Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 84.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Монийлик ҳаракати ва маънавият

Купить
Монийлик ҳаракати ва маънавият Монийлик ҳаракати ва маънавият  Шарқ ўлкаларида ер мулкчилигига асосланган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар мустаҳкамланаётган ўрта асрлар даврининг бошларида зардуштийлик, буддизм, христианлик, ҳиндуизм динлари билан бир қаторда манихеизм динининг ҳам нуфузи кучли эди. Араб халифалиги ташкил топиб, ислом дини Эрон-Турон бўйлаб тарқалиши давомида Эрон, Ғарбий Осиёнинг анчагина аҳолиси манихеизмни қабул қилиб, бу дин катта ижтимой таъсир кучига эга бўлди. Кўплаб монавий жамоалар шакллана бошлади. Жумладан, илк ўрта асрларда туркий халқлар орасида манихеизм жамоалари кўпчиликни ташкил қилган. Улар бутун Марказий Осиё ва Шарқий Туркистон бўйлаб тарқалган эдилар. Моний ҳаёти ва фаолияти.  Манихеизм динининг асосчиси Сурайк Патик (216-277) ҳисобланади. Кейинчалик унга Моний – «Руҳ» лақаби берилган. Унинг номининг арабийлаштирилган тўла шакли X аср араб тарихчиси И бн ан-Надимнинг «Фиҳрист» китобида Моний ибн Фаттақ Бобак ибн Аби Барзом деб зикр этилган.  Монийнинг аждодлари Парфия подшолари Аршакийлар хонадонига қариндош бўлган ва ўз даврида Парфияга қарам Бобил юртига юқори мансаблардан бирига тайинлаб юборилган. Монийнинг милодий 216 йилда (Аршакийлар подшолиги тугаб, Сосонийлар ҳукмронлиги бошланишига ўн йил қолган бир пайтда) Бобил яқинидаги Мардину қишлоғида туғилганига мана шуни сабаб қилиб кўрсатилади. Монийнинг онаси Марям ёзма манбаларда хабар берилишича, Парфияда нуфузли Ашғонийа уруғидан бўлиб, у ҳам Аршакий подшолари хонадонидан бўлган Монийнинг болалик ва ёшлик йиллари  Монийнинг болалик ва ёшлик йиллари Бобилнинг шимолий ҳудудларида, сомий тилли халқлар орасида ўтган. Зийрак, қизиқувчан, кўпинча ўз фикрлари оғушида ўйчан юрувчи Моний ёш чоғида отасининг хизмати тақозоси билан Бобил яқинидаги Ктесифон (ал-Мадоин) шаҳрига кўчиб келади. Шаҳар марказидаги мажусийлар ибодатхона си ўзининг салобати, ҳашамати билан болани мафтун этади. Моний қадимги динларнинг қону н- қоидалари ва мазҳабларини яхши билар , ўзи мажусийликка эътиқод қилгани учун улар ибодатхонасига тез-тез бориб тура р э ди. Кунлардан бирида ибодатхонага келган Моний онгига сирли илоҳий товуш эшитилади. Ибодатхонадаги турли диний маросимлар ёш Моний учун ўз мазмунини йўқотади. Аввалига у ўша замон да расм бўлган гностикларнинг «Муғтасила» ( ювинувчилар ) номли Моний таълимоти.  Моний тарғиб қилган диннинг асоси – нур ва зулмат ўртасидаги азалий кураш таълимоти. Унинг мазмун-моҳияти эса нурнинг зулмат устидан ғалаба қозонишига ишониш ғоясидир. У бутун бо р лиқ – жонли ва жонсиз табиат инсоният жамияти ўз ибтидосидан бошлаб ана шу икки қарам а- қарши дунёнинг қутбларида туриб курашиб келадилар, деб тушутиради. Манихеизмдаги нур ва зулмат тушунчалари эзгулик ва ёвузлик каби ижтимоий-ахлоқий категорияларнинг тимсоли сифатида ифодаланади.  Манихеизм зардуштийлик ва христианликнинг хусусиятларини ўзида жам қилган. Моний ўзини аввалги динларни тўғриловчи пайғамбар ( хотам ал-анбийо’ ) деб эълон қилди. Манихеизм христианликдан мессия ғояларини олган. Зардуштийликдаги дуализм – яхшилик билан ё монлик , нур билан қоронғулик, руҳий олам билан моддийлик о • Манихеизм таълимотига к ўра, бу дунё – ёвузлик дунёси. Инсон икки унсурдан – нур фарзанди бўлган руҳ ва зулмат фарзанди ҳисобланмиш жисмдан иборат. Шунинг учун ҳам у зулматга қарши курашда нур кучларига мадад бера олади. Моний ўзини Исо ишининг давомчиси, Инжилдаги Параклет деб атади. • Зурванизмдан фарқли ўлароқ, дуализм таълимотига к ўра, нур ва зулмат азалийдир. Зардуштийлар таълимотида эса зулмат кейин пайдо бўлади. Манихеизмда нур ва зулмат азалийлик жиҳатидан тенг бўлиб, жавҳар (ядро), табиат (характер), феъ л- ҳаракат, жойлашган тараф ва ўрни , унсурлари, жисм ва руҳлари жиҳатидан турличадир. Ҳеч бир нарса – йўқдан бор бўлмайди. Азалда бор нарса – йўқ бўлмайди. Шунинг учун ҳам нур ва қоронғулик азалий ва абадийдир. Бу иккала куч ҳам қудратли, эшитувчи, к ўрувчи, сезгир, билимдонди Муқаддас китоблари. • Улар Моний тарафидан тузилган «Шопуракон», «Тирик Евангелие», «Прагматейя», «Кефалайя» ва бош қа китоблардан иборат. Уларда янги дин таълимоти асослаб берилган. • Марказий Осиёда манихеизмнинг йирик марказлари Марв ва Самарқандда бўл иб, бу диннинг шарқда кенг тарқалишида ушбу марказларнинг мавқеси катта эди . • Олиб борилган кўплаб тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, Моний ҳаётлик пайтида унинг жамоаси вакиллари Марвда, Кушон империяси чегараларида бўлганлар. Манихеизмнинг Шарқдаги биринчи тарғиботчиси Мар Аммо ҳисобланади. Шарқий Туркистондан топилган манихеизм г а оид икки ҳужжат шундан дарак берадики, М о ний ўз таълимотини Эрондан шарқда ёйишни жуда ҳам орзу қилган. Шу ма қсадда ўз миссионерларини Шарқнинг турли ўлкаларига жўнатган. Бу ҳужжатларнинг бирида кўп
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha