Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Ноябрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Молиявий тизим функциялари ва уларнинг эволюцияси

Купить
Молиявий тизим функциялари ва уларнинг эволюцияси Режа : Турли мамлакатлар молиявий институт (муассаса)лари бир- биридан фарқланишининг сабаблари. Молиявий тизим функциялари. Иқтисодий ресурсларнинг вақт ва макон бўйлаб ўтиши. Савдога имкон яратадиган ҳисоб-китобни амалга ошириш усуллари. ... ни қамраб оладики, улар ёрдамида давлат ташкилотлари хусусий компанияларуй хўжалик- лари ўзлари томонидан қабул қилинган молиявий қарорларни амалга оширадилар (ҳаётга тадбиқ этадилар) Молиявий тизим Молиявий хизматлар тақдим этувчи бошқа институтларфирма- ларвоситачи- ларбозор- лар Молиявий тизим функциялари: Пул-эмиссион функцияси – муомала, ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун. Солиқ (фискал) функцияси – хазинани тўлдириш учун. Бюджет функцияси – солиқларни даромадга айлантириш учун, даромадларни эса харажат қилиш учун. Назорат-тафтиш функцияси – молиявий институтлар фаолиятини текшириш учун. Давлат кредити функцияси – давлат қарзини бошқариш учун. Турли мамлакатлар молиявий институт (муассаса)лари бир-биридан фарқланишининг бир қатор сабаблари мавжуд. Улар қаторига ҳар хил ўлчамлар, технологияларнинг мураккаблик ёки оддийлик даражаси, шунингдек, давлатларнинг сиёсий, маданий ва тарихий ривожланишидаги фарқлар киради. Бундан ташқари, молиявий институт (муассаса)лар вақтнинг ўтиши билан бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтиб туради. Фойдаланилаётган ёндошувнинг асоси шуки, мўлжал сифатида молиявий институт (муассаса)ларнинг ўз-ўзлари эмас, балки уларнинг функциялари олинган. Таҳлилнинг бундай услубини биз функционал ёндошув деб атадик . У қуйидаги дастлабки икки шартга асосланган: • молиявий тизим функциялари унинг институт (муассаса)ларига қараганда кўпроқ барқарорлик характерига эга. Бу функциялар вақтнинг оқими (ўтиши)га боғлиқ равишда камроқ даражада ўзгаради ва мамлакатдан мамлакатга унча катта фарқланмайди. • молиявий институт (муассаса)лар шакли мантиқан уларнинг функцияларидан келиб чиқади. Молия соҳасидаги инновация ва институтлар ўртасидаги рақобат охир-оқибат молиявий тизим фаолияти самарадорлигининг ошишига олиб келади. Ресурсларни вақт (замон) ва маконда жойлаштириш Рискни бошқариш (риский бошқарув) Ҳисоб-китоб- тўлов тизими Молиявий тизим функциялари Стимуллаштиришнинг психологик муаммоларини ечишРесурсларнинг бирлашиши ва капиталдаги иштирок улушининг бўлиниши Информацион қўллаб- қувватлаш (ахборот кўмаги) Кўп ҳолларда молиявий оқимлар ҳаракати жисмоний ёки юридик шахс бугунги кунда ўзининг маблағини бошқа шахсга келгусида ўрнига ўрин бошқа маблағни олиш учун, ва аксинча, беришига асосланган. Талабаларга қарзлар, уй сотиб олиш қарзлари, жамғарилган пенсия ва ишлаб чиқариш қувватига капитал қўйилмалар – ушбу барча операциялар ресурсларни вақт (давр, замон)нинг бир нуқтасидан бошқасига ўтиши (жойлашуви)га олиб келади. Ушбу каби вақт (давр, замон)лараро ресурсларнинг жойлашуви учун шарт- шароитларнинг таъминланиши молиявий тизим функцияларидан бири ҳисобланади. Амалиётнинг кўрсатишича, иқтисодиётнинг ривожланиб ва мураккаблашиб боргани сари молиявий тизим унинг субъектларини пул ресурсларини вақт бўйлаб ва маконда кўчириб ўтказиш (ўтиш, жойини ўзгартириш)нинг самарали усуллари билан таъминлашда тобора муҳим рол ўйнамоқда. Молиявий тизим иқтисодий ресурсларнинг вақт (давр, замон) бўйлаб (бўйича), географик ҳудуднинг биридан бошқасига, шунингдек, иқтисодиётнинг бир тармоғидан бошқасига (ўтиш) жойини ўзгартириш усулини таъминлайди. Россия Федерацияси молия тизими Умумдавлат молияси Давлат бюджети БТФ Давлат кредити суғурта фондлари ХЮС молияси Давлат ХСЮМ Маҳаллий ХЮСМ Турли мулкчили к шаклидаг и ХЮСМ Молиявий тизим рискларни бошқариш (риский бошқарув) учун имкониятларни вужудга келтиради. Пул ресурсларини молиявий тизим ёрдамида кўчириб ўтказишга ўхшаб, риск ҳам кўчириб ўтказилади. Молиявий тизимда воситачилар, масалан, рискни кўчириш билан боғлиқ фаолиятга ихтисослаштирилган суғурта компаниялари мавжуд. “ Амир Темур тузуклари”да шундай дейилган: “Шариатдан мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солишдан ёки мамлакатни қашшоқликка тушириб қўйишдан сақланиш керак. Негаки, раиятни хонавайрон қилиш давлат хазинасининг камбағаллашишига олиб келади. Хазинанинг камайиб қолиши эса, сипоҳнинг камайиб кетишига сабаб бўлади, сипоҳнинг тарқоқлиги ўз навбатида салтанатнинг кучсизланишига олиб келади”. Риск атамасининг шаклланиш тарихига назар ташласак, ушбу атама пайдо бўлишининг 2 хил варианти мавжуд дейилган Биринчи вариантга асосан, “риск” атамаси испан-португалчадан келиб чиққан бўлиб, “ер остидаги қоя” деган маънони англатади. Иккинчи вариантга кўра эса, “риск” атамаси лотинча «risicare» сўзидан олинган бўлиб, қарор қилмоқ деган маънони англатади. Профессор В.М.Усоскин “Риск доимо ноаниқлик билан бирга келиб, охирги ўз навбатида олдиндан кўра билиш қийин ёки мумкин бўлмаган воқеалар билан боғлиқ бўлади” деб изоҳлайди. Баъзи муаллифлар томонидан риск бу ноаниқлик деб таърифланади. Е.С.Стоянова “Риск - бу режалаштирилган вариантга нисбатан даромад ола олмаслик ёки зарар кўриш эҳтимолидир” деб таъриф келтирган. Риск - келажак билан ўзаро муносабатларнинг боғлиқлигини, бу таҳлил қилиш ва режалар тузиш орқали маълум бир қарорга келишни назарда тутади, яъни натижаси умуман номаълум бўлган “қарор қабул қилиш”дир. Гарчи капитал ва риск кўпинча бирлашиб кетса-да, улар бўлиниши ҳам мумкин. Бизнес қилиш учун 30,0 млн. сўм миқдоридаги қарз олиш мисолида шундай вазиятни кўриб чиқамиз. Фараз қилинг, банк Сиздан ушбу қарзнинг Сиз томондан қайтарилишига кафолат бера оладиган яқин қариндошларингиздан бирини олиб келишингизни талаб қиляпти. Ушбу талабни таклиф этган ҳолда банк Сиз томондан кредит шартномаси шартларининг бажарилмай қолиши билан боғлиқ бўлган ўзининг рискини оилангиз аъзосига ўтказади. Бу ҳолда банк Сизга 30,0 млн. сўм миқдоридаги кредитни ўзи учун энг кам риск билан тақдим этади. Қарз бўйича асосий риск эса Сизнинг қариндошингизга ўтади. Тобора ишонч ҳосил қила борганимиздек, молия оламидаги кўплаб молиявий шартномалар пул ресурсларини кўчирмасдан туриб рискни кўчиришни назарда тутади. Бу, масалан, аксарият суғурта шартномалари ва кафолатларга тегишлидир. Шунингдек, буларга фьючерс, опцион ва своплар каби ҳосила инструментлари (ҳосилавий қимматли қоғозлар) ҳам киради. Молиявий тизимнинг муҳим функцияларидан бири уй хўжалиги ва фирмаларга у ёки бу товар ва хизматларни сотиб олишга ортиқча кўп вақт сарфлашга йўл қўймайдиган самарали тўлов тизими фаолиятини таъминлаш ҳисобланади. Тўлов воситаси бўлган олтинни қоғоз пулларга алмаштириш тўлов тизими самарадорлигини ошириш мисолларидан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин. Яна бир функция Молиявий тизим катта кўламдаги корхонани ташкил этиш ёки йирик корхоналар капиталини кўп сонли мулкдорлар ўртасида бўлиш учун молиявий маблағларнинг бирлашиш механизмини таъминлайди. Замонавий иқтисодиётда тўлақонли бизнесни юргизиш учун зарур бўлган инвестицияларнинг минимал ҳажми, кўпинча, алоҳида одамнинг ва ҳатто энг катта оиланинг пул маблағларидан ошиқ бўлади. Молиявий тизим уй хўжаликлари маблағларини, кейинчалик унга муҳтож бўлган фирмалар фойдаланадиган йирик капиталга бирлаштириш ёки йириклаштириш учун имконият яратади (масалан, фонд бозорлари ёки банклар ёрдамида). Бунга мисоллар келтирингчи?! Молиявий тизим туфайли индивидуал уй хўжаликлари катта миқдордаги пул талаб қилинадиган инвестицияларда ресурсларнинг бирлашиши ва умумий инвестицияларда улушларнинг кейинги бўлиниши йўли билан қатнашиш имкониятига эга бўладилар. Яна бир функция Молиявий тизим иқтисодиётнинг турли жабҳа (сектор)ларида қабул қилинувчи мустақил қарорларни мувофиқлаштиришга ёрдам берадиган нарх (баҳо) ахборотини тақдим этади. Газеталар, радио ва телевидение қимматли қоғозлар курси ва фоиз ставкалари тўғрисидаги ахборотни ҳар куни хабар қиладилар. Ушбу маълумотларни олаётган миллионлаб одамлар ичидан, деярли кам одам профессионал даражада қимматли қоғозлар савдоси билан шуғулланади. Бироқ, кўпинча фонд бозоридан анча йироқ бўлган одамлар қимматли қоғозлар биржасига асосланган ахборотни молиявий қарорлар қабул қилиш учун жалб қилишлари (фойдаланишлари) лозим. Масалан, уй хўжаликлари бу маълумотлардан жорий даромаднинг қанча қисмини келажакка сақлаб қўйишни ва жамғарилган маблағларни қайси активларга инвестиция қилиш фойдалироқлигини ҳал Ҳар бир янги молиявий инструментнинг пайдо бўлиши билан ахборот олишнинг янги имкониятлари юзага келади. Масалан, 1973 йилдан биржаларда опционларга стандартлаштирилган савдо шартномалари қўлланилиши бошлангандан сўнг, сон жиҳатидан ахборотнинг ҳажми турли молиявий ва иқтисодий операцияларнинг рисклилик даражасига нисбатан кескин ошиб кетди. Бундай маълумотлар рискни бошқариш билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилишда жуда муҳим. Агар молиявий операциянинг бир томони битим бўйича бошқа ҳамкор билмайдиган ахборотга эгалик қилганда, ёки бир томон бошқаси учун қарор қилувчи агент ҳисобланганда пайдо бўладиган стимуллаштиришнинг психологик муаммолари молиявий тизим ёрдамида ҳал қилинади.Яна бир функция Стимуллар билан боғлиқ бўлган муаммолар, одатда, уч турга бўлинади ва улар халқаро амалиётда қуйидагича ном олган: 1. “Маънавий риск” муаммоси; 2. “Ноқулай танлов” муаммоси; 3. “Комитент- комиссионер ” муаммоси. Маънавий риск ёки масъулиятсизлик (moral hazard) муаммоси, масалан, қачонки суғурта полисига эгалик қилиш суғурталанган томон катта рискка йўл қўйганда ёки йўқотишга етакловчи ҳодисанинг олдини олишга кам ҳаракат қилганда юзага келади. Айнан масъулиятсизлик кўпинча суғурта компаниялари томонидан рискнинг айрим турларини суғурта қилишни хоҳламасликларининг сабабига айланади. Масалан, агар улгуржи омбор мулкдори ёнғин ҳодисасига суғурта полисини сотиб олганда, унинг учун ёнғинга қарши тадбирларга пул сарфлаш стимули камаяди. Битим томонларида ахборотнинг баб-баравар бўлинмаган ҳажми натижасида ҳам юзага келадиган яна битта муаммо мавжуд. Бу номувофиқ (ноқулай) танлов муаммосидир (adverse selection). Бу шу билан харак-терланадики, унга кўра рискнинг у ёки бу шаклидан суғуртани сотиб олувчи одамлар, одатда, ушбу рискга бутун бошли аҳолига қараганда анча кучлироқ дучор бўладилар. Бу вазиятни умрбод рента (life annuities) мисолида кўриб чиқамиз. Умрбод рента суғурталанган одамга унинг пенсияга чиқишидан бошлаб умрининг охиригача қайд қилинган суммани ойма-ой тўлашни кўзда тутган шартномани ифодалайди. Бундай ренталарни сотувчи фирма, уларни сотиб олувчи одамлар бутун аҳолидай кутилаётган узоқ умр кўришлари тахминидан келиб чиқа олмайди. Стимул билан боғлиқ бўлган муаммонинг яна бир тури кўпроқ рискка асосланган топшириқларни бажариш бўйича ваколатнинг бошқа шахсларга берилишида юзага келади. Масалан, корпорация акциядорлари фирманинг ишини юритиш учун менежерларга ваколатни берадилар. Ўзаро жамғармалар инвесторлари эса, маблағларини қимматли қоғозларга инвестиция қилиш тузилмасини ишлаб чиқиш бўйича ваколатни жамғармаларнинг қимматли қоғозлар портфелларини бошқариш бўйича менежерларига тақдим этадилар. Бу қарор қабул қилиш билан боғлиқ бўлган риск учун жавобгарлик олиб борадиган одам ёки ташкилот, ушбу қарорларни қабул қилиш бўйича ўз ваколатини бошқа бир ташкилот ёки шахсга беришини билдиради. Шундай риск учун жавобгарликни топширадиган шахслар (ёки ташкилотлар) комитентлар деб аталади. Ушбу ваколатни қабул қилувчилар эс Комитентнинг комиссионер билан муносабати муаммоси (principal- agent problem) шундаки, комиссионер кўпинча комитент агар комиссионер билган барча билимларга эгалик қилганида қабул қилган қарорларидан ва ўзи мустақил қабул қилиши мумкин бўлган қарорларидан фарқланувчи қарорларни қабул қилади. Бунинг натижасида комиссионерлар ва комитентларнинг манфаатлари ўртасида кўпинча зиддиятлар келиб чиқади. Ностандарт (ноандозавий) вазиятларда комиссионерлар, ҳаттоки, ўзларининг комитентлари манфаатларига қарамасдан ҳаракат қилишлари мумкин. Бундай ҳолат, масалан, фонд брокери «сутдан ёғ олиш» деб номланадиган иш билан шуғулланса, яъни мижозга ҳеч қандай фойда олиб келмайдиган, лекин брокернинг комиссион суммасини оширадиган кўпсонли битимларни мижознинг ҳисобидан амалга оширганида келиб чиқади. Эътиборингиз учун раҳмат!!!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha