Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 120.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Мустақил сув хўжалиги тармоғини шакллантириш масалалари

Купить
Мустақил сув хўжалиги тармоғини шакллантириш масалалари www.arxiv.uz РЕЖА:  Тармоқнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари;  “ Сув хўжалиги” тармоғининг чегаралари;  “ Сув хўжалиги” тармоғининг функциялари ва таркиби;  “ Сув хўжалиги” тармоғининг бошқа тармоқлар билан ўзаро муносабатлари ва бошқаришни ташкил этиш. www.arxiv.uz 1.Тармоқнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари. Ҳозирги барқарор ривожланаётган бозор иқтисодиёти шароитида сув хўжалиги бутун хўжалик механизмлари нормал амал қилишини таъминловчи муҳим бўғин бўлиб қолди. Сув жамият ва аҳолининг ижтимоий ва социал иқтисодий, маданий-маиший, соғлиқни сақлаш ва эстетик-нафосат борасидаги эҳтиёжларини қондиришда, атроф-муҳитни ифлосланишидан сақлаш ва яхшилашда беқиёс катта рол ўйнайди. Бу вазифа кучайиб бораётган сув танқислиги, унинг сифати ва мусаффолигига талаблар ортаётган шароитда, сув объектларининг ҳудудий жойланиши билан ривожланаётган мамлакат иқтисодиёти талаблари орасидаги зиддиятлар борган сари жиддийлашиб, сув истеъмоли турлари ва режимларидаги табақаланиш чуқурлашиб бораётган шароитда амалга оширилмоқда. www.arxiv.uz 1.Тармоқнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари. Сув хўжалиги функциялари, вазифалари, унинг муаммолари кўпдан-кўплиги ўзаро боғланмаган тарқоқ сув хўжалиги объектларидан мураккаб сув хўжалиги тизимларини ва пировард оқибатда ягона марказдан бошқариладиган тизим-сув хўжалиги тармоғини тузиш зарурияти туғилди. Шундай жараён Ўзбекистон Республикасида кечмоқда. Шу муносабат билан аввалом бор эслатиб ўтиш керакки, Республика ҳудуди сув ресурсларини бошқариш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш ва такомиллаштириш масалаларига оид Қонунлар ва Норматив-Ҳуқуқий хужжатлар мажмуи яратилган. Улардан энг муҳимлари қуйида қайд этилган: www.arxiv.uz 1.Тармоқнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари.  Ўз.Р. Конституцияси , 1992й.;  Ўз.Р.нинг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” ги Қонуни, 1993й.;  Ўз.Р.нинг “ Ер кодекси” , 1998й.;  Ўз.Р.нинг “Фермер хўжалиги тўғрисида” ги Қонуни, 1998й.;  Ўз.Р.нинг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида” ги Қонуни, 1992й.;  Ўз.Р.нинг “Табиат муҳофазаси тўғрисида” ги Қонуни, 1992й.;  Ўз.Р. Вазирлар Маҳкамасининг 1993й. 3 августдаги 385- сон “Ўз.Р.да лимитланган сувдан фойдаланиш тўғрисида” ги Қарори; www.arxiv.uz 1.Тармоқнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари.  Ўз.Р. Вазирлар Маҳкамасининг 2003й. 28 июндаги 290-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўз.Р. Қишдоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳақида” ги Низом;  Ўз.Р. Вазирлар Маҳкамасининг 2003й. 21 июлдаги 320-сон “Сув хўжалигини бошқариш ташкилотларини такомиллаштириш тўғрисида” ги Қарори;  Ўз.Р. Президентининг 2007й. 29 октябрдаги №ПФ-3932 “ Ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича тадбирлар ҳақида” ги Фармони;  Ўз.Р. Президентининг 2007й. 31 октябрдаги №ПП-718 “Ўз.Р. Молия Вазирлиги қошида суғориладиган ерлар мелиоратив ҳолатини яхшилаш Жамғармаси фаолиятини ташкил этиш ҳақида” ги Қарори ва бошқалар. www.arxiv.uz 1.Тармоқнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари. Ўз.Р. Конституциясининг 55-моддасида ер, унинг бойликлари, сув ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва бошқа табиий ресурслар умумхалқ бойлиги, улардан оқилона фойдаланиш зарурлиги ва улар давлат томонидан қўриқланиши таъкидланган.. “ Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” ги Қонуннинг 1- моддасига мувофиқ сув муносабатларини тартибга солиш, аҳоли ва халқ хўжалиги учун сувдан оқилона фойдаланиш, сувнинг ифлосланиши, балчиқланиши ва камайишидан сақлаш, сувнинг зарарли таъсирини бартараф этиш ва олдини олиш чораларини кўзлаш ,сув объектларини ҳолатини яхшилаш, шунингдек, сув муносабатлари борасида корхоналар , муассасалар, ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда фуқоролар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш сув хўжалиги қонунчилигининг муҳим вазифалари қилиб белгиланд 1.Тармоқнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари. “ Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” ги Қонуннинг 4- моддасида “Ўз.Р.нинг ягона Давлат Сув фонди: дарёлар, кўллар, сув омборлари, бошқа юза сув ҳавзалари ва сув манбалари, каналлар, ҳовуз сувлари, ер ости сувлари ва музликларни ўз ичига олади” деб таъкидланган. Шу билан бирга, Қонунда давлатлараро дарёлар Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Орол денгизи ва бошқа сувлардан фойдаланиш ҳуқуқи белгилаб қўйилган. Қонуннинг 30-моддасида Республикада лимитланган сувдан фойдаланиш тартиби йўлга қўйилиши ва сувдан тўла ёки қисман ҳақ тўлаб фойдаланишга рухсат этилиши кўзланган. Шундай қилиб, Ўзбекистонда сув хўжалиги миллий иқтисодиётининг муҳим тармоғи сифатида такомилланиши учун Қонунлар ва ҳуқуқий асос яратилган. www.arxiv.uz 1.Тармоқнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари. Сўнги йилларда сув ресурсларини бошқариш, тақсимлаш ва улардан самарали файдаланиш соҳасида институционал ислоҳатлар амалга оширилиб келмоқда. Ирригация- мелиорация тадбирларини амалга ошириш натижасида барпо этилган каналлар, ариқлар, коллектор-дренаж шохобчалари ва бошқа объектлар ўзаро изчил боғланган ҳолда суғориладиган ерлар билан бирикиб, улардан ажралмас ва сув билан таъминлаш эҳтимолига эга бўлиб, бир бутинликда ирригация тизимини ташкил этади. Шунинг учун сув хўжалигини бошқариш ва бу тармоқни шакллантирувчи институционал бирликларни маъмурий-ҳудудий кесимда эмас, балки сув объектлари ва манбалари ҳавзаси принципида ташкил этиш объектив зарурият ҳисобланади. www.arxiv.uz 1.Тармоқнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари. 2003 йил 21 июлдаги “Сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги 320-сонли қарорга кўра Бош Бошқарма сувдан фойдаланиш прогнозларини умумлаштириш, сув ресурслари балансини ишлаб чиқилишини, ер усти сув манбаларидан сув олиш лимитларини ҳавзв ирригация тизимлари ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича белгиланишини ва давлат сув кадастри тузилишини таъминлайди. У сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг истиқболли схемаларини ишлаб чиқиш, янги корхоналар қуриш ва ишлаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга оширишни ташкил этади. Бош Бошқарма давлат бюджети маблағи ва Қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади. www.arxiv.uz 1.Тармоқнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари. Илгари маъмурий принцип бошқариш шароитида 230 дан ортиқ сув хўжаликлари ташкилотлари ва хизматлари негизида ҳозир юридик шахсга эга бўлган 10 та ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва бирлашган диспетчерлик марказига эга бўлган Фарғона водийси магистрал каналлари тизими бошқармаси фаолият юритмоқда. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ўз ичига таркибий бўлинма сифатида 3та магистрал тизим бошқармаси, 4та магистрал каналлар бошқармаси ва 52та ирригация тизими бошқармаларини олади. Бирлашган диспетчерлик марказига эга бўлган Фарғона водийси магистрал каналлар тизими бошқармаси таркибида эса ички бўлинмалар сифатида 3та магистрал каналлар бошқармаси фаолият қилади. www.arxiv.uz 2.“Сув хўжалиги” тармоғининг чегаралари. “ Сув хўжалиги” тармоғи миллий иқтисодиётнинг шундай такибий қисмики, унинг фаолияти жамият ва аҳолининг сувга бўлган эҳтиёжларини талаб қилинган миқдор ва сифатда, замон ва макон шароитида таъминлаш мақсадига бўйсиндирилади. Бунинг учун у махсус қурилма объектлар, иншоотлар барпо этиб, улар ёрдамида табиий сув манбалари оқимини кўзланган мақсадга мувофиқлаштиради ҳамда аҳоли, қишлоқ хўжалиги, саноат каби истеъмолчиларга сув етказиб беради, шунингдек, гидроэнергетика, балиқ хўжалиги, сув транспорти, рекреация ва бошқа мақсадлари учун сув ресурсдаридан фойдаланишни таъминлайди. Шунингдек, у оқимнинг камайиши, ифлосланиши, балчиқланиши, ёввойи ўт ва қум босишидан сақлаш, ҳамда бошқа зарарли омилларга қарши курашиш чора тадбирларини амалга оширади. www 2.“Сув хўжалиги” тармоғининг чегаралари. “ Сув хўжалиги» тармоғи ҳаракат қила оладиган чегарани аниқлаш муҳим аҳамиятга эга, чунки унинг амал қилиш имконияти, бошқариш ҳарактери ва тузилиши, бошқа иқтисодиёт тармоқлари билан ўзаро муносабатда бўлиши бу масалага боғлиқдир. Ер, минерал, ўрмон ва бошқа ресурслардан фойдаланишдан фарқли ўлароқ сувдан фойдаланиш, одатда, чегараланган ва локал, яъни маълум доирадан ташқарига чиқмайдиган ишлаб чиқариш жараёни тушунчаси кўламига жойлашмайди. Соф сув олиш, сақлаш, тартиблаш, қайта яратиш, ишлов бериш ва фойдаланилган сувни ташқарига чиқариб юбориш, шунингдек, атроф-муҳитга таъсир қилишга мойиллигини ҳавза чегарасида бартараф қилиш билан боғлиқ сув жўжалигининг барча функциялари ўзаро узвий боғланган ва бир-бирини тақозо этади. www.arxiv.uz 2.“Сув хўжалиги” тармоғининг чегаралари. Сув ресурслари ва улардан фойдаланишга бир қатор хусусиятлар хос бўлиб, улар бу жараёнларни ягона механизм орқали бошқариш заруриятини туғдиради. Чунончи:  Дарёлар оқими ва сувдан фойдаланиш режимлари бир-бирига мос келмаслиги, бу эса аниқ ишлайдиган мамлакат хўжалик механизми ва жамият эхтиёжлари учун бир меъёрда сув беришни таъминлаш бўйича махсус тадбирларни амалга оширишни талаб этади;  Манбада етарли сув мавжудлиги маълум даражада истеъмолчилар томонидан фойдаланилгандан сўнг қайтариладиган сув ҳажмига боғлиқ. Шу сабабли сув ресурсларини қайта яратиш ва қайта тиклаш уларни истеъмол режими билан узвий боғлагандир;  Мабадаги сув сифати оқова сувларни ифлослардан тозалаш даражасига боғлиқ, чунки асосий сув манба бўлиб хизмат қиладиган дарёлар в 2.“Сув хўжалиги” тармоғининг чегаралари. Сув ҳўжалиги тармоғининг ҳаракати, олинган сувдан биологик, техник ёки санитария мақсадлар учун учун фойдаланиш бошланган жойда тугайди. Бу чегара саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа иқтисодиёт тармоқлари, корхона ва ташкилотлар ичида олинган сувдан мақсадли фойдаланиш, истеъмол қилиш билан белгиланади. Шундай қилиб бевосита аҳоли ва технологик жараёнларда сув истеъмолдан ташқари сув фондини ташкил этиш, сув ресурсларини бошқариш ва фойдаланиш масалалари билан шуғулланувчи ва уларга алоқадор хизматларни, фаолият турларини амалга оширувчи барча сув хўжалиги тизимлари, корхона ва ташкилотлар сув хўжалиги тармоғини шакллантиради. Бу ерда тармоқнинг сув объекларини қўриқлаш, муҳофаза қилиш, тозалаш функциясини ҳам ҳисобга олиш керак. www.arxiv.uz 3.“Сув хўжалиги” тармоғининг функциялари ва таркиби. Тармоқнинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:  Дарё ва бошқа манбалар оқимини вақт ва ҳудудлар бўйичатартиблаш ва қайта тақсимлаш;  Сув бериш ва ажратиш;  Ифлос оқимлардан сув ресурсларини муҳофоза қилиш;  Сувнинг зарарли таъсиридан ишлаб чиқариш объеклари, аҳоли яшаш жойлари ва атроф муҳитни сақлаш;  Сув хўжалиги объектлари ва сув қуриши натижасида юзага чиқадиган салбий оқибатлардан асраш;  Санитария-гигиена ва рекреация мақсадлари учун сув манбаларини жиҳозлаш;  Сув ресурслари ва улардан фойдаланиш мониторинги ва ҳисобини олиб бориш;  Сув хўжалиги менежментини ташкил этиш. www.arxiv.uz 3.“Сув хўжалиги” тармоғининг функциялари ва таркиби. Бу функцияларни сув хўжалиги қуйидаги тадбирлар ва иншоотлар ёрдамида амалга ошириди: гидроучасткалар ва гидроузеллар, каналлар, оқова сув тармоқлари, сув омборлари, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимлари, оқова сувларни тозалаш бўйича тармоқлар ва хўжаликлараро иншоотлар, шўр сувларни чучуклаштириш ва зарарли минераллардан тозалаш қурилмалари, сув ресурсларини миқдорий ва сифат жиҳатидан қайта тикланишини таъминлайдиган бошқа иншоотлар, аҳоли яшайдиган жойлар ва ҳудудларни сув тошқинидан ҳимоя қилиш, ўзанларни оқим ўтказиш қобилиятини ошириш бўйича тадбирлар (дарё ва каналлар қирғоқлариниг нурашига қарши дарахтлар ўтказиш, бетон плиталар ётқизиш, сув тошқинига қарши дамбалар қуриш, қирғоқларни сув тошмайдиган қилиб мустаҳкамлаш 4.“Сув хўжалиги” тармоғининг бошқа тармоқлар билан ўзаро муносабатлари ва бошқаришни ташкил этиш. Сув хўжалиги аҳоли, корхона, ташкилотлар ва бошқа истеъмолчилар сув ресурсиларидан фойдаланиши натижасида ҳосил бўлган оқова сувларни белгиланган меъёрда тозалаб дарё ва бошқа сув манбаларига қайтариши лозим. Ўзаро келишув орқали сув хўжалиги ташкилотлари бу оқова сувларни тегишли фойдаланувчилар маблағлари ҳисобига тармоқлараро тозалаш иншоотларида тозалашлари мумкин. Ёҳуд тозаланмаган, шунингдек, белгиланган меъёрдан паст даражада тозаланган оқова сувларни ташлаганликлари учун корхона, ташкилот ва уй- хўжаликлари ҳақ тўлашлари лозим. www.arxiv.uz 4.“Сув хўжалиги” тармоғининг бошқа тармоқлар билан ўзаро муносабатлари ва бошқаришни ташкил этиш. Таъкидлаш лозимки,бу талаб нафақат саноат ва коммунал- маиший хизмат сингари истеъмолчиларга ҳам тегишли, шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, сув транспорти ва бошқа фойдаланувчиларга ҳам алоқадордир. Аммо ҳозиги кунда фермер, деҳқон ва уй хўжаликлари оқова сувларни ҳақ тўламасдан дарё ва бошқа ҳавзаларга ташламоқда. Балиқ хўжалиги ҳовузлари, балиқларни урчитиш ва ўстириш хўжаликлари ҳам тозаланмаган сувларни беҳақ дарё ва ариқларга чиқариб юбормоқда. Натижада сув ҳавзалари ифлосланмоқда. Сув хўжалиги билан барча сувдан фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро алоқалар хўжалик ҳисоби принципига, товар-пул муносабатларига асосланиши керак. www.arxiv.uz 4.“Сув хўжалиги” тармоғининг бошқа тармоқлар билан ўзаро муносабатлари ва бошқаришни ташкил этиш. Бошқаришни ташкил этиш. Ҳозиги вақтда Ўзбекистон сув хўжалигини бошқариш бўйича бир бутун ташкилий тизим йўқ. Энг асосий функциялар республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги зиммасига юкланган. Айни вақтда сув хўжалиги айрим вазирликлар, давлат қўмиталари ва ҳокимиятлар томонидан ҳам бошқарилади. Сув ресурсларини тартиблаш ва муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш учун жуда кўп ташкилотлар ва идоралар масъуллиги, айниқса, кучайиб бораётган сув танқислиги ва одатда кутилган натижаларни, сифатининг ёмонлашуви, режим талабларининг турли туманлиги шароитида имкон бермайди. Шунинг учун сув хўжалиги бошқаришини марказлаштириш объектив зарурияти туғилади. Юртимизда сув хўжалиги устидан бошқаришни такам 4.“Сув хўжалиги” тармоғининг бошқа тармоқлар билан ўзаро муносабатлари ва бошқаришни ташкил этиш. Ирригация тизимлари ҳавза принципида бошқаришга ўтказилди. Узсувназорат инспекцияси тузилиб ер усти сув ресурслари мониторинги билан шуғулланмоқда. Шу билан бир вақтда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошида юридик шахс мақоми билан ташкил этилган сув хўжалиги бош бошқармасидан ташқари сув хўжалигини бошқариш масалалари билан вазирликлар ва идоралар, давлат қўмиталари ва ҳокимиятлар шуғулланмоқда. Масалан, Республика геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси ер ости сувлар устидан мониторинг олиб боради. ГЭСларни лойиҳалаш ва қуриш, эксплуатация қилиш, улар билан боғлиқ сув режимини кузатиш ва сув хўжалиги мажмуасини ишга яроқли ҳолда сақлаш ва самарали ишлашини таъминлаш масалалари билан 4.“Сув хўжалиги” тармоғининг бошқа тармоқлар билан ўзаро муносабатлари ва бошқаришни ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси қошидаги гидрометеорология хизмати ер усти сув ресурсларини ўрганади, уларнинг сифатини текширади, давлат сув кадастрини олиб боради. Сувларнинг санитар-гигиена ҳолати устидан назорат Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади. Уй- коммунал хўжалиги Давлат қўмитаси ва маҳаллий ҳокимиятлар шаҳар ва иш посёлкаларида сув таъминоти ва канализация тармоқларини эксплуатация қилишни ташкил этади. Сув транспорти хизмати ҳам дарёлар, кўл ва сув омборларида сув сатҳини кемалар қатнови учун талаб қилинган даражада бўлишини таминлайдиган иншоотлар ва қурилмаларни қуриш, яроқли ҳолатда сақлаш ва ишлатиш масалалари билан шуғулланади. www.arxiv.uz 4.“Сув хўжалиги” тармоғининг бошқа тармоқлар билан ўзаро муносабатлари ва бошқаришни ташкил этиш. Ўз-ўзидан равшанки, сув хўжалиги тармоғини шаклланиши билан барча юқорида зикр этилган бошқарув функцияларини марказлаштириш шарт эмас. Аммо сув хўжалигини мутассил оптимал даражада ишлашини таъминлайдиган энг муҳим бошқарув функциялари ягона ташкилий-маъмурий орган ихтиёрида бўлиши керак. www.arxiv.uz ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!ТАМОМ! www.arxiv.uz484C 3846383709 16
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha