Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 14 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Молиявий назоратни ташкил қилишнинг турлари, шакл ва усуллари

Купить
Молиявий назоратни ташкил қилишнинг турлари, шакл ва усуллари Режа: 1. Молиявий назоратнинг соҳалари 2. Молиявий назоратни ташкил қилишнинг турлари 3. Молиявий назорат шакллари 4. Молиявий назоратни ташкил қилишнинг усуллари Иқтисодий жиҳатдан тараққий этган мамлакатларда молиявий назорат, бир томондан, ўзаро таъсирчан ва иккинчи томондан, алоҳидалашган (мустақил бўлган) икки соҳага бўлинади давлат молиявий назорати Нодавлат молиявий назорати Бош мақсади Бош мақсади давлат хазинасига ресурсларни тушуришни максималлаштириш ва давлат бошқарув харажатларини минималлаштириш жойлаштирилган капиталдаги фойда нормасини ошириш мақсадида давлат фойдасидаги ажратмалар ва бошқа харажатларни минималлаштириш Бир вақтнинг ўзида молиявий назоратнинг ҳар икки соҳаси амалдаги қонунларнинг ҳуқуқий рамкаси билан чеклаб қўйилган. Давлат молиявий назорати Давлат молиявий назорати бу давлатнинг асосий қонунларига таянадиган ва ҳокимият ҳамда бошқарув конкрет органлари иқтисодий-ҳуқуқий ҳаракатининг комплексли ва мақсадга йўналтирилган тизимидир Давлат молиявий назоратини ташкил этишда мамлакатнинг Конституцияси ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Унинг ҳуқуқий регламенти давлатнинг типига, унинг социал-сиёсий йўналтирилганлигига, иқтисодий тарққиёт даражасига, мулкчилик шаклларининг нисбатига боғлиқ Давлат молиявий назорати ЯИМ тақсимланишининг қиймат пропорцияларини кузатишга қаратилган. Бу назорат давлат молиявий ресурсларини шакллантириш, уларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушиб туриши ва улардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ бўлган пул ресурслари ҳаракатининг барча каналларига (тарқатилади) тегишли ҳисобланади Давлат молиявий назорати давлатнинг молия сиёсатини амалга оширишга ва молиявий мувозанат учун шароитларни яратишга қаратилган. Бу нарса, энг аввало, барча даражалардаги бюджетлар ва нобюджет фондларни ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш, корхона ва ташкилотлар, банклар ва молиявий корпорацияларнинг молиявий фаолияти устидан назоратни англатади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 170-моддасида давлат молиявий назоратига қуйидагича таъриф берилган: Давлат молиявий назорати бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг молиявий назорат объектлари томонидан бузилиши ҳолларини аниқлаш, бартараф этиш ва унга йўл қўймаслик мақсадида давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга оширилади. Respublika darajasida • O’zbekiston Respublikasi respublika byudjetining, davlat maqsadli jamg’armalari byudjetlarining va O’zbekiston Respublikasi respublika byudjetidan moliyalashtiriladigan byudjet tashkilotlari byudjetdan tashqari jamg’armalarining shakllantirilishi hamda ijro etilishi ustidan amalga oshiriladi. Mahalliy darajada • Qoraqalpog’iston Respublikasi byudjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy byudjetlarining, Qoraqalpog’iston Respublikasi byudjetidan, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy byudjetlaridan moliyalashtiriladigan byudjet tashkilotlari byudjetdan tashqari jamg’armalarining shakllantirilishi hamda ijro etilishi ustidan amalga oshiriladi.D a v la t m o liy a v iy n a z o ra tiO’zbekiston Respublikasi “Byudjet Kodeksi” ning 170-modda Jam oatchilik nazorati sub yek tlariO’zbekiston Respublikasining “Jamoatchilik nazorati” to’g’risida Qonunning 3-moddasida quyidagicha berilgan: O’zbekiston Respublikasi fuqarolari, o’zini- o’zi boshqarish organlari, shuningdek, qonun hujjatlarida belgilangan tartibda ro’yhatga olingan nodavlat notijorat tashkilotlari, ommaviy axborot vositalari jamoatchilik nazorati subyektlaridir. Jamoatchilik nazorati jamoatchilik kengashlari, Komissiyalari va boshqa jamoatchilik tashkiliy tuzilmalari tomonidan ham amalga oshirilishi mumkin. 483E47 383E37494A353D3534 08393E31384B3E373508363C32 413334 373D3E4B35 3E 4B424335434338434506 3E 423F40 49353D 4237 4247 433A 4F 3932 3D 493A Jamoatchilik nazoratining asosiy prinsiplari quyidagilardan iborat:  qonuniylik;  fuqarolarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlari ustuvorligi;  jamoatchilik nazoratini amalga oshirishda ishtirok etishning ixtiyoriyligi;  jamoatchilik nazoratini amalga oshirishning ommaviyligi va ochiqligi;  jamoatchilik nazorati subyektlarining xolisligi va beg‘arazligi;  jamoatchilik nazorati natijalarining ishonchliligi;  jamoatchilik nazorati subyektlarining davlat organlari, ularning mansabdor shaxslari faoliyatiga asossiz aralashuviga va ularga g‘ayriqonuniy ta’sir ko‘rsatishiga yo‘l qo‘yilmasligi. Jamoatchilik nazoratining shakllari quyidagilardan iborat:  davlat organlariga murojaatlar va so‘rovlar;  davlat organlarining ochiq hay’at majlislarida ishtirok etish;  jamoatchilik muhokamasi;  jamoatchilik eshituvi;  jamoatchilik monitoringi;  jamoatchilik ekspertizasi;  jamoatchilik fikrini o‘rganish;  fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organlari tomonidan davlat organlari mansabdor shaxslarining hisobotlari va axborotini eshitish. Jamoatchilik nazorati qonunchilikka muvofiq boshqa shakllarda ham amalga oshirilishi mumkin. Davlat byudjetining va davlat maqsadli jamg’armalari byudjetlarining daromadlari qismi bo’yicha davlat moliyaviy nazorati berilgan vakolatlar doirasida davlat soliq xizmati organlari O’zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va uning tasarrufidagi vakolatli organlar O’zbekiston Respublikasi Hisob palatasiO’zbekiston Respublikasi “Byudjet Kodeksi” ning 172-moddasiga ko’ra Davlat moliyaviy nazorati organlari quyidagilardir: Davlat moliyaviy nazoratini o’tkazishning qonuniyligi Davlat moliyaviy nazoratini o’tkazishning mustaqilligi Davlat moliyaviy nazorati natijalarining xolisligi Davlat moliyaviy nazorati natijalarining ishonchliligi Davlat moliya- viy nazorati printsip lari O’zbekiston Respublikasi “Byudjet Kodeksi” ning 172-modda Давлат молиявий назорати органлари ўзларининг ваколатлари доирасида қуйидаги назорат турларини амалга оширадилар: 1) комплекс назорат – аниқ давр бўйича ҳамма масалалар бўйича назорат объектларини текшириш ва фаолиятини баҳолаш; 2) тематик назорат - аниқ давр бўйича айрим масалалар бўйича назорат объектларини текшириш ва фаолиятини баҳолаш; 3) муқобил назорат- учинчи шахс назорати, текширилаётган савол доирасида асосий назорат объекти билан боғлиқ фақат ўзаро муносабатлар саволлари қараб чиқилади; 4) қўшма назорат – давлат молиявий назорати органлари бошқа давлат органлари билан ҳамкорликда ўтказадиган назорат. Молиявий назоратни амалга оширувчи субъектларга кўра турлари умумдавлат идоравий хўжалик ичидаги жамоатчилик мустақил Давлат молиявий назорати Нодавлат молиявий назорати Умумдавлат молиявий назорати давлат ҳокимият органлари (Президент, ҳукумат, Олий Мажлис, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқалар) томонидан амалга оширилади. Бу турдаги молиявий назоратнинг бош мақсади даромадларнинг тушиб туриши ва давлат харажатларининг сарфланиши бўйича давлат ва жамиятнинг манфаатларини таъминлашдан иборат. Идоравий молиявий назорат мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётининг барча соҳа ва тармоқларидаги давлат вазирликлари, уларнинг назорат-тафтиш бошқармалари ва бошқа таркибий тузилмалари томонидан амалга ошириладиган назорат тури бўлиб, унда тегишли вазирлик қўмита ёки идоралар(маҳкамалар) доирасидаги марказлашган ва марказлашмаган молиявий ресурсларнинг шаклланиши ва ишлатилиши бевосита назорат қилинади. Идоравий молиявий назорат давлат молиявий назорати вазифаларини тармоқлар доирасида кокретлашгантиради ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Хўжалик ичидаги молиявий назорат корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий ва молиявий хизматлари томонидан ўтказилади. Бу ерда молиявий назоратнинг объекти сифатида корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хўжалик ва молиявий фаолияти майдонга чиқади. Хўжалик ички молиявий назоратини амалга оширишда ички аудитнинг аҳамияти катта. Ички аудит бу фирма ичидаги аудиторлик хизмати бўлиб,ички аудитни фаолияти корхоналарда молия-хўжалик фаолиятини такомиллаштириш, тўғри ва оқилона бошқарув қарорларини қабул қилишга кўмаклашиш ҳамон минимал мавжуд ресурслардан фойдаланган ҳолда максимал фойдалилик ва рентабегилликни таъминлашга қаратилган. Жамоатчилик молиявий назорати нодавлат ташкилотлари, жамоатчилик асосида ташкил топган турли жамоат ташкилотлари ҳамда алоҳида шахслардан тшкил топган гуруҳлар амалга оширадилар. Назоратнинг объекти унинг олдига қуйилган вазифаларга мувофиқ равишда аниқланади. Молиявий назоратнинг шаклларини қуйидаги мезонлар бўйича классификация қилиш қабул қилинган. амалга оширилиш регламенти назоратнинг объектлари ўтказилиш вақти назоратнинг субъектлари Ўтказилиш регламенти бўйича молиявий назоратнинг турлари дастлабки жорий (оператив) навбатдаги (келгуси, сўнгги) Дастлабки назорат харажатлар режасини тузиш вақтида ўтказилади. Бюджет ташкилотларининг мажбуриятлар ҳисобини юритиш босқичида амалга оширилади ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг кўзда тутилмаган харажатлар бўйича бюджет мажбуриятлари олинишига қаршилик кўрсатилади. Дастлабки назорат-тахминлаштириш, режалаштириш ва лойиҳалаштириш босқичида, молиявий операциялар амалга оширишлишидан аввал ўказилади, оқилона бошқарув ечимлари қабул қилинишига хизмат қилади, унинг мақсади ноқонуний операциялар, самарасиз харажатларнинг олдини олишдир. Жорий назорат молиявий операциялар амалга оширилганидан кейин ўтказилади, текширилаётган хужжатларни ва муасссасанинг молиявий фаолияти ўрганилади Жорий назорат ҳам молиялаштириш босқичида амалга оширилади. Бюджет ташкилотлари бюджетни ижро қилувчи органга мажбуриятларни қабул қилинганлик ҳолатини тасдиқлайдиган хужжатларни текширув учун тақдим қилади. Бундан ташқари, аниқ харажатларни тўловига хужжат тайёрлаш қоидасига жавоб берилиши мавжуд талабларига риоя қилиниши керак. Якуний назорат ўтказилишида бюджет мажбуриятларини қабул қилишдаги товарлар ва хизматларнинг реал қийматига товарлар ва хизматлар учун тўланган суммага мувофиқлиги белгиланади. Якуний назорат бюджет лойиҳасини тузиш ва кўриб чиқиш учун жавобгар молия ва назорат органлари, давлат бошқарув органларибўлиши мумкин. ташаббускорли (ички) мажбурий (ташқи)Амалга оширилиш объекти бўйича молиявий назоратнинг шакллари Мажбурий (ташқи) Юридик ва жисмоний шахсларнинг молиявий фаолияти устидан мажбурий (ташқи) назорат қонун асосида амалга оширилади. Булар, асосан ташқи, мустақил назоратчилар томонидан амалга ошириладиган солиқ текширувларига, бюджет ресурсларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратга, корхона ва ташкилотларнинг молия-бухгалтерия ҳисоботлари маълумотларини мажбурий аудиторлик тасдиқланишига тегишли бўлиши мумкин. Ташаббускорли (ички) молиявий назорат Ташаббускорли (ички) молиявий назорат молиявий қонунчиликдан келиб чиқмасада, тактик ва стратегик мақсадларга эришишда молиявий бошқарувнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Назоратнинг ўтказиш жойига кўра шакллари бошқаларбюджет молиявий назорати нобюджет фондлар устидан молиявий назорат солиқлар бўйича молиявий назорат валюта операциялари устидан молиявий назорат кредит операциялари бўйича молиявий назорат суғурта фаолияти бўйича молиявий назорат инвестицион фаолият бўйича молиявий назорат пул массаси устида молиявий назорат Назорат субъектлари бўйича молиявий назоратнинг шакллари Президент молиявий назорати ҳокимият қонунчилик органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг молиявий назорати бошқаларижроия ҳокимият органлари молиявий назорати молия-кредит органларининг молиявий назорати фирмавий-ички молиявий назорат аудиторлик молиявий назорати Молиявий назоратни амалга ошириш жараёнида унинг қуйидаги метод (усул) ларидан фойдаланилади. текширув тадқиқ этиш надзор (назорат) молиявий ҳолат таҳлили кузатиш (мониторинг) тафтиш МН усуллари Текширув ҳисобот, баланс ва харажат ҳужжатлари асосида молиявий-хўжалик фаолиятнинг алоҳида масалалари бўйича амалга оширилади. Текширув жараёнида молиявий интизомнинг бузилганлиги аниқланади ва уларни барҳам бериш борасида чоралар белгиланади. Тадқиқ этиш корхона ва ташкилотлар фаолиятининг айрим томонларини қамраб олади. Тадқиқ этиш жараёнида бажарилган ишлар, материал, ёқилғи ва энергияларнинг сарфланиш ҳажмлари назорат тарзида ўлчанади. Шунингдек, тадқиқ этиш сўраш, кузатиш ва инспекция қилиш ҳоллари орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Надзор (назорат) молиявий фаолиятнинг маълум бир турига (масалан, суғурта, инвестицион, банк ва бошқа фаолиятлар) лицензия олган иқтисодий субъектлар устидан назорат органлари томонидан амалга ошириладиган назоратни англатади. У бузилиши лицензиянинг чақириб олинишига олиб келадиган ўрнатилган (белгиланган) қоидалар ва нормативларга риоя қилиниши устидан назоратни кўзда тутади. ® All rights reserved by Hasan Ahmedov Иқтисодий таҳлил молиявий назоратни амалга ошириш методи сифатида хўжалик фаолиятининг натижалари, молиявий ҳолатнинг аҳволига умумий баҳо бериш ва улардан самарали фойдаланиш имкониятларини асослаш мақсадида даврий ёки йиллик молиявий ва бухгалтерия ҳисоботларини деталлаштирилган тарзда ўрганишни кўзда тутади. Тафтиш молиявий назоратнинг анча кенг тарқалган методи саналиб, назоратнинг ҳақиқий ва ҳужжатли усулларини қўллаш ёрдамида амалга ошириладиган корхона, ташкилот ва муассасалар молия-хўжалик фаолиятини ўзаро боғланган комплекс текширувидан иборатдир. Тафтиш тафтиш қилинаётган объект фаолиятидаги камчиликлар ва бузилмаларни топиш учун, яъни содир этилган хўжалик операцияларининг мақсадга мувофиқлиги, асосланганлиги, иқтисодий самарадорлигини, молиявий интизомга риоя этилганлигини, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларининг ишончлилигини аниқлаш учун амалга оширилади. Баҳс-мунозара ёки назорат учун саволлар • Иқтисодий жиҳатдан тараққий этган мамлакатларда молиявий назорат қандай соҳаларга бўлинади? • Бюджет Кодексига асосан қайси органлар давлат молиявий назоратини амалга оширади? • Давлат молиявий назорати принципларини айтинг. • Бюджет Кодексига асосан давлат молиявий назоратининг қандай турлари мавжуд? • Бюджет Кодексига асосан давлат молиявий назоратининг қандай турлари мавжуд? • Бюджет Кодексига асосан давлат молиявий назоратининг қандай усуллари мавжуд? • Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш қандай йўллар билан амалга оширилади? • Давлат молиявий назорати органлари ўзларининг ваколатлари доирасида қандай назорат турларини амалга оширадилар? Эътиборларингиз учун раҳмат !
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha