Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 525.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Меҳнатга ҳақ тўлашни ҳуқуқий тартибга солиш - халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик

Купить
МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ: ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР ВА МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИК МУНДАРИЖА КИРИШ I БОБ. ИШ ҲАҚИ ОЛИШ ҲУҚУҚИ ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ХАЛҚАРО ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Инсон ҳуқуқларига оид универсал халқаро ҳужжатларда иш ҳақи олишга бўлган ҳуқуқ масаласи 1.2. Меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасидаги халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар II БОБ. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ СОҲАСИДАГИ МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИКНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ 2.1. Меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг умумий тавсифи Меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасидаги миллий қонунчиликни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ХУЛОСА Мавзунинг долзарблиги . • Меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари иқтисодчи олимлар томонидан кенг монографик тадқиқ қилинган бўлсада, ҳуқуқшунослар эътиборидан четда қолиб келмоқда. Ушбу мавзуда эълон қилинган айрим илмий ва оммабоп мақолалар ҳисобга олинмаганда ушбу мавзуда жиддий тадқиқотлар амалга оширилган эмас. Ваҳоланки иш ҳақи тўлаш меҳнат муносабатларининг марказий масалаларидан бўлганлиги сабабли бу соҳада мустақиллигимиздан кейинги йилларда жуда кўп фактик ва илмий ахборотлар тўпланган бўлиб, улар таҳлил ҳамда тадқиқ этилишини кутмоқда. Ушбу тадқиқотлар иш ҳақи тўлашнинг ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштиришга, фуқаролар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари муҳофазаси самарадорлигининг оширилишига хизмат қилмоғи лозим. Ушбу ҳолатларнинг барчаси танланган мавзунинг долзарблигини белгилаб бера МАВЗУНИНГ ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ. • Меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари ходимларнинг энг муҳим иқтисодий ҳуқуқларидан бири ва ёлланиб ишлашнинг асосий мақсади сифатида турли олимлар ва тадқиқотчилар томонидан ўрганиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикасида меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари А.А.Иноятов, М.А.Усманова, Ю.Турсунов, М.Ю.Гасанов каби олимларнинг дарслик, ўқув қўлланма ва мақолаларида муайян даражада ўрганилган. Шунингдек, сўнгги йилларда иш ҳақи тўлаш соҳасида магистрлик даражасида Ш.А.Исмоилов, Ҳ.Р.Шариповалар томонидан тадқиқотлар амалга оширилганлигини ҳам таъкидлаш ўринли. ишнинг объекти • Битирув малака ишининг объектини меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солувчи миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ нормаларини инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан илмий таҳлил этиш ташкил этади. ишнинг предмети • Битирув малака ишининг предмети бўлиб меҳнатга ҳақ тўлаш тизими, шакли ва тартибларига оид илмий-назарий ва илмий-амалий муаммолар ҳисобланади. ишнинг мақсади • Битирув малака ишининг мақсади. Меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасидаги халқаро стандартларда мустаҳкамланган илғор қоидалар ва нормаларни миллий қонунчиликда акс этитиршдан иборат. Б и т и р у в м а л а к а и ш и н и н г в а з и ф а л а р и қуйидагилардан иборат: 1. Иш ҳақи олиш ҳуқуқи ва меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасидаги миллий ҳуқуқий асосларни ўрганиш; 2. Иш ҳақи олиш ҳуқуқи ва меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасидаги, хусусан, тенг меҳнат учун тенг ҳақ олиш ҳуқуқини таъминлайдиган халқаро ҳуқуқий асосларни ўрганиш; 3. Иш ҳақи ва меҳнатга тўлаш тушунчалари ўртасидаги фарқларни кўрсатиб бериш; 4. Иш ҳақларини иш бажаришнинг хусусиятларидан келиб чиқиб тарификация қилишни кўриб чиқиш; 5. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тизимлари ва уларни корхоналар фаолиятида қўллаш масалларини ўрганиш; 6. Айрим тоифадаги ходимларнниг меҳнатига ҳақ тўлашнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб бериш орқали, уларга нисбатан иш ҳақи миқдорини белгилашнинг мезонларини кўрсатиб бериш; 7. Иш ҳақининг энг кам миқ I БОБ. ИШ ҲАҚИ ОЛИШ ҲУҚУҚИ ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ХАЛҚАРО ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ Инсон ҳуқуқларига оид универсал халқаро ҳужжатларда иш ҳақи олишга бўлган ҳуқуқ масаласи • Мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришганидан кейин ўтган йилларда мамлакатимизда туб ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу ислоҳотларнинг бош мақсади - инсон учун қулай ва фаровон турмуш шароитини яратиш, унинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини самарали ҳимоялаш ҳамда тўла кафолатлашдан иборатдир. Меҳнат соҳасида инсон ҳуқуқлари, бошқача айтганда, халқаро меҳнат ҳуқуқлари миллий ҳуқуқ тизимини шакллантиради ва улар камида учта поғонада бўлади: а) халқаро; б) ҳудудий; в) давлатлараро ҳамкорлик. Меҳнат соҳасида инсон ҳуқуқлари, бошқача айтганда, халқаро меҳнат ҳуқуқлари миллий ҳуқуқ тизимини шакллантиради ва улар камида учта поғонада бўлади: а) халқаро ; б) ҳ удудий; в)давлатларар о ҳ амкорлик. 01 11 03 1205 01 06 11 0C3D03 130C0B0A 34 173D03 02 09 11 07 02 0C • Меҳнат муносабатларида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларидан бири бўлган иш ҳақи олиш ҳуқуқи ва унда ижтимоий адолат тамойилларига риоя қилишга бўлган талаб БМТнинг "Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси" да (1948 йил 10 декабрь), "Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида Халқаро Пакт" (1966 йил 19 декабрь), "Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида Халқаро Пакт" (1966 йил 19 декабрь) ва ушбу Пактларнинг факультатив Протоколларида ўз ифодасини топган. ХМТнинг Конвенцяилари билан бир қаторда унинг Тавсиялари ҳам муҳим роль ўйнайди. Жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида ХМТнинг қуйидаги Тавсиялари мавжуд: 1. 1928 йилги 30-сонли “Энг кам ойлик иш ҳақини белгилаш тартиблари тўғрисида” ги Тавсия (Minimum Wage-Fixing Machinery Recommendation); 2. 1949 йилги 85-сонли “Иш ҳақи ҳимояси тўғрисида” ги Тавсия (Protection of Wages Recommendation); 3. 1951 йилдаги 89-сонли “Қишлоқ хўжалигида энг кам ойлик иш ҳақини белгилаш тартиби тўғрисида” ги Тавсия (Minimum Wage-Fixing Machinery (Agriculture) Recommendation); 4. 1951 йилдаги 90-сонли “Тенг тақдирлаш тўғрисида” ги Тавсия (Equal Remuneration Recommendation); 5. 1970 йилдаги 135-сонли “Энг кам ойлик иш ҳақини белгилаш ҳақида” ги Тавсия (Minimum Wage Fixing Recommendation). 1.2.Меҳнатга ҳақ тўлаш со II БОБ. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ СОҲАСИДАГИ МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИКНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ 2.1. Меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг умумий тавсифи • Меҳнат қонунчилиги "иш ҳақи" ва "меҳнат ҳақи" деган тушунчаларни ишлатади. Ҳуқуқий нуқтаи назардан қараганда "иш ҳақи" анча аниқроқ, чунки айнан шу тушунча билан ёлланма меҳнат категорияси боғлиқ. Гап шундаки, иш ҳақи - бу меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифаларини ходим бажарганда унинг учун оладиган тўловдир. Бошқача айтганда, иш ҳақи ўзида ишлаб топилган ҳақни ифодалайди. иш ҳақи меҳнат учун тўлов шакли сифатида қуйидаги специфик белгилар билан характерланади: 1. Тўлов меҳнатни баҳолашнинг ўрнатилган ягона асосий мезонини ҳисобга олган ҳолда меҳнатнинг миқдор ва сифатига боғлиқ тарзда амалга оширилади; 2. Тўлов олдиндан белгиланган норма бўйича амалга оширилади, (иш ҳақининг тариф нормалари корхона ва ташкилотларда ўзгартирилиши мумкин эмас, қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллардан ташқари); 3. Иш ҳақининг асосий қисми (тариф ставкалари ва мансаб окладлари) корхонанинг фойда олиш – олмаслигига боғлиқ бўлмайди; 4. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг қўшимча қисми тўғридан-тўғри корхонанинг рентабеллигига боғлиқ; 5. Меҳнатга ҳақ тўлаш қоида тариқасида пул шаклида амалга оширилади (истисно қонун билан белгиланади). Иш ҳақининг тарифи икки хил шаклда амал қилади: а) ходимларга иш ҳақи тўлашнинг тариф тизими шакли; б) мансаб окладлари тизими шакли. 2.2. Меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасидаги миллий қонунчиликни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш • Бугун миллий меҳнат қонунчилигимизга халқаро меҳнат стандартларининг сингдиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин: • Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш орқали унинг қоидаларини тўғридан тўғри қўллаш; • Халқаро нормаларни миллий қонун ҳужжатлари матнига киритиш; • Ратификация қилинган ва қилинмаган халқаро ҳужжатлар қоидаларини шунга мос ички қонунларни қабул қилиш орқали амалга ошириш. Иш ва қ ти қ ис қ артирилса-да, иш ҳ а қ и камайтирилмайдиган ходимлар қ уйидагилар: I ва II гуру ҳ ногиронлари но қ улай ме ҳ нат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар ало ҳ ида тусга эга бўлган ишлардаги ходимларуч ёшга тўлмаган болалари бор, ташкилотларда ишлаётган аёллар ишлаётган аёллар18 ёшга тўлмаган ходимлар0D 01 2F 01 2334 01 1E 02 1E 01 23 2E 37 01 21 63 02 03 05 05 0A 09 08 05 160C 0E 17 0C0B07 08 0E10 17 0E16 13 09 17 15 0E 0E 46 2F 37 ХУЛОСА • Хулоса қилиб айтганда, иш ҳақи ходим меҳнатига ҳақ тўлаш шаклидир. Иқтисодий тоифа сифатида иш ҳақи миллий даромаднинг ходимларга берилиши керак бўлган, қайд этилган қисмидан иборат. Ҳуқуқий нуқтаи назардан иш ҳақи меҳнат шартномаси томонларининг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ифодалайди. Иш ҳақи ходим бажарган ишнинг миқдори ва сифатига, ишнинг якуний натижасига кўра белгиланади ва унинг энг кўп миқдори чекланмаган. Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида иш ҳақининг энг кам миқдори белгилаб қўйилади ва бу миқдор нарх-навонинг ошиб боришига мутаносиб равишда индексацияланиб, ошириб борилади. Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha