Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 53.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Mehnat bozorining sosiologik tadqiqoti

Купить
Mehnat bozorining sosiologik tadqiqoti 1. Mehnat bozorini o‘rganishda sosiologik tadqiqotning ahamiyati. 2. Sosiologik axborotlarni qo‘llanish sohalari. 3. Mehnat bozorini sosiologik tadqiq etishning bosh maqsadi va asosiy vazifalari. 4. Mehnat bozorini sosiologik tadqiq etishning predmeti va obektlarini aniqlash. 5. Anketalarni tuzish. 6. Anketa savollariga javoblarni kodlashtirish. 7. Mehnat bozorini sotsiologik tadqiqot etishni takomillashtirish. Ижтимоий тад қиқот Ижтимоий ходисалар, предметлар, муаммоларни ўрганиш, улар бўйича маълумот тўплашга қаратилган фаолият тизимини ижтимоий тадқиқот деб аталади. Ижтимоий тад қиқот Мазкур тадқиқотларнинг натижалари жонли ва буюмлашган меҳнат сарфларини, тўғри ва тўлиқ меҳнат сарфлари ва аҳоли бандлиги коэффицентларини аниқлашда ҳамда тармоқлар баланси тузишда қўлланадиган бошқа кўрсаткичларни асослашда қўлланилади. Ижтимоий тад қиқот C оциологик ахборотлар шахсий ёрдамчи хўжаликларни, индивидуал (якка тартибда) меҳнат фаолияти ва ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчилик ҳолатларини тўлароқ ифодалайди ва улар ёрдамида шахсий меҳнат секторидаги тўлиқ меҳнат сарфларини аниқлаш мумкин. Аниқ социологик тадқиқот воситаларидан самарали фойдаланиш шахсий меҳнат фаолияти билан шуғулланувчиларнинг даромадлари ва харажатлари ҳақида ишончлироқ ахборотлар ҳосил қилиш имкониятини туғдиради. Ижтимоий тад қиқот Бундан ташқари улар ёрдамида кичик ва ўрта бизнесни ҳамда хусусий ишбилармонликнинг ривожланиши бўйича статистик ҳисоботларда учрамайдиган маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш мумкин. Ижтимоий тад қиқот Социологик ахборотлар меҳнат бозорининг эконометрик моделлари комплексини тузишда ва татбиқ этишда, жумладан, BAND моделининг (2) (3), (6), шартларини, MB - R моделининг (6) ва (7) чегараловчиларини, шакллантиришда ва ишчи кучига талаб ( TALAB ) ва таклиф ( TAKLIF ) миқдорларини асослашда қўлланилади. Бундан ташқари, улардан ISHSIZ моделлар ёрдамида яширин, мавсумий, технологик, таркибий ва умумий ишсизликларнинг миқдорини аниқлашда фойдаланилади. Ижтимоий тад қиқот C оциологик ахборотлардан шундай вазиятда фойдаланиладики, қачонки ишончли статистик ва маркетинг ахборотлар мавжуд бўлмаса ёки уларни эксперт баҳолаш мажмуаси ёрдамида ҳам ҳосил қилинмаса. Бундай вазиятда сифатли ва ўз вақтида ўтказилган аниқ социологик тадқиқот меҳнат бозори шаклланиши ва ривожланишини эконометрик моделлари комплекси ахборот таъминотини сезиларли даражада яхшилайди Аниқ социологик тадқиқ (АСТ) Биринчи босқичда АСТнинг асосий мақсади, асосий вазифалари, предмети ва объектлари аниқланади. Ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади - бозор иқтисодий муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши шароитида аҳолининг иш билан бандлигини ошириш ва ишсизликни камайтириш бўйича илмий асосланган тавсияномалар ишлаб чиқиш ва меҳнат бозорининг эконометрик моделлари комплексини татбиқ этишда қўлланадиган социологик ахборотлар фондини вужудга келтириш. Аниқ социологик тадқиқ (АСТ) Тадқиқотнинг асосий вазифаларига қуйидагилар тааллуқли: иш билан банд бўлган ва бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳолининг ижтимоий ҳолати ва унинг меҳнат даромадларини ошириш мақсадида иш жойларини ўзгартириш истакларини ўрганиш; ходимларни ёллаш шартларини аниқлаш; иш берувчиларнинг ёлланган ходимларни иш билан бандлиги ва малака даражаларини ошириш бўйича имкониятлари ва истакларини билиш; иш берувчилар ва ёлланма ходимларни бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган янги касбларни эгаллаш истакларини аниқлаш; Аниқ социологик тадқиқ (АСТ) ерга хусусий мулкчилик ва янги иш жойларини яратишга тўсиқ бўладиган асосий сабабларни топиш; ишловчиларни ўз меҳнати якуний натижаларидан ва ижтимоий инфратузилма объектлари ва маҳаллий меҳнат биржалари хизматларидан қониқиш даражасини аниқлаш; тўлиқ, қисман, вақтинчалик ва мавсумий ишсизликлар сабабларини ахтариб топиш; ишсизларнинг ишга жойлашиши, малакасининг ошиши, янги ихтисосликларни эгаллаши ва иш берувчиларнинг ходимларни ёллаш шартлари бўйича истакларини аниқлаш; шахсий меҳнат фаолиятини ташкил этишга ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга салбий таъсир этувчи асосий сабабларни топиш; меҳнат биржаларининг иш фаолиятини яхшилаш юзасидан таклифларни ўрганиш; меҳнат бозорининг эконометрик моделлари комплексини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш учун зарур бўл Социологик тадқиқотлар методологияси Социологик тадқиқотлар методологияси эмпирик маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил этиш бўйича турли махсус усуллар, воситалар ва йўлларни ўзида мужассамлаштиради. Ижтимоий тадқиқотлар Социологик тадқиқотларни кейинчалик ижтимоий бошқарув амалиётида қўллаш учун ўрганилаётган ҳодиса ёки жараён ҳақида ишончли маълумотлар олишга қаратилган ягона мақсад йўлида ўзаро боғланган методологик, услубий ва ташкилий процедураларнинг мантиқан узвий боғлиқ тизими деб қараш мумкин. Социологик тадқиқотлар босқичлари • социологик тадқиқотлар дастурини ишлаб чиқиш; • танлов тури ва ҳажмини аниқлаш; • пилотаж тадқиқоти ўтказиш; • ижтимоий тадқиқотни ўтказишни ташкил этиш; • бирламчи социологик маълумот тўплаш; • йиғилган маълумотни қайта ишлаш; • социологик маълумотни таҳлил этиш, • тадқиқот натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш, • хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Социологик тадқиқотлар босқичлари Социологик тадқиқотларни ташкил этишнинг энг муҳим босқичларидан бири тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, фаразларини тайёрлаш, тушунчаларини ойдинлаштириш ва уларни операционализациялашни ўзида акс эттирувчи социологик тадқиқотлар дастурларини ишлаб чиқишдир. Социологик тадқиқотлар дастури бўлимлари: 1. Тадқиқот муаммосини шакллантириш, тадқиқот объекти ва предметини аниқлаш. Тадқиқот муаммоси - бу ижтимоий зиддиятларни ҳал этиш ва уларни тартибга солиш учун турмушнинг бирон бир жабхасини ўрганишга бўлган эҳтиёждир. Социологик тадқиқотлар дастури бўлимлари: Ижтимоий тадқиқот объекти бу англаш жараёни қаратилган ходиса. жараён. Ижтимоий зиддият мавжуд бўлган ҳар қандай ижтимоий ходиса, жамоат муносабатлари ижтимоий тадқиқот объекти бўлиши мумкин. Тадқиқот предмети - объектнинг бевосита ўрганишга лойиқ энг муҳим хусусиятлари, жиҳатлари ва хоссалари. Социологик тадқиқотлар дастури бўлимлари: 2. Тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш. Тадқиқотнинг мақсади муаммони назарий ва амалий йўналишларда таҳлил этишни кўзда тутса, вазифалар муаммони таҳлил қилиш бўйича асосий ва қўшимча талабларни шакллантиради. Социологик тадқиқотлар дастури бўлимлари: 3. Асосий тушунчаларни шарҳлаш. У тушунчаларнинг назарий ва эмпирик маъноларини излаш, уларни аниқлаш, шунингдек тадқиқотнинг асосий тушунчаларини ойдинлаштиришни кўзда тутади. Социологик тадқиқотлар дастури бўлимлари: 4. Тадқиқот объектини олдиндан батафсил таҳлил этиш. Тадқиқот предмети тўғрисида янги билимларни излаш йўлини асослаш учун мавжуд социологик билимларни тизимга келтириш лозим. Социологик тадқиқотлар дастури бўлимлари: 5. Иш фаразларини (гипотеза) илгари суриш. Фараз социологик тадқиқотларда бош методологик инструмент ҳисобланади ва ўрганилаётган муаммо ҳамда жараёнлар ўртасида алоқаларнинг характери хусусида асосли тахминларни ўзида акс эттиради. Социологик тадқиқотлар дастури бўлимлари: Ёзма фаразлар қуйидаги турларга бўлинади: а) классификацион - бу объектнинг энг жиддий хоссалари тўғрисидаги тахминлар; б) структуравий - ўрганилаётган объектнинг алоҳида элементлари орасидаги алоқаларнинг характери тўғрисида тахминлар; в) функционал - ўзаро муносабатлар зичлиги даражаси тўғрисидаги тахминлар. Социологик тадқиқотлар дастури бўлимлари: Изоҳли фаразлар - ўрганилаётган ижтимоий жараёнлар ва ҳодисалардаги сабаб-оқибат муносабатлари тўғрисидаги тахминлар. Социологик тадқиқотлар дастури бўлимлари: 6. Тадқиқотнинг принципиал ва стратегик режасини ишлаб чиқиш. Социологик тадқиқотларнинг стратегиясининг учта варианти мавжуд: а) тадқиқот объекти тўғрисида тасаввурлар етарли бўлмаса ёки фаразлар йўқ бўлса, текшириш режаси қўлланилади. Ушбу режанинг мақсади муаммони аниқлаш ва фаразлар ишлаб чиқишдан иборат; Социологик тадқиқотлар дастури бўлимлари: 7. Бирламчи маълумотларни тўплаш ва таҳлил этиш бўйича иш тартибини танлаш. Маълумотлар таҳлили схемалари, оммавий сўровлар анкеталари, интервью режалари, идентификацион ҳисоб варақалари, иш вақтини ҳисобга олиш варақаси, контекстуаль таҳлилга мансуб ҳужжатлар ва матнларни ўрганиш бўйича йўриқномалар, кузатиш схемалари - буларнинг барчаси маълумот тўплаш воситасидир. Социологик тадқиқотлар дастури бўлимлари: Муаммоларни аниқлаб, бошланғич тушунчаларни киритиш ва тадқиқот фаразларини ишлаб чиқишдан сўнг танлов тури ва ҳажми аниқланади. Танловли тадқиқотнинг асосий афзаллиги шундаки, объектни кенг ва мураккаб дастур бўйича чуқур ўрганиш ва тадқиқотни қисқа муддатда ўтказишга имкон туғилади . Социологик тадқиқотлар дастури бўлимлари: Танловли тадқиқот ноялпи кузатув тури бўлиб, умумий мажмуага кирувчи алоҳида бирликни махсус кузатишдан иборат. Умумий мажмуа умумий хусусиятларга эга бўлган кузатув бирликларининг йиғиндисидан тузилади, масалан ишчилар мажмуаси. Танлов мажмуаси деганда умумий мажмуанинг олдиндан тайёрланган дастур ёки услубиётга кўра бевосита тадқиқ этиш учун танлаб олинган қисми тушунилади. Социологик тадқиқотлар дастури бўлимлари: Кузатув бирлиги - социологик тадқиқотларда бевосита маълумот манбаси, тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларига қараб инсон, шахслар гуруҳи, корхона ёки ташкилот кузатув бирлиги бўлиши мумкин. Танловли усулни қўллашнинг бош масаласи умумий ва танлов мажмуасининг нисбати, яъни танлов мажмуасини таҳлил этиш орқали олинган хулосаларни умумий мажмуага нисбатан қўллашнинг қонунийлигини аниқлашдан иборат. Танлов қоидаларига қатъий амал қилинганда танлов мажмуаси умумийсига мос келади. Танлов тури: Мутлақ тасодифий танлов - умумий мажмуанинг исталган элементига танланиш учун тенг имкониятлар яратилишини таъминлашни кўзда тутади. Бунинг учун умумий рўйхат (фамилия, алфавит, рақам бўйича) тузилади. Сўнг муайян ижтимоий ёки ижтимоий-демографик белги бўйича рўйхатга кирувчи элементларни группалаб, умумий мажмуанинг турли структураларига эга бўламиз, масалан жинс, ёш, маълумот бўйича. Танлов тури: Мутлақ тасодифий танловни ташкил этишнинг икки асосий усули мавжуд: тадқиқот бирлигини танлашнинг тасодифий қайтарилувчи ва қайтарилмайдиган усули. Улар қуръа қутиси (лотарея) моделига асосланган бўлиб, қуйидагича амалга оширилади: ягона рўйхатда умумий мажмуанинг ҳар бир элементига хосилавий рақам тамойили бўйича тартиб рақами берилади ва ҳар бир рақам “чипта”га ёзилади, улар қутида обдан аралаштирилгач, танлов мажмуасига қанча миқдорда кузатув бирлиги лозим бўлса, шунча дона чипта ажратиб олинади. Бунда танлаб олинган чипталардаги рақамлар сўров ўтказилиши лозим бўлган респондентни кўрсатади. Танлов тури: Мутлақ тасодифий танловни ташкил этишнинг икки асосий усули мавжуд: тадқиқот бирлигини танлашнинг тасодифий қайтарилувчи ва қайтарилмайдиган усули. Улар қуръа қутиси (лотарея) моделига асосланган бўлиб, қуйидагича амалга оширилади: ягона рўйхатда умумий мажмуанинг ҳар бир элементига хосилавий рақам тамойили бўйича тартиб рақами берилади ва ҳар бир рақам “чипта”га ёзилади, улар қутида обдан аралаштирилгач, танлов мажмуасига қанча миқдорда кузатув бирлиги лозим бўлса, шунча дона чипта ажратиб олинади. Бунда танлаб олинган чипталардаги рақамлар сўров ўтказилиши лозим бўлган респондентни кўрсатади. Танлов тури: Механик танлов - танлов мажмуаси қанча элементдан ташкил топиши керак бўлса, умумий мажмуа шунча гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан биттадан кузатув бирлиги танлаб олинади. Умумий мажмуадан респондентни ажратиб олишда кузатув бирлигининг умумий рўйхатидан фойдаланилади. Бундай рўйхатлар сифатида алфавитли рўйхат, сайловчилар рўйхати, тасодифий рақамлар жадвали ёрдамида рақамланган рўйхатларни келтириш мумкин. Танлов тури: Сўнг танлов процедураси амалга оширилади, бунинг учун кузатув бирлиги орасидаги масофани ифодаловчи ҳисоб қадами аниқланади. У қуйидаги тенглик орқали аниқланади: P = N / n бунда N - умумий мажмуа ҳажми; n - танлов мажмуаси ҳажми. Танлов тури: Типик танлов - умумий мажмуа айрим белгилар бўйича типик гуруҳларга бўлинади ва тадқиқот кузатув бирлиги ҳар бир гуруҳдан алоҳида танлаб олинади. Типик танловда асосий вазифа умумий мажмуани типик гуруҳларга, масалан маълумот, ёш, меҳнат стажи ва ҳоказо ажратиладиган ижтимоий- демографик характеристикаларни тўғри танлаб олишдан иборат. Тоифалаш асоси сифатида умумий мажмуани кўпроқ вариациялайдиган белгини танлаш мақсадга мувофиқ. Бу ҳолда тоифалаш орқали нисбатан турдош гуруҳлар олинади ва шу тариқа танловнинг аниқлиги ошади. Танлов тури: Серияли танлов. Баъзи ҳолларда социологик тадқиқотларнинг асосий вазифасини бажариш учун кузатув бирлиги сифатида алоҳида респондентни танлаб олиш етарли бўлмайди (масалан, бригадалар, гуруҳларнинг меҳнат самарадорлигини ўрганишда), балки бирлик сифатида бутун жамоани танлаш мақсадга мувофиқ ва жамоанинг ҳар бир аъзоси билан алоҳида сўров ўтказилади. Серияли танловда кузатув бирлиги сифатида гуруҳлар танланади ва уларда тўлиқ сўров ўтказилади. Тадқиқот учун серияларни танлаб олиш мутлақ тасодифий ёки механик танлов орқали амалга оширилиши мумкин. Танлов тури: Кўп босқичли танлов. Агар ижтимоий тадқиқот объекти йирик корхона бўлса, бевосита кузатув бирлигини танлаб олишга киришишдан аввал, оралиқ босқичларда танлов амалга оширилади ва ҳар бир босқичда бир хил танлов усули қўлланилади. Кузатув бирлигини танлашда умумий мажмуа турли саноқдаги гуруҳлар, қуйи гуруҳлар ва ш.к.дан ташкил топади. Биринчи босқичда танлов йирик гуруҳларда, сўнг қуйи гуруҳларда ўтказилади. Энг охирги босқичда кузатув бирлигининг ўзи танлаб олинади. Танлов тури: Квотали танлов. Ушбу усулни қўллаш учун умумий мажмуада ижтимоий-демографик характеристикаларнинг тақсимланиши тўғрисида маълумот зарур. Шундагина структураси танланган характеристикалари бўйича умумий мажмуа структурасига монанд танлов мажмуаси тузилиши мумкин. Квота олдиндан белгиланган квота параметрларига эга танлов мажмуасига нечта кузатув бирлиги киришини кўрсатадиган қатъий белгиланган катталикдир. Танлов тури: Танлов мажмуаси ва панель мажмуаси тўла мос келадиган характеристикаларини квота параметрлари дейилади. Агар танлов ва умумий мажмуанинг структуралари жинс ва маълумот бўйича мос келса, у ҳолда шу икки характеристика бўйича квота параметрлари тузилади. Квотали танлов усули социологик тадқиқотлар амалиётидан кенг фойдаланилади ва тадқиқотларни бошқа танлов усуллари қўлланиладиган ҳолларга қараганда тез ва камроқ ҳаражат қилиб ўтказиш имконини беради.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha