Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Марказий банк ва унинг функциялари

Купить
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ БАНК ИШИ КАФЕДРАСИ 1- Мавзу “ Марказий банк ва унинг функциялари ” ТАҚДИМОТИ 1  Р Е Ж А 1. Марказий банкнинг юридик шахс сифатидаги мақоми ва функциялари. 2. Марказий банкнинг бошқарув тизими. 3. АҚШ федерал захира тизимининг бошқарув органлари: бошқарувчилар кенгаши, очиқ бозордаги операциялар бўйича федерал қўмита. 4. Европа Марказий банкининг бошқарув органлари ва уларнинг ваколатлари. 5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мақсади, вазифалари, функциялари. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг операциялари. 6. Марказий банкнинг банкларнинг банки сифатидаги фаолияти. Адабиётлар рўйхати 1. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси.- Т.: “Ўзбекистон”, 2012.-40 б. 2. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни. – Т.: “Ўзбекистон ”, 2019 йил 11 ноябрь . (1995 йил 21 декабрь) 3. Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ги Қонуни. – Т.: “Ўзбекистон”, 2019 йил 5 ноябр. (1996 йил 25 апрель) 4. “ Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони 5. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 104 б.  6. Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни. 2019 йил 17 ноябрь. - №556-II. Ўзбекистон Республикасининг валютани тартибга солишга оид норматив- ҳуқуқий ҳужжатлари тўплами. – Тошкент: Ўзбекистон, 2019  7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони. www.lex.uz .  8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сонли “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини оширишга доир чора- тадбирлар тўғрисида”ги қарори. www.lex.uz .  9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сонли “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. ww  12. Абдуллаева Ш.З. Банк иши. Т.: «Иқтисод-Молия » нашриёти, 2017. – 768 б.  13. Азизов У.Ў ва бошқалар. Банк иши. Т.: «Фан ва технология» нашриёти, 2018. – 640 б.  14. Бобақулов Т.И., Абдуллаев У.А. Исаков Ж.Я. “Монетар сиёсат” Дарслик. – “Иқтисод-Молия”, 2019. 274 б.  15. Бобақулов Т.И., Абдуллаев У.А. Шомуродов Р.Т . “Монетар сиёсат”. Ўқув қўлланма. Т.: “Иқтисод- Молия”, 2018. 236- б.  16. Бобақулов Т.И., Абдуллаев У.А. “Халқаро валюта- кредит муносабатлари” Дарслик. - «Иқтисод-Молия» - Тошкент, 2019 йил , 232 б.  17. Омонов А.А, Қоралиев Т.М “Пул ва банклар” Дарслик. Т.: - “ИҚТИСОД-МОЛИЯ”, 2019 й. – 461 б.  18. Абдуллаева Ш.З. ва б. “Пул ва банклар” Дарслик. Т.: - “ИҚТИСОД-МОЛИЯ”, 2019 й. – 628 б.  19. Абдуллаев Ў.А. Монетар сиёсат. Монография. Тошкент – «IQTISOD-MOLIYA» нашри  19. Comizio V. International Banking Law. West Acad emic Publishing; 1 edition, 2015. 696 p.  20. Edward F. Mannino Lender Liability and Banking Litigation (Banking LawCorporate Law Series) Law Journal Press; 2019. 800 p.  21. Рождественская Т.Э., Гузнов А.Г., Шамраев А.В. БАНКОВСКОЕ ПРАВО 2-е изд., пер. и доп. Учебник и практикум для бакалавриата и магистратуры.- — Москва : Издательство Юрайт, 2018. — 371 с..  22. Красавина Л.Н. Международные валютно- кредитные и финансовые отношения. –М.: Юрайт, 2016. – 543 с.  23. Кейнс Дж. М. Общая теория занятости, процента и денег. Пер. с англ. – М.: Гелиос АРВ, 1999. – 352 с.  24. Милтон Фридмен. Если бы деньги заговорили... . Пер. с англ. – М.: Дело, 1999. – 160 с.  25. Милтон Фридмен. Основы монетаризма. – М.: ТЕИС, 2002.-175 c. 6  26. Моисеев С.Р. Денежно-кредитная политика: теория и практика. Учебное пособие. – М.: Московская финансово-промышленная академия, 2011. – 784 с.  27. Муллажонов Ф.М. Ўзбекистон Республикаси банк тизими. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – 368 б.  28. Навой А.В. Центральный банк в глобальном хозяйстве. – М.: ГОУ ВПО «РЭУ им. Г.В. Плеханова», 2010. – 528 с.  29. Мэнкью Н.Г. Принципы макроэкономики. 4-е изд. – СПб: Питер, 2009. – 544 с.  30. Ротбард М. История денежного обращения и банковского дела в США: от колониального периода до Второй мировой войны. Пер. с англ. – Челябинск: Социум, 2012. – 548 с.  31. Мишкин Ф.С. Экономическая теория денег, банковского дела и финансовых рынков. 7-е изд. Пер. с англ. – М.: ООО «И.Д. Вильямс», 2013. – 880 с.7  Интернет сайтлари:  http:// www.my.gov.uz .. (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали).  http:// www . bpk . uz . ( Бозор, пул ва кредит журнали расмий сайти).  http:// www . lex . uz . (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари).  http:// www. stat .uz . (Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси).  http:// www.ecb.evropa.eu . ( Европа Марказий банки расмий сайти).  http: // www.federalrezerve. gov ( АҚШ Марказий банки расмий сайти).  http:// www.boj.or.jp . (Япония банки сайти маълумотлари).  http:// www . imf . org . (Халқаро Валюта Фонди сайти).  http:// www . cbr . ru . (Россия Марказий банки сайти).  http://www. hq . nationalbank . kz . (Қозоғистон Миллий банки сайти).  http://www. sciencedirect.com. (Илмий мақолалар ва нашрлар портали). 8 Маърузада қўлланиладиган янги педагогик технологиялар Ақлий ҳужум:  - ўрганилаётган муаммо ёки масалани гуруҳларга бўлинган ҳолда муҳокама қилиш имконини беради;  - муаммо ёки масаланинг тўғри ечими xусусида талабаларда аниқ тассавур ҳосил бўлади. Маърузада қўлланиладиган янги педагогик технологиялар Инсерт жадвали:  мустақил ўқиш, маъруза тинглаш жараёнида олинадиган маълумотларни яхлит бир тизимга келтиришга имконият яратади.  олдиндан олинган маълумотни янгиси билан ўзаро боғлаш қобилиятини шакллантиришга имкон беради. Маърузада қўлланиладиган янги педагогик технологиялар “ Блитс” усули.  Ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаётган предмети асосида кўп, xилма-xил фикрлардан, маълумотлардан кераклигини танлаб олишни ўргатишга қаратилган.  САВОЛ 1. . Қандай йирик ижтимоий меҳнат тақсимотларини биласиз?  ЖАВОБ . Қиймат шаклларининг қуйидаги эволюцияси мавжуд. 1) Қийматнинг оддий ёки тасодифий шакли. 2) Қийматнинг тўлиқ ёки кенгайтирилган шакли. 3) Қийматнинг умумий шакли. 4) Қийматнинг пул шакли.  САВОЛ 1.ПУЛНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ТЎҒРИСИДА НЕЧИ ХИЛ ҒОЯ МАВЖУД ? Ғоя (Концепция)лар Рационалистик Эволюцион  САВОЛ 1. Қоғоз пулларнинг юзага келишининг қандай босқичларини биласиз ?  ЖАВОБ . ЧОРВАЧИЛИК+ДЕҲҚОНЧИЛИК+ҲУНАРМАН ДЧИЛИК  САВОЛ 1. БАНК ТИЗИМИ ДЕГАНДА НИМАНИ ТУШУНАСИЗ?  САВОЛ 1. . Қиймат шаклларининг қандай эволюцияларини биласиз? САВОЛ 2. БАНК ТИЗИМИГА ОИД ҚАНДАЙ ҚОНУНЛАРНИ БИЛАСИЗ?  Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни.   ЯНГИ ҚОНУННИ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ  2019 йил 11 ноябр.  11 – БОБ. 72- МОДДА.  БАНКЛАР ВА БАНК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ  ЯНГИ ҚОНУННИ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ  2019 йил 5 ноябр.  12 – БОБ. 83- МОДДА. Марказий банкнинг вужудга келиши  Марказий банк – кредит тизимининг бош бўғини бўлиб, мамлакатда пул- кредит сиёсатини, эмиссия жараёнларини олиб боради.  Биринчи марказий банклар бундан қарийб 300 йил олдин тижорат банкларини ривожланиши натижасида вужудга келган.  Маълумки, дастлабки банклар, янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, тижорат банклари мустақил равишда қоғоз пулларни эмиссия қилган. Марказий банкларнинг юзага келиши Марказий банклар тижорат банклари базасида пайдо бўлган. Марказий банклар турлича номланади. Масалан, Хитойда Халқ банки, Қозоғистонда Миллий банк, АҚШда Федерал захира тизими, Ўзбекистонда Марказий банк деб номланади. Дунёнинг 3 мамлакатида – Саудия Арабистони, Сингапур ва Лихтенштейнда Марказий банк мавжуд эмас. Марказий банкларни юзага келиш сабаблари М. Ротбард: Марказий банкларнинг пайдо бўлиши банк инқирозларининг олдини олиш, пул эмиссиясини марказлаштиришнинг зарурлиги билан белгиланади. Маълумки, дастлабки банклар, янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, тижорат банклари мустақил равишда қоғоз пулларни эмиссия қилган. А.Навой: Марказий банкларнинг юзага келиши давлат учун жорий молиявий муаммоларни ҳал қилиш имконини берадиган қулай инструментни яратишнинг зарурлиги билан белгиланади. Давлат олтин тўғрисидаги маълумотларни махфийлаштириш йўли билан муомалага таъминланмаган банкоталарни чиқариш имконини берди. Марказий банкларни юзага келиш сабаблари В. Смит: Марказий банкларнинг пайдо бўлишининг асосий сабаби – миллий даромадни пул муомаласи механизмлари орқали давлат фойдасига қайта тақсимлашга бўлган эҳтиёж ҳисобланади. Монархларнинг қарз маблағларига бўлган эҳтиёжларини узлуксиз таъминлаш имконини берадиган алоҳида молия институтини ташкил этиш зарурияти туғилди. В.Хуанг: Марказий банкларнинг пайдо бўлиши банклардаги депозитларни суғурталашнинг зарурлиги билан изоҳланади. С. Моисеев: Марказий банкларнинг пайдо бўлиши айрим давлатларда хусусий банкларнинг умуман мавжуд эмаслиги, бюджетга солиқ тўловларини ундириш, давлатни фавқулодда ҳолатларда молиявий маблағлар билан таъминлашнинг зарурлиги билан белгиланади. Марказий банкнинг вужудга келиши  Дастлабки банклар, янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, тижорат банклари мустақил равишда қоғоз пулларни эмиссия қилган.  Бу албатта, маълум давр давомида мамлакатда пул муомаласини ташкил қилиш, ҳисоб – китобларни амалга ошириш ва муомала жараёнини ташкил этишда ўзининг ижобий натижасини бериб келган.  Бироқ, вақт ўтиши билан тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган қоғоз пулларнинг ҳажми ва тури жуда кўпайиб кетган. Марказий банкнинг вужудга келиши  Шу даврда банклар мустақил равишда муомалага пул чиқариш ҳуқуқига эга бўлиб, муомалада уларнинг 5500 дан ортиқ турли пул белгилари амал қилган.  Бу ўз навбатида пулларнинг қадрсизланишини,  айрим ҳолларда тижорат банкларининг банкрот  ҳолатига тушиб қолиши иқтисодиётда  пул муомасаласини бузилишига ва  бошқа қатор салбий ҳолатларни вужудга келишига сабаб бўлган. Марказий банкнинг вужудга келиши  Масалан, АҚШда 1836 ва 1860 йилларда 2500 дан ортиқ штат банклари ташкил этилиб, уларнинг 100 дан ортиғи биринчи 10 (ўн) йил ичида ёпилиб кетган .  Жумладан, 1862 йилда банкларнинг инқирозга юз тутиши натижасида АҚШнинг йирик компания ва фирмалари 100 млрд АҚШ долларидан ортиқ зар ар кўрган. Марказий банкнинг вужудга келиши  Буларнинг барчаси АҚШ ҳукумати томонидан тижорат банклари ва пул муомаласи устидан тегишли назоратни амалга ошириш заруриятини келтириб чиқарган.  Буларнинг барчаси мамлакатда пул эмиссиясини марказлашган ҳолда амалга ошириш ва пул муомаласини тартибга солиш зруриятини келтириб чиқарди ва Марказий банкларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Марказий банкнинг вужудга келиши  Иқтисодий адабиётларда, дастлабки Марказий банк 1650 йилда Швециянинг Стокгольм шаҳрида ташкил этилганлиги қайд қилинган.  Ушбу банк олтин тангалар  асосида депозит сертификатларини  муомалага чиқарган,  мазкур депозит сертификатлари бутун швеция ҳудудида тўлов воситасини бажарган бўлиб, тақдим қилувчига олтин танга берилиши билан кафолатланган . Марказий банкнинг вужудга келиши  Дастлабки эмиссион банк 1694 йилда Англия банки сифатида ташкил этилган бўлиб,  ушбу банк муомалага пулларни эмиссия қилиш ва  банкларнинг тижорат векселларини рўйхатга олиш билан шуғулланган.  Банклар пайдо бўлишининг бошлангич даврларида улар  марказий,  эмиссия,  тижорат банклари  сифатида бўлинмаган. Марказий банкнинг вужудга келиши  Жаҳон амалиётида Марказий банклар вужудга келишининг 2 та асосий йўли мавжуд. 1. Бу узоқ давр давомида тижорат банкларининг ривожланиши натижасида уларни Марказий банкга айлантирилиши. 2. ( 1694-1893 йиллар Англия, Франция,Испания,Италия,Германия Рейхсбанки) 3. Ташкил қилингандаёқ Марказий банк- эмиссион марказ сифатидаги 1913 йилдаги АҚШнинг федерал банклари, Латин Америкасидаги ҳамда Австрия ва бошқалар . 1. Марказий банкнинг юридик шахс сифатидаги мақоми Марказий банклар мустақил балансга эга бўлган, ўз харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан молиялаштирувчи юридик шахс ҳисобланади. Марказий банк ҳар қандай давлат банк тизимининг бош бўғини ҳисобланади. Марказий банкларнинг устав капитали кимга тегишли бўлишидан қатъий назар, акциядорлар Марказий банкнинг бошқарувида бевосита иштирок эта олмайди. Франция, Россия, Буюк Британия, Дания, Голландия, Германия, Ўзбекистон Марказий банкларининг устав капитали тўлиқ давлатга тегишлидир. АҚШ Федерал захира тизимининг устав капитали тижорат банкларига, Япония Марказий банкининг устав капитали давлатга 55% ва жисмонйи шахслар 45%, Швейцария Марказий банки давлат банклари 57%, юридик ва жисмоний шахсларга тегишлидир 43%. . Марказий банк капиталида давлатнинг иштироки Мамлакатлар Мулкдаги улуши, фоизда Буюк Британия Давлат мулки – 100% Дания Давлат мулки – 100% Голландия Давлат мулки – 100% Россия Давлат мулки – 100% Германия Давлат мулки – 100% Франция Давлат мулки – 100% Швейцария Хусусий шахслар мулки – 43%; Кантон (маъмурий булинма) лар мулки – 57% Италия Банклар ва сугурта компанияларининг мулки – 100% АкШ Федерал резерв Тизимига аъзо банкларнинг мулки – 100% Япония Давлат мулки – 55%; Хусусий шахслар мулки – 45% Австрия Федерация мулки – 50 Юридик ва жисмоний шахслар мулки – 50%[1] Марказий банклар фаолиятининг бош мақсадлари иккита: 1. * Мамлакатда баҳолар барқарорлигига эришиш. 2. Миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш; Фақат Европа Марказий банки фаолиятининг бош мақсади бўлиб, евроҳудудда баҳолар барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади. Евронинг барқарорлигини таъминлаш бош мақсад ҳисобланмайди. Марказий банклар давлатнинг мажбуриятлари юзасидан, давлат эса, Марказий банкнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди. Тараққий этган мамлакатларда давлатга тегишли барча олтин- валюта захиралари Марказий банкнинг балансига ўтказилган. Шу сабабли, ҳукумат хорижий валюталарда захираларга эга эмас. АҚШ ҒЕДЕРАЛ ТИЗИМИ Charles Hamlin 1914 –1916 William Harding 1916 –1922 Daniel Crissinger 1923 –1927 Roy Young 1927 –1930 Eugene Meyer 1930 –1933 Marriner Eccles 1934 –1948 William M. Martin 1951 – 1970 Arthur Burns 1970 –1978 G. William Miller 1978 – 1979 Paul Volcker 1979 –1987 Alan Greenspan 1987 –2006 Ben Bernanke 2006 –2014 2014— Janet Yellen ФРТ • Федерал резерв тизими 1914 йилда ташкил этилган бўлиб бунга АКШ президенти Woodrow Wilsonнинг 1913 йил 23 декадрда ФРТ тўғрисидаги актга имзо чекиши билан боғлиқ. ФРТ • Ҳар бир резерв банкини 9 та директор бошқаради. ФР банкида директорларни 3 та категория билан белгилаш мумкин. 1) 3 та “A” категориядаги директорлар юқори мавқега эга бўлган банкирлар бўлиб, улар ФРТ га аъзо банклар тавсияси билан тайинланади. 2) Кейинги “B” категориясидаги 3 та директор таниқли иқтисодчилар тизими томонидан тайинланади. 3) “ C” категориядаги 3 та директор эса аҳолининг бошқа қатламларига тегишли бўлган қатламлардан сайланади. 2. Марказий банкларнинг бошқарув тизими. АҚШ ФЗТ АҚШ ФЗТнинг олий бошқарув органи бўлиб, Бошқарувчилар кенгаши ҳисобланади. Бошқарувчилар кенгаши 7 кишидан иборат бўлиб, улар14 йилга Президент томонидан тайинланади ва Сенат томонидан тасдиқланади. Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари ҳам шу тартибда тасдиқланади, аммо улар 4 йил муддатга тайинланади. Бошқарувчилар кенгаши йилда 1 марта Сенатга ҳисобот беради. ФЗТ Бошқарувчилар кенгаши қуйидаги ваколатларга эга: 1. * дисконт ставкаларини белгилайди; 2. * мажбурий захира ставкаларини белгилайди; 3. * Федерал резерв банклар берадиган кредитларнинг турларини белгилаб беради; 4. * тижорат банклари фаолиятини назорат қилади; 5. * банкларни ўзаро бирлашиши тўғрисидаги қарорларни қабул қилади. Очиқ бозордаги операциялар бўйича федерал қўмита Қўмита таркиби 12 кишидан иборат. Шулардан 7 таси – Бошқарувчилар кенгаши аъзолари, 5 таси – Федерал резерв банкларнинг президентлари. Қўмита раиси вазифасини одатда Бошқарувчилар кенгаши раиси бажаради, унинг ўринбосари бўлиб, Нью-Йорк Федерал резерв банкининг президенти ҳисобланади. Қўмита АҚШ ҳукуматининг қимматли қоғозлари билан амалга ошириладиган операцияларни тартибга солади ва назорат қилади. Федерал резерв банклар АҚШда 12 та федерал резерв банклар мавжуд бўлиб, улар АҚШнинг йирик шааҳарларида 25 та филиалга эга. Федерал резерв банклар қуйидаги ваколатларга эга: 1. * банкноталарни эмиссия қилиш; 2. * округдаги банкларга дисконт кредитлари бериш; 3. * ФЗТ ичида клиринг операцияларини амалга ошириш; 4. * банкларни инспекцион текшириш; 5. * пул-кредит сиёсатини амалга ошириш. Европа Марказий банкининг мақсади ва вазифалари  Европа Марказий Банкининг асосий мақсади евро ҳудудда нархлар барқарорлигини таъминлашдан иборат .  ЕИ миллий марказий банклари билан ҳамкорликда Евроҳудудда тўлов тизимининг барқарор фаолиятини қўллаб қувватлаш.  Евронинг харид қобилиятини таъминлаш ва ҳимоя қилиш.  Европа Иттифоқида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш.  Евро ҳудуд давлатлари учун ягона ва мустақил пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Европа Марказий банклар тизими қўйидаги функцияларни амалга оширади :  Банкнота эмиссияси  Банк назорати доирасида ҳамкорлик  Маслаҳат функцияси  Статистик маълумотлар йиғиш. 01 44 01 44 0F 01 03 01 3D 1504 Марказий банкнинг ташкилий тузилиши 1. АҚШ Федерал захира тизими 12 та Марказий банкдан иборат. Ҳар бир Марказий банк фаолияти Бошқарувчилар Кенгаши томонидан назорат қилингани ҳолда, ушбу Марказий банкларнинг ҳар бири маълум даражада мустақилликка эга. 2. Европа Марказий банки 3 поғонали ташкилий тузилмага эга. Биринчи поғонада Европа Марказий банки турса, иккинчи поғонада евроҳудуд мамлакатларининг Марказий банклари туради. 3. Россия, Қозоғистон, Ўзбекистонда Марказий банк вертикал марказлашган тузилмага эга. Яъни, ҳудудларда Марказий банкнинг Бош бошқармалари мавжуд. ЕМБ асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 1. Пул муомаласини тартибга солиш; 2. Валюта операцияларини ўтказиш; 3. Аъзо давлатларнинг расмий валюта резервини сақлаш ва бошқариш; 4. Тўлов тизими ишининг узлуксизлигини таъминлаш. Пул-кредит сиёсатининг асосий инструментлари  Дисконт сиёсати  Минимал резервлар  Очиқ бозор операцияаси  Валюта сиёсати Европа Марказий банки (ЕМБ) ЕМБнинг олий бошқарув органи бўлиб, Бошқарувчилар кенгаши ҳисобланади. Бошқарувчилар кенгаши ўз ичига Ижрочи дирекция ва Бош кенгашни олади. Бошқарувчилар кенгаши 19 кишидан иборат. 1. 6 киши Ижрочи дирекция аъзолари, 2. 13 таси евроҳудудга аъзо бўлган мамлакатларнинг марказий банкларининг президентлари . ЕМБ Бошқарувчилар Кенгашининг ваколатлари: 1. * пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди; 2. * аъзо мамлакатлар тўлов тизимининг ҳолатини назорат қилади; 3. * мажбурий захира ставкаларини белгилайди; 4. * еврони эмиссия қилишга лицензия беради; 5. * дисконт ставкасини белгилайди; 6. * ЕМБнинг устав капиталини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш. Ижрочи дирекция Ижрочи дирекция Президент, вице- президент ва 4 та аъзодан иборат. Бу 4 киши молия ёки банк соҳасида катта тажрибага эга бўлган евроҳудуд давлатлари фуқаролари таркибидан сайланади. Мазкур номзодлар Европа кенгашининг таклифи билан, Европа парламенти ва ЕМБ Бошқарувчилар кенгаши билан маслаҳатлашилган ҳолда, тайинланади. Ижро дирекциясининг ваколати муддати 8 йил бўлиб. улар қайта тайинланиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Ижро дирекциясининг ваколатлари: • Бошқарувчилар кенгаши томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган пул-кредит сиёсатини амалга оширади; * евроҳудуд мамлакатлари марказий банклари томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни бажарилишини назорат қилиш. Бош кенгаш Бош кенгаш таркибига ЕМБнинг Президенти, вице-президенти ва Европа Иттифоқига аъзо бўлган барча 27 мамлакатнинг марказий банкларининг президентлари киради. Бош кенгашнинг асосий вазифалари: 1. * ЕМБ фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлаш 2. * ЕМБ устав капиталини тўлаш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш 3. * лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш ЕМБнинг Президенти бир вақтнинг ўзида Бошқарувчилар кенгаши, Ижрочи дирекция ва Бош кенгашнинг раиси ҳисобланади. ЕМБнинг Президенти Бошқарувчилар кенгаши ва Ижрочи дирекцияда ҳал қилувчи овозга эга. Евроҳудуд мамлакатлари марказий банкларининг ваколатлари: 1. * тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш 2. * банкноталарни эмиссия қилиш 3. * тўлов тизими фаолиятининг узлуксиз ишлашини назорат қилиш 4. * қимматли қоғозларни муомалага чиқариш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Марказий банкининг олий бошқарув органи бўлиб, Бошқарув ҳисобланади. Бошқарув таркиби 9 кишидан иборат бўлиб, унга Марказий банк раиси, унинг ўринбосарлари ва 2 ТА ХОЛИС аъзо киради. Марказий банк раиси Бошқарув раиси ҳисобланади.  18-модда. Марказий банк бошқаруви  Марказий банкнинг олий органи Марказий банк бошқарувидир.  Марказий банк бошқаруви Марказий банк фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб беради ва уни бошқаради.  19-модда. Марказий банк бошқарувининг таркиби  Марказий банк бошқаруви 9- (тўққиз) нафар кишидан иборат бўлади.  Марказий банк раиси Марказий банк бошқарувининг Раиси бўлади.  Марказий банк бошқаруви таркибига Марказий банк раиси, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, шунингдек бошқарувнинг икки нафар мустақил аъзоси киради.  Марказий банк бошқарувининг мустақил аъзолари Марказий банк раисининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан тасдиқланади. 60 Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг ваколатлари: 1. * пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди; 2. * Марказий банкнинг халқаро ташкилотлардаги иштироки масаласини ҳал қилади; 3. * банкноталар ва тангаларни муомалага чиқаради; 4. * Ўзбекистон ҳукуматига бериладиган кредитларнинг шартлари ва миқдорларини белгилайди. 5. * тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар фаолиятини тартибга солади ва назорат қилади. 6. * Олий Мажлис Сенатига ахборот беради (кейинги молиявий йил боланишидан камида 30 кун олдин). Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Марказий банк Бошқаруви раисини тайинлайди ва лавозимидан озод қилади. Марказий банк раисининг ваколат муддати 5 йил Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Марказий банк раисининг тақдимномасига биноат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.  3-модда. МАРКАЗИЙ БАНК ЮРИДИК ШАХС БЎЛИБ,  у давлатнинг мутлақ мулкидир ва ўз харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширади.  Марказий банк ўз ваколатлари ҳамда вазифалари доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларидан мустақил равишда қарорлар қабул қилади.  Марказий банк давлатнинг мажбуриятлари юзасидан, давлат эса Марказий банкнинг мажбуриятлари юзасидан, агар уларнинг ўзи бундай мажбуриятларни ўз зиммасига олмаган бўлса ёки қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жавобгар бўлмайди.  Марказий банк, шунингдек унинг тасарруфидаги ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ёзилган муҳри ва бланкасига эга бўлади.63  5-модда. Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадлари   Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадлари: 1. нархларнинг; 2. банк тизимининг; 3. тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.  Марказий банкнинг банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича фаолияти нархларнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.  Фойда олиш Марказий банкнинг мақсади ҳисобланмайди.64  10-модда. Марказий банкнинг ташкилий тузилиши  1. Марказий банк ягона марказлаштирилган бошқарув тизимидир. 2. Марказий банк ўзининг ваколатларини амалга ошириш ва вазифаларини бажариш учун ўз тасарруфида ташкилотлар ташкил этади. 3. Марказий банк Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳудудий бош бошқармаларини ташкил этади. 4. Марказий банк тасарруфидаги ташкилотлар ўз фаолиятини Марказий банк томонидан тасдиқланадиган низом (устав) асосида амалга оширади.65  11-модда. Марказий банкнинг ваколатлари 1. Ўзбекистон Республикасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш қоидаларини белгилайди; 2. Банк томонидан миллий ва чет эл валютасида мижозларнинг ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартибини белгилайди; 3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пул белгиларини муомалага киритади ва муомаладан чиқаради; 4. Қимматбаҳо металлардаги активларни тўлдириш учун давлатнинг аффинланган олтин сотиб олишга бўлган устувор ҳуқуқини амалга оширади; 5. Қимматбаҳо металлардан тайёрланган қуймаларни муомалага чиқаради; 6. Қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини сотиб олиш ва сотиш тартибини белгилайди; 7. Банклар томонидан қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш тартибини белгилайди; 8. Ўзи белгилайдиган тартибда ва шартларда банкларга қисқа мудда  9. Банклар, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини лицензиялашда ҳамда уларни ва банклар гуруҳларини тартибга солиш ва назорат қилишда асослантирилган мулоҳазадан фойдаланади;  10. Ўз ваколатларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни давлат органлари ва ташкилотларидан сўраб олади;  11. Ўз балансида акс эттирилган мол-мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади;  12. Ўз тасарруфидаги ташкилотларни, шу жумладан валюта биржасини ташкил этади;  13. Молиявий операцияларни амалга оширади, шу жумладан чет эл ҳукуматларига, бошқа давлатларнинг марказий банкларига банк хизматларини кўрсатади;  14. Бошқа давлатларнинг марказий банкларида ва халқаро молия институтларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ўз ваколатлари доирасида ифода этади; 67  15. Чет давлатларда ваколатхоналар очади;  облигациялар эмиссиясини амалга оширади;  16. Ўз номидан ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси номидан клиринг ва тўлов битимлари тузади;  17. Банклардаги, микрокредит ташкилотларидаги, ломбардлардаги ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларидаги (бундан буён матнда кредит ташкилотлари деб юритилади) қоидабузарликларни аниқлаш юзасидан назорат тадбирларини амалга оширади, шу жумладан масофадан туриб ҳам амалга оширади;  18. Банкноталар ва тангалар тасвирларини акс эттиришга доир талабларни белгилайди;  19. Банклар учун ҳисобварақлар очади;  20. Аутрайт (спот ва форвард) сотиб олиш ва сотиш ёки келишувга биноан қайтариб сотиб олиш йўли билан, шунингдек бозор воситаларини, валюталарни ва қимм  12-модда. Марказий банкнинг вазифалари 1. Пул-кредит сиёсатини, шу жумладан валюта сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади; 2. Ўзбекистон Республикасида инфляция даражасини мониторинг, таҳлил ва прогноз қилади, тегишли ахборот материалларини ҳамда статистика маълумотларини эълон қилади; 3. Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини, халқаро инвестициявий мавқеини, ташқи қарзини ва захира активларини ўз ичига олган банк, пул-кредит статистикасини, ташқи сектор статистикасини шакллантиришни ҳамда эълон қилишни амалга оширади; 4. ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашга доир тавсияларни ўз ичига олган иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича ахборотни тақдим этади; 5. нақд пул муомаласини ташкил этади; 6. валютани тартибга солишни ва валютани назорат 10. ҳукуматнинг фискал агенти вазифаларини бажариш учун зарур бўлган банк операцияларини ва бошқа битимларни мустақил равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига биноан амалга оширади; 11. Ўзбекистон Республикасида тўлов тизимлари барқарор ишлашини таъминлаш чораларини кўради; 12. ички назорат қоидаларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибига Марказий банк томонидан лицензияланадиган ташкилотларнинг риоя этиши юзасидан мониторинг ҳамда назоратни амалга оширади; 13. Халқаро валюта фондининг Ўзбекистон Республикаси валютасидаги маблағлари депозитарийси ҳисобланади, операцияларни в 13-модда. Марказий банкнинг устав капитали Ҳозирги кунда Марказий банк устав капиталининг миқдори 1 трлн.(бир триллион) сўмни ташкил этади. Устав капитали миқдорини кўпайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорига биноан амалга оширилади. 1. Марказий банкнинг устав капитали бошқа шахсларга берилиши ёки ундан закалад сифатида фойдаланиши мумкин эмас. 2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки давлатнинг мутлоқ мулкидир. 71  27-модда. Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари 1. Марказий банк ҳар йили кейинги молия йили бошланишидан камида 30 (ўттиз кун) олдин келгуси йил учун пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини бу ҳақда хабардор этади . Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидаги ахборотни: 2. Ўтказилаётган пул-кредит сиёсатининг асосий принципларини; 3. Иқтисодиётнинг ўтган даврдаги ривожланиш шарҳини; 4. Иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболларини, асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозини, шу жумладан инфляция, тўлов баланси ва пул- кредит кўрсаткичларининг прогнозини; 5. Келгуси йил учун инфляциянинг мақсадли кўрсаткичларини, пул-кредит сиёсатининг асосий параметрлари ва пул-кре Ў.Р.Марказий банкининг вазифалари 1. Монетар сиёсатни ҳамда валютани тартибга солиш сиёсатини шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш; 2. Ўзбекистон Республикасида ҳисоб – китобларнинг самарали тизимини ташкил қилиш ва таъминлаш; 3. Банклар ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш хамда улар устидан назорат килиш 4. Ўзбекистон Республикасининг расмий олтин- валюта заҳирасини сақлаш ва уларни бошқариш. 5. Молия вазирлиги билан ҳамкорликда давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этиш. ЎЗ. Марказий банкнинг функциялари 1) Иқтисодиётни пул-кредит сиёсати инструментлари ёрдамида мувофиқлаштириш. 2) Ҳисоб-китоб ва пул ўтказиш операцияларини бажаришни йўлга қўйиш. 3) Тижорат банклари фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш. 4) Бошқа кредит муассаларининг касса захираларини сақлаш 5) Расмий олтин-валюта заҳираларини сақлаш 6) Тижорат банкларига кредит бериш 7) Давлат банки сифатида фаолият кўрсатиш 8) Банкнотлар ( нақд пуллар) эмиссия си минимал мажбурий захира меъёрларини ўрнатишфоиз (дисконт) сиёсатитижорат банкларини қайта молиялаштиришочиқ бозор сиёсати таргетирлашМарказий банкнинг пул-кредит сиёсатининг асосий инструментлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 15 15 13 14 15 1724 14 Марказий банкнинг асосий вазифалари: монетар сиёсатни ва валютани бошқариш сиёсатини шакллантириш, қабул қилиш ҳамда амалга ошириш Ўзбекистон Республикасида ҳисоб- китобларнинг самарали тизимини ташкил қилиш ва таъминлаш банклар фаолиятини тартибга солиш ва банклар фаолияти усти-дан назорат қилишЎзбекистон Республикасининг расмий олтин-валюта захираси-ни сақлаш ва уларни бошқариш Молия вазирлиги билан биргаликда давлат бюджетинин г касса ижросини ташкил этиш 03 18 Марказий банкнинг функциялари  Саноати ривожланган мамлакатларда Марказий банклар асосан тўртта функцияни бажаради:  банкноталар эмиссияси;  пул – кредит муносабатларини тартибга солиш;  банкларнинг банки;  ҳукумат банки . Марказий банкнинг валюта сиёсатига қўйидагилар киради: Валюта интервенцияс и Девиз сиёсати Своп операциялари Девальвация .Ревальвация. Валюта чекловла р сиёсати 03 06 3C 08 08 3B 12 3D 17 3B 02 2C 3C 24 05 Ў.Р. Марказий банки бошқаруви  Бошқарувнинг мажлислари ойига камида 1 марта ўтказиб турилади ва қуйидаги масалалар кўриб чиқилади  монетар сиёсатнинг асосий йўналишларини, шу жумладан, Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари кўлами, Марказий банкнинг ҳисоб ва ссуда беришдаги фоиз ставкалари ҳамда банкларнинг Марказий банкдаги мажбурий резервлари нормасини белгилайди;  Марказий банкнинг норматив ҳужжатларини тасдиқлайди;  Марказий банкнинг халқаро ташкилотлардаги иштироки масаласини ҳал қилади; Ў.Р. Марказий банки бошқаруви  Банкнотлар ва тангаларнинг номинал қиймати ва намуналарини, шунингдек, пул белгиларини муомаладан чиқариш шартларини белгилайди;  Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига бериладиган ссудалар миқдори ва шартларини тасдиқлайди;  Банклар учун иқтисодий нормативларни ва микрокредит ташкилотлари ҳамда гаровхоналар учун молиявий операциялар ўтказиш қоидаларини тасдиқлайди Ў.Р. Марказий банки бошқаруви  Банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар бериш ва уларни чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар фаолияти, шунингдек қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқариш лицензияланишини амалга оширади ;  Марказий банкнинг ташкилий тузилмасини белгилайди;  Марказий банк муассасалари ҳамда корхоналарини ташкил этади, қайта тузади ва тугатади; Ў.Р. Марказий банки бошқаруви  Марказий банк харажатлари ва даромадлари сметасини тасдиқлайди;  Марказий банкнинг йиллик ва молия ҳисоботларини кўриб чиқади;  Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари, муассасалари ва корхоналари раҳбарларини тасдиқлайди ; Ў.Р. Марказий банки бошқаруви  Марказий банк таркибий бўлинмалари, унинг муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари ҳамда маърузаларини тинглайди;  Марказий банк ходимларини ишга ёллаш, ишдан бўшатиш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини, шунингдек уларнинг кредитлар олиши ва акциялар сотиб олиши тартибини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди;  Марказий банк ваколати доирасидаги бошқа масалаларни кўриб чиқади ва ҳал қилади Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари  Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг пул – кредит сиёсати  “ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 27 – моддасига биноан келгуси йил учун мамлакат монетар сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида ишлаб чиқилади . Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари  Иқтисодий конъюнктуранинг таҳлили ва истиқбол кўрсаткичлари  Истеъмол баҳолари индексининг йиллик даражаси белгиланган фоиздан ошмаслиги;  ЯИМнинг реал ўсиши белгиланган фоизни ҳамда унинг дефлятори ҳам қайд этилган фоизни ташкил этиши; Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари  Марказий банкнинг пул-кредит кўрсаткичлари  муомалада бўлган пул массасининг иқтисодий жиҳатдан асосланган чегараларини;  – пул массаси йиллик ўсиш суръатининг аниқ мақсадли кўрсаткичларини, шу жумладан, Марказий банк ички активларининг ўзгаришини;  – валюта ҳамда фоиз сиёсатининг асосий йўналишларини;  – пул – кредит соҳасини тартибга солишга доир ҳаракатларнинг аниқ мақсадли асосий кўрсаткичларини ўз ичига олади.  а  ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha