Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 259.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Молия бозори ва бозорни дотациядан чиқариш йўллари

Купить
Молия бозори ва бозорни дотациядан чиқариш йўллари 5230600 – “Молия” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ МУНДАРИЖА Кириш………………………………………………………… I-боб. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни дотациядан чиқаришнинг назарий ва ҳуқуқий асослари........................................................................................... 1.1. Маҳаллий бюджетлар даромадлари шаклланиши ва унда дотациянинг аҳамияти ……………...………............................... 1.2. Маҳаллий бюджетларда дотациядан фойдаланиш тартиби ва ҳуқуқий асослари …………….......……………………………… II-боб. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни даромадларини ошириш борасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар таҳлили……………………………… 2.1. Маҳаллий бюджетлар даромадларининг шаклланишининг амалдаги ҳолати таҳлили …………………………………..… 2.2. Маҳаллий бюджетларни дотациядан чиқариш борасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар............... Битирув малакавий иши мавзусининг долзарблиги. Маҳаллий бюджетлар мамлакатимизда долзарб бўлган ижтимоий, иқтисодий, экологик, маънавий муаммоларни ечишда муҳим ўрин эгаллайди. Таъкидлаш жоизки, маҳаллий бюджетларда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар макроиқтисодий сиёсатнинг кичиклаштирилган нусҳасини англатмайди. Чунки ҳар бир ҳудудий бирлик-бу ўзига хос ижтимоий-иқтисодий ва табиий ресурс тизимидир, унинг ҳолати маҳаллий бюджетларда кўринади. Маҳаллий бюджетлар бир мамлакат миллий иқтисодиётининг бўлинмас ва узвий бир бўғини сифатида фаолият юритади. Ҳар бир ҳудуднинг ривожи, аҳолисининг турмуш шароити, ижтимоий ҳимояга мухтож оила ва шахсларнинг етарли даражада ижтимоий ҳимоя қилиниши, ҳар бир ҳудуд давлат ҳокимият органларининг молиявий масалаларини тўғри ҳал қила билишга боғлиқ. Б мукаммал бошқаришнинг назари ва амалий жиҳатлари бир қатор рус иқтисодчи-олимларидан А.М. Александров, А.М. Бабич, О.И.Бетин, А.Р.Беднеков, А.М.Бирман, Л.А.Дробозина, В.М.Радионова, М.В.Романовский ва бошқаларнинг ишларида ёритилган. Ўзбек иқтисодчи олимларидан Э. Акромов, О.Иминов, О.Олимжонов, М.Шарифхўжаев, Х.Собиров, Қ.Яхъёев, Т.Маликов, Н.Ҳайдаров, Ҳ.Жамолов, З.Срожиддинова, Г.Қосимова ва бошқалар бюджет тизимининг шаклланиши ва ривожланиши жараёнининг муҳим масалаларини, жумладан маҳаллий бюджетлар самарали ижросини таъминлаш, уларнинг молиявий имкониятларини мустаҳкамлаш муаммоларини ўргандилар ва муаммоларни ечимини топишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Шу билан бирга, шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни модернизациялашнинг ҳозирги шароитида маҳаллий бюджетлар Маҳаллий бюджетларда ижтимоий ва иқтисодий ривожларни таъминлаш, шубхасиз маҳаллий бошқарув органларининг мустаҳкам молиявий базасига эга бўлишини тақоза этади. Уларнинг энг йирик ва асосий молиявий базаси маҳаллий бюджетлар ҳисобланади. “Маҳаллий бюджет – давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари жамғармасини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади”. 3 3 Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида» ги қонуни 3-модда. - чизма. Ўзбекистон Республикаси маҳаллий бюджетларининг тузилиши Чизма: Битирув малакавий иши ёзиш давомида тузилди. Маҳаллий бюджетлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетида муҳим таркибий қисмни ташкил этади (-чизма) ва маҳаллий ҳукумат органларининг фаолият кўрсатишларида молиявий манба бўлиб ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар ишлаб чиқаришнинг якуний натижаларини аҳолига етказишнинг асосий йўналишини белгилаб берувчи воситадир. Маҳаллий бюджетлар орқали ижтимоий истеъмол фондлари аҳолининг айрим гуруҳлари ўртасида тақсимланади. Ҳудудлар, маҳаллий бюджетлар молиявий имкониятининг баҳоланилиши, бизнинг фикримизча, Ўзбекистон Республикасида бюджетлараро муносабатлар самарали тизими шаклланиши учун зарурдир. Маҳаллий бюджетларнинг «молиявий тенглаштириш сиёсати» орқали бошқариш амалиётида айнан маҳаллий бюджетлар молиявий имкониятлари масаласи муҳим аҳамият касб этади. Ҳудудларнинг бюджетдан амалга оширил «… маҳаллий бюджетларни қабул қилиш ва ижро этишда: 1) қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган манбалар ҳисобига жамғармалар ташкил этишга; 2) маблағ жалб қилишни амалга оширишга (юқори бюджетлардан бюджет ссудалари олиш бундан мустасно); 3) бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағдан ортиқроқ маблағ сарфлашга; 4) бюджет маблағлари ҳисобидан бошқа шахслар фойдасига молиявий кафолатлар ва кафилликлар беришга; 5) юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссуддалари беришга йўл қўйилмайди» деб, таъкидланган. Маҳаллий бюджетларнинг давлат бюджет сиёсатидаги тутган ўрни маҳаллий бюджетлар даромадларини ташкил этиш ҳамда унинг таркибини белгилашда молиявий асос ҳисобланади. Маҳаллий бюджетларнинг мавкеини янада ошириш ҳукуматнинг бюджет сиёсати самарадорлигини оширишга хизмат киладиган муҳим омил эка Шунга мувофиқ, маҳаллий бюджетлар даромадлари ўз даромадлари (маҳаллий солиқлар ва йиғимлар) ва юқори бюджетдан ажратиладиган ажратмалар (умумдавлат солиқларидан ажратмалар, дотациялар) ҳисобидан шаклланади. Маҳаллий бюджет даромадларининг манбалари таркиби қуйидаги -чизмада кўрсатилган. Маҳаллий бюджетларнинг энг биринчи даромад манбаи бўлиб маҳаллий солиқлар ва йиғимлар хизмат қилади. Бу даромад турлари қонунчиликка асосан маҳаллий бюджетларга тўлиқ бириктирилган даромад манбаи ҳисобланади. -чизма Маҳаллий бюджет даромадларининг манбалари таркиби 5 Ўзбекистон Республикаси маҳаллий бюджетлари томонидан харажатларни амалга ошириш учун даромадларга эга бўлиши керак. Шунинг учун маҳаллий бюджет даромадларини шаклланишининг амалдаги ҳолати ва ушбу жараёндаги даромад манбаларини таҳлил қиладиган бўлсак, авваламбор, даромадларнинг шаклланишига эътибор бериш лозим. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий бюджетлар таркибида биринчи молиявий манба сифатида қаралса ҳам, бу солиқлар ва йиғимлар маҳаллий бюджетга бириктирилган харажатларини молиялашда етарли молиявий манба бўла олмайди. Бюджет параметрларини белгилаш вақтида умумдавлат солиқларидан ажратмалар белгиланади. Бу жараён ҳар йили бюджет параметрларини тасдиқлаш пайтида ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамас боғлиқлиги ҳамда давлат бюджети баланслилигини таъминлаш шарт. Республика бюджетидан субвенциялар ва дотациялар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига тасдиқланган давлат бюджети доирасида ажратилади. Қарақолпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан бюджет субвенциялари ва дотациялари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тегишли тасдиқланган бюджетлар доирасида ажратилади. 1.2. Маҳаллий бюджетларда дотациядан фойдаланиш тартиби ва ҳуқуқий асослари Маҳаллий бюджетлар мамлакатимизда долзарб бўлган ижтимоий, иқтисодий, экологик, маънавий муаммоларни ечиш зарурияти бўйича ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Таъкидлаш жоизки, маҳаллий бюджетларда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар макроиқтисодий сиёсатнинг кичиклаштирилган нусҳасини анг умуммиллий андозаларни қўллаб-қувватлаш имкониятини беради. Бошқа томондан, трансфертлар тизими марказлаштиришга таъсир этади ва муносабатларни етарлича ойдинлаштиради ҳамда маҳаллий органларга трансферт миқдорини айнан қандай тарзда аниқланишини тушунишга имкон беради. Бугунги кунда «бюджет даромадларининг ишончлилигини таъминлашда, энг аввало, бу жараёнга хорижий тажрибаларидаги тамойиллар ва механизмларни тадбиқ этиш йўли билан солиқ солиш тизимини ва бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш талаб этилади» 7 . Бюджетлар ўртасида муносабатларни ислоҳ қилиш жараёнида бюджетлар ўртасидаги тартибга солувчи солиқлар муаммоси бозор иқтисодиётига ўтаётган ҳар бир давлатда мавжуд, чунки ресурслар танқислиги сабабли умумдавлат солиқлардан ажратмалар маҳаллий бюджетларнинг асосий даромадлар ма меъёрлар асосида ажратма қилишдан кўра, мазкур худудда ушбу солиқлардан тушган тушумда ўз улушини қонуний тартибда кафолатлаб қўйилиши маъқул. Бугун вилоят, шаҳар, туман хокимият органлари доимо маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш ва бу молиявий маблағлардан самарали фойдаланиш тадбирларини олиб боришлари керак. Маҳаллий хокимият органлари томонидан маҳаллий бюджетлар даромад базасини кўпайтириш, маҳаллий бюджетлар харажатлар қисмини таркибий қайта кўриш каби шароитлар яратилганда, баланслаштирилган, соғлом, етарли бюджетни шакллантириш мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимиятлари молия органларининг таклифлари бўйича маҳаллий солиқлар қайси даражадаги бюджетга, шунингдек, юқори бюджетга тўла ҳажмда ўтказилишини белгилайди. Турли даражадаги бюджетла параметрлар прогнози тўғрисидаги қарори асосида, туманлар бюджетларига эса, вилоятларнинг халк депутатлари Кенгашлари қарорига асосан ўтказилади. Тартибга солинувчи даромадлар пул маблағларининг йиғиндиси бўлиб, юқори бюджетлардан тартибга солиш мақсадида бериладиган барча молиявий ресурслардир. Бюджетни тартибга солиш турли усуллар билан амалга оширилиб, улар орасида тартибга солувчи манбалардан маблағлар ажратиш усули энг муҳим усул ҳисобланади. Бюджетни тартибга солиш усулининг аҳамияти шу билан белгиланадики, бириктирилган даромадлар етмаган тақдирда, айни мана шу усул ёрдамида ҳар бир бюджет даромадлари ва харажатларини мувозанатга келтириш учун зарур бўлган маблағларнинг катта қисми берилади. Тартибга солувчи манбалардан маблағлар ажратиш йўли билан қуйи бюджетларни мувозанатлаш икон маблағ билан узлуксиз таъминлаб туриш учун жойларда бюджетлардан қўшимча даромадларни йўналтиришда давлат ҳокимияти маҳаллий органлари манфаатдорлиги ва молия органлари жавобгарлиги пасайишини киритиш мумкин. Бундан ташқари, дотация қуйи бюджетнинг ижросини юқори бюджетга даромадларнинг тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушишига қарам қилиб қўяди. Шу боисдан бюджетни тартибга солиш усули сифатида дотация фақат шундагина қўлланиладики, унинг ҳудудида йўналтириладиган барча тартибга солувчи даромадлар қуйи бюджетга берилаётганида бириктирилган ва тартибга солувчи даромадлар умумий суммаси режалаштирилган барча харажатларни қопламаган ҳолда, яъни бюджетни мувозанатлаш-тиришнинг бошқа усули бўлмаган вақтда қўлланилади. Барча даражадаги маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигидан келиб чиқиб, уларни давлат ижтимоий дастурларни амалга оширишга оид карорлар қабул қилиш учун ҳисобга олинадиган белгиловчи кўрсаткич ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳудудий иқтисодиёт муаммолари, жумладан, ҳудудлар иқтисодий потенциали ҳозирги кунда долзарб масала бўлишига қарамай иқтисодий потенциални аниқлаш услубиёти комлекс ҳолда ишлаб чиқилмаган. Иқтисодчи олим томонидан таклиф этилган услубиёт маҳаллий бошқарув органларини тез орада ўз иқтисодий потенциалини оширишга мажбур этади. Мазкур услубиёт асосида иктисодий потенциалдан фойдланиш даражаси вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан юқори бўлган туманларда оширилган суммада дотациялар берилиши, иқтисодий потенциалдан фойдаланиш даражаси паст бўлган туманларда эса дотациялар миқдори айнан шу суммага пасайтирилиши лозим.Ушбу тадбир тез орада туманлар иқт 2 боб. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни даромадларини ошириш борасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар таҳлили 2.1. Маҳаллий бюджетлар даромадларининг шаклланишининг амалдаги ҳолати таҳлили. Маҳаллий бюджетлар молиявий мустақиллигини таъминлаш учун уларнинг даромадлар базасини ҳам мустаҳкамлаш лозим. Бунинг учун даромад олишни марказсизлаштириш лозим, бу маҳаллий бошқарув органларини иқтисодий базани ривожлантиришга ва ўз қарамоғидаги ҳудудларга инвестиция киритишга харакатлантиради ва натижада солиқ тушумларини кўпайтиради. Шунингдек, маҳаллий бошқарув органларига маҳаллий солиқлар ва тушумлар доирасида молия сиёсатини юргизишда имконият берилиши ресурсларни самарали бошқаришга рағбат уйғотади. Аммо маҳаллий ҳокимликларга солиқ ваколатларини бериш билан бирга уларнинг Республика бюджети даромадлари 2785073.8 3979762.8 5626613,1 6844696,4 Давлат бюджетига нисбатан салмоғи (%) 54.6 56.0 53,9 52,1 Маҳаллий бюджетлар даромадлари 2315794.0 3128494.6 4794769,3 6271700,4 Давлат бюджетига нисбатан салмоғи (%) 45.4 44.0 46,1 47,9 Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги маълумоти. Шу билан бирга алохида таъкидлаш керакки, Хукуматимиз томонидан амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар натижасида солиқ юки камайтириб борилмоқда. Хусусан, юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи 2000-2011 йиллар мобайнида 38 фоиздан 9 фоизга, ягона ижтимоий тўлов 40 фоиздан 25 фоизга, кичик бизнес субъектлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар,яъни фермерлар учун ягона солиқ 7 фоизга туширилди. Шунга мувофиқ корхоналарнинг молиявий ресурслари хам те - жадвал Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадларининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши фоизда Ҳудудлар 2006 йил 2007 йил 2008 йил 2009 йил 2010 йил Қорақалпоғистон Республикаси 3,6 5,7 5,6 5,4 5,5 Андижон вилояти 5,8 7,2 7,1 7,0 7,0 Бухоро вилояти 7,6 7,5 7,7 7,5 7,2 Жиззах вилояти 2,1 2,1 2,2 3,4 3,5 Қашқадарё вилояти 12,1 11,6 12,1 11,7 11,3 Навоий вилояти 4,7 4,6 4,8 4,5 4,8 Наманган вилояти 5,0 4,2 4,0 3,4 3,9 Самарқанд вилояти 7,1 8,5 8,6 8,4 8,7 Сурхондарё вилояти 4,8 4,0 4,1 4,0 6,3 Сирдарё вилояти 3,2 3,0 3,0 2,6 2,5 Тошкент вилояти 11,4 11,0 11,0 11,0 11,2 Фарғона вилояти 14,4 14,0 13,8 14,0 13,0 Хоразм вилояти 4,1 4,7 4,6 4,6 4,6 Тошкент шаҳри 14,1 11,5 11,0 12,0 10,7 Республика бўйича жами 100,0 100.0 100.0 100.0 100 Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотл Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан тартибга солувчи солиқлардан ажратмалар меъёрлари вилоятлар ва соликлар бўйича дифференциялашган бўлиб, xap йили қайта кўриб чиқилади. Бу меъёрлар молиявий йил бошлангунга қадар, умумдавлат эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган харажатларнинг умумий ҳажми бўйича қабул қилингандан сўнг ўрнатилади. Уларнинг йилдан-йилга ошиб боришига сабаб - маҳаллий бюджет харажатларини шу минтақадан (вилоят, шаҳардан) йиғилган солиқлар эвазига қоплаш ва шунга мувофиқ юқори турувчи бюджетдан бериладиган молиявий маблағлар миқдорини камайтириш заруратидир. Меъёрларни аниқлашда умумдавлат ва маҳаллий солиқларнинг тушумлари прогнозларига, маҳаллий бюджетларнинг минимал харажатлар прогнозларига асосланилади. Шу муносабат билан кўпчилик вилоятларда, жумладан, Қора солиқ потенциали шаклланган. Масалан, бундай ҳудудга Тошкент шаҳри мисол бўлади. -жадвал Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетларда 2011 йилда режалаштирилган даромад ва ҳаражатларнинг тақсимланиши ва уларда дотация ва субвенцияларнинг тутган ўрни Млн.сўм № Ҳудудлар Даромадлар Ҳаражатлар Марказлашган инвестициялар учун субвенциялар ва маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган даромад Дотация Млн. сўм % Млн. сўм % Млн. сўм % Млн. сўм % 1 Қорақалпоғистон Республикаси 308592,5 4,5 627091,4 6,6 318498,9 12,5 2 Андижон вилояти 442635,2 6,4 801678,2 8,4 359043 14,1 3 Бухоро вилояти 561139,7 8,1 561139,7 5,9 4 Жиззах вилояти 185074,5 2,7 400418,3 4,2 215343,8 8,5 5 Қашқадарё вилояти 835454,7 12,1 835454,7 8,8 6 Навоий вилояти 391534,3 5,7 391534,3 4,1 7 Наманган вилояти 325541,6 4,7 736233,6 7,8 387551,3 15,2 23140,7 100 8 Самарқанд вилояти 489959,1 7,1 1037484 10,9 547525 13 Хоразм вилояти 275378,1 4,0 523533 5,5 248154,9 9,7 14 Тошкент шаҳри 785173,2 11,3 785173,2 8,3 жами 6924409 100 9494058 100 2546508 100 23140,7 100 Манба:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024, 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245 ва 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449 қарорлари асосида муаллиф томондан тайёрланди . Маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида дотацион режимдаги бюджетлар сони кескин қисқартирилишига эришилди. Буни қуйидаги маълумотлардан кўришимиз мумкин. 2000 йилда жами 8 та ҳудудлар дотацион режимда бўлиб, уларнинг харажатлардаги улуши 16,8 фоизни ташкил қилган. 2006 йилда эса 6 та ҳудуд ва уларнинг харажатларидаги дотацияларнинг улуши 9 фоизни ташкил қилган. 2009 йилда 2 та ҳудуд дотацион режимда қолган. Уларнинг харажатларидаги дотация улуши 4,1 фоизни ташкил қилган бўлса, 2010 йилга келиб фақат Наманган вилояти дотацион режимда қолган. Дотацияларнинг харажатлардаги улуши 2010 йилда 2 фоизни, 2011 йилда эса 0,2 фоизни ташкил этиши кўзда тутилмоқда. Дотациялар, субвенциялар ва ссудалар ажратишда уларнинг миқдорини ҳу III Боб. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни дотациядан фойдаланишни камайтириш масалалари 3.1. Дотациядан фойдаланишни камайтиришда маҳаллий бюджетлар молиявий имкониятларини оширишни такомиллаштириш Маҳаллий бюджетлар иқтисодиётимиздаги долзарб бўлган ижтимоий, иқтисодий, экологик, маънавий муаммоларни ечиш зарурияти бўйича ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Таъкидлаш жоизки, маҳаллий бюджетларда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар макроиқтисодий сиёсатнинг кичиклаштирилган нусҳасини англатмайди. Чунки ҳар бир маҳаллий бюджетлар бирлик-бу ўзига хос ижтимоий-иқтисодий ва табиий ресурс тизимидир, унинг ҳолати маҳаллий бюджетларда кўринади. Маҳаллий бюджетлар иктисодиёт ҳар бир мамлакат миллий иқтисодиётининг бўлинмас ва узвий бир бўғини сифатида фаолият юритади. Ҳар бир ҳудуднинг ривож ўз харажатларини қоплаш имконига эга, чунки уларнинг даромадлари режалаштирилган харажатларини қоплаш учун етмайди. Жаҳон тажрибасида трансфертларнинг маҳаллий молия учун аҳамияти жуда юқори бўлиб, уларнинг ҳажми маҳаллий бюджет барча даромадларининг ярмига етади. Бу эса, албатта, мамлакатнинг барча ҳудудида ижтимоий соҳадаги умуммиллий андозаларни қўллаб-қувватлаш имкониятини беради. Бошқа томондан, трансфертлар тизими марказлаштиришга таъсир этади ва муносабатларни етарлича ойдинлаштиради ҳамда маҳаллий органларга трансферт миқдорини айнан қандай тарзда аниқланишини тушунишга имкон беради. Бугунги кунда «бюджет даромадларининг ишончлилигини таъминлашда, энг аввало, бу жараёнга хорижий тажрибаларидаги тамойиллар ва механизмларни тадбиқ этиш йўли билан солиқ солиш тизимини ва бюджетлараро ўзгартирмасдан қўйилиши тажрибасини тадбиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Махаллий бюджетни дотациядан чиқариш дастурининг чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат: • саноат корхоналари томонидан буюртма асосида касаначилик билан шуғулланиш учун фуқаролар билан шартнома тузиш; • бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари даромадларини кўпайтириш; • мавжуд корхоналарни ишлаб чиқариш қувватини ошириш; • сервис хизмати кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш • аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этишдан иборат. Маҳаллий бюджетлар даромадларини мустаҳкамлаш, уларни молиявий манбаларини кенгайтириб бориш, бозор иқтисодиётига ўтилаётган даврда долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Маҳаллий бюджетларнинг даромад базаси худудларда яратилаётган миллий даромад, яъни ишлаб чиқаришнинг ривож маблағларидан самарали фойдаланиш, қўшимча даромад тушириш, молиявий бозорга таъсир этиш имконини беради. Менинг фикримча, Ўзбекистон шароитида ҳам маҳаллий бюджетлар ижроси давомида маҳаллий бюджетларда мавжуд бўлган бўш мабағларни қисқа муддатларга (бюджет йили чегарасида), банк муассасаларига сотиш имконияти мавжуд. Бу бир вақтнинг ўзида маҳаллий хокимиятларнинг маҳаллий бюджетларни бажаришдаги маъсулиятини ошириш, уларни шу соҳадаги мустақиллигини кенгайтириш билан бирга олиб борилиш керак. Маҳаллий бюджетлар даромадларини ошиши, бевосита шу худудда жойлашган корхона ва ташкилотларнинг молиявий аҳволи билан боғлиқдир. Маҳаллий бюджетлар даромадларининг асосий қисмини солиқлардан тушадиган тушумлар ташкил қилади, шу сабабли солиқ тизими фискал функциясининг кучайишиб корхоналар молиявий инфляция даражасига қараб ўзгартириб бориш мақсадга мувофиқдир. Бизнинг фикримизча, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика ва Маҳаллий бюджетлар органларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини анча ўзгартиради. Иқтисодиётни барқарорлаштиришнинг бу босқичида Маҳаллий бюджетлар ривожланиш ва ислоҳ қилишнинг асосий воситалари сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишдаги ҳуқуқлари ва ваколатларини босқичма-босқич кенгайтириб бориш зарур. Маҳаллий бюджетларда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари манбаларни жалб қилиш ишларини ғазначилик тизимида янада мукаммаллаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. 3.2. Маҳаллий бюджетларни дотациядан фойдаланишни камайтиришда маҳаллий бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш йўллари Маҳа кўпайтиради; жойларда бюджетлардан қўшимча даромадларини йўналтиришда давлат ҳокимияти маҳаллий органлар манфаатдорлиги ва молия органлари жавобгарлиги пасайишига олиб келади. Молия соҳасида олиб борилаётган ўзгаришларнинг марказида маҳаллий бюджетларни шаклланиши ва харажатларидан янада самарали фойдаланиш, маҳаллий бюджетлар билан республика бюджети ўртасидаги муносабатларни тубдан ўзгартириш, маҳаллий бюджетларни ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги тутган ўрнини ошириш масаласи туради. Жойларда ижтимоий сиёсатни амалга ошириш ўз навбатида маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий ресурслар базасини янада мустаҳкамлашни талаб қилади. Маҳаллий бюджетлар нафақат аҳолининг ижтимоий ҳимоясини амалга ошириш воситаси бўлиб, балки маҳаллий ҳокимиятларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисоди томонидан олиб борилаётган эркинлаштириш сиёсатини бюджет муассасаларига тақдим этиш ва бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор бюджет соҳасида мухим қарорлардан бири бўлиб, унинг асосий тамойиллари қуйидагилар ҳисобланади: 1. Маблағларни сарф этишда бюджет муассасалари раҳбарлари эркинлиги ва мустақиллигини белгилаш; 2. Ходимлар меҳнатини рағбатлантириш, уларнинг меҳнати учун шарт-шароит яратиш; 3. Нормативлар бўйича янги тартибда молиялаштириш. Қарорда бюджет маблағларидан, тежаб-тергаб, самарали ва оқилона фойдаланиш ҳамда бюджет интизомини мустаҳкамлаш учун бюджет ташкилотла бўйича молиялаштирилади. Ҳисоб-китоблар асосида муссасалар фаолиятини ифодалайдиган кўрсаткичлари (ўқувчилар, тарбияланувчилар, гуруҳлар ва ҳак.) ётади. Маҳаллий бюджет харажатлари самарадорлигини таъминлашга қаратилган чора-табдирларни белгилашда қуйидагиларга эътибор қаратилиши лозим. Маҳаллий бюджетларда марказлаштирилган тадбирларга режалаштирилган маблағларни марказлашган ҳолда республика юқори ташкилотларига кўчирмасдан бюджет ташкилотларини ихтиёрига қолдириш лозим. Бунда мебел, компьютер, жиҳозлар ва бошқаларни бюджет ташкилотлари тўғридан-тўғри шартнома тузган ҳолда ишлаб чиқарувчи корхоналардан харид қилиши лозим. Яъни, ўртадаги воситачи корхоналарга қолдирилаётган маблағлар тежалишига эришилади. Худди шундай, маориф ва соғлиқни сақлаш муассасаларига харид қилинаётган озиқ-овқат режалаштирилган ҳолда молия органларидан рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этиш лозим. Бунда шартномаларга молия ва назорат тафтиш органлари ходимлари ушбу шартномаларни тасдиқлайдилар. Бу билан улар ўз зиммаларига бюджет маблағларини самарали ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш масъулиятини оладилар. Бунда молия ва тафтиш органларининг назорати бюджет ташкилотига ушбу харажатларга бюджет ташкилотларини молиялаштириб бериш билан якунланмай, ушбу маблағларни сарфланишини якуний босқичигача, яъни товар ва хизматларни харид қилиш, олиб келиш, уларнинг нархи, бутлигидан тортиб уларни ўрнатишгача бўлган босқични назоратга олиниши таъминланади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.Т.:”Ўзбекистон”, 2005 й. 2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси, Norma, 16. Ходиев ва бошқ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисодиёт, 2009. – 120 б. 17. Бекмуродов А.Ш., Ғофуров У.В. Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш: натижалар ва устувор йўналишлар. Ўқув қўлланма. Т. ТДИУ. 2007. -1196. 18. Ваҳобов А.А., Қосимова Г.А., Жамолов Х.Н., Бюджет-солиқ сиёсати яхлитлиги.Ўқув қўлланма. - Т., «Молия-иқтисод». 2004. 296б. 19. Ваҳобов А.А. Қосимова.Г.А. Давлат молиясини бошқариш. Ўқув қўлланма. - Т., «Молия-иқтисод». 2004. -287 б. 20. Ваҳобов А., Срожиддинова З. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети. Ўқув қўлланма. – Т.: Молия. 2005. -197б. 21. Жўраев А., Сафаров Ғ. Солиқ н 46. Лукаш Ю. Оптимизация налогов. Методы и схемы. -М.: “Гросс Медиа”. 2005. 47. Абдурахманов О. Налоговые системы стран с переходной экономики. –М.: Палеотип. 2005. 48. Романовский М. Налоги и налогообложение.. -СПб.: “ПИТЕР”. 2003. 49. Пансков В., Князев В. Налоги и налогообложение. //Учебник. –М.: МЦФЭР. 2003. 50. Перов А., Толкушкин А. Налоги и налогообложение. //Учебное пособие. -М.: “ЮрайтИздат”. 2003. 51. Черник Д., Павлова Л., Дадашев А. Налоги и налогообложение. //Учебник. -М.: ИНФРА-М. 2004. 52. Пушкарева В. История финансовой мысли и политики налогов. -М.: “Финансы и статистика”. 2005. 53. Юткина Т. Налоги и налогобложение. -М.: “ЮНИТИ”. 2007. 54. Финансово-кредитный энциклопедический словарь. //Под ред. А.Грязновой. -М.: “Финансы и статистика”. 2002. 55. Александров И. Налоговые
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha