Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 16 Апрель 2026
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари. Миллий хисоблар тизими

Купить
Мавзу : Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари. Миллий хисоблар тизими Режа : 1. • Макроиқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари 2. • Ялпи миллий маҳсулот (ЯИМ) ва унинг ҳаракат шакллари 3. • Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ ) 4 • Ялпи миллий маҳсулот (ЯИМ) ни ҳисоблаш усуллари 5 • Номинал ва реал ЯММ (ЯИМ).Нарх индекси Мавзу : Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари. Миллий хисоблар тизими 1. Макроиқтисодиёт тушунчасининг мазмуни ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари Макроиқтисодиёт - бу миллий иқтисодиёт миқёсида ва унинг алоҳида секторлари кўламида ҳамда жаҳон хўжалиги даражасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини бир бутун қилиб бирлаштирган иқтисодиёт тузилмасидир . : Миллий иқтисодиёт - мамлакат миқёсида мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган ҳамда меҳнат тақсимоти орқали ўзаро боғланган тармоқлар, соҳалар ва инфратузилма муассасаларидан иборат яхлит иқтисодий тузилмадир. . Иқтисодиёт секторлари - Иқтисодиётнинг мулкий тавсифига кўра алоҳидалашган хусусий, давлат ва аралаш секторлардан иборат бўғинларидир Жаҳон хўжалиги - Халқаро меҳнат тақсимоти орқали халқаро иқтисодий муносабатлар иштирокчисига айланган алоҳида миллий давлатлар иқтисодиётлари мажмуасидир. Ҳар қандай даражадаги макроиқтисодиёт ўзининг турли хил ўлчамларига эга. Жумладан, миллий иқтисодиётнинг мулкий, ҳудудий, тармоқ, такрор ишлаб чиқариш ўлчамлари фарқланади. Миллий хўжаликнинг иқтисодий ўлчамлари макроиқтисодий кўрсаткичларда ўз ифодасини топади . Макроиқтисодий кўрсаткичлар миллий (ёки жаҳон) иқтисодиётининг ҳолатини, фаолият қилиши ва унинг натижаларини ифодалайди . 3 Макроиқтисодий кўрсаткичлар тизими Ялпи ички маҳсулот, (Ялпи миллий маҳсулот, Соф миллий маҳсулот), Соф ички махсулот, Миллий даромад ва у ларнинг ўзгариши; Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган ЯИМ, (ЯММ, СММ),СИМ, МД ва уларнинг ўзгариши; Ишсизлик, инфляция ва бандлик даражаси Истеъмол, жам ғ арма ва инвестициялар даражаси ; Номинал ва реал иш ҳақи ҳамда даромадлар даражаси ; Давлат бюджети ва унинг ҳолати (тақчиллиги) Нархлар даражаси ва унинг ўзгариши (индекси) Савдо айланмаси ва тўлов баланси ҳолати; Мамлакат миллий бойлиги, унинг таркиби ва ўзгариши . 4 Макроиқтисодий тахлил – ресурсларнинг тўлиқ бандлигига эришиш, инфляцияни энг кам даражага келтириш, ишсизликни камайтириш орқали макроиқтисодий мувозанатликни ва пировард натижада иқтисодий ўсишни таъминлаш муаммолларига қаратилади. Макроиқтисодий тахлилда яхлит иқтисодиётга тегишли ўртача миқдорлардан фойдаланилади. Булар нархларнинг ўртача даражаси, фоизнинг бозор ставкаси, инфляция, бандлик, ишсизликнинг ўртача даражаси ва х.к .Миллий иқтисодиётни ўрганишда макроиқтисодий таҳлилдан фойдаланилади. Макроиқтисодий таҳлилда иқтисодий ҳодиса, жараён ва натижаларнинг макродаражадаги умумий ҳолати ҳамда ривожланиш қонуниятларига эътибор қаратилади. 5 Макроиқтисодий таҳлил объектлари  Иқтисодий ўсиш – бу миллий ишлаб чиқариш ҳажми барқарор ўсишини тақоза қилади;  Нархнинг барқарор даражаси.- Бу нархнинг доимийлигини билдирмайди, фақат меёрида фаолият қилувчи иқтисодиётда нархларнинг сезиларли тез ўсиши мумкин эмас.  Меёридаги бандлик -ишлашни хохлаган ва унга лаёқатли бўлган барчанинг иш билан таъминланишини англатади.  Иқтисодий таъминланганлик- миллий хўжаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нафақат меҳнатга лаёқатлилар, балки ўзларининг ёши ёки соғлиғига кўра ишлаш имкониятига эга бўлмаганларни ҳам таъминлаши зарурлигини билдиради.  Иқтисодий самарадорлик -миллий хўжаликда фойдаланишдаги чекланган ишлаб чиқариш ресурсларининг энг кам ҳаражат қилиб юқори самара билан фаолият қилиш лаёқатидир.  Оқилона савдо баланси . Ички бозорнин Макроиқтисодий моделлар  Миллий иқтисодиётни таҳлил қилишда иқтисодий моделлардан ҳам фойдаланилади. Макроиқтисодий моделлар -иқтисодиётда рўй берадиган реал воқеликнинг мантиқий (назарий), миқдорий (математик) ва график ўлчамларда абстракт тасвирланишидир.  Асосий макроиқтисодий моделлар қуйидагилар:  доиравий оқимлар (айланишлар) модели  ялпи талаб ва ялпи таклиф ( AD-AS) модели  товарлар миқдори ва пул массаси IS-LM) модели  Филлипс, Лаффер эгри чизиқлари 7 2. Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) ва унинг ҳаракат шакллари Я М М - (ЯММ) мамлакатнинг ресурслари (ер, меҳнат , капитал, тадбиркорлик) қаерда жойлаштирилишидан қатъи назар, улар эвазига миллий ишлоб чиқарувчилар томонидан яратилган пировард маҳсулот қиймати (олинган даромад)дан иборат. ЯИМ – ресурслар манбаидан қатъи назар мамлакат ҳудудида барча субъектлар (миллий ва чет эллик) томонидан йил давомида яратилган пировард маҳсулот қийматидир . ЯММ (ЯИМ) - йиллик ишлаб чиқаришнинг бозор қиймати ҳисобланиб, у таркибига жорий йилда сотилган товарлар (хизматлар) ва заҳирада бўлган барча маҳсулотларни олади . 8 2. Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) ва унинг ҳаракат шакллари 2018-2022- yillarda O‘zbekiston Respublikasi bo‘yicha yalpi ichki mahsulot (YAIM)1 9 2022- YILDA O‘ZB Е KISTON R Е SPUBLIKASIDA YALPI ICHKI MAHSULOTNI ISHLAB CHIQARISH 10 112018-2022- yillarda O‘zbekiston Respublikasi YAIMi (mlrd. AQSH dollarida) Ўзбекистонни 2022-2026-йилларга Тараққиёт стратегияси 12 Йил Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми Бозор қиймати 1 3 та апелсин ва 2 та олма 3 таси 200 сўмдан+2таси 300 сўмдан=1200 сўм. 2 2 та апелсин ва 3 та олма 2 таси 200 сўмдан+3таси 300 сўмдан=1300 сўм 13ЯИМ (ЯММ) қиймат кўрсаткич бўлганлиги сабабли, турли йилларда ишлаб чиқарилган ва таркиби бўйича ҳар хил товар (хизмат)лар ҳажмини қиёсий таққослаш имконини беради. Масалан: иқтисодиётда биринчи йили 3 та апелсин ва 2 та олма, иккинчи йили 2 та апелсин ва 3 та олма ишлаб чиқарилган деб фараз қилсак, уларнинг қийматини баҳоламасдан қайси йили ишлаб чиқариш ҳажми катталигини аниқлаш мумкин эмас. ЯИМ (ЯММ) ҳажмини ҳисоблаб чиқишда фақат пировард маҳсулотлар бозор қиймати ҳисобга олинади, оралиқ маҳсулотлар қиймати эса ҳисобга олинмайди. Пировард маҳсулот - бу унумли ва шахсий истеъмол учун тайёр бўлган ҳамда шу мақсадда сотиб олинадиган товарлардан иборат бўлади. Ялпи ички маҳсулот (ЯММ) ҳажмида оралиқ маҳсулотлар ва ушлаб турилган товарларни сотиш (қайта сотиш) қиймати ҳамда унумсиз ва соф молиявий битимлар суммаси ҳисобга олинмайди. Оралиқ маҳсулот - қайта ишлаш ва қайта сотиш мақсадида сотиб олинган моддий қимматликлар (хом-ашё, материал ва хаказо) ҳамда тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг моддий буюмлашган қисми. ЯИМ (ЯММ) ҳажмини аниқлашда унумсиз битимлар ҳисобга олинмайди. Унумсиз битимлар – бу давлат бюджетидан бериладиган трансферт тўловлари (пенсия, нафақа, стипендия), дотаци Унимсиз битимлар Соф молиявий битимлар: • -давлат бюджетидан трансферт тўловлари; • -хусусий трансферт тўловлари; • -қимматли қоғозлар (акция ва облигация) бўйича амалга оширилган битимлар; • -пул ва бошқа молиявий активлар айланиши.Сотиб олинган (ушлаб турилган) товарларни қайта сотиш . 15 Унимсиз битимлар Соф молиявий битимлар: • -давлат бюджетидан трансферт тўловлари; • -хусусий трансферт тўловлари; • -қимматли қоғозлар (акция ва облигация) бўйича амалга оширилган битимлар; • -пул ва бошқа молиявий активлар айланиши. Сотиб олинган (ушлаб турилган) товарларни қайта сотиш . Соф ички маҳсулот (СИМ) – амортизация ажратмаларидан холи қилинган ялпи миллий маҳсулотдан иборат бўлади. Асосий кaпитaлнинг йил дaвoмидa ишлaб чиқapиш жapaёнидa иcтeъмoл қилингaн вa яpaтилaётгaн мaҳcулoтгa кўчгaн қиймaти aмopтизaция ажратмаси дeйилaди. ЯИМ(ЯММ) –Амортизация =СИМ (СММ) Соф ички маҳсулотдан бизнесга эгри солиқлар чиқариб ташлангандан кейин қолган қисми М иллий даромад дейилади. Миллий даромад янгидан вужудга келтирилган қийматни ифодалайди. СИМ – бизнесга эгри солиқлар=миллий даромад Бизнесга эгри солиқлар ўз ичига қўшилган қиймат солиғи, акциз йиғинлари, импорт божлари, иқтисодий фаолиятнинг монопол турларидан олинадиган солиқларни олади. 16 Миллий даромад Шахсий даромад- Ижтимоий суғурта тўловлари; -Корхоналар тақсимланмайди- ган фойдаси; -Корхона фойдасига солиқлар; -Соф фоизлар Трансферт суммасининг қўшилган миқдори; -Фоизлар шаклида олинган даромад; -Давлат қарзлари бўйича фоиз- + = 17 Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) – икки томонлама ёзув қоидасига асосланган баланслашган жадваллар тўплами бўлиб, унда макро даражадаги бир иқтисодий битим натижалари ҳам ҳаражатлар ва ҳам даромадлар сифатида акс этади. МҲТнинг бош кўрсаткичи - ЯИМ (ЯММ) бўлиб, унинг барча босқичларидаги ҳаракати бўйича маълумотлар МҲТ орқали ҳисобга олинади. МҲТ БМТнинг статистика комиссияси томонидан ишлаб чиқарилган стандартларни ўз ичига олиб, улар стандарт ҳисоблар ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичлардан иборатдир.3 .Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) 18 МҲТ ғ оясининг вужудга келиши, ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиш босқичлари Миллий ҳисобларнинг дастлабки услубий асослари Ф.Кенэ томонидан ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг натурал ва қиймат кўрсаткичлари ўртасидаги нисбатлар нуқтаи назаридан илгари сурилган. МҲТнинг назарий асосларини яратиш ва уни ишлаб чиқишга Ж.Кейнс, А.Боули, Ж.Кларк, С.Кузнец, Р.Стоун, Р.Фриш каби иқтисодчилар катта хисса қўшган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг статистика бюроси «Миллий даромадни аниқлаш ва Миллий ҳисобни ташкил қилиш» тўғрисидаги маърузасини эълон қилган (1947й.) ҳамда шу асосда Р.Стоун раҳбарлигида ривожланган мамлакатлар тажрибаси ҳисобга олиниб МҲТ ишлаб чиқилган. Миллий ҳисоблар стандарт тизими БМТ статистика комиссияси томонидан ишлаб чиқилиб, 1953 йилдан бошлаб қўлланила бошлаган . 19 МҲТ ғ МҲТ ғ оясининг вужудга келиши, ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиш босқичлари (давоми) 1968 йилда МҲТнинг анча такомиллашган андозаси киритилган. Унда ҳаражатлар ва ишлаб чиқариш жадвали, молиявий ҳисобот, бозор ва нобозор секторлар ажратиб кўрсатилган. 1993 йилда БМТ МҲТнинг такомиллашган янги стандартини тасдиқлаган. Унда иқтисодиёт секторлари, стандарт ҳисоблар ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг номланиши бирмунча ўзгартирилган. 20 МҲТ ғ оясининг вужудга келиши, ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиш босқичлари (давоми) 1968 йилда МҲТнинг анча такомиллашган андозаси киритилган. Унда ҳаражатлар ва ишлаб чиқариш жадвали, молиявий ҳисобот, бозор ва нобозор секторлар ажратиб кўрсатилган. 1993 йилда БМТ МҲТнинг такомиллашган янги стандартини тасдиқлаган. Унда иқтисодиёт секторлари, стандарт Б озордан ташқарида амалга ошириладиган операциялар. Масалан, уй бекаси ва шахсий уй таъмири билан шуғулланувчи дурадгор меҳнатининг натижалари; Бўш вақтнинг кўпайиши ҳисобига фарованлик даражаси ортиши. Жумладан, ҳақ тўланадиган таътил ва байрам қунлари кўпайиши оқибатида; Алоҳида шахс ва оилалар турмуш даражасидаги ўзгаришлар; Сув, ҳаво ва атроф муҳитнинг ифлосланиши; Яширин (хуфёна) иқтисодиёт ва фаолиятнинг натижалари . МҲТнинг асосий камчилиги- бу миллий ишлаб чиқаришнинг умумий натижаси ҳисобланган ЯИМ (ЯММ) реал ҳажми ошиши ёки камайишини тақазо қилувчи бир қатор омилларнинг оқибатларини ҳисобга олмайди. Булар: 21 МҲТнинг асосий камчилиги- бу миллий ишлаб чиқаришнинг умумий натижаси ҳисобланган ЯИМ (ЯММ) реал ҳажми ошиши ёки камайишини тақазо қилувчи бир қатор омилларнинг оқибатлари 4 .Ялпи ички маҳсулот (ЯММ) ни ҳисоблаш усуллари Ялпи миллий маҳсулот (Ялпи ички маҳсулот)ни сарф-ҳаражатлар бўйича ҳисоблашда барча иқтисодий субъектлар, яъни уй хўжаликлари, корхоналар, давлат ва чет элликларнинг ялпи махсулотни сотиб олишга қилинган сарфлари қўшиб чиқилади.Сарф ҳаражатлар бўйича ҳисоблаш (пировард фойдаланиш усули); даромадлар бўйича ҳисоблаш (тақсимлаш усули);Қўшилган қийматлар бўйича ҳисоблаш (ишлаб чиқариши); усул Ялпи миллий маҳсулот (ЯИМ)ни ҳисоблаш усуллари: 22 4 .Ялпи ички маҳсулот (ЯММ) ни ҳисоблаш усуллари Ялпи миллий маҳсулот (ЯИМ)ни ҳисоблаш усуллари: С. Уй хўжаликларининг шахсий истеъмолчилик сарфлари (узоқ муддат фойдаланиладиган ва жорий истеъмол қиладиган товарлар ҳамда хизматларга); I . Корхоналарнинг ялпи инвестицион сарфлари (асосий капиталга, уй-жой қурилишга ва заҳираларга инвестициялар). G . Товар ва хизматларнинг давлат хариди (мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари, йўллар қурилиши, қуролли кучлари, давлат маҳкамасини ушлаб туриш ва ҳоказо); Xn . Соф экспорт (экспорт ва импорт суммасининг фарқи «+» ёки «-«)Ялпи Ички Маҳсулот (Ялпи миллий маҳсулот) = ЯИМ (ЯММ) = С+ I + G + Xn 23 ЯИМ (ЯММ) = С+ I + G + Xn ЯММ (ЯИМ)ни даромадлар бўйича ҳисоблашда иқтисодий ресурслар ҳисобига олинадиган барча омилли даромадлар ҳамда амартизация ажратмалари ва бизнесга эгри солиқлар йиллик суммаси қўшиб чиқилади. • узоқ муддатли фойдаланиладиган истеъмол товарларига сарфлар; • жорий фойдаланиладиган истеъмол товарларига сарфлар; • хизматларга сарфлар. Шахсий истеъмолчилик сарфлари (С) • асосий капитални ҳарид қилишга сарфлар; • барча турдаги қурилишлар; • заҳираларнинг ўзгариши. Ялпи инвестицион сарфлар ( I ) 24 ЯММ (ЯИМ)ни даромадлар бўйича ҳисоблашда иқтисодий ресурслар ҳисобига олинадиган барча омилли даромадлар ҳамда амартизация ажратмалари ва бизнесга эгри солиқлар йиллик суммаси қўшиб чиқилади. • узоқ муддатли фойдаланиладиган истеъмол товарларига сарфлар; • жорий фойдаланиладиган истеъмол товарларига са ЯИМ (ЯММ) = Иш ҳақи (мукофот, қўшимчалар билан); Рентали даромад (кўчмас мулк эгаларига ижара ҳақи тўловлари билан); Соф фоиз (давлат қарзлари бўйича фоиз тўловлари чиқарилади); Меъёрли фойда; Майда мулкдорлар даромадлари (дукон эгалари, фермерлар, ширкатлар ва ҳ.к.); Амортизация ажратмалари; Бизнесга соф эгри солиқлар (солиқлар, субсидия); 25 Бутун иқтисодиёт учун барча қўшилган қий- матлар суммаси пировард товарлар ва хизматлар қий- матига тенг келиши зарур. Ялпи миллий маҳсулот (ялпи ички маҳсулот)ни ишлаб чиқариш усули бўйича ҳисоблашда пировард маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида қўшилган (янгидан вужудга келтирилган) қийматлар суммаси қўшиб чиқилади . Қўшилган қиймат – бу ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қиймати билан сотиб олинган хом-ашё, материаллар яъни оралиқ маҳсулот қиймати ўртасидаги фарқ. Ялпи миллий маҳсулот (ялпи ички маҳсулот)ни ҳисоблашнинг бу усули ҳар-хил корхона ва тармоқларнинг уни ишлаб чиқаришга қўшган хиссасини аниқлаш имконини беради. Ялпи миллий маҳсулотни ҳисоблашда оралиқ маҳсулотлар қийматини чиқариб ташлаш, уларнинг бир неча марта қайта ҳисобланишини бартараф қилади. 26 Ялпи миллий маҳсуло ЯММ (ЯИМ)ни қўшилган қийматлар бўйича ҳисоблаш (шартли мисол) № Ишлаб чиқариш босқичлари Материал ёки оралиқ маҳсулот нархи (сум) Қўшилган қиймат (сўм) 1. Қўйчилик фермаси 0 600 600 (=600-0) 2. Жунни қайта ишловчи корхона 1000 400 (=1000-600) 3. Кўйлак ишлаб чиқарувчи 1250 250 (=1250-1000) 4. Улгуржи савдо 1750 500 (=1750-1250) 5. Чакана савдо 2500 750 (=2500-1750) Сотиш умумий қиймати 7100 Қўшилган қиймат 2500 27 5. Номинал ва реал ЯММ (ЯИМ). Нарх индекси Номинал ялпи миллий маҳсулот жорий йил нархларда, реал ялпи миллий маҳсулот эса солиштирма (доимий) яъни базис даврдаги нархларда ёки қатъий валюталарда ҳисобланади. Реал ялпи миллий маҳсулот кўрсаткичи маълум вақт оралиғида маҳсулот ишлаб чиқариш жисмоний ҳажмининг ўзгаришини баҳолаш имкониятини беради. Номинал ялпи миллий маҳсулот ҳажмига таъсир кўрсатувчи омиллар: ишлаб чиқариш реал ҳажмининг ўзгариши; нарх даражасининг ўзгариши. 28 5. Номинал ва реал ЯММ (ЯИМ). Нарх индекси Номинал ялпи миллий маҳсулот жорий йил нархларда, реал ялпи миллий маҳсулот эса солиштирма (доимий) яъни базис даврдаги нархларда ёки қатъий валюталарда ҳисобланади. Реал ялпи миллий маҳсулот кўрсаткичи маълум вақт оралиғида маҳсулот ишлаб чиқариш жисмоний ҳажмининг ўзгариш Агар нарх индекси миқдори 1,0 бирликдан кам бўлса номинал ялпи миллий маҳсулот кўпайиши, 1,0 бирликдан кўп бўлса камайиш томонга ўзгаради. 29Реал ялпи миллий маҳсулот номинал ялпи миллий маҳсулотни нарх индексига бўлиш йўли билан аниқланади. индекси ЯММ Номинал ЯММ Нарх Реал  Нарх индексини аниқлаш формуласини қуйидагича тасвирлаш мумкин: Pi -нарх индекси Р1-жорий йилдаги нарх Р0-базис даврдаги нарх. Жорий йилда базис йилга нисбатан нарх даражасининг ўсиши инфляцияни, пасайиши эса дефляцияни кўрсатади. 300 0 1 P P P Pi   31
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha