Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 427.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Мулк хуқуқи тушунчаси ва мазмуни

Купить
Мулк хуқуқи тушунчаси ва мазмуниМулк хуқуқи тушунчаси ва мазмуни Тайёрлади: www.arxiv.uz Маълумки, мулкдор бўлиш ҳар бир шахснинг конституциявий ҳуқуқидир. Мулкдор бўлиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатлари жамиятда шахс омилини улуғлаш баробарида мустақил давлат тараққиёти учун хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг том маънода ҳар бир шахснинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлашнинг ҳуқуқий воситаси бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов эътироф этганидек, “Мамлакатимизда кўп укладли иқтисодиёт таркибида давлат, корпоратив ва хусусий мулкчилик тенглиги, айни пайтда хусусий мулкнинг устуворлиги аниқ белгилаб қўйилгани давлатимизнинг сиёсий ва иқтисодий тизимини, биз барпо этаётган жамиятнинг маъно-мазмунини аниқ ва равшан кўрсатиб беради. Биз мулк ва мулкдорлар масаласини ечишда умумэътироф этилг Дунёда кўпгина тараққий этган, бугунги кунда барқарор ва бадавлат яшаб келаётган давлатлар тажрибаси шундан далолат берадики, аввало ўзининг хусусий мулкига эга бўлган шахс ва бундай шахслардан иборат бўлган тоифа, бу бойликни янада кўпайтиришга, ўзини ва оиласини боқишга, шу билан бирга, давлат ва жамият зиммасида бўлган вазифаларни амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшади. Ва энг муҳими, ўз юртида тинчлик ва осойишталикни сақлаш ва ҳимоялашда астойдил жон куйдиради”. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқаро умум-эътироф этилган норма ва қоидалар талабларига тўла мос келади. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 17-моддасига кўра, ” Ҳар бир инсон якка ҳолда, шунингдек, бошқалар билан биргаликда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга. Ҳеч ким зўравонлик билан ўз мулкидан маҳрум эти Халқаро умумэътироф этилган нормаларнинг тизимли таҳлили далолат беришича, ҳар бир шахснинг иқтисодий эркинлигини таъминлаш улар мулкий ҳуқуқларини амалга оширишнинг муҳим шартидир. Конституция фуқаролар ҳуқуқи ва эркинликлари дахл- сизлигини кафолатлайдиган мулкий муносабатларни тартибга солишнинг нормаларини ўзида мужассам этган миллий ҳуқуқий қадриятдир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари Фуқаролик кодексида янада ривожлантирилган тарзда ифодасини топган. Бинобарин, ушбу кодекснинг 207-моддасига кўра, хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир. Хусусий мулк бўлган мол- мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди. Бундан ташқари, Фуқаролик кодексининг 208-моддасида ху Ўзбекистон Республикаси Конституцияси шахснинг муҳим иқтисодий ҳуқуқи сифатида мулкдор бўлиш ҳуқуқини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддасига кўра “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади”. Маълумки, жамиятнинг иқтисодий негизи сифатида мулк муҳим ўрин тутади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига асосан, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекис-тон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчилар ҳуқуқининг устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шакл-ларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусу Мулкдор бўлиш фуқаролик ҳуқуқи муносабатлари субъектларининг иқтисодий ҳуқуқидир. Мулкдор бўлиш ҳуқуқи унинг эгасига тегишли мутлақ ҳуқуқ ҳисобланади. Ўтмишдан фарқли ўлароқ, мулкдор бўлиш нафақат конституциявий кафолатга, балки уни ижтимоий ҳаётда амалга оширишнинг етарли шарт-шароити яратилди. Давлат мулк шаклларининг тенг-лигини эътироф этган ҳолда уни ҳар томонлама ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётганлиги мулкка эгалик туйғусини шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Мулк мустақил тараққиётни таъминловчи жамиятнинг асосий иқтисодий негизидир. Ҳар қандай хўжалик фаолиятининг асосини мулк ташкил этади. Тадбиркор мулкини эгаллаш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасига асосан, мулк ҳуқуқи шахсн Мулк бозор муносабатларининг муҳим таркибий элементидир. Мулксиз бозор муносабатларини шакллантириб ҳам бўлмайди. Бозор муносабатлари иқтисодий фаолият ва манфаатдорлик асосида ривожланади. Тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигини таъминлаш энг аввало, уларнинг мулкка нисбатан эгалик туйғусини, бош-қача айтганда, мулкдор бўлиш хоҳиш-иродасини рўёбга чиқаришга чамбарчас боғлиқдир. Жамиятда мулкий муносабатларнинг барқарорлигини ва мулкдорларнинг мулкий хавфсизлигини таъминламасдан туриб тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигига ҳам эришиб бўлмайди. Шу сабабли, мулкий эркинлик ва тадбиркорлик эркинлиги бир-бири билан узвий боғлиқ. Бу дегани, жамиятда ҳар бир шахснинг мулкдор бўлиш ҳуқуқини амалга оширмасдан, улар эркинлигини таъминламасдан туриб иқтисодиётни тараққий эттириш мушкул масаладир. Конст Бинобарин, давлатнинг бош ислоҳотчилиги, хўжалик юритувчи субъектларнинг хўжалик фаолиятига аралашувидан воз кечиш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш асосида мулкчилик муносабатларининг босқичма-босқич ислоҳ этилаётганлиги мулкдор бўлиш ҳуқуқини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Иқтисодий маънода товар-пул муносабатлари иштирокчилари учун тенг ва имтиёзли шарт- шароитларнинг яратилаётганлиги мулкий рағбатлантиришнинг асосий мезони вазифасини бажармоқда. Товарлар, ишлар, хизматлар ва молиявий маблағларнинг эркин муомалада бўлиши мулкдорлар мулкларини яратиш ва кўпайтиришга имкон бермоқда. Давлат томонидан самарали солиқ сиё сатининг амалга оширилиши мулкдорларнинг иқтисодий фаолиятдан манфаатдорлигини оширмоқда. Айниқса, давлат томонидан тадбиркорлик субъектларининг рағбатланти Мулкдор бўлиш ҳуқуқи намоён бўлишининг белги ва хусусиятларини қуйидаги омиллар асосида тавсифлаб бериш мумкин. Биринчидан, мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлиги эътироф этилганлиги давлат мулки ҳукмронлигига барҳам бериш имкониятини яратди. Иккинчидан, мулкий қадриятлар асосида мулкчилик муносабатларининг ривожланаётганлиги ва ҳуқуқий асослари яратилиб такомиллаштирилиб борилаётганлиги аҳолининг турмуш тарзига мос ҳолда олиб борилмоқда. Учинчидан, жамиятда янги қатлам - мулкдорлар синфи шаклланаётганлиги мулкий ва инсон манфаатларига тўлиқ мос келади. Тўртинчидан, қонуний асосда топилган мулкнинг ҳажми чегараланмаслиги мулкдорларнинг ҳомийлик фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги мустақил тараққиётнинг миллий моделини ижтимоий ҳаётда татбиқ этишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилм Мулк ҳуқуқининг вужудга келиши қонун билан назарда тутилган юридик фактларга асосланади. Мулк ҳуқуқига эга бўлиш учун мол-мулк ҳамда муайян шахснинг ушбу мол-мулкнинг ва қонунда назарда тутилган бошқа асосларнинг мавжуд бўлиши талаб қилинади. Мол-мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқининг вужудга келиши одатда дастлабки ва ҳосила усулларга бўлинади. Мулк ҳуқуқи кўпинча янги нарсани яратиш пайти билан вужудга келади. Қонунга ва бошқа ҳуқуқий актларга риоя қилинган ҳолда шахс томонидан ўзи учун яратилган, ишланган нарсага нисбатан унинг ўзида ҳуқуқ пайдо бўлади. Агар бирон-бир шахс ўз мулкига нисбатан эгалик ҳуқуқини йўқотган бўлса ёки у ўз мол-мулкини ташлаб юборган ёхуд ўз ихтиёридан чиқариб юборган бўлса, қонуний асосларга мувофиқ, уни олган шахсда бундай мол-мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқи пайдо бў Мол-мулкка дастлабки усулда эгалик ҳуқуқининг вужудга келиши, мулк эгаси ҳуқуқ ва бурчларининг доираси қонун билан белгиланади. Ҳосила усулида мулк ҳуқуқининг вужудга келишида аввалги мулк эгасининг эрки, ҳоҳиши, унинг ҳуқуқ ва бурчлари, тарафларнинг келишуви ва давлат бошқарув органларининг актлари муҳим аҳамиятга эга бўлади. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат — мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат). Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рў Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 197-моддасида мулк ҳуқуқининг бекор бўлиш асослари бўлиб унга кўра, мулк ҳуқуқи мулкдорнинг ихтиёрий суратда мажбуриятни бажариши, мулкдорнинг мол-мулк тақдирини ҳал қиладиган бир томонлама қарор қабул қилиши, суд қарори асосида мол- мулкни олиб қўйиш (сотиб олиш) йўли билан, шунингдек мулк ҳуқуқини бекор қилувчи қонун ҳужжатларига асосан бекор бўлади. Мулк ҳуқуқи бекор қилинган тақдирда олиб қўйилган мол-мулкнинг қийматини аниқ белгилаш бозор иқтисодиёти шароитида фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун муҳим аҳамиятга эга. Бундай ҳолда олинган мол-мулкнинг қиймати мулк ҳуқуқи бекор қилинган чоғида амал қилиб турган баҳо билан белгиланади. Қўйилган баҳо ҳақида мулкдор судга эътироз билдириш, шу туфайли етказилган бошқа зарарларни тўлашни Турар жой хусусий ёки давлат мулки бўлиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкчиликнинг бир шаклидан бошқа шаклига ўтиши мумкин. Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат турар жойга бўлган мулк ҳуқуқининг субъектларидир. Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқага ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилади. Уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи қонун доирасида тузилган шартномага асосан, хусусийлаштириш, олди-сотди, хадя, айрибош лаш, мерос, суд орқали ва бошқа ҳолатларда вужудга келади. Уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини пайдо бўлиши ва бошқа шахсга утиши муҳим аҳамият касб этади, шу вақтдан бошлаб мулк пайдо бўлиши билан мажбурият ҳам пайдо бўлади. Шу пайтдан янги мулк эгаси мулкни нобуд бўлиши, мулкка солиқ тўлаш мажбури Кодекснинг 206-моддасига мувофиқ, мол-мулк бевосита олиб қўйилмаган тақдирда унга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига оид қоида белгиланади. Мазкур мол-мулкни олишга ва унга нисбатан мулк ҳуқуқини бекор қилишга фақат давлат органининг қарорига асосан қонунларда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилиши мумкин. Мол-мулк олиб қўйилган тақдирда унинг эгасига олиб қўйилган мол-мулкка нархи ва миқдори жиҳатдан тенг бўлган мол-мулк берилиши ва бунинг оқибатида унга етказилган зарар тўла ҳажмда тўланиши назарда тутилади. Давлат органининг қароридан норози бўлган мулк эгаси судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлмайди. Низо суд томонидан ҳал қилунгунга қадар, мол-мулкни олиб қўйиш мумкин эмас. Мол- мулкни олиб қуйиш пировард натижада фақат суд қарорига асосан амалга оширилиши Эътиборингиз учун раҳмат! www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha