Матбуот эркинлиги ва ахборот хавфсизлиги

 Матбуот эркинлиги ва ахборот хавфсизлиги 
Режа: 
Кириш 
1. Матбуот эркинлиги 
2. Матбуот эркинлиги ва миллий анъаналар келишуви. 
3. Сўз ва матбуот эркинлиги 
4. Мафкура ва ғоя тарғиботчиси 
5. Оммавий   ахборот   воситаларининг   умумий   асоси
Демократик жамиятда матбуот эркинлиги 
6. Мукаммал ҳуқуқий таянч 
7. Ахборот хавфсизлиги 
8. Ахборот хавфсизлиги ҳақида 
9. Ахборот хавфсизлиги манбалари 
10. Матбуот эркинлиги ва ахборот хавфсизлиги 
  Хулоса 
 Адабиётлар 
 
  1   Кириш
  Мавзунинг  долзарблиги . Фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва
эркинликларини   таъминлаш   Ўзбекистонда   ҳуқуқий   демократик   давлат   қуриш
моделининг   асосий   жиҳатларидан   биридир.   Шу   боис   мустақилликнинг   илк
йилларидан   бошлаб   юртимизда   матбуот   эркинлиги   ва   жамиятни
ахборотлаштиришга   алоҳида   эътибор   берилмоқда.   Ўтган   йиллар   мобайнида
оммавий  ахборот  воситалари  учун мукаммал  ҳуқуқий база   яратилди.  Ҳозирги
шиддатли давр тезкор ахборот ва янгиликлар талқинига катта эҳтие&ж уйғотди.
Зеро   ҳар   бир   фуқаро   матбурт   орқали   ахборотга   бўлган   эҳти	
е&жини
қондирадики,   шу   билан   бирга   фикр   ва   тафаккур   доирасидаги   маълум   бир
ўзгаришларни   ҳис   этади.   Бинобарин,   демократик   тамойилларга   асосланган
фуқаролик   жамиятининг   равнақ   топишида   фикрлар   устуворлигининг   ўрни
беқи	
е&с. Жамиятда кеча	е&тган ҳар бир воқеа-ҳодиса ҳусусида ҳолис ахборот бера
олиш   эса   оммавий   ахборот   воситаларининг   бирламчи   вазифасидир.   Шу
вазифани бажарар экан, газета ва журналлар, радио ва телевидение омма билан
ҳокимият   ўртасидаги   ўзига   хос   алоқа   воситаси,   ошкоралик   кўзгуси,   ҳақиқат
жарчиси   бўлиб   хизмат   қилади.   Оммавий   ахборот   воситалари   ижтимоий
ҳа	
е&тнинг   барча   соҳаларини   –   иқтисоди	е&т   ва   маорифдан   тортиб,   фан   ва
маданиятга   қадар   ўз   ичига   қамраб   олади.   Бироқ,   бу   биринчи   галда   си	
е&сий
муносабатлардан иборат, яъни бу – давлатнинг тўртинчи ҳокимияти зиммасига
юклатилган   фаолиятларини   рў	
е&бга   чиқариши   ва   жаҳонда   юз   бера	е&тган
ижтимоий-иқтисодий   ва   ижтимоий-си	
е&сий   жара	е&нларнинг   халқаро-си	е&сий
ўлчовлари демакдир. 
  Оммавий   ахборот   воситаларининг,   хусусан   матбуотнинг
жамоатчилик   фикрини   шакллантириш,   миллий   истиқлол   мафкурасини
халқимиз, аввало 	
е&ш авлод онгига сингдиришдаги аҳамичти беқи	е&с. 
Ахборот   асри   дея   таъриф   берила	
е&тган   ХХI   асрда   инсоният   ҳа	е&тида
ахборот   ва   унга   муносабат   тушунчачи   тубдан   ўзгарди.   Дун	
е&
мамлакатларининг   ривожланганлик   даражаси,   мавқеи,   салоҳияти   у   ерда
нечоғли   ахборотлашган   жамият   барпо   этилганлиги   билан   белгиланмоқда.
  2   Жамиятнинг   ахборотлашганлик   даражаси   демократиянинг   устувор
кўрсаткичи ҳисобланмоқда. 
Бугун   оммавий   ахборот   воситаларида   фаолият   юритае&тган
журналистлар ўз касби бўйича ҳуқуқий саводхонликка эгами? Минг таассуф
билан   айтиш   мумкинки,   кўпчилик   соҳа   мутаҳассисслари   Асосий
қонунимиздаги нормани билиш билан чекланмоқдалар. Қани энди шу билан
журналистларимизнинг   касб   ий   ҳуқуқий   саводхонлиги   юқори   даражани
қайд   этса.!   Гоҳида   эркинлик   сўровчи   касбдошларимиз   аслида   хатони
ўзларидан қидирсалар яхши бўлармиди... 
Ўзбекистонда   матбуотни   эркинлаштириш   борасида   етарли   ҳуқуқий
асос   яратилган   бўлса,   ҳокимият   ва   бошқарув   тузилмалари   фаолиятига
холисона, танқидий баҳо бериш, бу соҳада туб бурилиш ясаш учун яна нима
қилмоқ даркор? 
Мавзунинг долбзарблиги яна шу билан характерланадики, Ҳар қандай
жамиятнинг   тараққий   топишида   шахс   ва   жамиятнинг   манфаатларининг
мутаносиблиги  муҳим  аҳамият касб этади. Бундай мутаносиблик ҳокимият
ва   омма   ўртасидаги   ўзаро   ишонч   билан   қўлга   киритилади.   Ишончни   эса
матбуот эркинлигини таъминлаган ҳолда шакллантириш мумкин. 
Мавзунинг   назарий   ва   амалий   аҳамияти.   Матбуот   эркинлиги   ва
ахборот   хавфсизлигининг   мавжуд   ўзига   хослиги   ва   изланишлар
объектининги   бири   сифатида   жамият   ҳа	
е&тидаги   аҳамиятини   белгилаш
мумкин.   Тажрибалардан   келиб   чиқиб   турли   давлатларда   унинг   қадри   ва
мавқеи баландлигини, ўзининг долбзарб аҳамият касб этишини айтишимиз
мумкин.   Таниқли   файласуфлардан   бири   Плутсер   Матбуот   бу   давлатни
қандайлигини   кўрсатиб   берувчи   ойна   деган   эди.   Бугун   бутун   дун	
е&
давлатлари   ўз   шароитларидан   келиб   чиқиб   ўзларининг   матбуот
эркинликларини   таъминлаган.   Шу   ўринда   савол   туғилади   аслида
эркинликнинг ўзи нима? Уни маъноси ҳақида сўз кетганда кўпинча озодлик,
ҳар ишда ҳурлик, мустақиллик тушинилади. Ҳар ким ўзини чеклай олса ва
ўзлигини топса, эркинликни осонликча қўлга киритиши мумкин. Инсонлар
  3   ҳар бир ҳаракатини ўзлари истаганича бажаришса мана шуни эркинлик деб
биладилар. Шу орқали ҳае&тини бекаму кўст бўлади деб ўйлайдалар. Дун	е&га
ўзининг донолиги билан танилган Г	
е&те эса бу хусусида куйдаги фикрларни
билдирганлар:   Кимки ҳа	
е&т  ва  эркинлик учун  ҳар  куни  курашса,  фақат  ўша
ҳа	
е&т ва эркинликка муносибдир. 
Бекаму кўст яшамоқ учун 9 нарса бўлиши керак: 
• фаолиятдан завқланиш учун соғлиқ бўлиши керак 
• эҳти	
е&жларни қондириш учун етврли бойлик 
• қийинчиликларга   қарши   курашиш   ва   уларни   енгиш   учун   куч-
қувват 
• гуноҳларни тан олиш ва тавба-тазарру қилиш учун ройиш 
• сабр-тоқат 
• ўз яқинларидаги эзгуликни кўриш учун меҳр ва ихлос зарур 
• муҳаббат 
• эътиқод 
• умид бўлиши керак. 
Шуни   ҳам   унутмаслик   керакки   ҳақиқий   эркинлик   фақат   қонунларда
бўлиши мумкин 
Матбуот   эркинлиги   ва   ахборот   хавфсизлигининг   ўзига   хос   жиҳати
шундаки, у бутун жамият учун хизмат қилади. 
 Сув солинган идиш синдирилса сув ҳам эркинликка чиқади. Бироқ бу
тушунчани   инсонга   нисбатан   қўллаш   анча   мушкул.   Чунки  у   бир  жиҳатдан
эркин бўлса иккинчи жиҳатдан муайян ижтимоий муҳит шароитига тобедир
  Бугун   матбуот   эркинлиги   ва   ахборот   хавфсизлиги   шубхасиз,   муҳим
масалалар сирасига киради. Чунки бир давлатнинг ривожи 	
е&ки таназзулига
бевосита   таъсир   этувчи,   бир-бирига   ўзаро   боғлиқ   бу   икки   тушунча   айни
дамда қандай мавқега эга эканлигини ҳа	
е&тнинг ўзи кўрсатиб турибди. 
 
 
  4     5   Матбуот эркинлиги
Матбуот   эркинлиги   – сўз,   шахс,   виждон   эркинлиги   сингари   сие&сий
ҳуқуқлардан   бири   бўлиб,   матбуотнинг   эркин   фаолият   юритишини,
кишиларнинг   матбуотда   ўз   фикр   ва   туйғуларини   тўсиқларсиз   ифода   эта
олишни   ифодалайди.   Матбуот   эркинлиги   матбуотнинг   моҳиятини,   жамият
ҳа	
е&тидаги   ўрнини   белгилайди.   Си	е&сий   жиҳатдан   матбуот   эркинлигига
демократия кўринишларидан бири сифатида қаралади. Эркинлик сўзининг туб
маъноси   ҳар   қандай   тўсиқ,   монелик   ва   шу   кабилардан   ҳоли   бўлиши   керак.
Мустақиллик,   озодлик   маъноларини   ҳам   беради.   Аммо   аслида   эркинлик   –
англанган   заруриятдир:   инсон   ўз   олдида   турган   тарихий,   иқтисодий,   си	
е&сий
заруратни   англаб   етгандагина   эркин   бўлади,   эркин   фикрлай   олади.   Матбуот
эркинлиги   ҳам   ана   шундай   хусусиятга   эга,   яъни   жамият   тараққи	
е&тига,   унинг
қонунларига   жавоб   берувчи   матбуотгина   эркин   бўлади.   Жамият
тараққи	
е&тининг бош масалаларини чуқур тушинган, унга жавоб бера оладиган
журналистгина эркиндир. 
Матбуот   эркинлигининг   3   асоси   мавжуд:   ижтимоий   –   си	
е&сий,
иқтисодий, маънавий. 
Матбуот   эркинлигининг   ижтимоий-сиёсий   асоси —матбуотнинг   қайси
ижтимоий   борлиқда,   қандай   тузумда   фаолият   кўрсатиши,   қайси   ижтимоий
онгнинг   кўриниши   эканлиги,   қайси   мафкура   ва   ғояларга   хизмат   қилишидан
келиб   чиқади.   Матбуот   эркинлигининг   мазкур   бош   асоси   унинг   ҳуқуқий
имкониятлари   билан   ифодаланади:   ҳар   бир   жамият,   ҳар   бир   тузум   унинг
ҳуқуқини   белгилар   экан,   унинг   фаолиятни   маълум   қонунлар,   кўрсатмалар,   бу
борада   олиб   бориладиган   си	
е&сат   балан   белгилаб   қўяди.   Матбуот
эркинлигининг   иқтисодий   асоси   эса   матбуот   нашрлари   ва   оммавий   ахборот
воситаларининг   ким   томонидан,   қайси   маблағлар   эвазига   чиқарилиши   билан
боғлиқ,   яъни   матбуот   кимнинг   маблағи   эвазига,   иқтисодий   қўллаши
натижасида чиқса, ўша учун эркин бўлади 
Матбуот эркинлигининг маънавий асоси  – уни чиқара	
е&тган шахс, гуруҳ,
унда   ишловчи   журналистларнинг   ички   дун	
е&си,   дун	е&қараши,   эътиқоди   балан
  6   боғлиқ.   Юксак  маънавиятли,   чуқур  эътиқодли,   инсоният,   жамият   олдидаги   ўз
масъулиятини чуқур англаб олган, умуминсоний ва миллий қадрятларга хизмат
қилувчи, эзгуликка интилувчи журналист доимо эркин бўлади. Аксинча, қолоқ,
қотиб қолган тушунчалар, ақидалар асосида ва бошқа мақсадлар йўлида хизмат
қилувчи журналист ҳеч қачон руҳан эркин бўла олмайди. 
Матбуот   эркинлиги   муаммоси   матбуот   пайдо   бўлгандан   бери   мавжуд
бўлиб,   турли   жамиятда   турлича   ҳал   этиб   келинган.   Матбуотнинг   илк   даври
бўлмиш   ва   якка   хукмдорлар   томонидан   чиқарилган   авторитар   матбуот   кенг
омма   учун   эркин   бўла   олмади.   Бу   матбуотнинг   эгалари   бўлган   якка
хукмдорлар   манфаатларига   зид   эди.   Шу   боис   ўша   даврларданоқ   матбуотнинг
эркин   қилиш   ҳақидаги   талаблар   пайдо   бўлган.   Янги   ўсиб   келае&тган
тараққийпарвар   кучлар   ўзлари   учун,   ўз   фикрларини   эркин   ба	
е&н   этиш   учун
матбуот эркинлигини талаб қилдилар. 17—18- асрларда Франция, Англия каби
мамлакатларда   юз   берган   инқилобий   воқеалар   давридаги   матбуот   эркинлиги
учун кураш бунга яққол мисол бўла олади. Англияда яшаб ижод қилган Жозеф
Аддисон, Ричард Стил, Францияда Камил Демулин, Жан Пол Марат ва бошқа
тараққийпарвар   журналистлар   ўз   асарларида   халқ   оммасининг   фикр
ватуйғуларини   ифода   этиб,   матбуот   эркинлиги   учун   курашдилар.   Россияда
А.С.Пушкин,   Н.А.Некрасов,   Н.Г.Чернишевский,   А.Н.Герсен   ва   бошқа   илғор
фикрли,   ўз   асарларида   халқ   оммасининг   фикр   ва   туйғуларини   ифода   этган
адиблар, публитсистлар сензурага қарши курашдир. 
Матбуот эркинлиги ва миллий анъаналар келишуви.
 20- аср бошида Туркистонда вужудга келган жадид 
матбуоти   намо	
е&ндалари   ҳам   мустамлакачи   чор   хукуматининг   матбуот
эркинлиги   борасидаги   қаттиқ   зулмига   қарши   кураш   олиб   борган   эдилар.   Бу
даврда   матбуотда   фаолият   юритиб,   публитсистика   соҳасида   ижод   қилган
Беҳбудий,   Мунaвварқори,   Авлоний   ва   бошқа   зи	
е&лилар   ҳам   чор   Россияси
гунурал-губернаторлигининг матбуот эркинлигидан маҳрум қилувчи си	
е&сатига
қарши кескин фикрлар айтган эдилар.  Ҳозирда ижтимоий калом, матбуот учун
берилган   ҳурриятлар   тўшак   устида,   оғзига   сув   томизилиб   турилган   оғир
  7   хастадек   эканини   тилсиз   ва   кўр   табиблар   ҳам   тасдиқ   этурлар ”   деб   ёзган   эди
“Тара ққий ”   газетасининг   му ҳаррири   И.Обидов   газетанинг   биринчи   сонида
босилган   Биз   мусулмонларни   ҳурриятда   ҳақлари   борми?   Йўқ!   Қариндошлар,
юз марта йўқ сарлавҳали публистистик мақоласида. 
Сўз ва матбуот эркинлиги
  1917 -йил   октабр   ўзгаришидан   кейин   хукумронликни   ўз   қўлига   олган
болшевиклар партияси матбуот эркинлиги масаласига синфий нуқтаи назардан
е&ндашишни   эълон   қилди   ва   бу   борада   бир  	е&қлама,   синфий-партиявий
зўравонликдан   иборат   си	
е&сатни   ўтказа   бошлади.   Болшевликларнинг   буйруғи
билан Россия унга қарам бўлган бошқа ўлкаларда ўша давргача мавжуд бўлган
барча матбуот нашрлари 
е&пилди. Босмахоналар мусодара қилинди ва уларнинг
ўрнига   фақат   коммунистик   партиянинг   нашрлари   чиқарила   бошлади.
В.И.Ленин Г.Мясниковга хат ва бошқа асарларида матбуот эркинлигини фақат
синфий   ну қтаи   назардангина   ҳал   этиш   мумкинлигини   кўрсатиб   берди   ва
коммунистик таълимотга тўғри келмайдиган ҳар қандай қарашлар, фикрларни
матбуотда   эълон   қилиниши   мумкин   эмаслигини   таъкидлади.   Матбуот   фақат
пролетврлар   ва   кенг   меҳнаткаш   омма   учунгина   эркин   деб   эълон   қилинди.
Коммунистик   партиянинг   ҳар   си	
е&сатга   мос   тушмайдиган   ҳар   қандай   ғоя   ва
фикрлар,   миллий,   диний   ва   бошқача   қарашлар   ман   этилди.   Матбуот   якка
ғоявий хукмронлик қулига айланди. 
Кейинчалик,   дун	
е&даги   қатор   ривожланган   мамлакатларда   хокимият
ўзгариб,   буржуазия   ҳукмронлиги   бошлангач,   матбуот   эркинлиги   нисбатан
кенгайди.   Бу   даврда   ахборот   олиш,   тарфатиш   яхшиланди,   кишиларнинг
матбуотдан   фойдаланиш   имкониятлари   анча   юқори   даражани   қайд   этмоқда.
Умуман   олганда,   баржуазия   матбуоти   эркин   матбуот   номини   олди.   Бунда
маълум   даражада   ҳақиқат   бор   эди.   Буржуа   хукуматлари   матбуот   ҳақида   ўз
қонунларида   матбуотни   ҳамма   учун   эркин,   деб   эълон   қилдилар.   Бу   қонун
қисман   бўлсада   амалга   ошди.   Иқтисодий   жиҳатдан   имкониятлари   бор   бўлган
шахслар,   гуруҳлар   учун   матбуот   нашрлари   чиқариш,   ахборот   йиғиш   ва
тарқатиш   эркинлиги   пайдо   бўлди.   Шу   билан   бирга   матбуотнинг   сармояга
  8   қарамлиги   ҳам   ошди.   Матбуот   эркинлиги,   ундан   хоҳлаганча   фойдаланиш
эркинлигига,   бойлик   орттириш   эркинлигига   айлана   борди.   Матбуотда   шов-
шувли,   олди-қочди   материалларга,   рекламалрга   ҳаддан   ташқари   кенг   ўрин
берила бошлади. 
Ўзбекистонда   шўро   тузуми   даврида   матбуотнинг   кенг   тармоғи   юзага
келиб,   совет   гражданлари   га   қонун   йўли   билан   (СССР   Конституцисининг
125моддаси)   матбуот   эркинлиги   таъмин   этилган   бўлсада,   амалда   бутун
Иттифоқда   бўлгани   каби,   бу   ерда   ҳам   журналистлар   фаолияти   партиявий
назоратнинг   қаттиқ   исканжасида   эди.   Матбуотнинг   бутун   фаолияти
коммунистик   партия   мафкурасига   мажбуран   хизмат   қилдирилди.
Фуқароларнинг давлат ҳе&тида иштирок этиши жара	е&ни анча кучайиб бормоқда.
Ва   си	
е&сий   партиялар,   ноҳукумат   ташкилотлар   фаолиятида,   ҳа	е&тнинг   барча
жабҳалари,   шу   жумладан   инсон   ҳуқуқлари   соҳасида   ҳам   органлар   ва
мансабдор   шахслар   фаолиятиниг   ижтимоий   назоратини   ҳамкорликда   амалга
оширишга   қаратилган   оммавий   ахборот   воситаларининг   фаоллашувида   ўз
аксини топмоқда. 
Мафкура ва ғоя тарғиботчиси
Мамлакатимизда ҳар бир соҳада юз берган ўзгаришлар ҳақида сўз борар
экан,   Мустақиллик   тонгида   давлатимиз   раҳбари   томонидан   ишлаб   чиқилган
тараққи	
е&т   йўлининг   беш   тамойили,   хусусан,   унинг   бешинчи-   бозор
муносабатлари   шароитига   босқичма-босқич   ўтиш   стратегияси   нақадар   тўғри
танланганини   ҳа	
е&тнинг   ўзи   исботлади.   Бу   стратегияни   маънавиятнинг   муҳим
бўлаги бўлмиш матбуот соҳасига ҳам бемалол татбиқ этиш мумкин. 
  Бир   мамлакат   миқ	
е&сида   оммавий   ахборот   воситалари   соҳасини   янги
замон   талаблари   асосида   қайта   йўлга   қўйиш,   тараққий   этган   энг   замонавий
даражаларга   чиқиш,   ички   ахборот   маконини   шакллантирган   ҳолда   дун	
е&
ахборот   маконидан   эмин-эркин   жой   олиш,   юксак   ривожланган   давлатлар
билан   тенг   ҳуқуқли   асосда   ахборот   алмашиш   борасида   ҳамкорликлар
ўрнатишдек ғоят муҳим ишларда кўзланган натижаларга эришиш учун ҳам кўп
  9   тармоқли,   кўп   муаммоли   соҳани   босқичма-босқич   ислоҳ   қилиш   тўғрилигини
мамлакатимиз тажрибаси намое&н этган ва этмоқда. 
  Соҳага   тааллуқли   қандай   ислоҳот   амалга   оширилмасин,   улардан
кўзланган   бош   мақсад   битта   –   оммавий   ахборот   воситаларини   том   маънода
демократлаштириш   йўлидан   оғишмай   олға   бориш   эди.   Шундан   келиб   чиқиб
давлатлаштиришда биз матбуотнинг замонавий дун	
е& анлозалари даражасидаги
демократик тамойилларга жавоб берувчи эркинликка олиб чиқиш мезонаридан
келиб чиқдик. 
  Республикамизда   жамиятни   демократлаштириш   жара	
е&нлари   1991
йилнинг   1   сентябридан   бошланган   деб   қабул   қилиш   тарихий   сана   сифатида
расман   тўғри   бўлса-да,   мазмун   –   моҳият   жиҳатидан   у   бундан   илгарироқ
бошланган дейишга тўлиқ асос бор. 1989 йилнинг октябрь ойида ўзбек тилига
давлат   тили   мақоми   берилди.   Бу   воқеа   республика   ижтимоий   ҳа	
е&тида
унутилмас сана сифатида тарих саҳифаларига битилди. 
  Миллий   ўзликни   англаш,   кундалик   ҳа	
е&тда   эмас,   балки   ижтимоий   –
си	
е&сий   ҳа	е&тда   она   тилида   эмин   –   эркин   сўзлаш,   она   тили   орқали   миллат
шаънини - ғурурини улуғлаш ту	
е&ғусини шарафлаш имкони туғилди. 
  ХХ   аср   80   –   йилларининг   охирида   республикамизда   миллий   ўзликни
англаш ва шунга пойдевор бўлиб, хизмат қилувчи руҳий кўтарилиш юз берди.
Тарихга,   тилга,   миллий-маданий   меросга   эътибор   кучайди.   Диний   эътиқод
эркинлашди. 1990 йилнинг январидан Халқ сўзи ва Народное слово газеталари
чиқа   бошлади,   июнь   ойида   эса   Республикада   Президентлик   бошқарувининг
жорий этилиши ўзимизнинг президент деган  тушунчани айта олиш имконини
берди.   Ва   ниҳоят   1991   йилнинг   14   июнида   Оммавий   ахборот   воситалари
тўғрисида ги қонун қабул қилинди. 
  Жамиятда   кеча	
е&тган  янгиликлар   оммавий  ахборот   воситалри  соҳасига
ҳам   таъсир   этди,   албатта.   Биринчи   навбатда   нашрлар   сони   ортди.   Матбуотни
назорат   қилувчи   цензура   хизмати   ўз   таъсирини   деярли   йўқотди.   Давлат
идоралари,   маҳаллий   раҳбарий   ташкилотлар   матбуотга   кўз   –   қулоқлик
вазифаси   ни   унутди.   Таҳририят   жамоаси   муассислигида   газеталар   чиқа
  10   бошлади.   Бош   муҳаррирларни   жамоа   томонидан   сайлаш   одат   тусига   кирди.
Янги  даврнинг  бош  аломатларидан  яна   бири  –  газеталарда   реклама  чоп  этила
бошлади, ундан тушган маблағ таҳририят ҳисобиги ўтди. 
Республикамиз   Президенти   Каримовнинг   2010   йил   12-ноябрдаги
Олий   Мажлис   палаталри   қўшма   мажлисида   Мамлакатимизда   демократик
ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва   фуқаролик   жамиятини
ривожлантириш   концепцияси   мавзуидаги   маърузаси,   хусусан   Ахборот
соҳасини   ислоҳ   қилиш,   ахборот   ва   сўз   эркинлигини   таъминлаш     бўйича
белгилаб   берган   стратегик   вазифалари   оммавий   ахборот   воситалари   учун
яна   муҳим   даврни   бошлаб   берди.   Давлатимиз   раҳбари   ўз   нутқларида
Демократик   жарае&нларни   чуқурлаштириш,   аҳолининг   си	е&сий   фаоллигини
ошириш,   фуқароларнинг   мамлакатимиз   си	
е&сий   ва   ижтимоий   ҳа	е&тидаги
амалий   иштироки   ҳақида   сўз   юритар   эканмиз,   албатта   эркинлигини
таъминлашдан   оммавий   ахборот   воситаларини   одамлар   ўз   фикр   ва
ғояларини, содир бўла	
е&тган воқеаларга ўз муносабат ва позитциясини эркин
ифода   этадиган   минбарга   айлантирмасдан   туриб,   бу   мақсадларга   эришиб
бўлмаслигини   ўзимизга   тасаввур   этамиз   деб,   оммавий   ахборот
воситаларининг жамиятдаги туб моҳиятини ба	
е&н этиб бердилар. 
Оммавий ахборот воситаларининг умумий асоси
Демократик жамиятда матбуот эркинлиги
Оммавий   ахборот   воситалари   ҳар   доим   жамият   тараққи	
е&тининг
кўзгуси,   кишиларнинг   онги,   дун	
е&қараши,   си	е&сий   савиясининг
шаклланишида   асосий   воситаларидан   бўлиб   келган.   Ўтган   давр   барча
соҳалар   сингари   Оммавий   ахборот   воситалари   учун   ҳам   серқирра
ривожланиш   даври   бўлди.   Истиқлолга   эришганимиздан   сўнг   биринчи
навбатда   соҳанинг   ҳуқуқий   базасига   эътибор   қаратилди   ва   ривожланган
давлатлар   тажрибаларини   ўрганиш   бошланди.   Оммавий   ахборот
воситаларнинг   халқаро   ҳуқуқий   асослари   бу   инсон   ҳуқуқлари   умумжаҳон
деклоратцияси,   Фуқаровий   ва   си	
е&сий   ҳуқуқлар   тўғрисидаги   халқаро   пакт,
Ўзбекистоннинг   халқаро   ташкилотлар   ва   бошқа   давлатлар   билан   ахборот
  11   сие&сатига   доир   тузган   битим   ва   шартномалари   ҳисобланади.   Мазкур
ҳуқуқий   ҳужжатлар   ахборотни   излаш,   олиш,   тарқатиш   жара	
е&нлари   ва
оммавий  ахборот  воситалари  фаолиятини  бевосита  	
е&ки  билвосита  тартибга
солувчи нормалардир Мустақиллик йилларида оммавий ахборот воситалари
фаолиятини тартибга солувчи қуйдаги қонунлар қабул қилинди: 
- Оммавий ахборот воситалари тўғрисида ги Қонун (2001 йил 15
январ) 
- Ахборот   олиш   кафолатлари   ва   эркинлиги   тўғрисида   га   Қонун
(1997 йил 24 апрел) 
- Журналистика   фаолиятини   ҳимоя   қилиш   тўғрисида   ги   Қонун
(1997 йил 24 апрел) 
- Ахборот   эркинлиги   принсиплари   ва   кафолатлари   тўғрисида   ги
Қонун (2002 йил 12 декабр) 
- Ноширлик фаолияти тўғрисида ги Қонун (1996 йил 30 август) 
- Муаллифлик   ҳуқуқи   ва   турдош   ҳуқуқлар   тўғрисида   ги   Қонун
(2006 йил 20 июл) 
- Реклама тўғрисида ги Қонун (2012 йил 6 январ) 
- Ахборотлаштириш тўғрисида ги Қонун (1993 йил 7 май) 
- Телекоммуникациялар тўғрисида ги Қонун (1999 йил 20 август)
Ўзбекистон   Республикасида   оммавий   ахборот   воситаларининг   мукаммал
ҳуқуқий   асоси   яратилганлигини   исботлаш   учун   юқорида   келтирган
қонунларимиз   кифоя   қилади,   назаримда.   Шу   жумладан,
Конституциямизнинг   67-моддасида   Оммавий   ахборот   воситалари
эркиндирлар   ва   қонунга   мувофиқ   ишлайди.   Улар   ахборотнинг   тўғрилиги
учун белгиланган тартибда жавобгардирлар. Цензурага йўл қўйилмайди деб
белгилаб   қўйилгани   оммавий   ахборот   воситаларининг   мутлоқ   қонуний   ва
эркин эканлиги кафолатлайди. 
Ушбу   коснтитуциявий   қоида   оммавий   ахборот   воситалари   чинакам
эркин   фаолият   юритишининг   ҳуқуқий   кафолати   бўлиб,   жамиятнинг
янгилиниши жара	
е&нида мислсиз аҳамиятга эга. 
  12   Мазкур   моддада   учта   муҳим   принсип,   яъни   оммавий   ахборот
воситаларининг   эркинлиги,   уларнинг   фаолиятида   қонун   устуворлиги   ва
цензурага йўл қўйилмаслиги ўз ифодасини топган. 
  Оммавий   ахборот   воситалари   ахборотни   пзлаш,   олиш   ва   тарқатиш
ҳуқуқидан фойдаланадилар. 
 Демократик давлатларда оммавий ахборот воситалари эркинлигини,
уларнинг   фаолият   кўрсатиши   шароитларини   таъминлаш   билан   бирга,   бу
эркинликларнинг сиистеъмол қилинишига йўл қўйилмайди. 
Ушбу қоидага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Оммавий ахборот
воситалари   тўғрисида   ги   Қонуннинг   7-моддасида   Ўзбекистон
Республикасида   оммавий   ахборот   воситаларини   цензура   қилишга   йўл
қўйилмайди.   Эълон   қилинае&тган   хабар   ва   материаллар   олдиндан   келишиб
олинишини,   шунингдек   уларнинг   матн   ўзгартирилиши  	
е&ки   бутунлай
нашрдан   олиб   қолинишини   (эфирга   берилмаслигини)   талаб   қилишга   ҳеч
кимнинг ҳаққи йўқ деб белгилаб қўйилган. 
Соҳага   доир   қонуннинг   қабул   қилиниши   ватанимиз   журналистлари
ҳа	
е&тида қонунда зикр этилган мутлақо янги давр бошлана	е&тганидан далолат
эди.   Қонунда   Ўзюбекистонда   цензура   расман   бекор   қилинди.   Бош
хужжатимизнинг 29 моддасид фикрлаш ва сўз эркинлиги ҳуқуқини, ҳар ким
ўзи   истаган   ахборотни   олиш   ҳуқуқини   берган   бўлса,     Оммавий   ахборот
воситалари     деб   номланган,   15   бобида     Цензурага   йўл   қўйилмайди   деган
жумла   Ўзбекистон   мутбуоти   ва   журналистикаси   энг   тараққий   этган
мамлакатлар,   улар   эришган.   Тўғри,   гарчи   Конституция   ва   қонунда   зикр
этилган мазкур бандлар ҳа	
е&тда бирданига амалга ошиб қолмади. Лекин улар
эркинлаштиришга ҳуқуқий замин яратди. 
  Оммавий   ахборот   воситалари   соҳасида   номарказлаштириш
ҳаракатлари   бошланиб   кетгани   ҳам   демократлашув   сари   қўйилган   илк
қадам   эди.   1994   йили   вилоят,   туман   ва   шаҳар   газеталари   Давлат   матбуот
қўмитаси тасарруфидан чиқарилди. Нашрларга раҳбарлик қилиш маҳаллий
хокимият идоралари ҳамда бевосита муассислар ихти	
е&рига ўтди. Натижада
  13   маҳаллий   газеталарнинг   сони   кўпайди.   Муҳими   бу   газеталарнинг   сони
кўпайди.   Муҳими,   маҳаллий   газеталар   энди   ўзларини   республика
газеталарига нисбатан иккинчи е& учинчи даражали нашрлар деб эмас, балки
тўлақонли   мустақил   ижодий   фаолият   юрита	
е&тган   нашрлар   деб   ҳис   эта
бошладилар.   Бу   ҳол   маҳаллий   журнилистлар   шунчаки   робкор  	
е&ки   сулкор
эмас,   ҳуқуқий,   маънавий-маърифий   маънода   тўлақонли   ИЖОДКОР   -
ЖУРАЛИСТ 
мақомида қалам тебратишларига ҳам психологик, ҳам амалий замин
яратди. 
  Ўзбекистон   Республикаси   телевидение   ва   радиоэшиттириш   давлат
қўмитасининг   1992   йилнинг   январида   Давлат   телерадиоэшиттириш
компаниясига айлантирилиши давримизнинг энг қудратли ва энг таъсирчан
ахборот воситасининг эркинлашуви сари жиддий қадам бўлди. Шу йилнинг
май   ойида   Президент   И.Каримов   Озодлик   ва   Америка   овози   радиолари
раҳбарияти   вакилларини   қабул   қилиш,   июль   ойида   Си-Эн-Эндек   нуфузли
талерадиокомпания   (АҚШ)   мухбири   билан   учрашгани,   1993   йилнинг
баҳорида   Тошкентда   Француз   матбуоти   панорамаси   ташкил   этилишини
мустабид   матбуотдан   мустақил   матбуот   сари   ташлана	
е&тган   дадил   қадам
сифатида қайд этиш тўғри бўлади. 
Бу   каби   тадбирлар   ҳозир   оддий   воқеадек   туюлиши   мумкин,   ХХ
асрнинг   90-йилларига   қадар   эса,   бундай   ўзгаришлар,   учрашувлар   ва
кўргазмалар лоақал ҳа	
е&лга келтириш ҳам қийин эди. 
1994   йилнинг   октябр   ойида   Тошкентда   Республикани
ахборотлаштириш   ҳамда   янги   ахборот   технологиялари   мавзусида   халқаро
илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 
  Шунингдек мамлакат журналистлари ўз фаолиятида 
эркинлашиш   кайфиятининг   янги   даражаларга   олиб   чиққани   билан
аҳамиятлидир.   1995   йилнинг   ноябрида   Тошкентда   Жамиятни
демократлаштириш   жара	
е&нида   оммавий   ахборот   воситаларининг
вазифалари ва имкониятлари мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда
  14   ғарбий   Европа   ва   Осие&  мамлакатларидан   келган   таниқли   мутахассислар
иштирок   этганининг   ўзи
е&қ   ўзбек   журналистикаси   учун   катта   воқеа   эди.
Матбуот   соҳасида,   хусусан,   шундай   мавзуда   мамлакатимизда   биринчи
марта   ўтказилган   халқаро   тадбир   сифатида   ушбу   анжуман   мустақиллик
даври ўзбек журналистикаси солномасидан ҳақли ўрин олди. 
1996 йилнинг ноябрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси 
ва   Матбуотни   қўллаб-қувватлаш   жамғармаси   Ўзбекистон   оммавий
ахборот воситаларини  демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-
си	
е&сий   жамғармасига   айлантирилди.   Жамғарма   Республика   оммавий
ахборот   воситаларида   демократлашув   муҳитини   яратиш,   истиқлол
мафкураси   йўлида   ижод   қилувчи   журналистларни   ҳам   моддий,   ҳам
маънавий,   ҳам   ҳуқуқий   қўллаб-қувватлаш,   шунингдек   бозор   иқтисодига
ўтиш   даврида   оммавий   ахборот   воситаларини   турли   қийинчиликлардан
талофатсиз   ўтиб   олишларига  	
е&рдам   кўрсатиш   вазифаларини   ўз   олдига
қўйди.   Шунингдек   шу   йили   икки   муҳим   воқеа   рўй   берди:   биринчиси   –
Ўзбекистон   матбуоти   тарихида   биринчи   марта   Ҳуррият   газетаси   таьсис
этилди.   Иккинчиси—1997   йилдан   республикада   биринчи   марта   Миллий
матбуот   маркази   фаолият   юрита   бошлади.   Мустақил   нашрнинг   пайдо
бўлиши,   шунингдек   мамлакатда   ахборот   олиш   ва   тарқатиш   вазифаларини
зиммасига   олган   марказнинг   ташкил   топиши   демократлашув   йўлидаги
навбатдаги ғалабалар эди. 
Журналист кадрларни қайта тай	
е&рлаш халқаро жамғармаси 
ташкил   этилди.   Халқаро   ташкилотлар   билан   ҳамкорлик   алоқалари
кенг тус олди. Ўзбек журналистлари чет элларга бориб тажриба алмашиши,
таҳсил   олиши   одат   тусига   кирди.   1996   йилнинг   апрель   ойида   Тошкентда
Озод   Европа   ва   Озодлик   Америка   радиокорпорацияси   ваколатхонаси
очилгани   нафақат   матбуот,   балки   мамлакатимиз   ижтимоий-си	
е&сий   ҳа	е&тида
фавқулодда воқеа эди. 
1997 йилнинг апрель ойида Журналистларни қайта тай	
е&рлаш 
  15   халқаро   маркази   таъсис   этилди.   Тошкентда   бўлиб   ўтган   Радио   ва
телевидение   –   ахборот   маконида   ва   жамоатчилик   фикрини   шакллантириш
йўлидаги   рақобат     мавзуидаги   конфренцияда   Ўзбекистон,   Германия,
Украина, Қирғизистон журналистлари иштирок этди. 
 Ўзбекистон Республикаст Конституцияси 29 моддаси: Ҳар 
ким   фикрлаш,   сўз   ва   эътиқод   эркинлиги   ҳуқуқига   эга.   Ҳар   ким   ўзи
истаган   ахборотни   излаш,   олиш   ва   уни   тарқатиш   ҳуқуқига   эга,   амалдаги
конститутциявий   тузумга   қарши   қаратилган   ахборот   ва   қонун   билан
белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир. 
 Фикр юритиш ва уни ифодалаш фақат давлат сири бошқа эркинлиги
сирларга   таалуқли   бўлган   тақдирдагина   қонун   билан   чекланиши   мумкин.
Биз   ахборот   тушунчасини   кўпроқ   тнформатика   фанида   қўллаймиз.   Аслида
ахборот   сўзи   қандай   маънони   англатади.   Ахборот   (информация)   сўзи
лотинча   informatio   сўзидан   олинган   бўлиб,   тушунтириш,   тавсифлаш   деган
маънони англатади. 
  Ахборот   –   инсоннинг   сезги   органлари   орқали   қабул   қилинадиган
барча маълумотлар мажмуи. 
  Инсон   ахборотни   уни   ўраб   турган   табиатдан,   теварак   атрофдан
олади.   У   яқиндаги   ахборотларни   сезги   органлари   орқали   олса,   узоқдаги
ахборотларни турли воситалар орқали олади. 
Маълум   бир   моддий   қийматга   эга   бўлган,   кишиларнинг   онги,
тафаккури,   тасаввурига   таъсир   этадиган   у  е&ки   бу   кўринишдаги   фикрни
шакллантиришга хизмат қиладиган ахборотлар мажмуи: 
• босма ахборотлар 
• даврий нашрлар 
• эфирдаги ахборотлар 
• интернет тармоғидаги ахборотлар 
• бошқа   турдаги   ахборотлар   бўладими   уларни   ички   ва   ташқи
манбалардан ҳимоя қилиш зарур. 
  16   Бу   муносабатлар   ахборот   хуружи   деган   тушунча   билан
таърифланади.   Бундай   ҳуружлардан   ахборотларни   муҳофаза   қилиш   учун
унинг   хавфсизлигини   таъминлаш   лозим.   Шу   ўринда   савол   туғилади:
Ахборот хавфсизлиги нима? 
  Ахборот   хавфсизлиги   бу   –   республика   ҳудудида   мавжуд   бўлган
давлат   органлари,   надавлат   ташкилотлар,   фуқаролар   умуман   жамиятда
истеъмолда   бўлган   ахборотларнинг   эркин   ва   қонуний   айланувини   ҳимоя
қилиш ва таъминлаш деганидир. 
  Барча соҳалар сингари ахборот хавфсизлигининг ҳам объекти мавжуд. 
Улар: 
* ахборот маҳсулотлари 
* ахборот   йиғиш,   қайта   ишлаш,   сақлаш,   узатиш   тартиб   ва
жарае&нлари 
* ахборотлар устида амаллар бажарувчи механизмлар 
* фуқароларнинг интелектуал мулкини ҳимоя қилиш ҳуқуқи 
 Биламизки, давлат 2 та (ташқи ва ички) функцияни амалга оширади.
Худди   шундай   ахборот   хавфсизлиги   манбалари   ҳам   ташқи   ва   ички
манбаларга бўлинади. 
  Ташқи манбаларга: 
• глобал   ахборот   мониторингини   олиб   бориш,   ахборот   тарқатиш
ва фойдаланиш бўйича чет эл давлатлари си	
е&сатининг амалга оширилиши; 
• чет эл махсус ва жосуслик хизматиниг фаолияти; 
• халқаро террористик гуруҳларнинг жиноий ҳаракатлари; 
• табиий офатлар ва фожеалар ҳақидаги ахборотлар киради. 
Ички манбаларга: 
• си	
е&сий, иқтисодий ва жамоат ташкилотларининг ахборот йиғиш,
тарқатиш ва фойдаланиш соҳасидаги ноқонуний фаолияти; 
• давлат тузилмаларининг ноқонуний ҳаракатлари; 
• ахборот   йиғиш,   қайта   ишлаш   ва   тарқатиш   бўйича   белгиланган
тартибни бузиш ҳоллари тўғрисидаги ахборотлар киради. 
  17     Ўзбекистонда   ахборотни   тўплаш,   жамлаш,   қайта   ишлаш,   узатиш,
фойдаланиш  ва  рухсат  этилмаган   танишувдан сақлаш,  шунингдек,  ахборот
тизимларини,   маълумотлар   базалари   ва   банкларини,   ахборотларни   қайта
ишлаш   ва   узатишнинг   бошқа   тизимларини   яратиш,   жорий   этиш   ҳамда
бошқа   муносабатлар   Ўзбекистон   Республткасининг   Ахборотлаштириш
тўғрисида ги қонунга мувофиқ белгиланади. 
  Келинг   энди   ахборот   эркинлигининг   асосий   принсипларига
тўхталамиз (Ахборот эркинлиги принсиплари ва кафолатлари тўғрисида  ги
қонун 5модда) : 
* Очиқлик 
* Ошкоралик 
* Ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги 
* Ҳаққонийлик 
  Ахборот очиқ ва ошкора бўлиши керак, махфий ахборотлар бундан
мустасно, албатта. Махфий ахборотларга қуйдагилар кирмайди: 
• фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари 
• давлат хокимияти ва бошқарув органлари 
• фуқароларнинг ўзиниғўзи бошқариш органлари 
• жамоат бирлашмалари 
• нодавлат   нотижорат   ташкилотларнинг   ҳуқуқий   мақомини
белгиловчи қонун ҳужжатлари; 
• экологик 
• метеорологик 
• демографик 
• санитария-эпидемиологик 
• фавқулодда   ҳолатлар   тўғрисидаги   маълумотлар   ва   аҳолининг,
аҳоли   пунктларининг,   ишлаб   чиқариш   объектлари   ва
коммуникатцияларнинг   хавфсизлигини   таъминлаш   учун   зарур   бўлган
бошқа ахборотлар; 
• кутубхоналарнинг 
  18   • архивларнинг   ва   Ўзбекистон   Республикаси   ҳудудида   фаолият
юритае&тган   юридик   шахсларга   тегишли   ахборот   тизимларининг   очиқ
фондларидаги мавжуд маълумотлар; 
Давлат органлари ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат
ташкилотлари   жамият   манфаатларига   тааллуқли   воқеалар,   фактлар,
ҳодисалар   ва   жара	
е&нлар   тўғрисида   қонун   ҳужжатларида   белгиланган
тартибда оммавий ахборот воситаларига хабар бериши шарт. 
Ахборот ундан ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги таъминланган 
ва ҳаққоний бўлиши керак. Уни бузиб талқин этиш ва сохталаштириш 
тақиқланади. 
Оммавий ахборот воситалари ўзлари тарқата	
е&тган ахборотнинг 
ҳаққонийлиги   учун   ахборот   манбаи   ва   муаллифи   билан   биргаликда
қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. 
Ахборот   мулкдори,   эгаси   ахборот   беришни   рад   этганлиги   устидан
судга шикоят қилишлари мумкин. 
Ҳур қандай ахборот, агар у билан қонунга хилоф равишда муомалада 
бўлиш ахборот эгаси, ахборотдан фойдаланувчи ва бошқа шахсларга зарар 
етказиши мумкин бўлса, муҳофаза этилмоғи керак. 
Ахборотни муҳофаза этиш 
• шахс, жамият ва давлатнинг ахборот соҳасидаги  хавфсизлигига
таҳдидларнинг олдини олиш; 
• ахборотнинг   махфийлигини   таъминлаш,   тарқатилиши,
ўғирланиши, йўқотилишининг олдини олиш; 
• ахборотнинг   бузиб   талқин   этилиши   ва   сохталаштиришнинг
олдини олиш мақсадида амалга оширилади. 
Ахборот   хавфсизлигини   таъминлаш   борасидаги   давлат   си	
е&сати
ахборот   соҳасидаги   ижтимоий   муносабатларни   тартибга   солишга
қаратилган   бўлади   ҳамда   шахс,   жамият   ва   давлатнинг   ахборот   борасидаги
хавфсизлигини   таъминлаш   соҳасида   давлат   хокимияти   ва   бошқарув
  19   органларининг   асосий   вазифалари   ҳамда   фаолият   йўналишларини,
шунингдек,   фуқаролрнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари,   жамоат
бирлашмалари   ва   бошқа   нодавлат   нотижорат   ташкилотларнинг,
фуқароларнинг ўрин ва аҳамиятини белгилайди. 
Журналист   фаолияти   давомида   турли   тўсиқларга   дуч   келиши
мумкин.   Турли   синовларни   енгиб   ўтиш   учун   эса   ўзига   бўлган   ишонч   ва
ирода   унинг   икки   қанотига   айланмоғи   даркор.   Ҳар   доим   ҳам   биз   ўзимизга
керакли   маълумотларни   осонгина   қўлга   кирита   олмаймиз.   Чунки   барча
ташкилотлар   ҳам   ўз   фаолияти   билан   қалам   аҳлини   таништиришни
истамайдилар. Бу эса ўз навбатида улар фаолиятига тегишли ахборотларни
олишда қийинчиликни келтириб чиқаради. 
Агар   сўралае&тган   ахборот   махфий   бўлса  	е&ки   уни   ошкор   этиш
натижасида   шахснинг   ҳуқуқлари   ва   қонуний   манфаатларига,   жамият   ва
давлат манфаатларига зарар еткиши мумкин бўлса, ахборотни беришни рад
этилиши мумкин. 
Сўрала	
е&тган   ахборотни   бериш   рад   этилганлиги   тўғрисидаги   хабар
сўров  билан мурожаат  этган   шахсга  сўров  олинган  санадан   эътиборан  беш
кунлик муддат ичида юборилади. 
Рад этиш тўғрисидаги хабарда сўрала	
е&тган ахборотни бериш мумкин
эмаслиги   сабаби   кўрсатилиши   керак.   Махфий   ахборот   мулкдори,   эгаси
ахборотни   сўра	
е&тган   шахсларни   бу   ахборотдан   фойдаланиш   амалдаги
чекловлари   тўғрисида   хабардор   этиши   лозим.   Ахборот   берилиши   қонунга
хилоф   равишда   рад   этилган   шахслар,   шунингдек,   ўз   сўровига   ҳаққоний
бўлмаган   ахборот   олган   шахслар   ўзларига   етказилган   моддий   зарарнинг
ўрни   қонунда   белгиланган   тартибда   қопланиши  	
е&ки   маънавий   зи	е&н
компенсация қилиниши ҳуқуқига эга. 
Энди   шахснинг   ахборот   борасидаги   хавфсизлиги   масаласи   ҳақида
бир   оғиз.   Шахснинг   ахборот   борасидаги   хавфсизлиги   унинг   ахборотдан
эркин   фойдаланиши   зарур   шароитлари   ва   кафолатларини   яратиш,   шахсий
ҳа	
е&тига   тааллуқли   сирларини   сақлаш,   ахборот   воситасида   қонунга   хилоф
  20   равишда   руҳий   таъсир   кўрсатилишидан   ҳимоя   қилиш   йўли   билан
таъминланади.   Жисмоний   шахсларга   тааллуқли   ахборотни,   худди
шунингдек,   шахсий   ҳае&тига   тааллуқли   сирини,  	е&зишмалар,   телефондаги
сўзлашувлар,   почта,   телеграф   ва   бошқа   мулоқот   сирларини   бузувчи
ахборотни   тўплашга,   сақлашга,   қайта   ишлашга,   тарқатишга   ва   ундан
фойдаланишга   йўл   қўйилмайди,   қонун   ҳужжатларида   белгиланган   ҳоллар
бундан мустасно. 
Жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотдан уларга моддий зарар ва
маънавий   зи	
е&н   ахборот   олувчи   етказиш,   шунингдек,   уларнинг   ҳуқуқлари,
эркинликлари   қонуний   манфаатлари   рў	
е&бга   чиқарилишига   тўсқинлик
қилиш мақсадида фойдаланиш тақиқланади. 
Фуқаролар   тўғрисида   ахборот   олувчи,   бундай   ахборотга   эгалик
қилувчи   ҳамда   ундан   фойдаланувчи   юридик   ва   жисмоний   шахслар   бу
ахборотдан   фойдаланиш   тартибини   бузганлик   учун   қонунда   назарда
тутилган тарзда жавобгар бўладилар. 
Оммавий   ахборот   воситалари   ахборот   манбаини  	
е&ки   тахаллусини
қўйган   муаллифни   уларнинг   розилигисиз   ошкор   этишга   ҳақли   эмас.
Ахборот манбаи 	
е&ки муаллиф номи фақат суд қарори билан ошкор этилиши
мумкин. 
Мамлакатимизда  Кучли давлатдан—кучли  фуқаролик жамияти  сари
тамойилининг   ҳа
е&тига   татбиқ   этилишига   эришиш,   аввало,   фуқаролик
жамиятининг иқтисодий негизни яратиш, мамлакат си	
е&сий ҳа	е&тида чинакам
кўппартиявийлик  муҳитини  қарор   топтириш,  нодавлат  тузилмалар,  жамоат
ташкилотлари   ва   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятини
такомиллаштииш, суд-ҳуқуқ ва маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотларни
жадаллаштириш,   айниқса,   оммавий   ахборот   воситалари   фаолиятини
эркинлаштириш,   ахборот   майдонида   шакли,   адади,   кўлами   ҳамда   мавзу
йўналишидан   қатъи   назар,   нашрлараро   рақобат   муҳитини   шакллантириш
ҳал   қилувчи   аҳамият   касб   этади.   Чунки   ахборот   воситалари   фуқароларни
содир   бўла	
е&тган   воқеа-ҳодисалардан   ўз   вақтида   хабардор   қилиши,
  21   мамлакатда ва дуне&да юз бера	е&тган жара	е&нларга онгли муносабатда бўлиш
кўникмаларини   шакллантириши,   мавжуд   қонунлар   ва   ижтимоий   ахлоқ
меъ	
е&рларига   зид  бўлган   хатти-ҳаракатларни  фош  этиши  хуллас,   жамият   ва
ҳокимият   ўртасида   ўзига   хос   кўприк   вазифасини   ўташи   бир   сўз   билан
айтганда,   тўртинчи   ҳокимият   деган   номни   оқлаши   керак.   Сирасини
айтганда,   оммавий   ахборот   воситаларининг   фаол   иштирокисиз   давлат   ва
жамият   ҳа	
е&тини   демократлаштириш   ва   эркинлаштириш   жара	е&нларини
тасаввур   этиш   мумкин   эмас.   Президент   И.А.Каримов   фуқароларнинг
ахборот   аоҳасидаги   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   таъминлаш   хусусида
тўхталиб, ушбу масала ...инсоннинг ахборот олиш, ахборотни ва ўз шахсий
фикриниўзида мужассам этган бўлиб, бу Ўзбекистонда демократик жамият
асосларини  барпо этишнинг  муҳим   шарти, таъбир   жоиз  бўлса,  тамал тоши
ҳисобланади. 
 Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида, айниқса мустақил тараққи	
е&т
йўлимизнинг иккинчи босқичида (2001-2010) мамлакатимизда оммавий 
ахборот воситаларининг самарали ва эркин фаолият юритиши учун зарур 
ҳуқуқий асос, тегишли қонунлар яратилгани, цензура бекор қилинганига 
қарамай, уларнинг жамият ҳа	
е&тини эркинлаштириш жара	е&нида тутган ўрни, 
мавжуд муаммоларни ошкора муҳокама этиш ва ечимини излаб топишдаги 
фаоллиги сезилма	
е&тир. 
Масалан, цензура расман бекор қилинган бўлса-да, лекин ҳамон ўзга
кўриниш   ва   шаклларда   намо	
е&н   бўла	е&тгани,   ахборот   воситалари   ва
журналистлар   фаолиятига   салбий   таъсир   эта	
е&тгани   сир   эмас.   Чунончи,
турли   вазирлик,   ташкилот   ва   идоралар   фаолияти   тўғрисида   мақола  	
е&ки
телерепортаж   тай	
е&рлашни   мўлжаллаган   журналистдан   журналистдан   ўша
муассаса   вакиллари   томонидан   тай	
е&рланган   пресс-релизларга
(журналистлар   учун   махсус   тай	
е&рланган   маълумотнома)   таянишни   қатъий
талаб   этиш,   мухбирнинг   маълумот   тўплашга   тўсқинлик   қилиш  	
е&ки   турли
йўллар   билан   унга   тазйиқ   ўтказиш   шулар   жумласидадир.   Ажабланарлиси
шундаки, кўпинча мақола, телекўрсатув 	
е&ки радиоэшиттириш тай	е&рла	е&тган
  22   журналист   ҳам   мавжуд   муаммо  ва   камчиликларни  холисона   таҳлил  қилиш
ҳамда очиб ташлашга чўчийди. 
  Аслида,   айрим   амалдорлар   фаолиятидаги   ноқонуний   хаттихаракат,
адолат   тамойилларининг   бузилиши,   ислоҳотларни   амалга   ошириш
жарае&нида   йўл   қўйилган   камчиликлар   давлат   раҳбарининг   маърузаларида
эмас,   даставвал   матбуот   саҳифаларида   фош   этилмоғи   даркор.   Бугун   эса
президент жойларда йўл қўйила	
е&тган адолатсизликлар ҳолатига кескин баҳо
берганидан   кейингина   шеримард   жамиятда   кўпайиб   қолади.   Ваҳоланки,
ҳуқуқий   демократик   давлат   ва   фуқаролик   жамиятида   оммавий   ахборот
воситалари,   жамоат   фикрининг   ўзига   хос   кўзгуси   сифатида,   аҳоли   турли
гуруҳ   ва   тоифаларнинг   кайфияти,   талаб-эҳти	
е&жлари   тўғрисида   ҳокимият
идораларини   хабардор   қилиши,   ўз   навбатида,   унинг   фаолиятида
кишиларнинг   ҳам   ижобий,   ҳам   танқидий   муносабатини   билдириб   туриши,
мавжуд   муаммоларни   ҳар   томонлама   холисона   ўрганиб,   жамоатчилик
эътиборига ҳавола этиши лозим. 
Ҳар йили 3 май куни бутун дун	
е&да жаҳон матбуот эркинлиги кунига
бағишланган   тадбирлар   бўлиб   ўтади.   Бу   матбуот   эркинлигини   асосий
принсипларига   содиқлик,   оммавий   ахборот   воситаларининг   эркинлиги
даражасини   баҳолаш,   эркинлигига   қилинган   тажоввузлардан   оммавий
ахборот воситаларни ҳимоя қилиш, шунингдек, ўз хизмат бурчини бажариш
чоғида халок бўлган журналистлар хотирасини эъзозлаш имконини беради.
Бу йил Жаҳон матбуот эркинлиги куни Ахборот эркинлиги:  билиш ҳуқуқи
мавзусига  бағишланди. Ўз  фикрини билдириш эркинлиги инсон ҳуқуқлари
бутунжаҳон   декларатциясининг   19-моддаси   балан   мустаҳкамлаб   қўйилган
бўлиб,   ҳуқуқларнинг   асосийси   ҳисобланади.   Лекин   дун	
е&да   бу   ҳуқуқнинг
амалга   оширилишига   тўсқинлик   қилувчи   ҳукуматлар   ва   ҳукмронлик
қила	
е&тган   доиралар   мавжуд.   Барча   ҳукуматлар   оммавий   ахборот
воситаларида меҳнат қила	
е&тган кишиларни ҳимоя қилишлари шарт. Бундай
ҳимоя   журналистларга   нисбатан   жиноят   содир   этганлар   устидан   тергов
олиб бориш ва уларни суд қолишни кўзда тутиши керак  деб таъкидланади.
  23   БМТ   бош   котиби   Пан   ГИ   Муннинг   жаҳон   матбуоти   эркинлиги   куни
муносабати   билан   йўллаган   бае&нотида:   ЮНЕСКО   бош   конфренцияси
тавсиясига   кўра   БМТ   Бош   Ассамблеяси   ўзининг   1993   йил   20-декабрдаги
48/432 қарори билан Жаҳон матбуот эркинлиги кунини таъсис этиб, уни ҳар
йили   3-май   Виндхук   декларатцияси   қабул   қилинган   кунда   нишонлашни
таклиф   этди.   Виндхук   декларатцияси   бутун   дан	
е&нинг   эркин,   мустақил,
плюралистик   матбуотига   қаратилган   бўлиб,   ахборот   эркинлиги   инсоннинг
асосий ҳуқуқларидан бири эканлигини уқтиради. Виндхук декларатциясида
эркин   матбуот   принсиплари   ба	
е&н   қилинган.   1993   йил   3-май   куни
Намибиянинг   Виндхук   шахрида   ЮНЕСКО   нинг   мустақил   ва   плюралистик
Африка   матбуоти   ривожланишига   кўмак   бериш   мавзусидаги   семинари
ўтказилган.   Унда   Африка   журналистлари   эркин   матбуот   принсипларини
бир   бутун   қилиб   жамлаб,   тарихга   Виндхук   декларатцияси   номи   билан
кирган ҳужжатни яратишди. 
Барчамизга   маълумки,   Ўзбекистон   худудида   қабул   қилинган
қанунлар   халқаро   ҳуқуқий   нормалар   билан   ўзаро   муштарак.   Ўз   халқининг
миллий   манфаатларини   юксак   мақсад   деб   биладиган   матбуотнинг   том
маънода   тўртинчи   ҳокимиятга,   жамиятимиз   орзу   –   интилишларини   идора
этадиган   бундай   тушунчаларни   ойдинлаштириш,   бошқачқ   айтганда   Иш
қуролларини созлаб олиш муҳим аҳамиятга эга* 
 
 
 
 
 
 
 
  24   Хулоса 
  Юқорида   таъкидлаб   ўтилган   мулоҳазаларга   таянган   ҳолда   қуйдаги
хулосалрга келиш мумкин: 
  Биринчидан,   эркинлик   ғояси   такомилининг   ретроспетив   таҳлили   ба
жарае&н   ғоят   мураккаб   ва   зиддиятли   тарзда   кечгани,   ўзига   хос   тараққи	е&т
йўлини   босиб   ўтганини   кўрсатади.   Унинг   ҳар   бир   босқичида   инсониятнинг
эркин, фаровон ва адолатли жамият сари интилишлари ўз ифодасини топган.
Масалан,   антик   давр   алломаси   ва   давлат   арбоби   Солоннинг   ислоҳотчилик
фаолияти   қулдорлик   тизими   асосларига   зарба   бериб,   жамият   ҳа	
е&тида   илк
қонунчилик   негизларининг   шаклланиши,   эркинлик   ва   ҳурфикрлилик
ғояларининг   ривожи,   табақавий   тафовутларнинг   юмшатилиши,   оддий   халқ
ижтимоий-моддий аҳволининг ўнгланиши, унинг Юнонистон си	
е&сий тарихида
илк   бор   давлат   бошқарувида   бевосита   иштирокини   таъминлаб,   Афина
демократиясининг   энг   гуллаб   –   яшнаган   даври   –   машҳур   давлат   арбоби,
файласуф ва нотиқ сифатида танилди. 
  Иккинчидан,   ба   даврларда   ҳам   эркинлик   ғояси   нафақат   жамоа
эркинлиги,   балки   шахс   эркинлиги,   унинг   барча   дахлсиз   ҳуқуқларини   ҳурмат
қилиш негизида амалга оширилган 
Умумлашма хулоса сифатида айтилса, мустақилликнинг ўтган йиллари
даврида   Республикада   оммавий   ахборот   воситалари   соҳасини   ислоҳ   қилиш
борасида   катта   довонлар   босиб   ўтилди.   Буткул   ўзгача   тизим   жорий   этилди.
Шу   билан   бирга   босқичдан-босқичга   ўтиш   шиддатининг   бу   қадар   тезлиги,
биринчидан даврнинг ўзгарувчанлигидан далолат берса, иккинчидан 
Республикамизда   йўлга   қўйилган   ислоҳот   тизими   ва   механизмларини
давр   талабига   ҳамоҳанг   эканлигини   кўрсатади.   Энг   катта   янгилик
ғоявиймафкуравий нуқтаи назарнинг ўзгаришида юз берди. 
 Бизнинг фикримизча, инсон ва фуқароларнинг ахборот олишга бўлган
ҳуқуқлариини   таъминлаш   соҳасини   такомиллаштиришнинг   юқоридаги
устувор   йўналишлари   бўйича   давлатнинг   ахборот   функциясини   амалга
  25   ошириш   21   аср,   яъни   ахборот   асрида   мамлакатимизнинг   дуне&даги   илғор
давлатлар қаторида ўзин олишида мкҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. 
 
 
 
 
 
 
 
 
  26   Адабиётлар
1. Рустамбаев   М.Х.,   Тухташева   У.А.   Адвокатура:   касб-   ҳунар   коллежлари
учун ўқув қўлланма. - Т.: Илм Зиё, 2010. – 232 бет. 
2. Рустамбаев   М.Х.,   Тухташева   У.А.   Суд   ҳокимияти   ва   Ўзбекистон
Республикасида   суд-ҳуқуқ   ислоҳотлар:   илмий-публицистик   нашр.   -   Тошкент:
ТДЮИ нашриёти, 2009. – 559 б.  
3. Саломов   Б.   Ўзбекистонда   адвокатлик   фаолияти.   -   Т.:   Адолат,   1-2   том
2000. – 225 б.
4.   O’ zbekiston   Respublikasida   advokatlik   faoliyati:   Оliy   vа   o’rtа   mаxsus   tа’lim
vаzirligi   tomonidan   5380100   yurisprudensiya   yo’nalishi   bo’yicha   bakalavriat
tаlаbаlаri   uchun   dаrslik:   2   jildlik.   /   Mualliflar:   G.Abdumajidov   va   boshq.   –   T.
Konsauditinform-Nashr, 2007. – 360 b. - 472 b.
5. Жўраев   И.Б.   Ўзбекистон   Республикасида   адвокатлик   фаолияти.   Ўқув
услубий қўлланма. - Тошкент: ТДЮИ, 2010 йил. – 8.5 б.т.
 
 
 
 
  27