Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 541.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Миллий валюта барқарорлигини таьминлаш масалалари

Купить
Миллий валюта барқарорлигини таьминлаш масалалари Режа: Кириш. I боб. Миллий валюта тизими борасидаги назарий билимлар: 1.1. Миллий валюта тушунчаси, моҳияти ва хуқуқий асослари. 1.2. Миллий валюта тизими элементлари. II боб. Марказий банкнинг миллий валюта барқарорлигини таьминлашдаги ўрни: 2.1. Миллий валюта барқарорлигига таьсир этувчи омиллар таҳлили. 2.2. Миллий валюта барқарорлигини таьминлашда Марказий банк томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар. III боб. Пул таклифи тартибини такомиллаштиришда хориж тажрибасини ўрганиш ва уни Ўзбекистон амалиётида қўллаш. Хулоса ва таклифлар. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. Кириш. Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий пировард мақсади мамлакат иқтисодиётида бозор муносабатлари тамойилларини тўлиқ қарор топишидан иборатдир. Ушбу жараёнда муомаладаги пул массасини тартибга солишнинг самарали тизимини вужудга келтириш, пул муомаласи ва кредит соҳасини янада такомиллаштириш ва барқарорлаштириш муҳим аҳамиятга эгадир. Миллий валюта қадрини оширишда ҳал қилиш лозим бўлган вазифалар Президентимиз И.А.Каримов томонидан кўрсатилиб берилган бўлиб , уларнинг бажарилиши нафақат Сўмнинг қадрини оширади балки Республикада амалга оширилаётган бутун иқтисодий ислоҳотларнинг самадарлигини белгилаб беради. Бунда ғоят муҳим вазифа миллий валютамизни товарлар билан барқарор таъминлаб бериш ҳисобланади ва бунга ички бозорни мумкин қадар те Ушбу кўрсаткичларга эришишни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ўринлардан бирини эгалламоқда. Чунки пул муомаласини тартибга солиш, кредит-банк соҳасини назорат қилиш, қатъий пул-кредит ва валюта сиёсатини амалга ошириш унинг функцияларига киради. Марказий банк банк тизимининг бош банки бўлиб, пул-кредит сиёсатини, эмиссия жараёнларини олиб боради ва миллий пулнинг барқарорлигини таъминловчи муассасадир. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган республикани 2012 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари, 2009-2012 йилларга мўлжалланган «Инқирозга қарши чоралар дастури» ҳамда "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йили” давлат дастури доирасида амалга оширилаётган чоратадбирлар натижасида иқтисод 1 2012 йилдаги макроиқтисодий ҳолат ва реал сектор таҳлили Мaълумки, Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг фaрмoнигa бинoaн фуқaрoлaрнинг бaнклaр дeпoзитлaридaги oмoнaтлaри, улaрнинг миқдoридaн қaтъи нaзaр, дaвлaт тoмoнидaн тўлa кaфoлaтлaнaди. Бугунги кундa мaмлaкaтимиз бaнк тизими кaпитaлининг йeтaрлилик дaрaжaси Бaнк нaзoрaти бўйичa xaлқaрo Бaзeл қўмитaси тaлaблaри aсoсидa бeлгилaнгaн xaлқaрo стaндaртлaрдaн қaрийб уч бaрoбaр кўп экaнини тaъкидлaш жoиз. Ўз миллий валютамиз “сўм” муомалага киритилиши билан республикамиз ҳаётида янги босқич бошланди ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мустақил пул-кредит сиёсати юритиш имкониятига эга бўлди. Бозор иқтисодиётини тартибга солиш тизимида пул-кредит сиёсати муҳим ўрин эгаллайди. Яъни, монетар сиёсат – мамлакат миллий валютасини барқарор “Пулкредит сиёсатининг асосий йўналишлари” доирасида олиб боради. Асосий йўналишларда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, пул- кредит сиёсатини юритиш, мамлакат тўлов тизимини такомиллаштириш, инфляция даражасини пасайтириш, иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида зарур чора-тадбирлар белгилаб олинади. I боб. Миллий валюта тизими борасидаги назарий билимлар: 1.1 Миллий валюта тушунчаси, моҳияти ва хуқуқий асослари. Ҳар бир иқтисодий категорияда амал қилувчи ҳамда мамлакат ривожининг дастакларидан бири ўзининг миллий валюта пули бўлиб, бозор иқтисодиётига ўтиш ва унда иш юритишда пулнинг мавқеи ва аҳамияти янада ошиб боради. Миллий валюта тизими – тарихан юзага келган бўлиб, алоҳида олинган давлатнинг валюта муносабатларини қонун асосида ташкил қилиш ва бошқариш муносабатлари тизимини ўз ичига олади. Маълумки ҳар бир давлат ўзининг пул тизимига эга бўлади. Ўзбекистон мустақил давлат сифатида ажралиб чиқиши унинг мустақил пул тизимига эга бўлишини тақозо қилди. Мустақил пул тизимининг жорий қилинишининг 1 – босқичи 1993 – йилдан бошлаб “сўм - купон”ларнинг муомалага чиқарилиши ҳисобланади. Ўзбекистон пул тизимини қуришнинг 2 – босқичи 1994 – йи мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларига эга эканлиги миллий валютанинг барқарорлигини тақозо этади. Ҳозирги кунимиз, иқтисодиётимизнинг ривожланишида амалга оширилаётган иқтисодий жараёнлар, катта қурилишлар ва молиялаштиришлар, Ўзбекистон иқтисодий мустақилликка кўрсатиб турибди. Зеро, мустақил пул тизимига эга бўлмасдан иқтисодий жиҳатдан мустақил давлат барпо этиш мумкин эмас. Ҳар бир давлатда пулга юклатилган вазифаларни самарали бажарилиши иқтисодий ва ижтимоий ўсишни рағбатлантиради, пул қадрини тушиши эса тартибсизликка, жамият ривожланишидабошқа тўсқинликларпайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Пулнинг барқарорлиги деганда, пулнинг сотиб олиш қийматининг ўзгармаслиги ва валюта доимийлиги тушинилади. Пулнинг сотиб олиш қобилияти шу пул бирлигига тўғри келувчи товар ва хизматлар миқдо Пулга бўлган талаб мамлакат пул айланмаси асосида аниқланади. Пул талаби корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, аҳоли, давлт ташкилотлари олиб борадиган нақд пуллик ва нақд пулсиз айланма учун зарур пул миқдори асосида аниқланади. Пулга бўлган эҳтиёж хўжалик субьектлари – ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида бўладиган пуллик жараёнларнинг кўламига ва тезлигига боғлиқ. Пулни қўллаш йўли билан бажариладиган жараёнларнингкўлами қанча кенг бўлса, пулга бўладиган талаб шунча кўп бўлади. Агар пул билан боғлиқ операциялар тез бажарилса, пулга бўлган талаб шунча кам бўлади. Пулга бўлган талаб ва таклифнинг тенглиги пул мувозанатини билдиради. Пулга бўлган таклиф, унга бўлган талабдан ошмаса пул барқарор деб хулоса қилиш мумкин, аксинча бўлса пулнинг қадри тушиб кетади ва пулдан қочиш жараён Иккинчидан, пулда ифодаланган аниқ меҳнат асосий абстракт меҳнат талаб қилади. Учинчидан, пулда ифодаланувчи ҳусусий меҳнат ижтимоий меҳнат сифатида намоён бўлади. 2 Шунга асосланган ҳолда, пул ҳам товар, лекин бошқа товарлардан фарқ қилувчи хусусиятларга эга бўлган махсус товар деган хулосага келиш мумкин. Унинг махсус товар сифатида хусусияти шундаки у барча товарларнинг қийматини ўзида ифода қилувчи умумий эквивалент ҳисобланади. ХХ аср ўрталарида халқаро иқтисодий молиявий ва валюта муносабтлари ривожланиши янги кучланиш олди. Валюта муносабатлари миллий ва халқаро даражада амалга оширилади. Миллий даражада улар миллий валюта тизимлари соҳасини қамраб олади. Миллий валюта тизими – бу валюта қонунчилиги билан белгиланадиган давлат валюта муносабатларини ташкил қилишнинг шаклиддир. Пул м * Марказий банкнинг Худудий бош бошқармаси тижорат банкининг хар бир филиали бўйича, шунингдек филиалга эга бўлмаган хар бир тижорат банки бўйича оборот кассадаги нақд пулларнинг энг кўп қолдиги лимитини, нақд пул захираси бўйича эса тижорат банклари билан биргаликда нақд пул маблагларининг энг кам қолдиги лимитини белгилайди. 4 Нақд пул айланмасини хомчўт(прогноз) қилиш:  Ўзбекистон Республикасида нақд пул айланмасини хомчўт қилиш  Ўзбекистон Республикасидаги банклар касса оборотлари хомчўтини тузиш йўли билан амалга оширилади.  Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Марказий банкининг худудий Бош бошқармалари, шунингдек тижорат банклари тегишли худуд бўйича касса оборотлари хомчўтини амалга оширади ва пул муомаласи холатини тахлил қилади.  Республикадаги банклар касса оборотларини сархисоб қилишда улар фаолияти самарадорлиги ва ишончлилигини бахолашнинг энг мухим мезонларидан бири бўлиб хисобланади Тижорат банклари пул муомаласининг холатини мунтазам ўрганадилар ва тахлил қиладилар хамда уни мустахкамлаш учун амалий чоралар кўрадилар, ахоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулга бўлган эхтиёжларини уларнинг талаби бўйича узлуксиз қондирилишини таъминлайдилар. Тижорат банклари: жисмоний шахсларнинг бўш пул маблагларини омонатларга жалб қилишга, жисмоний шахслар пул даромадларининг нақд пулсиз тартибда омонатларга ўтказилишини кенгайтиришга, товар ва хизматлар учун нақд пулсиз хисоб-китобларни, шу жумладан банк карталаридан фойдаланган холда ривожлантиришга қаратилган чоралар кўрадилар; юридик шахслар билан келишган холда уларнинг кассаларидаги нақд пул қолдиги Марказий банк ва Марказий банкининг худудий Бош бошқармалари зиммасига пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш, Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахридаги тижорат банкларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва унинг мониторинги юклатилади. Марказий банк ва Марказий банкининг худудий Бош бошқармалари: • тегишли худудда пул муомаласига доир ишларни ташкил этадилар ва амалга оширадилар; • пул муомаласининг холатини ўрганадилар, банкларнинг касса оборотларини тахлил қиладилар, пул муомаласининг холатини тавсифловчи кўрсаткичларни жамлайдилар ва тартибга соладилар; • пул муомаласини мустахкамлашга қаратилган таклифларни тайёрлаб, Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахрининг жойлардаги давлат бошқарув органлари мухокамасига қўядилар; • нақд пулга бўлган талабни узл Ўэбекистон Руспубликаси конституйиясининг 122-моддсига “Ўэбекистон Руспубликаси Давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида”ги қонуннинг 11 –моддсига, Ўэбекистон Руспубликаси Олий кенгашининг 1993 йил 3сентябрдаги 952 ХII сон қарорига ва Ўэбекистон Руспубликаси Президентининг 1994 йил 16 июндаги ПФ 870 сон фармонига мувофиқ 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўэбекистон Руспубликаси худудида қонуний тўлов воситасида сифатида Ўэбекистон Руспубликасининг миллий валютаси “ Сўм ” муомалага киритилди. Миллий валюта тизими қуйидагидар билан характерланади: * пул бирлиги * пул айланмаси таркиби * тўлов тизими * пул айланмасини ташкил қилиш ва тартибга солиш * миллий валюта поритети ва курси * пул тизимини ташкил қилиш принцплари * валюта чекловлари мавжудлиги ёки йўқлиги * Давлатнинг ташқи фаолият хисоб кит Учинчи босқич: 1999 – йилнинг 20 – октябридан бошлаб Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллик юбилейига бағишлаб қиймати 25 сўм бўлган эсдалик металл тангалар муомалага киритилди. Тўртинчи босқич: 2000 – йилнинг 15 – майидан бошлаб, 2000 – йил намунасидаги қиймати 1 сўм бўлган тангалар муомалага киритилди. Бешинчи босқич: 2000 – йил 1 – июндан бошлаб 1999 – йил намунасидаги қиймати 500 сўм бўлган банкнотлар муомалага киритилди. Олтинчи босқич: 2001 – йилнинг 1 – сентябридан бошлаб 2001 - йил намунасидаги қиймати 1000 сўм бўлган банкноталар ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 10 йиллигига бағишлаб 2001 – йил намунасидаги қиймати 5, 10 ва 50 сўм бўлган металл тангалар муомалага киритилди. Купюраларнинг қиймати ошишига асосий сабаб ўша даврларда инфляция туфайли сўмнинг қадри пасайиб нати бўладилар. Улар ўртасида товар айирбошлаш жараёни пул ва пулли ҳисобкитоблар ёрдамида амалга оширилади. Товар айирбошлашнинг ўзи эса пул айланишининг моддий асоси бўлиб ҳисобланади, унинг асосида бошқа пулли муносабатлар, жумладан, пенсия фонди, суғурта фонди, солиқ идоралари, банк муассасалари билан бўладиган пулли муносабатлар вужудга келади. Пуллик муносабатларда пул шаклларидан фойдаланиш хусусиятлари ва тўлов усулларига кўра пул айланиши нақд пулли ва нақд пулсиз айланишига бўлинади. Чакана савдо ва аҳолига пулли хизмат кўрсатиш асосан нақд пулда амалга оширилади. Бундан ташқари, нақд пуллар айланишига коммунал хизматлар учун тўловлар, маиший хизматлар учун тўловлар, ишчи – хизматчиларга иш хақи ва шунга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, суғурта ташкилотларга бадаллар тўлаш, уй-жой ва  Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгунга кадар тўлов тизими асосан коғоз кўринишидаги почта ҳисоб-китобларни амалга ошириб берадиган тизим эди. 1990 йилларгача собиқ Иттифоқ иқтисодиёти «Банклараро ҳисоб-китоблар» термини ишлатилмас эди. Банклараро ҳисоб-китоблар давлат банкида очилган марказлашган тартибдаги вакиллик ҳисобварағи орқали олиб борилган.  Банк муассасалари ўз филиаллари билан 1933 йилда киритилган МФО (филиаллараро оборотлар) бўйича ички ҳисоб-китобларни олиб борганлар.  Пластик карточкаларни кенг муомалага жорий этилиши қуйидаги муаммоларнинг олдини олиш имкониятини беради:  аҳолининг ойлик маош ва бошқа тўловлар бўйича нақд пулга бўлган талабини бирмунча камайтириш;  чакана савдо соҳасида ҳисоб тизимини такомиллаштириш, унинг софлигини ва тўлиқ солиққа тортилиш  банкнииг юкоридан пастга, пастдан юкорига бўлган ҳар бир жараёни тизим орқали кузатиш мумкин бўлди;  банк филиалларининг қай бири заиф, қай бири мустаҳкамлигини тахлил қилиш ва тез, оператив равишда чоралар кўриш имкони яратилди;  банкнинг ягона кундалик баланси унинг ликвидлиги,  таваккалчиликлари, мажбурияти, капитали кандай даражада эканлиги  аник кўриш ва тахлил қилиш имконияти яратилди. Тўлов тизимининг турлари:  банклараро тўлов тизими;  банкнинг ички тўлов тизими;  чакана тўловлар тизими. Тўлов тизимининг аъзолари электрон тўловларни амалга оширганлик учун ҳақ олишга ва қонунда белгиланган ҳолларда тўлов тизимидан фойдаланувчиларнинг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақлидир. Тўлов тизимининг аъзоси - банк тўлов тизимидан фойдаланувчининг топшириғига бин «Ҳисоб-китоблар тизими ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш чоратадбирлари тўғрисида»ги 1996 йил 24 январдаги Фармони қабул қилинди. Фармонда корхона ва ташкилотлар томонидан 15 фоиздан кам бўлмаган аванс тўловлари тўланиши мажбурийлиги, тўлов топшириқномаларида катъий равишда шартнома номери, тўлов тартиби, аванс тўловининг миқдори кўрсатилиши шарт қилиб белгиланди. Марказий банк роли Тўловлар тизимини ривожланиши билан Марказий банк барча тижорат банклари билан биргаликда тўлов ва ҳисоб-китоблар тизимини қайта қуриш бўйича қатор тадбирлар ишлаб чиқди. Тўлов тизимини ташкил қилиш, уни бошқаришда республика Марказий банки миллий тўлов тизимини ривожланиш истикболларини белгилайди. Шу билан бирга тўлов тизими иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштириб туради. Барча банклар, молиявий институтла ташкилотлар ўртасида юзага келадиган пул айланиши шаҳарлараро нақдсиз пул айланиши дейилади. Товар операциялари ҳамда нотовар операциялари бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китоблар нақд пулсиз ҳисоб - китобларнинг турли шакллари ёрдамида амалга оширилади. Бу шаклларнинг ҳар бири ҳужжатлар айланиши, мазмуни жиҳатдан алоҳида хусусиятларга эга. Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигига кўра хўжаликлар ўртасидаги ўзаро китоблар нақд пулсиз ҳисоб - китобларнинг қуйидаги шакллари асосида амалга оширилади:  тўлов топшириқномаси;  тўлов талабномаси;  аккредитивлар;  инкасса топшириқлари;  ҳисоб чеклари;  мемориал ордер;  пластик карточкалар. Тўловчи ва маблағ олувчи томонлар орасидаги ҳисоб - китоб қилиш учун танланган шакл хўжалик шартномаси асосида белгиланади. Ҳисоб - китоб шакллари бу ҳуқуқий меъёр • пул олувчи корхона ёки ташкилот номи, унинг банкдаги ҳисобварақ номери, унга хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк коди:  тўлов суммаси; • тўлов мақсади. Ҳужжатлар корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ва корхона муҳри туширилган бўлиши шарт. ҳужжатлар банк томонидан банк операцион куни давомида ижро учун қабул қилинади ва шу куни балансдан ўтказилади. Нақд пулсиз ҳисоб - китобларнинг алоҳида шаклларини қуйида кўриб чиқамиз. * миллий валюта паритети ва курси Валюта курси – бу бир валюта кийматини иккинчи валютада ифодаланиши.  Агар миллий валюта киймати хорижий валютада ифодаланса- тўғри котировка деб айтилади  Агар миллий валюта киймати хорижий валютада ифодаланса-тескари котировка Валюта курсига таъсир килувчи омиллар:  Тўлов балансининг холати  Инфляциянинг ўсиш су Давлат бошқаруви омилларига эса қуйидагилар киради:  солиқлар;  квоталар;  бож тўловлари;  лицензиялар;  кредит ва эмиссия сиёсати;  баҳоларнибошқариш;  2012 йилда Марказий банк томонидан халқаро валюта бозоридаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, миллий валюта ва нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга ошириб борилди.  Бунда ички валюта бозорига ташқи омилларнинг салбий таъсирини бартараф этиш ва уни самарали тартибга солиш мақсадида Марказий банк томонидан валюта алмашув курсининг ўзгариб борувчи бошқариладиган стратегияси қўлланилди  Марказий банк миллий валюта алмашув курсини мақсадли коридор доирасида ушлаб туриш учун валюта савдоларида хорижий валюталарни сотувчи ва сотиб олувчи сифатида қатнашиб, Курс ўрнатиш мезонлари таҳлили 5 Курс ўрнатиш усули Валюта курсининг турлари 1. Белгиланиши бўйича Катъий белгиланган, сузиб юрувчи, бошкариладиган сузиб юрувчи 2. Ҳисобланиши усули бўйича тўғри (доллар), кросс курси(колган), 3. Котировка Тугри, тескари(Б.Британия) 4. Битим тури Спот – курс, муддатли битим (форвард) курси 5. Ўрнатиш жойига МБ расмий, биржа, биржадан ташкари 6. Валютанинг сотиб олиш қобилияти нисбатан Паритетли, оширилган, камайтирилган курс 7. Битим қатнашчилари бўйича Сотиб олиш курси (сотиб олувчи учун), сотиш курси (сотувчи учун), уртасидаги фарк спрэд 8. Инфляцияни ҳисобга олиш бўйича Реал,номинал курс, ўртача курс Ўзбекистон Республикасида валюта курсини барқарорлигини мустахкамлаш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим: 1. Тайёр махсулот ишлаб чикарувчи экспортётлар борасида мавжуд валюта чекловларини бекор қилиш, иккинчидан, валюта биржаси савдо жараёнида иштирок этувчи субъектлар ва операциялар кўламига бўлган чекловлар бекор қилиниши лозим. 5. Нақд валюта муомаласи, яъни валюта айирбошлаш шаҳобчалари операцияларини соддалаштириш ва кқламини кенгайтириш учун шаҳобчаларнинг сотув ва сотиб олув опреацияларига мавжуд барча чекловлар ва сотувчи ҳамда сотиб олувчиларни махсус рқйхатга олиш тартибини бекор қилиш зарур. Бундан ташқари, барча валюта шаҳобчалари нафақат валюталарни олди-соттиси, балки муомала учун яроқсиз бқлиб қолган купюраларни яроқлиларига алмаштириш операциялари билан шуғулланиши лозимлигини мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз. II боб. Марказий банкнинг миллий валюта барқарорлигини таьминлашдаги ўрни. 2.1. Миллий валюта барқарорлигига таьси  фоиз ставкалари Инфляция — бу барча товар ва хизматларга бўлган нарх индексининг кўтарилишидир. • Иқтисодиётда инфляциянинг юз бериши анча узоқ вақтларга бориб тақалади. Инфляция термини (лотинча in flatio — иширилган) биринчи марта Шимолий Америка 1861—1865 йиллардаги граждан уруши даврида ишлатила бошланди. Шу даврда бу термин қоғоз пул муомаласини англатар эди. XIX асрга келиб бу термин Англия ва Францияда ишлатиладиган бўлди. • Бу Фуқаролар уришни молиялаштириш учун Линкольн пуллари деб аталган “greenbacks”лар муомалага чиқарилган, охир оқибатда, уларнинг миқдори кўп бўлгани туфайли пулнинг қадрсизланиши вужудга келган. • Асримизнинг бошида АҚШ президенти К.Куллидж «Инфляция қарз мажбуриятларидан тониш, давлат банк билетларини бекор қилиш» деб таъриф беради. • Америкалик социолог Жон 1-расм. Инфлацияни келтириб чиқарувчи асосий сабаблар 6 _____________________________ 6 Манба: Малумотлар асосида муаллиф томонидан тузилди . Инфля - циянинг асосий сабаблар и Миллий иқтисодиёт айрим соҳалари ўртасидаги номутаносиб ликлар Жамғарма ва истеъмол ўртасидаги номутаносибликлар Талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликлар Давлат даромадлари ва харажатлари ўртасидаги номутано сибликлар Муомаладаги пул массаси ва иқтисодиётнинг пулга бўлган эҳтиёжи орасидаги номутанос ибликлар 2-расм. Инфлацияга таъсир этувчи омиллар таҳлили 7 Инфляциянинг даромад тақсимотига таъсири . Нархлар ўсиши билан олинадиган даромаднинг абсолют ҳажми ҳам ошади. Номинал даромад - бу инсоннинг иш ҳақи, пенсия ва бошқа кўринишларда оладиган даромадидир. Ҳақиқий даромад – бу номинал даромадга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар ҳажми. Турли ижтимоий қатламлар инфляцининг критик нуқталарига бир вақтнинг ўзида тўқнаш келмаслиги сабабли биринчи бўлиб ҳақиқий даромадлари камайишидан белгилаб қўйилган даромад – пенсия, стипендия ва ҳ.к. олувчилар зарар кўрадилар. Даромадларнинг бундай турлари инфляция жараёнининг илк босқичларидаёқ қадрсизланадилар. Инфляциянинг жамғармага таъсири Инфляция жамғармани камайтиради. Қадрсизланиш бир йўла икки __________________________ 7 Манба: Малумотлар ас йўналишда рўй беради: реал пул капиталининг камайиши ва унинг даромадлилигини камайиши. Инфляциянинг илк босқичида омонатларнинг қадрсизланиши унча билинмайди, лекин инфляция оша бориши билан омонатда турган пулларга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар ҳажми камайиб боради. Инфляциянинг иқтисодий ўсишга таъсири Юқорида айтиб ўтилганидек, юқори даражадаги инфляция иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатади. Нархларнинг паст суръатларда ошиши иқтисодий ўсишга қандай таъсир кўрсатади? Бу масалага турли хил қарашлар мавжуд. • Кейнс назарияси ва унинг издошлари кучсиз инфляция иқтисодий ривожланишни рағбатлантиради, деб ҳисоблашади. Секин ва доимий ошиб борувчи нархлар фирмаларга қўшимча фойда олиш ва улар инвестиция қилишдан ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришдан манфаатдор бўладилар. Бу жараён и Инфляциянинг тўлов балансига таъсири Инфляциянинг яна бир салбий оқибатларидан бири унинг мамлакат тўлов балансининг ёки экспорт ва импорт орасидаги фарқ сифатида аниқланадиган соф экспортнинг ёмонлашувига олиб келишидир. 3-расм. Инфлациянинг турлари 8 _____________________________ 8 Манба: Малумотлар асосида муаллиф томонидан тузилди . 2-жадвал Ўзбекистон Республикасида 1994-2012 йиллардаги истеъмол нархлари индекси (ИНИ) бўйича инфляция даражаси динамикаси 9 Йиллар Инфйлация даражаси 1994 1281,4 1995 98,5 1996 111,0 1997 27,6 1998 26,0 1999 26,1 2000 28,2 2001 26,6 2002 21,6 2003 3,8 2004 3,7 2005 7,8 2006 6,8 2007 6,8 2008 7,8 2009 7,4 2010 7,3 2011 7,4 2012 7 фоиздан ошмаган  фоиз ставкалари Марказий банкнинг фоиз сиёсати – бу марказий банк томондан сўнгги кредитловчи бўғин сифатида тижорат банкларига таклиф этиладиган __________________________ 9 Манба: Малумотлар асосида муаллиф томонидан тузилди . кредитлар, депозитлар ва бошқа операциялар бўйича фоиз ставкаларни мавжуд иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб ўрнатиш орқали пул бозоридаги талаб ва таклифга ҳамда миллий валюта барқарорлигига таъсир этиш механизми. Бу сиёсатининг асосий икки йўналиши: • монетар сиёсат: нормал шароитда марказий банклар қисқа муддатли фоиз ставкаларни бошқариш орқали инфляция, ишлаб чиқариш, харажатлар ва иш билан бандликка таъсир этади. • Сўнгги кредитловчи бўғин функцияси : марказий банклар молиявий саросималикни бартараф этиш мақсадида молия институтларини ликвидлик (қисқа муддатли кредитлар) билан 4-расм. Марказий банк ҳисоб ставкаси ўзгаришининг банклараро кредит бозоридаги мувозанатига таъсири 10 ___________________________________________ r f 0 BR 0 s r d 0 TR 0 BR 0 TR d r d 1 r f 1 BR 1 TR 1 S 10 Манба: Малумотлар асосида муаллиф томонидан тузилди . Марказий банкнинг фоиз сиёсати орқали пул массасига таъсир этиш механизми. Марказий банк расмий фоиз ставкаси пасайган ҳолатда тижорат банкларининг кредитга бўлган талаби ошади. Натижада банк тизимида Марказий банкнинг қарз маблағлари ошади. Марказий банк тижорат банкларига кредит берилса мамлакатдаги пул массаси қуйидагича ўзгарадиdi: ∆M=∆ m x ∆MB ∆ MB= ∆ BR+ ∆ NBR+ ∆ C (∆ NBR ва ∆ C ўзгармаган шароитда) ∆ MB= ∆ BR natijada ∆M=∆ m x ∆BR Сўнгги кредитловчи бўғин функцияси: • Марказий банклар ўзининг банк резервларини таклиф қилиш монопол ҳуқуқидан фойдаланиб сўнгги кредитловчи бўғин функциясини бажариши шарт. • Марказий банк томонидан тижорат банкларига қисқа муддатли кредитлар берилиши депозитлар ва кредитлар бўйича йўқотишларнинг ў • TALF (Terms ABS Loan Facility) Марказий банкнинг фоиз сиёсати икки хил методда амалга оширилади: • Эгри метод - расмий фоиз ставкасини ўрнатиш • Тўғри метод – кредит бериш, векселларниni қайта ҳисоблаш шартларини ўзгартириш орқали қимматли қоғозлар сифатига қўйилган талабнинг ошиши (қимматли қоғозлар қабул қилиш доирасини чеклаш, кредит бериш лимитиникамайтириш) 5-расм. 2007 -2012 йиллар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси ва инфляциянинг йиллик даражаси 11 (фоизда) Жадвал маълумотларига қўшимча сифатида шуни айтиб ўтиш лозимки, бу кўрсаткичларни 2012 йилдаги ҳолати:  Қайта молиялаштириш ставкаси – 12 %  Инфляциянинг йиллик даражаси эса – 7 % ни ташкил этган. ____________________________________________________ 11 Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фоиз сиёсатини такомиллаштириш истиқболлари:  Тижорат банкларинингпул маблағларини Марказий банкдаги махсус депозитларга жалб қилиш операциялари ҳажми 1,2 мартагача ошириш мўлжалланмоқда  2012 йилда инфляция даражасининг прогноз кўрсаткичини инобатга олган ҳолда қайта молиялаштириш ставкасини йиллик 12 % даражасида сақлаб қолиш кўзда тутилган. Марказий банк мамлакатдаги пул муомаласи ҳолатига жавоб берган ҳолда ўзининг фоиз сиёсати орқали мамлактдаги баҳолар барқарорлиги, устувор макроиқтисодий кўрсаткичлар мувофиқлиги ва молиявий барқарорликни таъминлаши керак. Ўз навбатида бу жарраёнда жамиятнинг барча қатлами вакиллари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланиш муҳим ҳисоблан белгилаб берилади. Мавзудан узоқлашмаган ҳолда монетар сиёсатни амалга оширувчи орган – Марказий банклар ҳақида сўз юритсак. (аксарият мамлакатларда монетар сиёсатни Марказий банк амалга оширгани учун, биз ушбу органни Марказий банк деб аташга қарор қилдик) Марказий банкларнинг тарихан пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишига эътибор қиладиган бўлсак, уларнинг тижорат банкларидан анча кеч пайдо бўлганлигига амин бўламиз. Марказий банкларнинг юзага келишига асосий сабаб банк тизимининг бутунлай ишдан чиқиши даражасига етиши, яъни ҳар бир банк ўзича ва ўзи белгилаган микдорда муомалага турли хилдаги ҳамда турли номиналдаги пул белгилари чиқариши билан юзага келган. Бу ўз навбатида бевосита муомалада товар ва моддий қимматликларга нисбатан пулнинг бир неча баробар кўпайишига ва оқибатда нафа банк тизимининг ривожланишига ва мустаҳкамланишига; ҳисоб-китобларни самарали ва тўхтовсиз амалга оширишни таъминлаш билан боғлиқ. Ҳар қандай давлатда Марказий банк ҳукумат банки бўлиб ҳисобланади ва унинг мавқеи ўша давлат қонунлари билан белгиланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз фаолиятини 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга асосан олиб боради. Қонунда Марказий банкнинг мақоми, мақсади ва вазифалари, функциялари, фаолият тамойиллари ўз аксини топган. Ушбу қонуннинг 1-моддасида Марказий банкнинг мақоми қайд этилган бўлиб, унда: “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки юридик шахс бўлиб, фақат давлат мулки ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки – иқтисодий жиҳатдан мустақил муассаса, ўз хараж • Ўзбекистон Республикасининг расмий олтин-валюта захирасини сақлаш в уни бошқариш; • Молия вазирлиги билан биргаликда давлат бюджетининг касса ижросини уюштириш. Марказий банк фаолиятининг мазмуни унинг функцияларида тўлароқ намоён бўлади. Марказий банкнинг ҳар бир функцияси, унинг мамлакат банк тизимининг бош бўғини, иқтисодиётни пул-кредит орқали тартибга солувчи давлат органи сифатидаги фаолиятининг аниқ бир томонини акс эттириши керак. Давлатларнинг банк қонунчиликларида ўзаро жиддий фарқлар бўлсада, Марказий банкнинг функциялари ва вазифалари борасида кўпгина умумий ўхшашликлар мавжуд. Бу ўхшашликлар айниқса, бир қатор ривожланган давлатларнинг марказий банклари функцияларида намоён бўлади. Ривожланган мамлакатлар марказий банкларининг деярли барчаси бажарадиган анъанавий функцияларг АҚШ, Япония, Германия, Англия, Франция, Италия ва Канада каби иқтисодий жиҳатдан ўта тараққий этган ва ривожланган молия бозорига эга давлатларда ҳамда Европа мамлакатларида пул массасини ва пул бозорини тартибга солишда монетар сиёсатнинг билвосита инструментларидан кенг фойдаланилади. Бундай шароитда ушбу давлатлар пул массасини, катта миқдордаги молиявий ресурслар ҳаракат қилаётган молия бозорини ва хорижий инвестицияларни бошқаришда катта тажрибага эга. Ушбу давлатларда ва умуман жаҳон иқтисодий амалиётида бугунги кунда пул массасини ва пул бозорини самарали бошқариб туриш учун очиқ бозордаги операциялар, ҳисоб ставкаси сиёсати (дисконт сиёсати) ва мажбурий резервлар меъёрини ўзгартириш каби билвосита инструментлардан фойдаланилмокда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эса ўз зимма курсига, фоиз ставкаларига, банк тизимининг умумликвидлилик ҳажмига ва табиийки бутун иқтисодиётга таъсир ўтказиш учун йўналтирилади. Бу вазифаларни ечишда иқтисодиётни барқарор ўсишини ҳамда ишсизлик ва инфляцияни камайишини таъминлаш мақсади ётади. Марказий банк монетар сиёсати иккита асосий сиёсатдан иборат бўлиб, булар: пул-кредит сиёсати ва валюта сиёсатидир. Ўз навбатида валюта сиёсати пул-кредит сиёсатига бевосита боғлиқ бўлиб, иккала сиёсат ҳам давлат иқтисодий сиёсатининг ажралмас қисмидир. Кўпгина ривожланган давлатларда валюта ва пул-кредит сиёсатини ажратишмайди ва биттагина термин – “Монетар сиёсат” деб аташади. Монетар сиёсатнинг асосий мақсади миллий валюта барқарорлигини таъминлаш, валюта курси ва фоиз ставкаларини оқилона ўрнатиш асосида инфляция суръатларини камайтириш, к пасайиши сурьатлари иқтисод массаси иқтисод Балансга келтирилган тўлов баланси Айрибошлаш курси Ташқи сектор -Ҳақиқий айрибошлаш курси; -давлат резервлари; захираси -Монетар ҳукуматлар; -банк тизими Молия тизими ривожланиши ва барқарорлиги Монетаризация даражаси Банк тизими -Активлар тузилмаси ва ҳажмлари; - мажбуриятлар тузилмаси ва ҳажмлар; - молиявий воситачилик кўрсаткичлари Банк тизими Барқарор иқтисодий ўсиш Ҳақиқий ЯИМ ўсиш сурьатлари Умуман иқтисодиёт Пулга бўлган талаб Умуман иқтисодиёт Тузилмавий ислоҳотлар Янги ва устун тармоқлар ўсиши сурьатлари Янги ва устун тармоқлар Янги ва устун тармоқларга банк кредитларини ҳажми Янги ва устун тармоқлар Йирик ва кичик корхоналар молияларини барқарорлаш тириш Корхоналар рентабеллиги ва молиявий барқарорлиги ўсиши Асосий йирик ва ўрта корхон Иккинчи йўналиш – кредит рестрикция сиёсати бўлиб, у иқтисодий ўсиш даврида пул-кредит эмиссиясининг қисқаришига асосланади. Монетар сиёсатнинг икки хил кўринишини ажратиш мумкин. Биринчиси, “юмшоқ” пул-кредит сиёсати деб аталувчи сиёсат бўлиб, уни яна “қадрсиз пуллар” сиёсати деб ҳам аташади. Бунда Марказий банк: а) очиқ бозорда давлат қиммматли қоғозларини уларга тўловни аҳоли ҳисобрақамларига ва тижорат банклари заҳираларига ўтказиш орқали сотиб олади. Бу тижорат банклари крелитлаш имкониятларини кенгайишини ва пул массасининг ошишини таъминлайди; б) ҳисоб ставкаси фоизини пасайтиради, бу эса тижорат банкларининг Марказий банкдан қарз олиш имкониятини кенгайтиради ва паст фоиз ставкаларида ўз мижозларини кредитлаш ҳажмини оширади. в) банкларнинг мажбурий заҳира меъёрларини пасайтиради, кредитлари бўйича фоиз ставкаларини ошишига олиб келади. Бу пул массаси ҳажмининг ўсишни ушлаб туради. в) банкларнинг мажбурий заҳира меъёрларини кўтаради, бу эса ўз навбатида пул мультипликаторни пасайтиради ва пул массаси ҳажмини чегарлайди. Демак, қаттиқ пул-кредит сиёсати рестриктив (чекловчи) характерга эга бўлиб, пул массасини ўсишини чегаралайди ва у инфляцияга қарши сиёсат сифатида қўлланилиши мумкин. Мисол тариқасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сўнгги йиллардаги инфляцияга қарши қаратилган сиёсатини келтириш мумкин. Шунингдек, Марказий банк “тор” ва “кенг” монетар сиёсатни олиб бориши мумкин. “Тор” сиёсатда валюта бозорида интервенция, ҳисоб ставкаси ва қисқа муддатли фоиз ставкасига таъсир ўтказувчи бошқа инструментлар ёрдамида валюта курсининг мақбуллигига эришиш Amal qilish muddati Yuridik shaxslarning talab qilib olinguncha va 1 yildan ortiq bo'lmagan muddatli depozitlari uchun Yuridik shaxslarning muddati 1 yildan 3 yilgacha bo'lgan muddatli depozitlari uchun Yuridik shaxslarning 3 yildan oshiq muddatli depozitlari uchun(foizda) Yuridik shaxslarning chet el valutasidagi depozitlari uchun(foizda) 1994 yil 1 maydan 30 10 30 1995 yil 1 yanvardan 25 10 25 1996 yil 1 iyuldan 25 10 1997 yil 1 dekabrdan 20 10 2000 yil 1 maydan 20 2005 yil 1 fevraldan 15 5 2005 yil 1 avgustdan 15 8 2007 yil 1 sentyabrdan 13 2008 yil 1 noyabrdan 15 2009 yil 1 sentyabrdan 15 12 10,5 Chet el valyutasidagi depozitlar uchun ham shu me'yorlar o'rnatilgan Tijorat banklarining O'zbekiston Respublikasi Markaziy bankida depozitga o'tkaziladigan majburiy re _________________________ 14 Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида  Мажбурий заҳиралар сиёсати – Марказий банк томонидан тижорат банкларининг депозит базасига фоиз даражасида ўрнатиладиган мажбурий заҳиралар яратиш талабидир. Мажбурий резервлар бевосита кредитлаш имконияларини чегаралайди ва депозит эмиссиясини қисқартиради. Шу билан бирга мажбурий заҳиралар кўп ҳолларда маъмурий инструмент сифатида намоён бўлади.Молия бозорининг ривожланиши натижасида ундан фойдаланиш нисбатан қисқарди. Канада ва Люксембургда бу инструментдан умуман фойдаланилмайди. Баъзи мамлакатларда суистеъмолликка йўл қўймаслик учун мажбурий резервларнинг максимал ҳажми Қонунда аниқ белгилаб қўйилган. Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, мажбурий резервлар бир томондан, тижорат банк  Пул массасини камайтириш мақсадида ушбу инструмент қўлланилади. Марказий банк тижорат банклари Марказий банкда ушлаб туришга мажбур бўлган заҳираларнинг энг қуйи нормасини ўрнатади ва шу восита ёрдамида улар кредитлаш қобилиятига, имкониятига таъсир этади. Бу меъёр қанчалик юқори бўлса, ортиқча заҳиралар шунчалик кам ва тижорат банкларининг кредит бериш йўли билан “пулларни барпо этиш” қобилияти паст бўлади. Мажбурий заҳиралар нормаси иқтисодий конъюнктурани ҳисобга олган ҳолда 3 фоиздан 20 фоизгача миқдорда ўзгариши мумкин. Марказий банкнинг амалдаги мажбурий захира фондига депонентлаш нормаси иқтисодиётда пул массасини бошқариш ва банклар ликвидлигини тартибга солишнинг муҳим воситаларидан бири бўлиб хизмат қилмоқда. 2007 йилнинг 1 сентябридан бошлаб мажбурий захиралар нормаси юридик ш 7-расм. Мажбурий резервлар колдиғи динамикаси 15 2012 йилда тижорат банкларининг Марказий банкдаги мажбурий резервлари ҳажми 207 млрд. сўмга кўпайди. Илк мажбурий заҳира нормалари АҚШ да 1865 йилда жорий қилинган эди ва ушбу инструмент ҳозирги кунда деярли барча мамлакатларда (Канада, Люксембургдан ташқари) қўлланилмоқда. Мажбурий резервлардан пул-кредит сиёсатининг инструменти сифатида фойдаланиш даражаси, уларга фоиз ҳисоблаш тартиби, мажбурий резервлар меъёрининг миқдори, уларни табақалаштириш каби кўрсаткичлар бўйича мамлакатлар ўртасида жиддий фарқлар мавжуд. Бундай фарқларнинг мавжудлиги, асосан, миллий иктисодиётни ривожлантириш хусусиятлари, пул муомаласи соҳасидаги вазият каби омиллар билан таърифланади. Пул-кредит сиёсатининг инструменти сифатида мажбурий резервлар қуйидаги функц Иккинчи функциянинг мазмуни шундаки, мажбурий резервлар, мавжуд миқдорлар шароитида, банкларнинг Марказий банк пулларига бўлган эҳтиёжини келтириб чиқаради. Бу эҳтиёжнинг миқдори резерв талаблари қўйиладиган мажбуриятлар суммасининг ўсишига боғлиқ бўлади. Шундай қилиб, улар марказий банкларнинг пулларига бўлган барқарор талабнинг юзага келишига олиб келади. Бу талаб пул-кредит сиёсатининг таъсир механизмини кучайтиради, чунки минимал резервларнинг сезиларли даражада ___________________ 15 Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида тебраниши кредит институтларини Марказий банкка мурожаат қилишга мажбур қилади. Ҳозирги кунда кўпчилик ривожланган давлатларда мажбурий резервлар банк тизимининг ликвиллилигини таъминловчи восита сифатида эмас, балки банкларнинг кредит фао Марказий банк томонидан пул массасининг ўсишини назорат қилишнинг заифлашаётганлигини билдиради. Мажбурий резервларнинг Марказий банк томонидан пул массасини назорат қилиш даражасига таъсирини мультипликация жараёни орқали яққол кўриш мумкин. Барча пуллар, муддатсиз депозитлар шаклида бўлади ва ушбу депозитларга нисбатан резерв талабномаси мавжуддир. Демак, Марказий банк пуллар таклифига сезиларли даражада таъсир қилиш имкониятига эга. Яъни у барча пуллар миқдорини оширмоқчи бўлса, резервлар талабномасини оширади, ва аксинча, пуллар миқдорини камайтирмоқчи бўлса, резервлар талабномасининг миқдорини қисқартиради. Мажбурий захиралар сиёсати ҳозирги бозор муносабатларига ўтиш даврида Марказий банк монетар сиёсатининг энг аҳамиятли ва таъсирчан воситаларидан ҳисобланишини эътироф этиш зарур Ҳи Марказий банкнинг қайта молиялаштириш сиёсатининг қуйидаги кўринишлари мавжуд. 1. Ҳисоб ставкаси Марказий банк томонидан тижорат банкларига уларнинг ихтиёридаги тратталарни (ўтказма вексель) қайта ҳисобга олиш йўли билан бериладиган кредитларнинг фоиз ставкасидир. 2. Тижорат банклари Марказий банкдан ўзларининг портфелидан қимматбаҳо қоғозларни гаровга қўйиш орқали кредит олиши — бу ломбард кредити ҳисобланади. Ломбард кредит фоиз ставкаси ломбард ставкаси ҳисобланади. Ломбард ставкаси ҳар доим ҳисоб ставкасидан икки - уч пункт юқори юради. 4-жадвал Ўзбекистон Республикасида 1994-2012-йиллар мобайнидаги қайта молиялаш ставкалари 16 Amal qilgan davri foizda 2011 yil 1 yanvar - hozirgi kungacha 12 2006 yil 15 iyul - 2010 yil 31 dekabr 14 2006 yil 1 yanvar - 2006 yil 14 iyul 16 2004 yil 21 de 1995 yil 1 avgust - 1996 yil 30 iyun 84 1995 yil 1 iyul - 1995 yil 31 iyul 120 1995 yil 20 mart - 1995 yil 30 iyun 300 1995 yil 1 fevral - 1995 yil 19 mart 250 1994 yil 1 oktyabr - 1995 yil 31 yanvar 225 1994 yil 2 may - 1994 yil 30 sentyabr 150 Очиқ бозордаги операциялар – Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари биринчи бўлиб АҚШ, Канада ва Буюк Британияда қўлланила бошланди. Чунки бу мамлакатлар ривожланган қимматли қоғозлар бозорларига эгадирлар. Кейинчалик бу тартибга солиш усулидан қатор Ғарбий Европа мамлакатлари ҳам фойдалана бошладилар. _______________________ 15 Манба: Малумотлар асосида муаллиф томонидан тузилди . Очиқ бозор сиёсати деганда Марказий банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан очиқ бозордан қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиши ва сотиши тушунилади. Бу - монетар сиёсатнинг бозорига тегишли бўлса, саноат облигациялари, давлат заёмлари капитал бозориникидир. Марказий банкининг очиқ бозорда операциялар ўтказиш ҳуқуқи, қонунда белгиланганидек, унда олди-сотди объекти давлат қимматбаҳо қоғозлари ва Марказий банк ўзи чиқарган қарз мажбуриятлари бўлиши мумкин. Очиқ бозордаги операцияларни ўтказишнинг анъанавий воситаси бўлиб, Буюк Британия, Германия, Греция, Италия ва Франция каби мамлакатлар учун характерли бўлган давлат қимматли қоғозларидан иккиламчи бозорда фойдаланиш ҳисобланади. Давлат қимматли қоғозлари билан бирламчи бозордаги операциялар Буюк Британияда қатъий ўрнатилган тартиблар асосида ўтказилади. Англия Банки учун очиқ бозордаги операциялар сиёсати иқтисодиётни тартибга солиш дастаги ҳисобланади. Қолган дастаклардан доимий тарзда фойдаланилмайди. Англи 8- расм . Pul-kredit siyosatining bilvosita instrumentlari orqali amalga oshirilgan opertsiyalar hajmining dinamikasi 3 ______________________ 2012 йилда пул - кредит сиёсати « Монетар сиёсатнинг 2012 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари » га мувофиқ ҳолда юритилди . Бунда , иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичлар , жумладан , инфляциянинг тасдиқланган параметрлар доирасида бўлиши ва миллий валюта барқарорлигини таъминлаш мақсадида пул - кредит сиёсатининг бозор инструментларидан кенг фойдаланилди . Очиқ бозордаги операциялар муомаладаги пул массасини бошқариш , банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ва фоиз ставкалари барқарорлигини таъминловчи асосий инструментлардан бири сифатида Марказий банк томонидан мунтазам равишда кенг қўлланилиб келинмоқда . Марк Жумладан , 2012 йилда тижорат банклари маблағларини Марказий банкнинг махсус депозитларига жалб қилиш операциялари ҳажми 2011 йилга нисбатан 1,4 мартага ошиб , 5,9 трлн . сўмни ташкил қилди . 2012 йилда иқтисодиётнинг пулга бўлган талаби тўлиқ қондирилгани ҳолда пул - кредит кўрсаткичлари ва инфляциянинг белгиланган мақсадли параметрлар доирасида бўлишини таъминлади . Ўз навбатида , банк тизимининг барқарорлиги , аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларига кўрсатиладиган банк хизматларини янада кенгайтириш , сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган чоратадбирлар банк тизими молиявий воситачилик ролининг мустаҳкамланишига олиб келмоқда Ҳозирги пайтда ушбу операциялар асосий инструментлардан бири бўлиб , улар энг аввало пул бозоридаги талаб ва таклифни тартибга солиб туришга хизмат қилади . Очиқ бозор сиёсатини амалга оширишнинг кенг тарқалган воситаси давлат қимматбаҳо қоғозлари билан иккиламчи бозорда амалга ошириладиган операциялардир. Марказий банк очиқ бозорда операциялар амалга ошириш йўли билан банк тизимининг резервларига икки усул билан таъсир қилиши мумкин: 1. Агар Марказий банк кредит институтларининг ихтиёридаги пул массасини кўпайтиришни мақсад қилиб қўйган бўлса, унда у, очиқ бозорда қимматбаҳо қоғозларни сотиб олувчи бўлиб қатнашади. Бунда у қимматбаҳо қоғозларга қатъий белгиланган курс ўрнатиши ва курс ўша даражага етиши билан таклиф қилинган барча қоғозларни сотиб олиш йўлидан фойдаланиши мумкин. Ёки таклиф қилинган пайтдаги курсидан қатъий назар, маълум турдаги қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш миқдорини белгилаши мумкин. 2. Агар Марказий банк банк тизимининг Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар портфелида давлат қисқа муддатли облигациялари катта улушни ташкил этиши қимматли қоғозлар бозори ривожланаётганлигидан ва хусусан унда кредит институтлари фаол иштирок этаётганлигидан далолат беради. Демак, Марказий банк монетар сиёсати таъсирчанлигини ошириш учун Марказий банкнинг очиқ бозор операцияларини ривожлантириш лозим. Бунинг учун биринчидан, республикада қимматбаҳо қоғозлар бозорини ривожлантириш учун зарурий шарт-шароит яратиш, иккинчидан, унга бевосита ва билвосита таъсир этадиган омил — мулкчиликни (хусусийлаштиришни) тўғри ташкил қилиш керак учинчидан, унда иштирок этадиган асосий омма — халқнинг даромадларини ошириш масаласини қайта кўриб чиқиш керак.  Таргетирлаш пул массаси ҳажмининг ўзгаришини ўрнатилган усуллар ёрдамида чегаралаш сиёсати ва унинг кўринишлари – валюта интервенцияси, валюта заҳираларини диверсификация қилиш, валютавий чеклашлар, валютанинг алмашув даражасини бошқариш, валюта курсининг тартиби, девальвация, ревальвация каби шаклларида намоён бўлади. Юқоридаги инструментларнинг тўлиқ мазмуни, вазифалари, аҳамияти ва қўлланилиши ҳақида кейинги бобда батафсил тўхталиб ўтамиз. Марказий ушбу инструментлар ёрдамида пул ёки асосан банк депозитлари кўринишидаги пул массасига ёки фоиз ставкасига таъсир ўтказади, таклифини ўзгартиради ва шулар орқали пул-кредит муомаласини тартибга солиб туради. Юқоридаги усуллар жаҳон банклари амалиётида тан олинган асосий усуллар ҳисобланиб, уларнинг қўлланиши ҳар бир давлатда турличадир. Масалан, молия бозори ривожланган кўпгина давлатлар – АҚШ, Буюк Британия, Германия, Япон каналларини камайтириш йўналишида кредит ва фоиз сиёсати ҳамда пулкредитни тартибга солишнинг бошқа воситалари такомиллаштириб борилмоқда. Қайта молиялаш кредитларини кимошди савдолари орқали жойлаштириш амалиёти тобора кенгаймоқда. Бу эса ўз навбатида, банк тизимида бозор тамойилларини ривожлантиришни янада фаоллаштиради. Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун ноинфляциявий маблағларни кенгайтириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда. Марказий банк ўз олдида турган мақсад ва вазифаларга ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг белгиланган даражаларига эришиш учун пул-кредит соҳасида қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширади. 1. Марказий банк пул-кредит сиёсатини фискал сиёсат билан мувофиқлаштирилган ҳолда олиб боради. 2. Марказий банк пул агрегатлари динамикасини жорий ва кутилаётган инфляция д 6. Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилишни чуқурлаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва ҳукумати қарорлари асосида банк тизимини тубдан мустаҳкамлашга, уларнинг кредит бериш имкониятларини ва устав капиталини бўш маблағлар жалб қилиш ҳисобидан кенгайтиришга, банклар инвестиция жараёнининг асосий бўғинига, корхоналар, хусусан хусусий тадбиркорлар, кичик бизнес корхоналарининг чинакам ҳамкорига айланишига, хорижий банклар билан ҳамкорликни янада кенгайтирилишига алоҳида эътибор қаратилади. 7. Марказий банк пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини ошириш мақсадида очиқ бозордаги операцияларни, жумладан иккиламчи бозордаги операцияларни янада ривожлантиради. Шунингдек, аҳоли бўш маблағларини тижорат банклари орқали молия бозорига жалб этиш ҳамда тижорат Марказий банк валюта сиёсатининг энг кенг тарқалган шакли валюта интервенцияси ҳисобланади. Марказий банкнинг миллий валюта курсига таъсир этиш мақсадида валюта бозорида чет эл валюталарини сотиб олиши ёки сотишига валюта интервенцияси дейилади. Ҳозирги даврда валюта интервенциясидан кўзланган мақсад бўлиб, валюта курсининг қисқа вакт оралирида кутилмаганда юзага келадиган кескин тебранишларига барҳам бериш ҳисобланади. Марказий банклар валюта курсини исталган даражада ўзгартириш имкониятига эга эмаслар, чунки улар валюта бозорларида тижорат банклари билан рақрбат қила олмайдилар. Шу сабабли, валюта интервенциясидан мақсад — валюта курсининг кескин тебранишлари оқибатларини юмшатиш ҳисобланади Валюта интервенцияси расмий олтин-валюта захиралари ёки марказий банкларнинг банклараро "своп тебранишининг олдини олишдир. Валюта бозоридаги барқарор ҳолат биринчи навбатда ташқи иқтисодий алоқаларни, шу жумладан, бутун иқтисодиётнинг ривожланишини таъминлайди. Ҳар бир давлат ўз иқтисодий шароитларидан, халқаро иқтисодий муносабатларнинг "очиқлик" даражасидан келиб чиқиб, валюта интервенциясини ўз вазифаларига мослаб амалга оширади. Валюта сиёсатининг яна бир тури девальвациядир. Девальвация - (лотинча сўздан олинган бўлиб, dе - valео - қадри тушиши маъносини англатади) - миллий валтютани чет эл валюталарига ёки халқаро ҳисобкитоб пул бирликларига нисбатан қадрининг тушишидир. Девальвациянинг келиб чиқишига сабаб бўлиб, инфляциянинг кучайиши ва мамлакат тўлов балансининг салбий қолдиққа эга бўлиши ҳисобланади. Девальвациянинг юзага келишига қуйидаги икки омил сабаб бўлади: Ревальвациянинг келиб чиқишига сабаб инфляциянинг ниҳоятда паст даражада бўлиши, узоқ вақт давомида мамлакат тўлов балансининг актив бўлиши, ҳамда миллий фирма ва компанияларнинг жаҳон савдо бозорида жуда рақобатбардошлигидир. Ревальвация девальвацияга нисбатан жаҳон амалиётида камроқ қўлланилган. Марказий банк валюта операцияларининг асосий қисми своп операцияларига тўғри келади. Своп операцияларининг пул бозорига таъсири сезиларлидир. Марказий банк тижорат банкларида своп битимлари бўйича чет эл валютасини, айтайлик, АҚШ долларини сотиб олди, дейлик. Бунда у банклар ихтиёрига Марказий банк пулларини маълум даврга бериб қўяди. Ва аксинча, у своп битими бўйича банкларга АҚШ долларини сотди, дейлик, унда мамлакат пул бозори маълум вақтгача анча ликвидли маблағлардан маҳрум бўлади. Марказий Бевосита усуллар - фоиз ставкаларини ёки кредит миқдорини белгилаш ҳамда чеклашдан иборат бўлган маъмурий усуллардир. Билвосита усуллар эса, ихтиёрий равишда бозор орқали пулга бўлган талаб ва таклифни ўзгартириш усулларидир. Билвосита усуллар Марказий банкка монетар сиёсат самарадорлигини ошириш, пул массаси, молия бозорини самарали тартибга солиш, давлатнинг кредитни тақсимлаш ва пул-кредит орқали бошқариш жараёнларига аралашувини камайтириш имконини беради. Шунингдек, улар молия бозорининг ривожланишига ва кенгайишига, банкларнинг воситачилик ролини ошириш, капитал қўйилма ва молиявий жамғармалар ҳажмининг кўпайишига қўшимча қулайликлар яратади. Бевосита усуллар эса, молия бозорида рақобатни бўғиб қўяди, молия соҳасининг ривожланишини сусайтиради, молиявий воситачилик ролини пасайтиради шароитларига қарама-қарши бўлган усуллар, иқтисодий субъектлар уларни четлаб ўтиш йўлларини топмагунича, қисқа муддатдагина ижобий натижа беради. Монетар сиёсат усуллари ва улардан банк тизимида фойдаланиш хусусиятлари кўпинча мамлакат иқтисодиёти, банк тизими, молия бозорининг ривожланиш даражаси, ҳукумат иқтисодий сиёсати, монетар ҳамда фискал сиёсатнинг мақсад ва вазифаларига боғлиқдир. Қуйидаги жадвал орқали бевосита ва билвосита усуллар турларини кўриш мумкин. Бевосита усуллар Билвосита усуллар Фоиз ставкаларини чегаралаш Очиқ бозордаги операциялар Мақсадли кредитлар Мажбурий заҳиралар Ҳар бир банк учун кредитлаш Валюта своплари ва бевосита миқдорларини белгилаш олди-сотди операциялари Қисқа муддатли депозитлар механизми Ҳар бир банк учун ҳисобга олиш Кредит аукционлари меъёрларини бе  Турли тоифадаги қарзларни беришга ва кредит ресурсларини жалб қилишга лимитлар ўрнатиш;  Тижорат банкларини филиаллар ва бўлимлар очишини чеклаш;  Воситачилик ҳақининг, ҳар хил хизматлар кўрсатганлиги учун тарифларни, фоиз ставкалари миқдорларини чегаралаш;  Банклар фаолиятининг алоҳида йўналишларини лицензиялаш (валюта ва қимматбаҳо металлар билан операцияларни лицензиялаш) Маъмурий усуллар қоида бўйича режали иқтисодиёт ҳукм сураётган давлатларда қўлланилади. Кўп ҳолларда маъмурий тартибга солиш усулидан бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатлар ҳам фойдаланган, лекин улар фақатгина глобал иқтисодий инқирозларни бошдан кечираётган пайтлардагина қўлланилган. АҚШда пул - кредит сиёсатининг бундай _________________________ 17 Манба: Малумотлар асосида муаллиф томонидан тузилди инструм молиявий ҳолат ҳукм сурарди. Ушбу вазиятдан чиқиш учун МДҲ мамлакатларида қатор тузилмавий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистонда ҳам мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ айнан бозор муносабатларига мос банк тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг учун республика ҳукумати ва Марказий банк томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди ҳамда етарли даражада ҳуқуқий ва иқтисодий асос яратилди. Шунингдек, мустақил монетар сиёсатни амалга ошириш учун қатор иқтисодий ва тузилмавий ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки юзага келган иқтисодий вазиятни ҳисобга олиб, объектив ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий чекловлардан келиб чиққан ҳолда 1991-1994 йилларда бевосита усуллардан фойдаланди. Бевосита усуллардан биринчиси кредитларни миқдорий чеклаш б усулдан фойдаланиш ҳозирги кунда кенг тус олмаган, баъзи бир давлатларда эса умуман бекор қилинган. Кредитларни миқдорий чеклаш усулидан Англияда 1971 йилгача фойдаланилган. Белгиланган кредит лимитларини бузганлиги учун тижорат банклари Англия банки томонидан турли санкцияларга дучор бўлган. Масалан, юқори ҳисоб фоизларини тўлаш ёки бу лимитларини оширган суммасига тенг бўлган фоизсиз счётларга мажбурий ўтказмалар кўринишида бўлган. Шунингдек, Марказий банк тижорат банкларига турли хил меъёрларни (коэффициентлар) ўрнатади. Уларга тижорат банки капиталининг етарлилиги меъёри, баланс ликвидлилиги меъёри, бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига таваккалчиликнинг энг кўп миқдори меъёри ва бошқалар киради. Санаб ўтилган меъёрлар тижорат банклари томонидан амалга оширилиш • Улар, айниқса вақтинчалик инқироз шароитларида Марказий банкнинг депозитлар ёки кредитлар нархини ёки максимал ҳажмини назорат қилувчи самарадор восита бўлиши мумкин; • Улар яхши ривожланмаган молия бозорлари шароитларида ёки Марказий банк билвосита назоратни амалга ошириш учун етарли даражада техник қобилиятга эга бўлмаганда самарали ёки энг қулай чора бўлиши мумкин. Шу билан бирга бевосита назорат бир қанча камчиликларга эга: • Ҳар бир банкка қўлланиладиган назоратнинг индивидуал чоралари, молия бозорларида рақобатни тўхтатиб қўяди. Масалан, рақобат банкларга депозитлар бўйича юқори фоиз ставкалари ва кредитлар бўйича паст фоиз ставкаларини таклиф қилган ҳолда янада кўпроқ депозитларни жалб қилишни ва кредитлашни кўпайтиришга туртки бўлади. • Бевосита назорат чоралари молиявий ресурсла оширишни тақазо этади. Бу сиёсатнинг самарадорлиги ва натижалари ҳар бир кредит муассасасининг банк тизимидаги аҳамиятини белгилаб беради ва рақобатни рағбатлантиради. Иқтисодий усуллар 3 та асосий гуруҳга бўлинади: • Солиқ усуллари • Меъёрий усуллар • Тузатувчи усуллар Амалда асосан меъёрий ва тузатувчи усуллар қўлланилади. Меъёрий усулларга бажарилиши мажбурий ва меъёрий тарзида ўрнатилган ажратма ва коэффициентларнинг барча турлари киради. Асосий меъёрий инструмент бўлиб кўп ҳолларда пул мультипликатори миқдорини белгилайдиган мажбурий заҳиралар нормасини келтириш мумкин. Тузатувчи таъсир Марказий банк томонидан кредит ва қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш орқали амалга оширилади. Бу операциялар Марказий банкнинг ихтиёрига кўра зарур кўламларда ва керакли даврийликда ўтказилади босқичда Марказий банк муомаладаги ортиқча ликвидлиликни камайтириши, фоиз ставкаларига нисбатан қўйилган чекловларни олиб ташлаши керак. Иккинчи босқичда пул-кредит органлари давлатнинг қисқа муддатли ёки Марказий банкнинг қимматли қоғозлари билан очиқ бозордаги операцияларни бошлаши ва фоиз ставкаларининг ўзгарувчан бўлишини таъминлаши зарур. Учинчи босқичда эса пул-кредит органлари пул бозорини, хусусан, қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорини янада ривожлантириш мақсадида ислоҳотларни жадаллаштириши керак. Билвосита усулларни жорий қилиш мамлакатда жиддий иқтисодий ва тузилмавий ислоҳотларни амалга оширишни талаб қилади. ХВФ мутахассисларининг таъкидлашларича, билвосита усулларни тўлиқ жорий қилиш ўтиш иқтисодиётининг тугалланганлигини англатади. Ўз навбатида, фоиз ставкаси бўйича чек III боб. Пул таклифи тартибини такомиллаштиришда хориж тажрибасини ўрганиш ва уни Ўзбекистон амалиётида қўллаш: Миллий валюта баркарорлигини ошириш йўллари. Биз юқорида тўхталганимиздек, монетар сиёсатнинг амалга ошириш шакли, шунингдек, унинг усуллари ва йўналишлари турлича давлатларида фарқланади. Бу ҳолат мамлакат иқтисодий тизими ва давлат иқтисодий сиёсатининг стратегик йўналишларидан келиб чиқади. Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, турли мамлакатларда монетар сиёсат нафақат амалга оширилиш шакли ва усулига кўра, балки ушбу сиёсатни амалга оширувчи органлар бўйича ҳам фарқланади. Жаҳон амалиётини кузатиб ва таҳлил қилиб турли давлатларда монетар сиёсатни амалга оширувси органлар қуйидаги хусусиятларига кўра фарқланишини кўриш мумкин: Биринчидан, ушбу органлар ўз номланиши жиҳатид эса биринчи навбатда давлат бошқарув органларига бўлган муносабатларда намоён бўлди. Бу муаммони таҳлил этишда асосий жиҳат — мамлакат Марказий банк сиёсатининг давлат иқтисодий сиёсати йуналишига тобелиги, яъни аниқроғи бу тобеликнинг даражасига боғлиқ. Қачонки, мамлакат Марказий банки сиёсати давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш сиёсати билан чамбарчас боғлиқ бўлса, бундай боғлиқликни самарали, деб ҳисоблаш мумкин. Лекин, шу нарса катта аҳамиятга эгаки, бу иттифоқ Марказий банк томонидан қанчалик ихтиёрий равишда тузилган ва у кимга ҳисобдор ва банк тизимида пул-кредит сиёсатини тартибга солишдаги усулларни ва йуналишларни танлашда ҳамда қонун бўйича Марказий банк мустақиллиги даражаси ва бунга ҳақиқатда эришилганлигига аҳамият бериш лозим. Марказий банкнинг мустақиллиги ва иқтисодиётн роли ҳам кучаяди, тартибга солишнинг маъмурий методларини қўллаш кенгаяди, ва аксинча, монетаристлар назариясининг таъсири кучайиши ва давлатнинг иқтисодиётга аралашувининг камайиши оқибатида марказий банкларнинг иқтисодиётни тартибга солишда бозор механизмларидан фойдаланишга мажбур бўладилар. Шундай вазиятларда Марказий банк ваколатининг бир қисмини ички пул-кредит ва валюта сиёсатидаги муаммоларни ечиш учун Молия Вазирлигига беради. Бироқ, Ғарб иқтисодчилари нуқтаи-назарларининг таҳлили шуни кўрсатадики, Марказий банкнинг иқтисодиётдаги ўрнини ўзгаришига субъектив омиллар ҳам катта таъсир кўрсатиши мумкин, шу жумладан, ҳатто банк раҳбарининг шахсий сифатларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Мисол учун, Ғарбий Европадаги мамлакатлар Марказий банкларининг роли ўзгаришини ўрганишга бағишланган т Марказий банкнинг иқтисодий мустақиллиги — бу унинг ўз инструментларидан ўзи хохлаган йуналишда ва чегараланмаган миқдорда фойдалана олишига айтилади. Иқтисодий ривожланган мамлакатлар марказий банкларининг туркумланиши пул-кредит сиёсати масалаларини ҳал этишдаги мустақиллиги хорижий адабиётларда турли мезонларга қараб амалга оширилади. Умуман олганда марказий банклар мустақиллигининг устунлигини ўрганиш тадқиқотларида ё субъектив, ёки объектив омилларга баҳо бериб, ажратиш мумкин. Масалан, субъектив омиллар сифатига мамлакат Марказий банки билан ҳукумат ўртасидаги ўзаро расмий муносабатларни ҳамда Марказий банк раҳбарларининг ҳукумат доираси билан бўлиши мумкин бўлган норасмий алоқаларни танлаб кўрсатишган. Ривожланган мамлакатлар Марказий банклари мустақиллигининг объектив омилларига ба даражадалигини кўрсатади. Лекин бу қарамлик иккиламчи рол ўйнайди, чунки Марказий банкнинг капитали тўғридан-тўғри давлатга тегишли бўлмаса ҳам, қонунчиликда маълум шарҳ (изоҳ) мавжуд бўлади. Агар мавжуд бўлмаса, давлат эгри усуллардан фойдаланади. Мисол қилиб, Австрия Миллий банки ҳақидаги қонунни олайлик. Бу банк худди ҳиссадор жамияти шаклида тузилган ва фаолият кўрсатмоқда .Марказий банкнинг 50 фоиз капитали Федерацияга, қолган 50 фоизи капитали австриялик ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга тегишли. Марказий банк капиталига фақат Молия вазирлигидан рухсат олган ҳуқуқий ва жисмоний шахсларгина улуш қўша олиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундан ташқари, ушбу қонунда Марказий банкнинг функция ва вазифалари қонунда кўрсатилган. Шу сабабли улуш эгалари йиғилиши чегараланган масалаларнигина еча олади. Алб марказий банклари гуруҳлари қаторига киритиш мумкин, чунки бу гуруҳлар капиталининг 100 фоизи ҳам давлат мулки ҳисобланади. 5-Жадвал Марказий банк капиталида давлатнинг иштироки 18 Мамлакатлар Мулқлаги улуши, фоизда Буюк Британия, Дания, Голландия, Россия, Франция, Германия Давлат мулки — 100 фоиз Швейцария Хусусий шахслар мулки — 43 фоиз; Кантон (маъмурий булинма)лар мулки - 57 фоиз Италия Банклар ва суғурта компанияларининг мулки - 100 фоиз АҚШ Федерал Резерв Тизимига аъзо банкларнинг мулки — 100 фоиз Япония Давлат мулки — 55 фоиз; Хусусий шахслар мулки — 45 фоиз Австрия Федерация мулки — 50 фоиз; юридик ва жисмоний шахслар мулки — 50 фоиз Барча мамлакатларда Марказий банкларнинг фаолияти Марказий банк тўғрисидаги қонун билан тартибга солинади. Қонунда Марказий банк фаолиятининг барча жи омил бир томондан, Марказий банк фаолиятини эркинлигига чегара қўйса, бошқа томондан, унинг қонунда кўрсатилган ваколатларини аниқлайди. Кўпгина иқтисодий ривожланган мамлакатлар (Германия, Швейцария, Франция, Япония, Дания, Австрия)да Марказий банкнинг фаолият доираси ва асосий мақсадлари Конституцияда ва Марказий банк ҳақидаги Қонун ҳамда шу- каби бошқа банклар фаолияти ҳақидаги қонунчиликда ўз Немис Федерал банкининг асосий мақсади ва вазифалари доираси мамлакат Конституциясида аниқ белгилаб қуйилган. Бу миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш кафолатидир. Немис Федерал банки ҳақидаги Қонунда бош банк тизими олдига уч асосий вазифа: - пул муомаласини тартибга солиш; - иқтисодиётни кредит билан таъминлашни тартибга солиш; - тўлов айланмасини амалга ошириш қуйилган. Немис Федерал банки амалга ошириладиган операцияларни, мажбурий резервлар миқдорини аниқлаш ва шу кабиларни келтириш мумкин. Бу борада Англия Марказий банки мавқеи ўзгачадир. Унинг асосий вазифалари қонуний тартибда ҳам қайд қилинмаган, шу билан бирга Молия Вазирлигига ҳам бўйсинмайди. Англия Марказий банкининг вазифалари бу соҳада миллий урф-одатларга таянади, бу эса ўз навбатида Англия банкининг ташкил топишдаги тарихий ҳужжатларига асосланади. Бир қатор мамлакатларда, масалан, АҚШ, Швеция, Буюк Британия ва Италияда Марказий банк вазифаларининг таърифи қонунда қайд этилмаган ёки умумий холда кўрсатилган, холос. Шундай бўлса ҳам, иккала гуруҳда жуда мустақил ва шу билан бирга қарамроқ бўлган марказий банклар бордир. Шундай қилиб, бу омилнинг таъсирини фақат Марказий банкнинг ташкил топиши шароити ва урф-одат Англияда давлат билан Марказий банк ўртасидаги муносабатлар 1946 йилда қабул қилинган “Англия банки ҳақидаги қонун”нинг 1-бўлим 4-банди билан тартибга солинади. Шу қонунга мувофиқ, Молия Вазирлиги Марказий банк устидан сезиларли таъсир ўтказиш учун расмий ҳуқуққа эга ҳисобланади. Англия банки фаолият кўрсатишга нисбатан кўпроқ таъсир кўрсатишга эга, Дания ва Австрия Марказий банклари эса пул-кредит сиёсати юритишда ҳукуматнинг аралашувидан мустақиллик даражаси бўйича олдинги ўринларда турадилар. Бу давлатларнинг қонунчилиги ҳукумат Марказий банкининг пул-кредит сиёсатига аралашувига расмий равишда йул куймайди, бироқ, марказий банкларни ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатига мослаб сиёсат юритишларини ўзаро мослашиши талаб қилинади. Австрия Миллий банки фаолияти устидан Молия Вазирлиги назорат ол кўрсатилмаган. Швейцария Марказий банкини ҳукумат иқтисодий сиёсатига мослашиши хусусида қонунчиликда қайд қилинмаган. Германияда Марказий банк сиёсати мамлакат ҳукуматидан қонун бўйича мустақил қилиб белгилаб қуйилган. 1924 йилда Германияда бўлган инфляцион инқироз даврида аниқ бўлдики, Марказий банк фаолиятини ҳукумат таъсиридан чегаралаш керак. Германия Федератив Республикаси эмиссия банкининг тўлиқ мустақиллиги 1948 йилда қайта тикланди. АҚШнинг Федерал Резерв Тизимидан фарқли равишда Немис Федерал банки парламентга ҳисобот бермайди, у ўз фаолияти ваколатини “Немис Федерал банки ҳақида”ги қонунга мувофиқ амалга оширади. Марказий банк мустақиллигининг бешинчи омилига ҳукуматнинг кредитлашни чегараланганлиги қонунда кўрсатилганлигида намоён бўлади. Ҳукуматнинг кредитлашни чегаралаши Марк Миллий банк ва пул тизими манфлатларининг ҳимоячиси сифатида майдонга чиқади. Шу муносабат билан Марказий банкнинг иқтисодиётни тартибга солиш жараёнидаги ва умуман иқтисодиётдаги мавқеини, шунингдек, мамлакат ҳукумати билан ўзаро муносабатларини таҳлил қилар эканмиз, унинг пулкредит тизими ва ҳукумат органлари ўртасида оддий воситачи эмаслигини, балки маълумот, тадқиқот, тартибга солувчи ва назорат қилувчи марказ эканлигини алоҳида таъкидлашни истардик. Хулоса ва таклифлар Юқорида кўриб ўтканимиздек, бозор иқтисодиёти тизимидаги мамлакатларда монетар сиёсатни тўғри амалга ошириш аввало шу мамлакат пул тизимининг барқарорлигига эришилишига ва натижада эса умумиқтисодий барқарорлик даражасига сабаб бўлади. Таъкидлаб ўтканимиздек, давлатнинг монетар сиёсати моҳияти жиҳатидан ҳам, мақсади ва Монетар сиёсатнинг асосий мақсади миллий валюта барқарорлигини таъминлаш, валюта курси ва фоиз ставкаларини оқилона ўрнатиш асосида инфляция суръатларини камайтириш, кредитдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш ва иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашдан иборатдир. Монетар сиёсат бевосита ва билвосита усуллар билан амалга оширилиши мумкин. Бевосита усуллар асосан маъмурий усуллар ҳисобланиб, унда Марказий банк мамлакатда банклар фаолиятини тегишли миқдор ва сифат кўрсаткичларига лимитлар ўрнатади, аксинча билвосита, яъни иқтисодий усулларда эса кредит институтлари ликвидлиги орқали иқтисодиётга таъсир ўтказади. Бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатлар учун кўпроқ билвосита усуллардан кенг фойдаланилади. Монетар сиёсатнинг билвоста усуллардан фойдаланиш маълум дастаклар орқали амал Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси ўтган йиллар мобайнида энг кўп қўлланилган инструмент ҳисобланади. Қайта молиялаштириш ставкасидан Марказий банк инфляцияга қарши курашдаги энг асосий восита сифатида фойдаланиб келмоқда. Миллий валюта киритилган пайтдан бошлаб то ҳозирги давргача Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасини йилига бир неча марта ўзгартирганини кузатиш мумкин. Бироқ шуни таъкидлаш керакки, дастлабки йиллари қайта молиялаштириш ставкаси даражаси анча юқори бўлган бўлсада, у пасайиш тенденциясига эга бўлиб келмоқда. Инфляцияга қарши курашда қўлланилаётган яна бир муҳим инструмент Марказий банкнинг мажбурий захира талаблари бўлиб, ушбу дастакдан 1992 йилдан бери фойдаланиб келинмоқда. Мажбурий заҳира талаблари ҳам худди қайта молиялашт Битирув малакавий ишини ёзиш давомида қуйидаги таклифларни ишлаб чиқдим: 1. Мамлакатимизда капитал бозорининг тўлиқ шаклланмаганлиги ва узоқ муддатли воситаларнинг тақчиллиги Марказий банкнинг очиқ бозордаги операцияларини ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда. Ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ҳукуматнинг қисқа ва ўрта муддатли қимматли қоғозлари ҳамда Марказий банкнинг облигациялари эмиссия ҳажмини ошириш лозим ва уларга тўланадиган фоиз ставкаларини қайта молиялаштириш ставкаси миқдоридан (12 фоиздан) кам бўлмаган даражада бўлишлиги мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда уларга 6 фоиз, яъни қайта молиялаштириш ставкасидан 2 ки марта кам тўланмоқда, бу эса тижорат банкларини молиявий манфаатларига зиддир. 2. Иккиламчи бозорни шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида билвосита воситаларнинг янг ананаларини инобатга олса, иккинчи тарафдан аҳоли истеъмолини рағбатлантиришни ҳам ўнитмаслик зарур. Бизда бошқа давлатлардан улароқ аҳолини асосий кунлик истеъмол эҳтиёжи бозорлар орқали қондирилаётганлигини ўнитмаслик зарур. 4. Мамлакатимизда нақд пул ва нақд пулсиз хисоб-китоблар ўртасидаги фарқ ҳамон сақланиб қолмоқда. Бунда асосан, тадбиркорлар томонидан ноқонуний йўллар орқали импорт товарларининг олиб кирилиши, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмининг талаб даражасида эмаслиги, чакана савдо айланмасида норасмий савдо улушининг кўплиги ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг МДҲ давлатларига нисбатан юқорилиги сабаб бўлиб, у солиқлардан қочишга, яширин иқтисодиётнинг ривожланишига қулай шарт-шароитлар яратмоқда. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун Иқтисодиёт вази Хусусан, тартибга солинадиган нархлар, жумладан электр энергия, коммунал тўловлар, ёқилғи, транспорт тарифлари борасида тузилмавий ислоҳотлар амалга оширилиши тақозо қилинади. Чунки, сўнгги йилларда инфляцияга номонетар омилларнинг таъсири 70 фоиздан юқорини ташкил этмоқда. Монетар омилларнинг инфляцияга максимал даражада таъсирига эришилганидан сўнг Марказий банк уни тўлиқ назорат қилиш ва белгиланган даражада бўлишини таъминлаш имконига эга бўлади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т.: Адолат, 1999. 2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Т.: Адолат, 1999. 3. Ўзбекистон Республикасининг «Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни. - Т.: Шарқ, 1995. 4. Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўгрисида»ги. Қонуни. - Т.: Шарқ, 1996. 5 қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражаси тўғрисида”ги Низом 10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1998 йил 2 декабрдаги “Тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизларни ўстирмаслик сиёсати тўғрисида”ги Низом 11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1998 йил 2 декабрдаги “Тижорат банклари ликвидлигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида”ги Низом 12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2000 йил 22 февралдаги 432-сонли “Ўзбекистон Республикаси банкларида кредит ҳужжатларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом 13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2000 йил 26 апрелдаги 420-сонли “Тижорат банклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низом 14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1999 йил 11 февралдаги 632 21. Батракова Л.Г. “Анализ процентной политики коммерческого банка”, Москва “Логос”, 2002. 22. Беляков А.В. Банковские риски: проблемы учета, управления и регулирования. – М.: Издательская группа «БЦД-пресс», 2003. 23. Бланк И.А. «Управление активов банка» М. 2002 24. Грюнинг Х.ван, Брайович Братанович С. “Анализ банковских рисков. Система оценки корпоративного управления финансовым риском”, Пер.с. англ. д.э.н. К.Р. Тагирбекова – М:Из.”Весь мир», 2004г. 25. Лаврушин О.И. Управление деятельностью коммерческого банка (банковский менеджмент). М. Юристь, 2003 26. Меньшиков И.С. «Финансовый анализ ценных бумаг» М. 1998 27. Ольшанный А.И. «Банковские кредитование» М, РДЛ 1997 28. Роуз Питер С. Банковский менеджмент. М.: Дело, 1995 29. Обзор Базелского соглашения по капиталу.- Базель: БМР, 2003 3 Интернет сайтлари: 1. WWW.cbu.uz 2. WWW.google.uz 3. WWW.ref.uz 4. WWW.lex.uz 5. WWW.yandex.ru
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha