Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 174.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Ноябрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Молиявий бозорлар

Купить
Молиявий бозорлар Режа: Молиявий бозорнинг моҳияти ва аҳамияти. Молия бозорининг таркиби ва ўзига хос хусусиятлари. Молия бозори операциялари ва воситалари. Молия бозори кенг маънода қўлланиб, олди- сотди муносабатларига киришадиган мулк эгаларининг ўзаро алоқаларини тавсифлайди. Молия ресурсларининг бозор орқали ўтадиган қисми молия бозорининг объектини ташкил этади. Бундаги муносабатлар мулкдорлар билан пулга эҳтиёжмандлар ўртасида юз беради. Молия бозорларининг самарали фоалият кўрсатиши учун маълум муҳит мавжуд бўлиши шарт. Авваламбор, мазкур шарт иқтисодий тизим барқарорлиги ва молия тизимининг эркин ва ишончли ҳаракат қилишига мўлжалланган қонунчиликка асосланиши талаб қилинади. Молия бозорининг асосий функцияларидан бири – молиявий инструментларнинг объектив бозор курсини (нархини) шакллантиришдир. Молия бозори вазифаларини асосий ва қўшимча вазифалар га ажратиш мумкин. Асосий вазифалари унинг бозор муносабатлари тизимидаги аҳамияти ва қулай шароитларни таъминлаши билан ифодаланади. Молия бозорининг асосий вазифалари қуйидагилар: иқтисодиётнинг реал секторига инвестицион молия ресурсларни самарали жалб қилиниши; капитални самарасиз тармоқдан самаралисига қайта тақсимланиши; давлат бюджетига хизмат кўрсатиши, унинг камомадини (дефицитини) қоплаш учун пул маблағларини самарали жалб қилиниши; иқтисодиётнинг ҳолатини баҳоланиши; инфляция суръатлари ва валюта курслари ўзгаришига оператив таъсир кўрсатилиши; давлатнинг кредит-пул ва бюджет-солиқ сиёсатини объектив ва мутаносибликда олиб борилиши; мулкка эгалик хуқуқини ишлаб чиқариш воситаларига қайта тақсимланиши; Молия бозорининг қўшимча вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: - эмитентнинг молия оқимларини оптималлаштириш; - бозор қатнашчиларининг ижобий имиджини шакллантириш; - эмитентнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш; - бизнесни ривожлантириш ва қўшимча иш жойларини яратиш; - жаҳон молия тизимига интеграциялаштириш; - инвесторларнинг хуқуқларини ҳимоялаш ва мақсад-манфаатларини таъминлаш. Молия бозори таркибига қуйидагилар киради: пул бозори қимматли қоғозлар бозори валюта бозори инвестиц ия бозори ссуда капитали бозори суғурта бозори ва ҳ.к. Пул бозори – пул эгалари ёки уни сақлаб турувчилар ва пулга муҳтож бўлган субъектлар ўртасидаги муносабатларни ўз ичига олади. Пул бозори давлат хазинасига бевосита нақд пул тушишини таъминлайди ва фирма ёки жисмоний шахсларга ўзларининг вақтинчалик бўш маблағларидан даромад олишга имкон беради. Қимматли қоғозлар бозори - у даромад келтирувчи дивиденд ва фоиз келтирувчи қимматли қоғозлар муомаласи орасидаги муносабатларни англатади. Валюта бозори – бунда турли мамлакатлар валютаси олди- сотди қилинади. Бу бозорда корхона, фирма, давлат идоралари ва фуқаролар қатнашадилар. Валюта бозори амалиётда кщпинча валюта билан савдо қилувчи банклар кўринишида бўлади. Ҳозирги вақтда валюта муомалалари асосан АҚШ долларида ва еврода олиб борилади. Инвестиция бозори - фойда, дивиденд ёки даромадларнинг бошқа шаклларини олиш мақсадида сақлаб, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга, шунингдек, қимматли қоғозларга сармоя қуйиш борасидаги муносабатларни англатади. Ссуда капитали бозори – банк томонидан маълум муддатга бериладиган қарз пуллар борасидаги муносабатларни англатади. Суғурта бозори - ўз мол-мулкини суғурта қилиш борасида юридик ва жисмоний шахслар билан суғурта ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни ўз ичига олади. Халқаро мавқега эга бўлган замонавий молия бозори ўзининг асосий роли доирасида (яъни иқтисодиётнинг ҳолати “барометри”) жаҳон глобаллашуви шароитида иқтисодиётда бир-бири билан боғлиқ қуйидаги ролларни ўйнайди “ Иқтисодиётнинг муаммолари даражасини метрик ўлчагичи”, яъни иқтисодиётда омиллар таъсири остида пайдо бўлувчи муаммоларни махсус индикаторлар ёрдамида миқдорини ўлчашга ва шу асосда масъул давлат органи ҳамда иқтисодиёт субъектлари томонидан сиёсат юритишда тегишли қарорлар қабул қилишга кўмаклашади давоми “ Молиявий ресурсларни бозор конъюктураси асосида иқтисодиёт субъектлари ўртасида тартиблашган тарзда самарали тақсимланиши ва қайта тақсимланишининг коммутатори”. Бунда бозор конъюктураси фискал ва монетар сиёсатлар ёрдамида тартиблаштирилади; “ Иқтисодиётда рақобат муҳитини ривожлантириш катализатори” сифатида илмий-техникавий прогресс ва инновацияларни рағбатлантиради; давоми “ Бозор қатнашчилари таркибини интернационализатори” сифатида иқтисодий глобаллашувни ривожлантиради; “ Молиявий инструментлар ва улар билан боғлиқ операцияларни стандартизатори” сифатида молиявий глобаллашув жараёнини ривожлантиради; давоми “ Иқтисодиёт субъектларининг инвестицион фаоллигини стимулятори” сифатида иқтисодиётни ривожлантириш ва иқтисодий ўсишни таъминлаш. Инвестицион фаоллик молия бозорида инвесторларнинг ҳақ-хуқуқларини ҳимояланганлик даражаси ва рисклар шароитида молияни самарали бошқарилишга боғлиқ; “ Бозор иқтисодиёти шароитидаги стихияли жараёнларни регулятори”. Бундай жараёнлар маълум индикаторлар (кўрсаткичлар) ёрдамида баҳоланиб, уларнинг критик (чегаравий) қийматларини билган ҳолда маълум регулятив воситалар ёрдамида тартиблаштирилади; давоми “ Бозор нархлари стабилизатори” сифатида бозор савдоси тенденцияларини (динамикасини) барқарорлаштиради, талаб ва таклифни мувозанатлаштиради “ Иқтисодиётни тартиблашган фаолиятини таъминловчи алгоритмик процессор” сифатида барча молиявий муносабатларни бозор қатнашчилари томонидан мақсадли стратегик тарзда амалга оширилишига кўмаклашади давоми “ Активлар секьюризатори” сифатида самарасиз реал активларни қимматли қоғозларга трансформациялаб, уларга янги ҳаёт бағишлайди ва фаол инвестицион жараёнга қайта киритади “ Иқтисодиёт субъектлари информатори” сифатида уларнинг рискларини пасайтиришга (ёки бошқаришга) кўмаклашади “ Инновацион молиявий воситалар (маҳсулотлар ва операциялар) синтезатори” сифатида рақобатбардошлилик ва молиявий ҳавфсизликни таъминлайди давоми “ Молиявий воситаларнинг маҳсус индустрияси” сифатида бозор қатнашчилари учун молиявий инструментлар билан боғлиқ фаолият бўйича ишлаб чиқариш жараёнини ташкиллаштиради “ Иқтисодиётнинг инвестицион муҳити сифати ва муаммолари даражасини анализатори” “ Бозор қатнашчиларига ўз муаммоларини англашга, баҳолашга ва ҳал қилишга кўмаклашадиган механизм” давоми “ Эквивалент кўзгу” сифатида барча бозор қатнашчиларининг фаолият натижалари сифатини бевосита ва билвосита акс эттиради ҳамда келажакдаги стратегияларини мақсадли қуришга кўмаклашади; Спекулятив операциялар тотализатори” сифатида бозор қатнашчиларини кутилажак, аммо рискли, манфаатлар томон чорлайди. Буни эсда сақланг!!! Қарз инструментларини яна қайд қилинган даромад инструменти (fixed-income instruments) деб ҳам аташади. Зеро, улар бўйича келгусида қайд қилинган суммани тўлаш ваъда қилинади. Уларни яна қаттиқ фоизли қимматли қоғозлар деб аташ ҳам мумкин. Қарз инструментлари, шунингдек, қарзни узиш муддати асосида ҳам классификацияланади. Қисқа муддатли (қарз узиш муддати бир йилдан кам бўлган) қарз мажбуриятлари бозори пул бозори (money market) номига эга. Узоқ муддатли қарз мажбуриятлари ва акциялар бозори эса капитал бозори (capital market) деб номланади.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha