Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 117.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Миссионерлик ва прозелитизм мазмуни, моҳияти ва унга қарши курашнинг ҳуқуқий механизми

Купить
Миссионерлик ва прозелитизм: мазмуни, моҳияти ва унга қарши курашнинг ҳуқуқий механизми www.arxiv.uz  Миссионерлик (миссия-лотинча юбориш, топшириқ)-бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир дини тарғиб қилиш демакдир.  Миссионерлик асосан, христианликка хос бўлиб, бу харакат христианлик Византия имперасида давлат дини сифатида эълон қилиганидан эътиборан олиб борилади. Мазкур харакатнинг илк даврида христиан миссионерлари ўзларининг миссионерлик харакатларини Европа ва Яқин Шарқдаги кўп худоликка сиғиниб келган аҳолини якка худоликка тарқиб қилишдан иборат деб кўрсатганлар.  Кейинчалик бундай қарашлари эскирди, хусусан ҳозирги вақтда келиб, жаҳон аҳолисининг деярлик 80-90 фоизи ўз динига, аксарият ҳолларда якка худоликка эга бўлган даврда «миссионерлик» ва айниқса, «прозелитизим» салбий бир ҳолатга айланиб қолди.  Бугунки кунда Ўзбекистон мисолида оладиган бўлсак, маҳалли  Христиан миссионерлик ташкилотларнинг мақсадлари асосан уч нуқтага қаратилган:  1.Халқларни христианлаштириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан ғарб давлатлари таъсир доирасига тушуриш.  2.Халқлар ўртасида ўз эътиқодига шубҳа уйғотиш ишонч ва эътиқоддан юз ўгириш ва ундан чиққишига олиб келиш.  3.Христианликни қабул қилганларни ўз эътиқодида қаттиқ туришини таъминлаш ва шу орқали уларнинг сафини «Янги христианлар» билан тўлдириш.  Бу мақсадларга эришиш учун улар ҳеч нимани аямайдилар ва доимо ўз услуб ва методларини такомиллаштириб борадилар, жумладан мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритаётган баъзи христиан диний ташкилотлари қуйидаги усулларидан ўзларининг миссионерлик харакатларида фойдаланадилар: www.arxiv.uz  -хайрия ёрдамини кўрсатиш, бунга биринчи навбатда моддий ёрдам киради, тиббий ёрдам, дори-дармон топиб бериш ҳамда озиқ-овқат билан таъминлаш ҳам хайрия ёрдами ҳисобланади. Бундай ҳаракатлари билан улар ўзлари ҳақида ижобий хулоса ёки баҳога эга бўладилар. Ҳамкорликни йўлга қўйишга муваффақ бўладилар:  -бепул христианликни тарғиб қилувчи маҳаллий тилда чоп этилган, жуда сифатли рангли ишланган китоб ва журналларни тарқатиш.  -христианликга чақирувчи видео-аудио кассеталарни тарқатиш;  -тиббий, таълим-тарбия соҳасига махсус кадрларни юбориш (тиббий хизматчи, ўқитувчи-мураббий);  -миссионерлик руҳидаги кутубхона, инглиз тили ва компьютер ўргатиш хоналарини ташкил этиш;  -ўз сафларига қўшилганларни моддий рағбатлантириш, уларни хорижий сафарларга юбориш ва иш билан таъминлаш. www.arxiv  Миссионерлик ҳаракатида яна бир ҳолатини алоҳида ажратиш лозим. Бу маълум бир ижтимоий қатламни ажратиб олиш ва билан мақсадли иш олиб бориш. Жумладан, ёшлар билан ишлашнинг турли миссиялари мавжуд бўлиб, улардан бири болалар учун христиан лагерларини ташкил қилиш. «Халқаро христиан лагерлари» ассоциациясининг бугунги кунда 200 га яқин лагерлари мавжуд. Ўзбекистонда ҳам уларнинг борлиги 90-йиллардакузатилган. Нукусда «Эмануэль» ташкилоти лагер ташкил қилган учун ёпилган.  (Қозоғистонда «Нива» лагери («Жатва» черковига оид) да охирги 5 йил ичида 3000 та бола дам олган. Уларнинг 80 % эътиқод қилмайдиганлар оиласидан бўлган. Лагер дастурига кўра, лагер мавсуми тугашига бориб (15 кун ичида), дам олувчиларнинг ярми Исо Масиҳни тан олган). www.arxiv.uz  Миссионерликнинг бизнинг республикага хос бўлган хусусиятлардан бири-бу христиан диний ташкилотларида ўзбек ва бошқа маҳаллий тилларда диний ибодатлар олиб боришга ҳаракат қилишдир.  Иккинчиси-бу маҳаллий миллат вакиллари орасида ўзбек ва бошқа маҳаллий тиллардаги диний адабиётларни тарқатиш ва улардан фойдаланиш: «У мураббийдир», «Худо тайин қилган қурбонлик», «Исо Масиҳнинг шогирдлари «Худо» сўзи ўрнида «Аллоҳ» сўзини ишлатилари мумкинми?», «Худо муқаддас учликда бирлашган», «Шахсан менга Худо мурожаат қиляпти», «У сизни севади» ва х.з.  Мазкур кўриинишдаги миссионерлик ҳаракатини энг кўп олиб борадиганлар, ҳозирги кунда, бу «Иегов шоҳидлари» диний ташкилоти вакилларидир. Уларнинг вакилларини жамоат жойларида, хиёбон ва маҳаллаларда очиқдан-очиқ миссионерлик руҳидаги адабиётларини та  Миссионерлик билан фаол шуғулланувчи «Иегов шоҳидлари» сектасида таъсир этиш механизмлари аниқ ва лўнда қилиб ишланган. Бу йўналиш 19-асрнинг 70-йилларида АҚШда вужудга келган. Бугунги кунда жаҳоннинг турли мамлакатларида 100 га яқин бўлинмаларига эга. Бу ташкилот қатъий марказлашган бўлиб, унинг бошқарувчи раиси чекланмаган ҳокимиятга эга. Юқоридан пастга кўрсатмалар ва адабиётлар, пастдан юқорига ҳисоботлар юбориб турилади. «Иегов шоҳидлари» ўзининг матбуот органига эга. «Посбон минора», «Уйғон». Бу журналлар жаҳон халқларининг 160 дан зиёд тилида нашр қилиниб, дунёнинг турли бурчакларида тарқатилади.  Уларнинг тарқатаётган адабиётлари дидли, рангли ва чиройли манзаралар билан тасвирланган. «Жалб этувчилар»нинг овоз оҳанглари тинчлантирувчи ва меҳрли садо этади. Мутахассисларнинг айти  Улар кўпинча қуйидаги турдаги кишиларни ўз таъсир доираларига олишга уринадилар.  -биринчи ва тўртинчи курс талабалари;  -кексалар, айниқса, эндигина нафақага чиққанлар ва ёлғиз қариялар;  -ўз ўрнини топишга интилаётган ўсмирлар;  -кучли стрессни (касаллик, яқин одамининг вафоти, ажралиш ва х.к.) бошидан кечираётганлар;  -қочоқлар, беморлар ва ишсизлар.  Яна бир миссионерлик ҳаракати билан шуғулланаётган диний ташкилот «Тўлиқ инжил христиан черкови»дир. Улар баъзи ибодат уйларида ўзбек тилида ибодатларни олиб бормоқдалар, модий ёрдам кўрсатиш орқали ўз динларига даъват қилишга ҳаракат қилмоқдалар.  Миссионерлик фаолиятининг энг чўққиси бу прозелитизм. Прозелитизм - бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони мажбуран ўз динидан воз кечтириш ва ўзга динни қабул қилишга мажбу  Прозелитизм иллатининг баъзи бир нохуш натижаларини келтириш мумкин: бир қанча вақт ислом динида юриб, кейин христиан динини қабул қилган кишилар вафот этганда, жасадларини мусулмон қарларига қўйиш муаммо туғдирмоқда. Сабаби, майитнинг мусулмон ота-оналари ўз фарзандларини христиан мозорига дафн этишни хоҳламайдилар. Мусулмонлар эса, христиан дини вакили жасадини ўз мусулмон биродарлари ётган жойга улар учун ҳақорат деб биладилар. Натижада келишмовчиликлар келиб чиқади.  Миссионерлик қонун орқали таъқиб қилиниб турилади: Ўзбекистон Республикасида виждон эркинлиги қонунан кафолатланган. Ҳар бир фуқаро хоҳлаган динига эътиқод қилиши мумкин. Давлат ва диний ташкилотлар бир-биридан ажратилган. Шу билан бирга диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик, тотувлик ва дахлсизликни таъминлаш мақсадида  Мустақил республикамиздаги айрим оилаларнинг, хусусан, ёшларнинг ота-бобаларимизнинг муқаддас ислом динидан воз кечиб, христиан миссионерлари домига илинаётганини инобатга олсак, бу фаолият тинч-тотув яшаётган халқимиз ўртасига солинаётган раҳна-адоват экани кундай равшан бўлиб қолади.  Миссионерлик таъсирига тушиб қолмаслик учун ҳам уни билишимиз, у ҳақида қуйидаги маълумотларга эга бўлишимиз лозим экан.  Биринчидан, хушёр бўлишимиз, лоқайдликка берилмаслигимиз керак бўлади, чунки “Ватан”, “миллат”, “имон-эътиқод” бу муқаддас тушунчалардир. Уни ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайди.  Иккинчидан, ҳар бир инсон бирор нарса ҳақида тўғри тушунчага эга бўлиши даркор. Ҳеч кимнинг бирор нарсани, ҳаттодинни ҳам нотўғри, янглиш ва бўяб талқин қилишга хаққи йўқ ва бўлмаслиги керак.  Учинчидан ва эн www.arxiv.uz www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha