Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 76.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 17 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Молия бозорининг фундаментал таҳлили

Купить
МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ФУНДАМЕНТАЛ ТАҲЛИЛИ РЕЖА: 1. Молия бозори таҳлилининг ташкилий хусусиятлари 2. Фундаментал таҳлил турлари 3. Фундаментал таҳлилга таъсир кўрсатувчи омиллар 4. Эмитент жорий ҳолатининг фундаментал таҳлили Фундаментал таҳлил - молиявий воситаларнинг қийматини уларнинг асосий хусусиятларидан келиб чиқиб, кенг кўламли омилларни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш усули. Фундаментал таҳлил бу келажакдаги иқтисодий ва молиявий таъсирларни башорат қилиш мақсадида микро ва макроиқтисодий омилларнинг корпорация бизнесига таъсирини таҳлил қиладиган қимматли қоғозлар нархлари ҳаракатларини баҳолашнинг энг кенг қўлланиладиган усулларидан биридир. Фундаментал таҳлил компания акцияларининг ҳақиқий қийматини аниқлаш мақсадида турли хил молиявий ҳисоботларни ўрганади Инвестициялашда фундаментал таҳлилдан фойдаланиш "ички қиймат концепсияси"га таянган ҳолда, учта асосий тахминга асосланади:  акцияларнинг жорий нархи кўпинча компаниянинг ҳақиқий қийматини акс еттирмайди;  компаниянинг асосий маълумотларида акс еттирилган қиймат акцияларнинг ҳақиқий қийматига яқинроқ бўлиши мумкин;  истиқболда фонд бозори акциялар бозор қийматини ҳақиқий қийматга яқинлаштиришга интилади. ФУНДАМЕНТАЛ ТАҲЛИЛ УСУЛЛАРИ • Таққослаш • Индукция • Дедукция ТАҚҚОСЛАШ Фундаментал таҳлил доимий ва хилма хил таққослашни ўз ичига олади. У компаниянинг бозордаги улуши ва ҳажмини, турли коффициентларни – рентабеллик ва қарз юки даражаларини, бозор мултипликаторларни таққослайди. ИНДУКЦИЯ ИНДУКЦИЯ (лот.inductio — тўғрилаш, тартибга келтириш) (мантиқда) — айрим фикрлардан умумий хулосалар чиқаришда ва мантиқий тадқиқотларга қўлланиладиган муҳокама усули. Хусусийликни ўрганиб, умумийлик билиб олинади. ДЕДУКЦИЯ Дедуксия - бу умумий қоиданинг муайян ҳолатга нисбатан қўлланилиши. Масалан, олтин нархининг пасайиши олтин қазиб олувчилар даромадининг пасайишига олиб келади. Aгар биржаларда олтин котировкалари пасайганини кузатадиган бўлсак, катта еҳтимол билан бу сафар ҳам олтин қазиб олувчи компанияларнинг даромади пасаяди. МАЪЛУМОТЛАР МАНБАСИ  молиявий ва операцион ҳисобот;  cтатистика;  биржа маълумотлари;  компания ҳужжатлари  пресс-релизлар ва янгиликлар МОЛИЯВИЙ ВА ОПЕРАЦИОН ҲИСОБОТ Фундаментал таҳлилда талаб қилинадиган молиявий натижалар қийматлари молиявий ҳисоботлардан олинади. Даромад ва фойда тўғрисидаги маълумотлар – молиявий натижалар тўғрисидаги (2-сон шакл) ҳисоботдан, молиявий қарзлар миқдори, ўз маблағлари ва активлари – бухгалтерия балансидан (1-сон шакл), еркин пул оқимининг қиймати - пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботдан (4-сон шакл) олинади. Операцион ҳисобот Молиявий ҳисоботлар аллақачон тугаган даврларнинг натижаларини кўрсатади ва қоида тариқасида, ҳар чоракда кўпи билан бир марта тайёрланади. Компания жорий даврда қандай молиявий натижаларга еришиши мумкинлиги ҳақида тасаввурга ега бўлиш учун таҳлилчилар молиявий ҳисоботларга қараганда тезроқ нашр етилиши мумкин бўлган тезкор яъни операцион ҳисоботларга асосланади. СТАТИСТИКА Эълон қилинган статистик маълумотлардан инвесторлар сўнгги макроиқтисодий кўрсаткичларни масалан, ЯИМ ҳажми ва ўсиш суръати, инфляция даражасини, турли соҳавий статистик муҳим маълумотларни оладилар . БИРЖА МАЪЛУМОТЛАРИ Фундаментал таҳлилда қўлланиладиган мултипликаторларни ҳисоблаш учун инвесторлар ва таҳлилчилар акциялар ва бошқа активларнинг алмашинув қиймати тўғрисида долзарб маълумотларга эга бўлишлари керак. Ушбу маълумотлар биржа томонидан эълон қилинади. Улар нафақат мултипликаторларни ҳисоблаш учун муҳимдир. Кўпгина компаниялар учун уларнинг маҳсулоти ёки асосий хом ашёси товар ҳисобланади. Бундай ҳолда, кутилаётган молиявий натижаларни тезкор баҳолаш учун маълумотлар алмашинуви зарур ҳисобланади. КОМПАНИЯ ҲУЖЖАТЛАРИ Дивидендлар сиёсатидаги ўзгаришлар, дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорлар, акциядорлар ёки менежерлар таркибидаги ўзгаришлар ва бошқа муҳим маълумотлар компания ҳужжатларида мавжуд бўлади. Оммавий компаниялар бундай ҳужжатларни нашр етишлари шарт ва уларни ўз веб-сайтларида, шунингдек, биржалар, регуляторлар ёки махсус ахборот ресурслари саҳифаларида жойлаштиришлари лозим. ФУНДАМЕНТАЛ ТАҲЛИЛ ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ 1. Бир қимматли қоғозга қанча капитал, ҳар йили қанча фойда ёки эркин пул оқими тўғри келишини ҳисобга олган ҳолда акциянинг ҳақиқий қиймати ҳисобланади; 2. Таҳлиллар асосида тармоқ ҳолати, компаниянинг рақобатчилар билан ўзаро боғлиқлик даражаси ўрганилиб, ҳақиқий қиймат аниқланади; 3. Макроиқтсодий таҳлиллар яъни ЯИМ ўсиши, инфляция даражаси, геосиёсий рисклар орқали қимматли қоғозларнинг тахминий ҳақиқий баҳоси чиқарилади; 4. Қимматли қоғозларнинг жорий нархи билан барча омилларни ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг ҳақиқий нархи солиштирилади. ФУНДАМЕНТАЛ ТАҲЛИЛ ОМИЛЛАРИ  молиявий кўрсаткичлар  акция нархи  тармоқ доираси ва тармоқга мансублик  корреляция;  макроиқтисодий шароитлар ва кўрсаткичлар;  компанияни бошқариш сифати;  фаолият кўлами ва бозор улуши;  компаниянинг хусусиятлари. МОЛИЯВИЙ КЎРСАТКИЧЛАР Молиявий кўрсаткичлар фундаментал таҳлил нуқтаи назаридан улуш қийматига таъсир қилувчи енг муҳим омиллардир. Фойда, ЕБИТДA, молиявий қарз, активлар ва капитал компаниянинг молиявий кўрсаткичлари ҳисобланади. Компания қанчалик самарали ишласа, фойда кўп бўлиб, қарз юки кам бўлади, капитал даромадлари шунчалик кўп бўлади. Буларнинг барчаси компаниянинг қийматига ва натижада, унинг акцияларига таъсир қилади. АКЦИЯ БАҲОСИ Фундаментал таҳлилнинг мақсади қимматли қоғозларнинг паст баҳоланиши ёки ортиқча баҳоланишини аниқлаш бўлганлиги сабабли молиявий натижаларни қимматли қоғозларнинг жорий қиймати билан солиштириш зарур. Шунинг учун акцияларнинг қиймати енг муҳим омиллардан биридир. СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ IPO АМАЛИЁТИНИНГ SWOT ТАҲЛИЛИ Кучли томонлари: • Катта миқдордаги молиявий ресурсларни жалб қилиш; • Компаниянинг капиталлашуви ошиши; • Компаниянинг Ғарб бозорига чиқиши; • Компания бизнесини қайта қуриш; • Нисбатан хавфсиз капитални жалб қилиш; • Компаниянинг бозор қийматини аниқлаш. Кучсиз томонлари: • Ахборотни оммага ошкор қилиниши; • Эмиссия харажатларининг юқорилиги; • IPO ўтказиш жараёнининг мураккаблиги. Хавф-хатарлар: • Акцияларнинг нисбатан паст баҳоланиши; • Компаниянинг йирик компаниялар томонидан эгалланиши, яъни консолидацияланиши. Имкониятлари: • Аниқ бизнесни ривожлантириш стратегияси; • Акцияларни мақбул нархда жойлаштириш; • Бозорда юқори рақобатбардошликка эга бўлиш; • Янги суғурта маҳсулотини яратиш; • Самарадорликка хизмат қилувчи бизнес шаффофлиг «ALSKOM» АЖ СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТИ ДАРОМАДЛАРИ ДИНАМИКАСИ Кўрсаткичлар Йиллар 2016 йилга нисбатан 2020 йилда ўсиш, (%да) 2016 2017 2018 2019 2020 Молиявий фаолиятдан даромадлар жами (млрд. сўм), шу жумладан: 2,88 4,2 4,76 7,11 8,34 290 Дивидендлардан даромадлар (%да) 38,7 21,6 20,6 5,7 8,5 -302 Фоизлар кўринишидаги даромад (%да) 47,5 45,5 78,6 76,4 90 42,5 Узоқ муддатли ижарадан даромад (%да) 0,3 - - - - -0,3 Валюта курслари фарқидан даромадлар (%да) 1,2 29,6 0,9 1,8 1,5 0,3 Молиявий фаолиятдан бошқа даромадлар (%да) 12,3 3,3 - 16,2 - -12.3 ФОРЕХ ФУНДАМЕНТАЛ ТАҲЛИЛИ: АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР Валюта бозорини фундаментал таҳлил қилишнинг моҳияти турли иқтисодий омилларнинг маълум бир валюта қийматига таъсирини аниқлаш ва шу асосда унинг кейинги тенденциясини аниқлашга ҳаракат қилишдир. Мамлакатдаги иқтисодий кўрсаткичлар унинг миллий валюта қийматига ва натижада фундаментал таҳлил натижаларида ҳам намоён булади. Индикатор ва кўрсаткичлар  қайта молиялаштириш ставкаси;  ифляция даражаси;  ЯИМ;  cавдо баланси;  ички бозордаги пул массаси;  жаҳон бозорида миллий валютага бўлган ишонч;  бандлик. Фоиз ставкалари, инфляция ва ЯИМ - бу Форех фундаментал таҳлилида ишлатиладиган учта асосий иқтисодий кўрсаткич. Улар капитал оқимлари, савдо баланси, шунингдек облигациялар баҳоси ва кўплаб қўшимча макроиқтисодий ва геосиёсий омиллар каби бошқа омиллар билан солиштирганда кўрсатиши мумкин бўлган иқтисодий таъсирнинг катталиги бўйича ажралиб туради.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha