҳим босқичлар: 1991-2000 йй – Ўтиш даври ва миллий давлатчилик асосларини шакллантириш билан боғлиқ биринчи галдаги ислоҳот ва ўзгаришлар даври; 2001-2010 йй – Мамлакатимизни фаол демократик янгилаш, ислоҳ этиш ва модернизация қилиш даври; 2011 – хозирги кунга қадар давом этаётган – жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтариш даври. Ўзбекистоннинг «ўзбек модели» деб ном олган ривожланиш йўли: 1 - Қонун устуворлигига эришиш; 2 - иқтисодиётни сиёсатдан устунлигини таъминлаш; 3 - кучли ижтимоий сиёсат юритиш; 4 - давлатнинг бош ислохотчи вазифасини бажариши; 5 - ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил амалга ошириш. Мамлакатимизда олиб борилган ижтимоий, иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар натижасида қуйидаги ютуқларни қўлга киритдик: Биринчидан - иқтисодиётимизнинг рақобатдошлиги таъминланди, яъни ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини модернизация ва диверсификация қилинди, техник ва технологик янгиланди, натижада ишлаб чиқарган маҳсулотларимиз ички бозорни тўлдирди ҳамда жаҳон бозорида ўз ҳаридорига эга бўлди. Иккинчидан - Конституциямизда мухирлаб қўйилган кўп тармоқли иқтисодиётимизнинг устувор соҳаси бўлмиш ҳусусий мулк ва ҳусусий тадбиркорликни ҳимоялашга ва ривожлантиришга қаратилган ишончли меъёрий-ҳуқуқий асос яратилди. Натижада нимага эришдик: - мамлакатимиз ЯИМ нинг 56,7 % КБ ва ХТ тўғри келмоқда; - иш билан банд аҳолининг 77% мазкур тармоқда меҳнат қилмокда; - Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳузурида КБ ва ХТ субъектларини экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус жамғарма ташкил этилди; - 2014 йилда КБ, ХТ ва фермер ҳўжаликлари соҳасида 840 миллион доллардан зиёд миқдордаги товарлар экспорти амалга оширилди; - Тижорат банклари томонидан КБ ва ХТ субъектларига 9 триллион сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди; - 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлар учун даромад солиғи ставкаси 25% дан 15% га, қурилиш соҳасидаги корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6%дан 5%га туширилди. Учинчидан - иқтисодиётда ҳам,фаолиятимизнинг бошқа соҳаларида ҳам давлатнинг иштироки кескин қисқартирилди. Кўпгина корхоналар «0» қийматда сотиш орқали тўлиқ хусусий мулк шаклига ўтказилди. Корпоратив ёки акциядорлик бирлашмаларининг фаолияти йўлга қўйилди. Қўшма корхоналар кўпайди. Тўртинчидан - маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш дастурини амалга ошириш натижасида улкан ютуқларни қўлга киритдик. Бу дастурни жорий қилишга киришган 2000 йилдаёк илгари четдан олиб келинадиган маҳсулотларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни бошлаган эдик. Бешинчидан - иқ тисодиётга инвестиция киритиш натижасида барқарор ва изчил иқтисодий юксалишга эришдик. Охирги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти 6 баробарга, аҳолининг реал даромадлари 9 баробарга ошишига эришилди. Унинг таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар 10,6% дан 52% га ошди. ЯИМ нинг ўсиш суратлари 8% дан камаймади. Ўзбекистон тараққияти учун йўналтирилган инвестициялар ҳажми 190 миллиард доллардан ошди ва бу маблағнинг 65 миллиард доллардан зиёдини хорижий инвестициялар ташкил этди. Қишлоқ ҳўжалигини ривожлантиришга ҳам катта миқдордаги инвестиция сарфланмоқда. Олтинчидан - қ ишлоқ хўжалигини ислох этиш орқали улкан ютуқларга эришдик. Ирригация мелиорация ишлари натижасида 1 миллион 700 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Сизот сувлари энг оғир даражада, яъни 2 метргача юзада жойлашган ерлар қарийиб 500 минг гектарга, кучли шўрланган ерлар эса 100 минг гектарга қисқарди. Натижада пахта хосилдорлиги гектарига 2-3 центнерга, бошоқли дон экинлари эса 3-4 центнерга ошди. Экин майдонлари таркибини оптималлаштириш ишлари олиб борилди. Пахтадан бўшаган 30 минг гектардан ортиқ суғориладиган ерларда боғ ва узумзорлар ташкил этилди, бошоқли дон, сабзавот ва картошкадан мўл хосил етиштирилди. Еттинчидан - фермерлик ҳаракати малакатимиз тараққиётига улкан хисса кўшди. Хозирги вақтда қишлок хўжалиги махсулотларининг 92% фермер хўжаликлари томонидан етиштирилмоқда. Улар кўп тармоқли фермер хўжалигига айланиб бормоқда. Юртбошимиз фермерлар туғрисида шундай фикрни айтган эдилар: «Бугунги кунда умумхалқ бойлиги бўлмиш ерни ижарага олган, бу ерга ўз мулки ва хизматини кўшган, замонавий техникага эга бўлган фермер хўжаликлари – нафақат қишлок хўжалигимизнинг асосий махсулотини ишлаб чиқарадиган, балки қишлоқнинг келажагини, тараққиётини ўз масъулиятига олган ижтимоий-сиёсий ҳаракатдир» Саккизинчидан - аҳоли бандлигини таъминлаш борасида катта ишлар амалга оширилди. Охирги 5 йилда юртимизда 5 миллионга яқин иш ўринлари яратилди. Давлатнинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 18,5 фоиздан ошмайди. Ўтган 5 йил давомида иқтисодиётимизга жами бўлиб 67 миллиард доллар инвестиция йўналтирилди. Тўккизинчидан - ижтимоий соҳадаги туб ислоҳотлар натижасида таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида катта ютуқларни қўлга киритдик. Бу борадаги амалга оширилган ишлар тўғрисида кўпгина мисолларни келтириш мумкин. Охирги йилларда Давлат бюджетининг 59-60% ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда. ЯНГИ – 2016 ЙИЛ ВА КЕЛГУСИ ЙИЛЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ВАЗИФАЛАР:  Иқтисодиётда сифат жиҳатдан таркибий ўзгаришларни амалга ошириш  Хусусий мулк ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш  Чет эллик шериклар албатта акциядорлари бўладиган янги корпоратив ташкилотларни шакллантириш  Мамлакатимиз иқтисодиётида давлат улушини қисқартириш  Хорижий инвестицияларни янада кенг жалб қилиш ва бунинг учун барча зарур шароит ва преференцияларни яратиш Ў З Б Е К И С Т О Н Р Е С П У Б Л И К А С И К О Н С Т И Т У Ц И Я С И 41- Модда Хар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА ҚОНУНИ 29.08.1997 й. 1- Модда Ушбу Қонуннинг мақсади Ушбу Қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-хунар ўргатишнинг хуқуқий асосларини белгилайди. Хамда хар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий хуқуқини таъминлашга қаратилган. 3- Модда Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий П Р И Н Ц И П Л А Р И  Таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эълон қилинади.  Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:  таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги;  таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;  умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-хунар таълимининг мажбурийлиги;  ўрта махсус, касб-хунар таълими йўналишини: академик лицейда ёки касб-хунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги;  таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;  давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг хамма учун очиқлиги;  таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;  билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;  таълим ти “ Таълим тўғрисида” ги Қонунда Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилиши белгилаб қўйилди: Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилиши белгилаб қўйилди:Мактабда н ташқари таълим Мактабгача таълим Умумий ўрта таълим Олий таълим Олий ўқув юртидан кейинги таълимКадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш Ўрта махсус, касб- ҳунар таълими Давлатимиз раҳбари, бундан 18 йил олдин қабул қилинган, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури деб ном олган Таълим соҳасини ислоҳ қилиш дастури мамлакатимизда янги жамият қуришнинг босқичма-босқич ва тадрижий ривожланиш принципига асосланган иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг биз танлаган “ўзбек модели” – ўз тараққиёт йўлимизнинг ажралмас таркибий қисми эканлигини қайд этди. Шунингдек, 2004-2009 йилларда амалга оширилган “Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури ” умумий ўрта таълимни ривожлантиришда муҳим омил бўлди. Қабул қилинган дастурга мувофиқ, мамлакатимизда 9+3 схемаси бўйича 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим тизими жорий этилди. Бу ҳақида муҳтарам юртбошимиз шундай деган эдилар: “ Яна бир бор таъкидлайман – бу биз учун принципиал масала ҳисобланади. Айниқса, олис қишлоқ жойларда, тўғрисини айтганда, ҳамма ҳам 12 йил ўқишни хоҳламайди. Бугунги кунда ўсиб келаётган янги авлодимиз 12 йиллик мажбурий таълим олиш билан бирга аниқ мутахассислик ва касб-ҳунарга эга бўлиши керак. Бу, айниқса, қизларимиз учун муҳимдир. Чунки ёш оиланинг мустаҳкамлиги аввало қизларнинг бирор-бир мутахассисликни эгаллаб, ҳаётда ўзининг мустақил фикри ва ўрнига эга бўлиши билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам барча зарур фанлар бўйича умумий билим берадиган умумтаълим мактабларида 9 йил таълим олганидан кейин ёшларимиз мажбурий тарзда 2-3 та замонавий мутахассислик бўйича касб-ҳунарларга эга бўлишига биз алоҳида эътибор қаратмоқдами з” Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ 352 – сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси қуйидаги мазмундаги 47/3- модда билан тўлдирилди. “ 47 / 3- МОДДА. НИКОХ ЁШИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ХУЖЖАТЛАРИНИ БУЗИШ Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш,- Энг кам иш хақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ота-она ёки уларни ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, - Энг кам иш хақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Никох ёшига етмаган шахс билан никох тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, - Энг кам и Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ 352 – сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси қуйидаги мазмундаги 125/1- модда билан тўлдирилди. “ 125/1-МОДДА. НИКОҲ ЁШИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ХУЖЖАТЛАРИНИ БУЗИШ Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, шундай қилмиш учун маъмурий жаъзо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса,- Энг кам ойлик иш хақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жаъзоланади ота-она ёки уларни ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, шундай қилмиши учун маъмурий жаъзо қўлланилгандан кейин содир этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 майдаги 139-сонли “Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида” ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларига асосан кичик қувватга эга бўлган МТМ оптималлаштирилиб, мактабгача таълим муассасаларига филиал ҳисобида бириктирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ 1875-сонли “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида МТМларда чет тилларини ўргатиш бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди. Бугунги кунда илм-фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳаларининг тез суръатларда жадаллик билан ривожланиши барча таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришни талаб қилмоқда. Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганининг 21-йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузасида “... болаларни мактабга тайёрлашнинг сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш даркор. Боланинг жисмоний ва психологик ривожланишидаги энг асосий давр – бу бошланғич синф давридир. ”- деб муҳтарам Президентимиз И.Каримов таъкидлаганлар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги “Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-хуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” ги 225-сонли қарорининг 3-иловаси “Қисқа муддатли гуруҳлар ташкиллаш хақида”ги Низомга асосан республикамиз худудларида қисқа муддатли гуруҳлар ташкилланди. Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш босқичлари (1990-2014 йиллар) 241. 1990-1998 йиллар – соғлиқни сақлашни миллий моделини ривожлантиришга асосларни шакллантириш босқичи; 2. 1998-2003 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ- 2107-сонли Фармони – соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича илк Давлат дастурини амалга ошириш босқичи; Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш босқичлари (1990-2014 йиллар) 253. 2003-2007 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214- сонли Фармони - соғлиқни сақлаш тизимида ихтисослаштирилган марказлар фаолиятини ташкил этиш босқичи; 4. 2007-2014 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923- сонли Фармони ва 2 октябрдаги ПҚ-700 сонли, 2011 йил ноябрь 1652 сонли Қарорлари - соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга ошириш босқичи. 1998-2014 йилларда cоғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг асосий натижалари: 261) аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий асоси яратилди; 2) аввал мавжуд бўлган кўп бўғинли соғлиқни сақлаш тизими ўрнига тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий ва мақбуллаштирилган ташкилий-институцион тузилмаси қурилди; 3) тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлик даражасини сезиларли равишда оширилди; 4) юқори малакали тиббий ходимлар тайёрлашнинг ва уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантиришнинг мутлақо янги тизими яратилди. Соғлиқни сақлашнинг норматив-ҳуқуқий базаси (1991-2011 йиллар) 27 Республикада соғлиқни сақлаш соҳасида 14 та Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 дан ортиқ Фармон ва Қарорлари ҳамда Ҳукуматнинг 100 га яқин Қарорлари қабул қилинди 28Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури доирасида Жаҳон банки инвестициялари жалб қилинган ҳолда 1998-2013 йилларда “Саломатлик-1” ва “Саломатлик- 2” лойиҳалари доирасида республикадаги ҚВП умумий қиймати 76 млн. долл. бўлган замонавий тиббий асбоб- ускуналар, лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланди. 3E0921 13 1609 1D 17 1507 08 Тез тиббий ёрдам хизмати моддий-техник базасини мустаҳкамлаш 29Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 майдаги “Тез тиббий ёрдам тизими фаолиятини такомиллаштириш ҳақида” ги ПҚ- 1114 сон қарорига кўра Тез тиббий ёрдам тизими моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2011-2014 йилларда 8,1 млрд.сўм маблағ эвазига 320 та ихтисослаштирилган «Дамас» автомашиналари ва реанимобиллар сотиб олинди. Натижада тизимни автотранспорт билан таъминоти 97,7% га етказилди ва автотранспорт парки 75% янгиланди01 41 4B 08 1A 0C 2B 14 1F0610 4D 11 09 11 04 260A0B0610 30Республикада замонавий ташхис ва даволаш ускуналари билан жиҳозланган юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатувчи 10 та ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ташкил этилди. Шулардан бири, Акушерлик ва гинекология маркази, хорижий инвестициялар доирасида 3,5 млн. долл., қийматига эга замонавий асбоб-ускуна билан жиҳозланди.40 030610 080603 1A 28 14 1309 0F 31Республикада болаларнинг наслий ва туғма касалликларини олдини олиш мақсадида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жихозланган скрининг марказлар фаолияти натижасида 2000 йилдан 2014 йилга қадар туғма касалликлар билан дунёга келувчи болалар сони 40%га камайди, 2014 йилда 4 мингдан ортиқ туғма нуқсонли болалар туғилиши олди олинди.40 09 0306 1D1E1E1E0C1F 13 3A0C14 09 Аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш ҳамда микронутриент етишмаслиги холатларини олдини олиш бўйича олиб борилган тадбирлар натижасида камвазнли болалар фоизи 19% дан 5% гача , туғруқ ёшидаги аёллар ўртасида охирги 12 йилда камқонлик 60,0% дан 33,5%гача камайди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистонда олиб борилаётган аҳолини репродуктив саломатлигини, жумладан таркибида хаёт учун мухим микронутриентлар мавжуд бўлган махсус поливитаминлар билан хомиладор аёлларни саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича профилактик тадбирлари дунё миқёсида қайд этилмаган. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг қарорига “Республиканинг қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги асосан 2011-2015 йилларда ҳар йили қишлоқ жойларда яшовчи 440 мингга яқин ҳомиладор аёлларни поливитаминлар комплекси билан туғма касалликларни олдини олиш, хомиланинг актив ривожланиши ва хомиладор аёлларни туғишга тайёрлаш мақсадида бепул тарқатилмоқда. Аёллар ва болаларни соғломлаштириш Республика Перинатал маркази Хозирги кунда оналар ва болаларга юқори сифатли перинатал ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика ва 10 та вилоят ва шахар перинатал марказлари тузилди. Перинатал марказларида эса ҳомиладор аёллар ва янги туғилган чақалоқлар саломатлигини асрашга катта эътибор қаратилиб, ҳомиладорлик даврида муайян бир хасталик билан оғриган, муддатидан аввал туғуруқ хавфи мавжуд бўлган оналар ҳамда эрта туғилган чақалоқлар парваришланмоқда. Айни чоғда ҳатто, 600 граммдан 1кг.гача кам вазнда туғилган жажжи гўдаклар буткул соғломлаштирилаётгани бахтиёр оналар сафини кенгайтирмоқда. Шу билан бирга, турли анамолияли туғма хасталиклар жарроҳлик йўли билан муваффақиятли даволанмоқда . Айрим мамлакатлардаги туғилиш кўрсаткичи ( хар 1 000 ахолига нисбатан) 36Айрим мамлакатлардаги умумий ўлим кўрсаткичи ( хар 1 000 ахолига нисбатан) Оналар ўлими кўрсаткичи (хар 100 000 тирик туғилганларга) Гўдаклар ўлими кўрсаткичи (хар 1 000 тирик туғилганларга нисбатан) 2016 йил – “СОҒЛОМ ОНА ВА БОЛА ЙИЛИ” ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ  Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади  Аёлларга шарқона эҳтиром ва эъзоз кўрсатиш – биз учун ота-боболаримиздан қолган ибратли мерос бўлиб, биз бундай анъаналарга доим содиқ бўлиб яшаймиз  Мустақилликка эришгандан сўнг соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, биринчи навбатда, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масаласи энг муҳим ва устувор вазифа сифатида белгиланди  Бугунги кунда Соғлиқни сақлаш сохасидаги олиб борилган ислоҳотлар натижасида оналар ва болалар ўлими 3 мартага камайди. 2016 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4577-сонли фармони қабул қилинди  «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ташкилий чора- тадбирлари тўғрисида» 2016 йил – “Соғлом она ва бола йили”да белгилаб берилган устувор вазифалар  1- Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив- ҳукукий базани янада такомиллаштириш  2- Олис ва чекка ҳудудларда яшаётган аҳолини, аввало аёллар учун ижтимоий, маиший, тиббий нуқтаи назардан зарур шарт-шароитларни яратиш...  3- Тиббиёт муассасаларининг, жумладан, перинатал ва скрининг марказларнинг моддий-техника базасини, уларнинг кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, ОП ва ҚВПнинг иш самарадорлигини ошириш, патронаж ҳамширалар сонини кўпайтириш, акушер-гинекологлар, болалар шифокорларининг масалакасини ошириш 2016 йил – “Соғлом она ва бола йили” да белгилаб берилган устувор вазифалар  4- Никоҳга кираётган шахсларнинг никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш учун тиббиёт ходимларининг масъулиятини кучайтириш, шу асосда туғма ва ирсий касалликлар сонини камайтириш, бу борада катта тушунтириш ишларини олиб бориш...  5- Ахолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, хомиладор аёлларнинг соғлиғини сақлаш ва психофизиологик аҳволини яхшилаш соҳасидаги ишларни кучайтириш...  6- Ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш... 2016 йил – “Соғлом она ва бола йили” да белгилаб берилган устувор вазифалар  7 - Мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни яратиш... 8 - Қиз болаларни-бўлажак оналарни- жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда шакллантириш... 9 - Соғлом болани шакллантиришда таълим тизимининг ролини кучайтириш, МТМ тармоғини янада ривожлантириш... 10- КХК битирувчиларининг, аввало қизларнинг иш билан бандлигини таъминлаш...  2016 йил – “Соғлом она ва бола йили” да белгилаб берилган устувор вазифалар  11- Дастурий вазифаларни амалга оширишда маҳаллий ҳокимият органлари билан ННТ, жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш  12- ОАВ имкониятидан фойдаланиб Дастурнинг мақсад ва вазифалари ҳамда ижроси ҳақида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш. Биз янги – 2016 йилга мана шундай эзгу ва олийжаноб ниятлар билан қадам қўяётган эканмиз, давлатимиз ва жамиятимизнинг қудрати ва салоҳиятини, бутун борлиғимиз ва куч-ғайратимизни шу йўлда сафарбар этиш учун барча шароит ва имкониятларга эгамиз. Энг муҳими, “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли бўлади, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш ғоя ҳар бир юртдошимизнинг қалбига чуқур кириб бориши, ана шу улуғ ишга муносиб ҳисса қўшиш барчамизнинг муқаддас вазифамизга айланиши лозим. Ислом Каримов “ Агар фарзанд комил, оқил, имон-эътиқодли бўлса, ота- онасига фақат рахмат келтиради, одамларга наф келтиради, эл-юрт назаридан хеч қачон қолмайди. Ҳар бир инсон ўзидан соғлом фарзанд, соғлом зурриёд қолдириши кераклигини англаб етса, эҳтимол вақти, соати келиб биз шундай мамлакатга айланамизки, унда энг соғлом миллат ва элатлар истиқомат қилади. ” И.А.Каримов ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ !
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha