Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 95.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Меҳнат ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, ижтимоий тўловлар, солиқлар

Купить
Меҳнат ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, ижтимоий тўловлар, солиқлар ва ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар ҳисобини юритиш тартиб қоидалари РЕЖА:  1. Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб китоблар ҳисоби  2. Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб- китоблар ҳисоби  3. Ижтимоий тўловлар бўйича ҳисоб- китоблар ҳисоби  4. Бюджетга тўловлар бўйича ва пенсия фонди билан суғурта тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби  5. Дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб- китоблар ҳисоби  6. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби. Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб китоблар ҳисоби  Меҳнат ҳақи қайси вақтга тўланаётганлиги, миқдори ва бажарилган ишларнинг сифатига қараб асосий ва қўшимча меҳнат ҳақига бўлинади. Ходимларнинг ишлаган вақти учун ёки бажарган ишларининг миқдори ва сифати учун тўловлар асосий меҳнат ҳақи ҳисобланади. Ходимларга қонунда кўзда тутилган ишламаган вақти (таътил вақти учун тўлов, давлат ва жамоат вазифаларини бажарган даври учун тўлов, ўсмирларга имтиёзли соатлари учун тўлов ва бошқалар) учун тўловлар қўшимча меҳнат ҳақи ҳисобланади. Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб китоблар ҳисоби  Штатдаги ходимлар сони, меҳнат ҳақи ставкалари, ходимларнинг айрим категориялари иш стажи ва маълумоти ҳақидаги маълумотлар бўйича ҳамда ташкилотларнинг тармоқларини мўлжалланган кенгайтириш бўйича ва бошқа кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат ҳақи фонди ҳисоблаб чиқилади.  Бюджет ташкилотларининг штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш:  а) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида турувчи ташкилотларнинг штат жадваллари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида; Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб китоблар ҳисоби  б) Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетида, вилоятлар бюджетларида ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида турувчи ташкилотларнинг штат жадваллари - Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларида;  в) шаҳарлар ва туманлар бюджетида турувчи ташкилотларнинг штат жадваллари - шаҳарлар, шаҳарларнинг туманлари ва туманлар молия бўлимларида амалга оширилади. Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб китоблар ҳисоби  Ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди ажратилган меҳнат ҳақи тўлаш фондидан 15 фоиз миқдорида рўйхатдан ўтказишга қабул қилинади.  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатларда эса ҳар йилги бюджетда кўзда тутиладиган фоизда ташкил қилинадиган ходимларни моддий рағбатлантириш директор фондига ажратма сифатида рўйхатдан ўтказилади.  Стипендия фонди бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасига қилинган ҳисоб-китоблар асосида рўйхатдан ўтказишга қабул қилинади. “ Ходимлар ва стипендиатлар билан ҳисоб-китоблар” счёти қуйидаги субсчётларга бўлинади:  170 “Камомадларга доир ҳисоб-китоблар”;  171 “Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар”;  172 “Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб- китоблар”;  173 “Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар”;  174 “Стипендия олувчилар билан ҳисоб- китоблар”;  175 “Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар”;  176 “Ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақ бўйича ҳисоб-китоблар”;  177 “Депонентланган тўловлар бўйича ҳисоб- китоблар”;  179 “Ходимлар билан бошқа ҳисоб-китоблар”. “ Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар” счёти қуйидаги субсчётларга бўлинган ҳолда ҳисобда акс эттирилади:  160 “Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар”;  161 “Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар”;  162 “Шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисобварағи бадаллари бўйича ҳисоб-китоблар”;  163 “Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар”;  169 “Бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар”. Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб китоблар ҳисоби  173 “Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар” субсчётида ташкилотнинг ходимлари билан иш хақининг барча турлари, мукофотлар ва бошқа меҳнатга хақ тўлаш билан боғлиқ бўлган ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.  Иш ҳақи, мукофотлар, турли моддий ёрдамлар ва бошқа тўловлар ойига бир марта ҳисоблаб ёзилади ва ҳисобда жорий ойнинг охирги кунида акс эттирилади.  Иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш учун қуйидагилар асосий ҳужжатлар ҳисобланади: ташкилотнинг ишга қабул қилганлик, бўшатганлик ва ходимларни тасдиқланган штатлар жадвали ва иш хақи ставкаларига мувофиқ жойдан-жойга кўчириш ҳақидаги буйруқлари, 421-сон шаклдаги фойдаланилган иш вақти ҳисоби ва иш хақи ҳисоблаш табели (мазкур Йўриқноманинг 55- иловаси) (кейинги ўринларда табел деб юритилади) в  Табеллар ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланган шахслар томонидан ҳар ойда белгиланган шаклда юритилади. Табеллар бутун ташкилот бўйича ёки тузилмавий бўлинмалар (бўлимлар, бўлинмалар, факультетлар, лабораториялар ва бошқалар)га бўлинган ҳолда юритилади. Ойнинг охирида табел бўйича ишланган кунларнинг умумий миқдори, шунингдек, ортиқча ишланган соатлар аниқланади. Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табел ва бошқа ҳужжатлар белгиланган муддатда иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш учун бухгалтерияга топширилади.  Ойнинг биринчи ярми учун ходимларга аванс берилади. Аванс белгиланган тартибда ушлаб қолиниши керак бўлган солиқ суммасини ҳисобга олмаган ҳолда, қоидага кўра, иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида белгиланади. Аванс 389-сон шаклдаги иш хақи, аванс бериш учун тўлов қайдномаси (мазкур Йўриқноманинг 56-иловаси) бўйича берилади.  Ой учун иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш ва ойнинг иккинчи ярми учун тўлаш одатда, Т–49-сон шаклдаги ҳисоб-китоб тўлов қайдномаси (мазкур Йўриқноманинг 57-иловаси) бўйича амалга оширилади. Ушбу ҳисоб-китоб тўлов қайдномасига ходимларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ҳисобланган иш ҳақи ва нафақалар суммаси, берилган аванс, ушланган солиқлар ва бошқа суммалар ёзилади.  Ишдан бўшашда ёки таътилга кетишда қилинган ҳисоб- китоблар 425-сон шаклдаги таътил бериш (ишдан бўшаш) бўйича ҳисоб ёзуви (Йўриқноманинг 58-иловаси) бўйича амалга оширилади. Бу ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобланган суммалар жорий ой учун очилган ҳисоб- китоб-тўлов қайдномаларига киритилади. Ишдан бўшашда ёки меҳнат таътилига кетишда қилинадиган бундай ҳисоб-китоблар, ҳисоб-китоб даври оралиғига тўғри келиб қолган ҳолларда, тўловлар 389-сон шаклдаги тўлов қайдномаси ёки касса чиқим ордерлари орқали амалга оширилади. Бу ҳисоб-китоблар орқали ҳисобланган ва тўланган суммалар жорий ой ҳисоб-китоб- тўлов қайдномаларига киритилади.  Ҳисоб-китоб-тўлов қайдномалари ана шу қайдномаларни тузган ва текширган ходимлар томонидан имзоланади. Иш ҳақи тўлаш учун рухсатнома ташкилот раҳбари ва бош ҳисобчи  депонентланган суммалар реестрини (мазкур Йўриқноманинг 59-иловаси) тузиши;  қайднома охирида ҳақиқатда тўланган сумма ва иш ҳақи, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари, стипендия, пенсия ёки мукофотларни тўлашнинг олинмаган, депонентланиши керак бўлган суммаси тўғрисида ёзиб қўйиши, ушбу суммаларни тўлов қайдномаси бўйича умумий якун билан солиштириши ва ёзувни ўз имзоси билан тасдиқлаши керак. Агар пулни кассир эмас, балки бошқа шахс берган бўлса, қайдномага қўшимча равишда “Пулни қайднома бўйича берди (имзо)” деб ёзиб қўйилади. Пулни кассир ва тарқатувчи битта қайднома бўйича бериши ман этилади;  кассир касса дафтарига ҳақиқатда тўланган суммани ёзиши ва қайдномага “ -сон чиқим касса ордери” штампини қўйиши шарт.  Бухгалтерия кассирлар томонидан тўлов қайдномаларига қилинган бе Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби  Ягона ижтимоий тўлов молиялаштириш манбаларидан қатъий назар, солиқ ушланмаларини ҳисобга олмаган ҳолда, барча иш ҳақи (даромад) тўлов турларига ҳисобланади. Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 6 апрелда 1333-сон билан рўйхатга олинган.  Ташкилотда иш хақи ҳисоблаш тўлаш бўйича маълумот олиш учун ҳар бир ходим бўйича 417-сон шаклдаги карточка-маълумотномалар (мазкур Йўриқноманинг 60-иловаси) юритилади.  Ходимларга ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи, мукофотлар, турли моддий ёрдамлар ва бошқа тўловлар суммалари 173 “Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар” субсчётнинг кредитига ва хақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 231, 241, 251, 261, 271 ва бошқа тегишли субсчётлар дебетига ёзилади. Тўланган иш ҳақи ва бошқа тўловлар суммалари ва тегишли тартибда ушлаб қолинган суммалар 173 “Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар” субсчётнинг дебетига ҳамда 120, 172, 160, 176 ва бошқа тегишли субсчётларнинг кредитига ёзилади.  Ҳисобот ойининг охирги куни ҳолатига иш хақи ҳисоби бўйича 5-сон мемориал ордер тузила Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби  Ягона ижтимоий тўлов молиялаштириш манбаларидан қатъий назар, солиқ ушланмаларини ҳисобга олмаган ҳолда, барча иш ҳақи (даромад) тўлов турларига ҳисобланади. Бунда қуйидаги тўлов турларидан ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайди:  1. Моддий ёрдам айрим турлари;  2. Компенсация тўловлари (хизмат сафарларига оид суткалик пуллар ва суткалик пул ўрнига тўланадиган тўловлар, иш билан боғлиқ шикастланиш ёки бошқа хилдаги соғлиққа етказилган зарар натижасида кўрилган зарарнинг қопланишига оид тўловлар); Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби  5. Айрим тоифадаги ходимларга бепул бериладиган квартиралар, коммунал хизматлар, ёқилғи, ойлик йўл чипталари қиймати ёки уларни қоплаш қиймати ;  6. Берилган махсус кийим-бош, махсус пойафзал ва якка тартибдаги бошқа ҳимоя воситалари, совун, ёғсизлантириш воситалари, сут ва даволаш-профилактика овқатланишининг қиймати;  7. Бепул овқатланиш қиймати;  8. Тушликларга оид дотациялар, санаторий- курортларда даволанишга, дам олиш уйларига йўлланмаларнинг қиймати, стационар ва амбулаторияда даволаниш учун тўловлар; Ижтимоий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби  Бюджетдан ташқари пенсия фонди маблағлари ҳисобидан ижтимоий суғурта бўйича: ҳомиладорлик ва туққандан кейинги даврлар учун; бола туғилгани учун; қўшимча дам олиш куни учун ҳамда дафн этиш маросими учун нафақалар компенсация, пенсия, 16 ёшгача ногирон- боласи бўлган ота-оналарни қўшимча таътил ҳақи, болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари ва санатарий- профилакторийларни сақлашга ва бошқа тўловлар ҳисобланади ва тўланади. Ижтимоий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби  Санаторий-курортда даволанишда, агар ходимнинг таътил кунлари унинг даволаниши учун етарли бўлмаса, у ҳолда унга санаторий-курортда даволанган барча кунлари учун, ходимнинг меҳнат таътил кунларини чиқариб ташлаган ҳолда, нафақа ҳисобланади. Ходим меҳнат таътилидан санаторий-курортга боришдан аввал фойдаланган бўлса ҳам, нафақа меҳнат таътили кунини чиқариб ташлаган ҳолда ҳисобланади. Бунда бюджет ташкилоти, ходимнинг санаторий-курортда даволаниши учун таътилнинг етмайдиган кунлари учун ходим билан келишиб, ходимга меҳнат ҳақи сақланмаган таътил беради. Бюджетга тўловлар бўйича ва пенсия фонди билан суғурта тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби  Касаба уюшмаси ташкилотлари билан нақд пулсиз тизимда ҳисоб-китоблар қилинганда меҳнат ҳақидан ушланган касаба уюшмасига аъзолик тўловлари 185 - «Касаба уюшмасига аъзолик тўлови суммаларини нақд пулсиз ўтказишлар бўйича касаба уюшмаси аъзолари билан ҳисоб-китоблар» субсчётида ҳисобга олинади. Касаба уюшмасига аъзолик тўловларини тўлаш учун меҳнат ҳақидан ушланган суммалар 185 - «Касаба уюшмасига аъзолик тўлови суммаларини нақд пулсиз ўтказишлар бўйича касаба уюшмаси аъзолари билан ҳисоб-китоблар» субсчётининг кредитига ёзилади Бюджетга тўловлар бўйича ва пенсия фонди билан суғурта тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби  Меҳнат ҳақидан, стипендиялардан, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақалардан ва пенсиялардан ижро варақалари ва бошқа ҳужжатлар бўйича ушланган суммалар 187 - «Ижро ҳужжатлари ва бошқа ушланмалар бўйича ҳисоб- китоблар» субсчётида ҳисобга олинади. Меҳнат ҳақидан, стипендиялардан, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақалардан ва пенсиялардан ижро варақалари ва бошқа ҳужжатлар бўйича ушланган суммалар 187 - «Ижро ҳужжатлари ва бошқа ушланмалар бўйича ҳисоб- китоблар» субсчётининг кредитига ёзилади Бюджетга тўловлар бўйича ва пенсия фонди билан суғурта тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби  Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига иш берувчилар томонидан мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 6 октябрда 1515-сон билан рўйхатга олинган) мувофиқ бюджет ташкилотлари ўзларининг ходимларини (муайян ташкилотда ходим учун асосий иш жойи бўлиши ёки у ўриндошлик, соатбай ҳақ, вақтинча меҳнат келишуви, турли ишларни бажариш ва ҳоказолар шарти билан ишлашидан қатий назар) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига тўловлар қилиши шарт. Бюджетга тўловлар бўйича ва пенсия фонди билан суғурта тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби  Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ҳар ойлик мажбурий тўловлар миқдори ходимларга ҳисобланган меҳнат ҳақидан (даромадидан) 1 фоиз миқдорида белгиланган.  Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига тўловлар ҳисоблаш мақсади учун ходимларнинг меҳнат ҳақи (даромадлари) деганда, жисмоний шахслар даромадларига солиқ бўйича солиққа тортилиши керак бўлган умумий даромад суммаси тушунилади. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб- китоблар ҳисоби.  Харажатларни нақд пул билан тўлаш учун бўнак берилган бюджет ташкилотининг ходимлари ҳисобдор шахслар деб аталади. Бўнаклар ҳисоб бериш шарти билан муайян ташкилотда ишловчи шахсларгагина берилади.  Ҳисобдор шахсларга бериладиган бўнакнинг миқдори унинг тайинланишига боғлиқ бўлади. Бўнак олиш учун ҳисобдор шахслар бюджет ташкилоти раҳбарига бўнакнинг мақсади ва суммасини кўрсатиб ёзма ариза беради. Агар ҳисобдор шахснинг аввал олган бўнак бўйича қарзи йўқ бўлса, у ҳолда бюджет ташкилотининг бухгалтериясида бу ҳақда аризага белги қилади ва харажат қўшилиши керак бўлган модда қўяди Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби.  Кейин ариза бўнак бериш ҳақида фармойиш берадиган бюджет ташкилотининг раҳбарига берилади. Ҳисоб бериш шарти билан берилган суммаларни, бўнак қандай мақсадга берилган бўлса, фақат шу мақсадларгагина сарфлаш мумкин. Бўнак ҳисобидан қилинган харажатлар ҳақида ҳисобдор шахслар уларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳисобот тақдим этади. Бўнак ҳисоботи бухгалтерияда текширилади, бош бухгалтер томонидан имзоланади ва бюджет ташкилотининг раҳбари томонидан тасдиқланади. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби.  Хизмат сафарида бўлган ва йўлда юрган вақтдаги суткалик харажатлар хизмат сафарига юборилган ходимларга қуйидаги миқдорда – Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг коэффициентларида қопланади: Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси шаҳарларида–вилоят марказларида – 0,1; бошқа шаҳарларда ва аҳоли яшайдиган пунктларда – 0,08. Юқорида кўрсатилган харажатларнинг қопланиши ҳақиқий харажатларнинг ҳужжатлар асосидаги тасдиғисиз амалга оширилади. Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha