Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 310.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Monopolistik raqobat bozorlari

Купить
Monopolistik raqobat bozorlari Reja: 1. Иктисодий ракобат. Ракобат турлари ва усуллари . 2. Соф ва монополистик ракобат. 1.1 Иктисодий ракобат. Ракобат турлари ва усуллари . Ииктисодий сохадаги ракобат ишлаб чикариш муносабатларининг субъектлари- ишлаб чикарувчилар, истеъмолчилар, тадбиркорлар, ёлланма ишчилар ва бошка субъектлар уртасида кулайрок ишлаб чикариш шароитига эга булиш, унумлирок технология, иш жойи, яхши бозорни кулга олиш, умуман, юкори даромад олиш имконияти учун олиб бориладиган курашдан иборат. Ракобат энг аввало тадбиркорликка хос. Натурал хужаликда иктисодий ракобат кузга ташланмайди, чунки бу хужалик узини- узи таъминловчи хужалик булиб, бозор алокаларига киришмайди, бу ерда яхши харидор топиш учун ёки ресурсларни кулай шарт билан сотиб олиш учун кураш булмайди. тартибсиз ёввойи ракобат конун – коидалар билан тартибга солинувчи цивилизациялашган ракобатРакобатни характерига караб 2 типга ажратиш мумкин: Бозор хужалигидаги ракобат ким булишидан катъи назар яхши ишлаганларнинг ютиб чикишини билдиради, шу жихатдан,у бозор иктисодиётининг харакатлантирувчи кучи хисобланади, у иктисодий ресурсларни тежашга, товар ва хизматларни куплаб ва сифатли ишлаб чикаришга ундайди. Унинг рагбат кучи факат ишлаб чикаришнинг узини усишга ундаш эмас, балки иктисодий муносабатларнинг хам такомиллашувга мойил этишдир. У хужалик юритишнинг энг самарали усулларини юзага келтиради, иктисодий алокаларнинг энг маъкулини топишга мажбур килади. Ракобат иктисодий усишни таъминлайди, бу эса уз навбатида ракобат доирасини кенгайтиради, янги ракобатчиларни юзага келтиради, чунки тадбиркорлар сафи кенгайиб боради. Ракобат бозорнинг хамма турларида амал килади. Тадбиркорлар товар бозорида сотувчи сифатида, ресурслар бозорида харидор сифатида ракобатда булади. Иш кучи эгалари мехнат бозорида яхши иш жойини эгаллаш учун курашадилар. Ракобат ишлаб чикарувчи билан истеъмолчи уртасида хам боради, сотувчи кимматрок сотишга интилса, харидор арзонрок сотиб олишни мулжаллайди. Бозорда нархни узгартириш, савдо рекламасини ташкил этиш оркали беллашув юз беради. Бозор ракобатнинг шарт- шароити кандайлиги хакида ахборот беради, унга асосланиб, чора- тадбирлар ишлаб чикилади. Бу уринда маркетинг алохида урин тутади. Маркетинг воситасида бозор сегментлари синчиклаб урганилади. Ракобат курашида уз мухолифининг бозордаги мавкеи, унинг ишлаб чикариш имкониятларидан огох булиш катта ахамиятга эгадир. Шу сабабли ракобат фирма стратегиясида мухим урин тутади. Ракобатда ютиб чикишнинг шартларидан бири- бу фирмаларнинг инновацияга мойиллиги хисобланади. Яна бир шарти – малакали ва ута юксак малакали ишчилар ва мутахассислага эга булиш. Фирмалар шу сабабдан мехнат бозорида харидор сифатида ракобат килиш билан чекланиб колмай, уз кулидаги ходимларни малакасини оширишга, уларни янги касбга ургатишга хам маблаг сарфлайдилар. Эркин ракобат даврида ракиблар курашининг икки асосий шакли амал килади: тармок ичидаги ва тармоклараро ракобат. Тармок ичидаги ракобат деганда бир тармокка кирадиган фирмалар уртасида товарларни ишлаб чикариш ва сотишнинг кулай шароитлари ва яхши фойдаланиш учун кураш тушунилади. Тармоклараро ракобат деганда турли тармок фирмалари уртасида энг юкори фойда олиш учун олиб бориладиган кураш тушунилади. Тармоклараро ракобат кураши капитални яхши фойда келтирадиган сохага жойлаштириш учун боради. Каерда фойда куп булса, шу ерга ресурслар окиб утади, чунки, шу ердаги товарга талаб куп булибБ у кондирилса, яхши фойда куриш мумкн. Ракобат курашининг ва капиталнинг йириклашуви натижасида монополистик корхоналар пайдо булади. Монополистик корхона деганда у ёки бу тармокда ёхуд у ёки бу бозорда узи Монополиялар хукмрон шароитда ракобатнинг куйидаги турлари ажралиб туради: 1. Бир тармок монополиялари уртасидаги ракобат; 2. Турли тармок монополиялари уртасидаги ракобат 3. Турли мамлакатлар монополиялари уртасидаги ракобат; 4. Монополиялар билан аутсайдерлар уртасидаги ракобат; 5. Аутсайдерлар уртасидаги ракобат . Ракобатнинг икки усули бор: Нарх воситасидаги ракобатлашув; Нархдан фойдаланмай ракобатлашув Эркин ракобат даврида ракобат курашининг бош усули товарни ракибникидан пастрок нархда сотиш булади. Бу усулни куллаш учун корхона бошкаларникидан кура унумлирок технологияни киритиши, малакалирок ишчиларни ёллаши ва мехнатни яхширок ташкил этиш керак. Ракобат курашида махсулот сифати, махсулотни сотиш шарт- шароитларини яхшилаш ва реклама килишнинг ахамияти ортиб боради. Бозорда кушимча хизмат курсатиш оркали харидорларни узига жалб килиш кенг таркалган. 2 .2 СОФ ВА МОНОПОЛИСТИК РАКОБАТ. Ракобат моддий неъматлар ишлаб чиқариш ҳамда моддий жараёништирокчилари катнашчилари уртасида амал килади. Максад яхши даромад топиш, яхширок мавкеига эга булиш, яхши яшаш учун буладиган курашни билдиради. Товар ишлаб чикарувчилар хизмат курсатувчилар ва бозор субъектлари узларининг манфаатларини таъминлаш купрок фойда олиш кучли мавкеига эга булиш йулидаги узаро курашлари ракобат деб аталади. Иқтисодий сохадаги ракобат ишлаб чиқариш муносабатларининг иштирокчилари яъни ишлаб чикарувчилар, тадбиркорлар, ёлланма ишчилар, истеъмолчилар-кулайрок ишлаб чиқариш шароитига эга булиш (арзон ишлаб чсикариш ресурслар ва ишчи кучи, унумли техника ва технология, яхши иш жойи, кулайрок бозор ва хоказо) оркали юкори фойда олишга интилиши йулида улар уртасидаги узаро беллашув-кураш ракобат деб юритилади. Ракобат ишлаб чиқариш, таксимот, айирбошлаш ва истеъмол жараёнларида содир булади. Товар ишлаб чикарувчилар уртасида ракобат-товарни тезрок кулай шароитда ишлаб чиқариш кимматрок сотиш ва фойда олишга интилиш максадида содир булади шунга эришиш учун ишлаб чиқариш воситаларини арзонрок сотиб олиш хомашё материалларидан тежаб фойдаланиш, арзон ишчи кучи ёллаш асосий воситалар хисобланади. Ресурсларни етказиб берувчилар-уз ресурслари булган-капитал ер сув иш кучини юкори бахоларда сотиш учун курашадилар. Демак, товар пул муносабатлари, мавжуд булган ва ривожланган бозор тизимида ракобат амал килади. И. А. Каримов ракобатнинг бозор иқтисодиётидаги урнини курсатиб, “ракобат булмаса бозор иқтисодиётини барпо этиб булмайди. Ракобат-бозорнинг асосий қонунидир” деб таърифлаган эди. И. А. Каримов Ўзбекистон XXI асрга интилмокда Т-“Ўзбекистон”, 1999 йил 34 бет. Иқтисодий ракобатнинг асосини мулк эгалари булган кишиларнинг алохидалашган манфаатлари ташкил этади. ракобат тадбиркорликка хос булиб капитални ички табиати келтириб чикаради дейиш мумкин. Гарчи мулк эгалари булган ишлаб чикарувчилар алохида булсаларда, уларни мустақиллиги ракобат учун етарлди асос була олмайди. Масалан, натурал хужаликда ишлаб чикарувчилар мустақил алохида ишлаб чикарувчилар эди лёкин ракобат булмаган, чунки улар уз-узини таъминловчи хужалик булган, бозор ишлари билан деяли алокаси булмаган. Ракобат учун товар пул муносабатлари ҳам булиши лозимдир . Бозор тизимлари мукаммал ва номукаммал деб аталадиган 2 тизимга булинади, шунга караб ракобат хам фаркланади. Мукаммал ракобат деганда бир хил махсулот ишлаб чикарувчи куплаб майда ва урта корхоналар уртасидагикураш тушунилади. Уларнинг кураш доираси кенг, улар учун мавжуд тармокка кириш ва чикиш хамда ахборот олиш эркинлиги мавжуд. Соф ракобат тизимининг асосий хусуияти шундаки, бозорда уз махсулотини таклиф килаётган, бир- биридан мутлако мустакил иш кураётган куп сонли сотувчилар мавжуд булади. Бунда ракобатчи фирмалар бир турдаги махсулотларни ишлаб чикарадилар . Номукаммал ракобат деганда маълум даражада чекланган ракобат тушунилади. Унинг 3 тури бор: Монополистик ракобат Олигополия шароитидаги ракобат Соф монополистик ракобат 1) Монополистик ракобат Куп сонли унча йирик булмаган ишлаб чикарувчилар айнан бир хил булмаган , лекин ухшаш товарларни харидорларга таклиф киладилар. Бу тизимнинг соф ракобатдан сезиларли фарки шуки, бу ерда ишлаб чикарувчилар унча купчилик булмайди, лекин улар узаро тил бириктиролмайдилар. Хар бир фирма бозорнинг маълум бир кисмини назорат килгани учун унинг бозор нархига таъсири чекланган булади. Фирмлар ишлаб чикариш хажмини камайтириш ва нархни сунъий равишда кутариш тугрисида махфий битимга келиши кийин булади. 2) Олигополия шароитидаги ракобат . Озчилик катнашади. Олиполия тармокларида йирик 3-4 та фирма махсулотлари ишлаб чикришнинг асосий кисмини назорат килади. Масалан, АКШ автомобиль саноатида « катта учлик»- « Женерал Моторз», «Форд» ва « Крайслер» хиссасига сотилган автомобилларнинг 90 % тугри келади. Бу тармокка кириб колган майдарок фирма технологик устунликка эга булган йирик фирмалар билан ракобат кила олмайдилар ва бу тармокни тарк этадилар. Олигополия шароитида чекланган ракобат булади. 3) Соф монополистик ракобат. Махсулот ишлаб чикарувчи тармокда факат битта фирманинг фаолият курсатиши. Масалан, ” Узбекистон хаво йуллари ” авиакомпанияси. Фирма ишлаб чикарадиган махсулот гоят ноёб булиб, унинг уринбосари булмайди. Харидор олдида икки йул бор- товарни монополист айтган нархда сотиб олиш ёки сотиб олмаслик. Соф мононополия бор тармокка бошка фирмаларнинг кириш йуллари тусиб куйилган Бу тусиклар асосан куйидагилар: гоят капиталнинг кераклиги, табиий ресурсларнинг эгаллаб олинганлиги, патент, лицензиялар олиш мумкин булмаслиги, гирром ракобат билан йул бермаслик кабилар. Соф монополия давлат мулки асосида булади. Моддий ресурсларни кулай нархда харид этиш, техник янгиликларни киритиш , малакали иш кучини жалб этиш борасида бошка фирмалар билан ракобатда булади. Соф монополия узи чикарган товар бозорида ракобатни чеклаб куяди. Фирмалар миллий бозорда ва халкаро бозорда узи каби кучли фирмалар ракобатига дуч келади.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha