Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 10000UZS
Размер 40.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 25 Февраль 2024
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Маънавиятнинг яхлит соҳа сифатида тан олиниши

Купить
Маънавиятнинг яхлит соҳа сифатида тан
олиниши 
Режа: 
Кириш. 
1. Маънавиятнинг турли таърифлари. Уларнинг бир-бирига 
мувофиқлиги. 
2. Ўзбекистон Президенти И. А. Каримовнинг маънавият 
масалаларига эътибори. 
  Xулоса 
Фойдаланилган адабиѐ�тлар руйxати 
  Кириш 
Мавзунинг долзарблиги.  Барча замон ва маконларда маънавияти кучли,
ишонч ва эътиқоди мустақкам миллат бир жону бир тан бўлиб, муаммоларни
тез   ва   соз   ечган,   пешқадам   бўлган.   Мафкуравий   бирлиги   ичидан  е$ки
ташқаридан   бузилган   миллатлар   эса,   мағлуб   бўлиб,   мустамлакага   айланган.
Бунинг   тарихий   мисолини   Билга   хоқоннинг   турк   халқига   бундан   1266   йил
олдин   тошга   битилган   мурожаатида   хам   кўрамиз.   Бу   битик
мафкурасизликнинг   аянчли   оқибатларини   тасвирлайди.   Билга   хоқон   турк
элининг   адашуви   натижасида   унинг   бошига   қанчалар   фалокат  	
е$ғилганини
куйиниб   айтади.   «Табғач   халқи   сўзи   ширин,   нафис   ипаклари   билан   алдаб,
йироқ халқни шундай яқинлаштирар экан. Яқин бўлгандан сўнг 	
е$вуз илмини
у   ерда   кўрсатар   экан...   Ширин   сўзига,   нафис   ипаклигига   алданиб,   кўп   турк
халқи, ўлдинг. Эй, турк халқи, ўлдинг...» 
Ушбу   тарихий   мисол   «мафкура   бўлмаса   одам,   жамият,   давлат   ўз
йўлини йўқотиши муқаррар» эканлигини кўрсатиб туради. Маълумки, собиқ
шўролар   истибдоди   даврида   турли   ижтимоий   тоифаларни   бир-бирига   зид
қўйиб,   синфлар   аро   кураш   ғоясини   ҳа	
е$т   маъноси   деб   эълон   қилган
―доҳийлар нинг   содиқ   шогирд   ва   издошлари   нафақат   тирик   ―душманлар	
‖ ‖
билан курашдилар, балки миллатларнинг ўтмиш маънавий мероси билан ҳам
тинимсиз ―жанг  қилдилар. ―Дин - афюн , диний илм пешволари, тасаввуф	
‖ ‖
уламолари   ―ашаддий   реакционер ,   барча   ўтмишдаги   ҳукмдорлар   -   қонхўр,	
‖
босқинчи   (фақат   айрим   рус   подшоҳлари   бундан   истисно   этилди),   ўтмиш
алломалар   -   дун	
е$қараши   чекланган,   шоирлар   -   маддоҳ   ва   ҳоказо   даъволар
қилинди.   Бундай   қора   тамғалар   қарамлик   асоратига   тушган   барча
халқларнинг бой маънавий меросига босиб чиқилди. Ҳатто уйидан эски араб
е	
$зувида китоб топилган одамлар давлатга қарши жиноятда айбланган даврлар
бўлди.   Большевизм   мафкурасининг   итоаткор   қулларига   айлантирилган
―совет   интеллегенцияси га   тирик   ва   ўлик   ―доҳийлар ни   мадҳ   этиш,	
‖ ‖
―коммунизмнинг   биринчи   босқичи   деб   эълон   қилинган   большевистик	
‖
диктатура   тузумининг   жаҳон   тарихидаги   барча   макон   ва   замонлардан ―афзаллиги ни   ҳар   қандай   усул   билан   исботлаб   ва   далиллаб   бериш   асосий‖
вазифа   қилиб   белгиланган   эди.   Ушбу   вазифадан   заррача   чекиниш   халққа   ва
―нурли келажак ка хи	
е$нат деб баҳоланарди. 	‖
Мустақиллик   туфайли   бизнинг   маънавий   қадриятларимиз,   ўтмиш
аждодларимиз   қолдирган   мерос,   ўзининг   бутун   мукаммаллигида,
қайчиланмасдан,   ―прогрессив-реакцион   аталмиш   зўраки   қолипларга	
‖
тиқиштирилмасдан   тиклана   бошлади.   Қуръони   карим,   ҳадиси   шарифлар
биринчи   марта   ўзбек   тилига   таржима   қилиниб,   нашр   этилди,   Носириддин
Рабғузий,   Аҳмад   Яссавий,   Убайдий,   Муҳаммад   Раҳимхон   Фируз,
Бурхониддин   Марғиноний,   Абу   Мансур   Мотуридий,   Беҳбудий,   Фитрат,
Чўлпон   ва   бошқа   ―совет   даврида   ҳатто   номларини   эслаш   ман   қилинган	
‖
алломаларимизнинг асарлари бирин-кетин нашр этилиб, чанқоқ китобхонлар
қўлига   етиб   кела   бошлади.   Давлат   тили   ҳақидаги   қонун   қабул   қилинди.
Тасаввуф   пирлари   -   Аҳмад   Яссавий,   Нажмиддин   Кубро,   Баҳовуддин
Нақшбанд   юбилейлари   миллатимизнинг   руҳида   покланиш   туйғуларини
уйғотди.   Пойтахтимизнинг   қоқ   марказида   соҳибқирон   бобомиз   Амир
Темурнинг   улуғвор   мужассамаси   ўрнатилиши   ўзбек   халқининг   ҳар   бир
фарзанди руҳида ҳақли ифтихор ҳисларидан ўчмас 	
е$ғду пайдо қилди. XX аср
бошларида   миллатни   маърифат,   адолат,   ҳуррият   сари   етаклаган   жадид
алломаларимиз халқ дилидан яна муносиб ўрин ола бошлади. ―Босмачи  дея	
‖
е	
$ппа   қораланган   миллий   озодлик   ҳаракати   иштирокчилари   ўз   қадрларига
лойиқ баҳоландилар. 
 Тарих хотираси, халқнинг, жонажон ўлканинг, давлатимиз ҳудудининг холис
ва ҳаққоний тарихини тиклаш миллий ўзликни англашни, таъбир жоиз бўлса,
миллий   ифтихорни   тиклаш   ва   ўстириш   жара	
е$нида   ғоят   муҳим   ўрин   тутади.
Тарих миллатнинг ҳақиқий тарбиячисидир. Буюк аждодларимизнинг ишлари
ва  жасоратлари  тарихий  хотирамизни  жонлантириб,  янги   фуқаролик  онгини
шакллантирмоғи   зарур.   Бизнинг   ўтмиш   маданиятимиз   бутун   инсониятни
ўзига   ром   этиб   кела	
е$тган   марказ   бўлиб   кела	е$тганлиги   тасодифий   эмас.
Самарқанд, Бухоро, Хива фақат олимлар ва санъат ихлосмандлари учунгина эмас,   балки   тарих   ва   тарихий   қадриятлар   билан   қизиқувчи   барча   кишилар
учун зие$ратгоҳга айланган. 
 Мустақиллик даврида ўзбек олимларининг куч-ғайратлари билан 
тарихимизнинг кўпдан-кўп ғоят муҳим саҳифалари, энг аввало, темурийлар 
даври, XIX аср охири - XX аср бошлари тарихи янгидан кашф этилди. Миллий
туйғу инсон учун табиийдир, чунки у ота-оналардан мерос қилиб олинган ва 
бола ўз ота-онасига, бутун дун	
е$га айтган биринчи сўзида ифодаланади. Ўз 
халқига, унинг анъаналарига, тили ва маданиятига муҳаббат ва ҳурматни 
тарбияламасдан туриб, ҳақиқий инсонни тарбиялаш мумкин эмас. 
Ватанпарварлик, фуқаролар якдиллиги — 	
е$ш ва мустақил Ўзбекистон давлати
барпо этила	
е$тган негиздир. Айни шу нарса жамиятни қайта ўзгартириш 
йўлидаги қийинчиликларни енгиб ўтишга, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка 
эришишда 	
е$рдам беради. 
 
 
  Маънавиятнинг турли таърифлари. Уларнинг бир-бирига
мувофиқлиги
   “Маънавият -  инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг 
кучқудратидир. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди ,-деб е$зган эди 	‖
Президент мустақилликнинг дастлабки йилларида	
е$қ. 1
 Кейинчалик 
«Ўзбекистон ХХ1 асрга интилмоқда» асарида бу ғоя янада муайянлик касб 
этиб, маънавият «инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват этадиган, 
инсон ички оламини бойитадиган, унинг иймон-иродасини, эътиқодини 
мустаҳкамлайдиган, виждонини уйғотадиган қудратли ботиний куч» сифатида
таърифланди. 2
 Бу таъриф жузъий ўзгаришлар билан Президентнинг алоҳида 
маънавиятга бағишланган сўнгги китобида ҳам келтирилган ва биз уни 
юқорироқда эслаб ўтдик. Хўш, бу сеҳрли қудрат, бу ботиний куч қандай 
бун	
е$дга келади? 
Маънавият тушунчасининг таърифи, Президентимиз янги китобида яна
бир   бор   таъкидлаганидек,   оддий   лисоний   жумбоқ   эмас,   ―маъно ,   ―маъни	
‖ ‖
сўзларининг   бугунги   биз   тушунган   мазмуни   билан   ечилмайди.   Жалолиддин
Румийнинг   буюк   ирфоний   асари   беҳудага   ―Маснавийи   маънавий   номи	
‖
билан   шуҳрат   таратган   эмас.   Бу   ердаги   ―маъно   тушунчаси   олий   бир	
‖
мазмунни англатмоқда, улуғ алломаларимиз уни ―Ҳақ асрори деб атаганлар,	
‖
зоҳирий   назарлар   учун   у   ―ғайб ,   агар   бугунги   илмий   ифодаларга   кўчирсак,	
‖
биз   зоҳир   кўзимиз   билан   кўриб   турган   чексиз   замон   ва   маконда   чексиз   ва
ҳудудсиз   шакллар   мажмуини   тўзғитиб   юбормай,   ғоят   бир   мураккаб   тизимда
ушлаб   турган   ички   уйғунлик,   инсон   онги   ҳеч   қачон   тўлиқ   англаб   ета
олмагувчи   яхлит   моҳиятдир.   Шахс   маънавияти   айни   шу   беҳудуд   манбадан
қувват олади. 
Президентнинг таърифлари шу яхлит моҳиятга туташ ботиний қудратга
алоқадордир,   уни   бошқа,   иккиламчи   ҳодисалардан,   моддий   воқелик
унсурларидан   келтириб   чиқаришга   уриниш   муаммони   теран   илғамасликни
1  Каримов И.А. Асарлар. 1-жилд, с. 81. 
2  Каримов И.А. Асарлар. 7-жилд, с. 381.  билдиради. Бугун мустақил ва фаровон Ўзбекистон аталмиш буюк воқеликни
вужудга   келтириш   учун   ҳар   бир   инсондан,   миллатнинг   ҳар   бир   вакилидан
алоҳида   ички   қувват,   чексизликка   туташувчи   ботиний   куч   талаб   этилмоқда.
Ана шу куч ҳар бир инсон руҳида яширин, дейди Президент. Ўзини мустақил
шахс деб билган ҳар бир инсон уни ўзи учун кашф этиши керак. Бунинг учун,
аввало,   руҳимиздаги   худбин   майлларни,  е$лғон   ҳою-ҳавасларни,   рў	е$ларни
енгиб ўтиб, чексиз қудрат манбаига қалбимизни очишимиз лозим. Маънавият
-   инсон   қалбида,   кўнгил   кўзгусида   акс   этган   Ҳақиқат   нуридир,   дейилган
таъриф   биринчи   марта   ишлатилганда,   баъзи   файласуфларимиз   уни   диний-
мистик   таъриф   деб   баҳоладилар 3
.   Дарҳақиқат,   бу   таъриф   тасаввуфий
талқинларга   суянган   сўфи	
е$на,   рамзий   таърифдир.   Зотан   бошқача   таъриф   бу
чексиз моҳиятни чеклаб қўйиши мумкин. Сўфий уламоларимиз ―Ҳақ асрори	
‖
ҳақида   фақат   ишора,   рамз,   тимсол   билан   cўзлаганлар,   чунки   Ҳақ   илми   биз
учун   ―ғайб   илми   дир,   инсон   мулоҳазалари   эса   доимо   нотугал   ва   нотўкис.	
‖
Аммо,   барибир,   инсон   ақли   бир   нарсаларни   аниқроқ,   муайянроқ   билгиси
келади, у яхлит 	
е$ғдуни ҳам камалак рангларига ажратмагунича кўнгли жойига
тушмайди.   Инсон   ақли,   аниқроғи,   мантиқий   тафаккур,   ҳар   қандай   ҳа	
е$тий
уйғунликнинг   ички   таркибини   бирма-бир   кўздан   кечириб   чиқиш,   унинг
қисмларини,   буларнинг   бир-бирига   нисбатини   таҳлил   ва   тадқиқ   этмоққа
қизиқади,   шуни   амалга   оширмаса,   ичи  	
е$ниб,   юраги   оловлана   беради.
Маънавият   инсон   қалбида   акс   этган   илоҳий   нур,   деган   таърифда,   мажозий
шаклда бўлса ҳам, унинг манбаи муайян маънода инсон жисмидан ташқарида
эканлигига ишора бор. Бу бежиз эмас. Ўтмишда баъзи Европа файласуфлари
шартли равишда «биринчи туртки» назарияси аталмиш қарашларни ҳам олға
сурган бўлиб, унга кўра, гў	
е$ худо оламни бир йўла яратгану сўнг унга муайян
ривожланиш   қонунлари   бахш   этиб,   ўз   ҳолига   қўйиб   қўйган,   бошқа   унинг
3   Умуман олганда, маънавиятни ғайб олами билан боғламай тўғри тушунтириб бўлмайди.
Бу   ҳақиқатни   Янги   Давр   Европасининг   энг   буюк   файласуфларидан   бири   И.   Кант   аллақачон   тан
олиб,   ахлоқнинг   мавжудлиги   инсон   руҳининг   абадийлиги   ва   ягона   олий   илоҳий   қудратнинг
мавжудлигини тақозо қилади, деб таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, Президент ўз китобида қайд этиб
ўтганидек,   охиратини   ўйламайдиган   одамдан   ҳалоллик   ва   Борлиқ   ҳақиқати   олдида   масъулият
ҳиссини кутиш қийин.   ишларига   аралашишни   лозим   топмаган.   Бу   назария   ҳае$т   тажрибасида   ўзини
оқламади   ва   шу   сабабли   кейинчалик   дун	
е$  илмида   рад   қилинди.   Борлиқ
ҳақиқати   билан   инсон   орасидаги   муносабат   аслида   бир   марталик   эмас,
доимийдир. Аллоҳ «нури» деган рамз билан ифодаланувчи илоҳий файз ушбу
муносабатнинг   намо	
е$н   бўлиш   шаклларидан   бири   бўлиб,   у   фақат   инсонларга
қаратилади.   У   пайғамбарларга   бевосита   ваҳий   тарзида,   авли	
е$ларга   илоҳий
жазба   шаклида,   оддий   инсонларга   истеъдод   ва   илҳом   кўринишида,   балки
қобилият ва яратувчилик қудрати сифатида йўналтирилиши мумкин. Ғайбни
тан   олмай,   миллиардлаб   инсонлар   эътиқодини   афюнга   тенг   билган
марксистлар   илоҳий   файзни   ҳам   афсона   деб   талқин   этдилар   ва   унинг   инсон
ҳа	
е$тида  намо	е$н бўлиш  шаклларини  турлича  усуллар билан  «материалистик»
изоҳлашга уриндилар. Баъзи собиқ мафкурачилар ҳанузгача инсон ҳа	
е$тининг
моҳияти   фақат   моддий   борлиқ   билан   чегараланмаслигини   тасаввурларига
сиғдиришга   қийналмоқдалар.   Шахс   маънавияти   беҳудуд.   Чунки   у   Олий
ҳақиқат нурининг инсон қалбида акс этиши билан боғлиқ. Асли илоҳий оятга
таянувчи   бу   мажозий   таъриф   миллий   маънавиятимиз   такомил   босқичлари
давомида   мукаммал   шаклланиб,   турлича   тарзда   қатор   алломаларимиз
меросида   ифодасини   топган.   Мажозийлик   илмнинг   бошланиш   нуқтасидир.
Биз бугунги кун илмий ифодалари даражасида туриб юқоридаги таърифнинг
фалсафий   шарҳини   топишга   ҳам   уриниб   кўришимиз   мумкин.   Бунда
тушунчаларнинг   муқобилини   қидириб   топиш   ва   ҳодисанинг   моҳиятини
шарҳлаш   йўлидан   борган   маъқул.   Маълумки,   ―инсон   қалби   бирикмаси	
‖
одатда   ―инсоннинг   руҳий   дун	
е$си   маъносида   ишлатилади.   Олий   ҳақиқатни	‖
эса   фалсафий   тилда   ―Борлиқ   ҳақиқати	
‖ 4
  деб   атасак,   ўнғайроқ   жаранглайди.
4   ―Олий   ҳақиқат  	
е$худ   ―Борлиқ   ҳақиқати   (Истина   Бытия)   мавжуд   борлиқнинг   асл   моҳияти,	‖ ‖
инсон зоти ҳечқачон охиригача англаб ета олмайдиган, аммо чексиз равишда турли йўллар билан
англаб   етишга   интиладиган   мутлақ   ҳақиқат.   Ҳар   бир   инсон   Борлиқ   ҳақиқати   ҳақида   муайян
тасаввурга   эга   бўлиб,   ушбу   тасаввури   умри   бўйи   такомиллашиб   бориши,   баъзан   ҳатто   кескин
ўзгариб   кетиши   ҳам   мумкин.   Бу   тушунча   биринчи   навбатда   шахс   маънавиятининг   энг   муҳим
жиҳатларидан бўлмиш  имон  билан боғлиқ. Ҳар бир ўзлигини англаб етган шахс ўз тасаввуридаги
Борлиқ  ҳақиқатига  имон  келтириб,   ўзининг  барча   хатти-ҳаракатини     ўз  имонига  мувофиқ  тарзда
йўналтиришга   уринади,   бу   ниятига   қай   даражада   муваффақ   бўлиши     унинг   илмий   салоҳияти   ва
масъулият ҳиссига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.   
  Энди   ―нурнинг   кузгуда   акс   этиши   нимани   англатишини   аниқласак,   кифоя.‖
Бунинг учун энг тўғри йўл яна аждодларимиз меросига мурожаат этишдир. 
Масалага   инсоннинг   Борлиқ   ҳақиқатини   англаб   етишга   бўлган
уринишлари   жиҳатидан   қарайдиган   бўлсак,   бизда   бунинг   ҳам   икки   йўли
машҳур: уларнинг бири илм йўли бўлса, иккинчиси суфийлар танлаган ирфон
йўли. Илм йўли мантиқий тафаккур, махсус тажрибалар ва уларнинг таҳлили
шаклида   амалга   оширилади.   Ирфоний   билимнинг   манбаи   бевосита   Ҳақ
нурининг   қалб   кўзгусида   акс   этиши   билан   боғлиқ   бўлиб,   бу   ҳодисани   яқин
ўтмишда атеистик «илм» нигина ҳақиқий илм деб ўрганган кўпчилик олимлар
«мистика»   деб   баҳолаб   келишди.   Аслида   ундай   эмас.   Материалистлар   тан
оладиган   илм   йўли   жузъий   ҳақиқатларнигина   била   олади.   Ирфон   йўли   эса
бевосита   Борлиқ   ҳақиқатининг   моҳиятини   англаб   етишга   қаратилган   бўлиб,
бу мақсадга  фақат мантиқий тафаккур ва махсус тажрибалар  орқали эришиб
бўлмайди. 
Маънавиятнинг   манбаи   илоҳий   файз   дедик.   Шундай   экан,   ундан
баҳраманд   бўлишнинг   асосий   шарти   нима?   Бунга   ҳам   аждодларимиз
меросида   мукаммал   жавоблар   мавжуд.   Аждодларимиз   ирфоний   мажозларга
таяниб,   инсон   қалбини   кўзгуга,   Аллоҳ   файзини   нурга   қи	
е$с   этишларидан
мақсад   нима?   Қадимда   кўзгу   тобланган   пўлатдан   тай	
е$рланган.   Демак,   темир
маъдани қазиб олиниб, уни махсус кўраларда эритиб, пўлат ҳосил қилиб, уни
тоблаб,   сўнгра   унга   сайқал   берилган.   Буюк   тасаввуф   пирлари
шогирдларининг   маънавий   камолотини   айни   шу   мураккаб   жара	
е$нга
ўхшатганлар. Илоҳий нур баркамол акс этиши учун кўнгил кўзгусини шундай
машаққатли ри	
е$зат жара	е$нида поклаш, унга тўкис сайқал бериш лозим. Чунки
юксак даражада сайқал топмаган пўлат саҳнида ҳеч қандай нур акс этмайди.
Айни   шу   кўнгил   кўзгусини   сайқаллаш   жара	
е$ни   тасаввуфда   маърифат
дейилган.   Миллий   маънавиятимизда   бу   жара	
е$ннинг   қандай   кечиши,   яъни
маърифат   йўллари   масаласи   ҳам   батафсил   ишлаб   чиқилган.   Улар   илм   ва
имон,   ри	
е$зат   ва   меҳр   тушунчалари   орқали   ифодаланувчи   ўзликни   англаш
жара	
е$ни   бўлиб,   шу   мураккаб,   машаққатли,   аммо   ҳеч   қандай   моддий   дун	е$ лаззатларига   тенглаштириб   бўлмайдиган   сурурли   жарае$нда   инсон   руҳи
Борлиқ ҳақиқати билан уйғунлашиб боради. Демак, бугунги илмий тилимизда
аждодларимиз шакллантирган мажозий таърифни шарҳлаб берадиган бўлсак,
Маънавият   -   Инсон   руҳидаги   Борлиқ   ҳақиқати   билан   уйғунлик   дейиш
мумкин. 
Инсон   –   фоний   вужуд,   у   бу   дун	
е$га   бир   кун   келади,   тақдирида
белгиланган   умрини   яшаб,   яна   тупроққа   қўшилиб   кетади.   Борлиқ   ҳақиқати
эса   –   боқий,   азалий   ва   абадий.   Инсон   руҳи   Борлиқ   ҳақиқати   билан
уйғунлашган   муддатда   фанода   бақо   зуҳур   эта   бошлайди,   натижада   инсон
руҳида   ҳадсиз-ҳудудсиз   қудрат   билан   ботиний   туташув   юз   беради.   Бу   ерда
фақат  бир  шарт  бор:   холислик,  поклик.  Маънавият   аталмиш  ботиний  қудрат
зарра   ғараз,   худбинлик,   кибрни   кўтармайди:   ботиний   туташув,   Борлиқ
ҳақиқати билан уйғунлик йўқолади. Аллоҳ таоло ўз китобида ―мени поклаб
е	
$д этинг  деб амр этишининг ҳикмати ҳам шунда. 	‖
Маънавиятнинг   таърифлари   хусусида   гапирганда   яна   бир   жиҳатга
эътибор   қилиш   лозим.   Маънавиятга   инсон   ва   жамият   ҳа	
е$тининг   муайян   бир
соҳаси   (йўналиши)   сифатида   қаралганда   уни   инсоннинг   Борлиқ   ҳақиқатига
муносабати   деб   таърифланди,   унга   инсонни   эзгулик   сари   элтувчи   ботиний
қудрат деб  	
е$ндошилганда Инсон руҳидаги Борлиқ ҳақиқати билан уйғунлик 5
деб таъриф берилди. Буларнинг орасидаги фарқ нима-ю, умумийлик нимада?
Биринчи   таърифда   маънавиятга   имкон   (потенция)   сифатида   қаралмоқда,
иккинчи   таърифда   воқелик   (мавжудлик)   ва   унинг   даражалари   сифатида
е	
$ндошилмоқда.   Бундан   ташқари   жамият   ва   инсон   ҳа	е$тида   иқтисод,   си	е$сат,
маънавият соҳалари қанчалик бир-бирига киришиб кетган бўлмасин, барибир
ҳар бир муайян ҳолатда улардан қайси биридир етакчилик қилади, шунга кўра
ўша   соҳанинг   талаби   биринчи   ўринга   чиқади.   Масалан,   иқтисодий
мустақиллик   масъулияти  	
е$ки   ҳалол   ризқ   топиш   ҳаракати   маънавиятли
инсонга   хос,   аммо   моддий   даромад   топиш   учун   қилинган   барча   ҳаракатлар
5   Ушбу   китобнинг   3-қисми   тўлиғича     Инсон   руҳининг   Борлиқ   ҳақиқати   билан
уйғунлашуви,   яъни   комил   инсон   шахсининг   шаклланиши   масалаларига   бағишлангани   учун
ҳозирча бу мавзуга батафсил тўхталинмади.   барибир   иқтисод   соҳасига   тегишлидир.   Ёки   маданият   ва   унинг   таркибий
қисмлари   бўлмиш   дин,   илм-фан,   ахлоқ,   санъат   ва   адабие$т   каби   соҳаларнинг
ҳар бири мураккаб ҳа	
е$тий йўналишлар сифатида си	е$сатга ҳам, иқтисодга ҳам
алоқадор   жиҳатлари   йўқ   эмас,   аммо   улардан   маънавият   чиқариб   ташланса,
барчаси   пуч  	
е$нғоқ  	е$ки   аччиқ   мағизли   данакка   ўхшаб   қолади,   яъни   асл
моҳиятини   йўқотади.   Бошқача   айтганда   агарчи   маънавиятли  	
е$ки
маънавиятсиз   си	
е$сат,  	е$ки   ҳалол  	е$ки   ҳаром   луқма   ҳақида   гапириш   ўринли
бўлса   ҳам,   маънавиятсиз   маданият,   имонсиз   дин,   билимсиз   илм-фан,
масъулиятсиз ахлоқ, меҳрсиз санъат ва адаби	
е$т ҳақида гапириш мағизсиз пўст
ҳақида   гапириш   билан   баробар   бўлади.   Шунга   кўра   маданият   ва   унинг
таркибий   қисмлари   бўлмиш   дин,   илм-фан,   ахлоқ,   санъат   ва   адаби	
е$т
кабиларни   асосан   маънавият   соҳасига   тегишли   деб   ҳисобласак,   хато
бўлмайди 6
. 
6  Маънавият ва маданият нисбати кейинги бобда муфассал кўриб чиқилади.   2.Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовнинг маънавият
масалаларига эътибори 
 Инсон маънавий дуне$си - нозик соҳа. Ундаги вазиятни осонликча, муайян
фармон  	
е$ки   қарор   қабул   қилиш   билан   тузатиб   бўлмайди.   Уни   ўнглаш   учун
йиллар   давомида   мунтазам   ва   сабр-тоқат   билан   мафкуравий,   тарбиявий,
маърифий иш олиб бориш, амалий чора-тадбирлар, ҳа	
е$тий ўзгаришлар жорий
этиш тақозо қилинади. 
Миллий маънавият миллатнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини қамрайди,
уларни   яхлит   тизимда   тутиб   туради.   Ўтмиш   аждодларимиз   мероси   бугунги
жаҳон   даражаси   билан   уйғунлаштирилса,   мамлакатимиздаги   воқе   аҳволга
татбиқ   этилса,   ундан   келажак   куртаклари   униб   чиқади,   келажак   сиймоси
шаклланади. 
Шу   сабабли   ҳам   И.А.Каримов   Ўзбекистон   Президенти   лавозимига
сайланган   дастлабки   кунлардан   бери   халқ   маънавиятини   юксалтиришга
биринчи даражали эътибор қаратиб келмоқда. 
Миллий   мустақиллигимизнинг   иккинчи   йилида   Президент
―Ўзбекистоннинг   ўз   истиқлол   ва   тараққи	
е$т   йўли   рисоласини   эълон   қилди.	‖
Ушбу   китобнинг   алоҳида   боби   ―Мустақил   Ўзбекистонни
ривожлантиришнинг маънавийахлоқий негизлари  деб  номланди ва унда илк
‖
бор халқ маънавиятини ривожлантириш масалалари батафсил таҳлил этилди. 7
1995 йил феврал ойида Ўзбекистон республикаси биринчи чақириқ Олий
мажлисининг биринчи йиғилишида Президент И.А.Каримов 
―Ўзбекистоннинг си	
е$сий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий
тамойиллари   мавзуида   катта   маъруза   қилиб,   мамлакатнинг   си	
е$сий   ва	‖
иқтисодий   ривожига   оид   муҳим   масалалар   билан   бир   қаторда   миллатнинг
маънавий   такомили   йўналишида   ҳам   янгича  	
е$ндошувлар,   долзарб
муаммоларнинг   пухта   ўйланган   ечимларини   халқ   намояндалари
муҳокамасига ҳавола этди. Унда, аввало, 130 йиллик мустамлака асоратидан
қутулиб,   қайта   қад   ростлаган   мустақил   давлатчилигимизнинг   бетакрор
7  Каримов И.А. Асарлар. 1-жилд, с. 76-85.  қие$фаси очиб берилди. Унинг халқимиз, миллатимиз ―тарихий ва маънавий
тараққи	
е$тининг   самараси,   ―ўзига   хос,   ўзига   мос   маданияти   ривожининг	‖ ‖
натижаси   эканлиги   қайд   этилди 8
.   ―Социализм   ғояларининг   халқимиз	
‖
ҳа	
е$тига   четдан   зўравонлик   билан   жорий   этилгани,   улар   халқимизни
манқуртлаштириш   учун   хизмат   қилгани   очиқ   айтилди.   Президент
маърузанинг   ―Юксак   маънавият   -   келажак   пойдевори  	
‖ 9
деб   номланган
фаслида   мустақилликнинг   дастлабки   тўрт   йилида   бу   соҳада   эришган
ютуқларни   тилга   олиш   баробарида   келажак   йўналишларни   ҳам   батафсил
таҳлил   этиб   берди.   ―Эндиги   асосий   вазифа,-деб   фикрини   изҳор   этди
юртбошимиз,-кишиларимизнинг   мустақил   фикрлашга   ўрганиши,   ўзига
ишончининг   орта   боришидир	
‖ 10
.   Бунинг   учун   ҳар   биримиз   ―босиб   ўтган
йўлимизни   танқидий   баҳолаб ,   ―буюк   маданиятимиз   томирларига,   қадимий
‖
меросимиз   илдизларига   қайтиб,   ўтмишимиздаги   бой   анъаналарни   янги
жамият қурилишига татбиқ этмоғимиз керак	
‖ 11
. 
Умуман   қайд   этиш   жоизки,   Ўзбекистон   Президенти   И.А.Каримовнинг
деярли   ҳар   бир   нутқида   маънавият   масаласига   эътибор   қаратилади,   ҳар   бир
асарида   маънавият   масалаларига   оид   муҳим   фикрлар,   янгича   ғоялар   олға
сурилган. 
2008   йили   ―Маънавият   нашри	
е$тидан   Ўзбекистон   Президентининг	‖
Ислом Каримовнинг  “Юксак маънавият – енгилмас куч”  номли маънавият
масалаларига бағишланган алоҳида рисоласи босилиб чиқди. Китоб 4 бобдан
иборат   бўлиб,   ―Маънавият   –  инсоннинг   улғайиш  ва   куч-қудрат   манбаидир	
‖
деб   номланган   биринчи   бобида   “маънавият”   тушунчаси,   маънавиятли   ва
маънавиятсиз инсонлар, маънавиятни шакллантирувчи мезонлар маънавий ва
моддий   ҳа	
е$т   уйғунлиги   каби   масалалар   кенг   омма   учун   тушунарли   тилда
батафсил   ба
е$н   қилинган 12
.   Китобнинг   иккинчи   боби   “ Мустақиллик   –
8  Каримов И.А. Асарлар. 3-жилд, с. 6. 
9  Ўша китоб, с. 33-42. 
10  Ўша китоб, с. 34. 
11  Ўша китоб, с. 7. 
12  Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., ―Маънавият ,2008. С.18-70.	
‖
13
 Шу китоб, с. 71-109.  маънавий тикланиш ва юксалиш  деб аталган ва унда аввало миллий ғоянинг‖
маънавий   ҳа	
е$тдаги   ўрни,   мустақиллик   даври   жамиятимиздаги   миллий-
маънавий   тикланиш   ва   юксалиш   жара	
е$ни,   тилимиз   ва   динимиз,   миллий   ва
диний   байрамларимиз   мавқеининг   қайта   тикланиши,   ислоҳотларнинг
маънавий аҳамияти ҳақида сўз боради 13
. Учинчи бобга ―Маънавиятга таҳдид
– ўзимиз ва келажагимизга таҳдид  деб ном қўйилган бўлиб, унда маънавият	
‖
ва   маънавий   тарбия   масалалари   бугунги   кунда   жаҳонда   кеча	
е$тган
глобаллашув   жара	
е$нлари   шароитида   нақадар   долзарблашгани   ва   энди   бу
масалалар   фақат   миллий   ҳудудда   чегараланиб   қолмай   умумбашарий
муаммога   айлана	
е$тгани   таҳлил   этилади 13
.   Дун	е$даги   энг   буюк   жасорат
маънавий   жасоратдир,   деб   хулоса   қилади   И.Каримов   ―Ватанимиз
тараққи	
е$тининг   мустаҳкам   пойдевори   деб   номланаган   охирги   бобда	‖ 14
.
Президентнинг чуқур ишончига кўра маънавий тарбиянинг ибтидоси ҳар бир
инсон   қалбига   қулоқ   тутиш   ва   кўнглига   йўл   топишдан   бошланади   ва   бу
соҳада зи	
е$лиларимизнинг ўрни ва масъулияти ўта муҳимдир. 
Албатта,   Ўзбекистон   Президентининг   Ислом   Каримовнинг   ушбу
рисоласи 15
  ва  маънавиятга   доир  бошқа фикр  ва мулоҳазалари  алоҳида  йирик
жиддий   тадқиқот   мавзусидир.   Аммо   мазкур   тадқиқот   якунларини   кутмай
туриб ҳам, И. А. Каримов асарларини шу йўналишда эътибор билан ўрганиб
чиққан   одам   Президент   қарашлари   миллий   маънавият   назариясини
шакллантириш йўлида ўқ томирларни аниқ ва муайян кўрсатиб берганлигига
амин бўлади. Шундан келиб чиқиб, ушбу китобдаги мавзуларни бугунги кун
нуқтаи   назаридан  	
е$ритиш   жара	е$нида   назарий   замин   сифатида   асосан
Президент   И.   А.   Каримов   асарларида   билдирилган   фикр   ва   хулосаларга
таянилди.   Миллий   ғоя   -   миллатнинг   етакчи   мақсади,   ―халқни,   миллатни
13  Шу китоб, с. 110-127. 
14  Шу китоб, с. 159. 
15   ―Рисола   сўзини   охирги   пайтларда   баъзан   русча   ―брошюра   маъносида   ишлатиш	
‖ ‖
ҳоллари   учрамоқдаки,   бу   буткул   хато   бўлиб,   ―рисола   деганда   ўзбек   тилида   муайян   мавзуга	
‖
бағишланган   алоҳида   асар,   илмий   тадқиқот,   яъни   монография   назарда   тутилади.   Унинг   ҳажми
турлича бўлиши мумкин, бу энди мавзунинг салмоғига боғлиқ.  бирлаштирувчи, йўлга бошловчи бамисоли бир байроқ .‖ 16
 Бу мақсаднинг аниқ
ифодасини Президент И.А.Каримов 2000 йил 8 июндаги ―Фидокор газетаси	
‖
мухбири билан суҳбатида шундай ба	
е$н қилади: 
―Мамлакатимизда   амалга   оширила	
е$тган   янгиланиш   ва   тараққи	е$т
си	
е$сатининг   стратегик   мақсади   –   ҳуқуқий   демократик   давлат   ва   бозор
иқтисоди	
е$тига асосланган фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборат. 
Юртимизда   истиқомат   қилувчи   барча   инсонлар   учун   миллати,   тили   ва
динидан   қатъи   назар,   муносиб   ҳа	
е$т   шароити   яратиб   бериш,   ривожланган
демократик   мамлакатлардаги   кафолатланадиган   турмуш   даражаси   ва
эркинликларни   таъминлаш.   Ва   шу   асосда   Ўзбекистоннинг   жаҳон
ҳамжамиятида,   муносиб   ўрин   эгаллашига   эришиш .	
‖ 17
  Бунинг   учун   си	е$сат
соҳасида,   иқтисодий   ва   маънавий   йўналишларда   нималар   қилиш   лозим
эканлиги   тўғрисида   ҳам   ўша   суҳбатда   батафсил   жавоблар   берилган.   2008
йили   нашр   этилган   “Юксак   маънавият   –   енгилмас   куч”   номли   асарининг
“ Мустақиллик – маънавий тикланиш ва юксалиш деб аталган иккинчи бобида	
‖
Президент   Ислом   Каримов   миллий   ғоянинг   янада   мукаммал   таърифини
беради: 
―Миллий   ғоя   деганда,   аждодлардан   авлодларга   ўтиб,   асрлар   давомида
эъзозлаб   келина	
е$тган,   шу   юртда   яша	е$тган   ҳар   бир   инсон   ва   бутун   халқнинг
қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳти	
е$жи ва ҳа	е$т талабига айланиб
кетган,   таъбир   жоиз   бўлса,   ҳар   қайси   миллатнинг   энг   эзгу   орзу-интилиш   ва
умид-мақсадларини ўзимизга тасаввур қиладиган бўлсак, ўйлайманки, бундай
кенг маъноли тушунчанинг мазмун-моҳиятини ифода қилган бўламиз.	
‖ 18
 
Дарҳақиқат, миллий ғоя 130 йиллик асоратдан қутулиб, мустақилликнинг
ойдин   йўлига   чиқиб   олган,   ҳа	
е$тида   эркинлик   сари   туб   ўзгаришларни   дадил
амалга   ошира	
е$тган   миллатнинг   бош   мақсади,   интилиши.   Уни   Юртбошимиз
истиқлолнинг   дастлабки   йилларида	
е$қ   бир   жумлада  	е$рқин   ифодалаб   берган
16  Каримов И.А.  Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд. Т.- «Ўзбекистон» - 1999,
с. 89. 
17   Каримов   И.А.   Озод   ва   обод   Ватан,   эркин   ва   фаровон   ҳа	
е$т   –   пировард   мақсадимиз.   8-жилд.
Т.«Ўзбекистон» - 2000, с. 495-496.  
18  Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., ―Маънавият ,2008. С.71.	
‖   эди:   ―Мустақилликнинг   олий   мақсади   –   ўзбек   халқининг   иззатини   жойига
қўйиш‖ 19
  Бу   -   ўз   иззати   ва   қадрини   билган   миллат   ўзини   ҳам   хўрлатиб
қўймайди,   ўзгаларнинг   ҳам   ҳурматини   жойига   қўяди,   дегани.   Ўзбек   доим
жаҳон   саҳнасида   ўзининг   салмоқли   мавқеига   эга   бўлиб   келган   халқ.   Жаҳон
тарихини   холис   варақлаган   одам   бунга   амин   бўлади.   Айни   шу   сабабдан
элимиз   бағрикенглиги   билан   машҳур.   Аму   ва   Сир   оралиғида   доимо   турли
элат,   турли   эътиқод   вакиллари   иноқ-иттифоқ   яшаб   келишган.   Агар   урушган
бўлса, сулолалар урушган,  ака-укалар  тахт талашган,  халқлар 	
е$ки миллатлар
эмас.   Аждодларимиз   қўшни   халқлар   маданиятига,   турмуш   тарзига   эътибор
билан қараган, ўзларидан мерос қолдирган ўлмас маънавий обидаларни турли
тилларда   яратишган.   ―Ўз   кучига   ишонган   халқнинг   бағри   кенг   бўлади ,	
‖
дейди Президент. 20
 
Миллий   мафкура   миллатнинг   фикр   майдони,   унинг   асрий   орзулари,
келажак   режаларининг   муназзам   бир   ифодасидир.   Маънавиятимиз
анъаналаридан   келиб   чиқиб,   тушуниб   етишимиз   лозимки,   биз   ишлатадиган
―мафкура   сўзи   совет   даври   тарғиботчиларининг   тилидан   тушмай   келган	
‖
―идеология   тушунчасининг   айний   таржимаси   эмас.   Мафкура   -   фикр	
‖
майдони,   уни   хоҳ   тор   қолип   қилиб   олинг,   хоҳ   жаҳон   цивилизацияси   ва
миллий   маънавиятимиз   қадриятларини   уйғунлаштирувчи   кенг   тафаккур
олами   сифатида  	
е$ндошинг.   Албатта,   ҳар   бир   ижтимоий   тоифанинг,   си	е$сий
ҳаракатнинг,   гуруҳнинг   ўз   мафкураси   бўлиши   мумкин.   Бу   табиий   ҳолат.
Аммо   миллат   мафкураси   унинг   таркибига   кирувчи   барча   тоифалар   ва
гуруҳларнинг   мақсад   йўналиши,   тафаккуридаги   энг   умумий   томонларни
бирлаштиради.   Унинг   аҳамияти   ҳам   шунда.   Элни   Ватан   манфаати
бирлаштиради,   деган   қутлуғ   ибора   бор.   Миллий   истиқлол   мафкураси   бизга
эл-юртимиз,   Ватанимиз   олдидаги   фуқаролик   бурчимизни   теран   англаб
етишимизга  	
е$рдам   беради,  	е$ш   авлоднинг   ҳар   бир   вакилини   ҳақиқий   миллат
фарзанди   бўлиб   улғайишига   кўмаклашади.   Миллий   истиқлол   мафкураси
19  Каримов И.А. Асарлар. 1-жилд, с.107. 
20  Ўша китоб, с. 107.  қонун   моддаси   кучи   билан   эмас,   маънавий   камолот   орқали   эришиладиган
ҳидоят йўлидир. 
Мустақилликнинг   иккинчи   йилида   асосий   қонунимиз   қабул   қилинди.
Унинг  иккинчи  боби  12-моддасида   ―Ўзбекистон  Республикасида   ижтимоий
ҳае$т си	е$сий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида
ривожланади.   Ҳеч   қайси   мафкура   давлат   мафкураси   сифатида   ўрнатилиши
мумкин   эмас,―   деб  	
е$зиб   қўйилган. 21
  Етмиш   йил   тоталитаризм   жабрини
тортган   халқимиз   бу   қоиданинг   қанчалик   катта   аҳамиятга   эга   эканлигини
яхши тушунади. ―Узоқ ва яқин тарихдан яхши маълумки,- деб таъкид этади
Президент,- бирон мамлакатда, бирон давлатда яккаю ягона ғоя 	
е$ки мафкура
ҳукмронлик қилар экан, бу жамият, бу давлат, албатта инқирозга юз тутади.	
‖ 22
Чунки   ҳа	
е$т   доимо   ўзгаришда,   ривожланишда.   Инсон   тафаккури,   унинг
интилишлари,   олдига   қўйган   мақсадлари   ҳам   доимо   ўзгариб,   такомиллашиб
боради.   Шу   сабабли   унга   ҳарқандай   ғоявий,   мафкуравий   тазйиқ   ўтказишга
уриниш   акс   таъсир   кўрсатиши,   нохуш   оқибатларга   олиб   келиши   табиий.
Қолаверса,   жамиятнинг   ривожланиш   жара	
е$ни   ҳам   ундаги   етакчи
тамойилларнинг   вақти-вақти   билан   янгиланиб,   ўзгача   маъно,   ўзгача
таркиблар   ҳосил   қилиб   туришини   тақозо   қилади.   Ундаги   ижтимоий
тоифаларнинг мавқеи ва аҳамияти ҳам турли даврларда турли ҳолатда бўлади.
Шунга   мувофиқ   си	
е$сий   кучлар   нисбати   ҳам   муайян   ўзгаришларга   учраши
мумкин. Шундай экан, ҳеч қайси мафкура, жумладан, хатто миллий мафкура
ҳам ҳа	
е$тий эҳти	е$жлардан узоқлашиб, қотиб қолган ақида ҳолига тушмаслиги
учун ―давлат мафкураси мақомига кўтарилмаслиги, айланмаслиги керак	
‖ 23
. 
―Миллий истиқлол мафкураси халқимизга хос бўлган энг муқаддас туйғу
ва   тушунчаларнинг   мужассам   ифодаси   бўлиши   керак ,	
‖ 24
  -   дейди   Президент.
Миллий   мафкурани   ўзлаштириш,   бир   томондан,   тафаккуримизнинг   миллий
маънавиятимиз илдизларидан мунтазам озиқланиб, қувват олиб туриши билан
21  Ўзбекистон Конституцияси, Т.- «Ўзбекистон» - 1992, с.11. 
22  Каримов И.А. Асарлар. 8-жилд, с. 467. 
23  Ўша китоб, с. 467.  
24  Ўша китоб, с. 502.  боғлиқ.   Иккинчи   томондан,   жаҳон   маданияти   самараларидан   баҳраманд
бўлмаган,   замон   руҳини   ҳис   қилмаган   одам   ҳеч   қачон   миллий   мафкуранинг
моҳиятини   яхши   англаб   ета   олмайди.   Чунки   одам   ўз   қудратини   тўғри
белгилаши учун майдонга чиқиб, мардлар билан куч синаши керак. Шу икки
жиҳатнинг   уйғунлигига   эришиш   миллий   мафкурани   ҳар   бир   инсон   руҳида
воқеан   шакллантириш   бўлади.   Асли   миллий   мафкура   йўқ   жойдан   сунъий
ҳосил қилинмайди, аллақандай кабинетларда ўтириб тўқиб чиқарилмайди. Бу
ҳақиқатни Президент  Ўзбекистон  республикаси  Фанлар Академияси  умумий
йиғилишида 1994 йил е$зида сўзлаган нутқида	е$қ батафсил тушунтириб берган
эди. Унда исломий қадриятлар, маънавий мерос, хусусан, Шарқ фалсафасини
теран   ўрганиш   ҳақида   сўзлаб,   Юртбошимиз   яқин   ўтмишдаги   қарамлик
мафкурасидан халос бўлиш учун ―ўзимизнинг асрлар синовидан ўтган, улуғ
аждодларимиз бизга  қолдирган миллий мафкура ва тафаккуримизни тиклаш,
уни   замонавий   умумбашарий   руҳ   билан   бойитиш   вазифамиз   эканлигини	
‖
таъкидлаган   эди. 25
  Кейинчалик   2000   йил   6   апрелда   Оқсарой   қароргоҳидаги
суҳбат   асносида   бу   ҳақда   мукаммал   таъриф   шаклланди.   Президент   унда
юқоридаги   фикрни   батафсил   ифодалаб   айтдики,   "миллий   мафкурамиз
халқимизнинг   азалий   анъаналарига,   удумларига,   тилига,   динига,   руҳиятига,
бир сўз билан айтганда, ўз миллий қадриятларимиз, халқимизнинг дун	
е$қараш
ва   тафаккурига   асосланиб,   шу   билан   бирга,   замонавий,   умумбашарий,
умуминсоний ютуқлардан озиқланган, уларни ўзига қамраб олган ҳолда, юрт
тинчлиги,  Ватан  равнақи,  халқ  манфаати,  унинг  фаровонлиги  йўлида  хизмат
қилмоғи даркор.	
‖ 26
 
Миллий   мафкуранинг   маънавиятга   нисбати   қандай?   Бу   нисбатни   тўғри
аниқлаш   учун   яна   бир   нарсани   эътиборга   олиш   лозим   бўлади.
Мустақиллигимизнинг   уч   асосий   жиҳати   мавжуд.   Си	
е$сий   мустақиллик,
иқтисодий   мустақиллик,   маънавий   мустақиллик.   Буларни   бир-биридан
ажратиб   бўлмайди.   Аммо   ҳар   бирининг   ўзига   хос   масалалари   ҳам   бор.   Биз
уларни   кейинроқ   яна   батафсил   кўздан   кечирамиз.   Ҳозирча   таъкидлаш
25  Каримов И.А.  Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд. Т.-«Ўзбекистон»-1996, с. 260.  
26  Каримов И.А. Асарлар. 8-жилд, с. 466.  ўринлики,   сие$сат,   иқтисод   ва   маънавият   соҳаларида   бизнинг   бугунгача
эришган   ютуқларимиз   даражаси   баробар   эмас.   Ундан   ташқари   ҳар   бир
соҳанинг   моҳиятидан   келиб   чиқсак,   миллийлик   унсурининг   салмоғида   ҳам
фарқ   бор.   Демак,   дун	
е$  халқлари   тажрибасидан   биз   ўрганишимиз,   балки
бевосита   ўзлаштиришимиз   керак   бўлган   нарсалар   турли   йўналишда   турлича
миқ	
е$сда   бўлиши   табиийдир.   Шундай   экан,   миллий   мафкурамиз   тизимини
фақат 
е$ки асосан маънавий меросимизда мавжуд қадриятларга боғлаб қўйиш
воқелик   талабларига   тўлиқ   жавоб   бериши   қийин.   Чунки   мафкурамиз,   яъни
келажак   режаларимизни   белгиловчи   ва   аниқлаштирувчи   мақсад
йўналишларимиз   тизимида   юқорида   санаб   ўтилган   ҳар   уч   йўналиш:   си	
е$сат,
иқтисод   ва   маънавият   соҳасига   оид   муаммолар   барчаси   ўзаро   уйғунликда
қамраб   олинади.   Маънавият   шулар   ичида   фақат   бир   йўналишдир.   Албатта,
жуда   муҳим   йўналиш,   асли   маънавият   масалаларини   ечмай   туриб,   на
иқтисодий,   на   си	
е$сий   вазифаларимизни   тугал   ҳал   қилиб   бўлмайди;   аммо
барибир   уч   йўналишнинг   бири,   холос.   Иқтисод  	
е$ки   си	е$сат   соҳаларидаги
долзарб   юмушларни   ҳам   ҳеч   қачон,   халқ   маънавиятини   талаб   даражасида
юксалтириб   олиб   кейин   амалга   оширамиз,   деб   орқага   ташлаб   бўлмайди.   Бу
соҳалар   бир-бири   билан   олдин-кейин   эмас,   бир   пайтнинг   ўзида,   тенг
ривожлантирилиб бориладиган соҳалардир. 
 
  Xулоса 
Аждодларимиз   меросида   бае$н   қилинишича,   маънавият   кўнгил
кўзгусидан   таралган   нур,   у   инсон   қалбида   яширинган.   Демак,
―Маънавиятшунослик  фанининг асосий вазифаси ҳам руҳ тарбияси, кўнгил	
‖
кўзгусига   сайқал   беришда   ҳар   бир   шахсга   кўмаклашувдир.
―Маънавиятшунослик   фани   инсоннинг   Борлиқ   ҳақиқати
‖ 27
га   нисбатини
ўрганади. Бунинг учун маънавият муаллими, файласуфдан фарқли ўлароқ, ўз
мулоҳазаларини   соф   мантиқий   мулоҳазалар   тарзида   эмас,   балки   маънавий
меросга,   бу   соҳада   аждодларимиз   эришган   беқи	
е$с   ютуқларга   асосланган
ҳолда олиб боради, яъни бу фан, маълум маънода, тарихий-назарий фандир.
Унинг   теранлиги   ва   кўлами   аждодларимизнинг   минг   йиллар   давомида
тўплаган   яхлит   тарихий-маънавий   тажрибаси   билан   белгиланади,   шу   билан
бирга   халқ   донишмандлигининг   турли   суратларда   зуҳур   этиши   ҳам   ундаги
назарий   хулосаларнинг   манбаи   бўлиб   хизмат   қилади.   Шу   нуқтаи   назардан
қараганда   яна   бир   жиҳатни   таъкидлаб   ўтиш   лозимки,   жаҳон   илмида
маънавиятга   оид   масалалар   махсус   фан   сифатида   изчил   ўрганилмаганлиги
туфайли   бугунги   кунда   маънавиятнинг   умумбашарий   муаммоларини   кенг
миқ	
е$сда   ўрганиш  учун   тадқиқий   асос   етарли   эмас.   Шу   сабабли   бу   соҳанинг
назарий   асосларини   ишлаб   чиқишда   биз   асосан   ўз   аждодларимиз   яратган
назарий меросга таянишга мажбурмиз. Қолаверса, ҳеч бир халқ ўзга халқлар
маданияти,   урф-одатлари,   фалсафий   тизимлари,   мафкура   ва   дун	
е$қараши
асосида   яшамайди,   улардан   кўр-кўрона   кўчирма   қилиб   барака   топмайди .
―Албатта,   ҳар   қайси   халқ  	
е(ки   миллатнинг   маънавиятини   унинг   тарихи,
ўзига   хос   урф-одат   ва   анъаналари,   ҳа	
е(тий   қадриятларидан   айри   ҳолда
тасаввур   этиб   бўлмайди.   Бу   борада,   табиийки,   маънавий   мерос,   маданий
бойликлар,   кўҳна   тарихий  	
е(дгорликлар   энг   муҳим   омиллардан   бири   бўлиб
хизмат қилади .	
‖ 36
  Шундай экан, ― Маънавиятшунослик  фани ҳозирги кунда	‖
асосан   миллий   маънавиятимиз   тарихий   таржибасига   таянган   ҳолда   ишлаб
27  ―Борлиқ ҳақиқати  тушунчасига китобнинг 5-бобида мукаммал изоҳ берилган. 	
‖ 36
 
Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., ―Маънавият , 2008. С.29-30. 	
‖
  чиқилае$тгани бежиз эмас. Шу билан бирга миллий маънавиятимиз ҳечқачон
умуминсоний қадриятларга  зид бўлмаганини ва унинг назарий асослари ҳам
умумбашарият   манфаатларини   унутмаган   ҳолда   шакллантирилиши
лозимлигини   унутмаслигимиз   лозим.   Бу   масалалар   ҳар   бири   ушбу   китоб
саҳифаларида   батафсил  	
е$ритилади.   Миллий   маънавият   ўтмиш   эмас,   у   ҳам
ўтмиш, ҳам бугун, ҳам келажакни ўзида мужассам этади. Бунинг учун унинг
манбаи сифатида биз фақат аждодларимизнинг 	
е$зма меросига таяниб қолмай,
балки   ушбу   меросдан   англаганимизни   бир   пайтнинг   ўзида   халқнинг   тирик
хотираси билан, унинг маънавий қадриятлари билан қи	
е$слаб, уларнинг уйғун
жиҳатларига   эътибор   қаратишимиз   лозим   бўлади.   Шу   билан   бирга   тарих
тажрибаси   ва   синовларидан   ўтган   қийматларни   умумбашарий   қадриятлар
билан   уйғунлаштириб,   ҳозир   ва   келажак   учун   аҳамияти   нуқтаи   назаридан
баҳолаш   кўзда   тутилади.   Хуллас,   миллий   маънавият   назарияси   воқеликни
фақат   онг   билан,   ақл   билан   тушуниб   етиш   тажрибасига   эмас,   Ҳақиқатни
англаб   етишнинг   барча   воситалари,   эътиқод,   ибрат,   тақво,   ри	
е$зат,   ирфон,
меҳр,   дид-фаросат,   амалий   яратувчилик   фаолиятининг   барча   турларига
эътибор   қаратиб,   миллатнинг   барча   амалий   ва   назарий   тажрибасини
ўрганишга интилади, ушбу тажрибани онгли ўзлаштиришда ҳар бир инсонга
кўмаклашади,   мақсад   -   битта,   кўнгил   кўзгусига   сайқал   беришда   ҳар   бир
шахсга   иложи   борича  	
е$рдам   бериш.Инсон   руҳида   табиатга   нисбатан,
ўзгаларга   нисбатан   меҳр   ва   адолат   туйғулари   шаклланишига   унинг
моддийлиги   билан   бевосита   боғлиқ   бўлган   нафси   аммораси 28
,   яъни   ғафлат,
шаҳват ва кибр каби қусурлар доимо ҳалақит бериб туради, шунинг учун ҳар
бир   киши   ҳа	
е$тга,   ўз   фаолиятига   сергак   боқиши   лозим.   Ушбу   иллатлар   ҳар
бир   инсон   фитрати   билан   боғлиқ   бўлгани   туфайли   инсон   моддий   мавжудот
сифатида тирик экан, унинг руҳиятидаги турли таъсирларни мувозанатловчи
куч керак. Айни шу куч - маънавиятдир. 
28   ―нафси   аммора   –   ―амр   этувчи,   яъни   буйруқ   берувчи   нафс   дегани   бўлиб,	
‖ ‖
жиловланмаган,   яъни   тарбияланмаган   нафсни   билдиради.   Бундай   нафс   эгаси   фақат   ўз   моддий
хоҳиш-истаклари   йўлида   ҳаракат   қилиб,   ўзгалар   билан   ҳисоблашишни   мутлақо   истамайди,   унда
маънавий интилишлар деярли бўлмайди.    Маънавият   инсондаги   яратувчилик   қудратидир,   инсонда   шу   қудратни
уйғотиш   ва   ҳаракатга   келтиришга   муваффақ   бўлинса,   барча   улуғвор
режаларни   амалга   ошириш   учун   воқеъ   имкон   вужудга   келади.   Масалага
бугунги   жаҳон   тараққие$тининг   илғор   тамойиллари   даражасида  	е$ндошилса,
миллий таълимнинг энг муҳим вазифаси ҳам ана шу имконни шакллантириш,
яъни  	
е$ш   авлод   руҳида   яратувчилик   қудратини   уйғотиб,   уни   башарият
тараққи
е$тига   хизмат   қилувчи   муайян   ўзанлар   сари   йўналтира   билиш   билан
белгиланади. 
Мустақиллик   даврида   Ўзбекистон   Президенти   И.А.   Каримовнинг
бевосита ташаббуси  билан барча  даражадаги таълим  тизимида ―Маънавият
асослари   алоҳида   ва   махсус   фан   сифатида   ўқитила   бошланди.   1997   йилдан
‖
бутун   ўқув   юртларида   ―Маънавият   асослари"   фанини   ўқитиш   жорий
қилиниши   юртимиз   маънавий   ҳа	
е$тида   муҳим   ҳодиса   бўлди.   Тўғрисини   тан
олиш   керак,   ўша   пайтда   нафақат   Ўзбекистонда,   балки   бутун   дун	
е$  миқ	е$сида
шундай   фан   борлигини   биров   билмас   эди.   Фақат   1996   йил   охирларида   бу
йўналишда   илк   рисолалар   нашр   этилган   бўлиб,   улар   бир   гуруҳ   муаллифлар
ҳамкорлигида  	
е$зилган ―Ватан туйғуси  китоби, А.Эркаевнинг ―Маънавият	‖
– миллат нишони  ва М.Имомназаровнинг ―Миллий маънавиятимиз такомил	
‖
босқичлари  рисолалари эди. Орадан ўтган 11 йил мобайнида бу соҳада анча-	
‖
мунча   ишлар   қилинди.   Бирқанча   китоб   ва   рисолалар,   олий   ва   ўрта   махсус
ўқув   юртлари,   мактаблар   учун   қатор   дарслик   ва   қўлланмалар   чоп   этилди.
Айниқса, Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовнинг маънавият масалаларига
алоҳида   эътибори,   унинг   бу   соҳага   бағишланган   қатор   асарларининг   нашр
этилиши (1994 йилдаги - ―Истиқлол ва маънавият  китоби, 1997-98 йилларда	
‖
ўзбек   ва   рус   тилларида   нашр   этилган   «Маънавий   юксалиш   йўлида»   ва   «На
пути   духовного   Возрождения»   асарлари,   2008   йили   ―Маънавият	
‖
нашри	
е$тида   босилиб   чиққан   ―Юксак   маънавият   –   енгилмас   куч   номли	‖
алоҳида   асари)   ушбу   соҳанинг   мустаҳкам   о	
е$ққа   туришида   катта   аҳамиятга
эга   бўлди.   Шундай   қилиб,   бугунги   кунда   ишонч   билан   айтиш   мумкинки,
―Маънавиятшунослик   алоҳида   фан   сифатида   шаклланиб   келмоқда   ва   бу	
‖ соҳада   талай   ютуқларга   эришилганини   қайд   этилса   муболаға
бўлмайди.Кейинчалик   шу   соҳада   кадр   тайе$рлаш   масаласи   йўлга   қўйилиши
муносабати   билан   охирги   йилларда   бу   фан   ҳам   тармоқланиб,
―Маънавиятнинг   ривожланиш   тарихи   ―Маънавиятнинг   диний   асослари ,	
‖ ‖
―Ахлоқнинг маънавий асослари , ―Санъатнинг маънавий асослари , ―Оила	
‖ ‖
маънавияти   ―Миллий   мустақиллик   ва   маънавият   каби   янги-янги   курслар	
‖ ‖
ўқув режага  киритилмоқда. Аммо ҳали 	
е$ш авлод маънавий тарбияси йўлида
қилиниши   зарур   бўлган   ишлар   кўп.   Қолаверса,   бу   соҳадаги   ишларимизнинг
жаҳон   фани   ва   инсоният   маънавий   такомили   йўлидаги   аҳамиятини   ҳам
унутмаслигимиз   керак.   Хуллас,   ―Маънавиятшунослик   жаҳон   илмида   ўз	
‖
ўрнини   эгаллашга   дадил   интила	
е$тган   янги   фан   бўлишига   қарамай,   унинг
режалари - улкан, ниятлари – улуғ. Унинг мустаҳкам о	
е$ққа туриб олиши, кўп
жиҳатдан,   илгаридан   мавжуд   бўлиб   келган   унга  	
е$ндош   ва   туташ   турли   фан
эгаларининг   холислиги   ва  хайрихоҳлигига   ҳам   боғлиқ.   Ҳозирги   кунда   нашр
этила	
е$тган   баъзи   ўқув   қўлланмаларда   ―Маънавиятнинг   предмети,
тушунчалари...   деган   жумлалар   сарлавҳага   чиқиб   қолмоқда.   Илмий	
‖
жиҳатдан  	
е$ндошганда   бундай   дейиш   унчалик   тўғри   эмас.   Албатта,   баъзан
шундай ҳолатлар учрайдики, фан мавзуси билан номи бир хил бўлиб қолади.
Масалан, биз фалсафани ўрганадиган фанни ҳам ―Фалсафа  деймиз, тарихни	
‖
ўрганадиган   фанни   ―Тарихшунослик   деб   ўтирмай,   оддий   қилиб   ―Тарих	
‖ ‖
деймиз, Ахлоқшунослик, Иқтисод назарияси, Адаби	
е$тшунослик фанлари ҳам
баъзан   халқ   тилида   қисқа   қилиб   ―Ахлоқ ,   ―Иқтисод ,   ―Адаби	
е$т   деб	‖ ‖ ‖
ишлатилади.   ―Физика ,   ―Этика   фанларининг   номи   ҳам   аслида   ушбу   фан	
‖ ‖
мавзулари номи билан аталган. Аммо барибир ҳа	
е$тнинг муайян соҳаси билан
ушбу   соҳани   назарий   ўрганишга   қаратилган   илм   йўналишини   фарқ   қилган
дуруст. 
 
 
  Фойдаланилган адабиётлар руйxати 
1. Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги қонуни -// 
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   Ахборотномаси,   1997   йил,   9-
сон. 
2. ―Кадрлар   тайе$рлаш   Миллий   дастури   тўғрисида//Баркамол   авлод   –	‖
Ўзбекистон тараққи	
е$тининг пойдевори. -Т.: Шарқ, 1997 йил. 
3. Миллий   истиқлол   ғояси:   асосий   тушунча   ва   тамойиллар(қўлланма).   Т.:
«Янги аср авлоди», 2001 йил. 
4. Миллий   истиқлол   ғояси:   асосий   тушунча   ва   тамойиллар   (дарслик)   Т.:
«Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти», 2003 йил. 
5. Ж.Туленов,   К.   Юсупов,   З.   Ғофуров.   «Истиқлол   ва   тараққи	
е$т   мафкураси:
мақсад ва йўналишлари». Т.: «Ўзбекистон»,1993. 
6. Миллий   истиқлол   ғояси:   асосий   тушунча   ва   тамойиллар.   (дарслик)   Т.:
«Академия», 2003 йил. 
7. Н.Жўраев.   Ш.   Азизов.   «Ижтимои	
е$т   асослари».   Т.   «МаърифатМададкор»,
2003. 
8. А.Гадойбоев, С. Раҳимов. «Олтин ўтда, одам меҳнатда тобланади» (савол-
жавоблар). Т.: «Янги аср авлоди», 2003 йил. 
9. «Тафаккур», «Мулоқот» журналларининг 2004-2010 йиллардаги нашрлари. 
  Интернет сайтлари 
 
1. www.bilim.uz. 
2. www.gov.uz. 
3. www.press-service.uz. 
4. www.philosophy.ru.

Маънавиятнинг яхлит соҳа сифатида тан олиниши

Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy islohotlar mustahkamligi, iqtisod va siyosat sohalari
  • Tarbiya va ijtimoiy tarbiya
  • O’zbekiston “yoshlar ittifoqi”ning tashkil topishi va amaliy faoliyati
  • Шахс маънавиятининг асосий қирралари
  • Movorounnahir tasavuf ulamolari va tariqatlar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha