Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 2.3MB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 23 Sentyabr 2019
Kengaytma ppt
Bo'lim Slaydlar
Fan Iqtisodiyot

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Мулкчилик муносабатлари

Sotib olish
2.Мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг иқтисодий мазмуни. Режа: 1.Мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий мазмуни. Мулк объектлари ва субъектлари 3.Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш мақсади, йўллари ва усуллари. Мулкка эгалик қилиш мулкнинг эгаси қўлида сақланиб туришини билдиради ва яратилган моддий бойликларни ўзлаштиришнинг ижтимоий шаклини ифодалайди. Мулкдан фойдаланиш - бу мол- мулкнинг иқтисодий фаолиятда ишлатилиши ёки ижтимоий ҳаётда қўлланилишидир. Мол-мулкни ўзлаштириш юз берганда у даромад олиш учун ёки шахсий эҳтиёжни қондириш учун ишлатилишини билдиради. Мулкни тасарруф этиш - бу мол-мулк тақдирининг мустақил ҳал қилинишидир . Мулкчилик муносабатлари унинг объектлари ва субъектлари бўлишини шарт қилиб қўяди. Мулкка айланган барча бойлик турлари мулкчилик объектларидир. Мулк субъекти жамиятда маълум ижтимоий-иқтисодий мавқеига эга бўлган, мулк объектини ўзлаштиришда қатнашувчилар, мулкий муносабатлар иштирокчилари бўлиб, улар жамоа, синф, табақа ёки бошқа ижтимоий гуруҳларга бирлашган бўлади. Айрим кишилар, оилалар ва давлат ҳам мулкчилик субъекти бўлиб чиқади. Мулкчилик муносабатлари – бу мулк объектини ўзлаштириш бўйича мулк субъектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатдир. Бу қоидани қуйидаги тасвир орқали ифодалаш мумкин: СУБЪЕК Т СУБЪЕК Т СУБЪЕК Т Мулкчиликнинг тўлиқ «ҳуқуқлар тўплами» ўз ичига қуйидаги 11 та ҳуқуқни олади: 1. Эгалик ҳуқуқи, яъни неъматлар устидан тўлиқ жисмоний назорат ўрнатиш ҳуқуқи; 2. Фойдаланиш ҳуқуқи, яъни неъматларнинг фойдали хоссаларини ўзи учун қўллаш ҳуқуқи; 3. Бошқарув ҳуқуқи, яъни неъматлардан фойдаланишни ким ва қай йўсинда таъминлашини ҳал этиш ҳуқуқи; 4. Даромад олиш ҳуқуқи, яъни неъматлардан фойдаланиш орқали натижа олиш ҳуқуқи; 5. Суверенлик ҳуқуқи, яъни неъматни бегоналаштириш, истеъмол қилиш, ўзгартириш ёки йўк қилиш ҳуқуқи; 6. Хавфсизликни таъминлаш ҳуқуқи, яъни неъматни экспроприация қилиниши ҳамда ташқи муҳит томонидан зарар келтирилишидан ҳимоялаш ҳуқуқи; 7. Неъматни меросга бериш ҳуқуқи; 8. Неъматга эга бўлишнинг муддатсизлиги ҳуқуқи; 9. Неъматдан ташқи муҳитга зарар етказувчи усуллар орқали Мулкчилик шакллари Давлат мулки - мулк давлатга тегишли бўлганда мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш давлат ихтиёрида бўлади. Давлат мулки асосан икки йўл билан ҳосил бўлади: 1) хусусий мол-мулкни миллийлаштириб, давлат қўлига олиш; 2) давлат маблағлари ҳисобидан корхоналар қуриш, давлатга қарашли корхона ва ташкилотларда инвестицияларни амалга ошириш. Жамоа мулки - муайян мақсад йўлида жамоага бирлашган кишилар томонидан моддий ва маънавий бойликларни ҳамжиҳатлик билан ўзлаштиришни билдиради. Жамоа мулки давлат мулкини корхона жамоаси сотиб олиши, бадал тўлаб корхона қуриши, акция чиқариб, уларни сотиш каби йўллар орқали пайдо бўлди. Жамоа мулкининг муҳим хусусияти шундаки, ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат маҳсулига айрим шахслар эмас, балки маълум гуруҳ, кишилар эгалик қилади. Жамоа мулкига - кооперативларнинг, ижара ва жамоа корхоналарининг, акционерлар жамиятлари, хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг, жамоа ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг мулки киради. Шахсий мулк - мулк шакллари ичида муҳим ўрин тутади. Шахсий мулк бу фуқаролар мулки бўлиб, уларнинг шахсий ёки оилавий эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Бу мулк шакли асосан шахснинг ёки унинг оила аъзоларининг меҳнати асосида кўпаяди ва ривож топади. Фуқаронинг шахсий мулки асосан уларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирокидан, ўз хўжалигини юритишдан тушган меҳнат даромадлари ҳисобига вужудга келади ва кўпаяди. Бозор иқтисодиёти шароитида шахсий мулк акциядан келадиган дивиденд, банк фоизлари, хусусий соҳибкорлик даромади каби янги манбааларга асосланади. Шахсий мулк объектлари - бу турар жойлар, боғ-ҳовли ва уйлар, транспорт воситалари, пул жамғармалари, уй-рўзғор ва шахсий истеъмол буюмлари, якка тартибда ва бошқа хўжалик фаолияти учун керакли ишлаб чиқариш воситалари, уларда ҳосил қи Хусусий мулк - айрим соҳибкорларга қарашли ёлланма меҳнатга асосланган ва ўз эгасига фойда келтирувчи мулкдир. Ўзбекистон Республикасининг мулкчилик тўғрисидаги қонунида (7-модда), хусусий мулк ўз мол-мулкига хусусий эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан иборатдир деб кўрсатилган. Шу билан бирга хусусий мулк бўлган мол- мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмаслиги таъкидланади. Хусусий мулк ҳам, бошқа ҳар қандай мулк шакллари каби, ўзининг ижобий ва салбий томонларига эга. Давлат тасарруфидан чиқариш – давлат корхоналарини ва ташкилотларини жамоа, ижара корхоналарига, акцияли жамиятларга, масъулияти чекланган жамиятларга, давлатга қарашли мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир. Хусусийлаштириш – фуқароларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг давлат мулки объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир . Хусусийлаштиришнинг усуллари ҳам турли-туман бўлиб, уларни 3 гуруҳга ажратиш мумкин: 1) давлат мулкини бепул бўлиб бериш орқали хусусийлаштириш; 2) давлатмулкини сотиш орқали хусусийлаштириш; 3) давлат мулкини бепул бўлиб бериш ҳамда сотишни уйғунлаштириш орқали хусусийлаштириш .
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Moliya bozori va uning moliyaviy resurslarni shakllantirishdagi o‘rni
  • Bank faoliyatida avtomatlashtirilgan axborot tizimlari va texnologiyalari
  • Bozor iqtisodyotning avzalliklari va kamchiliklari
  • Bozor iqtisodiyoti o‘tishning hozirgi zamon modellari, bozor munosabatlariga o‘tish modellarining shakllanishi
  • Firma va uning tashkiliy-iqtisodiy asoslari

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский