Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 52.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Мустақиллик даври шеъриятида поэтик образ масаласи

Купить
Мустақиллик даври шеъриятида поэтик образ масаласи Мавзу: Мустақиллик даври шеъриятида поэтик образ масалалари. Режа: Кириш. I боб. Мустақиллик даври шеъриятида поэтик образ кўринишлари. а) ватан мадҳи билан боғлиқ поэтик образлар. б) бошқа ижтимоий ҳаёт тарзи билан боғлиқ образлар. II боб. Мустақиллик даври ҳажвий шеъриятида образлилик. а) А.Орипов ҳажвий шеъриятида образлилик. б) Ҳажвий шеърларда мавзулар хилма - хиллиги ва образлар. Хулоса. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. Кириш Мавзунинг долзарблиги. Мустақиллик даврида инсон образининг яратилишида ўзига хос ижтимоий, маънавий омиллар кузатилади. Миллат руҳинниг кўзгуси бўлган адабиёт жидди ўзгаришларга учраб, ўзбек ўзбек шеъриятининг шаклланишида яққол намоён бўлди. Миллий бадиий тафаккурнниг янгиланиши туфайли 90- йиллардан эътиборан ўзбек шеъриятида бадиий асар тили, вазндаги ўзгаришлар ва образлар ифодасида ўзгача маънолар кузатила бошланди. Шоирлар ижодида ҳодисаларга, ҳаёт манзараларгига турли томондан ёндашиши кенг ёйилди. Шоирларда ижтимоий фаолликдан кўра руҳий фаоллик ҳолати кўпроқ кўзга ташланади. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, «Миллатимизнниг руҳи бўлган она тилимизни, халқимизнниг азалий қадриятларини келгуси авлодларга етказишда адабиётнниг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканига жиддий урғу бер - шоирлар шеъриятидаги ўзгаришлар туфайли янгича поэтик образлар юзага келганига аҳамият қаратиш; - мустақиллик даври шеъриятида юзага келган диний тасаввуфий образларни таҳлил қилиш; - Ватан мадҳи билан боғлиқ поэтик образларга диққат қаратиш; - Мустақиллик даври шеъриятидаги ҳажвий лирика намуналарининг таҳлил қилиб поэтик образларни аниқлаштириш кабилардан иборат. Ишдаги илмий янгиликлар ва эришилган натижалар. Ишнинг илмий янгилиги унда мустақиллик даври шеъриятида поэтик образ масаласи илк маротаба атрофлича таҳлил этилаётганлигида. Ушбу битирув малакавий ишида мустақиллик даври ўзбек шеъриятида поэтик образ масаласи илк бора атрофлича таҳлил этилди. Модерн шеърият намуналари ва диний-тасаввуфий шеърият намуналари ҳам таҳлилга тортилди. Шуннигдек, бу давр шеъриятидаги поэтик образлар I боб. Мустақиллик даври шеъриятида поэтик образ кўринишлари. «Истиқлол адабиётининг ўзига хос хусусиятларини тавсифлаганда, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, умумбашарий мавзуларга мурожаат қилинаётгани, тасвирдаги янгича ифода усуллари ва жанрдаги шаклий ўзгаришлар билан бир қаторда, замонавий қаҳрамонлар яратиш масаласи ҳам муҳим ўрин тутади...Бу ўз навбатида, сўз санъаткорининг ватан, халқ ва жамият олдидаги маъсуллиги ҳамдир» 1 . Мустақиллик даври шеъриятида ҳам ўзига хос хусусиятларидан бири унда мавзулардан ўзига хосликлар ва замонавий қаҳрамонларнинг яратилаётганлигида. Замонавий қаҳрамонлар сиймоси эса ўз эл-юрти ва унинг бахт-саодати учун курашувчи ўзига хос фидоий ватанпарварнинг шаклланганида кўринади. Шунингдек, шеърият ҳамма даврларда бўлгани каби бу даврда ҳам ўзининг ҳозиржавоблиг Мустақиллик даври шеъриятида Ватан тараннуми асосий мавзулардан бирига айланди. Мавзунинг аксар шоирлар ижодида ёритилгани фикримизнинг исботидир. Ватан мадҳи мавзуси ижтимоий аҳамияти ксб этгани боис бундай шеърларнинг баркамол намуналарини А.Орипов, Р.Парфи, Ш.Раҳмон, У.Азим, А. Суюн, Ф.Афрўз, А. Шер каби шоир ва шоиралар ижодида учратиш мумкин. Буюк шоира Зулфиянинг «Хотирам синиқлари» поэмасидаги сатрлар истиқлолнинг энг яхши тараннумларидан бири дейилиши мумкин. Унда: Ҳуррият, келдингми – наҳотки келдинг... Пинҳона соғиндим, пинҳона кутдим. Ёмғирга бағрини тутган саҳродек – Сенинг келишингга қалбимни тутдим. Мана қалб-бахту дард тўла денгизим, Мавжлари шуҳратим, ҳижрон, ўкинчим. Қўрқув калхатлари тегиб синдирган – Ёдим синиқлари остда – чўкинди, - дейиш орқали шоира ўзинниг мустамлака етакчилик қилади. Шоир юртинниг тўрт фаслини ўтказувчи табиатини ҳам улуғлайди. Хусусан шоирнинг «Ўзбекистонда куз» шеърида шундай мисралар бор: Менинг шодликларим, эзгу дардларим, - Менинг она халқим... Эй, қадим, ҳалол, Ризқи она ерга синилган халқим, Ушоқ чигитни ҳам этмай деб увол, Миллион эгатларга эгилган халқим! 1 Ушбу шеър 1964 йил ёзилган, лекин хасос шоирнниг Ватан, халқ ҳақидаги мушоҳадалари ҳамма даврларда ҳам ўзига хос тўхталишдан чекинмади. Истиқлол йиллари бу туйғулар янада шакллантирилди. Истиқлол тараннумига бағишланган А.Орипов қаламига мансуб «Оқар дарё», «Уйғониш замонинг», «Адолат офтоби», «Эрк ҳаққи», «Оқ кабутар», «Туркистон болаларига», «Уммон ортидаги маконим», «Ўзбекман», «Наврўз» каби қатор шеърларини санаб ўтиш мумкин. Ушбу шеълрларнинг барчасида лирик қаҳрамон Шунингдек, шоирнниг «Оқар дарё» номли шеърида Она юрт – Ўзбекистон образи шеърнинг бошидан охиригача иштирок этган. Бундан ташқари бу шеърда «оқар дарё», «уйғониш еллари», «учган машъал» каби тимсоллар ҳам акс этган. Овар дарёларинг ҳайқириб оқсин. Ўчган машъалларни дардларинг ёқсин, Дўстга дўст, бағри кенг яшнаган диёр, Сенга ҳам то абад тангри бўлсин ёр! 1 Шоирнниг яна бир тўртлигида Ватаннинг ўзига хос мадҳи акс этган. Токи тонг отгунчалик интиқ қилар Қуёшни, Қишнниг бели ёй каби букилгайдир бу юртда. Болға билан бир урсанг учраган ҳар бир тошни, Олтин қуми шовуллаб тўкилгайдир бу юртда. 2 Бу тўртликдаги «Қуёш», «қиш», «тош», «юрт», поэтик образлари ушбу ўлканинг тенгсиз эканлиги тавсифи мақсадида қўлланилган. А.Ориповнинг 2000 йил ёзган «Ўзбекман» номли шеърида шоирнниг янги аср остона халқ томонидан севиб куйланмоқда. Ушбу шоир шеърлари мадҳияга айланаётгани ҳам фикримизнинг исботидир. Истиқлол даври шеъриятида Муҳаммад Юсуфнинг ҳам ўз ўрни бор. «Муҳаммад Юсуф бахтли, омадли шоир. Унга мустақил юртини, озод халқини кўриш насиб этди. Юртинниг энг улуғ байрамларида унинг қўшиқлари баралла янграйдиган бўлди» 1 . Ҳақиқатан ҳам, шоир Муҳаммад Юсуф халқнниг энг севимли шоири бўлди, унинг истиқлол мавзусидаги ижоди алоҳида аҳамиятга молик. Бу мавзу акс этган шеърлари сарасига шоирнниг «Халқ бўл, элим», «Самарқанд», «Мана бу – мен туғилган гўша», «Дунё», «Турғунлик», «Ўғлонлар», «Юртим, адо бўлмас армонларинг бор», «Босмачилар», «Андижон», «Ватаним» шеърлари шулар жумласидандир. Шоирнниг «Ватаним» деб номланган шеърида: Мен дунёни нима қилдим, Ўзинг ёруғ жаҳоним, Ўзим хоқон, Ўз қўлланилган. Шунингдек шеърнинг охирги байтида рамзий образдан ҳам фойдаланилади. Сен – шохлари осмонларга Тегиб турган чинорим, Ота десам, Ўғлим деб, Бош эгиб турган чинорим, Қўйнимдаги ифтихорим, Бўйнимдаги туморим, Ўшзинг менинг улуғлардан Улуғимсан, Ватаним! 1 Бундаги чинор образи – рамзий тимсол бўлиб, у бу ўринда қадимий ва маҳобатлилик хусусиятларига кўра шу мақомга эга бўлган. Шоирнниг Халқ бўл,элим« шеърида ҳам «Соҳибқирон», «элнниг болалари», «момолар», «наволар», «дарёлар» каби истиқлол шукуҳи акс этган поэтик образлар қўлланилган. Сен тебратган бешигини Соҳибқирон, Сенинг билан юлдузларга қўйган нарвон. Бир майизни қирққа бўлган бир тану жон – Кунларингга қайтай десанг – халқ бўл элим. 2 Шунингдек, шоирнниг «Юртим адо бўлмас армонларинг бор» деб богшланувчи шеърида ҳам бир қато Ана, юришибди кийганлари зар, Қодирийни сотиб шоир бўлганлар – Меҳробингдан чиққан чаёнларинг бор... 1 Бу шеърий парчада сотқин ва риёкор Ватан хоининниг тимсоли гавдалантирилган. Уни зар кийган, ва Қодирий каби адибларни сотиб шоир бўлган чаён тимсоли юқоридаги таъриф млоҳиятини тўлақонли оқлайди. Шоирнниг «Ўзбекистон2 шеърида лирик қаҳрамон: - О, ота маконим, Онажон ўлкам, Ўзбекистон, жоним тўшай соянгга, Сендай меҳрибон йўқ, Сенигдек кўркам, Римни алмашмасман бедапоянгга. 2 Шеърнинг асосий поэтик образи «Ўзбекистон»бўлиб, шеър давомида у «она макон», «меҳрибон», «кўркам» кабилар билан ташбеҳланади. Сўнгра юртни бошқа юртлар билан солиштирган лирик қаҳрамон ўз юртини дунё неъматларидан устун қўяди: Кўрдим сулувларнинг энг фарангларин, Ё худбинман ё бир содда касман мен: Парижнинг энг гў Сенсиз бир он қолсам раҳмим келади. Сени билганларга қиламан таъзим, Сени билмасларга раҳмим келади. 1 Яъни ватанда бўлиш, ундан айрилмаслик ҳам бир бахтдир. Агар бир он бўлса Ватандан узоқлашса, лирик қаҳрамон ўзига ўзи раҳми келади. Шундай ўлка борлигини билмайдиганларга ҳам раҳми келган лирик қаҳрамон, билмайдиганларга раҳми келиб қарайди. Мустақиллик даври шеъриятида Ватан мадҳи билан боғлиқ поэтик образлар ҳақида сўз борар экан, таниқли шоир Азим Суюннниг «Мустақиллик қасидаси» шеърини эсга олиш жоиз. Ушбу шеър ватанни ҳамма жиҳатлари билан мадҳ қилган шеърлар сирасига киради. Эриб оқди тоғларнинг қори, Йиғлаб кўзин очди ғунчалар. Мустақиллик кутган диёрнинг Соғинчими улуғ шунчалар?! 2 Ушбу қасида мазмуни мана шу банддаги мустақилликнниг туб моҳиятини англаш юзасидан берилган саволни ишора қилади. Бунда шоирга «турк» каби поэтик образлар ёрдамга келади. Шоир ҳар бир йирик банд орасига нақорат шаклидаги икки мисра шеърни киритган: Ватан мустақиллик нурига тўлсин, Жаҳон харитаси мукаммал бўлсин. Муҳаммад Юсуф шеъриятида ўзбек халқи шохлари мўл, маҳобатли «чинор»га ўхшатилган ва шу тимсол халқ рамзи сифатида олинган бўлса, Азим Суюннинг ушбу қасидасида уни қайрағочга менгзайди: Заминдай яшил тўп сада қайрағоч, Барглари зич-шохлар ўришганидан. Биз баргмиз – келганда қилич-ялонғоч, Боболар қўлга қўл беришганидан. Нозикларт эшилса, яралиб сиртмоқ, Йўғонни боғласанг, қолганда тугун, Хоқонлар бирлашмай ўтса-да тарқоқ, Мана, биз бир халққа айландик бугун! 1 Қайрағоч дарахти ҳам анча салобатли ва улуғ кўринади. У ҳам барглари зич ва шохлари ўришган ҳолатда бўлса, кўп элатли, кўп Ушбу парчада қоялардаги виқор миллатнинг ғурурига, шаънига ўхшатилмоқда. Буюк ғоя барча илдизлар ва бўғимларни бирлаштиргандай, айнан мусақиллик ғояси, мафкураси туфайли ўзбек халқи ҳам қоядек чўнг ғғиллар ортидан улар ғурурини, эътиқодини байроқ қилиб кўтариб юришганини таъкидламоқда. Яъни ўзбекнинг эътиқоди ва ғурури – унинг миллий ўзлигини англатувчи воситалар сирасига кириши таъкидланмоқда. Сандувочлар қиқшаб тузоқда қолди, Бу элнниг севинчи узоқда қолди, Бойўғли бек бўлиб, тегирмон тоши Деворнинг остида, шувоқда қолди. Тўпларга тутилиб Минораи Калон – Ҳамон лайлакларнинг тумшуғида қон. Мунғайиб юртга боқади – Кўзига кўринар на башоқ, на дон. 1 Ушбу шеърий парчада шоир Ватаннниг ўтмишини ёдга олиб, у билан боғлиқ бир қатор поэтик образларни санаб келтирмоқда. Хусусан, «сандувор», «бойў Мустақиллик! Қутлайман сени, Бор санъатим, баётим билан. Мустақиллик! Асрайман сени, Керак бўлса ҳаётим билан! 1 Шеърдаги «Хумо» қуши образи ҳам рамзий тимсол бўлиб, у анъанавий озодлик, тинчлик ва истиқлолнинг белгиси бўлиб келмоқда. Мустақиллик даври шеъриятида Ватан мадҳи билан боғлиқ поэтик образлар қаторида бошқа ижтимоий ҳаёт муаммолари ва кўринишлари билан ҳам боғлиқ поэтик образлар анчагина учрайди. Хусусан, мустақиллик билан бир қаторда юртга ўзбек миллатининг кўплаб қадриятлари, дини, ўзлиги ҳам қайтди. Ислом дини ақидаларининг покликка, эзгуликка чорловчилик хусусиятлари билан бир қаторда унинг фарзларни адо этиш, уларга амал қилиш ишлари ҳам бошланиб кетди. Ҳаж амаллари шулар қаторида. Абдулла Ориповнинг мустақилликнинг илк йилларида Ҳаж зиёратига борганлиги ва у ердан туркум Лирик қаҳрамоннинг қалбидаги покланишга бўлган иштиёқ ва шукрона туйғулари унинг ўзлигида кечаётган руҳий эврилишлар тажаллиси сифатида гавдаланади. Туркумнинг кейинги шеъри «Пайғамбар» дея номланади. ЎЗ-ўзидан кўриниб турибдики, бу шеърнинг лирик қаҳрамони мусулмон, асосий поэтик образ эса Муҳаммад(с.а.в) бўлиб, у кишининг руҳлари билан суҳбат ва уларга мурожаат шеърнинг асосий мазмунинин ташкил этади. Келдим зиёратга, озурда жонман, Ранжу балолардан тўйган Инсонман. Сизниг пойингизда гардман, тўзонман, Ассалому алайкум, ё Муҳаммад, Ассалому алайка, ё Аҳмад. 1 Ушбу парчада лирик қаҳрамоннниг руҳий ҳолатини тасвирловчи «озурда жон», «гард», «тўзон», «ранжу балолардан тўйган инсон» каби ташбеҳлар унинг хокисор ўзлигини тасвирлашга хизмат қилган. Тўпламдаги кейинги шеър «Тиланчи бола» дея но На Ўзган, на Ўшу Фарғонаси бор. Аллоҳнниг ўзидир ёлғиз чароғи, Чароғнниг ҳисобсиз парвонаси бор. 1 Оллоҳ даргоҳи атрофида ибодат қилаётган инсонларнинг миллатининг ҳам, ирқининг ҳам фарқи бўлмасдан ҳамма бирдек ибодат билан шуғулланиш ҳолати шеърнинг асосини ташкил қилади. Шоирнниг «Ҳасрат» шеърида поэтик образлар сифатида «қочган», «қувган» танланади. Уларнинг умумлашмаси эса «инсон» образига мужассам бўлган. Инсон-чи, то ҳануз ёвуз ва ғаддор, Бир-бирин тинимсиз тортади чоҳга. Бундайин қисматга кўникмоқ душвор. Нетай, ҳасратимни дейман Аллоҳга. 2 Тўпламдаги «Она» шеърининг лирик қаҳрамони қобил фарзанд дейиш мумкин. Чунки у онанинг қанчалар буюк зот эканлигини эътироф этади ва уни улуғлайди. Ҳожар онамизнинг нидоси сабаб Каъбада кўз очган Оби Зам-зам ҳам, Бир умр талпинмиш онага қараб, Не Лаббайна, Аллоҳ, деб қилар илтижо. Кимдир ташналикдан инграйди беҳол, Кимнингдир ҳаёти шул ерда адо. 1 Бу парчадаги «мажруҳ бола2, «мункиллаган чол» кабилар ҳам ўша издиҳомдаги кишилар тимсолларидир. Туркумидаги шеърлар орасида «Ҳожилар» деб номланган шеър ҳам мавжуд бўлиб, ушбу шеърда Муслим, Шайтон, ҳожилар, ўғри образлари тасвирланган. Ҳалоллик Исломда энг олий матлаб, Тўғрилик Муслимнинг асл гултожи. Бир куни ўртада Шайтон оралаб, Ҳожининг ҳамёнин урди-ку ҳожи. 2 Шеър давомида бечора, кекса ҳожининг бор-йўғидан айрилса-да, чорасиз қолса-да, дилидан шукрона келтиргани ва ўғри ҳожи эса ўз қилмишидан мамнун ҳолатда саждага бош эгаётгани тасвирланади. Ҳожилар образлари, яъни пок-нопок ёки ҳожилик моҳиятини тушунмаганлар образлари шоирнинг кейинги шеърларида ҳам келтирилади. Эҳром кийиб ол амали ўтказилиши хусусида сўзланади. Шунча тошнниг ичидан Шайтон минг йилларсиз чиқа олмаслиги башорат қилинади. Лекин: Шодумон йўл олдик Ватанга қараб, Шайтон қолди, дея чуқурда-чоҳда. Манзилга қайтгандик, Шайтон, во ажаб, Бизни кутиб олди тайёрағоҳда 1 . Мана шу тасвирда кучли драматизм, кульминация сезилади. Яъни шайтон сифат инсонларнинг доимо мавжуд бўлиши, икки қарама-қарши куч дунёни бошқариши ҳақидаги фалсафа бунда илгари сурилади. «А.Орипов лирикасидаги мушоҳадакорликнинг ўзига хослиги ифтиҳор ва эҳтирос туйғуларинниг бадиий пафосга йўғрилганлигида кўринади. Шоир услубида намоён бўлган ушбу бўёқлар, хусусан, фалсафий теранликнниг публицистик жўшқинлик билан омухталиги умумбашарий ғоялар талқини билан белгиланади. Шоир шеъриятидаги инсонпарварлик ғоялари бадиий тафаккурга янги сифа тутилаяпти. У одамларнинг ўзлигини эгаллаган, онги-шууурини маҳв этган инсон. Иймони суст,эътиқодсиз, оқибатсиз, меҳр-шафқатсиз кимса сифатида турфа хил шаклларда гавдалантирилган. Шайтоннниг суратин чизмоқлик душвор, Унинг асл юзин кўрмоқлик мушкул. У гоҳи хожадир, гоҳида дастёр, У гоҳо паридек – сочлари сумбул. 1 Ушбу парчада шайтоннниг асл тасвирини чизиш жуда қийин эканлиги, у гоҳ бошлиқ, гоҳ гўзал париваш ҳолатида ҳам кўриниши мумкинлиги кўрсатилади. «Шоирнниг бадиий – фалсафий талқинига кўра, шайтон инсон ботинида ҳамиша яшаб келган ва бугун ҳам ўқтин-ўқтин ўзлигни намоён этиб қўяётган иккинчи кўриниши. Одамнинг ичидан туриб, турли мазмунда овоз бераётган садо эмас. У одамнниг хоҳиш-иродасини, майл-маслакларини муайян йўналишга солаётган сезилмас куч» 2 .Ушбу фикрлардан Шайтоннниг қа «Инсон шаънига иснод келтирадиган ахлоқсизлик, ўғрилик, зулм- залолат рўпарасида бош эгмайди. Таслим бўлмагани учун ҳам фикр-озод. Шайтоннниг хизматини қилмагани боисидан ҳам тафаккур – эзгу, олижаноб. У ўз эркини амалдорларнинг, зулмкор кучларнинг югурдаклигидан бош тортади. Зулмга қайтиш ақлни ўлдиради» 1 . Хуллас, Шайтон жуда катта куч бўлгани билан унга қарши покиза қалб билан бас кела олиш ва енгиш мумкинлиги шоир шеърларинниг хулосаларидан аёнлашади. «Ҳикмат садолари» туркуми «Ҳаж дафтари» нинг таркибидаги алоҳида туркум ҳисобланади. Унинг таркибида элликта ҳадиснинг бадиий шакли, яъни шеърий шакли шакллантирилган. Уларнниг ҳар бири бирор ҳадисга мазмун жиҳатидан тенг келади. «Ҳикмат садолари» мазмун – моҳиятига кўра Яссавий ҳикматларини эсга солади. Унниг ҳам мазмунини Пайғамбаримиз Бадавий шаклида келиб Азроил Муҳаммадга деди: - Жонингни олгум. Ва лекин ҳурматга экансан ноил, Тила тилагингни, дўст бўлиб қолгум. 1 Бунда бадавий шаклида келган Азроил образи ифодасидан кўз олдимизда араб кўчманчиси шаклидаги инсонни гавдалантираётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Ушбу туркумда кибрли кишилар образи тўнни елкасига ташлаб юрган ҳолатда тасвирланган. Яъни исломий ақидага кўра елкага ташланганда тўннниг бўш енгларидан Шайтон киради ва авл ўша кишига, сўнг эса элга балою офат келтиради дейишган. Шунга кўра инсонларнинг бундай ҳолатда юриши мусулмончиликка тўғри келмаслиги шеърда акс этган: Улар ташлаб юрар елкага тўнни, Кибр белгисидир бу ҳам бегумон. Демишлар: - ҳой банда, кийиб ол уни, Йўқса, туйнугидан киргайдир Шайтон. 2 «Мавҳум зот» образи шеърда буқаламун ёки эътиқодсиз инсон Шамол эсганида ҳазрат Пайғамбар, Мудом тўлғанарди дилгир, бетоқат. Дер эди: - Ҳар қандай шамол муқаррар, Ё ҳаёт келтиргай ёки фалокат. Яъни шамолнниг вазифаси ўзига хос тарзда унинг эсиши натижасиз эмаслигига ишора қилинмоқда. Паҳловон образинниг ҳам ўзгача талқини «Ҳикмат садолари»дан ўрин олган: Расуллоҳ деди: - Кўҳнадир жаҳон, Турфа хил куч – қудрат бордир одамда. Лекин ўз жаҳлини енголган инсон, Ҳақиқий паҳлавон эрур оламда. 1 Бунда ўз жаҳлини жиловлаган инсонга нисбатан паҳлавон сўзини қўлланаётгани замирида ҳақиқий маънодаги мўминлик маъноси англашилади. Ушбу туркумда «Ҳазрати Одам» образига ҳам алоҳида аҳамият берилган. Ул зотнниг барча инсонларнинг отаси эканлиги, шу сабабли бандаларнинг жаннат ёки дўзахга тушишлари ҳам ул зотни бирдек ҳолатда таъсирлантириши акс эттирилган: Қувна «Комил инсон шахсини шакллантириш масаласи бугунги шеъриятимиздаги диний мавзуларда яратилаётган асарларнинг ҳам меҳварини ташкил этаётир. А.Орипов лирик қаҳрамонининг ҳаж сафари – бу Ҳаққа етиши йўлидаги мутассил изланиш орқали боқий ҳаёт саодатига эришиши, демакдир. Шахснинг ўз «мен»ини англаб етиш тирикликнниг бебаҳо қадрияти» сифатида баҳоланади» 1 . Ҳақиқатан ҳам, Ҳаж сафари А.Орипов шеъриятида нафақат лирик қаҳрамон онги-ю шуурини ўзгартириб юборди, балки янгича шаклдаги поэтик образлар галареясини ўзбек адабиётида шаклланишига замин ҳозирлади. Чунки сўнгги йиллар шеъриятида диний-тасаввуфий тимсоллар кўплаб учрамоқда. Юқоридаги таҳлилллардан келиб чиқиб, Мустақиллик даври шеъриятида поэтик кўриниш ва типлари мавжуд эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бу давр шеъриятига назар солинг Бунадй шеърлар А.Қутбиддин, Ф.Афрўз, М.Жалил, Қ.Раҳимбоева, Б. Рўзимуҳаммад, Азиз Саид, Фахриёр каби модернистик ифода шеъриятида устунлик қилувчи шоир ва шоиралар шеъриятида учрайди. «Истиқлол шеъриятида ҳиссиёт қатламларини тадқиқи этиш, одам руҳиятидаги бой, олис ва рангин иқлимларни поэтик кашф этишга интилиш кучайди. Унда кўнгилни тозалашга алоҳида эътибор қаратилди. Чунки кўнгил Аллоҳ маскани эканлиги ва уни тозаламай туриб, ҳақ марҳаматига эришиш мумкин эмаслиги англаб етилди» 1 . Адабиётшунос олим Қ .Йўлдошев истиқлол даври шеъриятига бағишланган ушбу мақоласида бу давр шеъриятида шаклий изланишлар миқёси кенгайганлиги билан характерли эканлигини таъкидлаб ўтади. Унда Ғарб адабиёти ва шарқ мумтоз адабиётининг таъсири кўпроқ сезилиши кузатилади. Шеърий шакллардан «Ўтган асрнниг етми маънони бериш ёзувчидан ўзига хос маҳорат талаб қилади. Шунга кўра истиқлол даври шоирларидан янгича шаклларда ижод этиш юксак маҳоратни ҳам талаб қилади. Масалан, ҳам адабиётшунос олим, ҳам эпик ва лирик турда маҳорат билан ижод қилаётган ижодкорлардан бири Улуғбек Ҳамдам бўлиб, унинг шеърларида юқорида таъкидланган шаклий изланишларни кузатиш мумкин. Қисмат Бир бошимда минг битта қисмат. 1 Ушбу бир мисралик шеър инсон қисмати ҳақида. Бунда шоир ўзининг бошидан кечирган турли дардли онларини ёки азобли даврларини минг битта қисматга ўхшатаётган бўлиши мумкин. Балки ҳаётинниг ўзига хосликлари назарда тутилаётгандир. Шеър Шеър – соғаймоқ қасдида ичилган илоч. 2 Бунда шоир шеърнинг шоирларнинг қалбида пайдо бўлган кучли дард ёки изтиробдан қутилиш манбаи эканлигини таъкидламоқда. Дарди бор қ Шоирнниг «Ният» деб номланган шеъри уч қатордан иборат. Ушбу шеърда шоир «юрак» поэтик образинниг моҳиятини ўзига хос тарзда ифодалаган: Юрагимни машъалдек Кўтарганча бошимда Тунни кечиб ўтгумдир. 1 Яъни лирик қаҳрамон ўз юрагини машъалдек бошига кўтариб, тунни кечиб ўтиб кетишдан ҳаётнинг оғир дамларида ҳам юрак инсонга далда бўлиши, у барча изтиробларга бардош беришга мажбурлиги назарда тутилмоқда. Шу шеърдаги «машъала» поэтик образи бу ўринда ловуллаб турган қалб маъносида берилган бўлса, бошқа бир учлигида шоир уни яна бир бор шу мазмун учун қўллайди. Қоронғуда... Орзулари ушалган одам! Машъалалар ўчди-ку энди Қоронғуда қандай қиласан?.. 2 Шоирнниг поэтик образи бу сафар «орзулари ушалган одам» бўлиб, бундай инсонниг қалбидаги орзулари туфайли порлаб турган қалб йўқлигига ишора қилинмо Орзулар қилингани билан амалга ошмай қолаверса, инсонниг ҳафсаласи пир бўлиши ҳолатида шеърнинг лирик қаҳрамони ўз юрагига мўжиза ҳақида гапириб далда бермоқда. Мана шу келтирилган бир қаторлик ва уч қаторлик шеърлар модернистик шеъриятдаги шаклий изланишларнинг намуналари эди. Улуғбек Ҳамдамнинг «Энг жажжи шеърий роман» деган яна бир ўзига хос шаклда ёзилган шеъри ҳам мавжуд. Ушбу шеър ўн бир қатор бўлиб, унинг қандай шеърий поэтик образлари тавсифидан аниқлашга уриниш мумкин. Ушбу шеър қуйидагича: I қисм муқаддас эди йўл мен унга боқардим кўз соққаларим ўрнида жон титрарди муқаддас эди йўл II қисм чунки сенга бошлар эди ул ёҳуд сени бошлаб келарди муқаддас йўл III қисм оҳ бу нечун юз берди гулим мен у йўлни унутдим буткул сен келгач. 1 Бу шеърда «йўл» поэтик образи аслида инсоннниг олмшу Шеърни иккинчи қисмида ушбу мақсад яна бир поэтик образ «у»га қараб олиб борадиган эканлиги ёки «у2ни лирик қаҳрамон олдига олиб келиши мумкинлиги таъкидланмоқда. Шеърнинг 3 қисмида эса «у» поэтик образи «маъшуқа» бўлиб чиқади. Чунки унга «гулим»деб мурожаат қилинади. Шуннигдек, шеър ниҳоясида «йўл»-поэтик образи йўқолгани сўзланади. Чунки кутилган инсони келиб бўлган. Бундан мақсадга эришиш мақсаднниг йўқолишига ва унга олиб борувчи йўл ҳам тугашга олиб келишни тушуниш мумкин. Мустақиллик даври шеъриятида юқорида айтиб ўтилганидек, метафоралар орқали фикрлаш ва поэтик образларнинг жумбоқли тарзда яширин ҳолатлари кўзга ташланади. Шунингдек, шеърлар кўпроқ кичик ҳарфлар билан ёзилади ва тиниш белгилари қўйилмайди. Бу ҳам ўз навбатида китобхонни топқирлик ва зукколикка ундайди. «Ўзбек истиқ Истиқлол даври шеъриятида модернистик услубда ижод қилувчи шоирлар кўпайди. Уларнинг ушбу ифода билан боғлиқ қатор поэтик образлар пайдо бўлди. Шуларни умумлаштириб, қуйидагича хулосаларга келиш мумкин:  Мкстақиллик даври шеъриятида «Ўзбекистон», «Халқ», «Она юрт», «Оқ пахта», оқ кабутар, каби ижтимоий мазмундаги «қиш», «қор», «куз», «осмон», «шом», каби табиат образлари, «оқ каптарлар», «чаёнлар», «илонлар», «Чўлпонлар», «Усмонлар» каби умумлашма ава рамзий поэтик образлар қўлланган.  Истиқлол туфайли диний қадриятлар тикланиши билан боғлиқ А.Орипов шеъриятида «Ҳаж дафтари» туркуми ва «Ҳикмат садолари» намуналари вужудга келди. Улардаги асосий поэтик образлар «Муҳаммад с.а.в», «Ҳожилар», «инсон», «она», «мажруҳ бола», «Шайтон» кабилар бўлиб, уларнинг ҳар бири бир неча шеърларда асосий т II боб. Мустақиллик даври ҳажвий шеъриятида образлилик. «Характер яратиш юксак бадииятнниг мезони ва асосий шартларидан бири бўлганидек, лирикада характер орқали инсон ҳаётинниг фалсафаси ҳамда ички кечинмаларинниг мазмунинин бериш биринчи даражали аҳамият касб этади» 1 . Инсон характерини шеъриятда ифодалашда ҳар бир йўналишлар қаторида ҳажвиёт ҳам алоҳида касб этади. Мустақиллик даври шеъриятида ҳаётни поэтик идрок этишда ҳажвиётнниг ҳам ўз ўрни борлигини исботловчи бир қатор шундай мазмундаги шеърлар ҳам юзага келди. Хусусан, шоирларнинг ижтимоий ўзгаришлар давридаги инсонлар характер-хусусиятларида юзага келган иллатларни фош қилувчи ва шунингдек азалдан мавжуд бўлган салбий характер белгиларини қораловчи ҳажвий шеърларининг мавжудлиги бу давр шеъриятида алоҳида аҳамиятга моликдир. Ҳаж Юқорида номлари келтириб ўтилган асарлар А.Ориповнинг мустақилликдан олдинги ижодига мансуб асарлар эди. Шоирнниг истиқлол даври ижодида ҳам ҳажвий йўналишдаги шеърлар ижод қилинган. Хусусан, «Ҳаж дафтари Туркумидаги «Ҳаж савоби» шеъри, бошқа шеърлари орасидаги «Қайсар бола» «Мақтанчоқлар», «Оқлар ва қоралар», «Қўлланма», «Сафардошлар», «Икки шоир» шеърлари шулар жумласидандир. Шеърларнинг сарлавҳаларидан уларнинг турли хил мавзуларда эканлиги сезилади. «Ҳаж савоби» шеърида «мухбир» ва «ҳожи бобо» потик образлари гавдалантирилган. Асарда «ҳаж савоби» масаласи атрофлича таҳлил қилинган ва савобнниг ёки ҳаж сафарининг асл моҳияти очиб берилишига ҳаракат қилинган. Мухбир: Ҳаж қилдингиз бориб макка тарафларга, Кўмилдингиз ногаҳоний шарафларга. Бундайин бахт тушингизга кирганмиди? Ҳожи бобо, ни илк саволига «ҳовли жойни саксон мингга сотгани» ҳақидаги жавобини, кейинги «Каъбатуллоҳ дарвозаси ҳақида» ги саволига чол дарвоза ҳақида эмас, харидорларнинг бозорда «дурбин»га роса қизиқишларига қойил қолганлиги билан жавоб қайтаради. Мухбирнниг Мино ва Арофат ҳақидаги саволига чол араб бозорчисинниг шайтон эканлиги ҳақидаги жавобини беради. Сўнгра мухбир чолдан Пайғамбаримизнинг дахмасини кўрган- кўрмаганлиги ҳақида сўрайди. У эса мадина шаҳрида атлас олиб бориб, арзонга сотиб юборгани, у жойда асал қиммат эканлигини айтиш орқали жавоб беради. Шеър сўнгида чолдан ҳафсаласи пир бўлган мухбир йигитинниг ҳолати ўз сўзларида баён этади. Мухбир: Саволимни ҳеч қулоққа илдингизми, Қайга бориб келганингиз билдингизми? Мен савобдан гапираман, сиз савдодан, Ҳожи бобо, аслида ҳаж қилдингизми? Ҳожи йўқотмаслиги муаммосини илгари суради. Ушбу поэтик образ одамга унинг ўтмиши-ю, келажаги ҳақида маълумот беради. Тасмадан боғланган оддий пойафзал, Гарчи йўқсилликнниг мисоли эрур. Билсанг, у мен учун минг дарсдан афзал, Дунё ҳикматларин тимсоли эрур. 1 Ушбу байтда «пойафзал» нафақат поэтик образ, балки тимсол взифасини ҳам бажармоқда. Чунки «дунё ҳикматларинниг тимсоли» взифасини бажармоқда. Чунки дунё ҳикматлари жумласи орқали шоир ҳаётдаги барча паст-баландликларни назарда тутмоқда. Янаям аниқроғи, эски пойафзал кўпроқ инсоннниг ўтмишини – унинг оғир кунларини эсга солади. Шунинг учун ҳам у «йўқсиллик2 нинг белгиси сифатида ҳам ташбеҳланади. Инсон қийинчилик кунларини унутиб, пиллапоядан юқорига поғоналаганда, ҳасад туфайли яна пастга қулаганида ҳам айнан «эски пойафзал»унга яна «вафоли Шеър давомида «мақтанчоқлар» навбат билан ўз қилган қилмишларидан сўзлайдилар. Биринчи мақтанчоқ ўзинниг қиморда улкан бир шаҳарни ютиб олганини айтиб мақтанади. Иккинчи мақтанчоқ эса не-не зукколарнинг ақлини олиб, бир зўр шоирнниг қалам ҳақини ўмариб кетганлигини сўзлайди. Учинчи мақтанчоқ эса: Учинчиси деди: Асли мен ғолиб, Жасорат барқ урар қилган ишимда. Қайси кун кўрпага бурканиб олиб, Бошлиғимни сўкдим боплаб...ичимда! 1 Мана шу тарзда мақтанганларнинг ҳеч бири ҳам қойиллатиб бирор бир ишни амалга оширмаган. Лекин биринчи ва иккинчи мақтанчоқ қиморбозлик ва лўттибозлик иллатлари мужассам тимсоллар вазифасини ўтаган. Учинчи мақтанчоқ эса қўрқоқлик ёки иккиюзламачилик иллатини акс эттирган поэтик образ ҳисобланади. Шоир учта мақтанчоқ тилидан уч хил иллатли, уч хилсалбий характернинг ижобий хусусиятлари ва «қора кўнгил» каби ижобий хислатларини кўрсатишга хизмат қилган. Хуллас, ушбу шеърда рамзий поэтик образлар қўлланилагн. Биродар, гапни сен кўргандан сўра, Демагил, шеърингда шарпа оралар. Бир-бирин еб ётган оқлардан кўра, Афзал-ку ҳамжиҳат ўша қоралар. 1 Демак, ушбу шеърда «оқ» ва «қора» сўзлари рамзий маънода қўлланилган. «...рамзларга қурилган, мажозларга асосланган образли тафаккур ҳақ сўзни айтишнниг, воқеликнниг реалистик идрок этишнниг шаклларидан бири сифатида зуҳур топади» 2 Юқоридаги шеър воқеанинг реалистик идрок этилишига яхшигина мисол бўла олади. Шоирнниг «Қўлланма» шеърида «амалдор ука» поэтик образи шакллантирилган. Бир кун ҳасрат қилди амалдор укам, Деди: не қиларим билолмай қолим. Агар танбеҳ берсанг – кимгадир алам, Талтайиб кетади мақталган ходим. Бунда юқорида таъкидлаганимиздек, ҳам бошлиқ, ҳам ходимлар образлари акс эттирилган. А.Ориповнниг «Сафардошлар2 шеъри ҳам ҳазил шеърлар сирасига киради. Унда сафар чоғидаги ҳамроҳлар образлари яратилган. Асло бойлар билан чиқма сафарга, Агар зиқна бўлса, шарманда қилар, Ўрта ҳол зот билан кезсанг агарда, У ўлик – тиригин бўйнинггга илар. Камбағал ҳамроҳчи, бошлайди фириб, Сездирмас борми ё йўқлигини у. Йиқилса йиқилар силласи қуриб, Айтмайди очми ё тўқлигни у. 1 Бу шеър юмор билан йўғрилган, яъни юмористик шеър бўлиб, унда уч тоифа инсонлар образлари акс этган. Булар, «бойлар», «ўрта ҳоллар», «камбағал» ҳамроҳлар ҳсиобланишади. Бойга зиқна сифати берилган, «ўрта ҳол зот»га эса барча ташвишларини бировнниг бўйнига илиш сифати берилган. Камбағал поэтик образи эса йиқилиб қолар даражада бўлса Ўзим ҳам ўқимай қўйганман, жўра. 1 Ушбу шеърда шоир икки шоирнинг характер-хусусиятини очиб бериш учун «дўстим», «жўра» каби сўзлашув нутқида кўп қўлланадиган сўзлардан фойдаланиб, улар орасидаги самимиятни очиб берган. А.Ориповнниг ҳажвий шеърларидан яна бири «Қайсар бола» деб номланган. Ушбу шеър сарлавҳаси остида «қизиқчилар бисотидан» деган изоҳ берилганлиги ҳам унинг юмор ёки сатира билан боғлиқ эканлигидан далолат беради. Шеър ривоявий усулда ҳикоя қилинган. У эртакларга хос анъанавий бошланмадан бошланиб, «Бор экану йўқ экан, Бир бола бўлган экан» деган жумлалар бунниг далилидир. Унниг мазмунига кўра ўша бола ҳаммани сенсираши, ҳатто ота ва онасини ҳам, муаллимини ҳам сенсираши хусусида сўз боради. Шунда устози унга бир маслаҳат беради: Сенсирайсан ҳаммани, Шу жумладан мени ҳам. Бун Хурсанд қилай дедим-да» 1 . Бу шеър соф юмористик мазмунда бўлиб, ундаги асосий поэтик образ «сенсирайдиган бола2 Ундан ташқари шеърда «муаллим» образи ҳам бор бўлиб, ушбу образ асосан асосий тимсолнинг характерини очишга кўмаклашувчилик вазифасини бажарган. А.Орипов асарлари, хусусан шеъриятини мутахасислар бир неча йўналишга ажратиб таҳлил қиладилар. Булар реалистик, романтик, сатирик, афсонавий-танқидий оқимларга мансуб йўналишлар. Шоир шеърлари ичидаги ҳажвий йўналиш ҳам алоҳида аҳамият касб этиши юқоридаги шеърлар мисолида ҳам кўзга ташланади. «Шоирнниг ҳажвий шеърлари ҳам талай. Масалан, «Хатоларинг керак уларга» шеърида дўстдек кўрингани билан аслида бир зум қадамингни пойловчи, хато қилишингни кутувчи, бунга йўл қўйсанг, кунни салкам байрамдек нишонловчи, адашмасанг аламидан заҳар- - Бизлар эса сиз қурганни бориб кўрганмиз. 1 Шеър давомида аждодлар томонидан қурилган, барпо этилган барча нарсаларни авлодлар ё қуруқ томоша қилишлари, ёки уни барбод қилишлари хусусида сўз боради. Аждодлар: - Биздан қолди шўх дарёлар, кўллар мусаффо. Авлодлар: - -Уларни ҳам қуритгаймиз бир кун, иншолло... Аждодлар: - Биз порохни хумга тиқдик кашф этган они. Авлодлар: - Хум устига ўтирғиздик бизлар дунёни. 2 Бошқа бирорта ортиқча сўз, изоҳ шарҳ, поэтик талқин ёҳуд таҳлил йўқ! Уларнниг бари диалогнниг ўзида жо. Шоир матнда айтилмаган қанчадан- қанча маънони топишни, унниг тагига етиб, идрок этишни ўқувчинниг ўзига қолдиради.Шеърхон бу ишнниг уддасидан чиқишга ишонади» 3 . Хуллас, А.Орипов шеъриятида ҳажвий йўналиш ўзгача моҳият касб этади. Ҳажвий шеъриятдаги поэтик образлар, икки хил кўри образлиликнниг сатирик ва юмористик шаклдаги кўринишлари кўздан кечирилди. «Бугунги шеърий жараёнда кечаётган фазилатлару камчиликлар инсон ва жамият ҳақидаги ҳақиқатларни айтишга интилиш билан боғлиқ» 1 . Яъни шундай ҳақиқатларни акс эттириш учун ҳажвий лирика намуналаридан фойдаланиш кўпроқ муваффақият келтириши мумкин. Мустақиллик даври шеъриятидаги ҳажвий йўналишдаги образлилик масаласи юзасидан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:  Мустақиллик даври ўзбек шеъриятида ҳажвий йўналиш бу давр ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришлар жараёнидаги иллатларни очиб бериш ва бартараф этишга хизмат қилади.  Ҳажвий шеъриятнниг сара намуналарини Ўзбекистон халқ шоири А.Орипов ижодида учратиш мумкин. Унинг ҳажвий лирикаси масала моҳиятини очиб беришга асос бўлиши мумкин.  Шоир шеърларида «мухбир», «ҳожи бобо Хулоса «Шеър – сўз санъати, тафаккур маданияти сифатида вужудга келган олис-олис замонлардан буён унниг энг азалий ва энг янги ўрганиш объекти инсон. Мана, бир неча минг йиллардан бери инсоннниг поэтик тасвирида мукаммаллликка эришилди, деб бўлмайди. Бугунги поэтик жараёнда инсон билан жамиятни яхлит бирликда ўрганиш, одам табиатидаги интелектуал – ахлоқий фазилатлар билан баробар феъли – фаолиятидаги иллатларни поэтик идрок ва ифода этиш устиворлик қилмоқда. Ҳаёт ҳақиқатини бадиий ҳақиқатга айлантириш, жамият психологияяси билан инсон руҳиятини вобаста тадқиқи этиш, олис мозий воқелигига, буюк аждодлар ҳаёти билан тақдирига мурожаат орқали бугунги куннинг ижтимоий, маънавий-ахлоқий муаммоларига жавоб излаш шеъриятимиздаги поэтик тадқиқотчилик меҳварига айланди» 1 . АААдабиётшунос олим Н.Р кўринишлари» масаласида кўриб ўтилган Ватан мадҳи билан боғлиқ поэтик образлар ҳам шундай мавзулардан ҳисобланади. Ушбу мавзулардаги шеърлар лирик қаҳрамони «ватанпарвар инсон» бўлиб, унниг ҳиссиётлари шеърнниг моҳиятини ташкил этган. Бу образни аксар шеърларида «файласуф» ёки «мушоҳадакор инсон» сифатида ҳам кузатиш мумкин. Бу даврда ижод қилган шоирлардан А.Орипов, Э.Воҳидов, Р.Парфи, Ш.Раҳмон, М.Юсуф, Х. Худойбердиева, Х.Даврон, У.Азим, А.Суюн, Фарида Афрўз ва Абдулла Шер кабиларнинг шеъриятида бу мавзу ўзгача оҳангларда акс эттирилган. Хусусан, бу даврда халқ шоираси Зулфияхонимнниг «Хотирам синиқлари» поэмаси мустақилликнниг энг яхши тараннумларидан бири сифатида таҳлил этилди. Унда пинҳона кутилган ҳурриятдан шодланиш ҳолатлари кузатилади. Ҳозирги давр шеъриятида лирик қаҳрамоннинг В Мустақиллик даври шеъриятида диний-тасаввуфий мавзудаги шеърлар ҳам кўплаб яратилди. Хусусан, А.орипов шеъриятидаги «Ҳаж дафтари» туркумининг юзага келиши ва «Ҳикмат садолари» туркумининг ўзига хос тарздаги шеърий ҳадислар тўплами эканлиги фикримизнниг далилидир. Ушбу туркум шеърларнинг лирик қаҳрамони ҳажга борган «ҳожи» баъзан эса муаллифнниг ўзи бўлади. Шеърлар қаҳрамонлари кўп ҳолларда «ҳожилар» улардан ташқари «тиланчи бола», «қочган ва қувган» образлари, «она», «мажруҳ бола», «мункиллаган чол» каби образлар бўлган. Шунингдек, «Шайтон» мажозий тимсоли ҳам кўпчилик шеърларда акс эттирилган. У кўпчилик ёмон иллатли реал шахслар шаклида намоён этилган. Шеърларда Шайтон образига қарама-қарши бўлган асосий куч сифатида Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. образлари келтирилади. А.Ориповнинг «Ҳикм Мустақиллик даври шеъриятида ҳажвий шеъриятнинг ҳам ўз ўрни бор. Ҳажвий шеъриятнниг сара намуналари А.Орипов шеъриятида учрайди. Хусусан, «мухбир», «ҳожи бобо», «эски пойафзал2, «оқлар ва қоралар» каби кўплаб поэтик образлар ҳажвий образлиликнниг ўзига хос намуналари сифатида майдонга келган. Хуллас, мустақиллик даври шеърияти ўзига хос образлар, тимсоллар, рамзлар олами орқали шакллантирилди ва ўз ўрнига эга бўлди. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. И.Каримов. Адабиётга эътибор маънавиятга, келажакка эътибор. –Т., Ўзбекистон, 2009. – 40 б. 2. И.Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т., Маънавият. 2008. - 176 б. 3. Абдураҳмонов Ғ.Мамажонов С. Ўзбек тили ва адабиёти. –Т., Ўзбекистон, 2002. -352 б. 4. Бобоев Т. Шеър илми таълими. –Т., Ўқитувчи, 1996, -344 б. 5. Мирзаев С. ХХ аср ўзбек адабиёти.- Т., Янги аср авлроди, 2005. -420 б. 6. Йўлдошев Қ. Ёниқ сўз. – Т., янги аср авлоди, 2006, -548 б. 7. Раҳимжонов Н. Мустақиллик даври ўзбек шеърияти, -Т., Фан 2007. - 260. 8. Иззат Султон. Адабиёт назарияси.- Т., Ўқитувчи, 21986. -408. 9. Ғофуров И. Шеърият изланиш демак. Т., Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984, - 224 б. 10. Н.Ҳотамов, Б.Саримсоқов. Адабиётшунослик терминларинниг русча- ўзбекча
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha