Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 469.7KB
Покупки 4
Дата загрузки 01 Декабрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Молиявий муассасалар

Купить
Молиявий муассасалар              Режа:
Давлат молиявий муассасалари. Нодавлат молиявий муассасалар.
Марказий банклар ва уларнинг асосий функциялари. Автономлилик 
(мустақиллик). Марказий банклар ва тўлов тизими.
Ихтисослаш(тирил)ган молиявий воситачилар. Уларнинг ўзига хос 
хусусиятлари ва вазифалари.
1. Минтақавий ва бутун дунёвий молиявий ташкилотлар (Мустақил 
иш).               Модомики, давлат қонун яратувчи ва 
уларнинг бажарилишини назорат қилувчи 
орган ҳисобланар экан, у молиявий 
тизимни тартибга солиш бўйича тўлиқ 
жавобгардир. Дунёнинг энг тараққий этган 
мамлакатларидан бири бўлган АҚШда ҳам, 
бошқа давлатларда ҳам молиявий тизимни 
тартибга солиш бўйича баъзи масалаларни 
бажариш маълум бир молиявий сектор 
қатнашчилари ассоциацияси ёки фонд 
биржаларига ўхшаш хусусий сектор 
муассасаларининг ваколатига ўтказилади.                 Қизиқарли!!! Федерал захира тизими 
(Federal Reserve System, ФЗТ, Федерал 
захира, FED) – 1913 йил 23 декабрда 
Америка Қўшма Штатлари марказий 
банкининг вазифаларини бажариш ва 
тижорат банк тизими устидан 
марказлаштирилган назоратни амалга 
ошириш учун махсус яратилган 
мустақил федерал агентлигидир. 
Федерал захира тизимига йирик 
шаҳарларда жойлашган 12 та федерал 
захира банклари киради.               Нодавлат молиявий муассасалар 
сифатида бевосита хусусий банклар ва 
молия институтларини келтириб 
ўтишимиз мумкин. Мамлакатимизда 
молия муассасалари ва хусусий 
банкларнинг фаолияти 2012 йил 17 
декабрда қабул қилинган Ўзбекистон 
Республикасининг “ Хусусий банк ва 
молия институтлари ҳамда улар 
фаолиятининг кафолатлари 
тўғрисида”ги  қонуни асосида амалга 
оширилади.               Хусусий банк ва молия 
институтлари устав фондида 
(устав капиталида) 
муассислар (иштирокчилар) 
бўлган жисмоний 
шахсларнинг улуши камида 
эллик фоизни ташкил этиши 
лозим бўлган банклар ва 
бошқа кредит 
ташкилотлари, суғурта 
ташкилотлари, шунингдек 
фақат молиявий хизматлар 
кўрсатувчи ўзга юридик 
шахслардир. Хусусий банк ва 
молия институтлари 
тадбиркорлик 
субъектларидир.              Қуйидагилар хусусий банк ва молия институтларининг 
муассислари (иштирокчилари) бўлиши мумкин эмас:
устав фондида (устав 
капиталида) давлат улуши 
бўлган юридик шахслар;
давлат органлари, шунингдек 
сиёсий партиялар, касаба 
уюшмалари, жамоат фондлари 
ва диний ташкилотлар.              Хусусий банк ва молия институтларининг ҳуқуқлари
мустақил равишда ўз фаолиятини амалга оширишга ҳамда банк 
хизматлари ва молиявий хизматлар кўрсатишга;
банк хизматлари ва молиявий хизматлар бозорида ривожланиш 
стратегиясини ҳамда иштирок этиш дастурларини танлашга;
ўз фаолиятидан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга ва уни 
таъсис ҳужжатларига мувофиқ ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга;
белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга 
ҳақли.              Хусусий банк ва молия институтларининг мажбуриятлари
ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши;
меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган шахсларнинг меҳнат ҳақини белгилаши, ўз вақтида ҳисоб-
китоб қилиши, шунингдек иш берувчи сифатида ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши;
рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун 
ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
жойлашган ери (почта манзили) ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги ҳақида тегишли давлат 
органларини ўз вақтида хабардор қилиши;
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш талабларига риоя этиши;
ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли давлат органларига белгиланган тартибда ва 
муддатларда тақдим этиши шарт.              Марказий банк юридик шахс 
ҳисобланади ва у давлатнинг мутлақ 
мулкидир.
Марказий банк — ўз сарф-
харажатларини ўзининг даромадлари 
ҳисобидан амалга оширувчи, 
иқтисодий жиҳатдан мустақил 
муассасадир.           Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон   Республикасининг  
Марказий  банки  тўғрисида »ги Қонуни 5-моддасига мувофиқ 
Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадлари:
нархларнинг
банк тизимининг
тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини 
таъминлашдан иборатдир              Марказий банкнинг бош 
мақсади миллий валютанинг 
барқарорлигини 
таъминлашдан иборат.                             Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон   Республикасининг   Марказий
 банки  тўғрисида »ги Қонуни 12-моддасига мувофиқ:

пул-кредит сиёсатини, шу жумладан валюта сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасида инфляция даражасини мониторинг, таҳлил ва прогноз қилади, тегишли 
ахборот материалларини ҳамда статистик маълумотларни эълон қилади;

Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини, халқаро инвестициявий мавқеини, ташқи қарзини 
ва захира активларини ўз ичига олган банк, пул-кредит статистикасини, ташқи сектор 
статистикасини шакллантиришни ҳамда эълон қилишни амалга оширади;

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашга доир 
тавсияларни ўз ичига олган иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича ахборотни тақдим этади;

нақд пул муомаласини ташкил этади;

валютани тартибга солишни ва валютани назорат қилишни амалга оширади;

валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ҳисоботлар ва бошқа ҳисоботлар 
мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ҳамда бошқа мажбурий 
тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун валюта курсини мунтазам равишда белгилаб боради;

банкларни ва кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;              Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон   Республикасининг   Марказий
 банки  тўғрисида »ги Қонуни 12-моддасига мувофиқ:

банкларнинг, микрокредит ташкилотларининг, ломбардларнинг, тўлов ташкилотларининг фаолиятини 
ва қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялайди, шунингдек бу ташкилотлар 
фаолиятини тартибга солади, устидан назоратни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасида тўлов тизимлари барқарор ишлашини таъминлаш чораларини кўради;

ички назорат қоидаларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, 
терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши 
курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибига Марказий 
банк томонидан лицензияланадиган ташкилотларнинг риоя этиши юзасидан мониторинг ҳамда 
назоратни амалга оширади;

Халқаро валюта фондининг Ўзбекистон Республикаси валютасидаги маблағлари депозитарийси 
ҳисобланади, операцияларни ва битимларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг халқаро 
шартномаларида назарда тутилган операциялар ва битимларни амалга оширади;

кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя 
қилинишини таъминлаш, молиявий хизматларнинг очиқлигини ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик 
субъектларининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро захираларини, шу жумладан келишувга кўра Ўзбекистон 
Республикаси Ҳукуматининг захираларини бошқаришни, ҳисобга олишни ва сақлашни амалга 
оширади.              Тақиқланади!!!
учинчи шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланишга, бундан ўз тасарруфидаги 
ташкилотлар мустасно;
тижорат фаолиятини амалга оширишга;
учинчи шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мажбуриятлари бўйича 
кафолатлар беришга;
банкларнинг капиталларида ва бошқа юридик шахсларнинг устав фондларида (устав капиталларида) 
иштирок этишга ҳақли эмас;
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, бошқа давлат органларига ва ташкилотларига, 
шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тақчиллигини молиялаштириш учун 
кредитлар ёки молиявий ёрдам бермайди.              2020 йилнинг 1 июнь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида 5 та 
тўлов тизими фаолият юритаётган бўлиб, шулардан 3 таси Марказий 
банкнинг тўлов тизимлари  (Банклараро тўлов тизими, Ҳисоб-
китоблар клиринг тизими ва Тезкор тўловлар тизими)  	
ва қолган 2 
таси	
  (“UZCARD” ва “HUMO” тўлов тизимлари)  	белгиланган 
тартибда Марказий банкдан лицензия олган хўжалик юритувчи 
субъектлар ҳисобланади.
Шунингдек, 2020 йилнинг 1 июнь ҳолатига Марказий банк 
томонидан 8 та юридик шахсларга тўлов ташкилоти фаолиятини 
амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган бўлиб, булар 
қуйидагилар: “Сlick” МЧЖ, “BRIO GROUP” МЧЖ, “INSPIRED” 
МЧЖ, “National Innovative Payment Technologies” МЧЖ, “PAYBOX” 
МЧЖ, “Maroqand” МЧЖ, “MILLIY POCHTA TO’LOVLARI” МЧЖ 
ва “International Eco Pay” МЧЖ.              Марказий банкнинг Банклараро тўлов тизими мамлакатимизнинг энг 
муҳим ҳисобланган электрон тўлов тизими сифатида барча тўлов 
тизимлари ишлаши учун пойдевор ҳисобланади.
Марказий банкнинг Банклараро тўлов тизимига банклараро 
тўловларни амалга ошириш мақсадида республикадаги барча 31 та 
тижорат банклари тўлов тизими иштирокчилари сифатида уланган.
Мазкур тўлов тизимида тўловлар реал вақт режимида ялпи ҳисоб-
китоб тамойили асосида тўлов ҳужжати келиб тушган вақтдан 
бошлаб бир неча сониялар ичида амалга оширилади ҳамда натижаси 
тўғрисида ташаббускор ва бенефициарга хабар юборилади.                               2020 йилнинг ўтган даврида тўлов тизимлари соҳасида 
эришилган салмоқли муваффақиятлардан яна бири бу – 
Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизимининг банк 
тизимига интеграция қилиниши ва фойдаланишга 
топширилиши бўлди.
Тезкор тўловлар тизими тижорат банклари мижози бўлган 
юридик шахслар ва юридик шахсни ташкил этмасдан 
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи 
мижозларига масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари 
орқали тўловларни туну-кун 24/7 режимида (шанба ва 
якшанба кунлари ҳам) амалга ошириш имконини беради.                            Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар 
клиринг тизими жисмоний 
шахсларнинг тўловларини туну-кун 
24/7 режимида амалга оширишга 
ихтисослашган тўлов тизимидир. Ушбу 
тизим орқали тўловларни қабул 
қилувчи ташкилотларнинг ахборот 
тизимларини ҳисоб-китоблар клиринг 
тизимига интеграция қилиш орқали 
аҳолига кўплаб қулайликлар яратилган.               Бугунги кунда банклар инфратузилмаларида 
ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали 
коммунал ташкилотлар, Молия вазирлиги 
Ғазначилигига тўланадиган бюджет тўловлари, 
солиқ ва божхона тўловлари, нотариат ва ФҲДЁ 
тўловлари, Ички ишлар вазирлигига тўланадиган 
жарима тўловлари, Давлат хизматлари агентлиги 
хизматлари тўловлари, “UzAuto Motors” 
автомашиналари учун тўловлар, кадастр 
хизматлари учун тўловлар, шунингдек, мобил 
алоқа, интернет-провайдерлар каби 35 та 
хизматлар учун тўловчини хизматлар кўрсатувчи 
ташкилотларнинг тўловларни реал вақт 
режимида амалга ошириш ва акс эттириш 
имконияти яратилган.               Миллий тўлов тизимининг шаклланиш босқичлари :
1-босқич. 
1991-1994 
йиллар. 2-босқич. 
1995-1997 
йиллар. 3-босқич. 
1998 йил. 4-босқич. 
1995-1997 
йиллар.                            Бу гуруҳ ташкилотлар иқтисодий фаолиятнинг ўзига 
хос турларини рағбатлантириш мақсадида тузилган 
компанияларни ўз ичига олади. Ушбу компаниялар 
фаолияти молиялаштириш жараёнини 
енгиллаштиради ёки улар муайян гуруҳдаги 
мижозларга ҳар хил турдаги қарзга оид инструмент 
(восита)ларни тақдим этадилар. Бунга мисол 
тариқасида фермерлар, талабалар, кичик корхоналар, 
янги уйларни сотиб олувчилар ва бошқаларга қарз 
берувчи ёки қарзни кафолатловчи давлат 
агентликларини кўрсатиш мумкин.               Давлат ташкилотларининг бошқа 
гуруҳи банк омонатларининг суғуртаси 
учун ташкил этилган агентликлар 
сифатида намоён бўлади. Уларнинг 
асосий функцияси молиявий тизимнинг 
барча қисмида ёхуд унинг қайсидир бир 
қисмида иқтисодий инқирозларнинг 
олдини олиш орқали иқтисодий 
барқарорликка кўмаклашишдан иборат.

Молиявий муассасалар

Купить
  • Похожие документы

  • O’z Milliy bank amaliyot hisoboti
  • Iqtisodiyot va moliya bo‘limi amaliyot hisoboti amaliyot hisoboti
  • Ipoteka bank amaliyot Mirobod filiali
  • "Trastbank" bitiruv oldi amaliyot
  • Turonbank bitiruv oldi amaliyoti

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha