Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 99.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 17 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Молия бозорида банклар ва нобанк кредит институтлари

Купить
Молия бозорида банклар ва нобанк кредит институтлари Режа: 1. Молия бозорида банклар фаолияти 2. Молия бозорида суғурталовчилар фаолияти 3. Молия бозорида кредит институтлари фаолияти Банклар қимматли қоғозлар бозорида қуйидаги операцияларни амалга оширади:  қимматли қоғозларни чиқариш, сотиб олиш, сотиш, сақлаш;  ишончли бошқарувчи сифатида мижоз топшириғи асосида қимматли қоғозларни бошқариш;  қимматли қоғозлар олди-сотди жараёнида мижоз топшириғи асосида унинг ҳисобидан воситачилик функцияларини бажариш, брокер вазифасини бажариш;  қимматли қоғозлар чиқариш ва муомаласи масалалари бўйича консултацион хизматлар кўрсатиш (инвестиция маслаҳатчилиги);  инвестицион компания, андеррайтер сифатида қимматли қоғозлар чиқарилишини ташкил этиш. Тижорат банклари акциялар эмитенти сифатида  акциядорлик жамияти шаклида фаолият юритади (юридик ва жисмоний шахслар шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар банк муассислари бўлиши мумкин);  банк устав капиталининг энг кам миқдори юз миллиард сўмни ташкил этиши лозим;  банкнинг бошқа банкларнинг устав капиталида иштирок этишига йўл қўйилмайди;  кредитга ва гаровга олинган маблағлардан банкнинг устав капиталини шакллантириш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди. Соҳалар бўйича 2021 йилда тузилган битимлар миқдори (“Тошкент” РФБ)0 5000 10000 15000 20000 25000 23421 20660 11022 8834 4570 1425 1135 280 81 34 АТ “Алоқабанк” ва Германия Дойче банки ўз маблағлари таркиби Капитал манбалари АТ “Алоқабанк” Германия Дойче банки Устав капитали 76,0 7,7 Қўшимча капитал 0,3 58,6 Захира капитали 10,0 - Тақсимланмаган фойда 13,7 24,3 Озчиликнинг (минаритар) улуши - 2,3 Қайта баҳолаш захираси - 7,1 Жами капитал 100 100 Тижорат банкларининг қимматли қоғозлари бозоридаги операциялари ривожланмаганлиги сабаблар:  мамлакатда молия бозори фаолиятини ташкил этувчи ва рағбатлантирувчи ташкилий-ҳуқуқий асосининг заифлиги, монетизация коэффициентининг (пул билан таъминланганлик даражаси) пастлиги, инфляция даражасининг юқорилиги, инвесторлар ва аҳолининг молия- кредит тизимига ишончининг мустаҳкам эмаслиги;  банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини билан боғлиқ муаммолар сифатида инвесторлар ва аҳолининг ушбу операциялардан иқтисодий манфаатдорлиги пастлиги ва молия бозорлари фаолияти бўйича етарли ахборотга эга эмаслиги, тижорат банкларининг 86,1 фоиздан ортиқ капитали давлат улуши мавжуд тижорат банкларига тегишли эканлиги;  тижорат банкларининг инвестицион операциялари ҳисобидан оладиган даромадлари кредитлар ҳисобидан оладиган фоиз тўловларига нисбатан паст, эмиссион операциялари бўйича харажатлар муддатли депозитларга тўланадиган тўловлар ҳажмидан юқори бўлсада, банклар ушбу операцияларни бажариши активларни диверсификация қилиш, барқарор ва узоқ муддатли даромад олиб туриш, кутилмаган ҳолларда ликвидлилик билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш, қимматли қоғозларнинг гарови остида кредит бериш, компания ёки фирмаларнинг мулкига эгалик қилиш имкониятини яратади. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДАГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ТИЗИМЛИ МОДЕЛИЭкзоген омиллар Эндоген омиллар ИНВЕСТИЦИЯ ОПЕРАЦИЯЛАРИ ВОСИТАЧИЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИ ЭМИССИЯ ОПЕРАЦИЯЛАРИ Реал секторни кредитлаш имконияти ортади Миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши таъминланади Аҳолининг турмуш даражаси ортадиАктивлар диверсифика цияси таъминланади Узоқ муддатли барқарор даромад манбаи таъминланади Қўшимча молиявий ресурслар жалб этилади Банкнинг ўз маблағлари ҳажми ортади Суғурта компанияларининг фонд бозоридаги фаолияти Суғурта компаниялари Фонд бозоридаги рискларни суғурталовчи Инвестор Эмитент Инвестиция воситачиси «Алском» АЖ ва Германия «Allianz SE» суғурта компаниялари ўз маблағлари таркиби (2022 йил 1 январь ҳолатига жамига нисбатан фоизда) Ўз маблағлар манбаси «Алском» АЖ «Allianz SE» суғурта компанияси Устав капитали 56,4 2,89 Қўшилган капитал 7,5 69,4 Захира капитали 24,6 16,85 Тақсимланмаган фойда 10,1 10,83 Келгуси харажатлар ва тўловлар учун захиралар 0,6 - Жами 100 100 Суғурта компанияларининг фонд бозоридаги эмитентлик фаолиятини ривожлантириш қуйидаги асосий омиллар билан белгиланади: • давлат улуши юқори бўлган суғурта компанияларини хусусийлаштириш ва буни IPO ва SPO амалиёти орқали амалга ошириш; • янги ташкил қилинаётган суғурта компанияларини акциядорлик жамияти шаклида ташкил этиш ва уларнинг устав капиталини давлат иштирокисиз шакллантириш; • МЧЖ шаклида фаолият олиб бораётган суғурта компанияларини босқичма-босқич акциядорлик жамияти шаклига ўтказиш; • суғурта компанияларининг корпоратив облигациялар бозорида ўз фаоллигини ошириш. Шунингдек, суғурта компаниялари қимматли қоғозларни эмиссия қилиш орқали дивиденд ва фоиз тўлаш операцияларини ҳам бажариш мажбуриятини олади. Эмиссион операциялар самарадорлигига уларнинг дивиденд сиёсати муҳим аҳамият касб этади. Чунки, инвесторларнинг компанияга нисбатан муносабати олиб борилаётган дивиденд сиёсатига тўғридан-тўғри боғлиқ. Суғурта компанияларининг актив операцияларидан келадиган даромадлари унинг рентабеллик даражасига ва натижада, унинг дивиденд сиёсатига ижобий таъсир кўрсатади. «Алском» АЖ суғурта компаниясининг инвестицияга йўналтирилган маблағлар динамикаси (млрд.сўм) Кўрсаткичлар Йиллар 2017 2018 2019 2020 2021 2021 йилда 2017 йилга нисбатан ўсиш, % Жами инвестициялар ҳажми, шу жумладан: 45,239 54,663 59,22 69,082 79,8 176,4 Депозитлар 22,696 27,572 42,988 43,839 52 229,1 Қимматли қоғозлар 10,612 9,367 12,386 9,876 9,9 93,2 Ташкилотлар устав фондидаги иштироки 0,3 0,3 0,403 12,703 15,8 5266,7 Пул маблағлари 1,628 3,809 1,286 2,479 1,9 116,7 Бошқа инвестициялар 1,3 1,9 2,161 0,185 0,3 23 «Алском» АЖ суғурта компанияси молиявий фаолиятидан келадиган даромадлари динамикаси Кўрсаткичлар Йиллар 2017 йилга нисбатан 2021 йилда ўсиш, (фоизда) 2017 2018 2019 2020 2021 Молиявий фаолиятдан даромадлар жами (млрд.сўм), шу жумладан: 2,879 5569 4,215 26107 4,764 9318 7,111 85759 8,339 9753 9 290 Дивидендлардан даромадлар (фоизда) 38,7 21,6 20,6 5,7 8,5 -30,2 Фоизлар кўринишидаги даромад (фоизда) 47,5 45,5 78,6 76,4 90 42,5 Узоқ муддатли ижарадан даромад (фоизда) 0,3 - - - - -0,3 Валюта курслари фарқидан даромадлар (фоизда) 1,2 29,6 0,9 1,8 1,5 0,3 Молиявий фаолиятдан бошқа даромадлар (фоизда) 12,3 3,3 - 16,2 - -12.3 Инвестиция фондлари 2015 йил 25 августда ЎЗҚ-392-сон “Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида ”ги қонун билан тартибга солинади. “ Инвесторларнинг пул маблағларини жалб этиш ва уларни инвестиция активларига қўйиш мақсадида акциялар чиқаришни амалга оширувчи юридик шахс инвестиция фондидир”. Инвестиция фондлари молиявий воситачилар сифатида индивидуал инвесторларга акцияларни сотиш орқали фонд шакллантирадилар ва фонд маблағларини акция ва облигациялар билан диверсификацияланган инвестиция портфелини сотиб олишга йўналтирадилар . Ташкил этилишдан мақсад:  инвестицион фаолиятни марказлашган тартибда диверсификациялаш;  инвестиция фондлари томонидан рискларни алоҳида ҳисобга олиш;  капитал эгаларининг инвестиция фондлари билан ҳамкорликда ишлашига етакчи тармоқ ва соҳалардаги акциядорлик компаниялари акцияларини майда (миноритор) инвесторларнинг сотиб ололмаслиги;  фонд бозорида операцияларни амалга ошириш бўйича ҳеч қандай тажрибага эга бўлмаган капитал эгалари учун қулайлик . Инвестиция фондлари афзалликлари Инвестицияларни бошқариш харажатларини пасайтириш Инвестициялаш рискларини пасайтириш Молиявий активларни проффеессионал бошқариш Инвестиция фондларига қўйилмалар ишончлилиги Инвестиция фондларига инвестициялар юқори ликвидлиги Солиқ имтиёзларининг қўлланилиши Пай фондлари Инвестиция фаолиятини амалга ошириш мақсадида икки ва ундан ортиқ шахсларнинг — инвесторларнинг ўзи ишончли бошқарувга берган пул маблағлари йиғиндиси пай фондидир . Пай фонди юридик шахс бўлмайди.  Ўз эгаларининг пай фондидаги улушини тасдиқловчи ҳужжатсиз қимматли қоғоз инвестиция пайидир.  Инвестиция пайига бўлган ҳуқуқлар Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан инвестиция пайлари эгасининг депо ҳисобварағидан бериладиган кўчирма билан тасдиқланади. Инвестиция активлари Инвестиция фондининг ёки пай фондининг инвестиция портфелини ташкил этувчи қимматли қоғозлар, улушлар, пул маблағлари (шу жумладан чет эл валютаси), омонатлар ва кўчмас мулк 3B 190C101A 0A 17 1102 0917 Ишончли бошқарувчи инвестиция фондларини ва (ёки) пай фондларини ишончли бошқариш шартномаси асосида ишончли бошқаришни амалга оширувчи юридик шахс
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha