Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 10000UZS
Размер 478.6KB
Покупки 2
Дата загрузки 20 Февраль 2024
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Маънавият ва нафосат

Купить
Маънавият ва нафосат
Режа: 
Кириш 
1. Маънавият. Манавиятга берилган тарифлар. 
2. Нафосат. Нафосат ҳақидаги қарашлар. 
3. Шахс маънавиятини шакллантиришда нафосатнинг роли. 
  Хулоса 
 Фойдаланилган адабиётлар 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  Кириш 
 Мавзунинг долзарблиги.  Бугунги мустақил Ўзбекистонда миллатнинг 
маънавий-ахлоқий ривожланиши, ёш авлоднинг маънавийахлоқий 
тарбиясининг долзарб масалалари ича қарашлари асосида жиддий тадқиқ 
Асрлар   мобайнида   шаклланиб   келган   ахлоқий   қарашлар   ва   уларнинг
ижтимоий-маънавий   илдизлари,   жаҳонда   ва   минтақада   ахлоқшунослик
илмининг   турли   йўналишлари   ва   уларда   маънавиятга   оид   муаммоларнинг
инъикос топишини ўрганиш орқали Ўзбекистонда  маънавий-ахлоқий тарбия
масалаларини жаҳон ахлоқ илми ютуқ ва камчиликларини қиёсий таҳлили ва
халқимиз   маънавий-ахлоқий   меросига   таянган   ҳолда   ҳал   қилиш   йўлларини
излаб   топиш   ва   уларни   ҳаётга   татбиқ   этиш   йўналишининг   асосий   мақсади
ҳисобланади.   Шу   асосий   мақсаднинг   ижроси   йўлида   қуйидаги   вазифаларни
амалга ошириш кўзда тутилади: 
• Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов асарларидаги миллий маънавият
ва   миллий   ахлоқ,   уларнинг   ўзаро   боғлиқлиги   ва   бугунги   кун   учун   алоҳида
аҳамияти ҳақидаги қарашларни ўрганиш; 
• Ўзбекистон   Президенти   И.А.Каримовнинг   «Ахлоқ   -   маънавиятнинғ
ўзаги» деб берган таърифининғ мазмун-моҳиятини англаб етиш; 
• Миллатнинг маънавий-ахлоқий тарбияси миллий тараққиётнинг муҳим
омили эканлигини, унинг сабаблари ва оқибатларини тушуниш; 
• Мустақил   Ўзбекистон   давлати   томонидан   ёш   авлоднинг   маънавий-
ахлоқий   тарбиясини   яхшилашга   қаратилган   амалий   тадбирлар   ҳақида
маълумот ҳосил қилиш; 
• Миллий   ғояни   шакллантириш   ва   фуқаролик   жамияти   асосларини
яратишда маънавий-ахлоқий қадриятларнинг ўрнини аниқлаш; 
• Жаҳонда   маънавият   ва   ахлоқ   соҳаларининг   ўрганилиш   даражаси,   бу
соҳадаэришган ютуқ ва камчиликларни кўздан кечириш; 
• Миллий маънавиятимиз тарихида ахлоқ илмига оид яратилган асарлар
ва   уларнинг   мазмун-мундарижаси,   Шарқ   мутафаккирлари   ижодий
фаолиятида   ахлоқ   ва   ахлоқий   тарбия   масалалари,   ижтимоий   ҳаётнинг маънавий-ахлоқий негизлари хусусидаги қарашларини илмий-назарий таҳлил
қилиб, уларнинг ўзига хос хусусиятларини очиб кўрсатиш; 
• Ахлоқий фазилатлар  ва  маънавий  камолот  омилларини тадқиқ  этишда
ўтмиш   алломаларимизнинг   хизматларини   англаб   етиш   ва   улар   эришган
ютуқларнинг бугунги кун учун аҳамиятини, маънавий мерос намуналаридан
жамиятнинг   маънавий-ахлоқий   негизларини   шакллантиришда   тўғри
фойдаланишни ўрганиш; 
• Маънавият,   маданият   ва   ахлоқнинг   ўзаро   нисбатлари,   ахлоқ   ва   унинг
фуқаролик   жамиятининг   шаклланиши   ва   тараққиётидаги   аҳамияти,
маънавият   ва   ахлоқ   соҳаларининг   ўзаро   умумий   ва   фарқли   жиҳатлари,
уларнинг   илмий-қиёсий   таърифланиши,   шахс   маънавиятининг   асосий
жиҳатлари   ва   етакчи   ахлоқий   фазилатлар,   бош   маънавий   қадриятларнинг
шахс   ахлоқида   ўзига   хос   аксланиши   каби   масалаларни   батафсил   таҳлил
этиш; 
• Мустақил   Ўзбекистонда   маънавий   ва   ахлоқий   тарбиянинг   долзарб
масалалари,   инсон   ва   жамият   ҳаётида   маънавият   ва   ахлоқнинг   ўрни,
инсоннинг   маънавий-ахлоқий   ҳолатига   иқтисодий   ва   сиёсий   омилларнинг
таъсири, шахсниниг маънавий-ахлоқий тарбиясида дин ва ижтимоий бугунги
кунда   ёш   авлоднинг   маънавий   ва   ахлоқий   тарбиясига   таъсир   ўтказаётган
турли омиллар ва уларнинг оқибатларини ўрганиш; 
Ёш   авлод   маънавий-ахлоқий   тарбиясида   мумтоз   миллий   санъат   ва
адабиётимиз, жаҳон маданияти ва санъатининг юксак намуналаридан унумли
фойдаланиш  шакл ва  усуллари,  маънавий-ахлоқий  тарбияда  оила  ва  жамият
муносабатлари, оила, маҳалла, таълим тизимининг миллат маънавийахлоқий
тарбиясидаги   аҳамиятига   оид   энг   долзарб   масалаларни   тадқиқ   этиш   ва
тавсиялар бериш. 
Курс ишининг мақсади   маънавият ва нафосат тушунчаларини курс иши
доирасида таҳлил қилиш. 
  Курс ишининг азифалари   манавият тушунчасига берилган тарифларни
ўрганиш;   маънавият   ва   нафосат   тушунчаларини   илмий   далиллар   асосида ёритиш;   нафосат   маьнавиятнинг   асосий   тушунчалари   эканлигини   изоҳлаб
бериш;   нафосат   ҳақидаги   қарашларни   қиёсий   таҳлил   қилиш   орқали   муайян
хулосага   келиш;   шахс   маънавиятини   шакллантиришда   нафосатнинг   ролини
ёритиб бериш. 
 
 
 
 
 
 
 
 
  1. Манавиятга берилган тарифлар. 
  “Маънавият - инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг 
кучқудратидир. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди ”   1
,-деб 
ёзган эди Президент мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ. Кейинчалик 
«Ўзбекистон ХХ1 асрга интилмоқда» асарида бу ғоя янада муайянлик касб 
этиб, маънавият  «инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват 
этадиган, инсон ички оламини бойитадиган, унинг иймон-иродасини, 
эътиқодини мустаҳкамлайдиган, виждонини уйғотадиган қудратли 
ботиний куч»   2
сифатида таърифланди. 3
 Бу таъриф жузъий ўзгаришлар билан
Президентнинг алоҳида маънавиятга бағишланган сўнгги китобида ҳам 
келтирилган ва биз уни юқорида эслаб ўтдик. Хўш, бу сеҳрли қудрат, бу 
ботиний куч қандай бунёдга келади? 
Одамнинг
иймонэътиқодини
бутун қилади 
 
  Одамнинг
виждонини 
уйғотади 
 
Маънавият   тушунчасининг   таърифи,   президентимиз   “Юксак   маьнавият-
енгилмас   куч”   асарида   таъкидлаганидек,   оддий   лисоний   жумбоқ   эмас,
1  Каримов И.А. Асарлар. 1-жилд, 81.бет  
2  Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч.М.2008 
йил 19 б   3
 Каримов И.А. Асарлар. 7-жилд,  381.бет  Маънавият  
Одамнинг
ички дунёси,
иродасини
бақувват қилади Инсонни
қалбан улғайишга
чорлайди  Инсонни руҳан
покланишга
чорлайди  “маъно”,   “маъни”   сўзларининг   бугунги   биз   тушунган   мазмуни   билан
ечилмайди.   Жалолиддин   Румийнинг   буюк   ирфоний   асари   беҳудага
“Маснавийи маънавий” номи билан шуҳрат таратган эмас. Бу ердаги “маъно”
тушунчаси   олий   бир   мазмунни   англатмоқда,   улуғ   алломаларимиз   уни   “Ҳақ
асрори” деб атаганлар, зоҳирий назарлар учун у “ғайб”, агар бугунги илмий
ифодаларга кўчирсак, биз зоҳир кўзимиз билан кўриб турган чексиз замон ва
маконда чексиз ва ҳудудсиз шакллар мажмуини тўзғитиб юбормай, ғоят бир
мураккаб тизимда ушлаб турган ички уйғунлик, инсон онги ҳеч қачон тўлиқ
англаб   ета   олмагувчи   яхлит   моҳиятдир.   Шахс   маънавияти   айни   шу   беҳудуд
манбадан қувват олади. 
Президентнинг   таърифлари   шу   яхлит   моҳиятга   туташ   ботиний   қудратга
алоқадордир,   уни   бошқа,   иккиламчи   ҳодисалардан,   моддий   воқелик
унсурларидан   келтириб   чиқаришга   уриниш   муаммони   теран   илғамасликни
билдиради. 
Бугун   мустақил   ва   фаровон   Ўзбекистон   аталмиш   буюк   воқеликни
вужудга   келтириш   учун   ҳар   бир   инсондан,   миллатнинг   ҳар   бир   вакилидан
алоҳида   ички  қувват,   чексизликка   туташувчи   ботиний   куч   талаб   этилмоқда.
Ана шу куч ҳар бир инсон руҳида яширин, дейди Президент. Ўзини мустақил
шахс деб билган ҳар бир инсон уни ўзи учун кашф этиши керак. Бунинг учун,
аввало,   руҳимиздаги   худбин   майлларни,   ёлғон   ҳою-ҳавасларни,   рўёларни
енгиб ўтиб, чексиз қудрат манбаига қалбимизни очишимиз лозим. 
Маънавият   -   инсон   қалбида,   кўнгил   кўзгусида   акс   этган   Ҳақиқат
нуридир,   дейилган   таъриф   биринчи   марта   ишлатилганда,   баъзи
файласуфларимиз   уни   диний-мистик   таъриф   деб   баҳоладилар. 3
  Дарҳақиқат,
бу   таъриф   тасаввуфий   талқинларга   суянган   сўфиёна,   рамзий   таърифдир.
Зотан   бошқача   таъриф   бу   чексиз   моҳиятни   чеклаб   қўйиши   мумкин.   Сўфий
3   Умуман олганда, маънавиятни ғайб олами билан боғламай тўғри тушунтириб бўлмайди.
Бу   ҳақиқатни   Янги   Давр   Европасининг   энг   буюк   файласуфларидан   бири   И.   Кант   аллақачон   тан
олиб,   ахлоқнинг   мавжудлиги   инсон   руҳининг   абадийлиги   ва   ягона   олий   илоҳий   қудратнинг
мавжудлигини тақозо қилади, деб таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, Президент ўз китобида қайд этиб
ўтганидек,   охиратини   ўйламайдиган   одамдан   ҳалоллик   ва   Борлиқ   ҳақиқати   олдида   масъулият
ҳиссини кутиш қийин.   
  уламоларимиз   “Ҳақ   асрори”   ҳақида   фақат   ишора,   рамз,   тимсол   билан
cўзлаганлар, чунки Ҳақ илми биз учун “ғайб илми” дир, инсон мулоҳазалари
эса   доимо   нотугал   ва   нотўкис.   Аммо,   барибир,   инсон   ақли   бир   нарсаларни
аниқроқ, муайянроқ билгиси келади, у яхлит ёғдуни ҳам камалак рангларига
ажратмагунича   кўнгли   жойига   тушмайди.   Инсон   ақли,   аниқроғи,   мантиқий
тафаккур,   ҳар   қандай   ҳаётий   уйғунликнинг   ички   таркибини   бирма-бир
кўздан кечириб чиқиш, унинг қисмларини, буларнинг бир-бирига нисбатини
таҳлил ва тадқиқ этмоққа қизиқади, шуни амалга оширмаса, ичи ёниб, юраги
оловлана беради. 
Маънавият   инсон   қалбида   акс   этган   илоҳий   нур,   деган   таърифда,
мажозий шаклда  бўлса ҳам, унинг манбаи муайян маънода  инсон жисмидан
ташқарида   эканлигига   ишора   бор.   Бу   бежиз   эмас.   Ўтмишда   баъзи   Европа
файласуфлари   шартли   равишда   «биринчи   туртки»   назарияси   аталмиш
қарашларни   ҳам   олға   сурган   бўлиб,   унга   кўра,   гўё   худо   оламни   бир   йўла
яратгану   сўнг   унга   муайян   ривожланиш   қонунлари   бахш   этиб,   ўз   ҳолига
қўйиб   қўйган,   бошқа   унинг   ишларига   аралашишни   лозим   топмаган.   Бу
назария   ҳаёт   тажрибасида   ўзини   оқламади   ва   шу   сабабли   кейинчалик   дунё
илмида   рад   қилинди.   Борлиқ   ҳақиқати   билан   инсон   орасидаги   муносабат
аслида   бир   марталик   эмас,   доимийдир.   Аллоҳ   «нури»   деган   рамз   билан
ифодаланувчи   илоҳий   файз   ушбу   муносабатнинг   намоён   бўлиш
шаклларидан бири бўлиб, у фақат инсонларга қаратилади. У пайғамбарларга
бевосита ваҳий тарзида, авлиёларга илоҳий жазба шаклида, оддий инсонларга
истеъдод   ва   илҳом   кўринишида,   балки   қобилият   ва   яратувчилик   қудрати
сифатида йўналтирилиши мумкин. Ғайбни тан олмай, миллиардлаб инсонлар
эътиқодини афюнга тенг билган марксистлар илоҳий файзни ҳам афсона деб
талқин   этдилар   ва   унинг   инсон   ҳаётида   намоён   бўлиш   шаклларини   турлича
усуллар   билан   «материалистик»   изоҳлашга   уриндилар.   Баъзи   собиқ
мафкурачилар   ҳанузгача   инсон   ҳаётининг   моҳияти   фақат   моддий   борлиқ
билан чегараланмаслигини тасаввурларига сиғдиришга 
қийналмоқдалар.  Маънавиятнинг   манбаи   илоҳий   файз   дедик.   Шундай   экан,   ундан
баҳраманд   бўлишнинг   асосий   шарти   нима?   Бунга   ҳам   аждодларимиз
меросида   мукаммал   жавоблар   мавжуд.   Аждодларимиз   ирфоний   мажозларга
таяниб,   инсон   қалбини   кўзгуга,   Аллоҳ   файзини   нурга   қиёс   этишларидан
мақсад нима? Қадимда кўзгу тобланган пўлатдан тайёрланган. Демак, темир
маъдани қазиб олиниб, уни махсус кўраларда эритиб, пўлат ҳосил қилиб, уни
тоблаб,   сўнгра   унга   сайқал   берилган.   Буюк   тасаввуф   пирлари
шогирдларининг   маънавий   камолотини   айни   шу   мураккаб   жараёнга
ўхшатганлар.   Илоҳий   нур   баркамол   акс   этиши   учун   кўнгил   кўзгусини
шундай   машаққатли   риёзат   жараёнида   поклаш,   унга   тўкис   сайқал   бериш
лозим. Чунки юксак даражада сайқал топмаган пўлат саҳнида ҳеч қандай нур
акс   этмайди.   Айни   шу   кўнгил   кўзгусини   сайқаллаш   жараёни   тасаввуфда
маърифат   дейилган.   Миллий   маънавиятимизда   бу   жараённинг   қандай
кечиши,   яъни   маърифат   йўллари   масаласи   ҳам   батафсил   ишлаб   чиқилган.
Улар   илм   ва   имон,   риёзат   ва   меҳр   тушунчалари   орқали   ифодаланувчи
ўзликни   англаш   жараёни   бўлиб,   шу   мураккаб,   машаққатли,   аммо   ҳеч
қандай   моддий   дунё   лаззатларига   тенглаштириб   бўлмайдиган   сурурли
жараёнда   инсон   руҳи   Борлиқ   ҳақиқати   билан   уйғунлашиб   боради.   Демак,
бугунги   илмий   тилимизда   аждодларимиз   шакллантирган   мажозий   таърифни
шарҳлаб   берадиган   бўлсак,   Маънавият   -   Инсон   руҳидаги   Борлиқ
ҳақиқати билан уйғунлик  дейиш мумкин. 
Инсон   –   фоний   вужуд,   у   бу   дунёга   бир   кун   келади,   тақдирида
белгиланган   умрини   яшаб,   яна   тупроққа   қўшилиб   кетади.   Борлиқ   ҳақиқати
эса   –   боқий,   азалий   ва   абадий.   Инсон   руҳи   Борлиқ   ҳақиқати   билан
уйғунлашган муддатда 
бақо зуҳур эта бошлайди, натижада инсон руҳида ҳадсиз-ҳудудсиз 
қудрат билан ботиний туташув юз беради. Бу ерда фақат бир шарт бор: 
холислик, поклик. Маънавият аталмиш ботиний қудрат зарра ғараз, 
худбинлик, кибрни кўтармайди: ботиний туташув, Борлиқ ҳақиқати билан  уйғунлик йўқолади. Аллоҳ таоло ўз китобида “мени поклаб ёд этинг” деб амр
этишининг ҳикмати ҳам шунда. 
Маънавиятнинг   таърифлари   хусусида   гапирганда   яна   бир   жиҳатга
эътибор қилиш лозим. Маънавиятга  инсон ва жамият ҳаётининг муайян бир
соҳаси   (йўналиши)   сифатида   қаралганда   уни   инсоннинг   Борлиқ   ҳақиқатига
муносабати   деб   таърифланди,   унга   инсонни   эзгулик   сари   элтувчи   ботиний
қудрат деб  ёндошилганда  Инсон руҳидаги  Борлиқ ҳақиқати билан уйғунлик
деб таъриф берилди. Буларнинг орасидаги фарқ нима-ю, умумийлик нимада?
Биринчи   таърифда   маънавиятга   имкон   (потенция)   сифатида   қаралмоқда,
иккинчи   таърифда   воқелик   (мавжудлик)   ва   унинг   даражалари   сифатида
ёндошилмоқда.   Бундан   ташқари   жамият   ва   инсон   ҳаётида   иқтисод,   сиёсат,
маънавият соҳалари қанчалик бир-бирига киришиб кетган бўлмасин, барибир
ҳар   бир   муайян   ҳолатда   улардан   қайси   биридир   етакчилик   қилади,   шунга
кўра   ўша   соҳанинг   талаби   биринчи   ўринга   чиқади.   Масалан,   иқтисодий
мустақиллик   масъулияти   ёки   ҳалол   ризқ   топиш   ҳаракати   маънавиятли
инсонга   хос,   аммо   моддий   даромад   топиш   учун   қилинган   барча   ҳаракатлар
барибир   иқтисод   соҳасига   тегишлидир.   Ёки   маданият   ва   унинг   таркибий
қисмлари бўлмиш дин, ахлоқ, санъат  ва адабиёт  каби  соҳаларнинг ҳар бири
мураккаб ҳаётий йўналишлар сифатида сиёсатга ҳам, иқтисодга ҳам алоқадор
жиҳатлари йўқ эмас, аммо улардан маънавият чиқариб ташланса, барчаси пуч
ёнғоқ   ёки   аччиқ   мағизли   данакка   ўхшаб   қолади,   яъни   асл   моҳиятини
йўқотади.   Бошқача   айтганда   агарчи   маънавиятли   ёки   маънавиятсиз   сиёсат,
ёки ҳалол ёки ҳаром луқма ҳақида гапириш ўринли бўлса ҳам, маънавиятсиз
маданият,   имонсиз   дин,   масъулиятсиз   ахлоқ,   меҳрсиз   санъат   ва   адабиёт
ҳақида гапириш мағизсиз пўст ҳақида гапириш билан баробар бўлади. Шунга
кўра   маданият   ва   унинг   таркибий   қисмлари   бўлмиш   дин,   ахлоқ,   санъат   ва
адабиёт кабиларни асосан маънавият соҳасига тегишли деб ҳисобласак, хато
бўлмайди. 
 
   
 
 
  2. Нафосат. Нафосат ҳақидаги қарашлар. 
 Нафосат, бу сўз тилга олинганда инсон кўз олдида одамзод қалбида 
нозик бир туйғуларини уйғотувчи, гўзаллик деб аталмиш нафис бир олам 
билан боғлиқ тушунчалар, гўзал манзаралар намоён бўлади. Нафосат 
деганда, улуғ алломаларимиз, шоир, ёзувчи, файласуфларимиз томонидан 
яратилган илмий, адабий асарларимиз, халқимизнинг қон-қонига, жонтаьнига
сингиб кетган саньат дурдоналаримиз ҳақидаги тасаввурларимиз жонланади. 
Нафосат   сўзига   илмий   ёндошган   ҳолда   таҳлил   қилсак,   нафосат   бир
томондан   реал   воқеликни,   иккинчи   томондан   илмий   тушунчани   англатади.
Уреал   воқелик   сифатида   инсон   ҳаётининг   барча   соҳаларини   нурлантириб
турувчи   қамровли   маънавий   ҳодиса,   тушунча   сифатида   эса   эстетика   оид
юзлаб,   эҳтимол,   минглаб   атамаларни   ўз   ичига   олган   энг   йирик   истилоҳ,
оврўпача   таърифда   –   метакатегория.   Бошқача   қилиб   айтадиган   бўлсак,
нафосатнинг   «ҳудуди»   ниҳоятда   кенг:   уобъектив   воқелик   сифатида
нарсаҳодисаларнинг   эстетик   хусусиятларни   англатса,   субъектив   воқелик
тарзида   инсоннинг   ана   шу   эстетик   хусусиятларини   англаш   ва   идрок   этиш
борасидаги ботиний фаолиятидир. 
Шу   ўринда   эстетик   хусусиятлар   ўзи   нима,   уларнинг   мавжудлик
шартлари нималар билан белгиланади, деган масалага тўхталиб ўтиш жоиз. 
Одатда   гўзаллик,   улуғворлик,   фожеавийлик,   кулгилилик   сингари
истилоҳлар   ҳақида   гап   кетганида,   биз   уларни   эстетиканинг   мезоний
тушунчалари   ёки   асосий   категориялари   деймиз.   Чунки   улар   эстетикаининг
мезонларини   белгилаб   берадиган   истилоҳлар,   салмоғини   ўлчайдиган   ўлчов
тушунчалар вазифасини бажаради, яъни улар юқорида айтилганидек, ўзлари
воқелик бўлмагани ҳолда эстетик воқеликнинг моҳияти, тузилмаси шакли в.
ҳ.   тўғрисида   фикрлаш   учун   махсус   калит   бўлиб   хизмат   қиладилар.   Дейлик,
гўзаллик   тушунчаси   табиат,   жамият   ёки   санъатда   мавжуд   бўлган   эстетик
объектнинг гўзаллигини тадқиқ ва талқин этиш, шарҳлаш учун зарур; лекин
у   нарса-ҳодисанинг   объектив   реалликдаги   эстетик   хусусиятини   шархлар
экан,   айни   пайтда   шу   хусусият   тўғрисидаги   илмий   талқин   мезонларини белгилаб   бериш   вазифасини   ҳам   ўтайди.   Ана   шу   объектив   реалликдаги
эстетик хусусиятлар (гўзаллик, улуғворлик, фожеавийлик, мўъжизавийлик ва
бошқалар) нафосатни ташкил этади. Бу ҳусусиятлар ҳам санъат, ҳам табиат,
ҳам   жамият   оламидаги   объектларда   мавжуд   бўлади.   Масалан,   Чотқол   тоғ
тизмаларию,   тунги   юлдузли   осмоннинг   ва   Самарқанддаги   Регистон
мажмуасию,   Бухородаги   Арслонхон   минорасининг   улуғворлиги,   баҳордаги
ранг-баранг   лолазорлару,   бужур   ғояни   ёриб   чиққан   тоғ   гулининг   ва   Берта
Давидова   ижро   этган   «Муножот»   қўшиғию,   Чўлпон   қаламига   мансуб
«Гўзал»   шеърининг   гўзаллиги   ҳар   иккала   турдаги   –   табиат   ва   санъатдаги
объектларга   мансуб   эстетик   хусусиятлардир.   Бундан   ташқари,   бундай
эстетик хусусиятларни  биз  ишлаб  чиқаришда – техника  соҳасида, дизайнда,
атроф-муҳитни   гўзаллаштиришда,   оилавий   турмушдаю,   спортда   ва   бошқа
соҳаларда ҳам кўришимиз мумкин. Буларнинг 
турган эстетик муҳит бўлмиш нафосатни ташкил этади. 
Бироқ,   бу   –   нафосатнинг   бир   томони,   уни   шартли   равишда   ташқи
нафосат   ёки  объектдаги   нафосат   дейишимиз   мумкин.  Нафосатнинг   иккинчи
томони   ҳам   борки,   ўзини   ички   нафосат   ёки   субъектдаги   нафосат   тарзида
намоён қилади. Ана шу иккинчи жиҳат эстетик жараённи вужудга келтириш
хусусиятига   эга   бўлган   фалсафий   ҳодиса-воқеликни   эстетик   англаш   билан
белгиланади. 
Санъатнинг таъсир кучи ундаги тимсолий тафаккур қудратидандир. 
Санъат,   жумладан,   бадиий   адабиёт   ўзликни   англаб   етишнинг   мустақил
йўли  Борлиқ  ҳақиқатини бўлиб,  аслида  тахайюл  ўйинлари
моделлаштиришга   уринишдир.   Санъат   турлари   беҳисоб,   уларнинг   ҳар   бири
воқеликда   мавжуд   муайян   имкондан   фойдаланади.   Ҳайкалтарош   тошни
“жонлантиради”,   мусаввир   ранглар   товланишини   ишга   солади,   мусиқа
санъати   инсон   туйғуларига   бевосита   коинот   уйғунлигини   олиб   киради.
Бадиий   тафаккурнинг   энг   қудратли   ва   имкониятлари   чексиз   воситаси   сўз
санъатидир. Адабиёт инсон маънавиятини шакллантирувчи асосий манбадир. Инсон   хатти-ҳаракат,   имо-ишора   билан   ҳам   кўп   нарсани   тушунтира
олади.   Аммо   барибир   сўз,   инсон   нутқи   ахборот   алмашувининг   бош
воситасидир.   Санъатни   ҳам   аҳли   башарнинг   ўзига   хос   ахборот   алмашув
воситаларидан бири деб қарасак, сўз санъати ушбу бадиият дунёсида алоҳида
мавқега эгадир. Адабиёт инсон тафаккурининг, маънавиятининг асоси ва бош
озиғидир.   Чунки   унда   ҳаёт   акс   этади.   Аммо   ўз   ҳолича,   кўзгудагидек   эмас,
балки   муаллиф   мақсадига   бўйсуниб,   унинг   нигоҳи   орқали   сизга   кўринади.
Адабий   асар   кўз   олдингиздан   кечаётган   айқаш-уйқаш   ҳодисалар   гирдобини
маълум   маъно   тизимига   жойлаб,   ундан   сизнинг   кўзингизга,   онгингизга
маъно, мазмун чиқариб беради. 
Эндигина  ҳарфни ҳарфга  уриштириб китоб ўқишга  ўрганган  беш-етти
ёшли бола теварак-атрофдаги ҳаётни қандай таҳлил қилиб, тўғри хулосалар 
“Имагинация” (русча “воображение”, ўзбекча “тахайюл”) асотир 
тафаккур, фалсафий ва бадиий тафаккурнинг асосий қуроли эканлиги 
таниқли рус олими Я. Голосовкернинг “Логика мифа” (М., “Наука”,ГРВЛ, 
1987) китобида ишонарли исбот қилиб берилган. 
чиқара олади? Бунинг учун унга ким ёрдам беради? Албатта, биринчи
навбатда,   она   ва   отаси,   опа-акалари,   тарбиячилари,   атроф-муҳитдаги
инсонлар   таъсири   бўлади.   Бироқ   ушбу   инсонлар   кўрсатадиган   таъсир,   улар
гапирадиган гаплар ўз навбатида уларнинг онг ва савия даражасига, уларнинг
ўзи   ҳаётни   қандай   тушунишига   боғлиқ.   Китоб   эса,   агар   арзигулик   китоб
бўлса, маълум маънода, умумбашарият тажрибаси асосида ёзилган, ҳаётнинг
бир қиррасини бола учун тушунарли усулда умумбашарият маънавий олами
кўзгуси орқали хайрли бир ният сари йўналтириб акс эттирган бўлади. Мана
шу маънода адабиётни инсон маънавий дунёсининг шаклланишидаги илк ва
озиқ   восита   дея   оламиз.   Фалсафий   ва   илмий   дунё   даҳолари   ҳам   одатан
бадиий адабиёт йўргагида вояга етадилар. 
Адабиёт   ҳақида   ёшлигидан   китобга   меҳри   тушган,   китоб   ичида   ўсган
одамгина   гапиришга   ҳақли   бўлса   керак.   Кейинча   катта   бўлиб,   сабаби
тирикчилик,   адабиётшуносликка   қўл   урган   кишиларнинг   сўзлари   бу   даргоҳ учун   бегона   сўзлардир.   Улар   ё   ўзгалардан   кўчирма   қиладилар,   ё   чинакам
адабиёт учун ёт бўлган қарашларни унга тиркамоқчи бўладилар. Бу ишларни
кўра   била   туриб   қиладиларми,   ё   кўр-кўронами,   бунисининг   охир-натижа
учун унчалик аҳамияти йўқ. 
Ёшлигидан   китоб   ўқишга   ўрганган   одам   одатда   фалсафий,   сиёсий,
диний   адабиётдан   бошламайди,   аввал   бадиий   адабиёт   намуналари   билан
танишади.   Агар   бошқа   бирор   тур   адабиёт   қўлига   тушганда   ҳам,   табиий-ки,
бола   тафаккури   билан   уни   тушунишга   қодир   бўлмайди.   Бадиий   асар   ундай
эмас, у етти яшардан етмиш яшаргача ҳаммага тушунарли, ҳамма ҳам ундан
ўз   фаҳм-   фаросатига   лойиқ   бир   ҳисса   чиқара   олади.   Шу   сабабли   адабиёт   -
ибрат   мактаби,   меҳр   парваришидир.   Мумтоз   адабиёт   Борлиқ   ҳақиқатининг
ботиний   жиҳатини   зоҳирий   тимсоллар   воситасида   мажозий   баён   этиш
қудратига   эга.   Ана   шу   хислати   туфайли   у   инсон   руҳини   Борлиқ   ҳақиқати
билан   уйғунлаштиришга   ёрдам   берувчи   асосий   воситалардан   бири
ҳисобланади. 
Маънавий  тарбиянинг  воситалари фақат  ақл эмас,  балки ибрат, ирода,
меҳр   ҳамдир.   Миллий   маънавиятимизда   шулар   барчаси   мужассам.   Нафосат
уйғунликка   асосланади,   шу   сабабли   маънавий   тарбиянинг   энг   таъсирчан
воситасидир.   Унинг   устига   бадиий   асарлар   инсонга   ҳам   ибрат,   ҳам   ақл,
тафаккур, ҳам туйғу, ҳис-ҳаяжон, ҳам тимсоллар воситасида таъсир этишга 
           3. Шахс маънавиятини шакллантиришда нафосатнинг роли
Мамлакатимизда   маънавиятнинг   раҳнамоси   бўлган   Президентимиз
“Биз-   деб   таъкидлаган   эдилар,   -   миллий   маънавиятни   ҳар   томонлама
юксалтириш   масаласини   ўз   олдимизга   асосий   вазифа   қилиб   қўяр   эканмиз,
бугунги   кунда   маънавиятимизни   шакллантирадиган   ва   унга   таъсир
ўтказадиган   барча   омил   ва   мезонларни   чуқур   тахлил   қилиб,   уларнинг   бу
борада қандай ўрин тутушини яхши англаб олишимиз мақсадга мувофиқ 
унинг   эстетик   фаолиятига   таъсир   кўрсатадиган   мезоний   тушунчаларни
илмий тахлил қилиш зарурдир. 
Бу   масалалар   эстетик   англаш   ва   унинг   тузилмалари   орқали   шахс
фаолиятида намоён бўлади. 
Эстетик   англаш   иборасини   ажратиб   кўрсатишимизнинг   сабаби
шундаки, одатда фалсафига доир илмий адабиётларда «англаш» ўрнига «онг»
истилоҳи   қўллаб   келинади.   Эстетик   онг,   илмий   онг,   ҳуқуқий   онг   в.   ҳ.
Бизнингча,   бу   унчалик   тўғри   эмас:   русчадаги   –   «сознание»   сўзининг   юзаки
(калка)   таржимаси.   Маълумки,   «сознание»   сўзи   русчада   икки   хил   маънони:
онг   ва   англаш   маъноларини   билдиради.   Мия   муайян   физиологик   яхлитлик
бўлгани каби, унинг асосий фаолияти бўлмаган онг, шу жумладан онгсизлик
ҳам,   авваламбор   инсондаги   ҳиссий-интелектуал   яхлитлик,   уни   майдалаб,
юқоридагидек,   «онгча»   ларга   бўлиш   мантиқан   ўринсиз,   иккинчидан,   у
нарсаҳодисалардан   муҳтор   тарзда   мавжуд,   фақат   зарур   шароитда   фаолиятга
киришгандагина   нарса-ҳодисага   муносабатини,   воқеликка   аралашиш
хусусиятини   намоён   қилади.   Ана   шу   ўзига   хос   таҳлилий   фаолиятни   биз
англаш деб атаймиз ва шу англашнинг даражасига қараб, кишилар онгининг
юксаклиги ёки пастлиги ҳақида фикр юритамиз. Демак, онг инсоннинг ўзига
ўхшаш   якка   яхлитлик,   унинг   фаолияти   –   англаш   эса   ҳар   хил   ва   кўп
қирралидир.   Онгнинг   англашга   муносабати   худди   олмос   билан   унинг
қирралари   ўртасидаги   муносабатга   ўхшайди;   яхлит   олмос   бўлагининг   ҳар
бир   қиррасини   алоҳида   олмос   деб   аташимиз   қанчалик   мантииққа   тўғри
келмаса, англашни узил-кесил онг тарзида тақдим этишимиз ҳам, бизнингча, шунчалик   ноўрин.   Шундай   қилиб,   инсон   ўзига   ато   этилган   онгнинг   турли
қирралари   билан   оламнинг   турли   томонларини,   ҳар   хил   жиҳатларини
нурлантиради,   ўзида   акс   эттириб,   таҳлил   этади,   хулосалар   чиқаради.
Натижада, бир инсон битта ҳодисани ўнлаб, балки юзлаб ракурсда мушоҳада 
эстетик англашдир. 
Эстетик англаш, айтиб ўтганимиздек, эстетик жараённи ташкил этиши
баробарида эстетик муносабатни юзага келтиради, онгнинг ана шу фаолияти
ички  нафосатни  шакллантиради.  Шуни алоҳида  таъкидлаш   керакки, эстетик
англаш   фақат   эстетик   қадриятлар   ёхуд   объектларни   идрок   этишда   эмас,
балки   янги   эстетик   қадриятлар   яратишда   ҳам   фаол   иштирок   қилади,   яъни   у
эстетик   фаолият   жараёнида   ўзининг   доимий   улушига   эга:   санъат   асарининг
дунёга келишида, турмуш шароитини, ишлаб чиқаришнинг гўзаллашувида ва
шунга ўхшаш ҳолатларда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. 
Айтганлардан   шундай   қисқача   хулоса   чиқариш   мумкин:   нафосат   –   ўз
ичига   ҳам   табиатдаги,   ҳам   жамиятдаги,   ҳам   шахс   ҳаётидаги   эстетик
жиҳатларни ўзида мужассам қиладиган эстетик муносабат объекти сифатида
эстетик   хусусиятларни,   эстетик   фаолиятини   ва   эстетик   англашни   қамраб
оладиган,   яшаш   шарти   субъектив   хилма-хиллик   билан   белгиланадиган
мураккаб   мақсадни   эмас,   балки   серқирра   мақсадга   мувофиқликни   биринчи
ўринга   қўядиган   ҳиссий-интеллектуал   борлиқ,   инсон   ҳаётининг   инсоний
мазмунини таъминлайдиган маънавий-ижтимоий ҳодиса. 
Шу боис, нафосатнинг ҳақиқатан ҳам нафосат эканини бизга кашф этиб
берадиган   эстетик   англаш   тушунчасига   тўхталишни   мақсадга   мувофиқ   деб
ўйлаймиз   ва   бу   борада   муайян   тушунчага   эга   эканимизни,   эстетик
англашнинг   нималигидан   умумий   тарзда   хабардорлигимизни   ҳисобга   олиб,
тўғридан-тўғри   унинг   моҳиятини   ташкил   этувчи   унсурлар   таҳлили   ва
талқинига ўтсак. 
Эстетик   англаш   инсон   руҳиятида   ўзига   хос,   чуқур   ижобий   руҳий
ўзгаришларни   вужудга   келтирадиган   эстетик   ҳолат.   У   эстетик   фаолиятнинг
бошланишидан аввал инсонни унга тайёрловчи ҳодиса сифатида муҳим: усиз эстетик   фаолиятнинг   рўй   бериши   мумкин   эмас.   Эстетик   англашнинг
мураккаб   ҳодиса   экани   унда   эстетик   эҳтиёж,   турли   ҳислар   ва   маънавий
андозаларнинг   ҳар   бир   шахс   учун   алоҳида   руҳий   эврилиш   тарзида   намоён
бўлиши   билан   боғлиқ;   бу   эврилиш   кучли   ва   асосан   ҳис-ҳаяжон,   эҳтиросли
кечинмалар асосида вужудга келади. 
Эстетик   эҳтиёж.   Эстетик   англаш   ва   шу   асосдаги   фаолият
жараёнининг   ибтидоси   эстетик   эҳтиёжга   бориб   тақалади.   Эстетик   эҳтиёж
инсон   ҳаётида   рўй   берадиган   барча   эстетик   ҳодисаларнинг   асоси   сифатида
ҳам табиий-биологик, ҳам ижтимоий-маънавий моҳиятга эга; «гўзал нафс», 
нафосатга   ташналик,   инсонда   эстетик   ҳиссиётни   қўзғатиш   хусусиятини
сақлаб   қолган   ҳолда,   кейинчалик   унинг   бутун   умри   мобайнида
такомиллашиб   боради   ва   эстетик   муҳокама,   эстетик   баҳо,   эстетик   дид   ва
эстетик   идеалнинг   шаклланишига   хизмат   қилади.   Ҳар   бир   шахсдаги
маданиятлилик   даражаси,   маънавий   салоҳияти   унинг   эстетик   эҳтиёжи
доираси   билан   ўлчанади.   У   «гўзал   нафс»   сифатида   бошқа   эҳтиёждан   талаб
этилаётган   объектдан   моддий-иқтисодий,   ижтимоий-сиёсий   ва   бошқа
манфаатлар кутмаслиги, беғаразлиги билан ажралиб туради. Эстетик эҳтиёж
эстетик   ҳиссиёт   билан   узвий,   диалектик   боғлиқ;   эстетик   эҳтиёж   кўпинча
эстетик ҳиссиётни уйғотса, баъзан эстетик ҳиссиёт эстетик эҳтиёжни вужудга
келтиради.   Масалан,   сиз   «Мирзо   Улуғбек»   спектаклини   кўриш   хоҳиши   –
эстетик   эҳтиёж   туфайли   театрга   бордингиз;   спектакл   мобайнида   сизда
эстетик   ҳиссиёт-ҳайратланиш,   завқланиш,   қувониш   в.б.   туйғулар   қўзғалди.
Спектаклдан кейин эса у ҳақда мулоҳаза юритишга, ундаги ижобий ва салбий
қиёфаларни   баҳолашга,   қолаверса,   яқин   кишиларга   спектакл   мазмунини   ўз
эстетик   нуқтаи   назарингиздан   сўзлаб   беришга   ёки   Мирзо   Улуғбек   суратини
чизишга,   унга   атаб   шеър   ёзишга   ёки   у   ҳақида   иншо   ёзишга   эҳтиёж   сезасиз.
Демак,   эстетик   эҳтиёж   ҳиссиётни   уйғотса,   ҳиссиёт   яна   эстетик   эҳтиёжни,
муайян эстетик ҳодисани ўзгача бадиий-эстетик талқин қилиш, унга ижодий
ёндашиш   эҳтиёжини   туғдиради.   Зеро,   Ж.Локк   айтганидек,   «нимаики
тушунчада бор экан, у бундан аввал ҳиссиётда мавжуд эди; агар ҳиссиётдан ақлга   нарсалар   қиёфаси   узатилмас   экан,   у   ҳолда   тафаккур   учун   ҳеч   қандай
материал берилмаган бўлади». Демак, эстетик англаш аввало эстетик ҳиссиёт
Эстетик   ҳиссиёт.   Кўпинча   адабиётларда   эстетик   ҳиссиёт   «эстетик
туйғу»   сўзида,   бирлик   шаклида   берилади.   Гоҳ   эстетик   кечинманинг,   гоҳ
эстетик   ҳаяжоннинг   синоними   тарзида   талқин   қилинади.   Бизнингча,   бу
унчалик   тўғри   эмас.   Чунки   ҳаяжон   ҳам,   кечинма   ҳам   битта   туйғудан   эмас,
туйғулар   силсиласидан   иборат   бўлади,   шу   сабабдан   уни   кўпликда   –   ҳислар
ёки ҳиссиёт шаклида қўллаш мақсадга мувофиқ. 
Энди   эстетик   ҳиссиётни   ташкил   этадиган   ҳисларнинг   баъзиларини
қисқача кўриб ўтайлик. 
Эстетик   ҳиссиётнинг   ибтидосидаги   туйғу   эстетик   қизиқиш.
Маълумки,   қизиқиш   ҳисси,   соғинч   ва   қўмсашдан   фарқли   ўлароқ,   ўтмишда
рўй берган ҳодисани эмас, балки кўп ҳолларда келажакда, тез муддат ичида 
рўй   бериши   лозим   бўлган   воқеликни   назарда   тутади,   унга   интилади;
интилиш   жараёни   эса   –«учрашув»   га   тайёргарлик   дегани.   Эстетик   қизиқиш
субъектнинг объект ҳақида, ҳали у билан юзма-юз келмасдан туриб, муайян
бир умумий тушунчага эга бўлишини, уни идрок этишга ўзини ҳозирлашини
тақозо   этади.   Уни   бошқача   қилиб,   ҳаяжонли   кутиш,   орзиқиш   ҳам   дейиш
мумкин;   бадиий   адабиётда,   журналистларда,   «ниҳоят   орзиқиб   кутилган   кун
келди»   ёки   «орзиқиб   кутилган   дақиқалар   етиб   келди»   деган   ибораларнинг
ишлатилиши   бежиз   эмас,   зеро   орзиқиш   –   қизиқишнинг   юксак   нуқтаси.
Масалан,   сиз   Самарқанддаги   Шоҳизинда   меъморий   мажмуаси   зиёратига
отландингиз.   Бунда   сиз   албатта   у   ҳақда   қачондир   эшитганларингиз   ва
ўқиганларингизни   эслайсиз,   билганларингизни   муайян   тартибга   солиб,   бу
бевосита   нотаниш   ва   айни   пайтда   билвосита   таниш   объект   тўғрисида
дастлабки   тасаввурга   эга   бўласиз,   унинг   сирли   зиналари,   улуғвор
мақбараларию   гўзал   безаклари   билан   учрашувга   интиласиз.   Бундай   ҳолат
ўзингиз севган хонанда ёки актёр билан бўлажак учрашув олдидан ҳам юзага
келади.  Эстетик   ҳиссиётда   тасаввур   худди   эстетик   фаолиятдагидек   катта
аҳамиятга эга, уни юқорида келтирганимиздек, дастлабки   эстетик тасаввур
деб   аташ   мақсадга   мувофиқ.   Дастлабки   эстетик   тасаввур   субъект   объект
билан   бевосита   эстетик   муносабатга   киришмасдан   аввал   рўй   беради.   У
орқали   сиз   эстетик   муносабатга   киришадиган   объектини   ўзингизча   кўз
олдингизга келтирасиз, кўпроқ умумий манзара билан чекланасиз, қолаверса
хаёлан   ўзингиз   яратган,   аслида   объектда   йўқ   хусусиятларни   ҳам   тасаввурда
бор   деб   ҳисоблайсиз.   Эстетик   жараён   бошланганидан   объектнинг   «ундай»
эмас, «бундай» экани маълум бўлади, илк таассурот асосидаёқ тасаввурингиз
ўзгаради   ва   энди   у   эстетик   фаолиятнинг   бир   мурвати,   ижодий   тасаввур
сифатида   иш   кўради.   Демак,   дастлабки   тасаввур   эстетик   тасаввурнинг
таассуротгача   бўлган   даврини   ўз   ичига   олади   ва   объектга   ҳиссий   кириб
боришда ўзига хос йўлак вазифасини бажаради. 
Эстетик муносабатнинг бошланишида рўй берадиган яна бир туйғу бу -
қувонч   ҳисси :   субъект   объектни   кўрган   пайтда,   дейлик,   гўзалликка   дуч
келганида   уни   ички   бир   қувонч   қамраб   олади.   Эстетик   қувонч   субъектни
кузатувни   давом   эттиришга   даъват   этади   ва   объектни   ҳиссий   ўрганиш   учун
унга   муайян   кайфият,   руҳ   беради.   Худди   шундай   вазифани   улуғворлик   ва
мўъжизавийликни мушоҳада этишда – ёқимли ҳайрат ҳисси, фожеавийликда
–ачиниш,   ҳамдардлик,   кулгилиликда   –   ҳазил,   кулги   бажаради.   Лўнда   қилиб
айтганда,   ҳайрат   билан   эстетик   жараён   бошланади.   Эстетик   муносабат
мобайнида у аввал қизиқишга, кейин аста-секинлик билан завққа айланади ва
завқ   билан   идрок   этиш   ҳодисаси   воқе   бўлади.   Айни   пайтда   завқ   фақат
эстетик   объектни   идрок   этишдагина   эмас,   балки   ана   шундай   объектларни
яратишда ҳам илҳом шаклида иштирок этади: завқ билан ижод қилинган асар
завқ билан идрок этилади. Табиат эстетикасидан бошқа эстетик соҳаларнинг
ҳаммасида   завқ   субъектдагина   эмас,   балки   объектда   ҳам   мавжуд   бўлади.
Бунда   фақат   эстетик   завқ   ўзини   яшириб,   ботиний   хусусиятга   эга   ҳис   –   руҳ
шаклида   намоён   қилади.   Эстетик   завқни   бизда   ҳам,   руслардаги   илмий
адабиётларда   ҳам   одатда   эстетик   лаззат   шаклида   қўллаб   келинади. Бизнингча,  бу тўғри эмас. Чунки лаззат кўпроқ ташқи ниманингдир субъект
ичига   кириши   билан   белгиланса,   завқда   субъект   объектнинг   ичига   кириб
боради.   Ундан   ташқари,   лаззат   ҳам,   завқ   ҳам   ҳар   хил   бўлиши   мумкин.
Масалан,   гастрономик   лаззат,   шаҳвоний   лаззат,   меҳнат   завқи,   спортдаги,
қимордаги завқ. Эстетик завқ буларнинг ҳаммасидан фарқли равишда моддий
ёки жисмоний манфаатдорликдан йироқ, у объектга эгаликни эмас, объектни
кўриш, кузатиш, мушоҳада қилишни тақозо этади. Ундан инсон моддий эмас,
маънавий   қониқиш   ҳосил,   қилади   нарса-ҳодисага   беғараз   ёндашув   билан
чекланади.   Эстетик   завқ   ўйин   ҳодисаси   билан   боғлиқ.   Ўйин   эса,   маълумки,
санъатнинг   санъатлик   моҳиятини   ташкил   этади,   доимо   ижодийлик
хусусиятига   эга.   Эстетик   завқ,   оддий   завқдан   фарқли   ўлароқ,   инсонни
тарбиялаш хусусиятига  эга, инсон эстетик  идрок этиш жараёнида завқланиб
борар экан, айни шу жараённинг ўзида тарбияланиб боради.  4
 
Эстетик   лаззатга   келсак,   унинг   завқдан   яна   бир   фарқи   шуки,   у
санъатнинг   ҳузурбахшлилик   хусусиятидан   келиб   чиқади.   Шунинг   учун   уни
эстетик ҳузур деб ҳам аташ мумкин. Зеро у эстетик идрок этиш жараёнининг
сўнгида   рўй   беради   ва   маълум   маънода   фориғланиш   ҳолати   билан
уйғунлашиб кетади. 
  Эстетик   мушоҳада.   Одатда   биз   «мушоҳада»   деганимизда   «кузатиш»
сўзининг   синонимини   тушунамиз.   Аслида   эса   бундай   эмас:   кузатиш,
фалсафий   қилиб   айтганда,   билиш   муносабатининг   тажрибавий   асоси,   у
объектга   йўналтирилган   бўлиб,   қўйилган   мақсад   ва   илмий   билим   мантиқи
томонидан   бошқариб,   тузатилиб   борилади,   унга   ўзгартиришлар   киритиб
турилади, яъни у мақсад асосида иш кўрадиган фикрий фаолият. Кузатишда
инсон   ўз   диққатини   объектга   йўналтирар   экан,   унинг   қизиқиши   ҳодисадан
моҳиятга   қараб   боради;   унда   бор   нарсанинг   борлигини   ёки   йўқ   нарсанинг
йўқлигини тасдиқлаш муҳим. Мушоҳада эса муайян нарса-ҳодисанинг идрок
этаётган киши томонидан танланган ракурсда олиб қаралишини таъминловчи
фикрий   фаолият.   Унда   субъектнинг   эстетик   эҳтиёжи,   ҳиссиёти,   ҳаётий
4   Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Тошкент, Ўзбекистон, 1996.  тажриба   мобайнида   вужудга   келган   эстетик   йўналмаси   биринчи   ўринда
туради, субъект объектни ўзига хос «кўради», воқеликнинг аҳамияти субъект
томонидан   мақсад   эмас,   мақсадга   мувофиқлик   билан   белгиланади;   субъект
объектни   «инсонийлаштиради»   унга   қалб,   ҳиссиёт,   ижод,   образлилик
дурбини   билан   қарайди,   натижада   бошқалар   кўрмаган   нарсани   кўради,
бошқалар эшитмаган товушларни эшитади, яъни эстетик мушоҳада туфайли
муайян бир объект ҳар бир субъект томонидан ҳар хил идрок этилади ва ҳар
хил талқин қилинади. 
Эстетик   мушоҳадага   бир   мисол.   Ўрдадаги   Анҳорга   тикилган   шоир
сувнинг   қандайдир   сеҳрли   жимирлашини,   қирғоқдаги   мажнунтол
навдаларини   учидаги   япроқларни   оқизмоқчи   бўлиб   роса   уринаётганини,
лекин   мажнунтол   уларни   атайин   бир   масофада   тортиб   турганини   кўради,
унга   мавжлар   билан   мажнунтол   ўйнашаётгандек   туюлади.   Кейин   назари
мажнунтолга   кўчиб,   хаёлидан   мажнунтоллар   танаси   аввал   сувга   эгилиб,
кейин яна кўкка қараб ўсишини илғайди: бу унга мажнунтол худди кўзасини
сувга ботирар экан, бир лаҳза энгашган кўйи бошини кўтариб қирғоққа қараб
қўйган   гўзал   қизни   эслатади;   «қандай   гўзал!»   дейди   у   ва   ёвуз   жодугар
томонидан сеҳрлаб қўйилган қиз ҳақидаги афсона ҳаёлидан ўтади... 
Энди   кузатишга   мисол:   Анҳор   бўйида   чўлдаги   янги   ўзлаштирилган
ерлардан   келган   фермер-деҳқонни   турибди   дейлик.   У   бир   қарашдаёқ
анҳорнинг   уюрим-уюрим   бўлиб   оқишидан,   қирғоқларнинг   анча-мунча
тиклигидан   унинг   ўзига   яраша   чуқурлигини   илғайди.   Демак,   анҳорда   анча
сув бор. Қани энди, шу анҳор ўзи деҳқончилик қилаётган ерларда бўлсайди:
«Каттагина сув экан! Нақ беш юз гектарлик пайкални чилла сувига тўйдирса
бўлади. Афсус, шунча сув увол, бекорга оқиб ётибди-я!» дейди. 
Эстетик   баҳо .   Қадрият   шахс,   миллат,   жамият   томонидан
қадрланадиган   маънавий-моддий   объектлардир.   Ҳар   қандай   қадрият   ёки
қадрият даражасига кўтарилган ҳар бир объект инсон томонидан баҳоланмай
қолмайди. Қадриятлар соҳавийлик табиатига эга (ахлоқий, эстетик, диний ва
ҳ.к.) бўлиши баробарида даражаларга бўлиниши билан ҳам ажралиб туради.  Бир ёки бир неча эстетик хусусиятни ўзида жам қилган қадриятни биз
эстетик   қадрият   деймиз.   Эстетик   қадриятлар   инсон   ва   жамият   ҳаётида
муҳим ўрин эгаллайди. Гўзаллик, улуғворлик, Регистон меъморлик мажмуи,
«Шашмақом»,   Навоийнинг   «Хамса»   си,   Рафаэлнинг   ранг   тасвири,   Шекспир
асарлари   –   булар   ҳаммаси   эстетик   қадриятлардир.   Биз   улар   ҳақида   фикр
юритар   эканмиз,   одатда   «бебаҳо»   деган   сўзни   ишлатамиз,   бу   билан   биз
уларнинг   қадри   ниҳоятда   баландлигини,   оддий-кундалик   баҳолаш
мезонларидан   юксак   туришини   таъкидлаймиз.   Эстетик   қадриятлар   соф
маънавийлик, яъни ителлектуал-ҳиссий жиҳати билан бирга, маънавийлик ва
моддийликнинг   омухтаси   сифатида   намоён   бўлади.   Масалан,   гўзаллик,
улуғворлик   сингари   соф   маънавийлик   хусусиятига   эга   мавҳум   ҳодисаларни
маънавий   эстетик   қадриятлар   десак,   конкрет   эстетик   объект   бўлмиш
Регистон   меъморий   мажмуини   моддий   эстетик   қадриятлар   сирасига
киритишимиз мумкин. Улардаги моддийликнинг эстетик хусусияти 
маънавийликни намоён этиши билан белгиланади.
Барча   моддий   эстетик   қадриятлар   тарих,   жамият   ва   шахс   томонидан
мулк   сифатида   қабул   қилиниб,   уларга   икки   хил   муносабат   кўрсатилади.
Биринчиси   –   моддий   буюм,   товар   сифатидаги,   иккинчиси   эса,   қадрият
тарзидаги муносабат. Натижада уларнинг қиймати мулк, товар сифатида ҳам
нарх,   ҳам   баҳо   билан   белгиланади.   Масалан,   Навоийнинг   «Хамса»   сига
бўлган   маънавий-эстетик   муносабат,   уни   китоб,   яъни   товар   шаклида   харид
қилинишига   олиб   келади.   «Хамса»   китоб-товар   тарзида,   бошқа   қадрият
даражасига   кўтарила   олмаган   китоблар   билан   бир   хилда   нархлангани   ҳолда
айни пайтда маънавий бойлик –эстетик қадрият сифатида баҳоланади. Яъни,
ҳар   бир   мулкнинг   қиймати   иқтисодий-молиявий   бирлик   –   пул   билан
нархланади,   эстетик   қадриятлар   эса   маънавий-руҳий   таъсири   даражасига
қараб баҳоланади. 
Маълумки, ҳар бир мулк фойдалилик хусусиятига эга. Фойдалилик эса
икки   хил   бўлади   –   моддий-иқтисодий   ва   маънавий-руҳий.   Қадрият
даражасига   кўтарилмаган   нарса-ҳодисаларнинг   фойдалилиги   кундалик иқтисодий   эҳтиёжларни   қондиради.   Қадриятлар   узоқ   муддатли
маънавийруҳий   таъсирга   эга   бўлади.   Лекин,   шуни   ҳам   айтиш   керакки,
эстетик   қадриятлар,   кўпинча   муайян   давр   учун   кундалик   иқтисодий
фойдалилик   хусусиятига   эга   бўлгани   ҳолда,   кейинчалик   маънавий
фойдалилик   хусусиятини   касб   этади.   Масалан,   ХIХ   асрда   бухоролик
мисгарлар   ишлаган   қумғонлар   то   ХХ   асрнинг   иккинчи   яримигача   оддий
оилавий  ҳаётда   қўлланиладиган   кундалик  турмуш  буюмлари  эди.  Ҳозир  эса
улар   халқ   амалий   санъатининг   намуналари   –   эстетик   қадрият   сифатида
музейлардан жой олган. Энди улар сантехника жиҳозлари оламида йўқ, фақат
маънавийруҳий   фойда   келтирадилар,   холос.   Демак,   бу   ерда   инсонга   зарур,
керакли нарса энди инсон учун қадрли нарсага айланди. 
Алоҳида   таъкидлаш   керакки,   умуман   қадриятлар,   хусусан   эстетик
қадриятлар   доимо   ижобий   ҳодисалардир,   нимаики   қадрият   экан,   ҳеч   қачон
унинг салбий хусусиятига эга бўлиши мумкин эмас. 
Шундай қилиб, биз эстетик қадриятлар ўзи нима эканига, улар нима учун 
қадрият сифатида баҳоланишига тўхталдик. Энди уларни баҳолаш қандай юз 
беради, эстетик баҳолаш ўзи нима деган саволларга жавоб қидириб кўрамиз. 
Қадрият ва баҳо, юзаки қараганда, моҳиятан бир хил бўлиши керакдек
туюлади.   Аслида   улар   орасида   ўзига   хос   фарқ   мавжуд.   Тўғри,   эстетик
қадрият объектнинг субъектга муносабатини англатади, объект, одатда, ўзига
хос   хусусиятларга   эга   бўлади.   Лекин   бу   –   муайян   гўзаллик   ёки   улуғворлик
ҳамма учун ҳам, ҳамма вақт ҳам бир хилдаги гўзаллик ва улуғворлик бўлиб
қолаверади,   дегани   эмас.   Чунки   эстетик   баҳо   субъектнинг   объектга
муносабати,   у   объектнинг   қадриятини   белгилайдиган   хусусий   мезон,   бу
хусусийлик   шахсга,   жамиятга   ва   замонга   тегишлидир.   Шу   жиҳатдан   бир
объект-қадрият   ҳар   хил   баҳоланиши   ва   ҳатто   муайян   вақт   мобайнида
баҳоланмаслиги   мумкин.   Шундай   қилиб,   эстетик   баҳо   шундай   маънавий
ҳодисаки,   гарчанд   қадрият   яратмаса   ҳам,   қадриятни   идрок   этиш   фақат   у
орқали амалга ошади.    Эстетик баҳонинг яна бир муҳим хусусияти шундаки, у эстетик англаш
тузилмаси   ичидаги   энг   қамровли,   энг   миқёсли   таъсирга   эга.   У   маълум
маънода эстетик англашнинг деярли барча унсурлари учун мезон вазифасини
ўтайди. Чунончи, эстетик ҳиссиёт, эстетик дид ва эстетик идеалда буни яққол
кўриш мумкин. Айниқса, у эстетик дид билан чамбарчас боғлиқ. Энди ана шу
эстетик дид масаласини кўриб чиқамиз. 
Эстетик дид   тушунчасининг ўзига хослиги шундаки, у бир томондан,
идрок, фаҳм, фаросат каби илдизи ақлга бориб тақалса, иккинчидан, ўзининг
эҳтирос,   ҳис-ҳаяжон,   субъектив   баҳолаш   хусусияти   билан   улардан   ажралиб
туради. Шу сабабли биз дид ҳақида гапирганимизда одатда, эстетик дидни –
инсондаги   гўзаллик,   улуғворлик,   фожеавийлик   сингари   эстетик
хусусиятларни,   умуман,   нафосатни   идрок   этиш   қобилиятини   назарда
тутамиз.   Масалан,   осмонни   қора   булут   тўлиқ   қоплаб   олганини   кўра-била
туриб,   ёмғирпушсиз   ва   соябонсиз   йўлга   чиққан   одамни   фаҳмсиз ,   чанг,   лой
пойафзалини ечмай, гиламни босиб, ичкарига кирган одамни  фаросатсиз  деб
атаймиз,   қалампирнусха   рангли   кўйлак,   жинси   шим   ва   айни   пайтда   кирза
этик   кийиб,   салла   ўраб   олган   одамни   кўрсак,   уни   дидсиз   деймиз.   Биринчи
ҳодисада   биз   табиий   шароитга   мослашмай,   ўзига   жабр   қилаётган   кишини,
иккинчисида   ҳам   гигиеник,   ҳам   ахлоқий   қонун-қоидаларга   амал   қилмай
тарбиясизлиги   туфайли   уй   эгасини   ранжитган   одамни,   учинчи   ҳодисада
кийинишдаги   уйғунликни   тушунмаган,   гўзаллик   билан   бачкана
ялтироқлиликнинг   фарқига   бормаган   кимсани   кўрамиз.   Ёки,   бошқача   қилиб
айтганда,   биз   онгнинг,   биринчи   ҳодисада   –   ҳақиқатга,   кейингисида   –
эзгуликка,   учинчисида   –   гўзалликка   муносабатини   учратамиз.   Ҳар   учала
ҳодисанинг   асосида   ҳам   қобилият   ётади.   Фаҳм   –   ақлий,   фаросат   –ахлоқий,
дид   –   эстетик   қобилиятни   юзага   чиқаради.   Учала   қобилиятнинг   ҳам
ибтидоси, табиий-туғмаликка бориб тақалса-да, улар ўзларини асосан тарбия,
ижтимоий   муносабатлар   орқали   рўёбга   чиқаради.   Айниқса,   эстетик   дид
мураккаб   тарбия   жараёнини   тақозо   этади.   Чунки   у   ҳам   ақлий,   ҳам   ахлоқий,
ҳам ҳиссий тарбия уйғунлашган умумийликдан иборатдир.    Биз   юқорида   эстетик   баҳонинг   эстетик   дид   ва   идеал   билан
боғлиқлигини   айтиб   ўтган   эдик.  Худди   шундай   ҳолат   эстетик   дид   учун   ҳам
хос. У эстетик баҳо билан шу қадар узвий боғлиқки, уларни баъзан ажратиб
бўлмай   қолади,   гўё   эстетик   баҳо   эстетик   диднинг   ажралмас   қисмидай
туюлади.   Лекин,   шундай   бўлса-да,   уларни   айнанлаштириш   ёки   бир   ҳодиса
сифатида қабул  қилиш мумкин эмас, акс ҳолда  бундай қараш илмий таҳлил
тамойилларидан   йироқ   «кўча   гапи»   га   айланиб   қолади.   Зеро   эстетик   дид
муайян   эстетик   баҳо   ёки   баҳолар   йиғиндиси   эмас,   балки   эстетик   баҳога
лаёқатни   англатадиган,   субъект   учун   баҳо   меъёрларини   ва   мезонларини
тайёрлаб   берувчи   –   «ишлаб   чиқарувчи»   жараёндир.   Демак,   эстетик   дидсиз
эстетик   баҳонинг   мавжудлиги   мумкин   эмас.   Айни   пайтда   шундай   ҳолни
эстетик идеал билан боғлиқликда ҳам кўриш мумкин: эстетик идеал эстетик
диднинг   яшаш   шарти   ҳисобланади;   дид   маълум   маънода   идеалнинг
амалиётда намоён бўлишидир; эстетик идеалнинг ўзгариши албатта диднинг
ўзгаришига   олиб   келади.   Шундай   қилиб,   дид   эстетик   англаш   жараёнидаги
ўрнини   алмаштириб   бўлмайдиган   муҳим   халқаларидан   бири,   эстетик
англашнинг   энг   муҳим   унсуридир.   Ана   шу   нуқтаи   назардан   эстетик   дид
тарбияси   инсон   шахси   камолотида   катта   рол   ўйнайди,   эстетик   дид
тарбиясининг   асосан   уч   илдизи   мавжуд.   Улар   гўзаллик,   санъат   ва   бадиий
ижод.   Албатта,   бадиий   ижод   деганда   фақат   санъат   асарларининг   яратилиш
жараёнини   тушуниш   керак   эмас,   у   айни   пайтда   дизайнда,   модада,
атрофмуҳитни   ва   меҳнатни   гўзаллаштиришда   ҳам   намоён   бўлади.   Тўғри,
бадиий  дид  эстетик  дидга  нисбатан  хусусий,  тор  қамровли,  лекин у  шунинг
баробарида эстетик диднинг асосини ташкил этади, дейиш мумкин. 
Эстетик   дид   ҳар   кимда   ҳар   хил   бўлишини,   унда   субъектив   мушоҳада
кучли эканини яхши биламиз. Буюк инглиз файласуфи Дэйвид Ҳюм шундан
келиб чиқиб, дид ҳақида баҳслашмайдилар, яъни ҳар кимнинг диди ҳар хил
деган фикрни илгари сурган. Лекин шундай эстетик қадриятлар  борки, улар
муайян   замон,   ижтимоий   ҳаёт,   умуммиллий,   умуминсоний   маданий   даража
билан   шартланади.   Улар   идрок   этилганида   баҳслашиш   мумкин   эмас,   чунки бунда бир-икки одамнинг ёки гуруҳнинг диди ўзгачароқ бўлса, хусусийликка
нисбатан   махсус   эътиборини   қаратиш   шарт   эмас:   уларнинг   фикри   сукут
сақлаш   йўли   билан   инкор   этилади.   Чунки   юз   минглаб   ёки   миллионлаб
шахслар   ва   қатор   замонлар   тан   олган   қадриятни   «бу   менга   ёқмайди»,
дейишга   ҳеч   кимнинг   маънавий   ҳаққи   йўқ,   агар   шундай   дейдиганлар
топилса, уларнинг диди, айтилганидек, эътиборга нолойиқ. Шунинг учун ҳам
Кант ўзининг дид ҳақида баҳслашиш ҳам мумкин ва аксинча баҳслашмаслик
ҳам   мумкин,   деган   машҳур   қоидасини,   ўзига   хос   антиномияни   ўртага
ташлайди. Кантнинг ҳақлигини қуйидаги мисолда яққол кўриш мумкин. 
Дейлик,   Эшмат   чиннигулни,   Тошмат   эса   атиргулни   яхши   кўради.   Бу
ҳолатда уларнинг  бирортасини танқид қилиб бўлмайди, чунки ҳар  икки дид
ўзига   хос   субъектив   кечинмаларга   асосланса-да,   уларнинг   умумий   объектив
илдизлари бор, улар гуллардаги гўзалликни икки хил шаклда кўрадилар ва бу
ҳолат   табиий.   Шу   сабабли   ҳар   икки   дид   ҳам   ҳурматга,   эътиборга   лойиқ.
Бордию   Эшмат   товус   ва   унинг   думини,   Тошмат   эса   эчкиэмар   ва   унинг
думини   гўзал   деса,   Тошматнинг   фикри   ё   ном   чиқариш   учун   қилинаётган
олифтагарчилик   ёки   эстетик   дидсизлик   тарзида   қабул   қилинади.   Чунки
инсоният   замонлар   мобайнида   товусни   –   жаннат   қуши,   гўзаллик   рамзи
тарзида, эчкиэмарни эса хунуклик тимсоли сифатида қабул қилиб келади: бу
ўринда   дид   борасида   баҳслашиш   мумкин   эмас,   товуснинг   гўзаллиги
умубашарий   «тасдиқдан   ўтган».   Шу   сабабли   Тошматнинг   фикри   танқид
қилинади   ва   рад   этилади,   унинг   «ўзига   хос»,   «субъектив»   қараши   ҳисобга
олинмайди. 
Шундай   қилиб,   умумбашарий   ёки   умуминсоний   эстетик   қадрият
сифатида тан олинган эстетик объектлар ҳақида баҳслашилмайди, улар барча
расмона дид эгалари томонидан юксак баҳоланадилар. 
Айни   пайтда   шуни   ҳам   назарда   тутиш   лозимки,   дид   ягона,   мутлақ
эстетик ҳодиса эмас, у ҳам муайян нисбийлик табиатига эга. Чунончи, унинг
тўрт хил даражаси ҳақида фикр юритиш мумкин, бу даражалар одамларнинг
мавқеи,   савияси,   маданийлик   тоифаси   билан   боғлиқ.   Биринчиси,   эстетик объектни   қандай   бўлса,   шундайлигича,   аниқ   бир   реаллик   тарзида   идрок
этувчи субъектив фикри ожиз, бирор объектни ҳамма зўр деса, зўр экан деб
қарайдиган фақат жўн идрок этишга асосланган дид. Иккинчиси, унинг акси
–   нафосатни   завқланиш   учун   эмас,   балки   ўзининг   бошқалардан
маданиятлилигини,   ўқимишлилигини   кўрсатиш   учун   бир   восита   деб
биладиган,   завқланишни   мураккаб   таҳлил   билан   алмаштирадиган   дид
эгалари.   Уларни   одатда,   нафосатбозлар-эстетлар   деб   атаймиз.   Учинчиси,
бежамадорликдан,   ярақлаб   турадиган   нарса-ҳодисалардан   ҳайратланадиган,
модапараст   дид   эгаси.   Тўртинчиси,   миллий   ва   умумбашарий   эстетик
қадриятлардан завқланадиган, уларни, баҳолай оладиган, бадиий соддаликни
англай биладиган кишилар диди. 
Биринчи   хилдаги   дид   эстетик   объектни   фақат   ҳодиса   тарзида   қабул
қилиб, унинг моҳиятини бутунлай англамайдиган, жўн ҳиссиётга асосланган
дид; иккинчиси, моҳиятни ҳодисадан ажратиб олиб, уни 
«кавлаштираверадиган», ўта мураккаблаштирадиган, фақат интеллект билан,
ақл   билан   иш   кўрадиган   дид;   учинчиси,   ўта   ялтироқликни,   ёқтирадиган   ҳар
бир янгиликни қадрият сифатида қабул қиладиган бачкана дид. Тўртинчиси,
ҳодиса   билан   моҳиятни   яхлитлик   тарзида   идрок   этадиган,
ҳиссийинтеллектуал   ёндашувнинг   уйғунлигига   асосланган   дид.   Ана   шу
тўртинчи 
хил дидни ҳақиқий юксак эстетик дид, дейиш мумкин. 
Aйтилганлардан   эстетик   дид   масаласи   шахс,   жамият   ва   миллат
маданияти   учун   катта   аҳамиятга   эга   экани   равшан   бўлиб   турибди.   Шу
сабабли эстетик дид тарбияси ҳар доим ҳам муҳим аҳамият касб этиб келган.
Айниқса,   мустамлака   ботқоғидан   чиққан   ҳалқимизнинг   тенглар   ичида   тенг
бўлиб,   жаҳонга   росмана   чиқиши   учун   эстетик   дид   тарбияси   алоҳида
долзарбликка   эга.   Биз   қураётган   эркин   фуқаролик   жамияти   ва   унда   ҳар   бир
шахснинг   юксак   эстетик   дидга   эришиши   замон   талабидир.   Чунки   фақат
юксак   эстетик   дид   эгасигина   ҳақиқий   эркин   фикрлаш   салоҳиятига,   дунёни, Ватанни, ҳаётни гўзаллик призмаси орқали кўра билиш қобилиятига эга бўла
олади. 
Эстетик   дид   мураккаб   ҳиссий-интеллектуал   ҳодиса,   дедик.   Унинг   бу
хусусияти   доимо,   юқорида   айтганимиздек,   эстетик   идеал   билан   боғлиқ   –
эстетик   идеал,   бир   томондан,   дидни   белгилаб   берса,   иккинчи   томондан,
эстетик   дид   эстетик   идеалнинг   амалдаги   кўринишидир.   Хўш,   эстетик
иделнинг ўзи нима? Энди эстетик англашнинг ана шу унсурига тўхталамиз. 
Эстетик   идеал.   Идеал   деганда,   биз   одатда   муайян   бир   инсон   шахси
ёки ижтимоий-тарихий ҳодисанинг бошқалар томонидан юксак намуна, олий
мақсад   ҳамда   комиллик   тарзида   қабул   қилинишини   назарда   тутамиз.   У
тасаввурдаги шахс ёки жамиятни реал шахслар ва мавжуд жамиятдан юқори
қўйиш,   яъни   идеаллаштириш   билан   боғлиқ.   Масалан,   Ўзбекистонни
келажаги   буюк   давлат   сифатида   тасаввур   этишимиз   унинг   ҳозирги
реалликдан баланд, намунавий бўлиши лозимлигини англатади. Айни пайтда
ана   шу   юксак   намунавийлик   ҳар   бир   ўзини   таниган   одам   учун   олий
ижтимоий   мақсаддир.   Ёки   Навоий   шахсини   олиб   кўрайлик,   у   комил   инсон
сифатида   биз   учун   идеал   ҳисобланади.   Буларни   биз   ижтимоий   идеаллар
сирасига   киритамиз.   Шунингдек,   ҳар   бир   инсон   ўзи   интиладиган   субъектив
идеаллар ҳам мавжуд бўлади, ўз идеалини белгилаб олмаган инсон шахс 
               Хулоса 
Инсон барча томонлама камолотга эришиб борадиган мураккаб бўлган
мавжудотдир.   Инсоннинг   жисмонан   томондан   камолотга   эришиб   бориши
табиий   равишда   бўлса,   уни   ижтимоий   жиҳатдан   фаоллаштириб   борадиган,
уни   бошқа   мавжудотлардан   ажратиб   турадиган   ижтимоий,   хусусиятлари,
фазилатлари,   маънавий   камолоти   ижтимоий   борлиқ   билан   бевосита
боғлиқдир. Жамият аъзоларининг маънавий жихатдан камолотини таъминлаб
бериш   унинг   учун   барча   шарт   шароитларини   яратиб   бериш   доимо   мухим
вазифалардан   бири   булиб   келган.   Маънавий   баркамол   инсонлар   доимо
жамият   хаети   ва   тараккиетида   катта   рол   уйнаб   келганлар.   Хар   бир   халк   ва
миллат   узларининг   вояга   етиб   келган   ешларни   жисмонан   хам   маънавий
жахатдан   вояга   етказиб   бориш   хакида   кайгурганлар   ва   унинг   учун   замин
яратиб   беришга   интилганлар.   Жамиятнинг   хаети   ва   тараккиети   доимо
маънавият   билан,  маънавий   жихатдан  етук   булган  кишилар  фаолияти   билан
боғлик булиб келган. 
  Инсон доимо узлари учун зарур булган фазилатларни эгаллаб бориш оркали
маънавий   камолотга   эришиб   борганлар   ва   жамият   хаетида   уз   уринларини
топиб   ижтимоий   жихатдан   фаоллашиб   борганлар.   Инсонлар   онгли   равишда
хаети   кечирар   эканлар.   Маънавиятсиз   яшай   олмаслигини   хис   килганлар   ва
маънавий   камолотга   эришишни   максад   килиб   куйганлар.   Маънавият   доимо
жамият аъзолари уртасидаги ижтимоий иктисодий сиесий маданий, ахлокий
муносабатлар шакилланиши ва ривожланишига пойдевор булиб келган рухий
омилдир. 
    Инсоннинг   ижтимоий   жихатдан   фаоллаштириб   борадиган   маънавий
камолот   кандайдир   сунъий   уз   узидан   амалга   ошадиган   жараен   эмас,   балки
ахлок   одоб   хукук   англанилган   ижтимоий,   иктисодий,   сиесий,   маънавий
маънфаатлар, максадларга асосаланган муносабатлардир. 
    Тарихнинг   узи   маънавият   жамият   хаети   ва   тараккиетининг,   инсон
камолотининг   хал   килувчи   омили   эканлигини   исботлаб   берди.   Жамият
мамлакат,   халк   миллат   тараккиетидан   манфаатдор   булган   кучлар   доимо тараккиетнинг   окилона   одилона   одилона   йулларини   танлаш   уни   тез
суръатлар   билан   ривожланишини   таъминлаш   учун   биринчи   навбатда
халкнинг   жамиятнинг   хар   бир   аъзосини   маданияти   ва   маънавиятини
кутаришга   асосий   эътиборни   каратганлар.Жамиятни   юксалишидан,
тараққиётидан   манфаатдор   бўлмаган   кучлар   ўз   мақсадлари   ва   манфаатлари
йўлида   халқни,   миллатни,   ҳар   бир   инсонни   маънавий   жиҳатдан
қашшоқлаштиришга   катта   эътибор   қаратганлар,   чунки   маънавий   қашшоқ
халқни,   миллатни   бошқариш,   маънавий   қашшоқ   инсонни   эса   эгиб   олиш
онсон   эди.   Мустамлакачилар   учун   доимо   ўз   хаққини,   ҳуқуқини   талаб
этмайдиган кишилар зарур бўлган. 
Ўзбекистоннинг   ўз   мустақиллигини   қўлга   киритиши   маънавий
қашшоқлаштириш сиёсатига барҳам бериш имкониятларини яратиб берди. 
Ўзбекистон   мустақилликка   эришгандан   кейин   тарих   ҳақиқатини   тиклаш,
миллий   онг   ва   тарихий   хотирани   мустаҳкамлаш,   миллий   мерос   ва
маданиятни, қадриятларни чуқур ва холис ўрганиш имконлари очиб берилди.
Айниқса   мустақиллик   йилларида   маънавий   жиҳатдан   етук   бўлган   баркамол
инсонларни   вояга   етказиш   мақсадида   амалга   оширилаётган   ишлар   алоҳида
мақтовга   лойиқдир.   Ўзбекистоннинг   юксалиши,   унинг   тараққий   этган
мамлакатлар   сафига   қўшилиб   ўз   олдига   қўйган   мақсадларга   эришиши
маънавий жиҳатдан камолотга эришиб бораётган инсонларга боғлиқдир. Биз
жамиятимизнинг   эртанги   кунини   инсонларни   фаолиятисиз   кўра   олмаймиз.
Инсон онгли мураккаб мавжудот сифатида ўзини жамият аъзоси эканлигини,
жамият   ҳаётида   уни   ҳам   ўз   ўрни   бор   эканлигини   хис   қила   билиши   керак.
Инсоннинг   маънавий   жиҳатдан   камолотга   эришиб   бориши,   уни   жамият
тараққиётини   хис   қила   билишига   хамда   ижтимоий   жиҳатдан   фаоллашиб
боришига   сабабчи   бўлади.   Мустақилликка   эришилгандан   сўнг   жамият
маънавий ҳаётини соғломлаштириш ва ривожлантириш, инсон омилига катта
эътибор   бериш   мамлакатимиз   олдида   турган   энг   асосий   вазифалардан   бири
сифатида кун тартибига қўйилиши ҳам бежиз эмас  Маънавий   камолотга   эришиб   бораётган   инсонда   миллий   ўзликни
англаш,   ватанпарварлик,   миллатпарварлик,   фидойилик,   ўз   халқи   учун
қайғуриш   фазилатлари   шакллана   боради.   Инсонинг   маъавий   жиҳатдан
камолотга   эриша   бориш   жараёни   мавсумий   бўлиб   қолиши   керак   эмас   у
мунтазам   давом   этиб   борадиган   жараён   бўлмоғи   лозим.   Чунки   жамият   ҳам
инсон ҳам доимо илгарилаб  боради. Маънавий камолотга эришиб бораётган
инсонларнинг   ижтимоий   жиҳатдан   фаоллашиб   боришлари   жамият
тараққиётини белгилиб беради. 
Инсон   маънавий   камолотининг   омилларидан   бири   ватанпарварлик
туйғусидир.   Ватанпарварлик   она   юртининг   халқининг   тақдири   учун
қайғурадиган   жамият   тараққиёти   учун   ўз   ҳиссасини   қўшадиган
инсонларнинг ўзиги хос фазилатидир. 
Маънавитй   камолотга   эришиб   бораётган   инсонлар   жамият
тараққиётидаги   ўз   ўрнини   ўзи   мустақил   ҳолда   топа   олади.   Жамият
ривожлангани   сари   маънавий   омилларнинг   унга   бўлган   таъсири   ортиб
боради. 
 
  Фойдаланилган адабиётлар руйхати:
1. Юсупов Э. Инсон камолотининг маънавий асослари. Т., Университет, 
2. Имомназаров М. Маънавиятнинг такомил босқичлари. Т., Шарқ, 1996. 
3. Иброҳимов А, Султонов Х, Жўраев Н. Ватан туйғуси. Т., Ўзбекистон, 1996
йил. 
 
Интернет сайтлари 
1. www.milliy    m a’naviyat.uz 
2. www.bilim.uz. 
3. www.gov.uz. 
4. www.press-service.uz. 
5. www.filosofiya.ru. 
6. www.philosophy.nsc.ru.

Маънавият ва нафосат

Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy islohotlar mustahkamligi, iqtisod va siyosat sohalari
  • Tarbiya va ijtimoiy tarbiya
  • O’zbekiston “yoshlar ittifoqi”ning tashkil topishi va amaliy faoliyati
  • Шахс маънавиятининг асосий қирралари
  • Movorounnahir tasavuf ulamolari va tariqatlar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha