Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 125.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Меҳнат шароитлари ва уларни баҳолаш

Купить
1 2 -мавзу. Меҳнат шароитлари ва уларни баҳолаш Режа: • Касалликлар ва травматизм оқибатларида иш вақти йўқотишларини аниқлаш . • Кадрлар қўнимсизлиги ва кадрларнинг ички ишлаб чиқариш миграцияси . • Санитар-гигиеник ҳолат ва уни яхшилаш чоралари самарадорлигини баҳолаш . • Жамоа психологик муҳит и ва унинг кадрлар турғунлигига таъсири . П н = К х х К ў (12.1)1. Касалликлар ва травматизм оқибатларида иш вақти йўқотишларини аниқлаш Бу ерда : П н –ҳисобот йилида ўтган йилга нисбатан касалланишларнинг ўзгариши; К х ва К ў –ҳисобот ва ўтган йилдаги 100та ишчига тўғри келадиган касалланишларнинг календарь кунлари сони. Корхона ёки цехлар бўйича травматизм туфайли иш вақти йўқотишларини аниқлаш учун қуйидаги маълумотлардан фойдаланилади: травматизм туфайли меҳнатга лаёқатсизлик кунлари (№7-т шаклдаги статистик ҳисобот ва корхонанинг №Н- 1 далолатномаси) шикастланган шахсни қутқариш ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва транспортировка учун кетадиган вақт (мастернинг хизмат ёзувлари) ишлаб чиқаришда бахтсизлик содир бўлган кунда, сменада шикастланган ишчининг ишламаган иш вақти (цех табели) шикастланган шахсни касалхона ёки уйига бориб кўриш учун кетган вақт (мастернинг хизмат ёзуви) санатор-курорт даволаниш учун кетган вақт (тиббиёт пунктидаги меҳнатга лаёқатсизликни ҳисобга олиш шахсий картаси ёки бухгалтерияга топширилган касаллик варақаси) Микротравматизмни таҳлил қилиш учун қуйидаги маълумотлар керак бўлади: шикастланган ишчининг тиббиёт пунктига келиб- кетишига кетган вақт (агар кузатувчиси бўлса, бу вақт иккига кўпайтирилади) ёки тиббий ёрдам кўрсатишга кетган вақт (мастернинг хизмат ёзуви) зарарли ва оғир меҳнат шароитли участкаларда бажариладиган ишлар бўйича, етакчи касблар бўйича ёки умуман корхона бўйича микротравматизмлар сони (тиббиёт пунктидаги касаллик ва ишлаб чиқариш жароҳатларини рўйхатга олиш журнали) 2. Кадрлар қўнимсизлиги ва кадрларнинг ички ишлаб чиқариш миграцияси. йўқотиладиган иш вақти ўлчови (й) қуйидаги формула билан ҳисобланади: Й = С х Й б х 0,5 (12.2) Бу ерда : С –ёмон меҳнат шароитлари туфайли ўз хоҳишига биноан бўшаганлар сони; Й б – битта бўшаш ҳисобига йўқотилган иш вақти, кун; 0,5 – тадбирлар йил давомида бир текис ўтказилишини кўрсатувчи коэффициент. Ишчиларнинг ички ишлаб чиқариш миграцияси туфайли кўриладиган иқтисодий зарар (М и ) қуйидаги формула орқали ҳисобланади: М и = И х М к х С (12.3.) Бу ерда : И - ишчининг бошқа жойга ўтиши сабабли иш жойининг бўш қолган кунлари сони; М к - битта ишчининг ўртача бир кунлик маҳсулот ишлаб чиқариши, с; С - ёмон шароитлар туфайли иш жойини ўзгартирган ишчилар сони. 3. Санитар-гигиеник ҳолат ва уни яхшилаш чоралари самарадорлигини баҳолаш . Санитар-гигиеник ҳолатни баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади: 1 Меҳнат шароитига кўра қулай зонага тегишли бўлган иш жойлари ҳажмини белгиловчи (К иж ) коэффициент 2 Мавжуд иш жойларида норма чегараларидан пастки томонга чекинишларга эга бўлган ишлаш шароитларининг санитар- гигиеник кўрсаткичлари ҳажми (К с ) коэффициенти 3 Корхона бўйича санитар-гигиеник нормаларга мос келмайдиган ҳолатларда ишлайдиган ишчилар ҳажми (К ин ) коэффициенти 4 Корхонада иш вақти, иш куни қисқартирилиши ва ноқулай санитар-гигиеник шароитдаги меҳнат билан банд ишчиларга қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда ишлатилиш коэффициенти (К п ) 1 Меҳнат шароитига кўра қулай зонага тегишли бўлган иш жойлари ҳажмини белгиловчи (К иж ) коэффициент К иж = М + : М У (12.4.) Бу ерда : М к - қулай иш шароитига эга бўлган иш жойлари миқдори; М У - умумий иш жойлари миқдори. 2 Мавжуд иш жойларида норма чегараларидан пастки томонга чекинишларга эга бўлган ишлаш шароитларининг санитар- гигиеник кўрсаткичлари ҳажми (К с ) коэффициенти 3 Корхона бўйича санитар-гигиеник нормаларга мос келмайдиган ҳолатларда ишлайдиган ишчилар ҳажми (К ин ) коэффициенти Кин = Ир .н : И У (12.5.) Бу ерда : И р.н –санитар-гигиеник нормаларга мос келмайлиган ҳолатларда ишлайдиган ишчилар миқдори; И у –умумий ишчилар миқдори. 4 Корхонада иш вақти, иш куни қисқартирилиши ва ноқулай санитар-гигиеник шароитдаги меҳнат билан банд ишчиларга қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда ишлатилиш коэффициенти (К п ) К п =Т : (Т+П) (12.6.) Бу ерда : Т - умумий ишлаган вақт, П - иш кунининг қисқартирилиши ва қўшимча дам олиш кунлари берилиши сабабли ишлатиладиган вақт. 4. Жамоа психологик муҳит и ва унинг кадрлар турғунлигига таъсири Меҳнат жамоасидаги психологик иқлимнинг ҳолатига таъсир этувчи асосий объектив омиллар қуйидагилар: ишлаб чиқариш муҳитининг материал хом ашё омили (иш қуроллари, санитар-гигиеник ҳолат) ташкилий омиллар ижтимоий-иқтисодий омиллар ижтимоий-психологик омиллар руҳий омиллар Ижтимоий изланишлар ёрдамида жамоадаги психологик иқлим ва унинг кадрлари орасида бевосита боғлиқлик мавжудлиги аниқланган. Шунинг учун психологик иқлим ҳолатини таҳлил қилишда кадрларнинг бригада, участка ва умуман корхонада бир неча йиллик турғунлик кўрсаткичларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бир неча йилга турғунлик кўрсаткичлари учун маълумотлар кадрлар бўлими ёки жамоанинг ижтимоий ривожланиш режаларида мавжуд.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha