Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 41.8KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 23 Sentyabr 2019
Kengaytma ppt
Bo'lim Slaydlar
Fan Iqtisodiyot

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Махсулот таннархи статистикаси

Sotib olish
М ахсулот таннархи статистикаси. РЕЖА  1.Махсулот таннархи тўғрисида тушунча ва унинг статистикасининг асосий вазифалари.  2.Таннархни иқтисодий турларга ажратиш.(Иқтисодий элементлар ва калькуляция моддалари бўйича).  3.Махсулот таннархи индекслари.  Махсулот таннархи тўғрисида тушунча ва унинг статистикасининг асосий вазифалари.  Корхоналарда махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш учун хилма хил харажатларни амалга оширадилар. Ана шу харажатларнинг пул формада ифодаланган йиғиндиси махсулот таннархини ташкил этади. Таннарх корхоналар ва тармоқлар иш фаолиятининг асосий сифат кўрсатгичларидан бири бўлиб хисобланади. Унда корхонадаги мехнатни ташкил этиш, ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш ва бошқалар махсулот таннархида ўз аксини топади.  Хозирги кунда таннарх бўйича қуйидаги кўрсатгичлар системаси мавжуд:  1.Корхона товар махсулотининг умумий таннархи .  2.Бир дона товар махсулотининг ўртача таннархи .  3.Бир сўмлик товар махсулотига килинган харажат кўрсатгичи.  Статистика аввало таннархнинг даражасини ,унинг структурасини ва динамикасини тахлил килади ва таннархни арзонлаштириш резервларини қидириб топади.  Корхоналар махсулот ишлаб чиқариш учун хар хил харажатларни амалга оширадилар. Хар хал материаллар сотиб оладилар, хар хал механизмлардан фойдаланадилар , шу билан бирга жонли мехнат хам ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этадилар. Буларни статистик жихатдан ўрганишда улар турли туман ва хилма хил бўлганлиги учун уларни группалаш зарурияти туғилади.  Таннархни иқтисодий турларга ажратиш.(Иқтисодий элементлар ва калькуляция моддалари бўйича).  Биринчи навбатда харажатлар иқтисодий элементлари бўйича гурухланадилар, бунда улар бир хил составли элементларга ажратиладилар ва бундай гурухлаш ишлаб чиқаришда нималар сарфланди деган сўроқа жавоб беради  Уларнинг таркибига:  1.Хом ашё ва асосий материаллар.  2.Ярим фабрикатлар ва махсулотни тўлдирувчи буюмлар.  3.Ёрдамчи ва бошка материаллар.  4.Ёқилғи.  5.Электр энергия.  6.Асосий ва қўшимча иш хақи.  7.Социал строхованияга ажратмалар.  8.Асосий фондлар аммартизацияси.  9.Бошка пул харажатлари.  Бунда (1-5)элементларнинг йиғиндиси мехнат предметларига бўлган харажатларни , (6,7) элементлар эса жонли мехнатни химоя қилиш харажатларини , 8-элемент ишлаб чиқариш воситаларига булган харажатларни ва 9-ишлаб чиқаришнинг нормал ўтиши учун қилинган харажатларни ифодалайди (ёлланма транспорт, камандеровка, почта харажатлари ва бошкалар) ишлаб чиқариш харажатларини бундай гурухлаш корхонада яратилган соф махсулот хажмини аниқлаш , таннарх структурасини ўрганиш ва бошқа кўрсатгичларни хисоблашда кенг фойдаланилади.  Таннарх структураси - бу айрим олинган элементларнинг умумий таннархидаги (харажатлардаги) салмоғини ифодалайди. Бу салмақда (1-5) элементларнинг йигиндиси купрок салмоқа эга бўлса, бундай корхонани материал кўп сарфлайдиган тармоқлар (текстил саноати, озик- овкат саноати ва х  Махсулот таннархи индекслари.  Фабрика, завод таннархи махсулотни охирги тайёрлов цехидан чиқиш арафасида хосил бўлади. Тўлиқ таннарх эса ундан ташқари яна сотиш билан боғлиқ бўлган харажатлар хам қўшилади.Статистик  тахлилнинг объекти бўлиб, тўлиқ таннарх хисобланади.  Статистика таннарх структурасини,даражасини ўрганиш билан бирга унинг динамикасига хам характеристика беради. Бу вазифани хал этиш учун турли-туман индекслар системасидан фойдаланади.  Бу индекснинг иқтисодий мохияти шуки , унинг суръати жрий даврдаги махсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган харажат суммасини ифодаласа, махражи жорий даврда махсулотни ишлаб чиқариш учун базис давр таннархи сарфланса, хаммаси бўлиб, канча харажат қилинади деган сўроқа жавоб беради. Унинг сурати билан махражи орасидаги айирма эса таннархнинг арзонлашиш натижасида қилинган ортиқча харажат суммасини аниқлаш имконини беради.  Хулоса қилиб айтганда, махсулот таннархи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида асосий кўрсаткич бўлиб,уларда махсулот харажатлари қанчалик кам бўлса, фойда шунча юқори бўлади ва аксинча. Демак, таннарх қилинган харажатларнинг пул шаклида ифодаланиши экан.Таннарх статистикаси таннархни даражасини, унинг таркибини ва динамикасини тахлил қилади ва таннархни арзонлаштириш резервларини статистик ўрганади.
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Moliya bozori va uning moliyaviy resurslarni shakllantirishdagi o‘rni
  • Bank faoliyatida avtomatlashtirilgan axborot tizimlari va texnologiyalari
  • Bozor iqtisodyotning avzalliklari va kamchiliklari
  • Bozor iqtisodiyoti o‘tishning hozirgi zamon modellari, bozor munosabatlariga o‘tish modellarining shakllanishi
  • Firma va uning tashkiliy-iqtisodiy asoslari

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский