Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Октябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Меҳнат бозорини тартибга солиш ва аҳолини иш билан бандлиги муаммолари

Купить
Меҳнат бозорини тартибга солиш ва аҳолини иш билан бандлиги муаммолари01 11 1314 АСОСИЙ САВОЛЛАР: 1. Меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланиш. 2. Меҳнат бозори ва бандлик. 2. Ишсизлик.15 1E1F0701 20092112 221F0701 221F0718 Меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланиш Аҳолининг фақат меҳнатга яроқли қисмигина меҳнат ресурслари ҳисобланади Меҳнат ресурсларининг манбаи мамлакат аҳолисидир. Ўзбекистонда меҳнат ресурсларига 16 ёшдан 60 ёшгача боиган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача аёллар киритилади. Улар мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпроғини ташкил этади.01 0F 15 13 01 0B 13 13 05 26 1302 0B 28 08090C 1E27 28 23 2D 050309 25 232E2F0B09 06 2022 йилда Ўзбекистонда меҳнат ресурслари сони қарийб 19,5 млн кишини ташкил этган. • Самарқанд вилояти - 2 160,4 минг киши; • Фарғона вилояти - 2 095,5 минг киши; • Тошкент шаҳри - 1 916,8 минг киш ; • Қашқадарё вилояти – 1 819,3 минг киши; • Андижон вилояти – 1 777,9 минг киши; • Тошкент вилояти – 1 616,3 минг киши; • Наманган вилояти – 1 592,8 минг киши; • Сурхондарё вилояти –1 469 минг киши; • Қорақалпоғистон Р. – 1 074,6 минг киши; • Бухоро вилояти – 1 073,4 минг киши; • Хоразм вилояти – 1 050,1 минг киши; • Жиззах вилояти – 791,1 минг киши; • Навоий вилояти – 570,2 минг киши; • Сирдарё вилояти – 487,2 минг киши.13 1A 01 16 01 35 01 37 01 39 01 15 01 37 01 3E 01 16 01 39 01 41 01 42 01 43 01 3E 01 16 Иш билан банд аҳоли таркиби 1 • меҳнат шартномасига мувофиқ ёлланиб ишлаётганлар, шунингдек, тўлиқсиз иш куни давомида ёки уйида, ёки вақтинча иш ҳақи олиш шарти билан ишлаётганлар; 2 • бетоблик, таътил, малака ошириш, қайта тайёрлаш, ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши сабабли ўз иш жойида вақтинча боимасдан, қонунчиликка мувофиқ иш жойи сақланадиган ходимлар; 3 • ўз фаолиятини қонунчилик доирасида олиб борадиган ижтимоий бирлашмалар ва диний ташкилотларда ишловчилар; 4 • Қуролли Кучлар, Миллий хавфсизлик ва ички ишлар органлари ва қўшинларида хизмат қилаётганлар, шунингдек, муқобил хизматдагилар; 5 • ўзини мустақил иш билан таъминлайдиган тадбиркорлар, фермерлар, деҳқон хўжалигида ишлайдиганлар. Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли таркиби мактабгача ёшдагилар, ўқувчилар ва кундузги таълим олувчи талабалар; нафақадагилар (қарилик ва бошқа сабабларга кўра); уй-рўзғор ишларида банд бўлганлар (бола боқувчилар, касалга қаровчилар ва бошқалар); меҳнат қилиш истагида бўлмаганлар; меҳнат қилиш зарурияти бўлмаганлар (доимий даромад билан таъминланганлар).13 09 0405 142131 23 13 13 080C Иқтисодий фаол аҳоли, яъни жамиятнинг жами ишчи кучи Бу гуруҳга аҳолининг товар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун ўз иш кучини бозорга таклиф қилаётган меҳнатга лаёқатли қисми киради. Иқтисодий фаол аҳолининг миқдори ва сифати, унинг йиллар давомидаги ўзгариши мамлакатнинг иқтисодий қудратини ифодаловчи муҳим кўрсаткичлардандир. Мамлакатдаги иқтисодий фаол аҳоли даражаси нисбий кўрсаткич бўлиб, у қуйидагича аниқланади: Бу ерда: I - иқтисодий фаол аҳоли даражаси; FА - иқтисодий фаол аҳоли сони; F - жами аҳоли. Ўзбекистонда жиддий муаммолардан бири - ўсаётган меҳнат ресурсларини иш билан тўла таъминлашдир Бу бир томондан, миллий иқтисодиётнинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжини Иккинчи томондан, аҳолининг иш жойига бўлган талабини қондиришни тақозо этади. Аҳолини меҳнат фаолиятига тортиш иқтисодиётнинг барча тармоқларида бир хил кечмайди. Бир тармоқда ишлаб чиқариш ходимлари сони ўсса, иккинчи бир соҳада ходимлар сони камайиши мумкин. Меҳнат ресурслари ва ижтимоий ишлаб чиқаришдаги бандлик ўртасидаги фарқ 1.Ижтимоий ишлаб чиқариш меҳнатга қобилиятли аҳолининг барчасини қамраб олиши қийин. Натижада меҳнат ресурсларининг бир қисми шахсий ва уй меҳнати доирасида қолиб кетади. 2.Такрор ишлаб чиқариш жараёни- нинг моддий ва шахсий омили, меҳнат ресурсларининг ўсиши ва уларга иш жойларини ҳозирлаш ўртасидаги номувофиқликдир. 3. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг тармоқ таркиби, ижтимоий соҳанинг ривожланиши. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ишчи кучи билан керагидан ортиқ таъминланган Қишлоқда меҳнатни ташкил этиш тармоқларининг нисбатан торлиги шунга олиб келмоқда-ки, натижада ёшлар асосий қисмининг миллий хўжалик-нинг ана шу тармоғида жойла-шишдан бошқа иложи йўқ. Қишлоқ аҳолисининг 60 фоизи қишлоқ хўжалигида банд. Қишлоқ жойларида бошқа тармоқларни ҳам ривожлан-тириш керак бўлади. Саноат корхоналарининг филиал ва цехларини очиш, номоддий ишлаб чиқариш тармоқларини кенгайтириш ана шундай ишлардандир. Меҳнат бозори • Меҳнат бозори муайян меҳнат қобилиятига эга ишчи кучининг олди-сотдиси амалга ошадиган марказдир. • Бу бозорнинг асосий иштирокчилари, бир томондан, ишчи кучини ёлловчилар - тадбиркор, корхона ва давлат, иккинчи томондан, меҳнат лаёқатига эга аҳолидир. • Ишчи кучини ёлловчилар ишчини ёллаш билан ундан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади, ишчи эса ўз меҳнат қобилияти эвазига ҳаётий зарур восита ва маҳсулотларни харид қилиш имкониятига эга бўлади. Меҳнат бозори иккита муҳим вазифани бажаради Биринчидан, бозорда кишилар ўз меҳнати эвазига даромадга эга бўладилар. Бу даромад сарфланган куч ва энергияни қайта тиклашга кетади. Иккинчидан, меҳнат бозори мамлакат аҳолиси меҳнатидан самарали фойдаланиш, уни бошқариш ва иқтисодиёт тармоқлари ўртасида мақсадга мувофиқ тақсимлаш имконини беради. 0101 410C0B0C 07 23 1205 1205 2B 23 07 18 13 13 0E 080910 06 13 08 Меҳнат бозорида махсус товар - меҳнат қобилиятининг олди- сотдиси амалга оширилади. Меҳнат қобилияти инсоннинг ажралмас хусусияти бўлиб, у моддий ва маънавий неъматларни яратади. Меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф ўртасидаги муносабат иш ҳақи миқдорига таъсир кўрсатувчи энг муҳим механизмдир. Меҳнат бозорининг асосий хусусиятлари қуйидагилардир: - меҳнат бозорига меҳнат шароитлари ва корхонадаги ижтимоий муҳит таъсир кўрсатади. Кишилар ўз меҳнат қобилиятини сотар эканлар, меҳнатнинг мураккаблиги ва соғлиққа таъсири, меҳнат жамоаси аъзоларининг ўзаро муносабати қандайлиги билан қизиқади;- меҳнат бозори иштирокчиларининг ўзаро муносабатлари узоқ давом этади. Хом ашё ёки озиқ-овқат товарлари бўйича харидор ва сотувчи ўртасидаги бозор муносабати пул берилиб, товар олиниши билан тугайди. Меҳнат қобилияти олди-сотдиси эса камида ишлаб чиқариш жараёни тугагунига қадар давом этади;01 1A 3107 19 0C 1A 0D 2416 31 1902 0A16 28 17 10 1A Ишсизлик даражаси 9,2 фоизни ташкил қилган (2022 йил 6 ойлик) Мамлакатимизда меҳнат ресурслари сони 19 миллион 453,3 минг кишини ташкил этади. Меҳнат билан банд бўлганлар сони 13 миллион 773,6 минг, расмий секторда банд аҳоли 6 миллион 74,4 минг , норасмий секторда банд бўлганлар 5 миллион 690,3 минг кишини ташкил этган. Ишсизлик даражаси 2021 йил якуни бўйича 9,6 фоиз, 2022 йил иккинчи чорак якуни бўйича 9,2 фоиз .22 1A 01 0E0904 1E36 06 08 1E 130C040D 13 3D 320704090B 0E 2C 2736 230C10 18 08 2A 3632220720 1F Ўзбекистонда ишсизлик 8,9 фоизга туширилди Бугунги кунда 1,3 млн меҳнатга лаёқатли аҳоли ишсиз қолмоқда. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида республикада ишсизлик даражаси 8,9 фоизга туширилган. Қашшоқлик даражаси кўрсаткичи 17 фоиздан 14,1 фоизга камайган. 2023 йилда Ўзбекистонда қашшоқлик даражасини 12 фоизгача камайтириш режалаштирилган.15 06 ИШСИЗЛИК БУ Бир қисм иқтисодий фаол аҳолининг ўзига лойиқ иш топа олмасдан қолиши ва меҳнат захирасига айланиши. Турлари: - Фрикцион (оралиқ) ишсизлик; - Циклик ишсизлик; - Технологик ишсизлик; - Ҳудудий ишсизлик; - Яширин ишсизлик; - Турғун ишсизлик. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,4 млн кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,6 фоизни ташкил этди. 16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси - 15,1 фоиз, аёллар орасида ишсизлик даражаси эса - 13,3 фоиз бўлди. Хорижда бўлиб турган ўзбекистонлик мигрантлар сони маълум қилинди Ўзбекистондан хорижий давлатларга ишлаш учун чиқиб кетган мигрантлар сони 2 млн 346 минг нафарни ташкил қилади (2022 йил декабрь) . Бу рақам чиққандан кейин ҳам қарийб 400 минг нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келди. Авваллари 0,15 фоиз фуқаролар расмий йўл билан ишга кетарди. Бугунги кунда бу кўрсаткич мавсумий характерга эга бўлиб, меҳнат миграцияси кўпайган пайтда 8 фоизга, чекланганда 9 фоизга чиқяпти. Яъни ташкилий ишга юборилган фуқаролар кўрсаткичи бугунги кунда 8-9 фоизни ташкил қилади.30 07 260A08 2A 22 07 04 45 1F 0B 20 2009 41 2B 2009 06 08 ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha