Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 96.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Narshaxiy M. Buxoro tarixi asari

Купить
► Narshaxiy M. Buxoro tarixi asari Бухоро Шарқнинг кўҳна шаҳарларидан бўлиб, у жаҳон цивилизацияси, Ғарб ва Шарқнинг бирлаштирувчи Буюк Ипак йўлининг ривожланишига, шунингдек ўзбек давлатчилигининг шаклланишига буюк ҳисса қўшган, асрлар давомида катта-кичик давлатларнинг пойтахти бўлган. ► Рим Европа — Ғарб цивилизациясининг ривожида қанчалик аҳамият касб этган бўлса, Шарқ — Ислом цивилизацияси тақдирида Бухоро ҳам худди шундай вазифани ўтайди. ► Бухоронинг вужудга келиш, шаклланиши ҳақида талайгина тарихий манбъалар мавжуд. IX асрда Муҳаммад ал-Мустафий, X асрда Муҳаммад ал-Идрисий, Наршахий, Абу Жаъфар Зайди Табарий, Маҳмуд Қошғарий, Муҳаммад Баъламий, Муҳаммад ан- Насафий, XII асрда Муҳаммад ибн Наср Қубоий, Зуфар ибн Умар, Муҳаммад Нишопурий каби юзлаб тарихчи олимларнинг тарихий, географик, илмий адабий асарларида қимматли маълумотлар келтирилади. ► Кейинги йилларда юртимиз тарихини ўрганишга катта эътибор берилмоқда. Президентимиз И. А. Каримов асарларида хам юртимиз тарихига доир қимматли фикрлар берилган. Тарихий меросни ўрганиш, тарихимизни чуқур тадқиқ қилишга доир амалий чора тадбирлар ишлаб чиқилган. ► «Бухоро тарихи» 943-944 йилларда (Наср ибн Аҳмад Сомоний 914-943 даврида) Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Закриё ибн Шакир ан-Наршахий томонидан араб тилида ёзилган бўлиб, бу асар бизгача етиб келмаган ва бугунги кунда мавжуд эмас. Манбашунос олим А.Расулов тадқиқотларига кўра «Бухоро тарихи» 1892 йили француз олими Ч.Шифер, 1897 йили рус олими Н.Лихомиш, 1939 йили форс тарихчиси Мударрис Ризовий, 1957 йили инглиз олими Р.Фрайлар томонидан чуқур ўрганилагани, мавжуд нусхалари аниқланганлиги, татқиқот натижалари асоланганлиги ва эълон қилинганлиги ва бу борада илмий изланишларни давом эттириш лозимлигини кўрсатади. ► «Бухоро тарихи»нинг бош сўзида айтилганидек, уни даставвал Бухоронинг Наршах қишлоғидан бўлган Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан- Наршахий 943—944 йилларда араб тилида ёзган. Ҳозирда Наршахийнинг номи Ўрта Осиёнинг VIII—XII асрлар тарихига оид деярли барча илмий тадқиқот ишларида тилга олинади- ю, аммо унинг ҳаётига оид бирор тўлиқ маълумот келтирилмайди. Бунга сабаб, унинг ўз асарида ҳам ва унга яқин даврларда яшаган бошқа муаллифлар асарларида ҳам шундай маълумотларнинг кглтирилмаганлигидир. Фақат Самъонийнинг «Китоб ул-ансаб» асарида унинг тўла номи Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Закариё ибн Хаттоб ибн Шарик эканлиги ва у Бухоро аҳлидан бўлиб, 286 (899) йили туғилган ва 348 (959— 960) йили вафот этганлиги эслатилади . «Бухоро тарихишинг эса араб тилидаги асл нусхаси бизгача етиб келга ► , асарнинг бизгача етиб келган нусхасининг бош сўзида айтилишича, 1128 йилн асли ҳозирги Қува шаҳаридан бўлган Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Наср ал-Қубовий Наршахийнинг китобини «кўпчилик кишилар араб тилида ёзилган китобни ўқишга рағбат кўргазмаганликлари» сабабли ўз дўстларининг илтимосига биноан арабчадан форс тилига таржима қилган ► У «араб тилидаги нусхада сўзланган кераксиз ва бунинг устига ўқиганда (киши) табиатида малоллик орттирадиган нарсалар»ни таржимага киритмай қисқартириб юборган. Ундан ярим аср ўтгандан кейин асар яна қайтадан таҳрирга учраган: 1178—1179 йиллар мобайнида Муҳаммад ибн Зуфар ибн Умар форс тилидаги таржимани иккинчи марта қисқартириб баён қилган. Аммо асарни ўқир эканмиз, биз унда, баъзан, мазкур 1178-1179 йилдан кейинги то 1220 йилгача бўлиб ўтган тарихий воқеалар ҳақида ҳам, қисқа-қисқа маълумотлар учратамиз. Бу ҳол шуни кўрсатадики, Муҳаммад ибн Зуфардан кейин ҳам бир ёки бир неча бизга номаълум кишилар асарни таҳрир қилганлар. Улар ҳам асарни қисқартирганлар дейишга асос бўлмаса-да, лекин қўшимчалар киритганликлари воқеалар мазмунидан аниқ англашилиб турибди. ► «Бухоро» тарихи» нинг биз танишишга муяссар бўла олганимиз барча қўлёзма нусхалари, улар орасидаги баъзи фарқлардан қатъи назар, ана шу 1220 йилгача давом эттирилган матнни ўз ичига олади. Наршахийнииг ҳамда унинг асарини бевосита қайта ишлаб арабчадан форс тилига таржима қилган Абу Наср Аҳмад ва бу таржимани қирқартириб баён этган Муҳаммад ибн Зуфарларнинг асл нусхалари эса ҳозиргача ҳам манбашунослик фани учун номаълумлигича қолиб келмоқда. Лекин бизгача етиб келган асар нусхасининг мазмунига қараганда, шуни айтиш мумкинки, таржимон Абу Наср Аҳмад ҳам, қисқартирувчи муҳаррир Муҳаммад Ибн Зуфар ҳам ўз ишларига оддий таржима ёки таҳрир тарзида қараган эмаслар. Асарнинг кўп ерларида унинг муаллифи Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфарга ҳамда таржимон Абу Наср Аҳмадга илова қилиб сўзланган жумлала ► Таржимон Абу Наср Аҳмад Наршахийнинг араб тилидаги нусхасида мавжуд бўлган баъзи мавзуларни ташлаб кетиш билан бир қаторда асарга катта тарихий қимматга эга бўлган кўпгина маълумотларни қўшган ва бунда у ўз давридан илгариги воқеаларни ёритиш учун бошқа тарихий манбалардан фойдаланган. Бу манбалардан бири Абу Наср Аҳмаднинг ўзи кўрсатиб ўтгани Абу-л-Ҳасан Абдураҳмон (ибн) Муҳаммад Нишопурийнинг «Хазоин ул-улум» номли асаридир. Бу асарнинг бизнинг давримизгача етиб келган-келмаганлиги ҳозирча маълум эмас. Аммо ундан келтирилган «Бухоро тарихи»даги айрим сатрларнинг ўзи ҳам Абу-л-Ҳасан Абдураҳмоннинг китоби нақадар муҳим бир тарихий манба бўлганлигини кўрсатади. «Хазоин ул-улум»дан маълумотлар келтирилиши ҳақиқатан ҳам Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад томонидан бажарилганлигига эса қисқартирувч ► Ана шу мазмундаги кўп жумлалар яна шуни кўрсатадики, Наршахийншг асарига қўшимчалар киритган киши асосаи таржимон Абу Наср Аҳмад бў либ, Муҳаммад ибн Зуфарнинг иши, қатъий қилиб айта олмасак ҳам, форс тилидаги таржимани «қисқартириб баён қилиш»дан иборат бўлган. Таржимон Абу Наср Аҳмад ва ундан кейинги муҳаррирлар асар матнига анчагина ўзгартишлар киритган бўлсалар ҳам, лекин Наршахий номини мусанниф-муаллиф сифатида сақлаб қолганлар: масалан, асардаги: «Бу китобнинг мусаннифи айтади» деган сўзлар буни яққол исботлай олади. Лекин, шунга қарамай, асардаги бир қанча маълумотлар Наршахий ўз китобини ёзиб тугаллагандан (944) кейинги таржимонга яқин (1128) даврларга оид эканлигига кўра, биз бу маълумотлар муаллифи деб Абу Наср Аҳмадни ёки ундан кейин китобни қисқартириб таҳрир қилган Муҳаммад ► Наршахий аслида ўз асарига қандай ном берганлиги маълум эмас. Шу сабабли асар қўлёзма нусхаларда ва ҳозирги замон илмий- тарихий адабиётида ҳам «Тарихи Наршахий» («Наршахий тарихи»), «Тарихи Бухоро» («Бухоро тарихи»). «Таҳқиқ ул-вилоят» («Вилоят ҳақиқатини аниқлаш»), «Ахбори Бухоро» («Бухоро ҳақида хабарлар») каби ҳар хил номлар билан юритилиб келган. Бу номлардан кейинги учтаси асар мазмуни бўйича тўғри бўлиб, улардан энг аниғи — «Тарихи Бухоро» ҳозирда тарихий адабиётда қатъий ўрнашиб қолди. «Тарихи Наршахий» деб аталиши эса юқорида эслатиб ўтганимиздек, асарнинг бизгача етиб келган нусхаси Наршахийдан бошқа кишиларнинг ҳам қўшимча ва таҳрирлари, қисқартиришларига учраганлиги туфайли тобора камроқ ишлатилиб келмоқда. Шунга биноан, ушбу нашрда ҳам асарнинг номи «Бухоро тарихи» деб қабу ► «Бухоро тарихи»ни бош манба сифатида ўрганиб, ундаги қимматли маълумотларни илмий тадқиқотларга жалб қилиш ишлари кўп вақтлардан бери давом этиб келмоқда. Бухоронинг VIII—XII асрлардаги тарихидан баҳс этувчи ҳозирги замон йирик илмий тадқиқот ишларининг ҳаммасида ҳам «Бухора тарихи»дан олинган маълумотларни учратамиз десак, муболаға қилмаган бўламиз. Шу билан баробар асарнинг бир ёки бир қанча қўлёзма нусхалари асосида тайёрланган матни ҳам бир неча бор — 1892 йили Ч. Шефер томонидан Парижда, 1904 йили Мулло Султон томонидан Бухорода, 1939 йили Мударрис Ризавий томонидан Теҳронда нашр қилинган. Шунингдек, «Бухоро тарихини»нинг Н. Ликошин томонидан бажарилган изоҳли русча таржимас» 1897 йили Тошкентда ва Р. Фрайнинг изоҳлар илова этилган инглизча таржимаси 1954 йили Кембрижда босилиб чиқд ► БИСМИЛЛОҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ ► Шукр ва мақтовлар жаҳонни яратувчи, яширин (нарсалар)ни ҳам билувчи жониворларга ризқ берувчи ва еру осмонни тутиб турувчи улуғ танғрига бўлсин! Унинг шаъни улғайсин! (Худонинг) марҳамати ва саломлари одамларнинг сараси, пайғамбарларнинг сўнггиси Муҳаммад мустафога,— худо унга раҳмат ва саломини йўлласин,— унинг хонадони, ёр-дўстлари ва тобеларига бўлсин! Уларнинг барчасидан оллоҳ рози бўлсин! ► Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Наср ал-Қубовий шундай дейди: «Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий Бухоро (шаҳари), унинг хусусият ва фазилатлари. шаҳарнинг ўзида ва қишлоқларида мавжуд бўлган қулай шароитли ва фойда етказувчи нарсалар, шаҳарга алоқадор бўлган нарсалар ҳақида ҳамда пайғамбар,— аллоҳ унга ўз раҳмат ва саломини йўлласин,— унинг суҳбатдошлари, тобелари ва дин олимлари,— уларнинг барчасидан аллоҳ рози бўлсин,— томонидан Бухоронинг фазилати борасида айтилган ҳадислар ҳақида бир китоб ёзган ва уни марҳум Амири ҳамид Абу Муҳаммад Нуҳ ибн Наср нбн Аҳмад ибн Исмоил ас-Сомоний номига бағишлагаи. ► Бу китоб араб тилида, гўзал иборалар билан уч юз ўттиз иккинчи йил ойларида (4 сентябрь 943—23 август 944) ёзилган эди. (Аммо) кўпчилик кишилар араб тилида ёзилган китобни ўқишга рағбат кўргазмаганликлари сабабли, дўстларим мендан у китобни форс тилига таржима қилишни илтимос қилдилар. Мен илтимосни қабул қилдим ва беш юз йигирма иккинчи йилнинг жумод ал- аввал ойида (май, 1128) китрбни форс тилига таржима қилдим. Бироқ, араб тилидаги нусхада кераксиз ва бунинг устига ўқиганда (киши) табиатига малоллик орттирадиган нарсалар (ҳақида ҳам) сўзланган экан. У нарсаларнинг баёни (таржимага) киритилмади». ► Беш юз етмиш тўртинчи йил ойларида (19 июнь 1178—7 июнь 1179) эса бандаларнинг камтарини Муҳаммад ибн Зуфар ибн Умар бу таржиманн жаҳон садрларинииг садри, хожа имом, энг улуғ, энг иззатли, дин ва шариатнинг далили, ислом дини ва мусулмонлар қиличи, бутун олам пешволари шамшири, шариат султони, халифалик таянчи, икки ҳарам имоми, кун чиқиш ва ботиш муфтиси, икки томони обрўлик, мақтовлар ва фахрлар эгаси Абдулазиз ибн ас-садр ал-имом ал-ҳамид Бурҳонуддин Абдулазизиинг,— худо унинг ота-боболари руҳларини пок этсин ва болаларига иззат ва баланд мартаба билан баракатли умр берсин,— олий мажлиси учун қисқартириб баён қилди. ► БУХОРОДА ҚОЗИЛИК ҚИЛГАН КИШИЛАР ҲАҚИДА Себавайҳ ибн Абдулазиз ал-Бухорий ан-Наҳвий шулар жумласидандир. «Мен Абдуллоҳ Муборакдан эшитдимки, —дейди Муҳаммад ибн Аъян,—Себавайҳ Бухорода қозилик қилганида (халқнинг) икки дирҳамига ҳам адолатсизлик қилмади»; сўнг у яна: «Икки дирҳам кўплик қилади, у тариқча ҳам жавр ўтказмади»,— дейди. Яна Мухаллад ибн Умар ҳам йиллар давомида, токи шаҳид бўлгунига қадар қозилик қилди. Абу Дайм Ҳозим Садусий (ҳам қози бўлди) ва унга халифадан қозилик фармони келди. Ғанжор деб машҳур бўлган раҳматли Исо ибн Мусо ат-Таймийга қозиликни берган эдилар, у қабул қилмади. Султон унга агар қозилик қилмасанг бирор кишини танлагин, биз ўшанга берайлик деган эди, буни ҳам қабул қилмади. Султон қозиликка лойиқ кишилар номини унинг олдида бир-бир айтинглар деб буюрди; шун ► БУХОРОГА ПОДШОҲ БУЛГАН ХОТИН ВА УНДАН КЕЙИН ПОДШОҲ БЎЛГАН УНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ ҲАҚИДА Муҳаммад ибн Жаъфар (ан-Наршахий) айтади: Бидун Бухорхудот ўлган вақтда ундан бир эмадиган ўғил бола қолди; уиинг номи Тағшода эди. Боланинг онаси бўлган хотин тахтга ўтирди ва ўн беш йил ҳукмронлик қилди, Унинг даврида араблар Бухорога кела бошладилар; ҳар гал келганларида хотин улар билан сулҳ тузар ва мол берар эди. Айтишларича, унинг даврида ундан кўра донороқ биронта ҳам киши бўлмаган; у донолик билан ҳукмронлик қилар ва халқ унга итоатда эди. Унинг одати шундай эдики, у ҳар куни отга миниб Бухоро ҳисори дарвозасидан ташқари чиқар ва «Алаффурушлар дарвозаси» деб аталган Регистон дарвозасига келиб тахтга ўтирар, унинг олдида эса ғуломлар, хожа саролар, яъни бичилган қуллар ва улуғ кишилар турар эдилар.
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha