Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 570.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 11 Май 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Меҳнат ва иш ҳақининг ҳисоби

Купить
Меҳнат ва иш ҳақининг ҳисоби РЕЖА 1. Меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олишнинг мақсади. 2. Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари. 3. Иш вақтини ҳисобга олиш тартиби. 4. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тизими, тариф сеткаси, маош разрядлари, коэффициентлари. 5. Ойлик маошни белгилаш тартиблари ва ҳисобга олиш. 6. Ойлик иш ҳақидан тўловларни ҳисоблаш. 7. Маош фондидан ажратмалар. 8. Меҳнат таътили, хизмат сафари ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги бўйича нафақа пулини ҳисоблаш. Бозор иқтисодиёти шароитида корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари, тизимлари ва миқдорини, бошқа қўшимча ҳақ ва устама ҳақларни Республика қонун ҳужжатлари асосида, мустақил равишда белгилайди. . Иш ҳақи ходимлар даромадининг асосий манбаи ҳисобланади ва корхона ишининг натижаларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ишлаб чиқаришга қўшган меҳнат ҳиссаси билан белгиланади. Корхона бухгалтериясининг муҳим вазифаси – иш ҳақини тўғри ҳисоблаш ва уни ўз вақтида беришдир. Ишчиларни ишга қабул қилиш, меҳнат шартномаси (ёки контракти) ва у имзоланганидан кейин корхона раҳбарининг ишчини ишга қабул қилиш тўғрисида имзолаган буйруғи чиқарилиши билан расмийлаштирилади. Корхона бўйича ходимлар штати ишлаб чиқилади ва тасдиқланади, у барча ходимларнинг рўйхати бўлиб, улар маошининг миқдори кўрсатилади. Ходимлар бўлимида ҳар бир ходимга ишга қабул қилиш вақтида шахсий варақа (карточка) тўлдирилади ва табель рақами берилади, кейинчалик иш ҳажми ва иш ҳақини ҳисобга олишга доир барча ҳужжатларга ушбу рақам қўйлади. Бухгалтерия бўлимидан ҳар бир ходимга шахсий ҳисобварақа очилади, унда ходимнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ойма-ой жамланиб борилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди хўжалик даромадининг бир қисми бўлиб, у дорихона ихтиёрида қоладиган даромаддан (фойдадан) ташкил топади. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг умумий миқдори дорихонанинг иқтисодий ва ижтимоий режасида кўзда тутилади. Иш ҳақи фонди учун корхона, муассасалар бўйича рўйхат таркибига кирувчи ва кирмайдиган ишчи ҳамда хизматчилар (доимий, вақтинчалик) томонидан бажарилган иш учун ҳисобга олинган пул миқдорлари киритилади. Шунга кўра, иш ҳақи фондидаги барча тўловлар икки кўринишда бўлади – асосий ва қўшимча иш ҳақи. Амалдаги қонунчиликка асосан, иш ҳақи фондидаги барча тўловлар икки кўринишда бўлади: Иш ҳақи фонди асосий қўшимча Асосий иш ҳақига киради: 1 – ишланган вақт (вақтбай); 2 – бажарилган ишлар миқдори ва сифати учун ходимга ҳисобланадиган иш ҳақи (ишбай нархлар бўйича тўлов); 3 – тариф ставкалари; 4 – окладлар; 5 – мукофотлар; 6 – ишнинг меъёрий шароитидан четга чиқиш: тунги пайтда, иш вақтидан ташқари ишлаганлик муносабати билан қўшимча тўловлар ва ҳоказолар. Қўшимча иш ҳақи: – меҳнат бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган ишланмаган вақт учун тўловлар: – навбатдаги таътиллар; – ёш болали оналарнинг танаффуслари учун тўловлар; – ўсмирларнинг имтиёзли соатлари; – давлат ва жамият мажбуриятларини бажарганлик учун тўловлар; – ишдан бўшатиш пайтида бериладиган нафақалар ва ҳоказолар. 2. Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шакли иш ҳақини ходим томонидан ишланган вақт миқдоридан ва бир соат иш учун тариф ставкасидан келиб чиқиб, ҳисоб-китоб қилинади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шакли : • а) тўғри ишбай – бунда маҳсулот бирлиги учун қатъий нарх бўйича тўланади. • б) мукофотли – ишбай бунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг тўғри ишбай шакли корхонада амал қилаётган мукофотлаш ҳолатида ҳисобга олинган ишчиларнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари бўйича тўланади. • в) прогрессив ишбай шакли – ишчининг меъёр чегарасида ишлаб бериши қатъий нарх билан, меъёрдан ортиғи эса – кўтарилган нарх билан тўланади. Бу фармацевтика саноатида қўлланилиши мумкин. • г ) билвосита ишбай шакли – ишбай нархлари бўйича белгиланиб, ўртача иш меъёрини бажарилишининг фоизига кўпайтирилади. • д) аккорд иш ҳақининг миқдори қатъий белгиланган иш ҳажми ва уни бажариш муддати учун белгиланади. Аккорднинг тўлов шакли: 1 – ишлаб чиқариш “вақт” меъёрлари; 2 – тайёрланган маҳсулот бирлигининг нархи. Меҳнат тўловининг аккорд тизими, вазифаларни бажариш муддатини қисқариши ва бошқа сифат кўрсаткичлар учун мукофотлаш билан бирга қўлланилади. Ишбай иш ҳақи ишлаб чиқарилган маҳсулот, ишлар миқдори ва унинг бирлиги учун нархлар асосида ҳисобланади . 1) Тўғри – ишбай • М и с о л, фармацевт бир ойда 80 қадоқ дори воситаларини тайёрлади. Бир қадоқ учун ишбай нархи – 2 500 сўм. Унинг иш ҳақи 200 минг сўмни (2 500 х 80) ташкил этди. 2) Ишбай-мукофот шакли ишлаб чиқариш меъёрларини бажарганлик ва ошириб бажарганлик учун мукофотлар тўлашни назарда тутади. Мисол, фармацевт меъёри 70 қадоқ дори воситаларининг тайёрлашни ташкил этганда 80 қадоқ тайёрлади, ишбай нарх – дори воситаси бирлиги учун – 2 500 сўм. Ишлаб чиқариш меъёрини ошириб бажаришнинг ҳар бир фоизи учун ишбай ҳақнинг суммасидан 3% миқдорида мукофот белгиланади. Ишлаб чиқариш меъёрини бажариш фоизи: 114 % = (80 : 70) х 100; мукофот миқдори – 42 % (14 % х 3 %); ишбай ҳақ суммаси – 200 000 сўм (2 500 х 80); мукофот суммаси – 200 000 х 42 : 100 = 84 000 сўм; умумий иш ҳақи суммаси – 200 000 + 84 000 = 284 000 сўм. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шакли: • а) оддий вақтбай тизим – ишчининг меҳнатга соатлик, кунлик, ойлик, таъриф ставкалари ёки аниқ ишлаб берилган вақт учун маош тўланади. Вақтбай-мукофот тўлови, сифат ва миқдор кўрсаткичлари учун мукофот низом бўйича ишлаган вақт ва лавозим маоши ёки тариф ставкасини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблашни назарда тутади. М и с о л, ходим май ойида 16 кун ишлаган. Ойда иш кунлари сони – 22 кун. Ойлик лавозим маоши – 3 млн 200 минг сўм. Май ойи учун мукофот фоизи – 75%. Лавозим маоши бўйича ҳақ – 2 327 272 сўм (3 200 000 : 22) х 16. Мукофот 1 745 454 сўмга тенг (2 327 272 х 75) : 100. Умумий иш ҳақи 4 945 454 сўмни ташкил этади (3 200 000 + 1 745 454). б ) мукофотли – соатбай тизим, ишчига оддий вақтбай тўловдан ташқари режалаштирилган вазифаларни бажариш натижалари ҳамда ишнинг сифат кўрсаткичлари, тариф фондига ёки лавозим маошига белгиланган фоизда тўланади. Бу тизим дорихона омборлари, лабораторияларининг ва ҳ.к. учун ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашда қўлланилади. 3. Иш вақтини ҳисобга олиш тартиби Меҳнат кодексининг 115 – моддасини биринчи қисмига биноан Иш вақтининг давомийлиги нормал нормал – хафтада иш вақтининг давомийлиги 40 соатдан иборат қисқартирилган, қоида бўйича 36 соат қисқартирилган тўлиқ эмас – бир кунда 3-4 соат ёки бир хафтада 2-4 кун (7-8 соат ёки 5-6 кун). тўлиқ эмас Меҳнат кодексининг 116 – моддасини иккинчи қисмида назарда тутилган бўлиб, унга кўра иш вақтини қисқартирилган муддати қуйидагилар учун белгиланади: • ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар; • I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар; • уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар; • ноқулай меҳнат шароитидаги ишларда банд бўлган ходимлар; • алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар. Кадрлар бўлимида ишга қабул қилинган ишчига буйруққа биноан шахсий варақа очилади ва бунда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади: • паспорт, • меҳнат дафтарчаси, • маълумоти тўғрисидаги диплом асосида, битта нусха расмийлаштирилади. 4. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тизими, тариф сеткаси, маош разрядлари, коэффициентлари. Ўзбекистон Республикасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф тизими йўлга қўйилган: Тариф тизими – тариф-малака маълумотномаси, тариф сеткаси ва тариф ставкаси каби тушунчаларни ўз ичига олади. Корхонада бажариладиган ишларнинг ишлаб чиқариш тавсифи тариф- малака маълумотномасида келтирилади. Ушбу ҳужжат ишчилар малакасини аниқлаш ва уларга маълум разряд белгилашда, асос бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ- 5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига асосан, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар тайинлаш ҳамда солиқлар, давлат божлари, жарималар, йиғимлар ва бошқа тўловларни ундириш ўртасидаги шартларнинг боғлиқлигини бартараф этиш мақсадида: 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори; базавий ҳисоблаш миқдори; пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори жорий этилсин – деб белгиланган. Ҳозирги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 679 330 сўм; базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм; пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 26 Тариф сеткаси – бу рязрадлар ва уларга тегишли бўлган тариф коэффициентлари кўрсатиладиган ҳужжатдир. Ҳамма корхоналарда биринчи разряднинг тариф коэффициенти бирга тенг бўлиб, разряд ортган сари тариф коэффициенти ҳам ошиб боради. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил, 16 сентябрдаги 775-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори тасдиқланди. Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари Тариф коэффициентлари 1 1,000 2 1,053 3 1,106 4 1,158 5 1,269 6 1,384 7 1,505 8 1,630 9 1,755 10 1,883 11 2,014 12 2,148 13 2,284 14 2,421 15 2,561 16 2,704 17 2,847 18 2,993 19 3,141 20 3,292 21 3,444 22 3,597 Изоҳ. Тариф ставкаси миқдорини (лавозим маошини) белгилаш учун тариф коэффициенти меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорига кўпайтирилади. «Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ТАРИФ СЕТКАСИ Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари Тариф коэффициентлари 1 1,526 2 1,679 3 1,847 4 2,031 5 2,234 6 2,458 7 2,704 8 3,001 9 3,331 10 3,698 11 4,067 Изоҳ. Тариф ставкаси миқдорини (лавозим маошини) белгилаш учун тариф коэффициенти меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорига кўпайтирилади». «Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси Т р Лавозимлар номи Биринчи гуруҳ Нукус шаҳри ва вилоят марказлари — шаҳарлар ободонлаштириш бошқармалари Иккинчи гуруҳ Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар 1. Кассир, омбор мудири 1,112 1,011 2. Раҳбарнинг котибаси 1,218 х 3. Енгил автомобиль ҳайдовчиси 1,0 — 1,011 х 4. Қоровул 1,0 1,0 5. Бинони йиғиштирувчи 1,0 1,0 6. Ҳар хил ишларни бажарувчи ишчи 1,0 1,0 Изоҳ. Тариф ставкаси миқдорини (лавозим маошини) белгилаш учун тариф коэффициенти меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорига кўпайтирилади». Тариф сеткаси Лавозим ва касблар номи Тариф коэффициенти Техник ходимлар 1. Омбор мудири, кассир, тиббий ҳамшира, хўжалик мудири, дам олиш ҳудуди мудири 1,596 — 1,881 2. Иш юритувчи, диспетчер, курьер, раҳбар котиби, машинистка 1,447 Хизмат кўрсатувчи ходимлар 3. Раҳбарнинг енгил автомобили ҳайдовчиси 1,316 4. Сантехник 1,196 5. Қоровул, вахтёр, ташкилот бинолари ва ҳудудлари фарроши 1,0 — 1,053 Тариф ставкаси – ишчининг разрядига мувофиқ унга маълум вақт бирлигида (соат / кун) учун тўланадиган ҳақ миқдорини аниқлайди. Одатда, тариф ставкаси биринчи разряд учун белгиланиб, қолган разрядлар учун эса – биринчи разряд тариф ставкасини қолган разрядлар тариф коэффициентига кўпайтириш йўли билан аниқланади. . • Ходимларга иш ҳақи ҳар ярим ойда камида бир марта тўланиши лозим. • Аванслар солиқларни чиқариб ташлаган ҳолда лавозим маошининг 40 %и миқдорида берилади. • Ойнинг охирида ходимларга қолган суммаси ҳисоб тўлов қайдномаси бўйича берилади (табель асос бўлади).5. Ойлик маошни белгилаш тартиблари ва ҳисобга олиш Ҳар бир ходимга табель рақами бириктирилади ва, у меҳнат иш ҳақи бўйича расмийлаштириладиган барча ҳужжатларда кўрсатиб борилади. Агар ходим барча кунларда ишламаган бўлса унда ҳисоб тўлов қайдномасига беморлик варақаси илова қилинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон «Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори тасдиқланди. Қарорда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 октябрдаги ПФ-5553-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Фармонини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 538-сон «Ўз кучини йўқотаётган умуммажбурий идоравий ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив- ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорини ижро этишда бюджет томонидан молиялаштириладиган ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни тартибга солиш, республиканинг айрим ҳудудларидаги табиий-иқлим шароитларининг ўзига х жадвал Туман коэффициентлари, шунингдек, йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланиладиган табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар рўйхати Т р Меҳнатнинг табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган туманлар ва жойлар номи Меҳнатга ҳақ тўлашга туман коэффициентлари бўйича устамалар миқдори (% да) Қўшимча меҳнат таътилининг энг кам муддати (иш кунлари) 1. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ (шу жумладан, Мўйноқ шаҳри) ва Қўнғирот туманлари (Қўнғирот шаҳридан ташқари) 30 3 2. Қораўзак, Кегейли, Канликўл, Нукус, Тахтакўпир, Чимбой, Шуманой туманлари, Қўнғирот шаҳри 20 2 3. Тахиатош ва Хўжайли туманлари 15 1 4. Беруний, Тўрткўл ва Эллиқаъла туманлари (уларнинг туман марказларидан ташқари), Нукус шаҳри 10 1 5. Навоий вилояти 6. Учқудук шаҳри, Зарафшон шаҳри 60 6 Жадвалнинг давоми 7. Томди ва Учқудуқ туманлари 50 5 8. Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи туманлари 30 3 9. Кармана тумани, Навоий шаҳри 20 2 10. Бухоро вилояти 11. Қоровулбозор тумани 50 5 12. Газли шаҳри 20 2 13. Наманган вилояти 14. Поп тумани Чоркесар шаҳарчаси 20 2 15. Баланд тоғли туманларда ишлаганлик учун барча иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг ходимлари учун: 16. денгиз сатҳидан 1 500 метрдан 1 700 метргача баландликда денгиз сатҳидан 1 701 метрдан 2 000 метргача баландликда денгиз сатҳидан 2 001 метрдан 3 000 метргача баландликда денгиз сатҳидан 3 000 метрдан ортиқ баландликда 10 15 30 40 1 2 3 4 1. Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишлаганлик учун меҳнатга ҳақ тўлашга туман коэффициентлари бўйича устамалар ва йиллик қўшимча таътиллар атмосфера ҳавоси ҳарорати 35 0 дан юқори бўлган кунларнинг ўртача сонини, ёғингарчилик даражасини, ерости сувлари захираларини, чанг бўрони тезлигини, нур таратиш табиий манбалари фонини тавсифловчи мезонлар ва кўрсаткичлар, асосида аниқланади. 2. Меҳнат таътилининг умумий муддати, шу жумладан, асосий ва қўшимча таътиллар 48 иш кунидан ошмаслиги керак. Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби белгиланган. Меҳнатнинг табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишлаганлик учун устамалар миқдорини ҳисоблаб чиқиш. Мисоллари (Ҳисоб-китоблар 2019 йил июль ҳолатига кўра амалга оширилган) 1. 1-мисол. Тўлиқ ишлаб берилган ой учун устама миқдори ҳисоб- китоби. 1) Ходимнинг иш ҳақи, шу жумладан, ҳар ойлик мукофот пули билан бирга – 1 200 000 сўм. 2) Туманда 20 % миқдорида устама белгиланган. 3) Ҳисоб-китоб қилинган вақтда энг кам ойлик иш ҳақи 202 730 сўмни ташкил этади. Иш ҳақининг чекланган суммаси аниқланади: 202 730 сўм х 4 (устама миқдорини ҳисоблаш учун қўлланиладиган чекланган иш ҳақининг миқдори) = 810 920 сўм. Устама миқдори аниқланади: 810 920 х 20 :100 = 162 184 сўм. Жами устамани ҳисобга олган ҳолда ходимнинг иш ҳақи қуйидагичани ташкил этади: 1 200 000 + 162 184 = 1 362 184 сў 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,4 миқдори қўлланилади (2019 йил сентябрь ойи учун устама ҳисоблашда иш ҳақининг энг кўп миқдори 888 832 сўмни ташкил этади). 2-мисол. Тўлиқ ишлаб берилган ой учун устама миқдори ҳисоб- китоби. 1) Ходимнинг иш ҳақи, шу жумладан, ҳар ойлик мукофот пули билан бирга – 2 000 000 сўмни ташкил этади. 2) Ходимлар учун 50 % миқдорида устама белгиланган. Ходимлар учун 1,7 миқдорида туман коэффициенти белгиланган. 3) Ҳисоб-китоб қилинган вақтда энг кам ойлик иш ҳақи 202 730 сўмни ташкил этади. Иш ҳақининг чекланган суммаси аниқланади: 202 730 сўм х 4 (устама миқдорини ҳисоблаш учун қўлланиладиган чекланган иш ҳақининг миқдори) = 810 920 сўм. Устама миқдори аниқланади: 810 920 х (70 3-мисол. Тўлиқ ишлаб берилмаган ой учун устама миқдори ҳисоб- китоби. 1) Ходимнинг ҳисобланган иш ҳақи 487 500 сўмни ташкил этади (устамани ҳисобга олмаган ҳолда); 2) Туманда 20 % миқдорида устама белгиланди; 3) Ҳисоб-китоб қилинган вақтда энг кам ойлик иш ҳақи 202 730 сўмни ташкил этади; 4) Ходим ушбу ойда зарур бўлган 20 иш куни ўрнига 15 иш куни ишлаб берган. Ходимнинг кунлик иш ҳақи аниқланади: 487 500 : 15 = 32 500 сўм. Агар ходим тўлиқ ой ишлаган бўлса, унинг шартли ойлик иш ҳақи аниқланади: 32 500 х 20 : 100 = 650 000. Шартли ойлик иш ҳақидан устама миқдори аниқланади: 650 000 х 0,2 : 100 = 130 000 сўм (шартли ойлик иш ҳақи энг кам иш ҳақининг 4 бараваридан камроқ). Устама ҳисобга олинган ҳолда шартли иш ҳақи суммаси аниқланади: 650 000 + 130 000 = 780 000 сўм. Жами ишланган вақт уч 4-мисол. Чораклик мукофотни ҳисобга олган ҳолда устама миқдорини ҳисоблаш. 1) Туманда 20 % миқдорида устама белгиланган; 2) Тугаган чоракнинг ҳар бир ойи учун ходимга устамани ҳисобга олган ҳолда қуйидаги миқдорларда иш ҳақи тўланган. сўм Ой Устамани ҳисобга олмаган ҳолда иш ҳақи Устама Жами тўланди Январь 650 000 130 000 780 000 Февраль 750 000 150 000 900 000 Март 750 000 150 000 900 000 Жами: 2 150 000 430 000 2 580 000 Барча сумма энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридан ошмайди. 3) Тугаган чорак учун 1 075 000 сўм миқдорида чораклик мукофот пули ёзилган. 4) Устамани ҳисобга олган ҳолда чораклик мукофот пули миқдори қуйидагича ҳисобланади. Ой Устамани ҳисобга олмаган ҳолда иш ҳақи Устамасиз чораклик мукофот пули суммаси Жами Берилиши лозим бўлган устама Сўм \\ Жами (4- устун + 5- устун) Январь 650 000 325 000* 975 000 162 184** 1 137 184 Февраль 750 000 375 000* 1 125 000 162 184** 1 137 184 Март 750 000 375 000* 1 125 000 162 184** 1 137 184 Жами: 2 150 000 1 075 000 3 225 000 442 320 3 711 552 Қиймат ҳисобланган чораклик мукофот пулини (1 075 000 сўмни) учта тенг 375 000 сўм қисмларга тақсимлаш натижасида олинган. Қиймат устама миқдорининг ҳисоблаб чиқиш учун қабул қилинган ойлик иш ҳақининг чекланган миқдордан (810 920) келиб чиқиб олинган Шундай қилиб, устама ҳисобга олинган ҳолда чораклик мукофот пули қуйидагини ташкил этади: 3 711 552 – 2 580 000 = 1 131 552 сўм, унда чораклик мукофот пули 1 075 000 сўмни, устама эса 55 552 сўмни ёки ойлик ҳисоблаб чиқишда 18 850 сўмни ташкил этади. жадвал Ишларнинг айрим технологик турлари, ишлаб чиқаришлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича ишчиларнинг тариф ставкаларини оширишнинг тармоқ коэффициентлари Т/р ИФТУТ бўйича код Иқтисодий фаолият турининг номи Технологик ишлар ва ишлаб чиқаришлар турлари Тармоқ тариф коэффициенти миқдори 1. Асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқариш 21.10.0 21.20.0 Асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлар ишлаб чиқариш Қуйидаги шароитларда асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлар ишлаб чиқариш бўйича ишчилар томонидан амалга ошириладиган барча турдаги ишлар: нормал меҳнат шароитларида; оғир ва зарарли меҳнат шароитларида; ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида. 1,053 1,189 1,306 Тармоқ коэффициенти иқтисодий фаолият туридан қатъи назар ер устида ҳаракатланадиган автомобиль ва электр ерусти транспорти ҳайдовчиларининг тариф ставкасига татбиқ этилади. Устамалар ва уларнинг миқдорларини белгилаш шартларида ташкилот жойлашган жойдан иш (объект) жойигача бориш ва у ердан қайтиш учун бир кунда кетадиган вақт камида 3 соатни ташкил этадиган ва иш вақтидан ташқари амалга оширадиган ҳолларда – қонун ҳужжатларида белгиланган суткалик миқдорларнинг 80 фоизигача, шу жумладан, 80 фоизи миқдорида, 3 соатдан камни ташкил этадиган ҳолларда эса – 40 фоизигача, шу жумладан, 40 фоизи миқдорида берилади. Бир ойда 12 ва ундан ортиқ кун давомида сафарда бўладиган ходимларга – қонун ҳужжатларида белгиланган суткалик миқдорлар нормасининг 25 фоизигача ва унгача бўлган миқдорида, бир ойда 12 кундан кам сафарда бўладиган ходимларга эса – кўчма хусусиятга эга шароитларда ишланган суткалар учун ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 15 фоизигача, шу жумладан, 15 фоизи миқдорида тўланади. Устама ходим ишлайдиган ташкилот жойлашган жойдан жўнаб кетиб у ерга қайтиб келгунигача тўланади. Бунда ходимлар йўлда ўтказган 12 соатдан ортиқ, бироқ ярим суткадан кам бўлган вақт бир сутка деб ҳисобга олинади. Ишнинг кўчма хусусияти устама фақат ходим амалда кўчма хусусиятга эга иш бажарган кунлар учун тўланади. Ишнинг кўчма хусусияти учун устаманинг аниқ миқдори тузилган коллектив шартномага мувофиқ белг жадвал Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар Т/р Лавозимлар номи Ягона тариф сеткаси бўйича разряд 1. Ташкилотнинг хўжалик ва муҳандислик-техник хизмат кўрсатиш бўйича хизмати, ташкилотнинг метрологик ва бошқа хизматлари, кадрлар бўлими бошлиғи 10 2. Архив, кутубхона, канцелярия, устахона, хўжалик мудирлари 7 3. Омбор мудири 5 4. Етакчи муҳандислар, етакчи мутахассислар, етакчи инспекторлар 9 5. Катта муҳандислар, катта мутахассислар ва катта инспекторлар 8 Жадвалнинг давоми 6. Олий маълумотли муҳандислар, мутахассислар ва инспекторлар 7 7. Олий маълумотли бўлмаган мутахассислар ва инспекторлар 6 8. Барча номлардаги механик, техниклар, операторлар ва лаборантлар 6 9. Агент, маъмур, раҳбарнинг котиби, иш юритувчи, инкассатор, ётоқхона коменданти, кассир (шу жумладан, чипта сотадиган кассир), нарядчи, табелчи, экспедитор 5 10. Рухсатнома бериш бюроси навбатчиси, ётоқхонада навбатчи, хўжалик бекаси 3 1. Агар хизматчиларнинг лавозимлари бўйича айрим норматив- ҳуқуқий ҳужжатларда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича юқорироқ разрядлар белгиланган бўлса, меҳнатга ҳақ юқорироқ разрядлар бўйича тўланади. 2. Ушбу жадвалда кўрсатилмаган лавозимлар учун меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар бюджет ташкилоти (давлат корхонаси) юритишида бўлган тегишли вазирлик (идора) томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади. 3. Мураккаб техник ускунага хизмат кўрсатиш билан банд бўлган муҳандисларга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда оширилган разряд (1 разряд юқори) белгиланиши мумкин. 2019 йил 1 январдан бошлаб барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкаси – 12% миқдорида жорий этилди, ундан 0,1 фоизини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтирилади. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадаллари бекор қилинди. 6. Ойлик иш ҳақидан тўловларни ҳисоблаш Ягона ижтимоий тўлов миқдори давлат корхоналари ва устав капиталининг 50 %дан ортиғи давлатга тегишли бўлган ташкилотлар учун 25 %, қолган юридик шахслар учун пасайтирилган 12 % ставка миқдорида белгиланган. Ялпи фойдадан ёки айланма капиталдан олинадиган солиқлар, хусусан, давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг айланмасидан ундириладиган мажбурий ажратмалар бекор қилинди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2002 йил 1 апрель, 21-сон “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида” буйруғи тасдиқланган. [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]. Нафақа, меҳнат қобилияти тикланган, ногиронлик белгиланган, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган, вафот этган ёки бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинганда тўланади. Бунда, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси уни олиш учун мурожаат қилинган кунгача бўлган 12 ойдан ошмаган давр учун берилади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади: а) вақтинча меҳнат Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси йўқолган ҳолларда, нафақа, унинг ўрнига такрорий берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (дубликат) асосида берилади. Уч ёшгача бўлган болани ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болани парваришлашда банд бўлган она касал бўлиб, болани парваришлашга қурби етмай қолган ҳолларда, парвариш билан банд бўлган ишлаётган бошқа оила аъзолари ёки қариндошларига (меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан) нафақа берилади. Оиланинг касал бўлган аъзосига қараш бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бемор бировнинг парваришига муҳтож бўлган, лекин 7 календарь кунидан ошмаган давр учун берилад Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилмайди: ишдан ёки бошқа вазифалардан бўйин товлаш мақсадида ўз саломатлигига атайлаб зиён етказган ёхуд ўзини касалликка солганда; гиёҳвандлик ёки мастлик билан боғлиқ ҳаракатлар оқибатида, шунингдек, спиртли ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш натижасида касалликка чалинганда (жароҳатланганда); жиноят содир қилиш вақтида жароҳатланганда; суд қарори асосида мажбурий даволанишга юборилганда (руҳий касаллардан ташқари); ҳибсда бўлган даврда; суд-тиббиёт экспертизасидан ўтиш даврида. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимлар Ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади: умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида; умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида, ҳамда бошқа ҳолларда – иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида. Қўшимча дам олиш куни учун нафақа Ногирон боласини тарбиялаётган ишловчи ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн олти ёшга тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади. Дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа Дафн этиш маросими учун нафақа ходим ёки унинг қарамоғида бўлган қуйидаги оила аъзолари вафот этганда берилади: турмуш ўртоғи; Анъанавий ҳисоб-китоб Ходимнинг январь ойидаги иш ҳақи 1 000 000 сўмни ташкил қилди. Олинган даромадга 12 %лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС: • 1 000 000 х 12% = 120 000 сўм. • Шахсий жамғариб бориладиган пенсия фонди учун ажратма 1 000 000 х 0,1 % = 1000 сўмни ташкил этади. • Январь ойи учун бюджетга 119 000 сўм (120 000 – 1000) ўтказилади. • ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 880000 сўм (1000000 – 120000) тўланади. Муассасанинг номи Хисоб тўлов қайдномаси № Кассага тўлаш учун муддати Чиқим касса ордери № “ “ дан 20 й гача дан миқдорда Раҳбар Бухгалтер № Т.р . Таб- ель № Ф И Ш Эга лла нган лаво зим Белгиланди Ушлаб қолинди ва сарфланди Ж ам и у ш ла б қо ли нд и И шч ин ин г қа рз и Бе ри ла ди ган су мм а Олган лик тўғрис ида имзоВақтинча меҳнатга қобилиятсизл ик Жа ми ҳи со бл анг ан да Ой ни нг 1 яр ми уч ун ав нс Да ро ма д со ли ғи И жр о ху жж атл ар бў йи ча Кас аба ую шма си Пе нс ия Касалл ик куни Сум ма 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 Иш ҳақи суммаси кассага кирим бўлгандан сўнг 3 кун давомида тарқатилади ва ҳисоб-тўлов қайдномаси ёпилади, тарқатилмаган иш ҳақи депонентга ўтказилади ва Банкка топширилади. Бунда иш ҳақини бериш учун чиқим касса ордери билан расмийлаштирилади. Пенсия жамғармасига тўланадиган ягона ижтимоий тўловнинг ставкаси ягона ижтимоий тўлови ҳисобланадиган иш ҳақи фондининг: – микрофирмалар ва кичик корхоналар учун 12 фоиз; – бюджет ташкилотлари 25 фоиз миқдорида белгиланган: • пенсия фондига – 24,8% • касаба уюшма қўмитасига – 0,1% • бандлик фондига – 0,1%.7. Иш ҳақи фондидан ажратмалар 8. Меҳнат таътил учун ҳақ тўлаш 1. 18 ёшга тўлмаган ўсмирлар, учун ногиронларига 30 кун. 2. қолганларга 24 иш куни, ундан кам бўлмаслиги керак. Унда январдан – декабргача вақт берилади. Аммо биринчи таътил 6 ойдан олдин, ногиронларга, аёлларга ёши тўланмаган ўсмирларга берилиши мумкин. Таътил даврини пул билан компенсация қилиш мумкин эмас. Хизмат сафари харажатларини тўлови Уч қисмдан иборат: Транспорт, меҳмонхона (квартира) , кундалик. Шуни қайд қилиш лозимки, транспорт ва меҳмонхона (квартира) ҳақи чипталар асосида, кундалик эса Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ҳамда хорижий мамлакатларда бўлишига қараб Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида тўланади. Хизмат сафари гувоҳномаси _____________________________________га (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими) хизмат сафари билан _________________га бориш учун (бориладиган манзил) ____________________________томонидан берилди (гувоҳномани берган органнинг номи) Сафар муддати «__» кун 20 __ йил «__» ___дан «__» ___гача Асос: ______________________________тўғрисидаги 20 __ йил «__» ___________даги __сон буйруқ ________ серия ва рақамли паспорт ҳам кўрсатилганда ҳақиқийдир № ________ М.У. Раҳбар__________ имзо Орт томони Борилган жойлар ва улардан жўнаб кетилган вақт ҳақидаги белгилар: Кетди_________________________________________ Келди_________________________________________ 20 __ йил «__»___________20__ йил «__»_______________ Мухр Имзо ____________ Мухр Имзо ____________ Кетди_________________________________________ Келди_________________________________________ Мухр Имзо ____________ Мухр Имзо ____________ Кетди_________________________________________ Келди_________________________________________ 20 __ йил «__»___________20 __ йил «__»_______________ Мухр Имзо ____________ Муҳр Имзо ____________ Изох. Бир неча аҳоли пунктида бўлинганда келиш ва кетиш ҳақида белги уларнинг ҳар бирида алоҳида-алоҳида қўйилади. Т р Хўжалик операциясининг мазмуни Сумма, сўм Ҳисобварақлар корреспонденцияси 1. Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги, хўжаликларга хизмат кўрсатувчи умум-ишлаб чиқариш цехларидаги ва яроқиз маҳсулотни тўғрилаш билан банд бўлган ходимларга иш ҳақи суммалари ҳисобланди. 25 2010, 2310, 2510, 2610, 2710 6710 2 Маҳсулотни сотишда банд бўлган ходимларга, маъмурий-бошқарув ходимларига ҳамда бошқа операцияларни бажарувчи ишчиларга иш ҳақи ҳисобланди. 11 9410 6710 3 Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ ушлаб қолинди. 3,6 6710 6410 4 Мажбурий суғурта бадаллари ушлаб қолинди. 1 6710 6520 67Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha