Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 254.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Мулкчилик муносабатларининг мохияти. Уларнинг иқтисодий ва хуқуқий жихатлари

Купить
МулкчиликМулкчилик муносабатларининг муносабатларининг мохияти. Уларнинг иқтисодий мохияти. Уларнинг иқтисодий ва хува ху қуқий жихатлариқуқий жихатлари РЕЖА : • K ИРИШ • I БОБ. Мулкчилик муносабатларининг мазмуни ва иқтисодий моҳияти. • 1.1. Мулкчилик муносабатларининг мазмуни таркибий тузилиши. • 1.2. Мулк объектлари ва субъектлари. M улк шакллари. • 1.3. M улкчиликнинг иқтисодий ва ҳуқуқий нормалари. • II БОБ. Узбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусиятлари. • 2.1. Узбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг узига хос хусусиятлари. • 2.2. Da влат мулкини хусусийлаштиришнинг усуллари. • X УЛОСА . • АДА БИ Ё ТЛАР РУЙХАТИ . мулкчилик муносабатлари - бу мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш ва ўзлаштириш жараёнларида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлардир. Мулкка эгалик қилиш мулкнинг эгаси қўлида сақланиб туришини билдиради ва яратилган моддий бойликларни ўзлаштиришнинг ижтимоий шаклини ифодалайди. Мулкдан фойдаланиш - бу мол- мулкнинг иқтисодий фаолиятда ишлатилиши ёки ижтимоий ҳаётда қўлланилишидир. Мол-мулкни ўзлаштириш юз берганда у даромад олиш учун ёки шахсий эҳтиёжни қондириш учун ишлатилишини билдиради. Мулкни тасарруф этиш - бу мол-мулк тақдирининг мустақил ҳал қилинишидир . Мулкчилик муносабатлари – бу мулк объектини ўзлаштириш бўйича мулк субъектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатдир. Бу қоидани қуйидаги тасвир орқали ифодалаш мумкин: СУБЪЕКТ СУБЪЕКТ Мулкчилик ҳуқуқлари эса мулк субъектининг мулк объектига нисбатан муносабатидир, яъни ундан фойдаланиш ва назорат қилиш юзасидан келиб чиқувчи ҳуқуқлар мажмуидир:СУБЪЕК Т Мулкчилик муносабатларининг мазмуни ва и қ тисодий моҳияти. • Мулкчилик муносабатлари ҳар қандай жамият иқтисодий тизимининг асосий муносабатларидан бирини ташкил қилиб, инсоният тараққиётининг маҳсули ҳисобланади. • Мулкчилик муносабатлари моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқариш ҳамда жамият бойликларини ўзлаштириш жараёнларида вужудга келади. • Шундай экан, мулкчилик муносабатлари - бу мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш ва ўзлаштириш жараёнларида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлардир. Мулкчилик муносабатлари ва улардан келиб чиқувчи ҳуқуқий ваколатларнинг моҳияти Ҳолатлар Тасарруф этиш Эгалик қилиш Фойдаланиш Ишлаб чиқариш натижасини ўзлаштириш Биринчи Заминдор Заминдор Заминдор Заминдор Иккинчи Заминдор Заминдор Ишчи Заминдор Учинчи Заминдор Ижарачи Ижарачи Заминдор- ижарачи Тўртинчи Заминдор Ижарачи Ишчи Заминдор- ижарачи Мулкчилик муносабатлари ва ҳуқуқий ваколатларнинг тақсимланиши. • Бунда мулкчилик муносабатларидан келиб чиқувчи ҳуқуқий ваколатларни муайян ер майдонига мулкчилик шароитидаги 4 та ҳолат орқали кўриб чиқамиз. • Биринчи ҳолат. Ернинг мулкий эгаси заминдор бўлиб, ерда унинг ўзи меҳнат қилади ва табиийки, ишлаб чиқариш натижасини ҳам ўзи ўзлаштиради. • Иккинчи ҳолат. Заминдорнинг ерда ишлаш учун вақти етарли бўлмаганидан ёлланма ишчи меҳнатини қўллай бошлади. Натижада ердан фойдаланиш, яъни унинг истеъмол хусусиятларидан бевосита фойдаланиш ҳуқуқи ишчига ўтди. Бунда заминдор ишчининг меҳнати учун маълум иш ҳақи тўлайди, бироқ, ишлаб чиқариш натижасини ўзлаштиришни ўз ихтиёрида сақлаб қолади. • Учинчи ҳолат. Заминдор ернинг ҳолатини ва ёлланма ишчи устидан назорат учун ҳам вақт топа олмай, ерн Мулк объектлари ва субъектлари. M улк шакллари. • Мулкчилик муносабатлари унинг объектлари ва субъектлари бўлишини шарт қилиб қўяди. Мулкка айланган барча бойлик турлари мулкчилик объектларидир . Мулк объекти бўлиб, инсон яратган моддий ва маънавий бойликлар, табиий бойликлар, ақлий меҳнат маҳсули, инсоннинг меҳнат қилиши қобилияти - ишчи кучи ва бошқалар ҳисобланади. Мулк объектида асосий бўғин - бу ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилиш ҳисобланади. Ишлаб чиқариш воситалари кимники бўлса, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳам унга тегишли бўлади. Мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг иқтисодий мазмуни. • Бозор иқтисодиёти мулкчилик шаклларининг хилма-хил бўлишини талаб қилади, чунки товар муайян мулк объекти бўлгандагина олди-сотди қилинади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам: «Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади», деб таъкидланади. • Жамият ривожининг ҳозирги босқичида бу мулк ўз ичига давлат мулкидан ташқари, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва матлубот соҳаларидаги жамоа мулкининг хилма-хил турларини, ижтимоий ташкилотлар мулкини, уй хўжалиги ва шахсий томорқа хўжалиги ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган меҳнаткашларнинг шахсий мулкини, ташқи иқтисодий муносабатлар соҳасидаги аралаш мулк шаклларини ва хусусий Давлат мулки - мулк давлатга тегишли бўлганда мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш давлат ихтиёрида бўлади. Давлат мулки асосан икки йўл билан ҳосил бўлади: 1) хусусий мол-мулкни миллийлаштириб, давлат қўлига олиш; 2) давлат маблағлари ҳисобидан корхоналар қуриш, давлатга қарашли корхона ва ташкилотларда инвестицияларни амалга ошириш. Жамоа мулки - муайян мақсад йўлида жамоага бирлашган кишилар томонидан моддий ва маънавий бойликларни ҳамжиҳатлик билан ўзлаштиришни билдиради. Жамоа мулки давлат мулкини корхона жамоаси сотиб олиши, бадал тўлаб корхона қуриши, акция чиқариб, уларни сотиш каби йўллар орқали пайдо бўлди. Жамоа мулкининг муҳим хусусияти шундаки, ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат маҳсулига айрим шахслар эмас, балки маълум гуруҳ, кишилар эгалик қилади. Жамоа мулкига - кооперативларнинг, ижара ва жамоа корхоналарининг, акционерлар жамиятлари, хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг, жамоа ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг мулки киради. Шахсий мулк - мулк шакллари ичида муҳим ўрин тутади. Шахсий мулк бу фуқаролар мулки бўлиб, уларнинг шахсий ёки оилавий эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Бу мулк шакли асосан шахснинг ёки унинг оила аъзоларининг меҳнати асосида кўпаяди ва ривож топади. Фуқаронинг шахсий мулки асосан уларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирокидан, ўз хўжалигини юритишдан тушган меҳнат даромадлари ҳисобига вужудга келади ва кўпаяди. Бозор иқтисодиёти шароитида шахсий мулк акциядан келадиган дивиденд, банк фоизлари, хусусий соҳибкорлик даромади каби янги манбааларга асосланади. Шахсий мулк объектлари - бу турар жойлар, боғ- ҳовли ва уйлар, транспорт воситалари, пул жамғармалари, уй-рўзғор ва шахсий истеъмол буюмлари, якка тартибда ва бошқа хўжалик фаолияти учун керакли ишлаб чиқариш воситалари, уларда ҳосил қ Хусусий мулк - айрим соҳибкорларга қарашли ёлланма меҳнатга асосланган ва ўз эгасига фойда келтирувчи мулкдир. Ўзбекистон Республикасининг мулкчилик тўғрисидаги қонунида (7-модда), хусусий мулк ўз мол-мулкига хусусий эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан иборатдир деб кўрсатилган. Шу билан бирга хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмаслиги таъкидланади. Хусусий мулк ҳам, бошқа ҳар қандай мулк шакллари каби, ўзининг ижобий ва салбий томонларига эга. Давлат тасарруфидан чиқариш – давлат корхоналарини ва ташкилотларини жамоа, ижара корхоналарига, акцияли жамиятларга, масъулияти чекланган жамиятларга, давлатга қарашли мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир. Хусусийлаштириш – фуқароларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг давлат мулки объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир . Хусусийлаштиришнинг усуллари ҳам турли-туман бўлиб, уларни 3 гуруҳга ажратиш мумкин: 1) давлат мулкини бепул бўлиб бериш орқали хусусийлаштириш; 2) давлатмулкини сотиш орқали хусусийлаштириш; 3) давлат мулкини бепул бўлиб бериш ҳамда сотишни уйғунлаштириш орқали хусусийлаштириш . Ў збекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусиятлари. • Мулкчилик турли шаклларининг мавжуд бўлиши ва уларнинг иқтисодий мезони, аввало, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши ва ишлаб чиқаришнинг умумлашуви даражаси билан боғлиқ. Шу билан бирга мулкчилик шакллари ишлаб чиқарувчи кучларнинг ҳолати, ижтимоий меҳнат тақсимоти ва ташкилий-иқтисодий муносабатларининг етуклик даражаси билан мос келиши зарур. • Давлат мулки - мулк давлатга тегишли бўлганда мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш давлат ихтиёрида бўлади. Давлат мулки асосан икки йўл билан ҳосил бўлади: • 1) хусусий мол-мулкни миллийлаштириб, давлат қўлига олиш; • 2) давлат маблағлари ҳисобидан корхоналар қуриш, давлатга қарашли корхона ва ташкилотларда инвестицияларни амалга ошириш. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш мақсади, йўллари ва усуллари. • Бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шарти кўп укладли иқтисодиётни ва рақобатлашувчи муҳитни шакллантириш учун шарт-шароитини вужудга келтиришдан иборат. Бунда асосийси мулкчилик масаласини ҳал қилишдир. Шу сабабли республикамиз Президенти И.А. Каримов мулкчилик масаласини ҳал қилишни «...бозорни вужудга келтиришга қаратилган бутун тадбирлар тизимининг тамал тоши бўлиб хизмат қилади» [1] деб алоҳида таъкидлаб кўрсатади. Узоқ йиллар мобайнида республикамиз иқтисодиётида умумхалқ мулки деб аталган, аслида эса давлатлаштирилган мулк тўлиқ ҳукмронлик қилиб келди. Назария ва амалиётда умумхалқ мулки деб ҳисобланган мулк субъекти сифатида давлатнинг чиқиши жамият аъзолари ўртасида бу мулкга «ҳеч • Давлат тасарруфидан чиқариш – давлат корхоналарини ва ташкилотларини жамоа, ижара корхоналарига, акцияли жамиятларга, масъулияти чекланган жамиятларга, давлатга қарашли мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир. • Хусусийлаштириш – фуқароларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг давлат мулки объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир. [1] • [1] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида/Ўзбекистон Республикаси: қонунлар ва фармонлар. – Т.: Ўзбекистон, 1992, 65-б. Мулкчилик муносабатлари унинг объектлари ва субъектлари бўлишини шарт қилиб қўяди. Мулкка айланган барча бойлик турлари мулкчилик объектларидир. Мулк субъекти жамиятда маълум ижтимоий-иқтисодий мавқеига эга бўлган, мулк объектини ўзлаштиришда қатнашувчилар, мулкий муносабатлар иштирокчилари бўлиб, улар жамоа, синф, табақа ёки бошқа ижтимоий гуруҳларга бирлашган бўлади. Айрим кишилар, оилалар ва давлат ҳам мулкчилик субъекти бўлиб чиқади. Мулкчиликнинг тўлиқ «ҳуқуқлар тўплами» ўз ичига қуйидаги 11 та ҳуқуқни олади: 1. Эгалик ҳуқуқи, яъни неъматлар устидан тўлиқ жисмоний назорат ўрнатиш ҳуқуқи; 2. Фойдаланиш ҳуқуқи, яъни неъматларнинг фойдали хоссаларини ўзи учун қўллаш ҳуқуқи; 3. Бошқарув ҳуқуқи, яъни неъматлардан фойдаланишни ким ва қай йўсинда таъминлашини ҳал этиш ҳуқуқи; 4. Даромад олиш ҳуқуқи, яъни неъматлардан фойдаланиш орқали натижа олиш ҳуқуқи; 5. Суверенлик ҳуқуқи, яъни неъматни бегоналаштириш, истеъмол қилиш, ўзгартириш ёки йўк қилиш ҳуқуқи; 6. Хавфсизликни таъминлаш ҳуқуқи, яъни неъматни экспроприация қилиниши ҳамда ташқи муҳит томонидан зарар келтирилишидан ҳимоялаш ҳуқуқи; 7. Неъматни меросга бериш ҳуқуқи; 8. Неъматга эга бўлишнинг муддатсизлиги ҳуқуқи; 9. Неъматдан ташқи муҳитга зарар етказувчи усуллар орқали • Хулоса қилиб айтганда, бугунги шиддатли даврда чинакам маънавиятли ва маърифатли одамгина инсон қадрини билиши, ўз миллий қадриятларини, миллий ўзлигини англаши, эр-кин ва озод жамиятда яшаш, мустақил давлати-мизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаши учун фидоийлик билан кураша олиши мумкин. • Бу моделнинг асосий тамойиллари — яъни, иқтисоднинг сиёсатдан холи экани, давлатнинг бош исло-ҳотчи бўлиши, қонун устуворлиги, кучли ижтимоий сиёсат, ислоҳотларни тадрижий асосда босқичма- босқич амалга ошириш принциплари барчамизга яхши аён.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha